Ўзбекистонда молиявий долларлашув шароитида инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш масалалари

CC BY f
310-313
3
2
Поделиться
Бахриддинов, В. (2023). Ўзбекистонда молиявий долларлашув шароитида инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш масалалари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 310–313. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp310-313
Викоржон Бахриддинов, Ташкентский государственный экономический университет

Тайский докторант (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистонда молиявий долларлашув ҳолати ва унинг инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш шароитларига таъсири тадқиқ этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда молиявий долларлашув даражасини камайтириш ва инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш учун соғлом молиявий муҳит яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

310

ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ ДОЛЛАРЛАШУВ ШАРОИТИДА

ИНФЛЯЦИЯНИ ТАРГЕТЛАШ СИЁСАТИГА ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ

Баҳриддинов Виқоржон Акбар ўғли,

тайнч докторант (PhD),

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистонда молиявий долларлашув

ҳолати ва унинг инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш шароитларига

таъсири тадқиқ этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда молиявий долларлашув
даражасини камайтириш ва инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтиш учун

соғлом молиявий муҳит яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит

сўзлар

:

инфляция, инфляцияни таргетлаш, молиявий

долларлашув, монетар сиёсат.

Кириш.

Одатда молиявий долларлашув даражасининг юқорилиги

асосан ривожланаётган мамлакатларга хос бўлган муаммо бўлиб,

иқтисодий ва молиявий сиёсатдаги номутаносибликлар, хусусан, миллий

ишлаб чиқаришнинг заифлиги ва миграция туфайли хорижий капитал ва

хорижий инвестициялар оқимининг кучайиши, уй хўжаликларининг

миллий валюта ва иқтисодиётнинг истиқболига нисбатан салбий
кутилмалар каби муаммолар сабабли келиб чиқади. Шуниси аҳамиятлики,

бу муаммолар инфляцияни таргетлаш сиёсатини қабул қилишда талаб

этиладиган зарурий шарт

-

шароитлар учун ҳам муҳим саналади.

Иқтисодиётнинг долларлашув даражаси ҳам инфляция бўйича

белгиланган

мақсад

кўрсаткичига

эришиш

юзасидан

муваффақиятсизликларга олиб келиши мумкин.

Асосий қисм.

Иқтисодиётнинг юқори даражадаги долларлашув

шароитида Марказий банкларнинг иқтисодиётга таъсир ўтказиш

имкониятлари чекланишига олиб келади. Натижада монетар сиёсат

инфляцияга қарши чора

-

тадбирлар қўллашда самарасиз воситага айланиб

қолади. Fabris ва Vujanović (2017) ларнинг тадқиқотига қўра

иқтисодиётнинг долларлашуви инфляциянинг белгиланган параметрини

таъминлашда

қийинчиликларни

юзага

келтиради.

Ҳусусан,

иқтисодиётнинг валюта курсига ва ташқи шокларга таъсирчанлиги ошади,

монетар агрегатларни назорат қилиш қийинлашади ва пул

-

кредит

воситаларининг самарадорлиги пасаяди. Демак, иқтисодиётнинг

долларлашуви даражаси ва инфляцияни таргетлаш шароитлари орасида

тескари боғлиқлик мавжуд. Batini

N., Laxton

D. (2005) ларнинг

тадқиқотларида эса инфляцияни таргетлаш режимини мувафаққиятли


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

311

жорий этиш учун нарх

-

наво сиёсати тўлиқ эркинлаштирилган бўлиши,

иқтисодиёт хом

-

ашё товарлари баҳосига ва валюта курсига ҳаддан ташқари

таъсирчан (сезгир) бўлмаслиги ҳамда унинг долларлашув даражаси энг

минимал кўринишда бўлиши.

Иқтисодиётнинг долларлашув даражасини аниқлашда статистик

маълумотлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Хусусан, иқтисодий

агентлар тасарруфидаги муайян миқдордаги хорижий валюта ҳажмини ва

хорижий молиявий активлар миқдорини тўлақонли аниқлаш статистик

жиҳатдан имконсиздир. Шундай бўлса

-

да, долларлашув даражасини

баҳолаш юзасидан муайян методология йўқ эмас. Халқаро ваюта

фондининг методикасида кўра молиявий долларизация даражаси,

иқтисодиётдаги хорижий валютадаги кредитлар ва депозитларнинг

умумий кредитлар ва депозитлар ҳажмидаги улушига кўра таҳлил

қилинади. Ушбу усул долларлашув даражасини баҳолашда объктивликдан

бирозгина узоқ бўлишига қарамасдан, жуда қулай усул бўлиб ҳисобланади.

Қуйида ушбу метод орқали миллий иқтисодиётнинг молиявий

долларлашуви даражасини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг молиявий долларлашув

даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар динамикаси

Долларлашув

даражасини

ифодаловчи моддалар

31.12.20

17

31.12.20

18

31.12.20

19

31.12.20

20

31.12.20

21

Жами кредит

қўйилмаларида

хорижий валютадаги

кредитларнинг улуши

(фоизда).

60.5

55.9

44.9

47.8

47.6

Жами депозитларда

хорижий валютадаги

депозитларнинг

улуши (фоизда).

48.4

38.1

43.9

43.0

38.8

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

статистик бюллетенлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.

Таҳлил маълумотларидан кўриш мумкинки, хорижий валютадаги

депозит ва кредитларнинг жами депозит ва кредитлардаги улуши пасайиш

тенденциясига эга бўлишига қарамасдан иқтисодий айланмада

долларнинг улиши юқори кўрсаткичларда сақланмоқда. Ушбу муаммони

имкон қадар паст суръатга туширишда Ўзбекистон Республикаси Марказий


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

312

банки тизимли чора

-

тадбирлар қўлламоқда. Хусусан, юридик ва жисмоний

шахсларнинг 2 йилгача ва 2 йилдан ортиқ бўлган ҳамда бошқа хорижий

валютадаги депозитларига нисбатан

мажбурий захира талабларини ўртача

10 фоиздан 2019 йил 1 июлдан бошлаб 14 фоизга қадар ошириш билан

тижорат банкларининг хорижий валютада кредитлаш имкониятларини

чеклаш орқали иқтисодиётга валюта оқимини қисқартириш мақсад

қилинган. Шундай бўлса

-

да, таҳлиллар сўнгги йилларда хорижий

валютадаги кредитлар ва депозитларнинг жами кредит ва депозитлардаги

улуши ўртача 40 % дан юқори эканлигини кўрсатмоқда. Balino, T.,

Bennett A., ва Borensztein E. (1999) ларнинг изланишларига кўра бу даража

30 % дан баланд бўлса, юқори молиявий долларлашган ҳисобланади.

Бу натижа Ўзбекистонда инфляцияни таргетлаш режимига ўтиш учун

шарт

-

шароитлар яратиш борасида қўшимча чора

-

тадбирлар зарур

эканлигини кўрсатади.

Хулоса ва таклифлар.

Долларлушув даражасининг инфляцияни

таргетлаш сиёсати ва унга ўтиш имкониятларига таъсири юзасидан

ўрганилган хорижий тадқиқотлар натижаси бизга шуни кўрсатдики,

молиявий долларлашув ва инфляцияни таргетлаш жараёнлари орасида

тескари боғлиқлик мавжуд. Яъни юқори молиявий долларлашув даражаси

инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишни қийинлаштиради. Таҳлил

натижаларимиз эса Ўзбекистонда молиявий долларлашув даражаси

2021 йил якунларига кўра ўртача 40 % дан юқори эканлигини, шунингдек,

ушбу даража унинг нормасидан 10 % га баланд эканлигини кўрсатмоқда.

Бу ўз навбатида монетар ҳукуматнинг инфляцияга қарши чора

-

тадбирларини самарасизлигига олиб келиши мумкин. Бундан келиб чиқиб,

Ўзбекистода молиявий долларлашув даражасини мўътадиллаштириш

юзасидан қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик:

1.

Хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасини ошириш ва

депозитлар фоиз ставкаларини камайтириш. Бунинг натижасида тижорат

банкларининг хорижий депозиторлар учун жозибадорлигини камайтиради

ва маҳаллий тадбиркорларнинг эса хорижий валютада кредит олиш

имкониятларини чеклайди.

Натижада молиявий долларлашувнинг иккита

катта ўчоғи беркилади.

2.

Ташқи давлат қарзини жалб қилишда, унинг иқтисодиётга

сиғимини ҳисобга олиб, муайян чеклов ўрнатиш. Бунинг натижасида

хорижий валюта оқими муайян даражада чекланади ва валютадаги

кредитнлар ҳажми камайди.

Ушбу

таклифлар Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш,

иқтисодиётнинг долларлашув даражасини мўътадил даражага келтириш

ва инфляцияни таргетлаш сиёсатини самарали амалга ошириш учун замин

яратади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

313

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Nikola Fabris, Nina Vujanović (2017) The Impact of Financial

Dollarization on Ination Targeting: Empirical Evidence from Serbia. // Journal of

Central Banking Theory and Practice, 2017/2, pp. 24/23-43 DOI: 10.1515/jcbtp-

2017-0011

2. Batini N., Laxton D. Under what conditions can inflation targeting be

adopted? The experience of emerging markets. Central Bank of Chile Working

Papers. No.406. October 2005.

PP.20-21

3. Bannister, M. G. J., Turunen, M. J., & Gardberg, M. (2018). Dollarization and

financial development.

International Monetary Fund. WP/18/200// pp 6/39

4. Balino, T., Bennett A., and Borensztein E. (1999). Monetary Policy in

Dollarized Economies, IMF Occasional Paper, No. 171, Washington. pp 47/59

Библиографические ссылки

Nikola Fabris, Nina Vujanović (2017) The Impact of Financial Dollarization on Ination Targeting: Empirical Evidence from Serbia. // Journal of Central Banking Theory and Practice, 2017/2, pp. 24/23-43 DOI: 10.1515/jcbtp2017-0011

Batini N., Laxton D. Under what conditions can inflation targeting be adopted? The experience of emerging markets. Central Bank of Chile Working Papers. No.406. October 2005. –PP.20-21

Bannister, M. G. J., Turunen, M. J., & Gardberg, M. (2018). Dollarization and financial development. – International Monetary Fund. WP/18/200// pp 6/39

Тўраев, Шавкат Шухратович. "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ." Innovations in Technology and Science Education 2.6 (2023): 25-33.

Balino, T., Bennett A., and Borensztein E. (1999). Monetary Policy in Dollarized Economies, IMF Occasional Paper, No. 171, Washington. pp 47/59

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов