Стивен Кингнинг “Чекишни ташланг корпорацияси” ҳикоясида соғлом турмуш тарзи мавзуси
Ушбу асар АҚШ нинг “ Қўрқув қироли” деб ном топган, ўз даврининг улуғ адиби Стивен Кингнинг қаламига мансуб. Ҳикоя ўтган асрнинг долбзарб муаммоларидан бири: чекишнинг соғликка зарари, ва кашандаликка қарамликдан озод бўлиш қандай машаққатларга олиб келиши хақида.Ҳикоя илк бор 1978 йили “Тунги смена” тўпламида чоп этилган. Кинг ўзи кашандалар оиласида улғайди. Онаси ҳам, отаси ҳам тамаки чекишарди. Отаси кейинчалик оиласидан ҳам кетиб қолади. Стивен Кинг ҳам ҳақиқий кашандага айланади. У сигарет ва алкоголь истеъмол қилади, ҳатто гиёҳванд модда истеъмолига ҳам ўтади. Аммо ўзи чекишнинг зарари ва бу одатини кейинчалик ташлаш истаги ҳақида таъкидлайди. “Чекишни ташланг корпорацияси” ҳикояси унинг ушбу хоҳиши ва одатидан воз кеча олмаётгани таъсирида ёзилган бўлиши табиий ҳол.