Ўзбекистон туризм индустрияси ва хизмат кўрсатиш соҳасининг хозирги ҳолати

151-156
7
2
Поделиться
Абдутурапова, Д., & Иминова, Н. (2023). Ўзбекистон туризм индустрияси ва хизмат кўрсатиш соҳасининг хозирги ҳолати. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 151–156. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp151-156
Дилдора Абдутурапова, Ташкентский государственный экономический университет

поддержка докторанта

Наргизахон Иминова, Ташкентский университет информационных технологий имени аль-Хорезми

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада туризм индустрияси ва хизмат кўрсатиш соҳасининг долзарб муаммолари, туристик хизматлар, фан ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш механизмлари ва шакллари, туризм соҳаси стандартлари асосида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, туристик таълим ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар ўрганилди.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

151

ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАСИНИНГ ХОЗИРГИ ҲОЛАТИ

Абдутурапова Дилдора,

таянч докторант,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Иминова Наргизахон

,

и.ф.н., доцент,

Мухаммад ал

-

Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот техногологиялари университети

Аннотация.

Ушбу мақолада туризм индустрияси ва хизмат кўрсатиш

соҳасининг долзарб муаммолари, туристик хизматлар, фан ва ишлаб

чиқаришни модернизация қилиш механизмлари ва шакллари, туризм соҳаси

стандартлари асосида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш

масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, туристик таълим ва ишлаб

чиқаришга янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар ўрганилди.

Калит

сўзлар

:

туризм, туризм индустрияси, туристик хизматлар,

хизмат кўрсатиш, жаҳон туризм бозори, сайёҳлар, инфраструктура.

Кириш.

Бугунги кунда Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга

эга қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати ва
файзли гўшалари билан туристларни ўзига ром этмоқда. Мазкур ҳолат

мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотида туризмнинг улуши, шунингдек,

тарихий ёдгорликлар сони ва туристлар орасида кенг машҳурлиги каби

ишларга асосланади.

Сайёҳлик соҳасида юқори малакали кадрларни

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласига мамлакатимизда энг муҳим ва ҳал

қилувчи

омил

сифатида

катта

эътибор

берилмоқда.

Бунда

Юртбошимизнинг “Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар

тайёрлаш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда

туризм учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастурулмал бўлиб хизмат

қилаётир.

Мавзунинг долзарблиги.

Давлатимиз ва жаҳоннинг кўплаб

томонидан ушбу соҳага қилинаётган саъй

-

харакатлар, кўрсатилаётган

эътибор

ва

амалга

оширилаётган

ислоҳотлар

мавзуимизнинг

долзарблигини кўрсатади.

Жумладан, 2021 йилда туризм соҳасида тегишли

ҳужжатлар

қабул

қилинди,

хусусан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички

ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ

-6165-

сонли

қарори,

шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм, спорт ва маданий мерос


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

152

соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6199-

сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда илк бор туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси

тасдиқланиб, унга мувофиқ 2025 йилгача туризмни ривожлантиришнинг

асосий йўналишлари, энг муҳими, соҳанинг мақсадли кўрсаткичлари

белгиланган. Ўтган давр мобайнида мазкур Концепцияда белгиланган

қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Соҳанинг норматив асосларини такомиллаштириш мақсадида туризм

соҳасининг асосий ҳужжати –

“Туризм тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди

ва қабул қилинди, ўтган давр мобайнида 12 та норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Адабиётлар шарҳи.

Мақолани ёзишда туризм индустрияси ва хизмат

кўрсатиш соҳасининг ҳозирги ҳолати, туристик хизматлар, соҳани

ривожлантиришга доир юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалалари

бўйича мамлакатимиз олимлари Э. Ю. Дауренов

,

М.Т.

Алиева, А.

Умаржанов

,

O.X. Хамидов

.

, Н. Бобоевлар илмий ишланмаларида туристик хизматларни

ривожлантириш ҳамда ривожлантиришга оид инновацияларни жорий

этиш ва ҳоказолар кўриб чиқилдир.

Жаҳон олимларидан Ф. Котлер, Дж. Боуэн, Дж. Мейкенз, Ю. Волков,

Л.Шматько жаҳон туризмининг аҳамиятини ўзларининг асарларида ёритиб

берганлар.

Тадқиқот методологияси. Тадқиқотимизда юртимиз туризм

индустриясини ривожлантиришда хориж тажрибаси, сайёҳлар жалб

қилинишининг ҳозирги ҳолати солиштирма таҳлил қилинди. Келтирилган

статистик маълумотлар давлат статистика қўмитаси расмий сайтларига

мувофиқ келтирилди.

Асосий қисм.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси улкан

салоҳиятга эга бўлиб, улардан самарали фойдаланиш асосида туризм

индустрияси жадал ривожланмоқда. Булар миллий иқтисодиётнинг

тараққиётига қўшилган муносиб ҳисса бўлиб, иқтисодий ўсишни

таъминлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини изчил

оширишга хизмат

қилмоқда. Жумладан, туризмни ривожлантириш бўйича туристик

хизматларни модернизация қилиш механизмлари ва шакллари,

муаммолари, туризм саноати стандартлари асосида юқори малакали,

рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича алоҳида ишлар олиб

борилиши соҳа ривожига хизмат қилади.

2022

2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегиясининг

35-

мақсадида ҳам: “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида

маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда

республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион

нафарга етказиш;


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

153

Тўсиқсиз туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм

шаҳарларида кенг жорий қилиш. 2026 йилгача туризм соҳасида банд

бўлган аҳоли сонини 2 баравар ошириб, 520 минг нафарга етказиш;

Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини

ривожлантириш ҳамда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан

самарали фойдаланиш бўйича давлат дастурини қабул қилиш бўйича”

туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишга доир алоҳида дастур

ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бунда туризм индустриясини

ривожлантиришга ҳамда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга ҳисса

қўшиш, туризм таълими ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий

этиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида катта нуфузга эга. Қадимий

тарихий обидалар, табаррук қадамжолар, халқимизнинг ўзлигини намоён

этувчи маданий мерос намуналари дунё жамоатчилиги ва сайёҳларнинг

диққат

-

эътиборини жалб этмоқда (1

-

жадвал).

1 жавдал

Туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига келган чет эл

фуқароларининг давлатлар бўйича тақсимланиши

(2021 йил январ

-

март)

Т/р

Давлатлар

Сони

1

Қирғизистон

101 039

2

Қозоғистон

77 462

3

Россия

19 752

4

Афғонистон

12 129

5

Тожикистон

9 668

6

Туркия

6 412

7

Покистон

1 474

8

Украина

1 168

9

Жанубий Корея

803

10

Ҳиндистон

718

11

Белорусь

695

12

Хитой

658

13

АҚШ

569

14

Германия

448

15

Озарбайжон

368

16

Молдова

316

17

Буюк Британия

272

18

Туркманистон

253

19

Франция

230

Жами

:

238 855


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

154

Пандемия туфайли 2021 йил январ

-

март ойларида юртимизга келган

сайёҳлар ўтган даврга нисбатан сезиларди даражада камайган бўлиб, жами

238

855 нафар

хорижлик фуқаролар туристик мақсадда ташриф буюрган.

Шундан 42 % ташриф буюрувчилар Қозоғистон Республикаси фуқаролари

улушига тўғри келмоқда. Қўшни мамлакат фуқаролари асосан

юртимизнинг зиёратгоҳлари

учун ташриф буюришлари маълум бўлди.

Келган туристларнинг 32,4 % и

Қирғизистон

Республикаси аҳолисига тўғри

келмоқда. Жадвалда 19

752 нафар Россия Федерацияси сайёҳлари ташриф

буюрганини кўришимиз мумкин. Бу 2021 йил биринчи чорагининг жами

кўрсаткичининг 8.3% га тўғри келмоқда. Демак, Россияда ҳам юртимизга

саёҳат қилишга иштиёқмандлар кўп. Мамлакатимизда туризмни

ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор хорижликлар учун бу

борада катта имконият яратмоқда. Шу муносабат билан Россиянинг кўплаб

сайёҳлик компания ва фирмалари Ўзбекистон билан ҳамкорлик

истиқболлари бўйича шартномалар тузиш ниятида эканлигини

таъкидлашмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида катта

нуфузга эга. Шунингдек, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш билан

шуғуланувчи ташкилот ва жамоат бирлашмалари фаолиятини

такомиллаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.

Юртимизнинг тарихий архитектура ёдгорликларига бойлиги, қалъа

ва дарвозаларнинг кўплиги, меъморий ёдгорликларнинг бизнинг

давримизгача сақланиб қолганлиги узоқ ўтмишни қайта яратгандек гўё. Бу
каби жойларда туристларга қулайлик яратиш, уларнинг хавфсизлигини

таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар бажарилган. Шу муносабат билан

юртимизнинг барча ҳудудларида янги меҳмонхоналар, кўнгилочар

қадамжолар, халқаро стандартларга жавоб берадиган масканлар ва

ресторанлар, сайёҳларни ташишга мўлжалланган замон талабига мос

транспорт воситалари кун сайин ортиб бормоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

155

1-

расм. Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари сони.

Истиқболда Республикамизнинг барча минтақаларида туризм

инфратузилмасининг замонавий объектлари, энг аввало, меҳмонхоналар,

транспорт

-

логистика

тузилмалари,

муҳандислик

-

коммуникация

инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ушбу мақсадлар учун хорижий

инвестицияларни кенг жалб этиш ҳам асосий мақсадли вазифалар ва

устувор йўналишлар қаторига киради. Улар замонавий дунё стандартлари,

туристлар эҳтиёжи ва талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.

Хулоса ва таклифлар.

Туризм соҳасида давлат сиёсатининг асосий

йўналишлари

туризм

индустриясини

ривожлантириш,

туризм

ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни асраш, инвестициялар жалб

этиш, тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун туризм хизматлари

бозорида

тенг

имкониятлар

яратиш

ҳуқуқий

-

меъёрий

базани

такомиллаштириш, туристлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқлари, қонуний

манфаатлари ва мол

-

мулки муҳофаза қилинишини таъминлаш, кадрлар

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий

мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳамда алоқаларни
ривожлантиришга

қаратиш

мақсадга

мувофиқдир.

Шу

ўринда

республикамизда туризм индустриясини янада ривожлантириш учун

қуйидаги масалаларга эътибор бериш лозим, деб ҳисоблаймиз:

1.

Ўзбекистоннинг MICE туризм салоҳиятини жаҳон туризм бозорида

тарғиб қилишнинг замонавий маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.

2.

Ўзбекистонда MICE туризми тадбирларини ўтказиш нафақат

Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ташкиллаштириш.

50408

702800

0

200000

400000

600000

800000

жойлар сони, бирлик

жойлаштирилган ташриф буюрувчилар,

минг киши

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш

объектлари

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш объектлари


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

156

3.

Ўзбекистоннинг туризм бозорига маҳаллий ва хорижий

тадбиркорларни жалб этиш.

4.

MICE туризми учун вилоятлар логотипларини

ишлаб чиқиш.

5.

Ўзбекистон университетлари хамкорлигида MICE туризмини

тарғиб этиш, турли йўналишларда тадбирлар ташкил этиш.

6.

MICE

туризми

йўналиши

бўйича

фаолият

юритувчи

университетлар рўйхатини тузиш ва амалда фойдаланиб бориш.

7.

Университетлараро бўлиб ўтадиган тадбирларда техника

воситаларининг ишлашини таьминлаш.

8.

MICE туризм сохасидаги профессионал кадрларни тайёрлашни

назорат қилиш.

9.

MICE туризмида қатнашчиларга бериладиган сертификатларни,

нашрларни ва бошқа керакли рекламаларни амалга ошириш учун махсус

консалтинг хизмати марказини ташкил этиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг

“Туризм тўғриси”даги Қонуни.

18.07.2019 йилдаги ЎРҚ

-549-

сон.

https://lex.uz/docs/4428097;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6165-

сонли Фармони.

https://lex.uz/docs/5283956;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги

“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини

янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6199-

сонли

Фармони.

https://lex.uz/docs/5356705;

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси” тўғрисидаги

28.01.2022 йилдаги ПФ

-60-

сонли Фармони.

https://lex.uz/docs/5841063

5.

Э. Ю. Дауренов. Туризм. Дарслик. –

Чирчиқ, 2019. –

125 б.;

6.

Алиева М.Т., Умаржанов А. Туристик мамлакатлар иқтисодиёти.

Дарслик. –

Т.: Молия, 2005.

339 б.;

7.

O.X.Хамидов. Туризм ва сервисда инновациялар. Ўқув қўлланма.–

Тошкент, 2021.

-

123 б.;

8.

Н. Бобоев. «Туризм соҳасида логистика» фанидан маърузалар курси.

Самарқанд –

2011.

100 б.;

9.

Ф. Котлер, Дж. Боуэн, Дж. Мейкенз . Маркетинг. Гостеприимство .

Туризм: Учебник для студентов вузов/; пер. с англ. –

4-

е изд., перераб. и

доп. –

М.: Юнити

-

дана, 2007

. -

331 б.;

10.

Ю. Волков. Экономика гостиничного бизнеса/Серия «Учебники,

учебные пособия». —

Ростов н/Д: Феникс, 2003. —

384 б.;

11.

Л.П. Шматько. Туризм и гостиничное хозяйства. Учебное

пособие. –

Ростов н/Д: Феникс; Издательский центр “Март”, 2010.

-

352 б.;

12.

www.lex.uz

13.

www.stat.uz

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғриси”даги Қонуни. 18.07.2019 йилдаги ЎРҚ-549-сон. https://lex.uz/docs/4428097;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/5283956;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6199-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/5356705;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси” тўғрисидаги 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/5841063

Э. Ю. Дауренов. Туризм. Дарслик. – Чирчиқ, 2019. – 125 б.;

Алиева М.Т., Умаржанов А. Туристик мамлакатлар иқтисодиёти. Дарслик. – Т.: Молия, 2005. – 339 б.;

O.X.Хамидов. Туризм ва сервисда инновациялар. Ўқув қўлланма.– Тошкент, 2021. -123 б.;

Н. Бобоев. «Туризм соҳасида логистика» фанидан маърузалар курси. Самарқанд – 2011. – 100 б.;

Ф. Котлер, Дж. Боуэн, Дж. Мейкенз . Маркетинг. Гостеприимство . Туризм: Учебник для студентов вузов/; пер. с англ. – 4-е изд., перераб. и доп. – М.: Юнити-дана, 2007. -331 б.;

Ю. Волков. Экономика гостиничного бизнеса/Серия «Учебники, учебные пособия». — Ростов н/Д: Феникс, 2003. — 384 б.;

Л.П. Шматько. Туризм и гостиничное хозяйства. Учебное пособие. – Ростов н/Д: Феникс; Издательский центр “Март”, 2010.-352 б.;

www.lex.uz

www.stat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов