Судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари

CC BY f
95-99
6
6
Поделиться
Маткаримов, К. (2022). Судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 95–99. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16603
К Маткаримов, Ташкентский государственный юридический университет

и.о. доцента кафедры судов, правоохранительных органов и адвокатуры, доктор юридических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг изчил амалга оширилиши давомида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тасдиқланди ва кейинги беш йилликда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсийҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган бир қанча вазифалар белгиланди.


background image

95

судопроизводства.

Список литературы:

1.

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендации по оценке

доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020): 3-34.

2.

Неъматов, Жасур. "Методическое пособие по процессуальным и

тактическим основам проведения

допроса

участников уголовного

судопроизводства." in Library 19.1 (2019): 3-36.

Қ.Қ.МА ТКАРИМОВ

104

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг изчил

амалга оширилиши давомида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга
мўлжалланган тараққиёт стратегияси тасдиқланди ва кейинги беш
йилликда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-
ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини
яратиб беришга қаратилган бир қанча вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ўтган 2017 2021 йилларда ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича инсон ҳуқуқларини таъминлаш,
давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш
ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий
фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Сўнгги беш йилликда ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда

Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий,
ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди ва кенг
кўламли ишлар амалга оширилди.

«Инсон қадри учун», «Давлат - инсон учун» деган эзгу ғояларни

ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу дастурий
ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш
тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар
белгиланган бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга
мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш

104

Тошкент давлат юридик университети Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва

адвокатура кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси, юридик фанлар доктори


background image

96

юзасидан кейинги беш йилда 100 та мақсад ва 398 та вазифани амалга
ошириш нуқтаи назаридан чора тадбирлар белгиланди.

Тараққиёт стратегиясининг 15-мақсадида давлат органлари ва

мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини
ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил
судловга эришиш даражасини ошириш бўйича бир қанча вазифалар
белгиланган. Хусусан:

Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан

берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш
орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш;

“Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали

тергов устидан суд назоратини кучайтириш. Суд процессида
томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга
чиқариш;

Судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш

мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул
қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча
ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий
этиш;

Суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик

ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик
субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан
ошириш;

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг

фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни
яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш;

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда

судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш,
судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш
ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини
олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш;

Судьялар

корпусини

шакллантиришда

очиқлик

ва

шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига
тайинлашда

сайланиш

ва

ҳисобдорлик

каби

демократик

тамойилларни жорий этиш.

Шу билан бирга, суд тизимини тартибга солувчи норматив -

ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб борилиши
кўрсатиб ўтилди.

Мазкур белгиланган вазифаларнинг асосий мақсади судлар


background image

97

фаолиятида ва ишларининг кўрилишида адолат ва қонун
устуворлигини янада таъминланишга эришиш ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30
августдаги ПҚ-3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017 - 2020
йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида
судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида
видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш,
судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд
қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини
электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий
этилди.

Мазкур ижобий ўзгаришлар фуқаролар ва тадбиркорлик

субъектларининг нафақат вақт ва маблағларини тежаш, балки
уларнинг даъвоси бўйича ишларни тезкорлик билан кўриб чиқилиши
ва ижрога қаратилишига имконини берди.

Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда

кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг
ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан
қоғоз шаклида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, судлар
томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив
хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш
талаб этмоқда.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар

ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг
3

сентябрдаги

"Суд

ҳокимияти

органлари

фаолиятини

рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли
қарори қабул қилинганлиги, судлар тизимидаги фаолиятни янада
такомиллашишига асос бўлади, десак муболаға бўлмайди.
Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд
ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури
тасдиқланди:

2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини

иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг
розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш
ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган
ҳолда шакллантириш бўйича ишлар амалга оширилди. Олий суд
томонидан суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида


background image

98

иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурни ишлаб чиқилиши
ва амалиётга жорий этилаётганлиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳимоя қилинишида муҳим қадам ҳисобланади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация

инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик
равишда тақсимлаш йулга қўйилди. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб
барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида
«SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш йулга қўйилди,
2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга
онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида
тақдим этиш белгиланди;

Шу билан бирга, 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти

органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик
субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида
10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш
белгиланди.

2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига

электрон шаклда топшириш ва қабул қилишни эркинлаштириб, одил
судловга эришишни ошириш баробарида судлар фаолиятида очиқлик
ва шаффофликни таьминлаш имконини беради.

Албатта бу амалга оширилаётган инсонпарворона ишлар

натижасида судлов ишлари кўрилишида ҳам фуқароларнинг
овворагарчиликларининг олди олинади ва қулайликлар туғдиради.
Бундай ишлар узининг самарасини бермасдан қолмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24

июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил
судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом
эттириш йўлидаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди ҳамда ушбу Фармон
асоси сифатида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди.

Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган

ислоҳотларнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил
судловнининг самарадорлигини ошириш ва таъминлашдир. Бу
судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзсиз
ижро этилишига ҳам боғлиқ.

Фармоннинг ижроси таъминланиш мақсадида 2021 йил 1

январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик
ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар


background image

99

негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва
суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини
ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилди. Бундан
ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб
чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича
судларга ўтказилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

10 августида “Суд тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга шуни айтиш жойизки, муайян ишни кўриш

жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни уларни овора
қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва
ташкилотларидан электрон шаклда олиш йўлга қўйилади. Бундан
ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари,
адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат
электрон шаклда тақдим этиш имкониятини берувчи “Адолат”
ахборот тизимлари комплекси 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар
фаолиятига жорий этилаётганлиги ҳам “Инсон қадри учун”
тамойилига хизмат қилаётганлигини кўришимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, судлар фаолиятини

рақамлаштириш борасида олиб борилаётган мазкур чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши, бир тарафдан, фуқаро ва юридик
шахслар ҳуқуқлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатлари самарали
ҳимоя этилишида муҳим восита бўлиб хизмат қилса, иккинчи
тарафдан судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир бир
қанча мақсадлар ва масалаларнинг белгилаб берилиши билан бирга
ўз навбатида судларга ишчанлик маъсулиятини амалга ошириш ва
фуқароларнинг ҳуқуқнига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к

тактическим приемам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259.

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к тактическим приемам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов