Махсулдор қорамолларни қон-паразитар касалликларидан сақлаб қолиш чора-тадбирлари | Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности

Махсулдор қорамолларни қон-паразитар касалликларидан сақлаб қолиш чора-тадбирлари

CC BY f
422-444
53
Поделиться
А Гафуров, Ветеринария илмий-тадқиқот институти

 ветеринария фанлари доктори, профессор

У Расулов, Самарқанд ветеринария медицинаси институти

ветеринария фанлари доктори

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Республикамиз чорвачилигига жиддий зарар етказаётган, катта талофатларга сабаб бўлаётган қорамолларнинг пироплазмидозлари тўғрисида фикр юритилган. Ҳамда шу касалликларнинг келиб чиқиши ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар берилган.

Похожие статьи


background image

442

УДК:619.616.993.192.615.

МАХСУЛДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ҚОН-ПАРАЗИТАР

КАСАЛЛИКЛАРИДАН САҚЛАБ ҚОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ғафуров А.Ғ. – ветеринария фанлари доктори, профессор

Расулов Ў.И. – ветеринария фанлари доктори

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Аннотация. Мақолада Республикамиз чорвачилигига жиддий зарар

етказаётган, катта талофатларга сабаб бўлаётган қорамолларнинг
пироплазмидозлари тўғрисида фикр юритилган. Ҳамда шу касалликларнинг
келиб чиқиши ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар. Зотдор, махсулдор қорамоллар, хўжалик, каналар,

пироплазмидоз, даволаш.


Annotation. The article discusses piroplasmidosis of cattle, which causes

serious damage to livestock in the country. It also provides information on the origin
and treatment of these diseases.

Keywords. Pedigree, productive cattle, farm, canals, piroplasmidosis,

treatment.


Мустақилик йилларида келиб чиққан чорвачиликни янги тизимини жорий

этиш жараёнида деҳқон ва фермер хўжаликларида зотлик ва махсулдор
қорамолларни кўпайтириш ҳамда шу билан бир вақтда сохани ривожлантиришда
катта тўсқинлик қилаётган ва катта иқтисодий зарар етказаётган, тейлериоз
пироплазмоз, бабезиоз касалликларидан асраб қолиш долзарб муаммо бўлиб
ҳисобланади. Хориждан Республикамизга келтирилаётган махсулдор ва зотдор
моллар салқин ва намгарчилиги бизга нисбатан юқори даражада бўлган муҳитда
туғилиб ўсганлиги ва бизда бўлган кўпгина касалликларга иммунитетни умуман
наслида бўлмаганлиги сабабли уларни аввалом бор бизнинг шароитимизга
мослашувини(адаптация) таъминлаш, кейин эса уларни қон-паразитар
касалликларидан сақлаб қолиш чора-тадбирларини олиб бориш муҳим аҳамият
касб этади.

Ёз фаслида бизнинг шароитимизда бўлган иссиқлик айниқса зотдор ва

махсулдор молларнинг организмига, махсулдорлигига ва организмнинг
касалликларга қарши курашишида салбий таъсир қилади. Жумладан, иссиқлик
молларни ўсиб ривожланишига, сут ва гўшт махсулотларининг камайиб
кетишига ва сифатининг ёмонлашувига сабабчи бўлади, қон-паразитар
касалликларини оғир кечишига олиб келади ва унинг натижасида қўлланилган
даволаш усулларини самараси пасайиб кетади.

Шунинг учун йилнинг иссиқ фаслига келиб аввалам бор ветеринария-

санитария талабларига мос иншоатлар қуриш, ёзги айвонларнинг устини
иссиқлик ўтказмайдиган қамиш ва шох шаббалар билан ёпиш, молларни офтобда


background image

443

қолдириб офтоб уришдан сақлаб қолиш, молларни зоогигиеник талаблар асосида
парваришлаш, эрталаб ва кечки пайтда кунлик мацион бўлишни таъминлаш,
яйловларни алмаштириб туриш ва фермада сифатли озуқа базасини яратиш ва
рациондаги озуқаларнинг турли туманлилиги ва уларнинг юқори сифатлилиги
ҳайвонларнинг соғлом сақлашнинг асосий омилларидир. Шунинг учун ижобан
сигирлар рациони доимий равишда макро- ва микроэлементлар ҳамда
витаминлар билан бойитилиб турилиши юқумлик ва паразитар касалликларга
қарши даволаш усулларини самарадорлик даражасини оширилишига олиб
келади.

Хориждан

келтирилган

зотдор

ва

махсулдор

қорамолларнинг

Республикамиз худудларида ривожлантиришда қон-паразитар касалликлари
катта тўсқинлик қилади. Илмий адабиёт маълумотларига қараганда мавжуд
молларни 8-10% йилига қон-паразитар касалликлари билан касалланади.
Касалланган моллар дастлабки кунларда(касаллик оғирлашмасдан) махсус ва
сифатли доривор воситалар билан даволанмаганда айниқса зотдор ва махсулдор
молларни 80-90% нобуд бўлади, қолганлари эса ишлаб чиқаришда яроқсиз бўлиб
қолади. Бундан ташқари касалланиб соғайган моллар узоқ йиллар давомида
касаллик қўзғотувчи паразитларни ташувчи бўлиб қолади, бу эса эпизоотик
холатни барқарорлаштиради. Бундан кўриниб турибдики қорамолларнинг
каналар орқали тарқатиладиган қон-паразитар касалликлари-тейлериоз,
пироплазмоз, бабезиоз чорвачиликни юритишда, айниқса зотли ва махсулдор
молларни ривожлантиришда ҳамда уларни махсулдорлигини оширишда катта
тўсқинлик қилади.

Пироплазмоз ва бабезиозни тарқатувчи Boophilus calcaratus каналари

молларни чаққандан сўнг 1-ва 2-кунлариёқ ўз сўлак безларида бўлмиш касаллик
қўзғатувчилари-Piroplasma

bigeminum(пироплазмозда)

ва

Babesia

colchica(бабезиозда) ларни молни териси орқали мол организмига
ўтқазади,шундан сўнг 8-11 кунлари касалликнинг клиник белгилари намоён
бўлади. Натижада касалланган молларнинг тана ҳарорати 40,6-41

0

С гача

кўтарилиши, иштаҳанинг ва кавш қайтаришнинг бўлмаслиги, анемия
холатининг юз бериши ва касалликни қўзғатувчи паразитлар эритроцитни
радиусидан катта бўлганлиги сабабли эритроцитни ёриб чиқиши ва ундаги
бўлган гемоглобинни қон плазмасига ўтиши натижасида гемоглобинурия (қон
сийиш) ҳолатининг юз бериши кузатилади.

Тейлериозни тарқатувчи икки эгалик Hyalomma detritum ва уч эгалик Hy.

anatolicum яйлов каналари молларни чаққандан сўнг касалликга моил молларни
чаққандан сўнг уз сўлак безларида мавжуд касаллик қўзғатувчи-Theileria annulata
ни мол организмига ўтқазади ва шундан сўнг 16-20 кунлари касалликнинг
клиник белгилари намоён бўлади. Унда касалланган молларни бехоллашуви,
тана ҳароратининг 41-42

0

С гача кўтарилиши, ташқи лимфа тугунларининг,

айниқса курак олди лимфа тугунларининг 3-4 баробаргача каттариши, иштаҳа ва
кавш қайтаришнинг бўлмаслиги, организмда интоксикация ва кўриниб турган
шиллиқ парадаларида анемия, инфилтрация ва унда қон қуйилишлар, ҳамда оғир
ва сурункалик холатларда терида ташналар кузатилади. Тейлериозда касаллик
қўзғатувчи паразитлар эритроцитнинг радиусидан кичик бўлганлиги сабабли
гемоглобинурия холати кузатилмайди.


background image

444

Қон-паразитар касалликлари билан касалланган молларни даволашдан

олдин салқин ва осойишта жойга ўтқазиш керак, кейин эса етарли даражада
енгил ҳазм бўладиган омихта емдан тайёрланган атала, кўк ўт, лавлаги, айрон ва
оғир холларда 2-3 литргача хозир соғиб олинган сут билан таъминлаш лозим.
Касал молни олдида ҳамма вақт сув туриши лозим. Шундай тақдирда даволаш
муалажаларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Пироплазмоз ва бабезиозни даволашда –

қорамолни ҳар 1 кг тирик вазни

ҳисобига 2 мг/кг дан диамидин, ёки 5 мг/кг дан беренил ёки азидин ёки
қорамолни ҳар 100 кг тирик вазнига 2 мл дан имизол ёки имисан препаратларини
қўллаш тавсия этилади. Пироплазмоз ва бабезиоз бир оилага мансуб Boophilus
calcaratus каналари орқали чақирилиши муносабат билан улар бирга келган
тақдирда унинг оғирроқ келишини эътиборга олган холда даволаш ишларини 24
соатдан кейин яна бир марта қайтариш тавсия қилинади.

Тейлериозни даволашда –

касал қорамол ажратилган подалар ҳар куни

клиник кўрикдан ўтказилиб кунига 2 марта тана харорати ўлчаниб борилади.
Клиник белги ва тана харорати юқори бўлган моллар подадан ажратилиб алохида
салқин ва осойишта жойга киритилади ва даволаш ишларини олиб боришга
даъват этилади. Тейлериоз ўта оғир кечувчи касаллик бўлганлиги сабабли
даволаш ишларини олиб боришда патогенетик, симптоматик, ва гемопоэтик
препаратларни ҳам қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса.

Йилнинг иссиқ фаслига келиб ветеринария-санитария талабларига мос

иншоатлар қуриш, ёзги айвонларнинг устини иссиқлик ўтказмайдиган қамиш ва
шох шаббалар билан ёпиш мақсадга мувофиқ. Касалликларни даволашда 1 кг
тирик вазни ҳисобига 2 мг/кг дан диамидин, ёки 5 мг/кг дан беренил ёки азидин
ёки қорамолни ҳар 100 кг тирик вазнига 2 мл дан имизол ёки имисан
препаратларини қўллаш тавсия этилади.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Гафуров А.Г. Эффективност совместного применения бупарваквона с

ферроглюкином -75 при тейлериозе крупного рогатого скота .Тезисы докладов
научной конференции посвяшённой 70-летию УзНИИВ Самарканд, 1996., -С.45-47.

2. Ғафуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. Қишлоқ хўжалик

ҳайвонларининг протозой касалликлари “Зарафшон” нашриёти -107 б.

Библиографические ссылки

Гафуров А.Г. Эффективност совместного применения бупарваквона с ферроглюкином -75 при тейлериозе крупного рогатого скота .Тезисы докладов научной конференции посвяшённой 70-легию УзНИИВ Самарканд, 1996., -С.45-47.

Гафуров A.F., Давлатов Р.Б., Расулов У.И. Кишлок хужалик хайвонларининг протозой касалликлари “Зарафшон” нашриёти -107 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов