Mualliflar

  • Шахзодбек Нарзиев
    ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси,
  • Ҳожиакбар Машрабов
    ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.52803

Kalit so‘zlar:

Профилактика инспекторлари жиноятчиликни олдини олиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари соҳавий ҳамкорлик ижтимоий реабилитация ижтимоий дастурлар жамоат хавфсизлиги инсон ҳуқуқлари жиноятчиликка қарши кураш.

Annotasiya

Ушбу мақолада профилактика инспекторларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ролъ таҳлил қилинган. Мақолада, профилактика инспекторларининг асосий вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти кўриб чиқилган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

90

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИНИНГ СОҲАВИЙ ХИЗМАТЛАРИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси,

Машрабов Ҳожиакбар Ҳусниддин ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14227641

Аннотация:

Ушбу мақолада профилактика инспекторларининг

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

эркинликларига

тажовуз

қилувчи

ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ролъ таҳлил қилинган. Мақолада,

профилактика инспекторларининг асосий вазифалари, фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларнинг

турлари ва ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар

органлари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти

кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

Профилактика инспекторлари, жиноятчиликни

олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари

,

соҳавий ҳамкорлик

ижтимоий реабилитация, ижтимоий дастурлар, жамоат хавфсизлиги,

инсон ҳуқуқлари жиноятчиликка қарши кураш.

Профилактика инспекторлари ички ишлар органларининг муҳим

қисми

сифатида

жамоат

хавфсизлигини

таъминлашда,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ва фуқароларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилишда катта роль ўйнайди. Уларнинг вазифалари фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, шунингдек, жамоат тартибини

сақлашга қаратилган, ва бу фаолиятда улар турли соҳавий ташкилотлар

билан ҳамкорлик қилишлари зарур.

Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ҳуқуқларига тажовуз

қилиш ҳолатларининг олдини олишда, шу жумладан, ҳуқуқий ёрдам,

тарғибот

ишлари

ва

ҳуқуқбузарликларнинг

профилактикасига

йўналтирилган тадбирларда иштирок этадилар. Ҳозирги кунда, жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан бирига айланган. Бу

йўналишда профилактика инспекторлари фаолиятининг муҳимлигини

инобатга олиб, уларнинг ички ишлар органлари ва бошқа давлат

муассасалари билан ҳамкорликда фаолият юритишининг аҳамиятини

тушуниш муҳим.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

91

Шунингдек, бу ҳамкорлик фуқароларнинг ҳуқуқларига тажовуз

қилиш ҳолатларини камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жамоат хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятга эришиш учун муҳим

шартдир.

Бу мақолада профилактика инспекторларининг жамоат тартиби ва

фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги фаолияти, уларнинг

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги ролини ва ички ишлар

органлари ҳамда бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда олиб

бориладиган ишларнинг аҳамияти кўриб чиқилади.

Профилактика инспекторлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларини ҳимоя қилишда турли хил норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга асосланадилар. Бунинг учун қуйидаги асосий қонунлар ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд:

– Конституция ва Қонунлар: Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга оид қонунлар

профилактика инспекторларининг фаолиятида муҳим аҳамиятга эга;

– Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун: Профилактика

инспекторлари ички ишлар органларининг асосий фаолиятига мувофиқ

иш олиб боришади, бу эса уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурматни

таъминлашга йўналтирилган;

– Маъмурий ва жиноий кодекслар: Қонун бузилишларини олдини

олиш учун инспекторлар маъмурий ва жиноий кодексларни яхши

билишлари зарур.

–Қишлок хўжалиги ва коммунал хизматлар тўғрисидаги қонунлар:

Инспекторлар фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини аниқлаш

ва уларни жавобгарликка тортиш учун ушбу соҳалардаги қонунларга ҳам

мурожаат қилишади.

Профилактика инспекторлари фаолият юритишда ички ишлар

органларининг бошқа соҳа хидматлари, масалан, жиноятларнинг олдини

олиш бўйича иш олиб бориш, жамоат тартибини сақлаш, транспорт

хавфсизлигини таъминлаш, ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-

қувватлаш, ижтимоий ишлар бўйича ҳамкорлик қилишади. Профилактика

инспекторларининг бошқа соҳа хидматлари билан ҳамкорлиги қуйидаги

йўналишларда амалга оширилади:

– Жамоат хавфсизлигини таъминлаш: Ички ишлар органлари

ҳамкорликда жамоат жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,

таълим муассасаларида, бозорларда ва бошқа жамоат жойларида

профилактика тадбирларини ўтказишади;

– Транспорт хавфсизлиги: Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва

транспортнинг хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик. Инспекторлар

йўлдаги қонун бузишларни аниқлаш ва уларни олдини олишда авто

инспекторлар билан биргаликда иш олиб боришади;


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

92

– Жиноятларнинг олдини олиш: Ҳар хил ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш, жиноятлар билан боғлиқ муаммоларга қарши курашиш учун

ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш бўлими

билан ҳамкорлик қилиш;

– Ижтимоий ва психологиялик хизматлар: Хавфсизликка таҳдид

солаётган оилаларга ёрдам кўрсатиш, айни чоғда ижтимоий ёрдам ва

психологиялик хизматларни ҳамкорликда тақдим этиш.

Ҳамкорлик

— бу шахслар, ташкилотлар ёки давлатлар ўртасидаги

ўзаро муносабатлар ва биргаликда фаолият юритиш жараёнидир. Унинг

асосий мақсади муштарак манфаатлар ва вазифаларни амалга

оширишдир. Ҳамкорлик ҳар қандай соҳада, жумладан, иқтисодиётда,

сиёсатда, ижтимоий фаолиятда, таълимда ва ҳоказо жуда муҳим аҳамиятга
эга. Ҳамкорлик турли шаклларда бўлиши мумкин:

Шахсий ҳамкорлик -

бу

одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва биргаликда ишлашни ўз ичига

олади. Масалан, оила аъзолари, дўстлар ёки бирор тадбирда иштирок

этувчи шахслар ўртасидаги ҳамкорлик.

Ташкилотлар ўртасидаги

ҳамкорлик –

бу корхоналар, давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва

бошқа ҳуқуқий шахслар ўртасидаги шерикликдир. Масалан, давлат ва

хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик ёки фуқаролик жамияти ва давлат

органлари ўртасидаги ҳамкорлик.

Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик –

д

авлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, дипломатия ва халқаро муносабатлар

орқали амалга ошади. Бу савдо, хавфсизлик, ахборот алмашиш, маданий

алмашинувлар ва ёрдам кўрсатишни ўз ичига олиши мумкин.

Ички ишлар органлари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу

ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида

амалга оширади. Ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатлари уларнинг жинси, ирқи, миллати,

тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан

қатъий назар, ҳимоя қилинишини таъминлайди. Ички ишлар

органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларини чекловчи фаолияти, агар қонуний мақсадга эришилган

бўлса ёки ушбу мақсадга фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларини чеклаш орқали эришиб бўлмаслиги ёки

эришилмаслиги кераклиги аниқланса, дарҳол тўхтатилади.

Қийноқларга солиш, зўравонлик қилиш, бошқа шафқатсиз ёки инсон

қадр – қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ички ишлар

органи ходимига тақиқланади. Ички ишлар органининг ходими фуқарога

қасддан оғриқ, жисмоний ёки маънавий азоб етказиладиган хатти-

ҳаракатларга чек қўйиши шарт. Агар қонунда бошқача қоида назарда

тутилмаган бўлса, ички ишлар органлари фуқаронинг шаъни, қадр-

қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган, унинг шахсий

ҳаётига тааллуқли бўлган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

93

Агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ички ишлар органлари
ҳар бир фуқарога ўзларида мавжуд бўлган, унинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахлдор бўлган

ҳужжатлар ҳамда материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши

шарт. Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:ўз

лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши,

фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг

мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;фуқарога

нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган

тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини,

шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари

ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт. Ички ишлар органи ходими
ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини,

фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан

эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд

қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини

тушунтириши шарт.

Ички ишлар органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни

бажариш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда давлат

органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа

ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва

бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги

ахборотни алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни,

шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга оширади.

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва

бошқа ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш, жамоат

хавфсизлигини

таъминлашда,

жиноятлар

ва

маъмурий

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш,

уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни

қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда,

шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларига

ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.

Ички ишлар органлари ўз фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий

технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланади. Ички ишлар
органлари жисмоний ва юридик шахсларга ушбу органларнинг

ваколатларига тааллуқли электрон давлат хизматлари кўрсатилишини,

шунингдек ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатга олишнинг, давлат

хизматлари кўрсатиш жараёни тўғрисидаги хабарномаларнинг электрон

шакллари қўлланилишини қонунчиликка мувофиқ таъминлайди. Ички

ишлар

органлари

жамоат

тартибини,

жамоат

хавфсизлигини

таъминлашда, жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олишда, уларни аниқлашда, уларга чек қўйишда, уларни фош этишда,


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

94

тергов қилишда ҳамда жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиши ҳолатларини, ҳодисалар ҳолатларини ҳужжатлаштиришда,

шу жумладан жамоат жойларида, шунингдек ўз зиммасига юклатилган

вазифаларни бажараётган ички ишлар органлари ходимларининг

ҳаракатларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан аудио-,

фото- ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиши мумкин.Ички

ишлар органларида давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган

бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни муҳофаза қилиш, шу

жумладан криптографик воситаларни қўллаган ҳолда техник жиҳатдан

муҳофаза қилиш таъминланади. Ушбу фаолиятни такомиллаштириш

йўналишлари:

– Қонунларнинг мукаммал ва аниқ ишлатилиши: Профилактика

инспекторлари ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш учун аниқ ва

мукаммал қонунлардан фойдаланишлари керак. Бу, айниқса, янги

қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганда муҳимдир.

– Хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш: Ички ишлар

органлари ва бошқа давлат хидматлари ўртасидаги ҳамкорликни

мустаҳкамлаш, жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва

қонун бузилишларига қарши курашиш учун ҳамкорликни янги

йўналишларда кучайтириш.

– Махсус тренинглар ва тажриба алмашиш: Инспекторларнинг

профессионал фаолиятини ошириш учун махсус тренинглар ва

семинарлар ўтказиш, шунингдек, ташқи тажриба ва инновацион

усулларни ўзлаштириш;

– Жамоат билан ишлашни такомиллаштириш: Профилактика

инспекторлари жамоат билан алоқа ўрнатиш, фуқароларни қонунларга

амал қилишга рағбатлантириш ва жамоатнинг ҳуқуқий онгини оширишга

қаратилган чора-тадбирлар олиб боришлари зарур.

Профилактика инспекторларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва

эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олишда

ички ишлар органлари ва бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги,

жамиятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини

оширишга муҳим ҳисса қўшади. Бундай ҳамкорликнинг асосида

қонунчиликнинг

аниқлиги,

ташкилотлар

орасидаги

маълумот

алмашинуви ва ҳамжиҳатлик мавжуд бўлиши керак.

Ҳамкорликдаги энг муҳим йўналишлардан бири — профилактика

тадбирларини кенг тарғиб қилиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий

саводхонлигини оширишдир. Шу билан бирга, ички ишлар органларининг

профилактика инспекторлари соғлиқни сақлаш, таълим, суд-ҳуқуқ

органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда, жиноятчиликни

камайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини

ҳимоя

қилиш

учун

самарали

стратегияларни ишлаб чиқиш муҳим.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

95

Такомиллаштириш

йўналишлари,

яъни

замонавий

технологиялардан фойдаланиш, малака ошириш, ва қонунчиликни

такомиллаштириш

чоралари,

профилактика

инспекторларининг

фаолиятини янада самарали ва мустаҳкам қилади. Шу билан бирга,

профилактика ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги

фаолиятнинг натижаси, жамиятнинг ҳар бир аъзосининг қонунларга

ҳурматини ошириш ва умумий хавфсизликни таъминлашга қаратилган

муваффақиятли

ҳамкорликка

боғлиқ

бўлади.

Профилактика

инспекторларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз

қиладиган

ҳуқуқбузарликларни

олдини

олишда

ички

ишлар

органларининг бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиги катта

аҳамиятга эга.

Бу ҳамкорлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,

қонунийликни таъминлаш ва жамиятдаги ижтимоий тартибни

мустаҳкамлашга ёрдам беради. Профилактика инспекторлари ва бошқа

соҳавий хизматлар ўртасида самарали ахборот алмашиш, қонунчиликни

аниқлаштириш, кадрларнинг малакаларини ошириш ва жамоатчиликнинг

фаол иштирокини таъминлаш зарур. Шунга қўшиб, фуқароларнинг

ҳуқуқларига тажовузни олдини олишда электрон платформалар ва

замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб

этади.Якунда, профилактика ишларининг самарадорлиги фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган барча соҳавий

хизматлар ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва интеграцияга

боғлиқдир.

Бу йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш ва самарали ҳамкорликни йўлга
қўйиш орқали, жамиятда қонунийлик ва тартибни сақлаш имконини
ошириш мумкин.