126
УДК: 577.4.388.59.
FAUNA OF SINDBOVIL FLIES AND THE EFFECT OF THE DRUG
AGAINST THEM
Ismoilov Adham Shuhratovich
doctoral student, Scientific Research Institute of Veterinary Samarkand, Uzbekistan
E-mail: adhamismoilov01@gmail.com
Annotation:
The article presents data on the study of the fauna of sinbovil and
zoophilous flies and indicators of the effectiveness of the drug “alpha-shakti” against
the fly.
Key words:
sinbovil, zoophile, pest control, alpha shakti, pyrethroid, fauna,
seasonal dynamics, taxonomy, fly, insects.
СИНБОВИЛ ЧИВИНЛАР ФАУНАСИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ АЛФА
ШАКТИ ПРЕПАРАТИНИНГ ТАЬСИРИ
Исмоилов Адхам Шухратович
Ветеринария илмий – тадқиқот институти докторанти, Самарқанд,
Ўзбекистон
E-mail: adhamismoilov01@gmail.com
Аннотация:
Мақолада синбовил ва зоофил чивинлар фаунасини ўрганиш
ҳамда бу чивинларга қарши “альфа шакти” препаратининг самарасини аниқлаш
бўйича маълумотлар ёритилган.
Калит сўзлар:
Синбовил, зоофил, зараркунандаларга қарши кураш, альфа
шакти, дори, пиретроид, фауна, мавсумий динамика, таксономия, пашшалар,
ҳашаротлар.
ФАУНА МУХ СИНДБОВИЛА И ВОЗДЕЙСТВИЕ НА НИХ ПРЕПАРАТА
«АЛЬФА-ШАКТИ»
Исмоилов Адхам Шухратович
докторант, Научно-исследовательский институт ветеринарии Самарканд,
Узбекистан
E-mail: adhamismoilov01@gmail.com
Аннотация:
В статье приведены данные по изучению фауны
синбовильных и зоофильных мух и показатели эффективности препарата
“альфа-шакти”
против них.
Ключевые слова:
Синбовил, зоофил, дезинсекция, алфа шакти, препарат,
пиретроид, фауна, сезонная динамика, систематика, мухи, насекомые.
127
Мавзунинг долзарблиги
Синбовил ва зоофил ҳашаротларнинг оммавий учиш даврида қишлоқ
хўжалик ҳайвонларининг маҳсулдорлиги кескин камаяди, яъни сут
маҳсулдорлиги 10-20 % пасаяди, семириш ўртача 100-120 г камаяди. Ишлаб
чиқарилган сут маҳсулотининг санитария сифати пасаяди. Бундан ташқари,
баъзи синбовил чивинлар гельминтларниинг оралиқ хўжайинлари (телязия,
сетарий, стефанофилярия ва бш.) ҳисобланади ҳамда атроф муҳитга патоген
микроорганизмлар – дизентерия, холера, шарқ куйдиргиси, туберкулёз ва бошқа
кўпгина ҳавфли касалликларнинг қўзғатувчиларини тарқатади. Инфекция
ташувчилари бўлган ҳашаротлар чорва моллари орасида кўпгина трансмиссив
касалликларни тарқатиб улар маҳсулдорлигини кескин камайтириб, ҳатто нобуд
бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Синбовил ва зоофил чивинларнинг суткалик ва мавсумий фаолияти,
кўпайиш жойлари, турларнинг сони, фаоллиги, биологияси ва экологияси
ҳароратнинг ўзгаришига бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг эпизоотологик
аҳамиятини белгилайди, уларга қарши комплекс курашни ташкил этишда
эътиборга олиниши керак. Бу чивинларнинг фаоллиги март ойининг иккинчи
ярми ва апрел ойининг бошларида уйғониши билан бошланади.
Шундай экан, барча чорвачилик хўжаликларида ва яйловларда бу ўта
зарарли ҳашаротларга қарши ўз вақтида ва самарали курашиш долзарб муаммо
ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади
Чорвачилик фермер хўжаликаларида ва яйловларда синбовил ва зоофил
ҳашаротлар фаунасини, экологиясини ва унинг мавсумий динамикасини
ўрганиш, уларга қарши алфа шакти препаратининг паразитоцид самарасини
аниқлаш мақсад қилиб олинди.
Тадқиқот услуби
Хўжаликдан териб келинган синбовил ва зоофил ҳашаротлар турлари
(систематикаси)
арахноэнтомология
лабораториясида
“Синантропные
двукрылые фауны СССР”. Изд АН СССР. М. 1956, (А.А. Штакельберг),
“Определитель членистоногих вредящих здоровъю человека” Медгиз Москва,
1958 (В.Н. Беклемишева), “Определитель насекомых европейской части СССР”,
“Наука” первая часть, V том, Ленинград, 1969 (Г.Я. Бей-Биенко), “Определитель
насекомых европейской части СССР”, “Наука” вторая часть, V том, Ленинград,
1970 (Г.Я. Бей-Биенко), “Flies and Disease”, Volume I., Princeton Univercity Press,
Princeton, New Jersey, 1971 (By Bernard Greenberg) китоб ва қўлланмаларида
келтирилган аниқлагич жадваллар ҳамда микроскоп (МБС) ёрдамида (тип, синф,
туркум, оила, авлод, тур) аниқланиб борилди.
Турлари аниқланмаган ҳашаротлар қуруқ пробиркаларда сақланди ва ёқиб
юборилди.
Тадқиқот натижалари
Тадқиқотларимиз Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Навбаҳор Чарос
боғи” ҳамда “Чиркай” чорвачилик фермер хўжаликларида ҳам олиб борилди.
Ушбу чорвачилик фермер хўжаликларида 100 бош ҳориждан келтирилган ҳамда
маҳаллий қорамоллар бўлиб, асосан сутчиликка асосланган. Қорамолларни
128
безовта қилиб, маҳсулдорлигини пасайтираётган синбовил ва зоофил
ҳашаротларнинг экологияси, фенологияси ҳамда мавсумий динамикасини
ўрганиш ишлари олиб борилди. Синбовил ва зоофил ҳашаротлар март ойида
ҳавонинг салқинлиги боис фаоллиги кам бўлди. Апрел ойидан бошлаб фаол уча
бошлади. Май ва июн ойларида синбовил ва зоофил ҳашаротларининг максимал
даражада кўп учраши кузатилди.
Тадқиқотларимизда экологик гўшаларда ва зообиоценозларда кўп
учрайдиган ветеринария ва медицина аҳамиятига эга бўлган синбовил ва зоофил
чивинлар вакиллари ўрганилди.
Китоб туманидаги “Навбаҳор Чарос боғи” ҳамда “Чиркай” хусусий
чорвачилик фермер хўжаликларида аниқланган синбовил ва зоофил
ҳашаротларнинг умумий сони 2946 нусхани ташкил қилди. Бу хўжаликларда
тадқиқотларимиз май ойидан бошланди. Синбовил ва зоофил ҳашаротларнинг
фаоллиги баҳор ойларидан бошланиб, ёз ойларида максимал даражада фаол
бўлиб, қорамолларни безовталантириб маҳсулдорлигига сезиларли даражада
таьсир қилади. Кузатишлар натижасида қорамолларда қуйидаги турлар Lyperosia
titillans, Lyperosia irritans, Fannia canicularis, Stomoxys cаlсitrans, Musca domestica,
M. аutumnalis, M.d. vicina, M. tempestiva доминантлик қилиш ҳолати кузатилди.
1-расм. Чорвачилик хўжаликларида аниқланган синбовил ва зоофил
ҳашаротлар мавсумий динамикаси
“Навбаҳор Чарос боғи” ҳамда “Чиркай” хусусий чорвачилик фермер
хўжаликларида синбовил ва зоофил ҳашаротларнинг мавсумий динамикаси
ўрганилди. Бунда жами 2946 нусха чивин тутилиб, морфологияси ва
систематикаси аниқланди. Қиш фаслида синбовил ва зоофил ҳашаротлар
учрамаганлиги сабабли қиш фасли диаграммада келтирилмаган. Баҳор фаслида
140 нусха (4,75 %), ёз фаслида 1814 нусха (61,57%), куз фаслида 992 нусха
(33,67%) синбовил ва зоофил ҳашаротлар кузатилди.
Зоофил ва синбовил ҳашаротлар март ойида ҳавонинг салқинлиги боис
фаоллиги кам бўлди. Апрел ойидан бошлаб фаол уча бошлади. Май, июн, июл,
август, сентябр ойларида синбовил ва зоофил ҳашаротларининг максимал
даражада кўп учраши кузатилди.
Мавсумлар бўйича
улуши, %; Баҳор;
4,75
Мавсумлар бўйича
улуши, %; Ёз; 61,57
Мавсумлар бўйича
улуши, %; Куз;
33,67
Баҳор
Ёз
Куз
129
Қорамолларда паразитлик қилаётган ва кучли безовталантираётган
синбовил ва зоофил чивинлар энтомологик тутқич (дока тутқич) ёрдамида
қўплаб нусҳаларда тутилди. Тутилган ҳашаротлар лаборатория шароитида
аниқлагич адабиётлар ва жадваллар ҳамда микроскоп (МБС) ёрдамида (тип,
синф, туркум, оила, авлод, тур) аниқланиб борилди.
Аниқланган турлар орасида 8 та Lyperosia titillans, Lyperosia irritans, Fannia
canicularis, Stomoxys cаlсitrans, Musca domestica, M. autumnalis, M.d. vicina, M.
tempestiva каби турлар – доминант тур, ветеринария-санитария, эпизоотологик
аҳамиятга эга бўлган- 5 та тур субдоминант тур ва 3 та кам сонли турлар (ноёб
турлар) аниқланди. Шулардан 12 тур инфекцион ва инвазион касалликларнинг
механик тарқатувчилари эканлиги фанда аниқланган.
Лаборатория
шароитида
тажрибалар
қорамоллардан
тутилган
ҳашаротларда ўтказилди. Бунинг учун янги Alpha Shakti (10 % EC Mumbay
Hindiston HE 19077 May 2019) препаратининг ҳар хил концентрациядаги (0,006,
0,005,0,004, 0,003,0,01 фоизли) сувли аралашмалари тайёрланиб синаб кўрилди.
Бунинг учун 120 нусхадаги синбовил ва зоофил чивинларига 20 тадан 6 та
идишга жойлаштирилди. Ҳар бир идиш препаратнинг энг кам дозалардаги
концентрация эритмаси билан чайқатилиб тўкиб ташланди. Шу идишларга 10 –
15 дақиқа давомида чивинлар солиниб, контактда бўлди. 10 – 15 дақиқадан кейин
чивинлар тоза ва қуруқ идишларга ўтказилди.
2-жадвал.
Лаборатория шароитида Alpha Shakti 10% пиретроид препаратининг
Musca авлодига мансуб чивинларга таьсирини ўрганиш.
Гуруҳлар
№
Препа
рат
номи
Препа
рат
сувлиэ
мулсия
лари
Таьсир этиш вақти
30 дақиқадан
кейин
24 соатдан
кейин
48 соатдан
кейин
72
соатданкейин
тирик нобуд тирик нобуд тирик нобуд тирик нобуд
I гуруҳ
Alpha
Shakti
0,01
14
6
0
20
II гуруҳ
Alpha
Shakti
0,006
16
4
1
19
0
20
III гуруҳ
Alpha
Shakti
0,005
18
2
6
14
4
16
0
20
IV гуруҳ
Alpha
Shakti
0,004
18
2
8
12
6
14
2
18
V гуруҳ
Alpha
Shakti
0,003
19
1
10
10
5
15
3
17
VI
Назорат
гуруҳи
Оддий
сув
Оддий
сув
20
20
20
0
19
1
130
I гуруҳ:
Alpha Shaktiнинг 0,01 фоизли сувли эмульсияси билан контактда
бўлган чивинлар тажрибадан 30 дақиқа ўтиб, 6 нусхаси нобуд бўлди.1 суткадан
кейин 100 фоиз нобуд бўлди.
II гуруҳ
: Alpha Shaktiнинг 0,006 фоизли сувли эмульсияси билан контактда
бўлган чивинлар тажрибадан 30 дақиқа ўтиб, 4 нусхаси нобуд бўлди. 1 суткадан
кейин 1 та тирик, 19 нусхаси нобуд бўлди. 2 кундан кейин 100 фоиз нобуд бўлди.
III гуруҳ
: Alpha Shaktiнинг 0,005 фоизли сувли эмульсияси билан
контактда бўлган чивинлар тажрибадан 30 дақиқа ўтиб, 2 нусхаси нобуд бўлди.
1 суткадан кейин 6 та тирик, 14 нусхаси нобуд бўлди. 2 суткадан кейин 4 та тирик
16 таси нобуд бўлди. 3 суткадан кейин 100 фоиз нобуд бўлди.
IV гуруҳ
: Alpha Shaktiнинг 0,004 фоизли сувли эмульсияси билан
контактда бўлган чивинлар тажрибадан 30 дақиқа ўтиб, 2 нусхаси нобуд бўлди.
1 суткадан кейин 8 та тирик, 12 нусхаси нобуд бўлди. 2 суткадан кейин 6 та тирик
14 таси нобуд бўлди. 3 суткадан кейин 2 та тирик 18 та нобуд бўлди. 4 – суткага
келиб, 100 фоиз нобуд бўлди.
V гуруҳ
: Alpha Shaktiнинг 0,003 фоизли сувли эмульсияси тайёрланиб
билан контактда бўлган чивинлар тажрибадан 30 дақиқа ўтиб, 1 нусха нобуд
бўлди. 1 суткадан кейин 10 та тирик, 10 таси нобуд бўлди. 2 суткадан кейин 5 та
тирик 15 таси нобуд бўлди. 3 суткадан кейин 3 та тирик 17 та нобуд бўлди. 4 –
суткага келиб, 100 фоиз нобуд бўлди.
VI назорат гуруҳи
: Альфа шакти препарати билан контакт қилинмади.
Чивинлар тажрибадан 30 дақиқа кейин нобуд бўлмади. 1 суткадан кейин ҳам
нобуд бўлмади, 2 суткадан кейин ҳам нобуд бўлмади, 3 суткадан кейин 1 таси
нобуд бўлди, қолганлари тирик ҳолатда бўлди.
Alpha Shaktiнинг 0,01 фоизли сувли эмульсиясининг самараси 30
дақиқадан сўнг 30 фоизни, бир суткадан сўнг 100% ни ташкил этди. Ушбу
препаратнинг 0,006 фоизли сувли эмульсиясининг самараси 30 дақиқадан сўнг
20 фоизни, бир суткадан сўнг 95% ни, 2 суткадан кейин 100% ни ташкил этди.
Ушбу препаратнинг 0,005 фоизли сувли эмульсиясининг самараси 30 дақиқадан
сўнг 10 фоизни, бир суткадан сўнг 70% ни, 2 суткадан кейин 80% ни, 3 суткадан
сўнг 100% ни ташкил этди. Alpha Shakti препаратининг 0,004 ва 0,003 фоизли
сувли эмульсиясияларининг самараси 4 – суткага келиб 100% ни ташкил этди.
Alpha Shakti препаратининг лаборатория тажрибаларида яхши самара
берган 0,01 фоизли сувли эмульсиясини ишлаб чиқариш шароитида ҳам синаб
кўрилди. Бунинг учун Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Навбаҳор Чарос
боғи” чорвачилик фермер хўжалиги танлаб олинди.
Ушбу хўжаликдаги 40 бош қорамол текширилганида уларда L. titillans, L.
irritans, S. calcitrans, F. сanicularis, M. domestica, M.d. vicina, M. аutumnalis ва
бошқа эктопаразитлар паразитлик қилиши кузатилди ва уларга қарши Alpha
Shakti (10 % EC Mumbay Hindiston HE 19077, May 2019) препаратининг
лаборатория тажрибаларида яхши самара берган 0.01 фоизли сувли эмульсияси
тайёрланиб махсус автомакс ускунаси ёрдамида пуркаш усулида 2-4 литр бош
ҳисобида 2 марта 12 кун оралиғи билан дезинсекция қилинди. Натижада
зарарланган қорамоллар 2-марта дорилашдан сўнг эктопаразитлардан 95 фоиз
озод бўлди.
131
Хулосалар
1. Чорвачилик фермер хўжаликларидан жами 2946 нусха ҳашаротлар
тутилиб, Diptera туркумига оид 3 оилага мансуб, 7 авлодга тегишли 16 тур
эканлиги аниқланди. Шулардан 12 тури инфекцион ва инвазион
касалликларнинг механик тарқатувчилари эканлиги фанда аниқланган.
2.
Тадқиқотлар давомида хўжаликлардаги қорамолларнинг 100 фоиз
синбовил ва зоофил ҳашаротлар билан зарарланганлиги аниқланди. Уларнинг
мавсумий динамикаси ўрганилганида баҳор фаслида 4,75 %, ёз фаслида 61,57%,
куз фаслида 33,67% учраши ҳамда май, июн, июл, август, сентябр ойларида
синбовил ва зоофил ҳашаротларининг максимал даражада кўп учраши
кузатилди.
3. Alpha Shakti препаратининг 0,01 фоизли сувли эмульсияси лаборатория
ва ишлаб чиқариш шароитида синбовил ва зоофил чивинларга қарши
қўллаганимизда 90-95 % самара бериши аниқланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Штакельберг А.А. Синантропные двукрылые фауны СССР. Изд АН
СССР. М. 1956, 162 с.
2. Рўзимуродов А. Эволюция қонуниятлари ва зообиохилмахиллик.
“Zarafshon” нашриёти ДК, Самарқанд, 2008, 88 б.
3. Рузимурадов А. Мухи, паразитирующие на кожных покровах домашних
животных.“Паразитология”, Т. 8, в.5, 1974, с. 447- 448.
4. Рўзимуродов
А.
Паразитизм
биологический.
Оптимизация
животноводства. “Zarafshon” нашриёти, Самарқанд, 2010.
5. Рўзимуродов А., Исмоилов А., Абдуллаева Д. Зоофил ҳашаротлар ва
дезинсекция. Агро Илм 2016 й., “Махсус сон”.
6.
Рўзимуродов А., Раҳимов М., Исмоилов А., Абдуллаева Д., Пўлатов Ф.C.
Монография. Пиретроидлар. Табиий ўчоқли ва трансмиссив касалликлар
муҳофазаси. “Zarafshon” нашрёти ДК, Самарқанд- 2018 й.
7. Интернет маълумотлари: www.pesticidy.ru, www.google.com