Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
46
КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ ҲУДУДЛАР
ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА
Абдуллаев Зафаржон Алижонович
,
DSc, профессор,
Ўзбекистон Республикаси
Жамоат хавфсизлиги университети
Аннотация.
Ушбу мақолада кичик бизнеснинг инновацион фаолияти
ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш омили сифатида тадқиқот олиб
борилган бўлиб, инновацион фаолияти бизнес жараёнларининг алоҳида
тузилмаси,
бошқарувнинг
алоҳида
объекти
бўлиб,
молиявий
капитал,меҳнат ва
бошқа ресурсларни бошқаришни ўз ичига қамраб олади.
Тизимли ёндашувсиз бошқарув самарасиз бўлиб қолиши ва бу ҳолда
инновациялар кичик бизнеснинг барча жараёнларига (интеллектуал,
ижтимоий, иқтисодий, психологик) таъсир кўрсатиши лозим эканлиги
таҳлил қилинган.
Калит
сўзлар
:
кичик бизнес
,
инновация, инновацион фаолият.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар
натижасида инновациялар соҳасидаги юзлаб ғоялардан кам сонли ғоялар
иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли амалга оширилади, аксарият
ғоялар
эса иқтисодий самарадорлиги юқори эмас ёки иқтисодий жиҳатдан
асосланмаган. Булардан кўриниб турибдики, таклиф этилган кўплаб
инновацион ғоялардан, нисбатан саноқли ғояларни амалга ошириш
кўзланган иқтисодий натижаларни бериши мумкин.
Василенок
ва
Бразевичлар
томонидан
кичик
бизнеснинг
муваффақиятли ишлаши қуйидаги омилларга боғлиқлиги кўрсатиб
ўтилган:
−
йирик компаниялар учун иқтисодий фойда келтирмайдиган товар
ва хизматлар билан истеъмолчилар талабини қондириш;
−
юқори капитал айланмаси;
−
минтақанинг
бевосита
эҳтиёжларига
мослаштирилган
инновациялардан фойдаланиш.
Ҳудудларнинг
ривожланиш даражасини баҳолашда минтақавий
даражадаги асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида ялпи ҳудудий
маҳсулотни (ЯҲМ) кўрсатиб ўтиш мумкин бўлиб, мазкур кўрсаткич
ҳудудлардаги якуний истеъмолга мўлжалланган товар
ва хизматлар ишлаб
чиқариш жараёнини характерлайди. Ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш муаммолари кўпдан буён турли илмий соҳа вакиллари
томонидан муҳокамалар мавзуси бўлиб келмоқда. Неоклассик мактаб
вакиллари бўлган P. Samuel’son, R. Solouлар иқтисодий тизимларнинг барқарор
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
47
ўз
-
ўзини ривожлантириш назариясига салмоқли ҳисса қўшган. Хорижий
иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида ҳудудларни ўз
-
ўзини
ривожлантириш (self
-
development) шунингдек, ўз
-
ўзини
ташкил этиш,
ўз
-
ўзини таъминлаш, ўз
-
ўзини англаш контекстида масалалар кўриб чиқилган.
Жумладан, Saiensusнинг таъкидлашича, инновацион барқарорликни
бошқариш тизими маъмурий тартибга солиш ёрдамида тизимнинг
мослашувчанлигини оширадиган ўз
-
ўзини ривожлантириш элементлардан
иборат. Хитойда ҳудудларнинг ўз
-
ўзини ривожланишини таъминлаш
вазифаси давлат сиёсат таркибига киради. Бунда қашшоқ минтақаларга фан,
техника ва таълимни ривожлантириш лойиҳаларига молиявий субсидиялар,
инвестициялар бериш ва экологик вазиятни яхшилаш орқали ўз
-
ўзини
ривожлантириш қобилиятини оширишга ёрдам бериш учун махсус сиёсатни
жорий этиш зарурлиги белгиланган. Тизимли ёндашув нуқтаи назаридан,
муниципалитетнинг ўз
-
ўзини ривожланишини яқин ва узоқ муддатда ушбу
ҳудуд аҳолиси учун қулай яшаш шароитларини яратиш учун асосан маҳаллий,
шунингдек жалб қилинган ресурслардан фойдаланишни максимал даражада
оширишни тушуниш лозим. Муниципалитетларни ўз
-
ўзини ривожлантириш
омиллари эксперт баҳолаш усулари, SWOT ва PEST таҳлил, ўз
-
ўзини
ривожлантириш даражасининг интеграл кўрсаткичини ҳисоблаш орқали
баҳоланади. Россия Фанлар Академияси Урал филиали Иқтисодиёт институти
томонидан муайян ҳудуднинг қобилиятини баҳолашда мумкин бўлган учта
мезондан фойдаланиш таклиф этилган: Биринчи мезонга кўра, ялпи
минтақавий маҳсулотнинг ўсиши узоқ муддат давомида мамлакат бўйича
ўртача қийматдан юқори бўлган ҳудудлар ўзи ривожланаётган ижтимоий
-
иқтисодий тизимлар ҳисобланади. Иккинчи мезон бу ўсишни ўз молиявий
имкониятларини ошириш ҳисобига, жумладан, кичик бизнес фаолиятини
ривожлантириш орқали маҳаллий қўшимча даромадлар тушумини
таъминлаш. Ўз
-
ўзини ривожлантиришнинг учинчи мезони ички ва жаҳон
хўжалигининг бошқа субъектлари билан интеграцион ўзаро муносабатлар
жараёнида товарлар ва молиявий ресурсларнинг минтақавий оқимлари
балансини акс эттириш учун мўлжалланган. Бу ерда сўз минтақавий
иқтисодий тизимнинг савдо ва молиявий (тўлов баланси) ижобий салдосини
барқарор сақлай олиш қобилияти тўғрисида бормоқда. Кўриниб турибдики,
ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини аниқлашда ушбу
белгиловчи мезонлар ичида биринчи ва учинчи мезонларни қўллаш муаммо
ҳисобланади.
Шундай қилиб, ўзини
-
ўзи ривожлантираётган муниципалитетларни
аниқлаш мезони узоқ вақт давомида муниципалитет кўрсаткичлари ўсиш
суръатларининг (абсолют ва ўртача йиллик) ўртача қийматига нисбатан
юқори бўлиши мумкин. масалан, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши нисбатан
юқори, саноат салоҳияти эса ўта паст бўлиши мумкин.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
48
Шунинг учун саноат
соҳаси аслида ҳудуд туманларининг ўз
-
ўзини
ривожлантириш
омили эмас. Ҳудудларнинг ўз
-
ўзини ривожлантиришида
кичик бизнес инновацион фаоллигининг
кучайиши муҳим омиллардан
бири ҳисобланиб, ялпи ҳудудий
маҳсулот таркибида юқори қўшилган
қийматли маҳсулотлар улушининг юқорилигини ва бу ўз навбатида
маҳаллий бюджет
даромад тушумларини ўсишига олиб келиши
натижасида бюджет соҳасида молиявий мустақилликни
таъминлашга олиб
келади. Жумладан, илмий
-
тадқиқот ва ишланмалар харажатларининг
инновацион маҳсулотлар ҳажми ва кичик бизнес корхоналарининг
инновацион фаоллиги даражасининг ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсирини
баҳолашда кўп омилли корреляция таҳлили амалга оширилган. Амалга
оширилган эконометрик таҳлил натижаларида ялпи ҳудудий маҳсулот
даражасида кичик бизнес
инновацион фаоллиги таъсири ижобий бўлиб,
юқори статистик аҳамиятга эга эканлиги аниқланган. Олиб борилган барча
эмпирик тадқиқот натижаларидан биринчи хулоса шуки, барча
мамлакатларда ҳудудий ялпи маҳсулот ва маҳаллий бюджет даромад
тушумлари ўртасидаги статистик боғлиқлик сезиларли даражада ижобий
ҳисобланади. Бу
эса ўз навбатида
натижаларни, яъни солиқларни йиғиш ва
тўлаш қобилияти ривожланиш даражаси билан ортишини тасдиқлайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтамизки, кичик бизнес соҳасида
инновацион фаолиятини кенгайтириш ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда катта
аҳамиятга молик ҳисобланади. Шу
билан бир қаторда, инновацион кичик бизнесни ривожлантириш
ҳудудлардаги
кўплаб ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал
қилишда муҳим бўлган омиллардан бири ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Lоrеnzо, G. B. Dеvеlорmеnt аnd Dеvеlорmеnt Раrаdigms. А (Rеаsоnеd)
Rеviеw оf Рrеvаiling Visiоns: httр://www.fао.оrg/dосs/uр/еаsyроl.; Sаiеnsus,
M. Аnаlysis оf innоvаtivе sustаinаbility оf sосiо
-
есоnоniс systеms / M. Sаiеnsus
// Sосiоесоnоmiс Rеsеаrсh Bullе
tin. 2014.
–
Iss. 4 (55).
Р. 109–
114.
2.
Sаiеnsus, M. Аnаlysis оf innоvаtivе sustаinаbility оf sосiо
-
есоnоniс
systеms / M. Sаiеnsus// Sосiоесоnоmiс Rеsеаrсh Bullеtin. –
2014.
–
Iss. 4 (55).
–
Р. 109–
114.
3.
Василенок
В.Л., Бразевич
Д.С.
Малое предпринимательство как
фактор развития инновационной экономики. Научный журнал НИУ ИТМО.
Серия Экономика и экологический менеджмент № 1, 2018.
https://openbooks.itmo.ru.
4.
Гopбaнь
Г.П.
Дeтepминaнты
caмopaзвития
муниципaльнoгo
oбpaзoвaния. Пpoблeмы мaтepиaльнoй культуpы –
экoнoмичecкиe нaуки.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
49
5.
Жoвниpчiк
Я.Ф. 2005. Формувaння сaмодостатніх територіальних
громад і стратегія їх економічного саморозвитку / Я. Ф. Жовнирчiк //
Унiверситетськi науковi записки.–
№ 1
-2. (13-14).
–
С. 324–
33.
6.
Куйбіда
В.С. Муніципальне управління: аспект інформатизації.
Знання, 2004.–
357с.; Сhinаs Рoрulаtion аnd Dеvеlорmеnt in thе 21st Сеntury.
-
Аvаilаblе аt: httр://www.сhinа.оrg.сn/е
-
whitе/21st/indех.htm
.
7.
Сhinаs Рорulаtiоn аnd Dеvеlорmеnt in thе 21st Сеntury –Аvаilаblе аt:
httр://www.сhinа.оrg.
8.
Карпунина
Е.К.,
Климентова
Э.А.,
А.А.
Дубовицкий.
Влияние
инновационной
активности
малого
бизнеса
на
региональный
экономический рост.
https://www.elibrary.ru/download/elibrary_37337929_
59707314.pdf.