600
ВАБО ҚЎЗҒАТУВЧИСИНИНГ АНТИБИОТИКЛАРГА
ЧИДАМЛИЛИГИ
Абдуллаева И.Х., 201-гуруҳ, Тиббий педагогика ва даволаш
факультеты
Илмий раҳбар: доцент Тургунова Х.З.
ТошПТИ, Аллергология, клиник иммунология,
микробиология кафедраси
Долзарблиги.
Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими учун вабо эпидемиологик жиҳатдан
жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Чунки эндемик худудларда эпидемиянинг асоратланиб
туриши, тнфекциянинг деярли барча континентларга кўчиб бориши дунёда касалланиш
даражасининг ортишига сабаб бўлади. Вабо билан ҳар йили 3-5 милион одам касалланиб,
улардан 100-120 минг нафар беморнинг ўлими кузатилади. Бунда 41% ҳолат Африка
мамлакатларида аниқланган бўлса 37% Осиё худудига тўғри келади. Бошқа барча бактериялар
сингари вабо вибриони ҳам антибактериал дори воситаларига нисбатан чидамлилигини
ортиши туфайли уни даволашга янгича қимматли антибиотикларни танлаш ва қўллашни талаб
этади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вабони даволаш ва профилактика қилиш мақсадида
антибактериал препаратларга чидамлилигини аниқлаш долзарб муаммо ҳисобланади.
Мақсад.
Вабо вибриони штаммларини антибиотикларга сезувчанлиги ва чидамлилиги
борасидаги маълумотларни ўрганиш.
Материал ва услублар:
мазкур ишда Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш
тизимларининг сохага доир ҳисоботлари, ушбу жавҳада олиб борилган тадқиқотишлари
ишлари натижалари баён этилган илмий адабиёт манбаларидан фойдаланилди. Баён қилинган
барча штаммлар морфологик, биокимёвий ва серологик
Vibrionaceae
оиласи
cholera O1, non
О1серогруҳига
мансублиги эътиборга олинган.
Натижалар:
Антибиотикларга муносабатига қараб вабо вибрионлари штаммлари
қуйидагиларга ажратилади: антибиотикка чидамли ва антибиотикларга сезувчан. Ўрганилган
фенотипик кузатувлар натижасида эксперимент учун танланган барча 11 номдаги
антибактериал препаратларга нисбатан вабо вибриони штаммлари 31% сезувчанлиги
аниқланган. Қолган 39%гача вабо вибрионлари штаммларида антибиотикларга нисбатан
турлича спектрда сезувчанлик аниқланди. Тахлил қилинган штаммларнинг 22%гача
монорезистентлиги аниқланган бўлса, полирезистентлик 11 та штаммга хослиги баён қилинган
(23,4%). Монорезистентлик турли тадқиқотларда кўпинча стрептомицин, канамицин,
эритромицин ва амоксициклинларга тўғри келди. Ципрофлоксацин, гентамицин ва
тетрациклик антибактериал дори воситаларига деярли барча ўрганилган штаммлар
сезувчанлиги мавжудлиги асослаб берилган. Доксоциклинга резистентлик, чидамлилик - 2005
йил, Левомицитин эса - 1997 йил, карбенициллин - 2014 йил, Стрептомицин - 2019 йилда
ажратиб олинган вабо вибрионларнинг 2 та штаммларига юқори резистентлиги аниқланган.
Энг юқори резистентлик даражаси канамицин (14 та штаммда) препаратида кузатилган.
Шундай қилиб, ўтказилган тахлил натижасида вабо вибриони резистентлиги, уларнинг
серогуруҳлари, улар ажратиб олинган худудлар омилларига боғлиқлиги аниқланди.
Хулосалар.
1.
Минтақамизнинг турли худудларидан ажратиб олинган вабо вибрионлари штаммлари
турли йилларда 22-30% холларда ҳар хил антибиотикларга нисбатан фенотипик резистентлиги
асослаб берилган ва провардида амалий тиббиёт учун даволаш ва профилактика тадбирлари
учун ижобий самара берган.
601
2.
Антибиотикларга кўпроқ резистентлик фенотиплари Олмаота, Сирдарё ва Нукус
худудларида аниқланган штаммларда канамицин препаратига нисбатан юқорилиги
фундаментал асосланган ҳамда патогенетик даволаш варақасига киритилган.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Федин, А. И., et al. "Результаты международного многоцентрового рандомизированного
двойного слепого плацебо-контролируемого исследования оценки эффективности и
безопасности последовательной терапии пациентов с хронической ишемией мозга
препаратами Мексидол и Мексидол ФОРТЕ 250 (исследование МЕМО)." Журнал
неврологии и психиатрии им. СС Корсакова 121.11 (2021): 7-16.
2.
Карабекова, Б., Мухитдинова, М., & Азизова, Р. (2023). Проблемы рационального
использования лекарственных средств. Журнал биомедицины и практики, 7(3/1), 134-
139. https://doi.org/10.26739/2181 -9300-2021-3-20