История языка урду и его положение в Индии и Пакистане

CC BY f
87-94
8
1
Поделиться
Мирзаева, М. (2020). История языка урду и его положение в Индии и Пакистане. Восточный факел, 3(3), 87–94. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14909
Мухаррам Мирзаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой  статье  рассказывается  об  истории  урду  и  его  положении  в  основном  в Индии  и  частично  в  Пакистане,  поскольку  он  возник  в  прошлые  столетия,  занял  свое  место  во время политических конфликтов в Индии и обогатился различиями и влиянием ҳинди, и теперь это единственный язык Индии и Пакистана. В то же время считается, что этот уникальный язык со временем эволюционировал  в  обеих  странах,  Индии  и  Пакистане,  и  имеет  место  среди  широкой публики с его литературой и культурой, на что обращали внимание многие ученые урду. На языке урду говорят в двух странах в Пакистане и в Индии. В статье урду рассматривается как язык Пакистана, корни которого находятся в Индии и когда страна была разделена Пакистан был страной языка урду а в Индии также остались определённое количество людей говорящих на урду.  В  данном  случае  язык  урду  рассматривался  не  только  в  области  языкознания,  но  и  в литературной жизни тоже.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

87

УРДУ ТИЛИ ТАРИХИ ВА УНИНГ ҲИНДИСТОН

ВА ПОКИСТОНДАГИ МАВҚЕИ

МИРЗАЕВА МУХАРРАМ

Ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақола урду тили тарихи ва унинг асосан Ҳиндистондаги мавқеи ва қисман

Покистондаги мавқеини унинг ўтган асрларда пайдо бўлиши, Ҳиндистондаги сиёсий зиддиятлар
даврида ўз ўрнини эгаллаганлиги ҳамда ҳиндий тил билан фарқлари ва ўзга тиллар таъсири остида
бойитилганлиги ва ҳозирги кунда Ҳиндистон ва Покистоннинг ягона тили эканлиги ҳақида ёзилди.
Шу билан биргаликда ушбу ноёб тил иккала давлатда, яъни Ҳиндистон ва Покистонда даврлар оша
ривожланиб, ўз адабиёти ва маданияти билан кенг омма орасида ўз мавқеига эга эканлиги бу
борада кўпчилик урдушунослар томонидан ёритилганлиги ҳақида фикр юритилади.

Урду тилида бугунги кунда икки мамлакатда сўзлашилади. Покистон ва Ҳиндистон. Мақолада

урду тилини Покистон тили сифатида, лекин унинг келиб чиқиш илдизлари Ҳиндистон ҳудудида
бошлангани, мамлакат иккига бўлинганида Покистон тўлиқ урду тилида сўзлашувчи аҳолидан
ташкил топгани, аммо урду тилида сўзлашувчиларнинг кўпгина қисми Ҳиндистон ҳудудида ҳам
мавжудлиги ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам ўрин берилган. Бунда фикрлар нафақат тил доирасида,
шунингдек, адабиёт доирасидаги урдунинг ўрни ҳам тилга олинган.

Таянч сўз ва иборалар: Ҳиндистон, Покистон, урду, ҳиндустани, рехта, дакхини, дехлавий,

декан, орда, Ж.Гилчрист, Саид Ахмад Хон, ҳинд-орий тиллари, Вали, Аурангабад, Мир Тақи Мир,
Абдулхақ, Абулкалам Азад, Муҳаммад Иқбол, М Жиннах, М.Ғолиб.

Аннотация. В этой статье рассказывается об истории урду и его положении в основном в

Индии и частично в Пакистане, поскольку он возник в прошлые столетия, занял свое место во
время политических конфликтов в Индии и обогатился различиями и влиянием ҳинди, и теперь это
единственный язык Индии и Пакистана. В то же время считается, что этот уникальный язык со
временем эволюционировал в обеих странах, Индии и Пакистане, и имеет место среди широкой
публики с его литературой и культурой, на что обращали внимание многие ученые урду.

На языке урду говорят в двух странах в Пакистане и в Индии. В статье урду рассматривается

как язык Пакистана, корни которого находятся в Индии и когда страна была разделена Пакистан
был страной языка урду а в Индии также остались определённое количество людей говорящих на
урду. В данном случае язык урду рассматривался не только в области языкознания, но и в
литературной жизни тоже.

Опорные слова и выражения: Индия, Пакистан, урду, ҳиндустани, ректа, дакхини, дехлави,

декан, орда, Дж. Гилкрист, Саид Ахмад Хан, индуистские арийские языки, вали, Аурангабад, Мир
Таки Мир, Абдулхак, Абулкалам Азад, Муҳаммад Икбал, М Джиннакс, М .Победитель.

Abstract. This article writes about the history of Urdu and its position mainly in India and partly in

Pakistan as it emerged in the past centuries, took its place during the political conflicts in India and was
enriched by differences with Hindi and other languages and is now the only language of India and
Pakistan. At the same time, it is believed that this unique language has evolved over time in both countries,
India and Pakistan, and has a place among the general public with its literature and culture, which has
been highlighted by many Urdu scholars.

Urdu is spoken in two countries in Pakistan and India. The article considers Urdu as the language of

Pakistan, whose roots are in India and when the country was divided Pakistan was an Urdu country and
India also has a certain number of Urdu speakers.

In this case, the Urdu language was considered not only in the field of linguistics, but also in literary life.
Keywords and expressions: India, Pakistan, Urdu, Hindustani, Rekta, Dakhini, Dehlavi, Dean, Horde,

J. Gilchrist, Said Ahmad Khan, Hindu Aryan languages, Wali, Aurangabad, Mir Taqi Mir, Abdulhak,
Abulkalam Azad, Muhammad Iqbal, M Jinnax, .Winner.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

88

Кириш.

Республикамизда босқичма-босқич демократик тамойилларнинг устуворлигига

асосланган янги жамиятни қуришга йўналтирилган ислоҳотлар доирасида таълим-тарбия
ишларига катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ва маданий тараққиётини таъминлаб берувчи асосий омил сифатида намоён
бўлиб, ушбу ҳужжатларда замон талабларига мувофиқ бўлган барча шарт-шароитлар ва
ҳаммадан аввал инсон манфаатларининг устуворлигини таъминловчи имкониятлар, унинг
эҳтиёжларини амалга ошириш масалалари билан бир қаторда рақобатбардош, юқори
малакали мутахассисларни тайёрлаш асослари белгилаб қўйилган. Чунончи, Республикамиз
Биринчи Президентининг 2012 йил 10 декабридаги ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилишича
“…мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунини ҳамда
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг
комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни
шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига
йўналтирилган тизим яратилди”.

Давлатимизнинг хорижий шарқ мамлакатлари билан ижтимоий, сиёсий, маданий ва

иқтисодий алоқалари мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда чет тилларини, жумладан, шарқ
тилларини мукаммал билувчи, салоҳиятли филологлар, таржимашунослар, синхрон-
таржимонларни етиштириб бериш куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бунда
Ўзбекистоннинг узлуксиз таълим тизимига чет тилларини ўргатиш бўйича халқаро таълим
стандартларини жорий қилиш ва “чет тилларини эгаллашнинг Умумевропа компетенциялари:
ўрганиш, ўқитиш, баҳолаш” даражаларига асосланиш муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз ижтимоий ва сиёсий ҳаётида улкан ўзгаришлар юз бериб келмоқда.

Миллий ва маънавий қадриятларимиз қайта тикланиб бормоқда. Давлатимиз жаҳонга юз
тутиб, дунёнинг энг ривожланган Европа ва шарқ мамлакатлари ҳам буни эътироф этиб
келмоқда. Натижада мамлакатимизда илм-фан тараққиёти билан бирга шарқшунослик
йўналишига ҳам кенг йўл очиб берилди. Шарқ тилларини ўрганишга талаб яна кучайди.
Ўзбекистон билан Ҳиндистон, Покистон каби давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг
ривожланиб мустаҳкамланиб бораётганлиги бу давлатларнинг маданиятини, алоқаларини
ҳамда мавжуд тилларини чуқурроқ ўрганишни тақозо этмоқда.

Мазкур мақоламиз Ҳиндистон ва Покистон республикаларида юритилаётган тиллардан

бири урду тили, унинг тарихи ва ҳозирги икки давлатдаги мавқеига бағишланади.

Жанубий Осиё мамлакатларида шу жумладан, Ҳиндистондаги тил вазияти энг қийин ва

кўп қирралидир. Тил вазияти сиёсий, миллий ва диний муаммолар билан чамбарчас боғлиқ
чунки мамлакатда тил ва лаҳжалар миллат ва халқлар сони ҳамда улар орасидаги
муносабатлар жуда кўп. Сиёсий сабабларга кўра, икки минтақа орасида бўлиниб қолган
тиллар хусусан урду, панжобий, бенгалий ва бошқа тилларни ўрганиш ҳозирги кунда
долзарб масалалардан биридир. Чунки бу тиллар иккала мамлакатда айрилган ҳолда ва
ўзгача тиллар қуршовида ва улар таъсири остида ривожланган. Биз назарда тутаётган тил
урду тили ҳақида фикр юритар эканмиз, бу тилнинг тарихи, адабиёти, маданияти ҳақида
кўплаб изланишлар, тадқиқотлар олиб борилган. Бу изланишларнинг аксарияти рус, ҳинд,
инглиз ва албатта ўзбек урдушунослари томонидан олиб борилди. Мавзунинг ўрганил-
ганлик даражасига келсак, ҳинд халқи тарихи, динлари, тиллари ва айнан урду тилининг


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

89

ёзув графикаси ва бошқа тиллар билан алоқалари ҳақида бир қатор тилшунос олимларнинг
асарлари, монографиялари, илмий мақолаларида баён этилган.

Ушбу мақолани ёзишдан мақсад урду тилининг тарихи, келиб чиқиши ва унинг

Ҳиндистон ва Покистондаги ўрнини белгилаш, бу тилни чуқурроқ ўрганиш ва унинг
тарихига янада кенгроқ назар солиш, шунингдек бажарилаётган вазифалар тўғрисида
кенгроқ маълумотларга эга бўлишдир.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб олдик:
1. Илмий назарий манбалар, адабиётлар, тарихий манбалар асосида ҳинд минтақасида

вужудга келган ва шаклланган урду тилига оид фикр ва мулоҳазалар билан танишиб чиқиш
ва хулосалаш;

2. Урду тили бўйича берилган манбалар, назарий асарлар билан яқиндан танишиш ва

тематик таҳлил қилиш.

Мақоланинг методологик асосини рус, ҳинд, ўзбек, инглиз олимларининг тилшунослик

ҳамда шарқшунослик соҳаларидаги мавзуга реал манбалар асосида ёндашиш ва уни илмий
таҳлил қилиш услуби ташкил этади. Мақолада кўзда тутилган масалаларни баён этишда ва уни
таҳлил қилишда Т.Х.Холмирзаев, М.Х.Абдураҳмонова, О.Н.Шоматов, Д.Д.Шарма, В.Н.Черны-
шев ва бошқа олимларнинг тил ҳақидаги илмий-назарий қарашларига асосландик.

Ушбу тил ҳақида фикр юритар эканмиз, аввало унинг тарихига назар соламиз. Урду

тили ҳинд европа тиллари оиласининг ҳинд-орий тиллари гуруҳига мансуб бўлиб, Ҳиндис-
тоннинг конституциясида тан олинган 15та асосий адабий тиллардан биридир. У
Покистоннинг расмий давлат тилидир. Бу тилда Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш, Бихар,
Махараштр, Андхра Прадеш каби штатларида мусулмон аҳолиси орасида ва Покистоннинг
жуда кўп шаҳарларида гаплашилади. Урду тилининг келиб чиқиши ҳақида бир қатор
фаразлар мавжуд ва уларнинг барчаси узоқ йиллардан бери илмий мунозара мавзуси бўлиб
келмоқда. Аммо дунёдаги аксарият олимлар, шу жумладан ўзбек ва рус шарқшунослари
томонидан қабул қилинган илмий асосланган нуқтаи назар мавжуд. Урду тили шимолий
Ҳиндистонда Деҳлига туташ минтақаларда пайдо бўлган. Шимолий Ҳиндистоннинг энг
кенг тарқалган лаҳжаларидан бири кхари боли янги тил учун грамматик асос яратган. Бу
қўшни минтақалар (Браж ва Авадхи) шевалари туркий тиллар ва форс тиллари сўзла-
шувларини ва у орқали араб тилининг элементларини ўзлаштирди. Кейинчалик эса, у қитъа
бўйлаб тарқалиб бошқа маҳаллий халқларнинг сўз бойлигини қамраб олди.

Урду тилининг келиб чиқиши ҳақида турли хил фикрларни назарда тутган ҳолда шуни

айтиб ўтиш керакки, мусулмонлар у ерда ҳеч қачон ўз тилларини яратмаганлар. Баъзи
тарихий шароитлар, вазиятлар, воқеалар туфайли мавжуд бўлган тил маҳаллий ҳинд
лаҳжалари асосида шаклланди ва уни яратиш, ривожлантиришда Ҳиндистон ярим ороли-
нинг кенг ҳудудларидаги барча миллат диний конвенциялари вакиллари ўз ҳиссаларини
қўшдилар. Янги маҳаллий тилнинг тарқалиши ва ривожланишида асосан ўрта асрда
Ҳиндистонда кенг тарқалган икки диний ислоҳот ҳаракатининг диний воизлари ёрдам
бердилар: мусулмон тасаввуфи ва ҳинду “бхакти” намоёндалари. Вужудга келаётган янги
тил кўп миллатли муҳитда жадал ривожлана бошлади ва дастлаб “ҳиндавий” ёки ҳиндча
яъни Ҳиндистон тили, деҳлавий Деҳли тили деб номлана бошланди. Аммо тез орада у қисқа
ҳиндча деб номлана бошлади.

XIV асрнинг бошларида мумтоз форсийда ижод қилган баъзи Деҳли шоирларининг

ғазалларида форс сатрлари билан алмаштириб ғазаллар вужудга келди. Улар “аралаш ғазал”
деган маънони англатувчи “рехта” деб номлана бошлади. Вақт ўтиши билан шеърий


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

90

турнинг ўзи ҳам рехта деб номлана бошлади. Бир неча асрлар давомида ҳинд/рехта
мусулмонлар ва ҳиндларнинг бирлашган тили бўлиб қолди. Мазкур тилнинг декан ва
жанубий Ҳиндистондаги шакли “дакхини” (жанубий) деб номлана бошлади. Ўрта асрларда
Ҳиндистонда урду-туркий сўз “ҳукмроннинг хос қабулхонаси”, “пойтахт” маъноларида ҳам
ишлатилган. Бу дастлаб буюк бобурийлар сулоласидаги Шоҳ Жаҳоннинг Деҳли қарор-
гоҳининг номи бўлган (1627-1656 йиллар). Айнан шу ердан урду тилининг асл тарихи
бошланади. XVII асрнинг 40-йиллрида Деҳли чеккаларида Жaмна дарёсининг ўнг
қирғоғида Шоҳжаҳонобод номли янги туман пайдо бўлган. Унинг марказида бизга маълум
машҳур Деҳли “Қизил қалъаси” вужудга келган. У “урду-э муаълла” яъни “олий
шоҳсаройи” маъносини англатган. Айнан мана шу урду сўзи 1 аср давомида номланиб
келган. Тарихий жиҳатдан урду XII асрдан кейин мусулмонларнинг келиши билан пайдо
бўлганлигини айтиб ўтдик. Урду Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбий минтақасида алоқа тили
сифатида юритилиб, ҳинду деган номни ҳам олган. Шу билан бирга ўрта асрларда, ҳинд
тили, Деҳли тили, рехта, гужратий, деканий, урду тили, малай урду тили деб номлана
бошланган. XI аср охирига келиб эса, “ҳиндустаний” номи билан номлана бошланган.
Кейинчалик “ард” сўзи билан синоним сифатида ишлатилганлигига далиллар бор. Тўғри-
дан-тўғри бу тил туркчада (камон) ёки қирол қароргоҳини билдирган.

Урду ва ҳинд тиллари ўртасидаги тафовут сиёсий модернизация жараёнида кишилар-

нинг маданий онги ўсиши билан мустамлакачилик даврининг таъсирига тушиб қолди.
Англия ҳукмдорлари дастлаб ҳинду тили турлари тўғрисидаги масалани маданий мерос ва
ижтимоий мавқе билан боғлаб, кейинчалик дин ва сиёсатга боғлаб қўйганликлари
тўғрисида аниқ фактлар юзага келиб қолади. Инглизларнинг буйруғи билан 1800-йилда
Калькуттада ташкил этилган Форт Уильям коллежининг ташаббуси билан шарқшунослик
бўйича ўқув-илмий марказ ўз фаолиятини бошлаган. Унинг раҳбари шарқий Ҳиндистон
компаниясининг ходими шотландиялик олим Джон Гилчрист коллежларда ҳинд тилининг
ривожига улкан ҳисса қўшган. Шу билан унинг фаол ҳаракати билан урду тили билан
боғлиқ икки тилга ажралган. Санскрит алифбоси билан “ҳиндий” ва санскритча ибораларга
эга бўлган сўзлашув ва араб-форс графикаси билан урду бунёдга келган. Ҳиндий тили
Гилчрист тимсолида енгилгина ҳиндлар тили ва урду эса мусулмонлар тили деб номлана
бошлаган. Ўз-ўзидан икки дин вакилларини осонгина ажратиб қўйишга омил пайдо бўлган.
Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, шимолий Ҳиндистон
аҳолисининг аксарияти фойдаланиётган тилга Гилчрист ҳиндустани деб ном киритди. Тез
орада у мусулмонлар ва ҳиндлар учун бир хил даражада тушунарли бўлган оғзаки тил
оммалашиб кетди. Бу эса ўз даврида мамлакат сиёсатига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Айнан
ўша даврда урду тили Ҳиндистон сиёсий ҳаётида ўз таъсирини намоён қилган. Буюк устоз,
ислоҳотчи Саид Аҳмад Хон икки тил эгаларини тенг ҳуқуқли мамлакат фуқаролари деб тан
олган эди. Урду тили субконтинентнинг барча вилоятларида тушунилган, кейинчалик
Ҳиндистон мустақиллик ҳаракатининг тобора кучайиб бориши билан Махатма Ганди тил
масаласига инглизлар мазхабпарастлик билан бирга сиёсий тус бераётганларини сезиб
қолади. Шу сабабли у иккала тилдан жамланган ҳиндустани мамлакатнинг миллий тили
даражасига олиб чиқиш мақсадида у тилни ҳимоя қилган ва бу концепцияни қўллаб-
қувватлаб келган. Бу ерда Махатма Гандининг ҳиндий тили умумий цивилизация тили
эканлиги ҳақидаги таклифини Рожа Шив Прасад 1857 йилда “Қаиде” китобида ҳиндий ва
урду тиллари ўртасида ҳеч қандай миллий ихтилофлар йўқ, деб таъкидлаган эди. Қанчалик
кўп қарама-қаршиликлар кучайиб бориши билан иккала тил илдизлари узвий боғланиб, халқ


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

91

ичига кириб мустаҳкамланиб бораверди. Бу ягона тил халқнинг қалбига, вужудига сингиб
кетаверди. У шунчалик тез ривожланиб кенг миқёсда халқ маданияти ва санъатига кириб
ўрнашиб бўлди. Урду тилида грамматик қоида ва луғатлар яратиш анъанаси қарийб 300 йил
аввал Европа шарқшунослари томонидан бошланган. XVII асрдаги голландиялик олим
К.Шульце (1744-йил), Фергюсон (1773-йил), Ж.Гилчрист шулар жумласидандир. Махаллий
олимлар С.Ахмад Дехлавийнинг “Фарханге асифия” (1808-1908), Нурул Хасан Наярнинг “Нурул
луғат” (1924-йил), Ферузуддининг “Жамиул луғат” ва Баба – э урду Абдулхақнинг “Инглиз тили-
урду луғати” (1937-йил) урду тили ривожига қўшган буюк ҳиссаларидир.

Урду инглиз тили билан бирга буюк мўғул империясининг расмий тили бўлганлиги ва

ўша даврда саройда кенг қўлланилганлиги ва форс тилининг ўрнини эгаллаганлигини айтиб
ўтган эдик. Бу жараён 1900-йилгача давом этганлиги маълум бўлган эди. Бу тил шимолий
Ҳиндистоннинг бир қатор вилоятларида давлат ишларида иш юритишда асосий тил бўлиб
келган. Бизга маълумки, VIII-IX асрларда араб халифалиги вужудга келган бу эса ислом
динининг шаклланиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Турли босқинчиликлар
оқибатида Эрон Жанубий Осиёни забт эта бошлаган. Шу юртларда ислом тамаддуни ва
исломий тафаккурни тарғиб қилиш ривожлана бошланган. 664-йилда араблар Ҳинд
диёрини ишғол қилган эдилар. 713-йилда Муҳаммад ибн Қосим қўшинлари Синдх ва
Панжобнинг жанубий қисмларини забт этган эдилар. Шу тариқа араблардан кейин, XI асрда
турклар Султон Маҳмуд Ғазнавий бошчилигида босқинчилик билан Ҳиндистонга кириш-
ган. 1206 йилда эса Султон Муҳаммад Ғўрийнинг саркардаси Қутбиддин Ойбек Деҳлини
эгаллаб олган ва шу тариқа XIII асрда мусулмон давлати Деҳли султонлиги ташкил топган.
Бу ердаги мусулмонларнинг кўп қисми асосан Ўрта Осиёликлар бўлган. Бу тарихий
жараёнларни айтиб ўтишимиздан мақсад, албатта улар ўзлари билан бирга ўз маданиятлари,
тиллари, урф-одатларини олиб кирганлар. Улар З.М.Бобургача 350 йил Ҳиндистонда
ҳукмронлик қилганлар. 1525 йилда эса Фарғона ҳукмдори Заҳириддин Бобур Ҳинд диёрини
забт этди ва ўз-ўзидан маълумки, босқинчилар маҳаллий аҳолига яна тил жиҳатидан катта
таъсир кўрсатганлар. Шундан урду сўзи “ўрда” сўзидан келиб чиққан деган фикрлар ҳам
мавжуд. Унинг маъноси “армия қўшин, тўпланган жой” деган маъноларни билдирган.
Европаликлар бостириб киришганда урду тилига инглиз сўзлари кириб келишига сабаб
бўлган. Урду тили шунчалик оммалашиб бордики, Ҳиндистон университети ва
коллежларида инглиз тилидан кейин 2-даражадаги тил бўлиб ҳисоблана бошлаган.

1829 йилдан бошлаб, Ҳиндистонда Қуръони Каримнинг урду тилига таржималари пайдо

бўла бошлаган. Шу билан биргаликда, ҳадислар ва тафсирлар таржималари ҳам юзага кела
бошлаган. Ўша пайтларда мусулмонлар учун урду дин тили бўлган бўлса, кейинчалик урду
тили адабий тил мақомига эга бўла бошлаган. Юксак маданият ва маориф даражасининг
белгиси бўлиб хизмат кўрсата бошлаган. XIX асрларда шаклланган ушбу тил ўз графикаси,
лексикасига эга бўлиб, адабиёт соҳасини ҳам эгаллай бошлаган. Урду адабиёти XV, XVI,
XVIII асрларда Деҳлидан узоқда жойлашган деканда пайдо бўлган. Шимолий мусулмон
яъни мўғуллар ҳукмдорлари асосан форс тилини тарғиб қилишар эди. Лекин шунга
қарамай, жанубий Ҳиндистонда (Голконда ҳозирги Ҳайдаробод ва Бижопур) янги тил урду
сарой аҳкомларининг ҳимоялари остида суфийлар ва халқ шоирлари томонидан қўлланила
бошланди. Шунинг учун ҳам бу тил ўша даврда декан деб ҳам номланган. Ўша
даврлардаги урду адабиётига назар соладиган бўлсак, урду тилига улкан ҳиссаларини
қўшган буюк дарғаларни айтиб ўтиш жоиздир. Низомий (1424-1434-йиллар), Маснавий
Кадам Рао Падма декандаги шеърий ҳикоянинг биринчи намунасидир. Бу урду тилидаги


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

92

адабий насрнинг биринчи намунаси деса ҳам бўлади. Деканнинг таниқли шоирлари
Муҳаммад Қалий Қутбшоҳ (1626 в.э.), Ғусий (1631й), Нусрат (1624й), Ибн Нисотий (1655й),
Вали Аурангабад (1707й). Вали асарларининг сўзларидан илҳомланиб, Деҳли шоирлари
урду тилида шеърлар ёзишни бошлаганлар ва бу тилни шеърият тили деб номлаганлар.
Мана шу даврдан урду тилига яна кенг йўл очила бошлаган. XVIII-XIX асрлар урдунинг
нафислиги ва улуғворлиги авжига чиққан даврлар эди. Урду мумтоз шеъриятининг олтин
даври ҳам айнан шу даврлар бўлган. Ўша даврларда Қодир ал Калом шоирлари орасида
Мир Тақи Мир (1810 й), Хаважа Мир Дард (1780й), Инша (1817й), Мунафия (1852й), Аташ
(1847й), Муъминат (1852й), Завқ (1854й) ва Мирза Ғолиб (1869й) каби буюк шоирларнинг
номлари муҳим аҳамият касб этади, улар асосан урдуда ижод қилган ғазалнавис шоирлар
эди. Аграда яшаб ўтган Назир Акбарабадий урду тилининг буюк жамоат арбоби сифатида
тан олинган. Ҳозиргача мотам услубидаги шеърий марсиялар ёзишда ҳеч ким Лакхнавий
(1837й) дан ва Дабурдан (1875й) ўтиб кета олмаган. Мўғул империясининг яъни бобу-
рийлар буюк сулоласининг сўнгги ҳукмдори Баҳодир Шоҳ Зафар билан замондош Мирза
Ғолиб шоирларнинг сўнггиси ва замонавий шоирларнинг биринчиси деб ҳисобланган.
Кейинчалик Мирза Ғолибнинг хатлари замонавий наср учун муҳит яратган. Саид Аҳмад
Хон, Маҳмуд Ҳусейн Озод, Шиблийлар насрда машҳур бўлганлар. XIX асрдан бошлаб Бағо
бахар, Ражаб Али Бек Сарварнинг “Фасана-е ажайиб” каби ҳикоялари ёзилган. Сўнгра
Назир Аҳмад, Муҳаммад Русвалар урду тилида романлар ёза бошлаганлар. Саид Аҳмад Хон
ўша даврларда тинмай турли йўллар билан ҳинд мусулмонларига урду тилини ислом
маънавияти ва маданиятининг асосий воситаси эканлигини тарғиб қила бошлаган. Бошқача
қилиб айтганда урду тили мусулмон миллатини англатишини белгилаб берган. XX асрдан
бошлаб урду романнавислиги ривожлана бошлаган. Урду тилида ижод қилган Прем
Чанднинг “Годан” романи урду тилида классик мақомга эга бўлган. Саодат Ҳасан Минто-
нинг романлари Қудрат ул Айн Ҳайдар, Ражендр Сингх Беди, Интизар Ҳусейннинг
асарлари урду тилида ёзилган машҳур асарлар қаторига киради. XX асрнинг энг буюк урду
тилида ижод қилган шоирлар М.Иқбол, Фирақ Горак Пури, Файз Аҳмад Файзлардир. Шу
билан бирга урду тилининг бошқа соҳалари яъни адабиётшунослик, тилшунослик бўйича
тадқиқот ишларига назар соладиган бўлсак, у ҳолда Маолавий Абдул Ҳақ, Абдул Калам,
Озодларни айтиб ўтиш муҳимдир. Юқорида зикр этилган буюк шахслар урду тилининг
ривожланишига асос солганлар ва бу тилни кенг оммада яъни Ҳиндистон ва Покистонда ўз
мақомига эга бўлишига катта ҳисса қўшганлар. Ҳиндистон мусулмонларининг “халқ” деган
ғоясини XX асрнинг энг буюк шоири М.Иқбол юзага келтирган эди. Ушбу ғояни шеърий
асарларида баён этган фикрлари ва таълимотини ўз замондошлари, диндошларининг онгига
чуқур сингдириб ўз таъсирини кўрсата олган. М.Иқбол Покистон мафкурасининг шаклла-
нишида муҳим роль ўйнаган шахс. Шунинг учун ҳам М.Иқболни Покистон отаси деб ҳам
аташлари ажабланарли хол эмас. Уни Ҳиндистон ярим оролида мусулмонлар давлати яра-
тилиш хабарчиси деб тан олишади. Муҳаммад Aли Жиннах (1871-1948 йиллар) Покистон
асосчиси, яъни “Пакистан ки бани” М.Иқболнинг фикр ва баёнотларини сўзсиз тан олиб
икки миллат ғоясини қабул қилиб ва уни бор вужуди билан ҳимоя қилган. Бундан кўриниб
турибдики, М.Жиннах С.Аҳмадхонга эргашиб буюк сулола тили бўлмиш урду тилини
Ҳиндистоннинг бир қатор вилоятларида минтақавий суд ва иш юритишнинг асосий тили
бўлишига катта ҳисса қўшган ва унга эришган.

Энди урду тилининг Покистонда қай тарзда ривожланишига назар солсак, Покистон

тузилгач, М.А.Жиннах ўз нутқларида ушбу тилни турли далиллар билан бутун мусулмон


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

93

давлатининг умумий тили эканлигини таъкидлаб ўтган. Покистон ташкил этилгандан кейин
нафақат М.Жиннах, балки ҳукмрон мусулмонлар лигаси зиёлилар доиралари миллатни
бирлаштириш учун ягона давлат тили муҳим эканлигини англадилар. Ва бу даврда аксарият
мухолифлар инглиз тилини қўллаб-қувватлашга урду тили Покистон сингари кўп миллатли
мамлакатда ҳам интеграция рамзи сифатида қилиш мумкинлигини англадилар, деб таъкид-
лади Т.Раҳмон. Таниқли покистонлик социолог тарихчи Тариқ Раҳмон ҳокимиятдаги тил
сиёсатини маданий империализм деб атади. У бутун Покистон бўйлаб урду тилини тарғиб
қилиш сиёсатини олиб борди. У анъанавий равишда урду тили халқ тили бўлиши панжоб
тилидан ва табиий равишда панжоб маданиятидан анча устунлигини таъкидлаб ўтди. 1979
йилда Покистон ҳукумати урду тилини ривожлантириш бўйича миллий тил иборасини
ташкил этди. Покистон ҳукумати ташаббуси билан 14 августда Илм Пакистан ҳаракати
бошланди. Бунда ҳукумат томонидан мамлакат бўйлаб ўқитиш тилларини ўзига хос бир-
лаштиришга қаратилган инновацион йўналишга эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат ҳозирда
иш олиб бораётган янги ўқув дастури доирасида талабалар урду ва инглиз тилларини
бирлаштирган ҳолда ноёб ўқитиш воситаси урдиш билан таништирилади, деб эълон қилди.
Бу билан улар урду тилида ўқитиш осонлаштирилади, деб тушунтириш беришди. Чунки
инглиз илмий-техник терминологияси асл нусхада ишлатилади ва илмий жараёнларнинг
тавсифи ва керакли тушунтиришлар урду тилида амалга оширилади. Шунга қарамай
тилнинг асл мақомини сақлаб қолиш билан бирга уни инглиз тили билан алмаштиришга йўл
қўйилмайди. Демак бу тил Покистоннинг аксарият қисмида алоқа тили бўлиб қолади.

Биз мусулмон ҳукмронларининг ҳамда Европа яъни Британия мустамлакачилик даврида

урду тилининг вужудга келиш сабаблари ва унинг кенг миқёсда тарқалиши омилларини
ўрганиб чиқдик. Аслида бу жараёнларга кўпчилик олимларнинг ўз қарашлари ва фикрлари
мавжуд. Ҳозирги кунда урду тили Покистоннинг давлат тили мавқеига эга бўлиб,
Ҳиндистонда эса сўзлашув тили бўлиб қолмоқда. Ушбу тил иккала давлатда ўз ўрнини
мустаҳкам эгаллаб келмоқда. Бизга маълумки, Ҳиндистонда жуда кўп тиллар мавжуд.
Давлат тили ҳиндий тилидир, лекин урду тили ҳиндустани сифатида кенг омма орасида
сўзлашилади. Халқ орасида ҳам ижтимоий, сиёсий жабҳаларда урду тили кенг қўлланилади.
Чунки урду тили ўзининг равон сўзлашиш учун қулай ва жозибадорлиги билан кенг омма
томонидан тан олинган. У бадиий адабиётда, шеъриятда ғазалнависликда, санъатнинг барча
турларида ўз ўрнини эгаллаган. Ҳозирги кунда урду ва ҳиндий тилларини инглиз
тилларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу тилларга аллақачон инглиз тили кириб, сингиб
бўлган. Урду тили инглиз тили сўзлари билан бойиб халқ орасида ҳам ривожланиб
бормоқда. Шу билан урду тилининг мавқеи минтақавий тилларга нисбатан сезиларли
даражада ўсиб бормоқда. Бу тил жуда кўп давлатларда сўзлашилади ва ўрганилади.
Жумладан Ўзбекистонда ҳам урдушунос олимлар бу тил устида жуда кўп илмий тадқиқот
ишларини олиб боришмоқда.

Хулоса.

Урду тили тарихи ва унинг мавқеи ҳақидаги мақолада урду тилининг асосий

мавқеини ёритиб берувчи бир қанча манбаларга асосланган ҳолда қуйидаги хулосага келдик:

1. Урду тили тарихига назар солинганда ушбу тил жуда қадимий даврларда юзага

келиб ўз мавқеига эга бўлган.

2. Урду ҳинд-орий тилларидан бўлиб, Ҳиндистоннинг сўзлашув тили ва Покистон

Ислом Республикасининг давлат тили ҳисобланади.

3. Генетик ва таркибий жиҳатдан урду ҳиндий тилининг бир тури, график жиҳатдан

араб ва форс сўзлари билан бойитилган тилдир.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

94

4. Урду тили Деҳли провинциясининг Кхари боли деб номланган лаҳжалари асосида

шаклланган. XIII-XIV асрларда миллатлараро алоқа тилига айланган. Яъни ҳиндустани
кейинчалик урду деб номланган.

5. Ҳиндий, панжобий, дакхини урду тиллари алоқалари борасида шу нарса маълум

бўлдики, урду тили ҳам ижтимоий лингвистик омиллар ва минтақавий жойлашуви жиҳатлари
билан ҳиндий тилига ўз таъсирини кўрсатган. Ҳозирги кунда бу ҳиндустани шимолий
Ҳиндистон шаҳарларида ва Ҳайдарободда (жанубий Ҳиндистон) ҳиндий тили ва инглиз тили
билан бир қаторда бутун Ҳиндистонда ва Покистонда кенг миқёсда ўсиб бормоқда.

6. Диний муҳит яъни ислом урду тилининг Ҳиндистонда ривожланишига асос бўла олади.
7. Ҳозирги кунда иккала давлатда урду тили билан биргаликда инглиз тили ҳам

ривожланиб урду тилининг бойиши ва унинг келажакдаги мавқеига таъсир кўрсатишига
қарамай бу тил ўзининг оммабоп, қулай ва нафислиги билан кенг оммага тарқалиб
ривожланиб келмоқда.

8. Урду тили дунёдаги 58 миллионга яқин одамнинг она тилиси бўлиб, тахминан 250-

400 миллион одам бу тилда сўзлашади. Покистонда эса 100 миллионга яқин киши,
Ҳиндистонда деярли 250 миллион киши (Андхапрадеш, Бихар, Махараштра, Уттар прадеш
штатлари). Ҳиндистонда урду тили мусулмон динига мансуб кишиларнинг асосий тили
ҳисобланади.

9. Келажакда бу тилнинг мавқеи унинг давлатдаги ижтимоий вазиятларга қараб ўз

ўрнига эга бўлади.

ЎЗБЕКИСТОНДА БЕНГАЛ ТИЛИГА ОИД

ТАДҚИҚОТЛАР ҲАҚИДА

РАҲИМОВА САЙЁРА

Ўқитувчи, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада Ўзбекистонда бенгал тили тадқиқотига оид муаммолар ва

истиқболдаги вазифалар ҳақидаги фикрлар ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Бангладеш
Республикаларининг жуда қадимги маданий алоқаларига тўхталиб ўтилган. ХХ аср бошларига
қадар Ўрта Осиёда илк маротаба ҳинд тилини ўрганишга оид чора-тадбирлар тўғрисида изоҳлар
келтирилган. Шу аснода ҳиндий тилининг ўқитилиш тарихи, Жанубий Осиё тиллари (ЖОТ) кафед-
расининг кўп меҳнат ва қийинчилик билан очилганлиги, ҳиндий тилини ўргатишни бошлаб берган
рус тилшунос олимларининг беназир меҳнати ҳақида шарҳлар берилган. Муаммонинг асосий
моҳияти асносида Тошкент давлат шарқшунослик университети Жанубий Осиё тиллари кафед-
расида бенгал тилини ўқитишнинг бошланиш тарихи, илк бор қайси устозлар дарс берганлиги
ҳақида мулоҳазалар баён қилинган. ТДШУда бенгал тили ўқитишнинг қай тариқа поёнига
етганлиги, ҳозирги кунда ушбу муаммоларга тегишли вазифалар хусусида сўз боради. Ҳозирга қадар
бенгал тили ўқитиш борасида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида алоҳида таъкидланган. Юқорида
баён қилинган масалалар юзасидан тўлиқ маълумотлар келтирилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов