Жиноят ишларини юқори инстанция судларида қайта кўришнинг предмети

CC BY f
130-137
11
2
Поделиться
Кучкаров, Х. (2022). Жиноят ишларини юқори инстанция судларида қайта кўришнинг предмети. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 130–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16608
Х Кучкаров, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан

профессор кафедры уголовно-правовых наук, доктор философских наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Юртимизда сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судлов самарадорлигини оширишда янада тўлиқ намоён бўлади.


background image

130

фаолиятини янада такомиллашишига, фуқаролар муаммоларини
осонлик билан ҳал этилишига замин яратади. Барчамизга маълумки,
ушбу ўзгаришларнинг амалда тўлақонли ижро этилиши қарордан
кўзланган аниқ мақсадга етишда муҳим ҳисобланади. Бунинг учун
аввало, фуқаролар ҳам мазкур ўзгаришлар билан танишиб, ўз
ҳуқуқларини билган ҳолда қарор ижросини амалга оширишда
иштирок этиши лозим. Ишонамизки, бу каби ўзгаришлар суд
ҳокимиятини фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини янада
оширади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for

interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2
(2020): 251-259.


Х.З.КУЧКАРОВ

CLVII

ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮҚОРИ ИНСТАНЦИЯ СУДЛАРИДА

ҚАЙТА КЎРИШНИНГ ПРЕДМЕТИ

Юртимизда сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини

демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
одил судлов самарадорлигини оширишда янада тўлиқ намоён
бўлади.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда суд-ҳуқуқ

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу тизим фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, эл- юртимизнинг одил
судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилгани
билан айниқса муҳим аҳамиятга эгадир.

1

Дарҳақиқат, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар

самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва
жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни
модернизация

қилиш

ҳамда

ҳаётнинг

барча

соҳаларини

либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширилди.

М.Х.Рустамбаев таъбирича, мамлакатимизни демократик

CLVII

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жиноий-ҳуқуқий фанлар

кафедраси профессори, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент


background image

131

янгилашнинг бугунги босқичидаги энг муҳим йўналишларидан бири,
бу - қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс
ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-
ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан
иборатдир.

CLVIII CLIX

Юқори инстанция судларида иш кўриш ваколатига эга бўлган

барча суд органлари, кўрилган иш бўйича қабул қилган ажримлари
ёки қарорлари билан ўзларига юклатилган ваколатларни амалга
оширадилар. Суднинг юқори инстанция судларида кўрилган ишлар
юзасидан қабул қилган ажрим ва қарорлари ҳам процессуал
қонунчиликда белгиланган суд қарорларига қўйилган (қонунийлик,
асослилик, адолатлилик) талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.
Жиноят-процессуал қонунчилиги нормалари талабларига мувофиқ,
бу судларнинг ажрим ҳамда қарорлари бир вақтнинг ўзида қонуний,
асослантирилган ҳамда адолатли бўлиши лозим.

Юқоридаги мақсадга эришиш баробарида шуни таъкидлаш

жоизки, кейинги вақтларда халқимиз ҳаётидаги шиддатли
ўзгаришлар, янгиланишлар ўз навбатида суд тизимини ҳокимият
органлари назорати ва таъсиридан чиқариш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ҳамда

Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қарорларда
апелляция ва кассация тартибида иш юритиш ҳамда янги очилган
ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш предмети
белгилаб қўйилган.

Хусусан, ЖПК нинг 497

13

-моддасида апелляция инстанцияси

суди муҳокамасининг предмети кўрсатилган бўлиб, унга кўра
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича
ҳақиқий ҳолатлар аниқланишининг тўлиқлигини ва жиноят қонуни
нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш
чоғида жиноят-процессуал қонун нормаларига риоя этилган-
этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг
қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ва
апелляция инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда
текширилган далиллар бўйича текширса, мазкур кодекснинг 505-
моддасида кассация инстанцияси суди кассация шикояти, протести

CLVIII

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги

босқичга кўтарамиз. - 1-жилд. - Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. - Б. 459.

CLIX

Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурч ва

мажбуриятлари Конституция - янги Ўзбекистон тараққиёти ва истиқболини кафолатловчи
ҳаётий Қомус // Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Т.:Ўзбекистон
Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, 2021. - Б. 8.


background image

132

бўйича ишдаги мавжуд материалларга кўра биринчи инстанция ва
апелляция инстанцияси судлари томонидан Жиноят кодекси
нормалари тўғри қўлланилганлигини ҳамда ушбу Кодекс
нормаларига риоя этилганлигини текшириш, кассация инстанцияси
судининг суд муҳокамаси предмети сифатида белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, ЖПКнинг 522-моддасида, янги очилган ҳолатлар
туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш предметига оид нормалар
белгиланганлигини кўришимиз мумкин.

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

суди

Пленумининг

2021 йил 20 апрелдаги “

Судлар томонидан

жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида

”ги 13-сонли қарорида, ЖПК нинг

49725-

моддасига

мувофиқ, суд жиноят ишини апелляция тартибида

кўришда

апелляция

шикояти,

протести

важлари

билан

чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва
адолатлилигини барча маҳкумларга, шу жумладан, апелляция
шикояти бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест
берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.
Бироқ, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашувига
олиб келса, прокурор протести ёки жабрланувчининг, унинг
вакилининг шикояти бўлмаган ҳолларда, суд шикоят (протест)да
келтирилган важлар доирасидан четга чиқишга, шунингдек,
апелляция шикояти бермаган маҳкумлар (оқланган шахслар)га
нисбатан ишни кўришга ҳақли эмас (ЖПК 497

29

-моддаси

иккинчи

ва

учинчи қисмлари).

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27

ноябрдаги “

Судлар томонидан жиноят ишларини кассация

тартибида кўриш амалиёти тўғрисида

”ги 37-сонли қарорида,

апелляция тартибида иш юритишдан фарқли равишда, кассация
инстанцияси суди айблов исботланганлиги масаласи муҳокамасига
киришмай, фақат биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан жиноят қонунлари тўғри қўлланилганлиги ва жиноят-
процессуал қонунига риоя этилганлиги масалаларини текширишга
ваколатлидир. Суд жиноят ишини кассация тартибида куришда
кассация шикояти (протести) важлари билан чегараланмайди ва
ишни барча маҳкумларга, шу жумладан, кассация шикояти бермаган
шахсларга ёки уларга нисбатан шикоят (протест) берилмаган
маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.

Бизнинг фикримизча, Жиноят-процессуал кодекси 497

25

-

моддасида “

Апелляция инстанцияси судида жиноят ишини


background image

133

кўриш чегараси

”, мазкур кодекснинг 509

8

-моддасида

“Кассация

инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриш чегараси”

деган нормаларнинг белгиланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми тушунтириш беришича, суд жиноят ишини
апелляция тартибида кўришда апелляция шикояти, протести важлари
билан чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва
адолатлилигини барча маҳкумларга, шу жумладан, апелляция
шикояти бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест
берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текшириши,
апелляция тартибида иш юритишдан фарқли равишда, кассация
инстанцияси суди айблов исботланганлиги масаласи муҳокамасига
киришмай, фақат биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан жиноят қонунлари тўғри қўлланилганлиги ва жиноят-
процессуал қонунига риоя этилганлиги масалаларини текширишга
ваколатли эканлиги ҳам жиноят процессида апелляция ва кассация
тартибида иш юритишнинг нафақат муҳим жиҳатини, балки унинг
ўзига хос хусусиятини ҳам белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК 57-боби қоидаларига мувофиқ

янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш
предмети бўлиб, янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ёки ажрими
қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум
бўлмаган ҳолатдир.

Бизнинг фикримизча, янги очилган ҳолатлар туфайли иш

юритишни қайтадан бошлаш предмети бўлиб, янги очилган ҳолатлар
суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд
бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолат ҳисобланади. Мазкур
ҳолат ишни кўриш чоғида мавжуд бўлган ва уни ҳал этишда муҳим
аҳамиятга эга бўлган юридик факт билан асосланади ва мазкур
институтига оид нормалар алоҳида белгиланганлиги, мазкур
институт жиноят ишларини қайта кўришда мустақил босқич
эканлигидан далолат бериб турибди.

Айрим илмий тадқиқот ишларида суд қарорларини қайта кўриб

чиқишни ташкил этиш тартибини қайта кўриб чиқиш зарурлиги ва
изчиллик ўрнатиш, шунингдек апелляция ва кассация инстанциялари
судларида қайта кўриб чиқиш предметини дифференциация қилиш
зарурлигининг асослари келтирилган.

Жумладан, У.А.Тухташеванинг фикрича, апелляция тартибида

иш юритишда - биринчи инстанция судининг қонуний кучга
кирмаган қарорлари бўйича берилган шикоятлар ва протестларга
нисбатан, унда шикоят қилиш предмети ҳам ҳуқуқ, ҳам фактлар


background image

134

масалаларидан иборат бўлса, кассация тартибида иш юритиш -
апелляция тартибида кўриб чиқилган, қонуний кучга кирган суд
қарорлари устидан берилган шикоятлар ва протестларга нисбатан,
бунда фақат моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш
масалаларигина кўриб чиқиш предмети бўлади.

1

Н.Н.Полянскийнинг таъкидлашича, биринчи инстанцияда

ишни кўриб чиққан судьялар билишадики, улар томонидан
чиқарилган ҳар бир ҳукм ва қарор, ҳамда иш олиб борилган тартиб
ва шартлар бўйича қарорлар ҳам юқори инстанциянинг баҳолов
предметига айланиб қолиши мумкинлигини билишлари туфайли,
одилликнинг манфаатлари таъминланади

CLX CLXI

.

Бизнинг фикримизча, юқори инстанция судларида жиноят

ишларни қайта кўриш ва текшириш предметини қуйидагича
белгилаш лозим:

-

апелляция тартибида қайта кўриш предмети

- биринчи

инстанция судида кўрилиб, қонуний кучга кирмаган суд ҳукми ва
ажримларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги шикоят
бериш ва протест билдириш асосида қайта кўриш;

-

кассация тартибида текшириш предметы

- биринчи

инстанция судида кўрилган, апелляция инстанцияси суди томонидан
қайта кўрилган, қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича
берилган шикоят берувчи ва протест келтирувчи субъектларнинг
эрк-иродасини билдириш асосида қонун нормалари тўғри
қўлланилганлиги ва риоя этилганлигини текшириш;

-

янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан

бошлаш предмети -

бу ишни мазмунан кўриш вақтида мавжуд

бўлган юридик фактлар бўлиб, аммо улар суд қарори қабул
қилиниши вақтида илтимоснома ёки протест берувчи субъектлар ва
судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган
ҳолатлардир.

Биринчи инстанцияси суди чиқарган ҳукмлар устидан

апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
ЖПК нинг

497

3

-моддасида белгиланган бўлиб, қонуний

кучга кирмаган ҳукмлар устидан апелляция тартибида қуйидагича
шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин:

1)

жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми

CLX

У.А.Тухташева.Уголовно-процессуальные пути устранения судебных ошибок.

Автореферат докторской (Э8с) диссертации по юридическим наукам. - Тошкент, 2020. - Б.
46.

CLXI

Полянский Н.Н. Вопросы теории уголовного процесса.- М.: МГУ, 1956. - Б. 208.


background image

135

устидан - Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар,
Тошкент шаҳар судига;

2)

ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан - Ўзбекистон

Республикаси Ҳарбий судига;

3)

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент

шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми
устидан - Ўзбекистон Республикаси Олий судига;

4)

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукми устидан -

мазкур суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига.

Апелляция шикоят ва протестлари ҳукм чиқарган қуйи суд

орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита апелляция
инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукм чиқарган
судга ЖПКнинг

497

6

-моддасида

баён этилган талабларни бажариш

учун юборади.

ЖПК нинг 497

4

-моддасида кўрсатилишича, апелляция шикояти

ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма
сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан
шу муддат ичида берилиши мумкин. Ҳукм устидан шикоят ва
протест бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб
қилиб олиниши мумкин эмас. Тарафлар шу вақт мобайнида иш билан
суд биносида танишишга ҳақли.

Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест

оқибатсиз қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга хабар
қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20

апрелдаги “

Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция

тартибида кўриш амалиёти тўғрисида

”ги 13-сонли қарорига кўра,

жиноят ишларини апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш суд
процесси иштирокчиларининг қонуний кучга кирмаган суд
қарорлари устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи
муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.

Апелляция тартибида иш юритиш ЖПК 497

2

-моддаси

тўртинчи

қисмига

мувофиқ, ҳукмнинг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан

қўриқланадиган манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят
бериш ҳуқуқига эга бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши
мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27

ноябридаги

Жиноят ишларини кассация тартибида куриш буйича

суд амалиёти тўғрисида”ги 37-сонли қарорида тушунтириш


background image

136

берилишича, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида
куриб чикдлган хукмлари, ажримлари, шунингдек, апелляция
инстанцияси суди ҳукмлари, ажримлари кассация тартибида қайта
куриб чиқилиши мумкин. Биринчи ва апелляция инстанцияси суди
хукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) бўлган ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг
ЖПК нинг 499-моддасида назарда тутилган шахсларга тегишлидир.

ЖПК 499-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ биринчи ва

апелляция инстанцияси суди ҳукми, ажрими устидан бошқа шахслар
томонидан ҳам ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига дахлдор қисми юзасидан кассация тартибида шикоят
берилиши мумкин. Улар жумласига иш бўйича тараф булмаган,
бироқ ўзининг ҳақиқий ҳолатига кўра суд ҳимоясига муҳтож бўлган
шахслар (гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар) киради.

Шу муносабат билан кассация инстанцияси суди шикоятни

(протестни) қабул қилиш пайтида кассация шикояти (протести)
берган шахснинг бундай ҳуқуқда эгалигини текшириши шарт.
Кассация шикояти (протести) бевосита кассация инстанцияси судига
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари буйича
судлов ҳайъатига берилади. Ҳар бир кассация шикояти (протести)
келиб тушган санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олиниши шарт.
Қонун кассация шикояти (протести) беришга бўлган ни бирон-бир
муддат билан чекламайди (ЖПК 500-моддаси).

Хулоса қилиб айтганда, ҳеч бир адолатсиз ҳукм кучида

қолдирилиши мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, жиноят-процессуал
қонун ҳужжатларида суд қарорлари қонуний кучга кирмагани ёҳуд
кирганидан кейин ҳам ишни қайта кўриш ва суд хатоларини тузатиш,
адолатни тиклаш имконияти назарда тутилади. Суд қарорларини
бундай тарзда қайта кўришга апелляция, кассация тартибида,
шунингдек, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан
бошлаш чоғида йўл қўйилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к

тактическим приемам проведения допроса участников уголовного
судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

2.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с


background image

137

организованной преступностью по законодательству Республики
Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

3.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259.

К.К.МАРДОНОВ

CLXII

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕР СОҲАСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР

НАЗОРАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва

мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш,
янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида
тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер

участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан
ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги бу борада рақамли
технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини
жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада
кучайтиришни тақозо этмоқда.

Ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга

қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга
ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада
рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бугунги куннинг энг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси

CLXII

Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Методологическая основа и требования к тактическим приемам проведения допроса участников уголовного судопроизводства." in Library 20.1 (2020): 56-57.

Неъматов, Ж. "Уголовно-правовые проблемы борьбы с организованной преступностью по законодательству Республики Узбекистан." Российская юстиция 8 (2006): 64-66.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов