Транспорт в развитии электронной торговли роль логистики

CC BY f
159-165
5
2
Поделиться
Шукуров, Ф. (2023). Транспорт в развитии электронной торговли роль логистики. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(02), 159–165. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp159-165
Фарух Шукуров, Международный университет туризма и культурного наследия "Шелковый путь"

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена роль транспортнологистической системы и ее видов в развитии электронной коммерции, изучена роль информационных технологий в сфере логистики.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

159

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТРАНСПОРТ

ЛОГИСТИКАНИНГ РОЛИ

Фарух Тохирович Шукуров

«Ипак йўли” туризм ва маданий мерос

халқаро университети

таянч докторанти

.

Email: farukhshukurov90@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада электрон тижоратни ривожлантиришда

транспорт

-

логистакининг роли ва унинг турлари келтирилган, логистика

соҳасида аҳборот теҳнологияларининг роли ўрганилган.

Калит сўзлар:

электрон тижорат, логистика турлари, логистикада

аҳборот технологиялари, транспорт тизими, товарларни қадоқлаш,

логистика моделлари.

Annotation:

This article presents the role of transport-logistics and its types

in the development of electronic commerce, the role of information technologies in

the field of logistics is studied.

Key words:

e-commerce, types of logistics, information technologies in

logistics, transport system, packaging of goods, logistics models.

Аннотация:

В данной статье представлена роль транспортно

-

логистической системы и ее видов в развитии электронной коммерции,

изучена роль информационных технологий в сфере логистики.

Ключевые слова:

электронная коммерция, виды логистики,

информационные технологии в логистике, транспортная система,

упаковка товаров, логистические модели.

Кириш.

Юртимизда электрон тижоратни ривожлантиришга катта

эътибор берилмоқда ва бу бежиз эмас албатта. Чунки бу турдаги

савдоларнинг ташкилотлар учун ҳам

,

мижозлар учун ҳам кўплаб

афзалликлари мавжуд. Ташкилотлар электрон тижорат орқали ўз

даромадларини ошириши

,

мижозлари сонини кўпайтириши ва бундан

ташқари ўз товар ва хизматларини хориж давлаларига ҳам сотишлари

мумкин бўлади. Мижозлар эса ўз навбатида товарларни уйдан туриб

интернет орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар. Мижозлар

интернет орқали товар буюртма қилар экан

,

унинг етиб келишини

интизорлик билан кутишлари аниқ ва бу электрон тижорат

ташкилотларига мижоз товарларини ўз вақтида

,

шикаст етказмасдан ва

арзон нархларда етказиб бериш масъулиятини юклайди. Шу нуқтаи

назардан

,

электрон

тижоратни

ривожлантиришда

транспорт

логистиканинг роли катта ҳисобланади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

160

Мавзунинг долзарблиги

.

Бир мамлакатнинг иқтисодиётининг

ривожланишида транспорт

-

логистика сектори муҳим рол ўйнайди ва бу

йўналиш иқтисодиётнинг қон томири ҳисобланади. Мамлакатда юклар

ҳажми қанчалик кўп бўлса ва у қанчалик тез айланса

,

ташкилотлар

шунчалик кўп фойда кўради ва ўзларининг самарадорлигини оширади.

Транспорт логистикаси электрон тижоратнинг ажралмас қисми

ҳисобланади ва кўплаб электрон тижорат ташкилотлар учун бу катта

масаладир. Агар уларнинг товарлари арзон ва сифатли бўлса

-

ю лекин

,

мижозларга ўз вақтида етказиб беролмаса мижозлар интернет орқали

савдоларни тўхтатиши мумкин.

Транспорт

-

логистиканинг

ҳозирги

ҳолати.

Жаҳон

банки

томонидан чоп этилган логистика самарадорлиги ҳисоботига кўра

Германия

,

Швеция

,

Белгия

,

Австрия ва Япония каби давлатлар энг самарали

логистика тизимиги эгалар. Ўзбекистон эса бу рўйхатда 160 давлатдан 99

-

ўринда бормоқда [1]. Бу рейтингни ишлаб чиқишда Жаҳон банки божхона

самарадорлиги

,

юкларни ўз вақтида етказиш даражаси

,

логистика

мутахасисларининг билим даражаси

,

транспорт инфратузилмасининг

қулайлиги ва сифатиги эътибор берилган. Демак рейтингдан кўриниб

турибдики

,

республикамиздаги транспорт

-

логистика тизимида қилиниши

керак бўлган ишлар мавжуд. Биз биламизки

,

республикамизнинг энг арзон

транспорт тури бўлган денгиз портларига тўғридан тўғри чиқиш

имконияти мавжуд эмас ва бу ҳолат мамлкатимизда самарали логистика
тизимини барпо этишни икки карра тақозо этади. Республикамиз

Марказий Осиёда энг яхши транспорт инфратузилмасига эга. Ҳозирда

мамлакатимиз ҳудудидан 42530 км авто йўл

,

4500км темир йўл излари

мавжуд. Ўзбекистон транзит мамлкат сифатида Афғонистонга кириш ва у

орқали Бандар Аббос ва Чобаҳор портларига чиқиш имконияти

Тожикистон давлатига кириши зарур ҳисобланади. Шунингдек ҳозирги

кунда Қирғизистон орқали Хитой билан ўзаро темир йўлларни қуриш

мўлжалланмоқда. Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги яна бир

салоҳияти бу Туркманистон орқали

Эрон ва Туркияга чиқиш

имкониятидир. Агар ушбу лойиҳалар амалга ошса

,

бу мамлакатимиз

иқтисодиётига кўплаб фойда олиб келади.

Адабиётлар таҳлили.

Электрон тижоратни юритишда транспорт

логитиканинг роли тўғрисида кўплаб олимлар ўз фикрларини ўз илмий

ишларида келтириб ўтишган. Уларга кўра

,

электрон тижоратнинг

ривожланиши мамлакатдаги транспорт

-

логистика сектори ривожи билан

чамбарчас боғлиқдир. Чунки

,

электрон тижорат бу товарларга шунчаки

буюртма беришдан иборат эмас

,

у истемолчиларга ўз вақтида сотиб

олинган маҳсулотларни етқазиб беришни ҳам ўз ичига олади ва бу ҳали


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

161

ҳаммаси

эмас. Келинг қуйидаги 1

-

расмда логистика тармоғининг таркибий

қисмларини кўриб чиқамиз.

1-

расм. Электрон тижоратда логистика тармоғининг таркибий

қисмлари.

Электрон тижоратда агар харидор буюртма берган товарини ўз

вақтида ололмаса

,

у онлайн харид қлишни тўхтатади. Самарали логистика

тизими мамлакат ичидаги маҳсулот ва товарлар ҳаракатини нафақат

оптималлаштиради балки уларни харидорларга қулай шароит ва қиммат

бўлмаган нархда етказиб берилишини таъминлайди [2]. Самарали

логистика тизими нафақат ички бозор учун муҳим

,

балки ташқи бозорда

ҳам

маълум бир давлатнинг рақобатбардошлигини оширади ва дунёнинг

бошқа давлатлари билан интеграциялашув жараёнини тезлаштиради.

Айниқса Ўзбекистон каби энди ривожланиб бораётган давлатлар учун

самарали логистика тизимини барпо этиш ўта муҳим вазифадир.
Ташкилотлар электрон тижорат билан шуғулланар экан улар албатта

логистика муаммоси билан тўқнаш келадилар.Корҳона хажми ва молиявий

ҳолатидан

келиб

чиқиб

ўз

стратегияларини

белгилайдилар.

Субъектларнинг электрон тижоратда мувафаққиятга эришишлари

логистика жараёнини қай тарзда йўлга қўйишлариги боғлиқ [3]. Юқорида

айтиб

ўтганимиздек

логистика

ташкилотлари

маҳсулотларни

харидорларга етказиб бериш билан чекланиб қолмасдан

,

кўплаб қўшимча

Буюртмаларни

қабул қилиш

Товарлар

назорати

Товарларни

қадоқлаш

Товарларни

транспортда

ташиш

Омборҳона иши


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

162

хизматларни таклиф қиладилар: омборҳона хизмати

,

товарларни қадоқлаш

хизмати

,

божхона брокерлиги хизмати

,

товарларни маркалаш

,

транспортни

режалаштириш

,

таъминот занжири бўйича консалтинг хизмати ва

бошқалар. Кўриб турганимиздек логистика фаолияти жуда кўплаб

хизматларни ўз ичига олади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот ишида танқидий ёндашув

,

индукция ва дедукция

,

таҳлил ва синтез

,

монографик кузатув

,

қиёсий

таққослаш

,

гуруҳлаш

,

кузатиш

ҳамда

статистик

усулларидан

фойдаланилган

Таҳлил ва натижалар

. Келинг энди биргаликда логистика

фаолиятини таҳлил қилсак ва уларнинг турларини кўриб чиқсак.

Компаниялар томонидан электрон тижорат логистикаси хархил турлари

қўлланилиши

мумкин:

1.Хусусий логистика модели –

бу турдаги электрон тижоратда бир

ташкилот ҳам электрон тижорат билан шуғулланса

,

ҳам

логистика

фаолияти билан шуғулланади. Бу турдаги электрон тижорат

логистикасининг ўзига ҳос афзалликлари бор. Масалан

,

ўша ташкилотнинг

ўзида барча қилиниши керак бўлган маълумотларнинг мавжудлиги ва вақт

ўтгани билан тизим ўз хатоларини тўғирлаб мукаммаллашиб боради [4].

Ушбу моделнинг яна бир қулай томони шундаки

,

маълум бир электрон

тижорат билан шуғулланувчи ташкилотнинг

ўзи вазиятни назорат қила

олади ва барча операциялар уларнинг ўзлари орқали бошқаларнинг
аралашувисиз амалга оширилади.

2.Учинчи

-

томон логистика модели –

бу субъектлар томонидан жуда

кўплаб ҳолатларда қўлланиладиган модел бўлиб бунда товар ва хом

-

ашёларни харидорларга етказиб бериш бошқа бир алоҳида ташкилот

томонидан амалга оширилади. Бу ташкилот одатда фақатгина логистика

фаолияти билан шуғулланиб

,

сотувчи ва харидор билан ҳеч қандай

тўғридан тўғри алоқаси бўлмайди. Яни бу ташкилот ишлаб чиқариш

жараёнида қатнашмайди ва уларнинг иши фақатгина товарларни

сотувчидан йиғиш ва харидорларга етқазиб бериш билан кифояланади. Бу

эса ишлаб чиқарувчиларга ўзларининг фаолиятларига консентрация

қилишга имконият яратади. Кўриб турганимиздек логистика фаолияти

жуда кўплаб хизматларни ўз ичига олади ва агар ушбу жараён электрон

тижорат билан шуғулланувчи ташкилот томонидан амалга оширилса жуда

кўплаб капитал

,

вақт ва жойни талаб қилади [5].

Ҳозирги кунга келиб барча бизнес ташкилотлари ўзларининг

фаолиятларида турли ҳилдаги ахборот технологияларини қўллаб

келишмоқда. Хусусан

,

логистика соҳасида янги ахборт технологияларининг

қўлланилиши

,

фаолият самарадорлигини ошириш билан бир қаторда

ташкилотлар ишини анча енгиллаштирмоқда. Келинг ҳозирги кунда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

163

логистика тизимида ишлатилаётган энг муҳим икки турдаги ахборот

технологияларни кўриб чиқамиз:

1.Радио частотани идентификация қилиш қурилмаси орқали

логистика ташкилотлари узоқ масофага жўнатиладиган товар ва турли

хилдаги почталарни кузатиш имконига эгалар. Бу чиплар сликон

маҳсулотидан тайёрланган бўлиб ҳажми жуда кичик ва ҳар қандай товарга

ёпиштирилса бўлади. Бу турдаги қурилмалар штрих кодлардан фарқ қилиб

улар электромагнит тўлқинлари ёрдамида ишлайди. Бу турдаги

қурилмалар илк бор Америка Қўшма Штатларида 1984 йилда Gene

ral

Motors компанияси томонидан автомобил ва унинг турли қисмларини

кузатиш (tracking) учун ишлатилган. Бу турдаги қурилмалар ҳозирги кунда

логистика соҳасида хусусан жунатилган юкларни кузатиш учун

қимматлиги сабабли у қадар фаол қўлланилмайди.

2.Электрон маълумотлар алмашинуви технологияси инглиз тилида

Electronic Data Interchange деб айтилади. Бу технологияни оддий тилда

тушунтирсак

,

икки компютер ўртасида маълумотларни алмаштириш

воситаси сифатида қараш мумкин. Бу турдаги технологиялар таъминот

занжиридаги ва бўлимлар ўртасидаги алоқани ушлаб туриш учун

ишлатилади. Бу усулда

,

маълумотларнинг бир ташкилотдан бошқасига

етказилишида хеч қандай қоғоздан фойдаланилмайди ва ахборот ҳар доим

стандарт шаклида бўлади ва ахборотлар инсонлар иштирокисиз бир

тизимдан иккинчи тизимга узатилади [6].

Логистиканинг яна бир элементи бу товарларни қадоқлаш

ҳисобланади. Электрон тижоратда товарлар харидорларга юборилишидан

олдин яхшилаб қадоқланади ва бу муҳим босқич ҳисобланади. Чунки

,

товарлар харидорга бутун етиб бориши логистика компаниясининг

қадоқлаш қобилиятига боғлиқ. Албатта ҳар битта товарнинг ўзига хос

хусусияти бор

,

ва шу муносабатда турли ҳил усуллар ёрдамида

қадоқланади. Товар қанчалик сифатли бўлмасин

,

агар у харидорга дид

билан қадоқланиб юборилмаса

,

бу унинг электрон тижорат ташкилотига

нисбатан негатив фикр уйғотиши мумкин. Шунинг учун қадоқлаш ҳозирги

кунда бренд имижини яратиш учун ҳам амалга оширилмоқда.

Харидорларнинг яшаш манзилига қараб

,

улар узоқ

,

ўрта ва қисқа

масофаларга ташилиши мумкин. Шунинг учун

,

қадоқлашда

ишлатиладиган

пакет ва бошқа турдаги воситаларнинг ўлчамлари мукаммал бўлиши керак.

Агар ушбу қадоқлаш воситалари ҳажми катта бўлса

,

бу транспортда катта

жойни талаб қилади ва натижада транспорт харажатларини ошириши

мумкин ва аксинча қадоқлаш воситаси ихчам ва мукаммал бўлса у

транспорт харажатларини қисқартириб ташкилот самарадорлиги

оширади. Қадоқлаш воситалари йўлдаги товарларга шикаст етказмаслик


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

164

учун у керакли миқдорда кучга эга бўлиши керак ва у йўлда бўлиши мумкин

бўлган ҳар қандай шикастланишларни олдини олади [7].

Умуман олганда

,

қадоқлашни

уч турга бўлиш мумкин ва

қадоқлаш воситаларини қуйидаги 2

-

расмда кўришимиз мумкин.

2-

расм. Товарларни қадоқлаш босқичлари.

Транспортни бошқариш –

бу логистика тармоғининг энг асосий

таркибий қисми ҳисобланади. Интеграциялашган ва компакт транспорт

тизими электрон тижорат ташкилотлари учун логистика харажатларини

камайтириб қолмасдан

,

мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишда

ҳам ёрдам беради. Демак яхлит ривожланган транспорт тизими
ташкилотлар харажатларини камайтириб уларнинг мижозлар билан

алоқаларини янада яхшилашга олиб келади [8]. Транспортнинг вазифаси бу

аввало товарларни бир жойдан иккинчи жойга ташиш ҳисобланади.

Товарларнинг ҳаракати транспорт воситалари орқали амалга оширилади

ва транспортда нафақат тайёр товарлар балким

,

ҳом

-

ашёлар

,

турли

ҳилдаги эҳтиёт қисмлари ва ҳатто сотилган товарларнинг қайтарилиши

ҳам бўлиши мумкин. Товарлар ҳаракатининг тезлигининг иқтисодиётда

жуда катта рол ўйнайди. Айниқса

,

электрон тижоратда

мижозлар ўзлари

буюртма берган товарларини қисқа муддатда олишни исташади ва айниқса

электрон тижорат ривожланган мамлакатларда логистика компаниялари

буюртмаларни ўша куннинг ўзида ёки 24 соат ичида етказиб келишмоқда.
Товар ҳаракати қанчалик тез бўлса

,

ташкилот транспорт ҳаражатларини

шунчалик қисқартириш имкониятига эга бўлади ва аксинча товар ҳаракати

иқтисодиётда қанчалик суст бўлса бу транспорт ҳаражатларини ошириши

мумкин.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш

мумкинки

,

электрон тижорат ва транспорт логистикасининг ривожланиши

бир бирига чамбарчас боғлиқ. Мамлакатда логистика инфратузилмаси

яхши ривожланмас экан

,

электрон тижоратни ривожлантириб бўлмайди.

бирламчи қадоқлаш

Иккимламчи қадоқлаш

Учинчи даражали

қадоқлаш


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

165

Ўз навбатида

,

логистика бу фақатгина юкларни ташиш жараёни эмас

,

балким товарларни йиғиш

,

бошқариш

,

маркалаш

,

қадоқлаш

,

омборҳона

ишларини ҳам ўз ичига оладиган мураккаб жараёндир. Тезкор ва компакт

логистика тизими бу электрон тижорат ривожланишининг гаровидир.

Ташкилотлар логистика фаолиятини ўзлари бошқариши ёки бу жараён

бошқа учинчи шахслар томонидан бажарилиши мумкин. Электрон тижорат

фаолиятида аҳборот технологияларининг ҳам ўрни катта ҳисобланиб

,

бу

логистика фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунинг

учун

,

электрон тижорат ташкилотлари улардан кўпроқ фойдаланиши

керак. Шуни қўшимча қилиш керакки

,

электрон тижорат билан

шуғулланувчи

ташкилотлар

энг

аввало

логистика

фаолияти

муаммоларини ҳал қилиши керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

1.

https://lpi.worldbank.org/international/global

2.

https://www.gazeta.uz/oz/2019/05/31/logistics/

3.

Cho J K, Ozment J, Sink H. (2008). Logistics capability, logistics

outsourcing and firm performance in an e-commerce market. International

Journal of Physical Distribution & Logistics management, 38(5), pp 336-35

4.

Bartholdi J J, Eisenstein D D, Lim Y F. (2010). Self-Organizing Logistics

Systems. Annual Reviews in Control, 34(1), pp 111-117

5.

Zhang C, Okoroafo S C. (2015). Third-Party Logistics (3PL) and Supply

Chain Performance in the Chinese Market: A Conceptual Framework. Engineering

Management Research, 4(1), pp 38-48

6.

Hill, C. and Scudder G. (2002). The use of electronic data interchange for

supply chain coordination in the food industry. Journal of Operations

Management, 20, pp 375-387

7.

Harol A, Cardona O, Argueta C and Sarmiento A. (2014). A cost

efficient

method to optimize package size in emerging markets. European Journal of

Operational Research, 241(3), pp 917-926

8.

Saha, Sumit (2017). How logistics is playing a significant role in shaping

up an e-commerce business. Department of Economics. Anhalt University of

Applied Sciences

Библиографические ссылки

https://lpi.worldbank.org/international/global

https://www.gazeta.uz/oz/2019/05/31/logistics/

Cho J K, Ozment J, Sink H. (2008). Logistics capability, logistics outsourcing and firm performance in an e-commerce market. International Journal of Physical Distribution & Logistics management, 38(5), pp 336-35

Bartholdi J J, Eisenstein D D, Lim Y F. (2010). Self-Organizing Logistics Systems. Annual Reviews in Control, 34(1), pp 111-117

Zhang C, Okoroafo S C. (2015). Third-Party Logistics (3PL) and Supply Chain Performance in the Chinese Market: A Conceptual Framework. Engineering Management Research, 4(1), pp 38-48

Hill, C. and Scudder G. (2002). The use of electronic data interchange for supply chain coordination in the food industry. Journal of Operations Management, 20, pp 375-387

Harol A, Cardona O, Argueta C and Sarmiento A. (2014). A cost – efficient method to optimize package size in emerging markets. European Journal of Operational Research, 241(3), pp 917-926

Saha, Sumit (2017). How logistics is playing a significant role in shaping up an e-commerce business. Department of Economics. Anhalt University of Applied Sciences

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов