Аграр сохада тадбиркорликни ривожлантириш ва уни молиявий қўллаб-қувватлаш

133-137
12
5
Поделиться
Эркинхожиев, И. (2023). Аграр сохада тадбиркорликни ривожлантириш ва уни молиявий қўллаб-қувватлаш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 133–137. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp133-137
Исмоилжон Эркинхожиев, Ташкентский государственный экономический университет

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Аграр соҳада тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилиб, тижopaт бaнклapи орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигининг олдини олиш учун аграр соҳада молиявий қўллаб қувватлаш ишларини жадалаштириш муҳимдир.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

133

АГРАР СОХАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ

-

ҚУВВАТЛАШ

Исмоилжон Эркинхожиев,

ассистент,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Аграр соҳада тадбиркорликка кенг имкониятлар

яратилиб, тижopaт бaнклapи орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Озиқ

-

овқат хавфсизлигининг олдини олиш учун аграр соҳада молиявий

қўллаб

-

қувватлаш ишларини жадалаштириш муҳимдир.

Калит

сўзлар

:

аграр, молия, тадбиркорлик, кредит.

Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг асосий

йўналишларидан

бири

бу

субсидиялар,

грантлардир.

Бошқа

механизмлардан фарқли ўлароқ, бюджет механизмида аграр соҳани

ривожлантириш бўйича зарур чора

-

тадбирлар қамраб олади. Ушбу чора

-

тадбирларнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига

етказилган зарар учун мурожаат қилиш, уларга компенсация бериш ва

молиявий таъминлашга ёрдамлашишдан иборат. Йирик агросаноат

корхоналарнинг фаолиятини шакллантиришнинг молиявий ва бюджет

механизмини

такомиллаштиришда

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқаришининг рентабеллигини оширишга хизмат қилиш керак.

Ривожланаётган мамлакатлар банкларида қисқа муддатли кредитлар

бериш узоқ муддатли инвестицион кредитлар беришга қараганда афзал,

шунингдек юқори даромадлилиги, паст риск даражаси билан ажралиб

туради. Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион

ривожланишини таъминлашда тижорат банкларининг кредитлари муҳим

ўрин тутади. Иқтисодиёт реал секторининг ривожланишини тижорат

банкларининг

кредитлари ҳисобидан молиялаштириш учун бир қатор

шарт

-

шароитлар мавжуд бўлиши лозим. Умуман олганда, аграр соҳани

молиявий қўллаб

-

қувватлаш халқ хўжалигининг тармоғи сифатида ва

замонавий иқтисодиёт шароитда агросаноат корхоналарини янада
такомиллаштиришни талаб қилади. Минтақа ҳудудларнинг агросаноат

мажмуасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарур.

Аграр соҳани молиялаштиришда бўйича ўзбек иқтисодчи олимлар

томонидан илмий жиҳaтдaн тaдқиқ қилингaн вa тeгишли илмий

-

нaзapий

вa aмaлий хулocaлap билдирилган. Ўзбекистон шароитида эса бу соҳа

бўйича олимларимизда В.A.Вaхaбoв ўз асарида кредит молия

(молиялаштириш) ўзининг қайтарилувчанлиги ва ҳақлилиги билан

фарқланади. Бир вақтнинг ўзида ҳар икки ҳолатда ҳам улар пул


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

134

маблағларининг ҳаракатланишини ифодалайди ҳамда кредит ва молия пул

муносабатлари доирасидан четга чиқмайди. Ҳатто товар кредити ҳам пул

асосига ва шаклига эга. Банклар корхоналар ва аҳолининг бўш пул

маблағларини аккумуляция қиладилар ва уларни таъминланганлик,

қайтарувчанлик, ҳақиқий ва

муддатлилик асосида уларга эҳтиёж сезган

корхоналарга берадилар. Aгар молия қийматнинг бир томонлама ва қайта

тикланмайдиган (қайтарилмайдиган шаклдаги ҳаракатини ифодаласа,

кредит еса кредиторга белгиланган муддатда олдиндан ўрнатилган

фоизларни тўлаган ҳолда

қайтарилиши керак .

Р.Ҳ.Ҳусанов фикрига кўра ривожланган аграр давлатларда ғалла

етиштирувчи фермер жўжаликлари

фаолияти самарадорлигини ошириш

юзасидан тўпланган бой тажриба таҳлиллари асосида республикамизда

ғаллачиликни янада ривожлантириш ҳамда фермер хўжаликларини давлат

томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг қуйидаги самарали дастакларини

жорий

қилиш

таклиф

қилинади.

Яъни

аграр

сохада

янги

агротехнологияларни жорий қилишни иқтисодий дастаклар ёрдамида

давлат томонидан рағбатлантириш, хусусан, илғор хориж давлатларининг

ғаллачилик тажрибасини ўрганиш курсларини ташкил этиш, замонавий

чет эл технологиясини ҳарид қилиш учун мақсадли имтиёзли кредитлар

ажратиш ёки уни қийматининг бир қисмини бюджет маблағлари

ҳисобидан қоплаш, уларни импорт қилишда божхона тўловларидан озод

қилиш, солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича преференциялар бериш

даркор.

Қ.А.Чориев ўзнинг услубий тавсияларида аграр соҳада инновацион

фаолиятни рағбанлаштириш бевосита

ва билвосита механизмлар орқали

амалга оширилади. Жумладан, давлат томонидан бевосита иқтисодий

рағбатлантириш механизмлари давлат ва махаллий бюджетлар, кредит

ресурслари, хусусий сармоядорлар,

хорижий инвесторлар маблағлари ва

бошқа манбалар орқали тўғридан тўғри молиялаштириш ўз ичига олади.

Билвосита механизмларни иқтисодий ричагларнинг барча турларида, яъни

молия, кредит, солиқ, лизинг, суғурта, божхона ва бошқа тизимларда

қўлланиладиган имтиёзлар мажмуасини ташкил қилади .

Т.Х.Фармонов ўзининг илмий ишларида фермер хўжаликларини

кредитлаш тизимини: Марказий бюджет ҳисобидан ажратиладиган

маблағлар, Давлат эҳтиёжи учун ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ҳисоб

-

китоби бўйича ажратиладиган маблағлар, турли

жамғармалар томонидан ажратиладиган маблағлар, тижорат банклари

томонидан ажратиладиган мақсадли кредит маблағлари, кредит

уюшмалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, қишлоқ хўжалиги

техника воситаларини лизинг асосида ҳарид қилиниши, ҳамкорликдаги

корхона ва ташкилотларнинг заём, кредит ёки бўнак маблағлари, шахсий

маблағлар сифатида эътироф этган .


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

135

И.Э.Эргашев тадқиқот ишида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва

агрокластерлар таркибий субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини

ривожлантириш, молиявий қўллаб

-

қувватлаш ва улар фаолиятида

қўшилган

қийматни

кўпайтиришни

рағбатлантириш,

ундан

молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланиш ва тижорат банклари

томонидан кредитлаш тизимида кафиллик тақдим этиш амалиётини

кенгайтириш лозим .

A.Д.Бoймуpaтoв фикpигa кўpa, қишлoқ хўжaлик кopхoнaлapининг

тижopaт бaнклapи кpeдитлapидaн фoйдaлaниш имкoниятини oшиpишгa

ниcбaтaн уч ёндaшув мaвжуд

бўлиб, aйнaн учинчи ёндaшув, яъни бaнклap

тoмoнидaн қишлoқ хўжaлик кopхoнaлapигa бepилгaн кpeдитлapнинг

имтиёзли фoиз cтaвкacи билaн бaнк кpeдитлapининг бoзop cтaвкacи

ўpтacидaги фapқни дaвлaт тoмoнидaн тижopaт бaнклapигa тўлaб

бepилиши ниcбaтaн caмapaли ёндaшув дeб ҳиcoблaнaди.

Бизнинг фикримизча миллий валютанинг барқарорлигини

таъминлаш йўли билан импортнинг қимматлашишини олдини олиш ва

халқаро кредитларнинг қайтарилиш даражасини ошириш лозим. Илғор

хориж тажрибасига таянган ҳолда, миллий валютанинг барқарорлигини

таъминлаш ва инфляциянниг ўсишини олдини олиш мақсадида:

биринчидан, мажбурий захира ставкалари ва қайта молиялаш

ставкаларини бир вақтнинг ўзида, ўзаро монандлилигини эътиборга олган

ҳолда пасайтириш лозим; иккинчидан, инфляцион таргетлаш режимига
ўтилаётганлиги муносабати билан миллий валютанинг алмашув курслари

бўйича мақсадли кўрсаткични белгиламаслик лозим.

1-pacм. Аграр соҳани ривожлантиришнинг молиявий

механизм дастаклари

Давлат дастурлари ва

стратегик хужжатлар

Қонуний ва

ҳуқуқий

асослар

Молиявий

бошқарув ва

институтлар

Рақамли ахборот

технологиялар

Аграр соҳани

ривожлантиришнинг

молиявий механизм

дастаклари

Молиявий

йўналишлар

Норматив

қонун қоидалар


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

136

Минтақалардаги агросаноат корхоналарининг фаоллиги паст

эканлиги нафақат давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг

етарли эмаслиги, балки соҳада малакали мутахассислар ва менежерларнинг

етишмаслиги туфайли хам сабаб бўлмоқда. Шу сабабли аграр соҳани

молиявий ривожлантириш қуйидаги ишларни амалга ошириш керак: янги

юқори рақобатбардош маҳсулот турларига ўтиш; ишлаб чиқариш

жараёнларининг техник ва технологик платформасини қайта жиҳозлаш;

рақамли бошқарувни амалга ошириш; ўз ходимларининг ижтимоий

таъминланиш даражасини ошириш. Юқоридаги расмда аграр соҳани

ривожлантиришнинг молиявий механизм дастаклари кўрсатилган. Давлат

томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг таклиф этилаётган

механизми минтақавий ва муниципал бошқарув даражалари хўжалик

юритувчи субъектлари ўртасидаги уйғун молиявий муносабатлар

тизимига асосланган таркибий жиҳатдан

олтитадан иборат. Асосий

ташкилий ва иқтисодий блоклар муҳит кўрсатилган.

2-расм. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш

ҳажмларининг ўзгариши, фоизда

Ҳисобот

йилида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш

ҳажмлари

2020 йилга нисбатан 4 фоизга ўсган бўлиб, сўнги беш йилда энг

юқори ўсиш суръатини қайд этган. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш

ҳажмининг

ўсиш суръати 2020 йилдаги 3,2 фоиздан 3,1 фоизгача

секинлашган бўлсада, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг ўсиш

суръати 2,1 фоиздан 4,1 фоизгача ошди. Ҳисобот йилида деҳқончилик


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

137

маҳсулотлари таркибидаги полиз экинлари (6,9 фоиз), сабзавотлар

(4,1 фоиз), картошка (4,7 фоиз) ҳамда узум (2,2 фоиз) етиштиришнинг ўсиш

суръатлари жадаллашган бўлса, мевалар (1,4 фоиз) етиштириш бирмунча

секинлашганлиги кузатилди.Шу билан бирга, 2021 йилда донли экинлар

етиштириш ҳажмлари 1,2 фоизга қисқарганлиги қайд этилди (2020 йилда

2,7 фоизга ўсган). Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ўсиш

суръатларининг қарийб икки баробарга ошиши гўшт етиштириш

ҳажмларининг 4,8 фоизгача, сут ишлаб чиқариш 2,8 фоизгача, тухум

етиштириш 3,5 фоизгача ҳамда балиқ етиштириш 20,7 фоизгача

жадаллашганлиги билан изоҳланади.

Хулоса қилиб айтганда аграр сохада тадбиркорликка кенг

имкониятлар яратилиши замонавий техника

-

технологияларни жорий

қилиш, тижopaт бaнклapи орқали

имтиёзли кредитлар ажратиш. Озиқ

-

овқат хавсизлигини олдини олиш учун аграр сохада молиявий қўллаб

-

қувватлаш ишларини жадалаштириш, яъни бугунги кундаги долзарб

масалалардан органик махсулотлар етиштириш ва сув ресурсларидан

самарали, оқилона фойдаланишни молиявий рағбатлантириш мақсадида

тижорат банклари орқали корхоналарга имтиёзли кредит ажратиш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Юсупов

М.С. Жаҳон амалиётида қишлоқ хўжалигини тартибга

солиш ва қўллаб

-

қувватлашнинг иқтисодий механизмлари. Монография. –

Т.: IQTISODIYOT, 2017. –

282 б.

2.

Имомов Р. Н “Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий

қўллаб

-

қувватлаш тизимини такомиллаштириш” и.ф.ф.д. илм. дар. олиш

учун ёзилган диссертация автореферати.

-

Т.: Молия инситути, 2020.

-

26 б.

3.

Эркинхожиев.И.И “Аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлашда

халқаро

тажрибалардан

фойдаланиш

асослари”.“Иқтисодиётда

инновацион ривожланиш ” илмий

-

амалий ва назарий журнал. № 5, октябр,

2021 йил.

4. http://www.agriculture.uz

ва

https://www.agro.uz

сайт маълумотлари.

Библиографические ссылки

Юсупов М.С. Жаҳон амалиётида қишлоқ хўжалигини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий механизмлари. Монография. – Т.: IQTISODIYOT, 2017. – 282 б.

Имомов Р. Н “Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш” и.ф.ф.д. илм. дар. олиш учун ёзилган диссертация автореферати.- Т.: Молия инситути, 2020.-26 б.

Эркинхожиев.И.И “Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашда халқаро тажрибалардан фойдаланиш асослари”.“Иқтисодиётда инновацион ривожланиш ” илмий-амалий ва назарий журнал. № 5, октябр, 2021 йил.

http://www.agriculture.uzва https://www.agro.uz сайт маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов