Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшуиослигида тил сатхлари тизимли муносабатларини тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Тил мулоқот воситаси сифатида ижтимоий функция бажаради ва тил бирликларининг хусусиятларини тавсифлаш, қўлланиш даражасини белгилаш, ўзаро тизимли муносабатларни тахдил қилиш муҳимдир. Шу боис, турли генетик асосдаги тиллар (инглиз, рус ва ўзбск тиллари)да олам манзарасини англаш, идрок этиш, луғавий бирликлар орқали ифодалашга асосланган идеографик луғатларни тизимли равишда таҳлил этиш маданиятлараро универсал ва ментал лексикон билан боғлиқ семантик белгиларни аниклаш имконини беради. Идеографик луғат тузиш тамойилларини белгилаш тилнинг коммуникатив функцияси ва шахс омили, лисоний онг, тафаккур даражаси ва идрок этиш қобилияти билан алоқадор хусусиятларни уйғунликда ёритишда долзарблик касб этади.
Дунё тилшунослигида луғатлар тарихи, уларнинг тизимли муносабатда шаклланиши ҳамда назарий ва амалий асосларини тахдил қилишни рсжалаштирган лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмокда. Бунда луғатларнинг жаҳон миқёсида жорий этилиши ва ҳозирги замон талабларига жавоб бсрадиган луғатлардан фойдаланишнинг янги тизимларини шакллантириш талаб этилади. Шу жиҳатдан замонавий тилшуносликда идеографик луғатларни яратиш ва таснифлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва такомиллаштириш зарурияти вужудга келди.
Республикамизда маънавий юксалиш асосини ташкил қилувчи тил тизими тадқиқини илмий жиҳатдан мустаҳкамлаш тилшуносликнинг долзарб вазифалардан бири бўлиб, бунда тадқиқот марказларининг жахон илғор тилшунослик мактаблари билан интеграллашув жараёни хорижий тилларни пухта билиш заруриятини вужудга келтирди. Хусусаи, «Мамлакатимизда бир неча хорижий тилларни билувчи замонавий кадрлар тайёрлаш, хорижий тиллар бўйича илмий ишлар олиб бориш, тил ўргатиш методологиясини такомиллаштириш»1 мухим саналиб, бунда хорижий тилларни янгича ёндашувларга асосланиб ўкитишда лексикографиянинг энг ёш бўлими идсографиянинг илмий тадқиқи ривожланишига эътибор қаратишни тақозо этади. Чунки тиллараро ва маданиятлараро муносабатлар нуктаи назаридан кенг қамровли идеографик ресурслар тизимини ишлаб чиқиш луғатлар тузишда бир қатор имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Узбекистан Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-l 875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётгаи кеиг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 31 дскабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар (узбек, инглиз ва рус тиллари)да идеографик луғатлар тузиш тамойилларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбск, инглиз, рус тилларининг лсксик-ссмантик тизимининг борликдаги тасвири билан боғлиқлиги лексик-семантик майдон корреляцияларининг визуал диаграммасини ҳосил қилиши ва идеографик луғатларнииг иллюстрациясини ошириши аниқланган;
идеографик луғатлар тематик гурухдарининг тузилишида компиляторларнинг субъсктивлиги, лсксик-ссмантик тизимнинг ноаниқлиги асосланиб, инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги мое келувчи параметрлар ишлаб чиқилгаи ҳамда тематик гурухдарни яратиш визуалогик тамойилга ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ассоциатив луғатлар семантик майдонида сўзларнинг маъно яқинлиги, яъни синонимликка кўра ассоциацияси, бунда ўзаро боғлик тушунчалар умумий хусусиятларга эга эканлиги ва ўхшаш стимул сўзлар синонимик рсакцион сўзларни кслтириб чиқариши исботланган;
инглиз, ўзбек ва рус тиллари идеографик луғатларини ташкил этишда маълумотлар базасини компиляция қилиш ва таркибини яратишда технологиялардан фойдаланиш ҳамда ассоцитив лексикографиядаги бўшлиқни тўлдириш учун мавзуий луғатлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Идеографик луғатлар тузиш тамойилларининг узбек, рус, инглиз тилларида ўзига хос хусусиятлари яратилган луғатлар тахдили, тсрминлар тизимининг идеографик тавсифи натижасида умумий ва фарқли жиҳатларини намоёи қилди.
2. Терминологик лугатлар махсус тушунчалардан таркиб топиб, унинг идеографик тавсифи билимларни оширишга хизмат килади. Илмий атамаларнинг идеографик тавсифи концептни тизимли тадкик этишда семантик майдон назариясидан ва семантизация ходисасидан хабардор бўлишни талаб этади.
3. Узбек, инглиз, рус тилларидаги тушунчалар тизими ҳамда уларнииг борликдаги инъикоси ўртасидаги боғлиқлик семантик корреляцияларининг визуал диаграммасини тузиш алгоритми хамда идеографик луғатларнинг иллюстрациясини ошириши аникланди.
4. Идеографик лугатлар яратишда барча тиллар учун умумий бўлган типологик хусусиятларгагина эмас, уларнинг тизимлилик ва прагматик хусусиятларини хам хисобга олиш зарурияти аниқланди.
5. Лугатларни мавзулаштириб тузишда компилятор субъективлиги хамда семантик тизимнинг етарлича шакллантирилмаганлиги аникланди ва ўзбек, рус, инглиз тилларида мавуий тизимлаштиришган лугатларни яратишда мос келувчи парамстрлар яратилди.
6. Умумий ва махсус лугатларни параметрик жиҳатдан тахлил қилиш лугатнинг идеографик характери даражасини аниқлашда асосий ўрин тутади. Бундай тахдил, айниқса, тиллараро лугатлар тахдили тилда мавжуд бўлган атамаларни тавсифлашда ва таснифлашда уларга мос усулларни аниклаш имконини беради. Тадкиқот жараёнида лексик бирликларни семантизация қилиш воситаларига таъриф, иллюстрация ва ҳавола киритилди.
7. Аналогии (ассоциатив) луғатлардаги сўзларни тизимлаштириш “сўз” дсб аталувчи нарса ёки тушунчанинг психологии ассоциациясига асосланган. Ленсин бирлинлар семаитин майдонда гурухлаштирилади, ҳар бирининг марназида бошқа сўзлар билан у ёни бу жиҳатдан маъносига нўра янин бўлган ёки мазмунан якин бирлаштирувчи сўзлар туриши ва уларнинг умумий хусусиятларга эга энанлиги ҳамда ўхшаш стимул сўзлар синонимии рсанцион сўзларни нелтириб чииариши исботланди.
8. Лугат тарнибидаги тизимли муносабатларни аниқ анс эттирадиган лугатларнинг умумий номланиши учун ушбу маънода тез-тез ишлатиб туриладиган "тезаурус" атамасидан кўра ненгрок ва аникрок "идеографии лугатлар" атамасидан фойдаланиш танлиф этилади.
9. Луғат чет тилларини ўрганишда асосий манба ҳисобланади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида инглиз ва рус тилларининг идеографик луғатлари нашри ўзбек тилидаги луғатларга нисбатан миқдорий жиҳатдан сезиларли даражада устун эканлигини кўрсатди. Шунинг учуй, хорижий тилларни тез ва осон ўргатиш мақсадида мавжуд тамойилларга асослаииб, мавзулаштирилган ўзбек, рус, инглиз тилларида идеографик луғат яратилди.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat