427
УДК: 619.616.993.192.084
ҚОРАМОЛЛАРНИ ТЕЙЛЕРИОЗ КАСАЛЛИГИДАН АСРАЙЛИК
Расулов Ў.И. – ветеринария фанлари доктори
Ғойибназаров Қ. – докторант
Буронов А.Н. – магистрант
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Аннотация. Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари республика
ҳудудларида кенг тарқалганлиги ва катта иқтисодий зарар етказиши
аниқланди. Адабиёт маълумотлари таҳлил қилинди. Даволаш ва профилактика
қилиш учун замонавий воситалар ва усуллар тавсия етилди.
Калит сўзлар. Қорамол, тейлериоз, касалликнинг кечиши, вакцина, кана,
профилактика, тирик вазни.
Annotation. It was found that blood-parasitic diseases of cattle are widespread
in the regions of the republic and cause great economic damage. Literature data were
analyzed. Modern tools and methods for treatment and prevention were recommended.
Keywords. Cattle, tayloriosis, course of the disease, vaccine, mite, prophylaxis,
live weight.
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамиз аҳолисини чорва махсулотлари
билан мунтазам ва етарли миқдорда таъминлаш биргина чорвадорларнинг эмас,
балки ветеринария фани ва амалиётида тинмай меҳнат қилиб келаётган
ходимларнинг ҳам долзарб вазифа бўлиб ҳисобланади.
Мана шундай муҳим муаммони амалга оширишда қорамолларнинг қон-
паразитар касалликлари дан энг хавфли ва катта талофат берадигани бу
тейлериоз кассаллиги ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади.
Қорамолларнинг тейлериози тўғрисидаги маълумотларни ва адабиёт
манбаларини таҳлил қилиш.
Ўзбекистонда қорамолларнинг тейлериоз касаллигини қузғатувучиси
Theileriidae оиласига мансуб Theilеria annulata Dschunkowsky et Luhs (1904)
ҳисобланади.
Тейлериялар
лимфа
тугунларнинг
ретикулоэндотелиал
хужайраларида, талоқ, жигар ва бошқа органларда, қоннинг лимфоцит ва
эритроцитларида ривожланади. Қўзғатувчиларни тарқатувчи Hyalomma detritum
ва H. anatolicum каналар 2-5 кундаёк мол танасида қон сўриш билан бир вақтда
ўз сўлак безларида мавжуд 2-3 мкм катталикда бўлган спорозоитларни молнинг
териси ичига юборади. Тери катламига кирган спорозоитлар лимфа ва қон оқими
билан аввало лимфа тугунларига кейин эса паренхиматоз органларга кириб
шизогония босқичини ўтади.
Касал молларнинг қонида (эритроцитларда) микромерозоитлар юмалоқ,
овал, ноксимон, нуқтасимон шакллардаги кўринишларда бўлади.
428
Касалликнинг кечиши ва клиник белгилари.
Тейлериозни Hyalomma
авлодига мансуб икки эгалик detritum ва уч эгалик anatolicum деб номланувчи
каналар тарқатади. Улар хайвонларнинг қонини сўриш билан бир вақтда ўз сўлак
безларидаги касаллик қўзғатувчи паразитларни хайвон танасига юборади.
Касалликнинг биринчи белгиси молни кана чаққанидан 17-21 кун ўтгач курак
олди, сон ва елин усти лимфа тугунлари катталашади, тана ҳарорати 40,6-41,2
0
С
гача кўтарилади.
Патологоанатомик ўзгаришлар.
Бу касалликлар билан касалланиб, ўлган
ёки мажбурий сўйилган ҳайвонлар ёриб кўрилганда юрак, жигар, бўйрак,
талоқда қон қуйилишлар юз беради. Жигар ва талоқ 2-3 марта катталашганлиги
ва юмшаб қолганлиги кузатилади. Кўкрак бўшлиғида 0,5 литргача зардобсимон
суюқлик тўпланганлиги кузатилади. Ширдонда қон қўйилишлар ва яралар
мавжуд. Қаткорин қуруқ, қаттиқ озуқа, ўт пуфаги эса қуюқ ўт суюқлиги билан
тўла бўлади.
Даволаш.
Тейлериоз билан касалланган қорамолларни даволаш ишларини
олиб боришдан олдин уларни салқин ва осойишта жойга ўтказиш керак.
Уларнинг рационига енгил ҳазм бўладиган барра ўт, майдаланган лавлаги, янги
соғилган сут, омухта емдан тайёрланган атала киритилиши лозим.
Касалликни даволашда махсус препаратларни қўллаган ҳолда қуйидаги
схемаларни биридан фойдаланиш тавсия қилинади.
1. Даволашнинг 1-3 кунлари молнинг ҳар 1 кг тирик вазни ҳисобига
эрталаб 4 мг/кг миқдорида узбикарб (узбикарбнинг 4%-лик сувдаги эритмасидан
молнинг ҳар 100 кг тирик вазнига 10,0 мл.дан) тери остига ва 5-6 кун давомида
кечги пайт молнинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 6 таблеткадан (1,5 гр)
делагил қўллаш тавсия этилади.
2. Даволашнинг 1-2 кунлари эрталаб 2 мг/кг миқдорида диамидин ва
шундан 3-4 соат ўтгач 3-4 кун давомида кунига 1 мартадан қорамолнинг 100 кг
тирик вазни ҳисобига сульфантрольнинг 3%-лик эритмасидан 100 млдан вена
қон томирига қўлланилади. Агарда шу 3%-лик эритма 33%-лик спиртда
тайёрланиб қўлланилса даволаш натижаси яна ҳам самаралироқ бўлади.
3. Даволашнинг 1-нчи куни қорамолнинг ҳар 1 кг тирик вазни ҳисобига
тейлериозга қарши гипериммун қон зардобидан 1,0 мл.дан териси остига
қўлланилади, 2-чи куни эса молнинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 5,0 мл.дан
этдин (этони + диамидин) препарати териси остига қўлланилса самарадорлик
юқори даражада бўлади.
4. Саудия Арабистонида ишлаб чиқилган Butachem ва Theilex
препаратларини касалланган қорамолнинг 100 кг тирик вазни ҳисобигаа 5,0 мл
дан 48 соат оралиғида 2 марта қўллашдан олинган самарадорлик юқори даражада
бўлиши кузатилади.
Симптоматик препаратлардан кофеин-бензоат натрийнинг 20%-лик
эритмасидан қорамолнинг териси остига 15-20 мл, ацессоль, диссол, триссол
препаратларини биридан 300-500 мл ва глюкозанинг 5%-лик эритмасидан
300-400 мл миқдорида вена қон томирига, гемопоэзни кучайтирувчи ферропирин
ёки ферроглюкин-75 препаратларини биридан молнинг 100 кг тирик вазнига
20 мл.дан ва витамин В
12
препаратидан 500 мкг миқдорида мушаги орасига
қўлланилади.
429
Қорамоллар тейлериозининг профилактикаси.
Тейлериоз келиб
чиқиши касаллик қўзғатувчиларини тарқатувчи Иксод – Hyalomma anatolicum,
Hyalomma detritum каналарининг фаол ҳаётий (йилнинг илиқ фаслларида) даври
билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли унга қарши курашишни биргина
йилнинг илиқ фаслларида эмас, балки йилнинг салқин ва совуқ фаслларида ҳам
доимий равишда олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бунинг учун йилнинг салқин тушган фаслиданоқ ферма ва унинг атрофини
ободонлаштириш, каналарнинг ривожланиши учун қўлай бўлган биотопларни
йўқотиш, келгусида қорамоллар боқиладиган яйловларда санация ишларини
олиб бориш лозим. Қиш пайтида қорамоллар боқиладиган биноларни гўнглардан
тозалаш, деворларини суваш ва оқлаш, ҳамда маданийлаштириш эса
тадбирларнинг энг муҳими бўлиб ҳисобланади. Тейлериозни олдини олишда
«Тейлериозга қарши суюқ культурал вакцина»дан йилнинг салқин (декабр,
январ, феврал ойларида) ойларида ҳар 1 бош қорамолнинг териси остига 1,0
мл.дан қўллаш тавсия этилади. Йилнинг илиқ кунлари кириб келиши биланоқ
каналарга қарши акарицид препаратлардан бири билан қўлланмаси асосида
қорамоллар
ювиб
турилади.
Пироплазмидозлардан
кимёвий
усулда
профилактика қилиш учун ҳар 15 кунда 1 марта қорамолнинг ҳар 100 кг тирик
вазни ҳисобига 5,0 мл.дан поликарб препарати қорамол териси остига
қўлланилади.
Умуман олганда пироплазмидозларга қарши кураш чора-тадбирлари ўз
вақтида ва сифатли олиб борилса, қорамоллар тейлериоздан сақлаб қолинади,
натижада халқимиз дастурхонини мўл-кўл чорва маҳсулотлари билан
таъминлашга эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Имомов Н. Қашқадарё вилояти ҳудудларида полиамидин-п препаратини
ветеринария амалиётига жорий қилиш Ветеринария 2011, № 5 – 13-14.
2 Қўчқорова С.Қ. Пироплазмозни даволашда маҳаллий восита /
Зооветеринария илмий-оммабоп журнали № 1, 2011. – 18-22 б.
3. Ғафуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. Қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг протозой касалликлари. Монография, 2011 – 114 б.