Бердақнинг ижоди - қорақалпоқ адабиётининг гавҳари

CC BY f
651-652
2
0
Поделиться
Олимова, М., & Ахмедова, Г. (2023). Бердақнинг ижоди - қорақалпоқ адабиётининг гавҳари . Перспективы развития медицины, 1(1), 651–652. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/development_medicine/article/view/21599
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон адабиёти тараққиёти, ҳар бир халқ тарихида, ижтимоий ва маданий ҳаётида ўзиниг сезиларли муҳим из қолдирган улкан санъаткорлардан бири Бердақдир. Унинг асарлари халқ дарди, орзу-умидларига ҳамдард ва ҳамнафас бўлгани учун ҳам умри боқийдир.


background image

651

БЕРДАҚНИНГ ИЖОДИ - ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИНИНГ

ГАВҲАРИ

Олимова Малика, 117 - гуруҳ 1 Педиатрия ва халқ табобати факультети

Илмий раҳбар: Аҳмедова Г.М

Долзарблиги.

Жаҳон адабиёти тараққиёти, ҳар бир халқ тарихида, ижтимоий ва маданий

ҳаётида ўзиниг сезиларли муҳим из қолдирган улкан санъаткорлардан бири Бердақдир. Унинг
асарлари халқ дарди, орзу-умидларига ҳамдард ва ҳамнафас бўлгани учун ҳам умри боқийдир.

Тадқиқотнинг мақсади.

Бердақнинг халқ ҳаётига бағишланган асарларини, шеърларининг

ғоявий мазмун-мундарижасини ўрганишдан иборат. Машҳур шоир ва жамоат арбоби Бердақ
авлодларга 20 минг мисрадан зиёд шеърлари халқ ҳаёти ва курашининг турли даврларини
бадиий шаклда кўрсатиб беришга бағишланган ўнга яқин йирик эпик достонларни мерос этиб
қолдирди.

Мазмуни.

Бердақ ўз шеърларида устозлари изидан бориб, баъзан улар билан ёнма-ён ижод

қилиб, қорақалпоқ мумтоз адабиёти анъаналарини ўзига хос йўсинда давом эттирди. Бердақ ўз
"Шажара"достонини яратар экан, кўҳна Шарқ адабиётидаги мавжуд анъаналардан, хусусан
Хоразмнинг Абулғози, Мунис каби машҳур "шажара"чилари ва санъаткорларидан ўрганган,
улар ижодидан баҳра олган деб ўйлашга асос бор, деб биламиз. Бунинг боиси шундаки,
хоразмлик муаллифлар яратган "шажара"лар билан Бердақ "Шажара"си орасида фақат асар
номидагина эмас, шакл ва мазмун жиҳатдан ҳам ҳамоҳанглик, ўхшашлик бор: уларнинг
барчасида Хоразм воҳаси халқларининг келиб чиқиши ва мамлакатни идора эттан ҳукмдорлар
таржимаи ҳолига тегишли ҳодисалар, хонлик ҳаётидаги муҳим воқеалар тасвир этилади.

Бердақ XIX-асрда, Туркистон ўлкасидаги феодал хонликларда, ижтимоий-сиёсий ва

маданий ҳаёт ниҳоятда оғир, мураккаб шароитларга тушиб қолган ва Ўрта Осиёни Россия
босиб олинган даврда яшади ва ижод этди.

Шоир 73 йил умр кўрди, унинг қарийб ярим асрдан мўлроғини бадиий ижоддек

машаққатли, масъулиятли, лекин шарафли ишга бағишлади.

Шоир эдим, кўзим кўрганин ёздим,
Кўнглимнинг сезганин, билганин ёздим,
Замон жафосидан сарғайдим, оздим,
Келурми деб яхши кунлар халқ учун

деб ёзган шоирнинг қалб сўзлари ҳаққонийлигини тарихий фактлар мисолида ҳам кўриш
мумкин.

Хулоса.

Бердақ асос солган адабиёт ўз замонасида гуллаб-яшнади. Қорақалпоқ адабиётида

Бердақ анъаналарининг қонуний эгалари бўлган жуда кўп истеъдодлар етишиб чикди. Бир
вақтлар нисбатан кам тараққий этган, бадиий ижодиётнинг қатор жанрлари бўлмаган
қорақалпоқ адабиёти айни пайтда проза, поэзия ва драматургиянинг барча соҳалари
ривожланган санъаткорларни етиштириб берган, қардошлар ҳамкорлигида тобора юксакликка
кўтарилаётган, бадиий сўзнинг нодир асарларини кашф этаётган адабиётдир.

Бердақ ижоди фақат қорақалпоқ адабиётидагина эмас, балки бошқа халқлар, жумладан ўзбек

халқи орасида ҳам ўз издошларини топаётган ижоддир. Бутун умр меҳнаткаш халқнинг орзу-
умидларини, унинг дардини тараннум этган бахши ва шоир Бердақ номи, унинг мангуликка
мансуб асарлари ўзбек санъаткорларига ҳам азиз ва севимлидир.

ТошПТИ , Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси


background image

652

Адабиётлар рўйхати:

1.

Шумахер, Г. И., Воробьёва, Е. Н., Нечунаева, Е. В., Хорева, М. А., Воробьёв, Р. И.,
Симонова, О. Г., & Батанина, И. А. (2008). Роль дисфункции эндотелия в запуске
иммунопатологических реакций при хронической ишемии головного мозга. Бюллетень
сибирской медицины, 7(5-2), 470-474.

Библиографические ссылки

Шумахер, Г. И., Воробьёва, Е. Н., Нечунаева, Е. В., Хорева, М. А., Воробьёв, Р. И., Симонова, О. Г., & Батанина, И. А. (2008). Роль дисфункции эндотелия в запуске иммунопатологических реакций при хронической ишемии головного мозга. Бюллетень сибирской медицины, 7(5-2), 470-474.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов