Ta’limda innovatsiya va innovatsion faoliyat

CC BY f
39-44
4
1
Поделиться
Рахимжонов, М. (2022). Ta’limda innovatsiya va innovatsion faoliyat. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(4), 39–44. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp39-44
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqolada innovatsiya va innovatsion faoliyatning mazmun va mohiyati,
ularga berilgan xorijlik va o‘zbekistonlik olimlar tomonidan berilgan ta’riflar keltirilgan. Shuningdek, “Innovatsion faoliyat to‘g‘risida”, “Ta’lim to‘g‘risida” hamda “Ilm-fan va ilmiy faoliyat to‘g‘risida”gi Qonunlari doirasi innovatsiya va innovatsion faoliyatga berilgan ta’riflar, munosabatlar, moddalar yuzasidan fikr-mulohazalar bayon etilgan.

Похожие статьи


background image

STARS International University

39

Annotatsiya:

Maqolada innovatsiya va innovatsion faoliyatning mazmun va mohiyati,

ularga berilgan xorijlik va o‘zbekistonlik olimlar tomonidan berilgan ta’riflar keltirilgan.
Shuningdek, “Innovatsion faoliyat to‘g‘risida”, “Ta’lim to‘g‘risida” hamda “Ilm-fan va ilmiy
faoliyat to‘g‘risida”gi Qonunlari doirasi innovatsiya va innovatsion faoliyatga berilgan ta’ri-
flar, munosabatlar, moddalar yuzasidan fikr-mulohazalar bayon etilgan.

Kalit so‘zlar:

innovatsiya, innovatsion faoliyat, innovatsion jarayonlar, bilimlar iqtisodiy-

oti, raqamli iqtisodiyot, kasbiy innovatsion faoliyat.

Иқтисодий нуқтаи назардан замонавий глобаллашув, рақамли иқтисодиёт

ҳамда янги Ўзбекистон қуриш шароитида ривожланган мамлакатлар тажри-
басида инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича
халқаро тажрибани ўрганиш масаласи нафақат корхона даражасида, балки
олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларнинг инно-
вацион фаолиятини такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Педагогик нуқтаи назардан эса замонавий таълим тизимида амалга ошири-

лаётган инновацион жараёнлар, аввало, инсон фаолиятининг барча соҳалари-
да рақамли технологияларидан фаол фойдаланиш билан боғлиқ ва, биринчи
навбатда, таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилгандир.
Шу муносабат билан талабаларнинг касбий инновацион фаолияти тубдан бо-
шқача маъно касб этади. Инновацион фаолиятнинг моҳияти ва мазмуни шун-
дан иборатки, талабалар учун таълим соҳасидаги ҳар қандай янгилик ўқитув-
чи томонидан амалга оширилгандагина юзага чиқади. Яъни таълим жараёнида
талабаларни объектдан субъектга айлантириш, биринчи навбатда, ўқитувчи-
нинг касбий компетентлигига боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатнома-

сида мамлакатимиз замонавий юксалишга эришиш мақсадида инновацион ри-
вожланиш босқичига кирганлиги эътироф этилган. “Инновация – бу келажак
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни... айнан инновацион ғоялар
асосида бошлашимиз керак. Инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт
йўлига ўтишимиз бежиз эмас.

Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким юта-

ди? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади” [4].

RAXIMJONOV MASRUR
NO‘MONOVİCH

Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa
doktori, PhD.

TA’LIMDA
INNOVATSIYA VA
INNOVATSION
FAOLIYAT

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp 39-44


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

40

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат

дастурида назарда тутилган тегишли ҳуқуқий заминни яратиш мақсадида Ўз-
бекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунининг
қабул қилиниши (2020 йил 24 июль) янги Ўзбекистонни қуришда муҳим қадам
бўлди. Ушбу қонун тараққиётимизни кафолатловчи, уни янада жадаллашти-
рувчи янги ғоя, янги кашфиётлар, илмий ишланмаларни яратиш ҳамда ҳаётга
жорий этилишининг ишочли ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаб, бениҳоя
муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қону-

нида

инновация

ва

инновацион фаолият

га қуйидагича таъриф берилган:

“Инновация

– фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун

фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий сама-
рага эришишни таъминлайдиган янги ишланма”, “инновацион

фаолият

– ян-

ги-янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида
уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият”,
деб таъриф берилган [1].

Инновация тушунчаси ўзининг янги ҳаётини “инновацион комбинациялар”-

ни таҳлил қилиш, иқтисодий тизимларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар на-
тижасида ХХ асрнинг бошида австриялик иқтисодчи Й. Шумпетернинг илмий
ишларида бошлаган. Шумпетер 1900-йилларда иқтисодда ушбу терминни ил-
мий қўллашга киритган дастлабки олимлардан ҳисобланади. Ўзининг “ижо-
дий ҳалокат” назарияси асосида инновацион жараёнларни ўрганиб чиқди ва
тадбиркорларнинг фаолиятини янги маҳсулот ва хизматларни яратишда мав-
жуд нарсалардан фойдаланишни бошқа замонавий усуллар сифатида кўриб
чиқишни таклиф қилди [5].

Инглиз профессори В.Р. Спенсер: “Инновация – бу аниқ вазиятда мутлақо

янги нарса, биз буни англаганимизда фойдаланишимиз мумкин”, [9] деб таъ-
риф беради. Россиялик олимлар А.Кулагин: “Инновация – бу инновацион,
ишлаб чиқариш, институционал молиявий, илмий-техник ва бошқа соҳалар-
даги янгиликдир”, [14] деб таъриф берадилар. Д.Форининг: “Инновацион им-
кониятлар – бу мунтазам равишда комбинациялашган билимларни кашф қи-
лиш, улардан фойдаланиш демакдир. Бунда комбинациялашган жараёнлар-
да асосий эътибор бериладиган жиҳат – бу билимдир”, [9] деб таъкидлайди.
И.Балабанов: “Инновация-капитални янги техника ёки технологияга, ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат, хизмат кўрсатиш ва бошқарувнинг янги
шаклларига, жумладан, янгича назорат ва ҳисоб шакллари, режалаштириш ва
таҳлил усулларига киритишдан олинган, моддий тус олган натижадир”, [10]
деб таърифлаган.

Ж. Йўлдошев: “Инновация (инглиз тилидан олинган “Innоvation” янгилик ки-

ритиш) – тизим ички тузилишни ўзгартириш амалиёт ва назариянинг асосий
қисми”, инновацион фаолият эса: “янги ижтимоий талаблар билан аънанавий
меъёрларннинг мос келмаслиги. Амалиётнинг янгиланаётган меъёрларни мав-
жуд меъёрлар билан тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали му-
аммоларни ечишига қаратилган фаолият”, [2] деб таъкидлайди. Тадқиқотчи
Э. Ғаффаров: “Инновация – бу ихтиронинг амалий аҳамиятини ажратиб кўр-
сатиш ва унинг муваффақиятини таъминловчи янгиликдир” [11], деб таъриф
берган. Инновацион фаолият бу, аввало, фаолиятдир. Бу фаолият бир пайтда


background image

STARS International University

41

ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий фаолиятдир. Иқтисодий фаолият, асосан, кор-
хонларнинг ишлаб чиқаришининг модернизацияси билан боғлиқ бўлса, ижти-
моий фаолият бу ижтимоий соҳага янгиликларнинг кириб келиши ва жорий
этилиши билан характерлидир. Шунингдек, бу фаолият инновацияларни яра-
тиш ёки амалга ошириш илмий тадқиқотлар ва ижод билан боғлиқ ҳамдир.

Талабаларни инновацион фаолиятга тайёрлаш масалаларининг ҳуқуқий–

меъёрий асослари, талабаларни касбий инновацион фаолиятга тайёрлаш ме-
ханизмини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари,
касбий инновацион фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг инновацион ва замо-
навий ахборот технологиялардан фойдаланишнинг сифат ва самарадорли-
гини таъминлаш, иқтисодий таълимни ноанъанавий усуллар орқали ташкил
этиш масалалари ўрганилди. Тадқиқот давомида тизимли ёндашув ва таҳлил
килиш усулларидан фойдаланилди.

Айни пайтда инновацион фаолият бўйича бир қатор камчиликлар мавжуд-

лигини қайд этиш жоиз. Биринчидан, илмий ва инновацион фаолиятни риво-
жлантириш учун масъул вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
лозим даражада эмас, илмий-тадқиқот муассасалар ва лабораториялар фао-
лияти лозим даражада мувофиқлаштирилмаганлиги; иккинчидан,

илмий фао-

лият натижаларини тижоратлаштириш паст даражада эканлиги; учинчидан,

инновацион менежмент соҳасида технологиялар трансферини фаол илгари
суриш ва амалга оширишга қодир юқори малакали мутахассисларнинг етиш-
маслиги; тўртинчидан,

илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан

молиялаштириш самарали ва шаффоф эмас, бюджетдан ташқари ва хусусий
жамғармалар маблағларини жалб этишни рағбатлантириш механизмларининг
мавжуд эмаслиги.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш борасида Республикада инновацион

фаолиятни ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг ҳуқуқий-меъёрий асосла-
ри яратилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғриси-
да”ги Қонуни (24.07.2020 й., ЎРҚ–630), 2019–2021-йилларда Ўзбекистон Респу-
бликасини Инновацион ривожлантириш стратегияси (21.09.2018 й. ПФ–5544-
сон), Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги
Қонуни (29.10.2019 й., N ЎРҚ–576) кабилар шулар жумласидандир [1, 3].

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунда инновация, инновацион ин-

фратузилма, инновацион лойиҳа, инновацион фаолият, инновациялар яра-
тиш учун давлат буюртмаси, технологиялар трансфери, янги ишланма каби
тушунчаларга изоҳ берилади. Жумладан: “Инновация – фуқаролик муомала-
сига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланили-
ши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайди-
ган янги ишланма”, деб таъриф берилган бўлса, “Инновацион фаолият – янги
ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг
ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолият”, [1] дея
таърифланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Республикада инновацион жараёнлар-

нинг шиддат билан ривожланиши натижасида инновацион инфратузилмага
эҳтиёж сезилди. Инновацион инфратузилма – инновацион фаолиятни мод-
дий-техник, молиявий, ташкилий-услубий, ахборот, консультатив ва бошқа
жиҳатдан таъминлайдиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мулкчи-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

42

ликнинг исталган шаклидаги улар бирлашмаларининг мажмуидир. Айни пай-
тда Республикада барча соҳалар каби таълим соҳасида ҳам инновацион ин-
фратузилма шакллантирилди. Мазкур инфратузилманинг шаклланганлигини
бевосита таълим турларидаги ўзгаришларда кўришимиз мумкин.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси “Мактабгача таълим ва тарби-

я”га бағишланган бўлиб, унда “Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқи-
тиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик
ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек, болаларни умумий
ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир”, деб эътироф этила-
ди. Шунингдек, бу таълим турида олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни
бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Қонуннинг 9-моддаси “Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим”га бағишланган
бўлиб, унда бошланғич таълим 1-4-синфлар, таянч ўрта таълим 4-9-синфлар
ҳамда 10–11-синфларни ўз ичига олиши белгиланган [3].

Яна бир ўзгаришлардан бири бу профессионал таълимдир. Профессионал

таълим Қонуннинг 10-моддасида акс эттирилган бўлиб, унда бошланғич про-
фессионал таълим, ўрта профессионал таълим ҳамда ўрта махсус професси-
онал таълимга бўлинган. Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мак-
табларида 9-синф битирувчилари негизида бепул, кундузги шаклда икки йил
интеграциялашган дастурлар асосида амалга оширилса, ўрта профессионал
таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида даво-
мийлиги икки йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўй-
ича умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим
негизида амалга оширилади.

Олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахас-

сисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди
(11-модда). Шу билан бирга, Қонуннинг 15-моддасида таълим олиш шакллари
қуйидагилардан иборат эканлиги таъкидланган: ишлаб чиқаришдан ажралган
ҳолда таълим олиш (кундузги); ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таъ-
лим олиш (сиртқи, кечки, масофавий); дуал таълим; оилада таълим олиш ва
мустақил таълим олиш; катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
инклюзив таълим; экстернат тартибидаги таълим; мудофаа, хавфсизлик ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш [3].

Қонуннинг 31-моддасида нодавлат таълим ташкилотларининг фаолияти

амалга оширилиши белгиланган бўлиб, унда нодавлат таълим ташкилотлари
ўз фаолиятининг лицензия асосида амалга оширилиши, нодавлат таълим таш-
килотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари
кўрсатиши белгиланган. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг яна бир эътиборли
томони унинг 36-моддасида ўз ифодасини топган. 36-модда “Таълим соҳасида-
ги экспериментал ва инновацион фаолият” деб номланиб, “Таълим соҳасидаги
экспериментал ва инновацион фаолият таълимни модернизация қилиш мақса-
дида амалга оширилади ҳамда янги таълим технологиялари ва ресурсларини
ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим жараёнига жорий
этишга қаратилган”дир, деб эътироф этилади. Айнан мазкур модда таълим
тизимида инновацион фаолиятни ташкил этишга қаратилган бўлиб, “Иқтисо-
дий ривожланиш ва инновацион фаолият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда,
давлат томонидан олий таълим ташкилотлари олимларининг илмий-тадқиқот


background image

STARS International University

43

ишлари натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш учун тегишли
шарт-шароитлар, шунингдек, олий таълим ташкилотлари таълим жараёни-
нинг янада такомиллаштирилган шаклларига босқичма-босқич ўтиши учун
имкониятлар яратилади”, [3] деб белгиланган.

Хулоса қиладиган бўлсак, илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган

ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий ин-
новацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон Республикаси жа-
дал ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Ре-
спубликасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни (29.10.2019
й. N ЎРҚ–576) қабул қилинган бўлиб, у илм-фан ва илмий фаолият соҳасида-
ги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонун бевосита илмий
соҳада тадқиқот олиб бораётган субъектларга инновацион фаолият асосида
илм-фанни ривожлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Унинг
“Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”
номли 19-бобида “Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлиги-
га эришиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги тармоқларни яратиш, аҳоли
турмуш даражаси, илм-фан ва таълим тизимларини сифат жиҳатидан юксал-
тириб бориш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш мақса-
дида ишлаб чиқилади”, [3] деб эътироф этилади. Бу эса, ўз навбатида, иннова-
цион фаолиятни амалга оширишга имкон беради.

Юқоридагилар асосида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ-

дир:

– жамиятда “инновация” ва “инновацион фаолият” тушунчаларининг маз-

мун ва моҳиятини англаши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар
билан қуроллантириш кўламини кенгайтириш;

– янги қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти-

ни оммага етказиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш;

– Янги Ўзбекистон қуришнинг асосини билимларга асосланган инновацион

иқтисодиёт ташкил этилишини назарда тутган ҳолда, барча соҳаларни риво-
жлантиришда инновацион фаолиятга урғу бериш;

– инновацион инфратузилманинг субъектлари инновацион технологик парк,

технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти,
инновация маркази кабилар ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар-
нинг жадал ривожланишини таъминлаш;

– инновацион кластерлар фаолиятини тизимли ташкил этиш кабиларни

амалга ошириш натижасида республикада инновацион фаолият янада риво-
жланади ва унинг оқибатида инновацион фаолиятнинг сифати ва самарадор-
лиги таъминланади. Янги инновациялар пайдо бўлади, инсонлар янгиликка
интиладилар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қону-

ни. ЎРҚ–630-сон.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23.09.2020

йил ЎРҚ–637-сон.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

44

3. Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги

Қонуни. ЎРҚ–576-сон.

4. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Маж-

лисга Мурожаатномаси. – Т.2018, 19-20-бетлар.

5. Шумпетер Й. Теория экономического развития. М., Директ-Медиа, 2007.

4.

6. Санто Б. Инновация и глобальный интеллектуализм // Инновации. – 2006.

– № 9; 5.

7. Фатхутдинов Р. Инновационный менеджмент. 6-е изд. – СПб.: Питер, 2008.
8. Кондратьев Н.Д. Проблемы экономической динамики. – М.: Экономика,

1989.

9. Инновации: теория, механизм, государственное регулирование: Учебн.

пособие / Под ред. Ю.В. Яковца. – М.: РАГС, 2000.

10. Балабанов И. Инновационный менеджмент. Питер, 2001.
11. Канторович Л. Системный анализ и некоторые проблемы научно-техни-

ческого прогресса. М.: Наука, 1986.

12. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. А. Педагогик технология асослари: Қўлланма.

– Т.: Ўқитувчи, 2004. – 104 б.

13. Ғаффаров Э. Инновация, ижтимоий инновация ва инноваци-

он фаолият: илмий-назарий ёндашувлар. НамДУ илмий ахборотномаси.
2019 йил, 10-сон. 153–157 бетлар.

14. Кулагин А. Оценка и самооценка научной организации. Инновационная

экономика. 2011 г. Ст. 54–55.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ–630-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23.09.2020 йил ЎРҚ–637-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ–576-сон.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Т.2018, 19-20-бетлар.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. М., Директ-Медиа, 2007. 4.

Санто Б. Инновация и глобальный интеллектуализм // Инновации. – 2006. – № 9; 5.

Фатхутдинов Р. Инновационный менеджмент. 6-е изд. – СПб.: Питер, 2008.

Кондратьев Н.Д. Проблемы экономической динамики. – М.: Экономика, 1989.

Инновации: теория, механизм, государственное регулирование: Учебн. пособие / Под ред. Ю.В. Яковца. – М.: РАГС, 2000.

Балабанов И. Инновационный менеджмент. Питер, 2001.

Канторович Л. Системный анализ и некоторые проблемы научно-технического прогресса. М.: Наука, 1986.

Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. А. Педагогик технология асослари: Қўлланма. – Т.: Ўқитувчи, 2004. – 104 б.

Ғаффаров Э. Инновация, ижтимоий инновация ва инновацион фаолият: илмий-назарий ёндашувлар. НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил, 10-сон. 153–157 бетлар.

Кулагин А. Оценка и самооценка научной организации. Инновационная экономика. 2011 г. Ст. 54–55.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов