
158
Ғ.А.ЯНГИЕВ
188
ДАЛИЛЛАРНИ БАҲОЛАШ ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА
АДВОКАТ ФАОЛИЯТИНИНГ ТОРТИШУВЛИК
ЖАРАЁНИДАГИ ҲАРАКАТЛАРИНИНГ УМУМИЙ
ТАҲЛИЛИ
Адвокатнинг ишни судга қадар юритиш босқичида
тортишувлик жараёнидаги фаол ҳаракати жиноят иши юзасидан
ҳақиқатни юзага чиқаради.
Сўнги
йилларда
адвокатура
институтининг
тубдан
такомиллаштирилаётганлиги тортишувлик принципининг самарали
тизимга айланишига кўмаклашмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
йил 14 майдаги «Жиноят ва Жиноят процессуал қонунчилиги
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида>>ги
ПҚ - 3723- сон Қарорида Жиноят-процессуал қонунчилигини
такомиллаштириш Концепциясида адвокатларнинг процессуал
ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш орқали тарафларнинг ўзаро
тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг ҳаққоний
мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, жиноят иши бўйича
ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ишларга оид асосларни
кенгайтириш вазифаси белгиланиши, адвокатнинг ҳуқуқларини
кенгайишига замин яратди. Ҳимоячи жиноят ишларини юритишда
прокурор билан тенг ҳуқукдардан фойдаланади ва тортишув
тамойилига мос равишда бир хилда фаолият олиб боради.
Жиноят процесси нормаларига мувофиқ ҳимоячи исбот қилиш
жараёнида бевосита иштирокчи сифатида ўз фаолиятини юритади.
Ҳимоя
- кимсанинг ҳомийлигида бўлиш, мудофаа, тўсиқ, хавф- хатар,
ҳужум кабилардан қўриқлашдир
1
.
Б.А.Саидов ҳимоячи айбланувчи шахснинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш учун унга айб эълон қилинишидан
аввал иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу иштирок этиш вақти
шахсни гумон қилинувчи сифатида ушлаб туришдан бошланади, деб
фикр билдирган
189 190
.
188
Қорақалпоқ давлат университеты катта ўқитувчиси, PhD 152
189
Ўзбек тилининг изоҳли луғати (5 жилд). - Тошкент: Ўзбекистон Миллий
энциклопедияси, 2008. - Б. 531.
190
Саидов Б.А., Умархонов А.Ш. Жиноят процесси принциплари: Ўқув қўлланма. -

159
А.К.Турдиевнинг содир этилган жиноий қилмишни текшириш
жараёнида ҳимоя тарафи мавжуд, лекин у маълум вақтгача жиноят-
процессуал фаолият доирасидан четда қолади, деб ҳисоблайди
191
.
Жиноят ишларини юритишда адвокат фақатгина исбот
қилиш иштирокчиси сифатида дастлабки терговда ва суд муҳокамаси
тортишув жараёнида фаолият юритади. Бизнинг назаримизда,
адвокат исбот қилиш жараёнида фақатгина иштирокчи сифатида
эмас, балки суриштирувчи, терговчи. прокурор ва судья билан бир
қаторда жиноят ишининг тақдирига дахлдор бўлган асосий шахс
сифатида қаралиши керак. Айниқса тортишувлик жараёнида
адвокатнинг фаол саъй-ҳаракатлари, жиноят иши юзасидан якуний
қарор чиқарилишида муҳим ўринни эгаллайди.
Авваламбор, жиноят ишида тортишувлик жараёнида адвокат
иштирокини самарали таъминлаш, уларнинг ваколатларини
кенгайтириш орқали биз қуйидагиларга эришишимиз мумкин:
биринчидан,
дастлабки терговнинг сифати ошади, хатолар
камаяди, фуқароларнинг оворагарчиликларига чек қўйилади;
иккинчидан,
фуқароларнинг адвокатларга ишончи янада ошади,
адолат, қонунийлик мезонлари жамиятда мустаҳкамланади;
учинчидан,
дастлабки тергов ва суд органларининг масъулияти,
ҳуқуқий билим ва тажрибаси янада кучаяди;
тўртинчидан,
суд муҳокамасида тортишувлик тамойили
қоидалари ривожланади, баҳс-мунозара кўпаяди ва суд хатолари
камаяди;
бешинчидан,
адвокатларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўрни ва
роли янада мустаҳкамланади, унинг фаолиятига аралашувлар
камаяди;
олтинчидан,
республикамизда кафолатланган ҳимоя тизими
тараққий этишига замин яратилади ва дастлабки терговда ҳамда суд
жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади.
Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганидек,
«Қонунчилигимизда адвокатларнинг самарали фаолият юритиши
учун барча асослар яратилган. Лекин, афсуски, адвокатура ҳанузгача
фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш институтига
айлангани йўқ. Шу боисдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида адвокатуранинг
Тошкент: ИИВ Академияси, 2004. - Б. 81.
191
Турдиев А. К. Жиноят ишини қўзғатиш босқичида фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқларига нисбатан жиноят-процессуал ҳуқуқбузарликларни содир этилиши: юрид. фан.
номз ... дисс.
- Тошкент, 2007. - Б. 115.

160
ўрни ва ролини янада ошириш, унинг ваколатларини кенгайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак»
1
.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
йил 12 майдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан
ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сонли Фармонининг қабул
қилиниши бу борадаги ислоҳотларни жадаллашишига хизмат қилди.
Ҳеч бир идора адвокатларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги
шартлиги»
192 193
, белгилаб қўйилди.
ЖПКнинг 49-моддасига кўра ҳимоячи жиноят ишида иштирок
этувчи ва ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларга жиноят-
процессуал қонунчиликда кўрсатилган тартибда зарур юридик ёрдам
кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳисобланади.
Б.С.Саломов ҳимоячи, ҳимоя қилиш функциясини амалга
оширувчи процесс иштирокчисидир, деб таъкидлаган
194
. Бугунги
кунда жиноят процессуал қонунчилигимизда ҳимоячи статуси билан
боғлиқ бўлган ўз ечимини топмаётган бир қатор масалалар мавжуд.
Бу борада Б.А.Ражабов ҳимоячи ишга тааллуқли ахборотга эга
бўлган шахсларни қандай ҳолатларда сўровдан ўтказиши ёки қайси
ҳолатларда тушунтириш хатлари олиши мумкинлиги, агарда
ахборотга эга бўлган шахс ҳимоячининг сўровига розилик
билдирмаган тақдирда, ҳимоячининг келгусидаги ҳаракатларининг
мавҳумлиги, улар фаолиятида айнан шу механизмнинг ишламаётган
нормага айланиб қолаётганлигига олиб келмоқда, деб фикр
билдирган
1
.
Ҳимоячи жиноят процессининг тенг ҳуқуқли томони сифатида
ҳимоя қилиш учун мустақил равишда далилларни аниқлаш ва
тўплаш ҳуқуқидан тўла-тўкис фойдаланиши лозим, бунинг учун
албатта ЖПКда бунга тўсиқ вазифасини ўташи мумкин бўлган
бўшлиқларни тўлдириш мақсадга мувофиқдир
195 196
.
192
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24
йиллигига
бағишланган
маросимдаги
маърузаси
//
https://www.gazeta.uz/uz/2016/12/07/speech/
193
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Адвокатура институти
самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5441-сонли Фармони // https://lex.uz/docs/3731060
194
Саломов Б. С. Адвокатская деятельност, её гарантии и социальная защита адвокатов в
Республике Узбекистан (опыт и проблемы): дисс. ... докт. юрид. наук. - Ташкент, 2005. -
С. 319. 154
195
Ражабов Б.А. Жиноят процессида далилларни тўплаш,
текшириш ва баҳолаш:
Монография. - Тошкент: ИИВ Академияси, 2019. - Б. 30.
196
Ражабов Б. А. Жиноят процессида далилларни тўплаш,
текшириш ва баҳолаш:

161
Суд-тергов соҳасида адвокат ваколатларининг кенгайиб
бориши жиноят ишининг ҳар томонлама, ҳаққоний ҳал этилишига
хизмат қилади. Адвокатнинг далиллар тўплаш имконияти, далиллар
сифати ва уларнинг ваколатларини янада кенгайтириш нуқтаи
назаридан адвокатга ҳимоя остидаги шахс (ишонч билдирувчи)
манфаатлари ва хоҳишидан келиб чиқиб ва унинг розилиги билан
айрим тоифадаги ишлар (иқтисодий соҳадаги жиноятлар, фуқаролик,
маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар бўйича бухгалтерия, қурилиш,
хатшунослик, психологик ва шу кабилар) бўйича мустақил
экспертиза тайинлаш ва олиш ваколатини бериш ҳамда ушбу
нормалар тегишли қонун ҳужжатларида ўз аксини топиши зарур.
Юқоридагиларга асосланиб, ЖПКнинг 87-моддаси иккинчи
қисмини қуйидаги тарзда тўлдиришни таклиф этамиз: «Ҳимоячи
жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга,
мустақил
экспертиза тайинлаш ва эксперт хулосаларини олишга
ҳақлидир”.
Жиноят тергов амалиётида айрим ҳолларда тортишув принципи
субъектларининг суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини
амалга оширишнинг дастлабки босқичида шартнома асосида ишга
жалб қилинган адвокатни ишга қўйилмасдан давлат ҳисобидан
қатнашган ҳимоячи иштирокида дастлабки суриштирув, тергов
ҳаракатлари олиб борилади. Бу ҳозирда суд-тергов амалиётида
кўплаб муоммоларни келтириб чиқармоқда.
Бундай ҳолларда ҳимоячининг иштироки амалда амалда
таъминланган бўлсада, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг
қариндошлари томонидан шартнома асосида ишга жалб қилинган
адвокатнинг ишга қўйилмаганлиги ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши
сифатида қаралиши ва ушбу даврда тўпланган далиллар номақбул
далиллар деб топилиши лозимлиги ҳақида ҳуқуқий норма жиноят
процессуал қонунчиликка киритилиши лозим.
Шу мақсадда далилларнинг мақбул эмаслиги юзасидан ҳамда
тортишувлик принципини нормаларини янада мустаҳкамлаш учун
ЖПКнинг 951-моддаси биринчи қисмига янги еттинчи банд
сифатида қуйидаги норма киритилишини таклиф этамиз: “гумон
қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига жиноят иши юзасидан
дастлаб давлат томонидан ҳимоячи билан таъминланган бўлса-да,
улар ўзларининг ёки яқин қариндошларининг хоҳишлари билан
шартнома асосида жалб этилган ҳимоячини ишда иштирок этишга
тўсқинлик қилиш, дастлабки даврда олинган далиллар мақбул эмас
монография. - Тошкент: ИИВ Академияси, 2019. - Б. 34.

162
деб топилишига асос бўлади”.
Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда адвокатура фаолиятини
амалдаги айрим тўсиқлардан ҳимоя қилиш мақсадида, уларнинг ҳеч
қандай қаршиликларсиз фаолиятини юритиш учун давлат томонидан
қонуний кафолатнинг зарурати мавжуд. Агар давлат томонидан
устувор йўналишларда дпвлатнинг кафолати мавжуд бўлса,
прокурор ва адвокатнинг тарфлар сифатидаги ўрни тенглашган бўлар
эди. Бу тенглик ҳақиқий тортишувлик жараёнини юзага чиқаради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for
interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2
(2020): 251-259.
О.ТОШЕВ
1
, Б.МУРОДҚОСИМОВ
197 198
СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ОДИЛ
СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Суд тизими фаолиятига таъсир қилувчи муҳим элементлардан
бири бу судлар фаолиятини автоматлаштиришдир. Судни
автоматлаштириш суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ инсон
фаолиятини камайтирадиган ёки йўқ қиладиган технология сифатида
таърифланиши мумкин.
1
Судларни рақамлаштириш борасида, жумладан суд амалиётида
сунъий интеллект технологияларини қўллашда замонавий олимлар
турлича фикр билдиришади. Хусус, айрим ғарб олимлари судларни
рақамлаштиришдаги асосий муаммо сифатида бу уларнинг
ситуацион мантиққа эмас, балки ҳисоблаш тартиб-қоидаларига
асосланганлиги ва
контекстлар билан қандай ишлашни
билмаслигида, деб ҳисоблашади. “Шунга кўра, ҳар бир давлат суд ва
197
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи,
ТДЮУ мустақил изланувчиси
198
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти катта
маслаҳатчиси