Шоислам Шомухамедов и проблемы изучения персидской литературы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-18
8
1
Поделиться
Имамназаров, М. (2021). Шоислам Шомухамедов и проблемы изучения персидской литературы. Восточный факел, 1(1), 13–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15049
Мухаммадджон Имамназаров, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Научно-творческая  деятельность  учителя  Шоислома  Шомухамедова  носит комплексный  характер,  и  в  данной  статье  рассматриваются  только  его  работы  по  проблемам изучения  персидской  литературы,  даются  сведения  об  участии  учителя  в  этой  деятельности, причинах его частичной любви к  персидскому  языку.  классическая  литература.  Более  подробно  о плодотворном творчестве учителя рассказано в статье.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

13

раҳбарлик ва ташкилотчилик фаолиятлари туфайли университетнинг илмий, хусусан, Шарқ
факультетининг 60-йиллардан кейинги тез суръатлар билан илмий, услубий, таълимий юксалиши,
ҳамда ҳамма ҳавас қиладиган тотув ва ишчан профессор-ўқитувчилардан иборат ажойиб, соғлом
жамоанинг шаклланганлигининг гувоҳи бўламиз. Домла раҳбарликларида бу таълим маскани
йирик ўқув ва илмий соҳага айланган ва унинг келгусидаги ривожланишига пухта, чуқур замин ва
муҳит яратилган эди. Бунинг натижасида, юқорида айтилганидек, айнан домла Ш.М. Шо-
муҳамедовнинг деканлик даврларида факультетда таълим олган минглаб шарқшунос кадрлар,
булар орасидан чиққан академиклар, юзлаб фан номзодлари ва докторлари, кўплаб таниқли давлат
ва жамоат арбоблари, вазирлар, Олий ўқув юртлари ректорлари, маданият ходимлари,
мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ўнлаб элчилари, йирик тадбиркор-бизнесменлари ва
бошқа юксак малакали масъул ходимлар етишиб чиқдилар.

ШОИСЛОМ ШОМУҲАМЕДОВ

ВА ФОРС АДАБИЁТИНИ ЎРГАНИШ МУАММОЛАРИ

ИМОМНАЗАРОВ МУҲАММАДЖОН

филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Аннотатция: Устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фаолияти кенг қамровли бўлиб,

этиборингизга ҳавола этилаётган ушбу мақолада фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига
бағишланган асарларига қисқача тўхталиб ўтилди ва устознинг ушбу фаолиятга кириб келишлари,
форс мумтоз адабиётига бўлакча меҳр қўйганларининг сабаблари, давр муҳити ҳақида маълумотлар
берилди. Устоз баракали ижодий фаолият олиб борганлари мақолада кенгроқ ёритилди.

Калит сўзлар: Алишер Навоий, Фирдавсий, Низомий, Амир Хусрав, Саъдий, Ҳофиз.

Annotation: The scientific and creative activity of the teacher Shoislom Shomukhamedov is quite complex

and this article focuses only on his works on the problems of studying Persian literature, and gives
information about the teacher's involvement in this activity, the reasons for his partial love of Persian
classical literature. The teacher's fruitful creative work was covered in more detail in the article.

Keywords: Alisher Navoi, Firdavsi, Nizami, Amir Khusrav, Saadi, Hafiz.
Аннотация: Научно-творческая деятельность учителя Шоислома Шомухамедова носит

комплексный характер, и в данной статье рассматриваются только его работы по проблемам
изучения персидской литературы, даются сведения об участии учителя в этой деятельности,
причинах его частичной любви к персидскому языку. классическая литература. Более подробно о
плодотворном творчестве учителя рассказано в статье.

Ключевые слова: Алишер Навaи, Фирдавси, Низами, Амир Хусрав, Саади, Хафиз.

Устозимиз Шоислом Шомуҳамедовнинг илмий-ижодий фао¬лияти кенг қамровли бўлиб

унинг жаҳон адабиёти, маданияти ва сиёсатининг долзарб муаммолари, ўзбек, озарбайжон,
ҳинд, рус ва бошқа халқлар адабиёти намояндаларига бағишлаб ёзган китоб ва мақолалари
оз эмас. Устознинг 2001 йилда тузилган библио¬графияларида устознинг илмий, илмий-
оммабоп, бадиий асар¬лари ва таржималарининг умумий миқдори 500дан ошиб кетган.
Бунга қўшимча янги асрнинг илк 6 йилида устоз яна бирнеча китоб ёзиб нашр эттирдилар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

14

Биз бу сафар устознинг фақат форс адабиётини ўрганиш муаммоларига бағишланган

асарларига қисқача тўхталиш билан чекланамиз, зеро Шоислом Шомуҳамедов илмий фао-
лиятининг асосий қисмини шу мавзудаги тадқиқотлар ташкил қилади. Эроний тиллардаги
адабиёт тарихини агар уч катта даврга бўлсак, уларнинг биринчиси – “Авесто” ва қадим форс
тилидаги тошбитиклардан VIII-IX асрларга мансуб суғд ва паҳлавий тилларидаги бой
адабиётгача қамраб олган даврда эроний тилли халқлар тарихи бизнинг аждодларимиз
тақдири билан аралашиб-туташиб кетган. Иккинчиси, асосан X-XV асрларда гуллаб-яшнаган
форс-дарий мумтоз адабиёти бўлиб, ислом минтақа маданиятининг муҳим узвий қисми
сифатида араб ва туркий тилдаги мумтоз адабиёт билан мавзу, услуб ва мазмунан умумий
илдизларга эга ва шу сабабли бизнинг миллий маънавиятимизга таъсири беқиёсдир. XVI
асрдан бошланиб бугунги кунгача давом этиб келаётган ларни учинчи даврда эрон адабиёти
энди асосан нафақат бизга қардош тожик адабиётидан, балки кўп ўринда ҳинд ва афғон
форсизабон адабиётидан ҳам фарқ қилувчи ривожланиш йўлидан кетганлиги маълум.
Биринчи икки давр бизга бевосита алоқадор бўлганлигидан олимларимиз уларга алоҳида
эътибор қаратиб келишади. Учинчи даврни ўрганиш эса асосан умумжаҳон адабий ҳаётидан
бохабарлик нуқтаи назаридан зарур бўлади.

XX асрнинг 20-30 йилларига қадар халқимиз Алишер Навоий ва Бобир, Машраб ва

Амирий, Фурқат ва Муқимийлар ижодига қанчалик меҳр қўйган бўлса, Фирдавсий ва
Унсурий, Низомий ва Амир Хусрав, Саъдий ва Ҳофиз, Жомий ва Бедиллар адабий меросини
ундан кам қадрламас эди. Бошланғич мактаб болалари Саъдий “Гулистон”и ва Ҳофиз
ғазалларини Навоий шеърияти билан тенгма-тенг ёд олар эди. Шоислом Шомуҳамедов илк
болалик чоғларида ана шу муҳитдан озми-кўп баҳраманд бўлиб улгурган. Аммо 1937-38
йиллардаги миллий зиёлиларимиз бошига ёпирилган шафқатсиз қатағонлардан кейин 20 йил
давомида на ўзимизнинг аждодларимиз, на Саъдий ва Ҳофизлар меросига жиддий эътибор
имконияти бўлгани йўқ. Бўлғуси шарқшунос-эроншунос олим илмга кириб келабошлаганда
аҳвол шундай эди. Собиқ Шўролар раҳбариятининг етакчи мақсади шарқшунослик илмини
тўлиғича коммунистик мафкурага ва совет экспансионизмига хизмат қилдириш эди. Бу
даврда урф бўлган мавзуларни бугун эсласак, ёшлар кулади. Масалан, фалон мамлакат
адабиётида Ленин тимсоли, ёки Ленин ғояларининг тараннуми. Агар мумтоз адабиётга доир
иш бўлса, фалон шоир ижодида ҳурфикрлик (яъни, даҳрийлик) мотивлари ва ҳ.к. Шому-
ҳамедов ҳам номзодлик мавзусини давр талабига мувофиқ равишда Эрон компартиясининг
(“ҳезби туде”) раҳбарларидан бирининг ижодини тадқиқ этишга бағишлад0и. Аммо шеърият
шайдосининг кўнглини мумтоз адабиёт банд этган эди. Шу сабабли тадқиқот мавзусига оид бир
мақола чиқарса, мумтоз шеъриятга оид уч мақола чоп эттирар эди. Олимнинг бахтига 1956
йилдан сиёсий вазият бироз ўзгара бошлади. “Сталин шахсига сиғиниш” касалининг фош
қилиниши ва сиёсий қатағонлар бўронининг бирмунча тинишидан унумли фойдаланган фидойи
олимларимиз дарҳол улуғ аждодларимиз меросини астойдил ўрганишга киришиб кетишди.
Навоий асарларининг танқидий матнлари тузила бошланди, ўзбек мумтоз адабиёти антало-
гиялари нашрга тайёрланди. Айни шу имконият Шоислом Шомуҳамедовга ҳам қўл келди. 1956
йилнинг ўзида “Шарқ юлдузи” журналида кетма-кет Абулқосим Фирдавсий, Мирзо Абдуқодир
Бедил, Муслиҳиддин Саъдий ҳақидаги дастлабки мақолалари босилиб чиқди.

Шоислом Шомуҳамедов олим сифатидаги илмий-ижодий фаолиятини баъзи тенгдош-

ларига нисбатан анча кеч бошлаган. Унинг биринчи мақолалари муаллиф 30 ёшдан ошганда
матбуот юзини кўра бошлади. Сабаби, унинг авжи йигитлик чоғи иккинчи жаҳон урушининг
бошланишига тўғри келиб, олимликдан олдин ҳарбийлик фаолияти билан шуғулланишни


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

15

давр тақозо қилган эди. Ҳарбий командир ҳаракатдаги армия сафидан қайтиб 26 ёшида
шарқшунос бўлиш орзусида ўқишга кирган бўлса, орадан 10 йил ўтиб, 1957 йилда фан
номзоди бўлди.

Биз 1961 йили ўқишга кирганимизда Шоислом Шомуҳамедов Шарқ факультетининг

декани эдилар. Устоз бизга 2-курсда «Форс мумтоз адабиёти», 4-курсда «Аруз, қофия ва
бадиий санъатлар» бўйича курс ўқиб, илмга чанқоқ талабаларни мумтоз шеъриятга ошиқу
шайдо қилиб қўйдилар. Устоз 1956-1969 йиллар ичида ғоят баракали илмий-ижодий фаолият
олиб борди. У ҳечқачон тор академизмга берилган эмас. Форс мумтоз адабиёти намояндалари
ҳақида мақолалар эълон қилиш билан бир пайтда Умар Хайёмдан, Бедилдан, Жомийдан,
Рудакийдан, Фирдавсийдан, Саъдийдан, Ибн Синодан, Бобо Тоҳирдан, Носир Хусравдан,
Низомийдан, Амир Хусрав Деҳлавийдан, Фонийдан рубоийлар, ғазаллар, маснавийлар, дос-
тонлар таржима қилиб пешма-пеш ҳам вақтли матбуотда, ҳам алоҳида китоблар ёки
тўпламлар таркибида нашр эттириб борди. Рудакий ва Фирдавсий, Умар Хайём ва Саъдий,
Ҳофиз ва Амир Хусрав, Жомий ва Бедил асарларининг таржималарини тўплаб қайта-қайта
нашр эттирди ва уларга сўзбошилар ёзди. Бу масалада устознинг 1957-1960 йиллари
Ўзбекистон давлат бадиий адабиёт нашриёти қошида тузилган Шарқ адабиёти таҳририятини
бошқаргани яхши имконият берди. 1958 йилда биринчи марта Умар Хайём рубоийлари асл
матни ва ўзбекча таржимаси билан нашр этилди. Ўша йили олим ташаббуси билан Ҳофиз
ғазаллари ҳам икки тилда нашр этилди. Олим таржимонлик ва ноширлик фаолиятини умр
бўйи тўхтатгани йўқ деса бўлади. Халқ орасида, айниқса, унинг илк нашр эттирган Умар
Хайёмдан таржималари ниҳоятда машҳур бўлди. Бу асар турли шаклларда, форс, рус, ўзбек,
инглиз тилларида ўнлаб марта қайта нашр этилди.

1962-1963 йилларда олимнинг Умар Хайём ҳақида, Абдураҳмон Жомий ҳаёти ва ижоди

мавзусида илк рисолалари босилиб чиқди. 1963 йили IX - XVIII асрларда яшаб ўтган Рудакий,
Фирдавсий, Умар Хайём, Саъдий, Ҳофиз, Жомий ва Бедил каби бирқатор форс мумтоз
адабиётининг улуғ намояндалари ҳаёти ва ижодий фаолияти билан янги давр ўзбек китобхо-
нини илк бор таништирувчи “Форс-тожик адабиёти классиклари” номли 200 саҳифалик асар
чоп этилди. 1958 йилда нашр этилган Умар Хайём рубоийлари ва Ҳофиз ғазалларидан
таржималар билан бирга бу китоб ўша давр авлоди учун кўзга тўтиё бўлди. 1959-1960
йилларда нашр этилган Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” девонлари ва “Хамса”сининг
тўлиқ нашрлари билан олдинма-кетин бу китобларнинг қўлимизга тегиши бирдан яна бизга
ўзлигимизни қайта топиб ола бошлагандек таъсир қилди. Биз Шарқ факультетининг ёш
талабалари ҳали-ҳали ўша мўжазгина китобни дилда ажиб бир ҳаприқиш билан эслаймиз.

Кейинги йилларда Саъдий Шерозий (1964 йил), Ҳофиз Шерозий (1965 йил) ҳақида

алоҳида рисолалар эълон қилинди. Устоз ҳозирги замон форс шоирлари Маликушшуаро
Баҳор, Эҳсон Табарий кабилар ижодий мероси бўйича ҳам қатор тадқиқотлар, оммабоп
адабий портретлар яратиб, Ираж Мирзо, Лохутий, Жола шеърларидан, Эрон халқ эртак-
ларидан таржималар чоп эттирдилар. Ва ниҳоят, 1968 йилда қарийб 20 йиллик илмий-ижодий
меҳнатлари самараси сифатида устознинг “Форс-тожик адабиёти классиклари ижодида гу-
манизм тараққиёти” аталмиш 432 саҳифали салмоқли монографиялари нашрдан чиқди.
Кейинги йили ушбу мавзудаги докторлик тадқиқоти муваффақият билан ҳимоя қилинди.
Устозимиз 70-йиллардаёқ филология фанлари доктори, профессор, Миллий университетнинг
илмий ишлар бўйича проректори, фақат Ўзбекистон эмас, балки жаҳонга машҳур аллома,
халқаро мукофотлар соҳиби бўлиб етишган эдилар. Аммо бу олий мартабалар ҳечқачон
Шоислом Шомуҳамедовни ўзига маҳлиё қилиб қўйган эмас. Устоз ўзи эришган барча


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

16

мавқедан, декан ва проректорлик лавозимларидан фақат шарқшунослик илмини ривожлан-
тириш, мамлакатга етук шарқшунос кадрлар етказиб бериш мақсадида фойдаландилар. 70-80
йиллар орасида Москвада ўнлаб ўзбек аспирантлари форс, араб, ҳинд тиллари ва адабиёти
бўйича назарий тадқиқотлар олиб боришга муваффақ бўлдилар, номзодлик илмий даража-
ларини олдилар.

Олим ва илм ташкилотчиси бу ишлар билан ҳам чек¬ланлангани йўқ. Авжи докторлик

тадқиқотини якунлаш устида қизғин иш бораётган пайтда декан Шоислом Шомуҳамедов
ташаббуси билан Шарқ факультетида Шарқ халқлари адабиёти кафедраси ташкил қилинди
ва ушбу кафедра қошида буюк форсизабон шоир Амир Хусрав Деҳлавий ижодини комплекс
ўрганиш маркази бунёд этилди. Бу иш ўша замон шароитида катта ютуқ эди. Бугунги кунда
Амир Хусрав Деҳлавий ижодининг Алишер Навоийга баракали таъсирини ҳаммамиз яхши
биламиз. Аммо 70-йилларгача Ҳиндистон, Тожикистон ва Озарбайжонлик баъзи олимлар-
нинг озми-кўп уринишларини айтмасак, ҳали бу улуғ шоир ижоди жаҳон илмида етарли
ўрганилган эмас эди. Устоз бошлаган иш катта ҳосил берди. 70-80 йиллар ораси тахминан
10-15 йил мобайнида бу мавзуда ўндан ошиқ номзодлик, қатор докторлик диссертациялари
ёқланди. Бирнеча махсус тўпламлар, рисолалар, салмоқли тадқиқотлар эълон қилинди, шоир
асарларининг илмий-танқидий матнлари босилиб чиқди. Устознинг ўзи бу дунёдан ёш кетган
шогирди Босит Мусаев билан ҳамкорликда шоир ҳақида илк рисола чиқарди, кейин Амир
Хусрав асарларидан танланган бирнеча тўпламларни ўзбек ва рус тилларида нашр эттирди,
гўзал илмий мақолалар эълон қилди.

Шоислом Шомуҳамедов ташаббуси билан амалга оширил¬ган яна бир катта савобли иш

Абулқосим Фирдавсийнинг буюк «Шоҳнома» асарини ўзбек тилида жаранглатиш бўлди.
Эрон ва Турон халқлари тарихининг бадиий солномаси сифатида шуҳрат таратган бу китобни
ўтган асрларда ҳам ўзбекчалаштириш ҳаракатлари бўлган, аммо улар соддалаштирилган
насрий вариантлар эди. Энди бу асарнинг 3 жилдлик шеърий таржи¬масига эга бўлдик.
Унинг биринчи жилди – асар бошидан то Кайхусрав подшоҳлигигача деярли 8 минг байт
достонлар матни тўлиқ Шоислом Шомуҳамедов шеърий баёнида берилган. Кейинги икки
жилд таржимасида олим Назармат, Ҳамид Ғулом, Жуманиёз Жабборов каби шоир дўстлари
ёрдамга жалб этилган. Албатта, уларни қадим форс тили нозикликларидан, Эрон ва Турон
тарихий воқелиги ва Фирдавсий тасвиридаги ўзига хосликлардан ҳар томонлама хабардор
қилиб, тавсиялар бериб туриш яна мутахассиснинг ўзига қолган эди. Чунки бу катта ишнинг
асосий илмий консультанти профессор Нури-Муҳаммад Осмонов Москвада, ҳар доим у
кишига мурожаат қилиш қийин. Шу жиҳатларини ҳисобга олсак, Шомуҳамедов бу ўринда
фақат таржимон эмас, балки билимдон тадқиқотчи сифатида ҳам ўзлигини намоён қилган
эди. 60 минг байтли асардан 20 минг байтдан ошиғи танлаб таржима қилинган бўлса, шундан
10 минг байтдан ортиқроғи устоз қаламига мансубдир.

“Шоҳнома” ўзбек тилида 1975-1977 йиллари босилиб чиқди. Шоислом Шомуҳамедов

шундан кейин ҳам “Хазиналар жилоси” (1981 йил, 400 саҳифа), “Китоб-офтоб” (1983 йил,
112 саҳифа), “Шарқ тафаккури хазинасидан” (1986 йил, 128 саҳифа), “Инжулар уммони”
(1988 йил, 402 саҳифа), “Форс-тожик адабиёти тарихидан қисқача курс” (ўқув қўлланма, 1-
китоб, 112 саҳифа, 1987 йил; 2-китоб, 104 саҳифа, 1992 йил), “Шоҳ китоб ва унинг муаллифи”
(1992 йил, 80 саҳифа), “Фидоийлар” (эсдаликлар, 2001 йил, 110 саҳифа), Жомийнинг
“Искандар хирадномаси” достони таржимаси (1978 йил, 125 саҳифа), қатор шеърий ва насрий
асарлар, рубоийлар, жумладан, 2003 йилда “Фидоийлар ва рубоийлар” (218 саҳифа), 2004
йилда “Форсий шеъриятнинг асосий шакллари”(76 саҳифа) ва 2006 йилда “Абулқосим


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

17

Фирдавсий” (72 саҳифа) китобларини нашрга тайёрлаб эълон қилдилар. Бир сўз билан айтганда,
улуғ устоз ярим аср тинмай илм ва ижод билан шуғулланиб, 50 йил давомида форс-тожик мумтоз
адабиёти ва ҳозирги замон эрон шоирларининг ижоди билан кенг кўламда ўзбек халқини
таништиришда давом этди. Шу мақсадда жуда катта миқёсда илмий тадқиқот, илмий ишларга
раҳбарлик, ташкилотчилик, кадр тайёрлаш, бадиий таржима ва таҳрир, нашр ишлари билан
бевосита шуғулланиб, Умар Хайём, Фирдавсий, Ҳофиз, Амир Хусрав, Маликушшуаро Баҳор
каби қатор таниқли форс шоирларининг асарларини ўзбек тилида қайта-қайта нашр эттирди.
Унинг таржималаридаги Умар Хайём рубоийлари жозибаси барчани ўзига мафтун қилиб,
тилларда ёд бўлиб кетди, ўнлаб қайта тўлдирилган нашрлари чиқди. Бугунги кунда нафақат
зиёлиларимиз, балки бутун ўзбек халқи Рудакий ва Унсурий, Фирдавсий ва Носир Хусрав,
Низомий ва Деҳлавий, Саъдий ва Хофиз, Убайд Законий ва Жомий, Умар Хайём ва Бедил,
Жалолиддин Румий ва Фаридиддин Аттор каби улуғ шоирларни Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад
Югнакий, Яссавий ва Навоий, Бобур ва Машраб сингари ўзбек шоирлари қаторида санайди ва
ўзиники деб билади, уларнинг шеърий ҳикматларини ёд олиб, ғазалларини қўшиқ қилиб айтади.
Шуларнинг ҳаммаси ибтидосида Шоислом Шомуҳамедовнинг холис ва моҳирона илмий-
ижодий фаолияти ётади десак муболаға бўлмайди.

Мен ўзимнинг 70 йиллик ҳаётий тажрибам билан шундай хулосага келдим-ки, икки

хислат бир инсонда бирлашса, ўша одамнинг умри узаяр экан, бу икки хислат – бағрикенглик
ва холис илм йўлида тўхтовсиз изланиш. Улуғ устоз Шоислом Шомуҳамедов 85 ёшга
кирганларида ҳам ижоддан чарчамаган эдилар.

Ёзилганларга хулоса ясашдан олдин бир мулоҳазани қайд этиб ўтиш лозим кўринади.

Москвада аспирантлик чоғларимизда катта илмий давраларда бўлиб, жиддий назарий баҳс-
ларни кузатганда, баъзан “нега бизнинг устозлар мумтоз адабиётни тадқиқ этишда омма-
бопроқ йўл тутишади, чуқур назарий изланишлар олиб боришмайди”, деган савол кўнгилдан
ўтарди. Дарҳақиқат, ўша даврларда адабий манбашунослик ва матншунослик соҳаларида кўп
ишлар қилинди, мумтоз адабиётнинг улуғ намояндалари ҳаёти ва ижоди кенг ўрганилди,
аммо бу адабий мероснинг ички сирларини теран очиб берувчи назарий тадқиқотлар кўп
ўтказилмади, баъзан бу соҳада қилинган ишлар ҳам анчайин юзаки чиқиб қолди. Бунинг
сабаблари анча кейин, юртимиз мустақилликка эришиб, илгари мавҳум кўринган кўп
нарсалар ойдинлаша бошлагач аён бўлди. Ҳозир мулоҳаза қилиб кўрсак, XX – XXI аср
бошларида халқимиз уч босқич маърифатпарварлик ҳаракатини бошидан кечирибди. Бирин-
чиси, ўтган аср бошидаги жадидларимиз маърифатпарварлиги бўлиб, охирги 200-300 йил
мобайнида миллатимиз бошида уюлган жаҳолат зулматини енгиб ўтишга қаратилган экан.
Бу ҳаракат 30-йилларга келганда большевизм қатағонига учраб узилиб қолди. Иккинчи
маърифатпарварлик тўлқини, юқорида тилга олганимиз, сталинизм асорати бартараф бўлгач,
50-йиллар охири - 60-йиллар бошларида янгиланди. Бу тўлқин яна бизни – даҳшатли қатағон-
лар ва мафкуравий истибдод зарбалари остида манқуртлашабошлаган авлодни - ўзлигимизга
қайтариш, асл маънавий илдизларимиздан баҳраманд бўлиш имконини беришга қаратилган
эди. Аммо бу давр расмий сиёсатининг буқаламунлиги шунда эдики, эркинлик дарвозалари
тўлиқ очилган эмас эди, аждодларимизнинг яхлит маънавий мероси мафкуравий зўравонлик
кучи билан сунъий равишда прогрессив оқим ва реакцион оқимга бўлиниб, бири оқланиши
ҳисобидан, албатта, иккинчиси қораланиши шарт бўларди. Бундай шароитда ҳақиқий ва
теран назарий изланишлар олиб боришнинг аслида иложи йўқ эди ва буни катта авлод яхши
тушунарди. Учинчи, ҳақиқий ва ҳаққоний маърифатпарварлик оқими Ўзбекистонда фақат
мустақиллик шабадаси билан бошланди. Энди халқ қўлига Қуръони карим ва Ҳадиси


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

шарифлар ҳақиқати, Имоми Аъзам, Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Мотуридий,
Бурҳониддин Марғиноний, Имом Ғаззолий, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний,
Нажмиддин Кубро, Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа
Ахрор Валий, Махдуми Аъзам ва бошқаларнинг табаррук маънавий мероси етиб кела
бошлади. Булардан хабардор бўлмай туриб на Низомий, на Ҳофиз, на Навоий ижоди устида
теран назарий изланишлар олиб бориш мумкин эди. Биз бу сирларни энди-энди англаб
етаяпмиз. Демак, улуғ устозлар ўз вақтида нимаики қилган бўлсалар, тўғри қилган эканлар,
биз сирни тушунмаган эканмиз. Аммо эндиги авлоднинг қўлини боғлаб турган нарса йўқ.
Фақат ҳақиқатни англаш йўлида астойдил уриниш керак, холос.

РУБОИЙЛАР ТАРЖИМАСИ МАШАҚҚАТЛАРИ

ҚУРОНБЕКОВ АҲМАДЖОН

филология фанлари доктори, профессор, ТДШУ

Устоз Шоислом Шомухамедов Умар Хайёмнинг рубоийларини биринчи марта 1965

йилда ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкент нашриётида чоп эттирганлар. Ва мана шу битта
таржимаси билан бутун республика ва ундан ташқарида машҳур бўлиб кетдилар. Кейин-
чалик, Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Саъдий, Ҳофиз ва бошқа форс мумтоз шеърияти
намояндаларининг асарларини таржима қилган бўлсаларда, улар бунчалик шуҳрат
келтирмаган.

Устоз таржима қилган Умар Хайём рубоийларидан 87 таси “май” мавзусига бағишланган.
Умар Хайём нима учун айнан “май” тимсолини ўзининг рубоийлари учун танлаган?

Бунинг сабабини ҳеч бир тадқиқотчи ўзига савол қилиб қўймаган.

Бунинг сабабларидан бири, унинг замонида май ичиш халқ орасида, айниқса бой-бадавлат

хонадонларда подшоҳларнинг базмларида, катта байрам ва тантаналарда одат бўлган бўлса
керак. Манбаларда кўрсатилишича, Навруз байрамида Аҳамонийлар замонида ва ундан
олдин подшоҳга бир олтин қадаҳда май тортиқ қилинган. Ундан ташқари, “Авесто”да ҳам
маст қилувчи “хаома” ичимлиги ҳақида хабар берилади. Умар Хайём “Наврузнома” асарида
турли рангдаги ва турли усулларда тайёрланган май турларининг қачон ичилиши ва фойда
зарари ҳақида маълумот бериб ўтган.

Иккинчидан, “май” ни васф қилиб айтилган ғазаллар ва достонлар шеърий анъана бўлган.

Рудакийнинг “Модари май”( ”Майнинг онаси”) номли машҳур достони бор ва майни васф
қилган бошқа шеърлари мавжуд.

Учинчидан, “май” тимсоли, уни қайси маънода ишлатилишидан қатъи назар, Қуръони

каримда бот-бот тилга олинган.(76-21)

ابارش

آروهط

مهبر

مهاقس

و

“Парвардигорлари уларни пок

шароб билан суғорур”. “Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва (ўзи кумушдан ясалган бўлса-
да, нафисликда) шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур” (76-15), “(Жаннат
аҳли) у жойда мизожи занжабил бўлмиш қадаҳларда ичирилурлар” (76-15) .

Умар Хайём юқоридаги майнинг маъно тизимининг қайси биридан илҳомланган бу ўзига

маълум. Лекин шуниси борки, Умар Хайём имом бўлган ва “ҳужжат ул-ҳақ” унвонига эга

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов