Ўзбекистонда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ривожлаштириш истиқболлари

CC BY f
19-23
3
0
Поделиться
Хабибов, Р. (2023). Ўзбекистонда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ривожлаштириш истиқболлари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(3), 19–23. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp19-23
Рустам Хабибов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан

начальник Таможенного института и др.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиси ва божхона хизмати ўзаро ишонч ва ҳамкорликда ишлай оладими? Бу савол бугунги кунда Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ), Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) экспертлари ҳамда божхона хизматларини қизиқтираётган ва унинг йўлларини излаётганлар учун долзарб ҳисобланади.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

19

ЎЗБЕКИСТОНДА ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ ОПЕРАТОРЛАР

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Хабибов Рустам Изатуллаевич,

Божхона институти бошлиғи в.в.б.,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Божхона институти

Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиси ва божхона хизмати

ўзаро ишонч ва ҳамкорликда ишлай оладими? Бу савол бугунги

кунда

Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ), Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)

экспертлари ҳамда божхона хизматларини қизиқтираётган ва унинг

йўлларини излаётганлар учун долзарб ҳисобланади.

Бир қарашда улар бир

-

бирига тескари: ТИФ иштирокчиси камхарж,

кўп даромадли бўлишни, юклари чегарадан тўсиқсиз ҳаракатланиши,

расмийлаштириш жараёни ва ҳужжатлар кам ҳамда вақт олмаслигини

истайди; божхона эса улар божхона қонунчилигига риоя қилишини,

божхона тўловларини тўлиқ тўлашларини, барча юкларнинг ҳисоби ва

назорати бўлишини

талаб қилади. Улар юк ва транспорт воситалари

чегарадан тез ва қулай ўтиши учун биргаликда ҳаракат қила оладими?

Экспертлар уларни “хавфсизлик” калит сўзи бир нуқтада

бирлаштириши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Демак, жўнатувчидан то

манзилига қадар юк хавфсиз етказиб берилса, ТИФ иштирокчиси ҳам,

божхона хизмати ҳам манфаатдор бўлади.

Одатга кўра, божхона хизматлари ТИФ иштирокчилари юкларини

чегарадан олиб ўтиши жараёнига “шубҳа” билан қарайдилар, бу табиий,

чунки божхона хизмати учун божхона тўлови ва қонунбузарлигини

аниқлаш муҳим вазифа, халқаро норма ва божхона қонунчилигида

чегарадан ўтаётган барча юклар назорат қилиниши шартлиги белгилаб

қўйилган.

Божхона тўловларидан қочиш мақсадида, товарнинг қиймати ва

ҳажмини пасайтириб декларациялаш, товарларнинг ТИФ ТН кодини

ўзгартириш, ставкаси паст бошқа товарларга алмаштириб олиб киришга

уриниш божхона қонунчилиги бузилишининг энг кўп учрайдиган

ҳолатлари ҳисобланади.

Божхона хизматлари ТИФ иштирокчилари учун “сезиларсиз”

бўлишлари, юклар чегарадан “тез” ва “камхараж” ҳаракатланиши учун

халқаро стандарт ва халқаро эътироф этилган усул ва тажрибаларни кенг

қўллайдилар.

Бунга мисол сифатида, хавфларни бошқариш (хавфни аниқ мўлжалга

олган ҳолда катта ҳажм ичидан аниқлаб олиш), масофавий

расмийлаштириш, мантиқий назорат, божхона расмийлаштируви

жараёнини рақамлаштириш, божхона кўригини техник воситаларни кенг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

20

қўллаган

ҳолда амалга ошириш, юк чиқарилганидан кейинги назорат,

дастлабки маълумот асосида расмийлаштириш ёки қарор қабул қилиш,

“ягона дарча” платформаси каби усулларини мисол қилиб келтириш

мумкин ва шубҳасиз улар бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда божхона

расмийлаштируви учун ажратилган регламент йилдан

-

йилга қисқариб

бормоқда. Масалан, чегарадан ўтишда 15 дақиқа белгиланган, шундан

10 дақиқаси бевосита божхона мақсадларига, қолган 5 дақиқа бошқа

функцияларга ажратилган (чегара, ветеринар, фитосанитар, карантин,

санэпид).

ЖБТ ва ЖСТ экспертлари келтираётган тезисга кўра, божхона учун

бундай мураккаб шароитда, қуйидаги ёндашув тавсия этилади: “божхона

хизматлари дуч келиши мумкин бўлган хавфлар даражаси камайиши, ТИФ

иштирокчилари юкларини хавфсиз етказиб бериш бўйича кўраётган

чораларига қанчалик ишонч билан қараш даражасига боғлиқ. Хавфлар

камайган жойда хавфсизлик пайдо бўлади, соддалаштириш ва енгилликлар

бериш учун имконият яратилади”.

ЖБТ ўзининг “SAFE ҳадли стандартлари”да (2005й.) “Божхона

-

Бизнес”

ўзаро ишончга асосланган яқин ҳамкорлик формати –

ваколатли иқтисодий

операторларни (ВИО) тавсия этди [4

].

ВИО –

товар ёки транспорт воситаси эгаси ёки унга ваколатга эга

бўлган, қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берувчи, божхона

операцияларни амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб

-

таомилларидан фойдаланадиган юридик шахс

Ошибка! Источник ссылки

не найден.

Оператор божхона реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф

даражаси паст бўлган тоифага киради. Дастлабки минимал маълумотлар

тақдим этиш, соддалаштирилган процедураларда, аммо божхона

қонунчилиги шартларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олган ҳолда

юкларни чегарадан олиб ўтиш имконига эга.

Божхона қонунчилигига риоя қилинишини таъминлашда божхона ва

бизнес ўртасида кўприк ва ишончли ҳамкор вазифасини ўтайди. Қанча

ҳалол ва ишончли фаолият олиб борса, улар учун божхона тартиб

-

таомилларида шунча енгиллашади, божхона ва бизнес ўртасида яқин

ҳамкорлик юзага келади, пировардида, тадбиркор учун юклари божхона

туриб қолмаслиги олди олинади, божхона учун қонубузарлик камайиши,

юклар хавфсизлиги, божхона тўловлари тўлиқ ундирилиши таъминланади.

Улар қанча қонунга итоат этган ҳолда тижорат фаолият олиб боришлари

ўсиб борса, божхона маъмуриятининг улар фаолиятига аралашуви ҳам

шунча даражада пасайиб боради.

АҚШда 11500 та, Хитойда 3200 та, Германияда 5614 та, Канадада

1500 та, Нидерландда 1440 та, Буюк Британияда 610 та, Жанубий Корея ва

Японияда 500 тадан, Россияда 218 та, Белоруссияда 323 та, Қозоғистонда

90 та ВИО фаолият олиб боради. Ўзбекистонда халқаро стандартларга


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

21

мувофиқ 2019 йил 1 февралдан “ишончли” ТИФ иштирокчилари учун ВИО

институтига асос солинди. 2019 йил декабрда махсус соддалаштиришлар

рўйхати ҳамда танлаш мезонлари ишлаб чиқилди. ВИОларга муайян

табақалаштирилган шартлар асосида 3 турдаги гувоҳнома берилади.

Мамлакатимизда ВИО сони 50 тани ташкил этади. 2020 йил августда

реестрга 25 та бўлган бўлса, 2022 йил 1

-

чорагида 9 тага кўпайган.

2019-

2021 йилларда ВИОлар 1600 та операцияда 157 млрд. сўмдан

зиёд божхона тўловларини бўлиб

-

бўлиб ёки кечиктириб тўлаш имконига

эга бўлишган. Ишлаб чиқаришда зарур

бўлган хом ашё ва товарларни

божхона омборига туширмасдан туриб, ўз омборларига тўғридан

-

тўғри

тушириш имкониятидан 7 минг мартадан ортиқ фойдаланишган.

ВИОлар ишлаб чиқарувчилар, импортерлар, экспортерлар, брокерлар,

ташувчилар, савдо агентлари, омбор эгалари, дистребютерлар ва бошқа

ТИФда иштирок этувчи шахслар бўлиши мумкин. Мамлакатимизда

2019 йилда мақомни товарлар экспорт ва импортини амалга оширувчи

ТИФ қатнашчилари олган бўлсалар, 2020 йил августдан рўйхат

кенгайтирилиб, унга божхона омбори эгалари, божхона брокерлари ҳамда

божхона ташувчилари киритилган.

Шу билан бирга, ВИО фаолиятини ривожланиш бўйича айрим салбий

фикрлар ҳам мавжуд. Масалан:

махсус соддалаштиришлар божхона назоратини сусайишига олиб

келиши мумкинлиги;

ТИФ иштирокчилари ҳисобот электрон тизимининг даҳлсизлигига

салбий таъсир этилиши;

ВИОлар орқасида ноҳалоллари ҳам учраб туриши.

Бизнинг фикримизча, божхона назорати самарадорлиги пасаймайди,

аксинча, ТИФ иштирокчилари ортиқча бюрократик назоратдан халос

бўлади.

Хавфни бошқариш тизимида назорат чораси мавжуд бўлса,

ВИОларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари

қўлланилади. Ҳуқуқбузарлик содир этганлар хавфнинг юқори даражасига

ўтади. Товарлари божхона назорати остида бўлиш муддати тугаган пайтдан

эътиборан 3 йил давомида камерал ёки сайёр ўтказиладиган божхона
аудити объекти ҳисобланади. Хорижий тажрибага кўра, жиддий

қонунбузарликлар содир этганлар, назорат органлари эътиборидаги

объектга айланади.

Айрим мамлакатларда хатто талабгорнинг хорижий контрагентлари

молиявий

“ишончлилиги”ни ҳам текшириш йўлга қўйилган. Ёки унинг

молиявий барқарорлиги сўнгги 3 йиллик бухгалтерлик ҳисоботлари

кўрсаткичлари асосида ташқаридан аудиторлик ташкилоти томонидан

холис ўрганилади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай

ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

22

Мамлакатимизда ВИОлар амалиёти ёш ва ривожланиш жараёнида.

Унинг ривожланишини таъминловчи чора

-

тадбирлар етарли даражада

белгиланганмаган. Масалан, ВИОларни бошқа давлатлар ўзаро тан олиши

суст даражада қолса, келгусида уларга рақобатда жиддий тўсиқ бўлиши

мумкин. Фақат саноқли монопол шахслар рақобатсиз фаолият

юритишларига имконият яратиб, кичик бизнес йўлини тўсиб қўйиши

мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидаги таклифлар киритилади:

1. ВИОлар фаолияти етарли даражада ўрганилмайди. ВИО сифатида

ёки умумий асосида ТИФ иширокчиси бўлиб фаолият юритиш

афзалликлари солиштирма таҳлил қилинмаган.

2. ВИО шартлари қанчалик қулайлиги, мақомни олишга рад этиш

сабаблари, Ўзбекистонда берилган мақом қайси давлатлар томонидан тан

олинганлиги ўрганилмаган.

3. ВИОлар амалиётга киритилгач, божхона тўловлари улар томонидан

тўлаш ошганганми, юклар ҳаракати фаоллашганми, чегарадан ўтиш вақти,

божхона текшируви қисқарганми, ТИФ иштирокчиси фаолиятини

текшириш камайганми, божхона қонунбузарлиги даражаси пасайганми,

махсус соддалаштиришлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжудми,

божхонадан координатор ишидан қониқиш ҳосил қилинмоқдами каби

саволлар очиқ қолмоқда.

4. ВИОлар ТИФ иштирокчиси тури кесимида, масалан, божхона

брокери, ташувчи, улгуржи сотувчи, омбор эгаси, ишлаб чиқарувчи,

экспортер, импортер фаолияти ўрганилмаган.

5. Махсус соддалаштиришлар ва реестрга киритиш мезон шартларини

хавфни бошқариш тизими таҳлилига боғлаган ҳолда қайта кўриб

чиқилиши керак.

Юқоридагилардан хулоса қилиб, айтишимиз мумкинки, божхона

қонунбузарликларини қисқартиришда самарали усуллардан бири, қонунга

итоат қилишини намоён этаётган ТИФ иштирокчиларини рағбатлантириш

ва бу орқали ҳалол тадбиркорлар доирасини кенгайтириш ҳисобланади.

ВИОлар божхона назорати самарадорлиги пасайиши эмас, аксинча

юкларни божхона чегарасидан олиб ўтишда ортиқча ва такрорланадиган

бюрократик назоратни қисқаритишга уриниш, халқаро стандартларга

божхона қонунчилигини яқинлаштириш нуқтаи назаридан ҳам ижобий

жиҳатларга эга институтдир.

ВИОни мамлакатимизда кенг жорий этиш борасида тизимли иш олиб

бориш зарур. Таклифлар амалга ошиши ВИОлар институти фаолиятини

истиқболда янада такомиллаштиришга хизмат қилади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

23

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси. Ўзбекистон

Республикасининг Қонуни. 2016 йил 20 январда. ЎРҚ

-400-

сон. (71

-

модда.

Ваколатли иқтисодий оператор).

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

29 апрелдаги 363

-

сон “Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий

этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори

.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

24 августдаги 500

-

сон “Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги

Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.

4.

Рамочные

стандарты

SAFE.

http://www.wcoomd.org/-

/media/wco/public/ru/pdf/topics/facilitation/instruments-and-

tools/tools/safe-package/ru_safe_framework_2012.pdf?la=fr.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2016 йил 20 январда. ЎРҚ-400-сон. (71-модда. Ваколатли иқтисодий оператор).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон “Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон “Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.

Рамочные стандарты SAFE. http://www.wcoomd.org/- /media/wco/public/ru/pdf/topics/facilitation/instruments-andtools/tools/safe-package/ru_safe_framework_2012.pdf?la=fr

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов