Суд аппарати ходимларининг хулқ-атворида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш - судга ишончни оширишдаги муҳим жиҳат

CC BY f
80-87
2
1
Поделиться
Каландарова, М. (2022). Суд аппарати ходимларининг хулқ-атворида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш - судга ишончни оширишдаги муҳим жиҳат. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 80–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16600
М Каландарова, Высший судейский совет Республики Узбекистан

Судья, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Суд аппарати ходимларининг хулқ-атворида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлаш, судга ишончни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, суд аппарати ходимларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига олиб келадиган шахсий манфаатларнинг пайдо бўлиши учун шартшароит яратилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга қаратилган таъқиқ ва чеклашлар тизими зарур.


background image

80

М.П.КАЛАНДАРОВА

93

СУД АППАРАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ХУЛҚ-АТВОРИДА

МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ - СУДГА

ИШОНЧНИ ОШИРИШДАГИ МУҲИМ ЖИҲАТ

Суд аппарати ходимларининг хулқ-атворида манфаатлар

тўқнашувини олдини олиш суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлаш,
судга ишончни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, суд
аппарати ходимларининг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига
олиб келадиган шахсий манфаатларнинг пайдо бўлиши учун шарт-
шароит яратилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий кафолатларни
таъминлашга қаратилган таъқиқ ва чеклашлар тизими зарур.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида

манфаатлар тўқнашуви —

шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб
ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир
кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий
манфаатдорлик

билан

фуқароларнинг,

ташкилотларнинг,

жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши
мумкин бўлган вазият.

Ушбу Қонунга кўра манфаатлар тўқнашуви шахсий манфаатлар

билан боғлиқ вазият сифатида назарда тутилган. Бироқ, манфаатлар
тўқнашувини аниқлашдаги қийинчилик шундан иборатки,
тўқнашувларнинг вужудга келишига олиб келадиган объектив ва
субъектив ҳолатларнинг барча вазиятларини тўлиқ рўйхатини
тақдим этишнинг иложи йўқ. Ҳар бир бундай ҳолат ўзига хос ва
алоҳида баҳоланишини талаб қилади.

Ушбу вазиятларнинг хилма-хиллигига қарамасдан, манфаатлар

тўқнашувини келтириб чиқарадиган ҳолатларни баҳолашнинг
умумий ёндашувларини аниқлаш мумкин. Мансабдор шахслар ушбу
ёндашувларни ўз фаолияти давомида юзага келадиган вазиятларга
нисбатан қўллашлари мумкин. Манфаатлар тўқнашувининг умумий
мезонлари суд аппарати ходимларининг хатти-ҳаракатларини
баҳолашда, жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилишда
уларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарликлар мавжудлигини аниқлаш
учун ҳам зарурдир.

Қандай ҳолатлар манфаатлар тўқнашувининг пайдо бўлишига

93

Судьялар олий кенгаши судьяси, ю.ф.н., доцент


background image

81

олиб келишига қараб, манфаатлар тўқнашуви объектив ва субъектив
ҳолатларга ажратилади.

Субъектив ҳолатлар

туфайли юзага келган манфаатлар

тўқнашуви ҳолатлари ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, чунки улар
тегишли мансабдор шахснинг ваколатларини лозим даражада
бажармаганлиги билан боғлиқ.

Объектив ҳолатлар

туфайли манфаатлар тўқнашуви юзага

келганда шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатда манфаатлар тўқнашади.
Масалан, судья ёрдамчиси у суд мажлиси котиби сифатида иштирок
этаётган ишга унинг яқин қариндоши вакил сифатида иштирок этиб
қолиши мумкин.

Агар манфаатлар тўқнашуви давлат органидан мустақил

равишда юзага келган бўлса, у уларни бартараф этиш чораларини
кўриши шарт. Бундай ҳолда, манфаатлар тўқнашуви ҳуқуқбузарлик
ҳисобланмайди ва уларни аниқлаш жазога эмас, балки тартибга
солиш чораларини кўришга олиб келиши керак.

Умуман

олганда,

коррупцияга

қарши

қонунчилик

ҳужжатларида давлат органлари ходимлари манфаатларининг
тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш вазифасидан келиб чиқиб, қуйидагиларни
тартибга солувчи механизмларни ишлаб чиқишни тақозо этади:

Биринчидан,

суд аппарати ходимининг коррупцияга қарши

хулқ-атвори стандартини ишлаб чиқиш зарур, бу эса мажбуриятлар,
тақиқлар, чекловлар, талаблар шаклида ифодаланган қонунчилик
ҳужжатлари мажмуи бўлиб, уларга риоя қилиш коррупцияга қарши
барқарор хулқ-атворни шакллантиришни назарда тутади.

Суд аппарати ходимининг давлат хизматчиси сифатидаги

коррупцияга қарши хулқ-атвори стандарти унинг коррупция
кўринишларининг олдини олишга, шунингдек чекловларга қатъий
риоя қилишга, суд ходими хулқ-атворига қўйиладиган талабларга
риоя қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъқиқларни
бузмасликка қаратилган фаолиятини англатади. Шу билан бирга, суд
аппарати ходимининг хулқ-атвори умумэътироф этилган ахлоқ
нормалари, касбий этика ва иш юритиш қоидаларига мос келиши
керак. Суд аппарати ходимининг хулқ-атворининг асоси мансаб
йўриқномасида назарда тутилган вазифаларни иш юритиш
қоидалари асосида бажариш ҳисобланади.

Иккинчидан,

суд органларида фаолият кўрсатувчи ва бевосита

одил судловни амалга оширмайдиган ходимлар томонидан мансаб
ваколатларини амалга оширишда шахсий манфаатлар вужудга


background image

82

келиши ёки манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган
ҳолатларни олдини олиш учун қуйидагиларни назарда тутувчи
қоидаларни белгилаш лозим:

суд аппарати ходими:

а)

ўзининг, турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандаларининг

даромадлари, харажатлари, мулки ва мулкий характердаги
мажбуриятлари ҳақида ишончли маълумотларни тақдим этиши;

б)

бошқа ҳақ тўланадиган лавозимда ишлаш нияти ҳақида суд

раисини олдиндан хабардор этиши (суд аппарати ходими бошқа ҳақ
тўланадиган лавозимда, агар бундай ҳаракати манфаатлар
тўқнашувига олиб келадиган бўлса ишламаслиги лозим. Шу билан
бирга, суд аппарати ходимининг хизматдан ташқари фаолияти, унинг
бошқа ҳақ тўланадиган ишларни бажариши, шунингдек, унинг хатти-
ҳаракати

суд

аппарати

ходимининг

ҳалоллигига

шубҳа

туғдирмаслиги, суднинг обрўсига путур етказмаслиги керак.

в)

суд фаолиятида суд аппарати ходими билан яқин

муносабатлар (ота-она, турмуш ўртоғ, фарзандлар, ака-ука, опа-
сингиллар, шунингдек уларнинг фарзандлари ва фарзандларининг
турмуш ўртоғи) йўқлиги, яъни бирига тўғридан-тўғри бўйсуниши
ёки бошқасига назорат қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга йўл
қўймаслик лозим.

Учинчидан,

суд аппарати ходими учун келгусида манфаатлар

тўқнашувига олиб келмаслиги учун коррупцияга қарши хулқ-атвор
стандартларини белгилаш ва уларда қуйидаги шартларни белгилаш:

-

сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, диний ва бошқа

ташкилотларнинг қарорлари билан ўз касбий фаолиятига таъсир
кўрсатиш имкониятини истисно қилувчи бетарафликнинг намоён
этиши, барча жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан тенг, холис
муносабатни таъминлаш;

-

хизмат вазифаларини лозим даражада бажариш учун зарур

бўлган малака даражасини, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ва
коррупцияга қарши кураш компоненти нуқтаи назаридан касбий
маҳоратни ошириш ва мансаб поғоналаридан кўтарилишга интилиш;

-

бевосита раҳбарини юзага келган манфаатлар тўқнашуви ёки

унинг юзага келиш еҳтимоли тўғрисида суд аппарати ходимига
маълум бўлиши биланоқ хабар бериш.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига кўра, давлат органларининг
ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида
манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин


background image

83

бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.

Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат

органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол
хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги
тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш
ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

Тўртинчидан,

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик

юзасидан мажбуриятларни белгилаш. Суд аппарати ходими ўз
хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига йўл
қўймаслик, ушбу ходимнинг ўз вазифаларини холис ва тўғри
бажариш қобилиятини шубҳа остига қўядиган, ўзининг ёки суд
обрўсига путур етказадиган вазиятлардан сақланиши керак. Суд
аппарати ходими ўз хизмат фаолиятининг холислигига таъсир
қилиши мумкин бўлган шартлар ва ҳаракатларни мустақил равишда
баҳолаши шарт.

Лгар суд аппарати ходими манфаатлар тўқнашуви юзага

келиши мумкинлигини билса, у мавжуд манфаатлар тўқнашуви
тўғрисида хабардор бўлиш учун тегишли чораларни кўриши ва бу
ҳақда бевосита раҳбарга хабар бериши шарт.

Ташкилий-маъмурий ваколатларга эга бўлган ходим суд

аппаратининг бошқа ходимларига нисбатан қуйидагиларни амалга
оширишни вазифа сифатида белгилаши лоз им:

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва бартараф этиш

чораларини кўриш;

коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш;
суд аппарати ходимларини сиёсий партиялар, бошқа жамоат

бирлашмалари фаолиятида иштирок этишга мажбур қилиш
ҳолатларига йўл қўймаслик.

Суд аппарати ходими келгусида манфаатлар тўқнашуви

вужудга келмасиги учун чекловларга риоя қилиши, мансаб
йўриқномасида назарда тутилган вазифларни бажариши ва
таъқиқларни бузмаслиги (ҳаракат қилишдан бош тортиш), хусусан:

-

шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик

фаолиятини амалга оширмаслик, шунингдек, агар қонунчилик
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик
юритувчи субъектни бошқаришда иштирок этмаслик. Чунки,
тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти
субъектлари

томонидан

қонунчиликка

мувофиқ

амалга

ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги
остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик


background image

84

фаолиятидир.

-

ўзи давлат хизматчиси лавозимини эгаллаб турган судда

учинчи шахсларнинг ишлари бўйича адвокат ёки вакил бўлмаслик.
Суд аппарати ходими юридик маслаҳат беришга ҳақли эмас, бироқ у
ўз хизмат вазифалари доирасида суд жараёнлари тўғрисидаги расмий
мурожаатларга жавоб беришга мажбурдир;

-

касбий, хизмат ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажариши

сабабли маълум бўлиб қолган махфий ахборотни, шунингдек
фуқароларнинг шахсий ҳаёти ва соғлиғига тааллуқли ёки уларнинг
шаъни ва қадр-қимматига дахлдор маълумотларни ошкор қилмаслик,
шунингдек бундай маълумотлардан шахсий манфаатлар учун
фойдаланмаслик.

Махфий маълумотларга, жумладан, суд ишлари тўғрисидаги

маълумотлар, судьялар, суд аппарати ходимлари фаолияти билан
боғлиқ маълумотлар киради. Зарур бўлганда, суд ходими қайси
маълумотлар махфий эканлиги ёки қандай материаллар махфий деб
белгиланиши кераклиги тўғрисида аниқлик киритиш учун ўз
раҳбарига мурожаат қилиши керак. Суд аппарати ходимининг
хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан мавжуд бўлган
махфий маълумотлар фақат ваколатли шахсларга берилиши керак.
Суд аппарати ходимларига ишда иштирок этувчи шахслардан,
гувоҳлардан ёки адвокатлардан олган маълумотларини судьялар ёки
бошқа шахсларга процесс иштирокчиларидан бирининг фойдасини
кўзлаб бериш таъқиқланади. Агар маълумотлар қонун ёки касбий
этиканинг бузилишининг далили бўлиши мумкин деб ҳисобласа, суд
аппарати ходими махфий маълумотларни бевосита раҳбарга ошкор
қилиши шарт;

-

суд аппарати ходимлари агар бу унинг хизмат вазифларига

кирмаса давлат органлари фаолиятини омма олдида фикр -мулоҳаза
билдириш ва баҳолашдан ўзини тийиши зарур. Ушбу чеклаш судда
ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида қилинган оммавий
баёнотларга тааллуқли емас. Оммавий ахборот воситаларидан келган
маълумот олиш ҳақидаги барча сўровлар суд аппарати ходими
томонидан ваколатли шахсларга юборилиши керак.

Бешинчидан,

суд аппарати ходими оммавий нутқ сўзлаш ва

расмий ахборотни тақдим этишнинг белгиланган қоидаларига риоя
қилиши шарт. Фуқароларга, суд муҳокамаси иштирокчиларига,
судьяларга, суд аппарати ходимларига тақдим этиладиган
маълумотлар етарлилик (жуда қисқа, лекин ортиқча бўлмаслиги
керак) ва ишончлилик (қайта текширишни талаб этмаслиги)


background image

85

талабларига жавоб бериши керак.

Олтинчидан,

шахсий манфаатлар вужудга келиши ёки

манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни
ўрганиш ёки хизмат текширувлари ўтказиш даврида суд аппарати
ходимини лавозимдан четлаштириб туришнинг механизмларини
белгилаш. Бироқ, бунда суд аппараты ходимининг хизмат
вазифаларини бажармаган бутун даврига иш ҳақи сақланиб қолиши
керак.

Судья ёрдамчисига нисбатан манфаатлар тўқнашувини олдини

олиш ёки бартараф этиш мақсадида процессуал қонунчиликда
белгиланган тартибга судья томонидан уларни рад қилиш ҳақидаги
аризаларни қаноатлантириш ёки ўзини ўзи рад этиш орқали бу
масалани ҳал этиш мумкин.

Яна бир ҳолат, иш берувчидан ташқари бевосита манфаатлар

тўқнашуви тарафи бўлган суд аппарати ходимининг тузилмавий
раҳбарининг манфаатлар тўқнашуви ҳақида билганлиги ва бу
юзасидан тегишли чораларни кўрмаганлиги ҳам ҳуқуқбузарлик
сифатида қаралиши лозим.

Ишларни кўриб чиқишда суднинг холислигини таъминлаш

учун процесс иштирокчилари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган
манфаатлар тўқнашувини истисно қилишга қаратилган процессуал
таъқиқлар процессуал ҳуқуқ нормаларида мустаҳкамлаб қўйилган
бўлиб, улар одатда, ишда иштирок этувчи субъектлар тоифаларини
қамраб олади.

Масалан, Фуқаролик процессуал кодексининг 70-моддасига

кўра, судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар,

суд

девони ходимлари

судда вакиллик қилиши мумкин эмас, бундан

улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар,
ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура,
суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган
ҳоллар мустасно.

Манфаатлар тўқнашувига баҳо беришнинг идоравий-

ташкилий механизмларини ишлаб чиқиш лозим:

1.

Суд органларида мансаб ваколатларини амалга оширишда

шахсий манфаатлар вужудга келиши ёки манфаатлар тўқнашувига
олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларга баҳо берувчи махсус
комиссиялар шундай шакллантирилиши керакки, уларнинг қабул
қиладиган қарорларига манфаатлар тўқнашуви натижасида таъсир
кўрсатиши имконияти истисно бўлиши лозим.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши


background image

86

курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига кўра, коррупцияга
оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонунчиликка мувофиқ
жавобгарликка сабаб бўлади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир
этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу
жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга
мувофиқ маҳрум этилиши мумкин.

Шу сабабли назаримизда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ

қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида Меҳнат кодексига
тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.

Яъни, Меҳнат кодексининг 96-моддасига ходимни иш

берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида
буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишда бекор
туриб қолиш фактининг мавжудлигидан ташқари хизмат
вазифаларини амалга ошириш давомида ходимнинг манфаатлар
тўқнашуви билан боғлиқ вазиятда бўлиши асоси билан тўлдириш
лозим.

3.

Одил

судловни

амалга

оширишда

манфаатлар

тўқнашувининг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келадиган
ҳолатлар процессуал қонун ҳужжатларида белгиланиши керак. Шу
билан бирга, манфаатлар тўқнашуви юзага келадиган шахслар ва
бундай низоларга олиб келадиган вазиятларнинг тўлиқ рўйхатини
бериш ўринли эмас. Суд аппарати ходимининг холислигини
аниқлашда ҳар бир аниқ вазиятнинг турли ҳолатлари баҳоланади.

Шу сабабли, суд аппарати ходимларини манфаатлар тўқнашуви

соҳасида малакасини ошириш ишларини ташкил этиш лозим.

4.

Суд аппарати ходимлари суд ишларини амалга оширишда

муҳим ўрин тутади, чунки улар аризани қабул қилишдан тортиб,
ижро варақаси беришгача бўлган одил судловни амалга ошириш
жараёнида иштирок этадилар.

Судья ёрдамчиси процессуал шахс. У суд мажлиси котиби

сифатида қатнашганда нафақат суд мажлиси баённомасини юритади,
балки уни имзолайди ва унинг ҳақиқийлиги учун жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3

сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори қабул
қилинганлиги,

судлар

судлар

фаолиятида

замонавий

технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган
тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари
ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни

84


background image

87

эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда
судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини
берди.

Шу сабабли, суд аппарати ходимлари учун манфаатлар

тўқнашувини олдини олишга қаратилган махсус тартиб ишлаб чиқиш
лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for

interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2
(2020): 251-259.

2.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным

и тактическим основам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Д.Б.БАЗАРОВА

94

РОЛЬ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В

ОБЕСПЕЧЕНИИ ПРАВ И СВОБОД ЧЕЛОВЕКА ПРИ

ПРОИЗВОДСТВЕ ПО УГОЛОВНЫМ ДЕЛАМ

Развитие информационных технологий в последние годы

диктует необходимость внедрения данной сферы и в уголовное
судопроизводство, так как это позволяет значительно повысить
качество и эффективность процесса. В свою очередь, внедрение
информационных технологий в раскрытие и расследование
уголовных дел, а также рассмотрения их по существу влечет за собой
ряд вопросов, требующих тщательного исследования.

I.

Прежде всего, это такой вопрос, как обеспечение

достоверности доказательств. Это - важнейшее условие обеспечения
прав человека в уголовном процессе. В частности, среди ученых все
чаще разгораются споры о необходимости участия понятых при
производстве по уголовным делам. В поддержку позиции по
упразднению этого института приводятся следующие аргументы.

Во-первых

, с расширением доступности и повышением

качества камер мобильных телефонов, появлением все более емких

94

профессора ТГЮУ Заведующий кафедрой уголовно-процессуального права

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и тактическим основам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов