Исбот қилиш предмети ва доираси

CC BY f
142-147
24
11
Поделиться
Уралов, С. (2022). Исбот қилиш предмети ва доираси. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 142–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16610
С Уралов, Ташкентский государственный юридический университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Исбот қилиш босиқичини исбот қилиш прeдмeтисиз тaсaввур этиш мумкин эмас. Исбот қилиш предмети айрим муаллифлар томонидан дaлиллaр ёрдaмидa аникланган фaктлaр вa ҳoлaтлaр ёхуд бaрчa ҳoлaтлaр вa фактлар иш бўйича ҳақиқатга эришишда талаб қилинадиган билим сифатида баҳоланганCLXIII CLXIV. Ушбу муаллифларнинг фикрларини маъқуллаш қийин. Биринчидан, факт - бу ҳақиқатда мавжуд, исбот қилиш шарт бўлмаган ҳолатдир. Гап эса бу ерда олдин содир этилган жиноят ва исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар доирасини ҳаддан ташқари кенгайтириш шарт эмас.

Похожие статьи


background image

142

назоратини кучайтириши, мазкур соҳада прокуратура органларига
кўмаклашиши лозим бўлади.

Ушбу Фармонда кўрсатиб ўтилган меҳанизмларнинг самарали

ишлашининг яна бир ўзига ҳос хусусияти шундан иборатки,
эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси
билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича
давлат манфаатларига етказилган зарарларни белгиланган тартибда
ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизи тегишинча мазкур
органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказиб бориш
назарда тутилди.

Шу билан бирга, прокуратура органларида янги ташкил этилган

таркибий тузилмалар ходимларини уларга юклатилган вазифалардан
ташқари бошқа ишларга жалб қилиш қатъий тақиқланиши
белгиланди. Мазкур имкониятлар соҳада қонунчилик ижроси
устидан прокурор назорати самарадорлигини ошишига хизмат
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар

фаолиятини

рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг

халқаро

рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные
вопросы

и

перспективы

цифровизации

судебно-правовой

деятельности 1.01 (2022): 131-138.

С.С.УРАЛОВ

1

ИСБОТ ҚИЛИШ ПРЕДМЕТИ ВА ДОИРАСИ

Исбот қилиш босиқичини исбот қилиш прeдмeтисиз тaсaввур

этиш мумкин эмас. Исбот қилиш предмети айрим муаллифлар
томонидан дaлиллaр ёрдaмидa аникланган фaктлaр вa ҳoлaтлaр ёхуд
бaрчa ҳoлaтлaр вa фактлар иш бўйича ҳақиқатга эришишда талаб
қилинадиган билим сифатида баҳоланган

CLXIII

CLXIV

. Ушбу

CLXIII

Тошкент давлат юридик университеты ўқитувчиси

CLXIV

Лазарева В.А. Предварительное судебное производство в уголовном процессе РФ.

Учебное пособие. -Самара: 2000. - С. 15-16.; Кокорев Л.Д., Котов Д.П. Этика уголовного
процесса. - Воронеж: Воронежский ун-т. 1993. - С. 48.


background image

143

муаллифларнинг фикрларини маъқуллаш қийин. Биринчидан, факт -
бу ҳақиқатда мавжуд, исбот қилиш шарт бўлмаган ҳолатдир. Г ап эса
бу ерда олдин содир этилган жиноят ва исбот қилиниши лозим
бўлган ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, исбот қилиниши
лозим бўлган ҳолатлар доирасини ҳаддан ташқари кенгайтириш
шарт эмас.

Бизнингча, исбот қилиш предмети дейилганда, фақат жииоят

иши бўйича аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатлар тушинилиши
лозим. Ёрдамчи фактлар исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларга
тегишли эмас ва ушбу фактлар исбот қилиш предметини ташкил
этувчи ҳолатларни ўрнатиш учун хизмат қилади. Қайд этиб ўтиш
лозимки, иш бўйича аниқланаётган ҳолатлар доирасини ҳаддан
ташқари кенгайтириш ортиқча ва аҳамиятсиз маълумотларнинг иш
материалида кўпайиб кетишига олиб келади.

Исбот қилиш предметини аниқлаш масаласи “исбот қилиниши

лозим бўлган ҳолатлар рўйхати суриштирув жараёнида, дастлабки
тергов ва судда жиноий ишни кўришда исбот қилиш предметидан
иборат”

1

, деган кўрсатма аниқроқ мазмунга эга. Бунда мазкур

ҳолатлар етарлича кенг доирада бўлиши ҳамда жиноят таркибининг
барча элементлари исбот қилиш предметига тегишли бўлиши лозим.
Шу билан биргаликда айбдорлик масаласида бирмунча аниқланиши
лозим бўлган ҳолатлар мавжуд деб ўйлаймиз.

“Айб” ва “айбдорлик” тушунчалари бир маъноли тушунчалар

эмас. Бизнинг нуқтаи назардан, айб - бу содир этилган қилмишга
шахснинг ички муносабати, айбдорлик - эса айнан ушбу шахс
томонидан жиноят содир этилганини исбот қилувчи ҳолатдир.
Айбсизлик презумпцияси принципига кўра шахснинг айбдорлик
масаласи жиноят ишини қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов
босқичларида эмас, айблов хукми қонуний кучга киргандан сўнг ҳал
этилади. Демак, шахснинг айбдорлиги судгача бўлган босқичда
исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар доирасига кирмайди .

Бу масала бўйича баъзи бир ғарб олимларининг фикрлари ўзгача.

Масалан, Германия ЖПК да исбот қилиш предмети бўйича махсус
қатъий норма мавжуд эмас. Исбот қилиш предмети кенг тарқалган
усулда яъни, асосий факт, далиллар ва ёрдамчи фактлар. Лекин
шундай ҳолатлар мавжудки, уларни исбот қилиш шарт эмас. Булар
ҳаммага маълум бўлган фактлар ва ҳукуқ презумпцияларидир

CLXV

CLXVI

.

CLXV

Уголовный процесс / Под общ. ред. И.Л. Петрухина, Проспект. - М., 2001. - С. 52.

CLXVI

Филимонов Б.А. Основы уголовного процесса Германии. - М.: МГУ, 1994. - С. 84.


background image

144

Франция қонунчилигига кўра, исбот қилиниши лозим бўлган

ҳолатлар доираси орқага қайтишидан содир бўлади. Яъни олдин иш
бўйича истисно этилмайдиган ҳолатни аниқлаштириб (масалан,
муддатнинг ўтиб кетиши), ундан сўнг қолган барча ҳолатлар
аникданади

1

.

Бизнинг фикримизча, исбот қилиш предмети - бу суриштирувчи,

терговчи, прокурор ва суд томонидан, биринчидан жиноятнинг
мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, иккинчидан жиноят таркиби
белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини исбот қилиниши лозим
бўлган маълумотдир.

Амалдаги ЖПКда исбот қилиш предметини тўғридан тўғри

аниклайдиган нормалалар мавжуд эмас. Кўпчилик процессуал ҳуқуқ
олимлари ЖПКнинг “айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар” номли 82-
моддасини исбот қилиш предметига дахлдор деб ҳисоблайдилар.
Ҳақиқатдан ҳам ушбу модда жиноят ишини ҳал этилишида бир қатор
ҳолатларни ўз ичига олади. Яъни ишни айблов хулосаси билан судга
юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун жиноят объекти исбот
қилиниши лозим; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва
миқдори; жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; содир
этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек ЖКда кўрсатиб
ўтилган бошқа ҳолатлар; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли
оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; жиноятнинг ушбу шахс
томонидан содир этилганлиги; жиноят тўғри ёки эгри қасд билан
ёхуд бепарволик ёки ўз ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги;
жиноятнинг

сабаблари

ва

мақсадлари;

айбланувчининг,

судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар. Ушбу ҳолатларни
кенгроқ ёритиб ўтамиз.

Жиноят объекти - бу жиноят ҳуқуқига кўра давлат томонидан

қўриқланадиган ижтимоий муносабат, яъни қандай ижтимоий
муносабатга тажовуз қилингани ёки жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини аниқлаш тушунилади. Қайд этиб ўтиш
лозимки, бизнинг қонунчилигимизда биринчи навбатда жиноят
объекти исботлаш предмети сифатида кўрсатилган. Чунки, айнан
ижтимоий хавфлилик жиноятнинг белгиси сифатида жиноятни
ножўя ҳаракатдан фарқлаш мумкин. Ижтимоий хавфлиликни жиноят
ишини қўзғатиш босқичида исбот қилиш лозим, чунки жиноятнинг
ушбу белгиси жиноят ишини қўзғатишга асос бўлади.

Ундан кейин, содир этилган жиноятда зиённинг хусусияти ва

миқдорини исбот қилиш лозим. Бу ерда энг аввало қилмиш
оқибатини аниқлаш ҳақида гап этмоқда. Умуман олганда оқибат


background image

145

турли хилдир. Яъни, зиён жисмоний, маънавий ёки мулкий
етказилиши мумкин

CLXVII

CLXVIII

. Лекин зиённинг етказилиши

бевосита содир этилган жиноят доирасида исбот қилиниши лозим.
Умиман олганда буларнинг юридик маънолари ҳар ҳилдир. Булар
баҳоловчи бeлги бўлиши билан бир қаторда оғирлаштирувчи
ҳолатларда квалификацияга таъсир қилиши мумкин. Шу билан бирга
жисмоний шахсга маънавий ёки мулкий зиён eткaзилиши уни
жабрланувчи дeб аташга хизмат қилади.

Яна бир исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлардан бири

жабрланувчи шахсидир. Баъзи жиноятларнинг тергов жараёнларида
жабрланувчи шахсини аниқлаш, унга нисбатан жиноят содир
этилгунча ва содир этилган пайтдаги муносабати муҳим аҳамиятга
эга

CLXIX

. Бу айниқса жабрланувчининг ҳаракатлари орқали жиноят

содир этган шахс кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатига туширилиши
таъсирида ва жабрланувчининг ижтимоий хавфлилиги зарурий
мудофаа чегарасидан четга чиқиб жиноят содир этилишига
тегишлидир. Шунга ўхшаш жабрланувчининг ножўя ҳатти-
ҳаракатлар орқали унинг ўзига зиён етказилишига сабаб бўлади.

Кейинги исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар вақт, жой, усул

ва ЖКда кўрсатилган жиноят содир этилишидаги бошқа
ҳолатлардир. Айтиб ўтиш лозимки юқорида қайд этилган ҳолатлар
объектив томоннинг факултатив белгилари ҳисобланади. Бунда
вақтни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Вақт - бу жиноят содир
этилган пайт оралиғи. Жиноят вақтини аниқлаш жиноий
жавобгарлик ва алибини текшириш масалаларини тўғри ҳал этишда
имконият яратади. Жиноят содир этилган жой исбот қилиниши керак
бўлган ҳолат сифатида квалификациянинг белгиси бўлиши мумкин.
Жиноят содир этиш усули - бу айбдор шахс томонидан жиноят содир
этилишида

ишлатиладиган

барча

усуллар.

Ушбу

белги

оғирлашитирувчи ҳолат бўлиши мумкин.

Шунингдек, қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги

сабабий боғланиш исбот қилиниши лозим. Яъни, оқибат айнан

CLXVII

Фоков А.П. Франция: судебный контроль за следствием // Законность. - 2002. - №2.

- С. 57.

CLXVIII

Абдураҳмонов У.А. Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органлари

томонидан фуқароларга етказилган зиённи қоплаш: Юрид. фан. номз. ... дисс. - Тошкент:
ТДЮИ, 2009. - Б.19. 140

CLXIX

Ачилов С.М. Возможности усиления защиты прав потерпевшего в уголовном

процессе: Дисс. ... канд. юрид. наук. - Ташкент: ТГЮИ, 2010. - С. 18.


background image

146

айбдор шахснинг ҳатти-ҳаракатидан вужудга келдими ёки
йўқлигини аниқлаш лозим.

Юқоридагилардан ташқари, ушбу шахс томонидан жиноят содир

этилиши ҳам исбот қилиниши керак бўлган ҳолатдир. Айниқса, ушбу
ҳолатни аниқлашда жиноят содир этган шахснинг ақли расолигини
аниқлаш лозим.

Ундан ташқари айбдорнинг қасдини ҳам исбот қилиш лозим.

Жиноятнинг мотив ва мақсади квалификацияга таъсир қилади.
Мотив - бу жиноятчининг жиноят содир этилишига ички ҳохиш
иродаси. Мақсад эса жиноятчи содир этмоқчи бўлгaн натижа. Ушбу
ҳoлaт oрқaли жиноятчининг қaсди нимага йўнaлтирилгaнлигини
aниқлaш мумкин

CLXX

.

Ниҳоят исбот қилиниши лозим бўлган ҳолат сифатида ЖПКнинг

82- моддасига мувофиқ айбланувчи, судланувчининг шахсини
тавсифловчи ҳолатлари, шунингдек жиноят содир этган шахснинг
шахсий маълумотларидан иборат. Бу ерга жиноятчи шахсининг
оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларини киргизиб ўтсак
бўлади. Масалан, ёши, ҳомиладорлиги, руҳий ҳолати (кучли руҳий
ҳаяжонланиш) ва бошқалар.

ЖПКнинг 47-моддасига кўра, гумон қилинувчи жиноят содир

этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни
ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун
етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида
эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор
қарор чиқаради. Яъни, шахс гумон қилинувчи сифатида
суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан ишда гумон
қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор
чиқарилиши билан ҳисобланади. ЖПКнинг 359- моддасига кўра,
шахс ЖПКнинг 221-моддасида назарда тутилган асосларга кўра,
жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса ёхуд ишда уни
жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар
мавжуд бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида
иштирок этишга жалб қилинади. ЖПКнинг 360-моддасига мувофиқ,
жиноят ишида шахсни гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга
жалб қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.

ЖПКнинг 221, 222-моддаларида шахсни гумон қилинувчи

тариқасида жалб этилиши ва балки жалб қилинмаслиги ҳақида
кетмоқда (яъни жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш).

CLXX

Рустамбаев М.Х. Курс уголовного права Республики Узбекистан. Общая часть. Том 1:

Учение о преступлении. Учебник для ВУЗов. - Ташкент: ТГЮИ, 2008. - С. 274.


background image

147

Шундан хулоса қилиш мумкинки “жиноят содир этилишида гумон
қилинаётган шахс” тушунчаси “гумон қилинувчи” тушунчасидан
кенгроқ. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ЖПКнинг 224-
моддаси 1-қисмидаги “гумон қилинувчи” сўзини “ушлаб турилган
шахс” сўзига ўзгартириш лозим. Бизнингча гумон қилинувчи - бу
суриштирув ва дастлабки тергов босқичи субъекти ҳисобланади.
Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушланаётган шахс ёки жиноят
содир этилишида гумон қилинаётган шахс каби субъектлар мавжуд.


Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендации по оценке

доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020):
3-34.

2.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии

проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и
инновации 1.2 (2020): 251-259







С.А.МАХМУДОВ

1

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ ИНСТИТУТИ ТУШУНЧАСИ

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида жиноят-

процессуал

қонунчилигини

либераллаштириш

ҳамда

такомиллаштириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур
вазифани ҳаётга татбиқ этиш ҳамда жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор
йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-
3723-сон

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Методические рекомендации по оценке доказательств в уголовном судопроизводстве." in Library 20.1 (2020): 3-34.

Неъматов, Жасур. "Цель и особенности методологии проведения допроса в уголовном судопроизводстве." Общество и инновации 1.2 (2020): 251-259

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов