Отношение Улугбек-мирзы к чигатайским ханам

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
120-128
7
3
Поделиться
Файзиев, Х. (2021). Отношение Улугбек-мирзы к чигатайским ханам. Восточный факел, 3(3), 120–128. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15390
Хуршид Файзиев, Государственный музей истории Тимуридов

кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  данной статье  представлены  сведения  о  военно-политические отношения  между Темуридами и могольскими ханами в первой половине XV века. В частности были изучены такие вопросы, как  военно-политические  и  дипломатические  отношения  Шахруха  Мирзо  и  Мирзо  Улугбека  с правителями чагатайского улуса Мухаммадханом, Накши Джаханом, Шир Мухаммадом и Вайсханом.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

120

нақшлар солган

1

. Абдуллахоннинг мамлакатда олиб борган қурилиш ишларини В.В.Бартольд

ҳам қайд этиб ўтган. Хусусан, Абдуллахоннинг мамлакатда кўплаб кўприклар, карвон-сарой,
қудуқлар ва бошқа қурилишларни олиб борганлиги эътироф қилинган

2

.

Абдуллахон томонидан Мовароуннаҳрнинг машҳур шаҳарларида, жумладан Бухоро ва

Самарқанддан ташқари Балхда ҳам хонақоҳ, масжид, мадрасалар қурдирганлигини Ҳофиз
Таниш Бухорий “Абдулланома” асарида ёзиб қолдирган

3

. Маҳмуд ибн Вали Балхни Хуросон-

нинг аҳли яшайдиган вилоятларидан бири, у тўртинчи иқлимда жойлашган, деб таъкидлайди,

4

.

Ҳофиз Таниш Бухорий деҳқончилик қилишнинг шарофати хусусида ҳам фикр билдирган:

“...саодатдастгоҳ, вилоятпаноҳ ҳоқон ҳазрат шу қадар зўр даража ва улуғ мартабалари, мол,
ҳол ва тобеларининг кўплиги билан деҳқончилик касбида иззат, шарофат борлигига биноан
зироатни кўпайтирдилар. Дарахт ўтқазиш ва иморат солиш ишларини тартиб билан олиб
борарди, ундан олган чексиз манфаат, ҳисобсиз фойдаларни неча ҳисса қилиб ожизалар,
заифлар, мискинлар ва солиҳ бандаларга сарф этади”

5

.

Юқоридагилардан хулоса шулки, Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг “Абдулланома” асари

XVI аср тарихнавислик мактабининг дурдоналаридан бири ҳисобланиб, Мовароуннаҳр ва
унинг шаҳарлари тавсифи, географияси, Абдуллахоннинг шаҳарларда амалга оширган қури-
лиш ишлари, бунёдкорликлари, унинг даврида зироатчиликнинг хусусиятларини ўрганишда
муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари “Абдулланома” асари нодир тарихий
манба ҳам бӯлиб, Шайбонийлар даври сиёсий тарихини ӯрганишда ҳам муҳим илмий
аҳамиятга эгадир.


УЛУҒБЕК МИРЗОНИНГ ЧИҒАТОЙ ХОНЛАРИГА МУНОСАБАТИ

ФАЙЗИЕВ ХУРШИД

Тарих фанлари номзоди, Темурийлар тарихи давлат музейи

Аннотация. Мазкур мақолада XV асрнинг биринчи ярмида Темурийлар билан чиғатой хонлари

ўртасидаги сиёсий-ҳарбий муносабатлар, хусусан, Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзонинг чиғатой
улуси ҳукмдорлари Муҳаммадхон, Шер Муҳаммад, Нақши Жаҳон, Вайсхон билан олиб борган ҳарбий,
сиёсий ва дипломатик алоқалари каби масалалар ўрганилган.

Таянч сўз ва иборалар: Темурийлар, Чиғатой улуси, Шоҳрух Мирзо, Улуғбек Мирзо,

Муҳаммадхон, Шер Муҳаммад, Вайсхон, Худойдод, Дуғлот, Абдураззоқ Самарқандий, Мовароуннаҳр,
Мўғулистон.

1

Ҳофиз Таниш ал-Бухорий... Биринчи китоб. – Б. 157..[ Hofiz Tanish al-Buxoriy... Birinchi kitob. – B. 157]. [Hafiz

Tanish al-Bukhari ... The first book. - P. 157]

2

В.В.Бартольд. Абдулла б.Искандер // Сочинения. Том II. Часть 2. – М.: 1964. – С. 487-488. [V.V.Bartold.

Abdulla b.Iskander // Socheniya. Tom II. Chast 2. – M., 1964. – S. 487-488.] [ V.V. Bartold. Abdullah B. Iskander //
Works. Volume II. Part 2. - M .: 1964. - Pp. 487-488.]

3

Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Иккинчи китоб. – Б. 150. [ Hofiz Tanish al-Buxoriy. Ikkinchi kitob. – B. 150.] [Hafiz

Tanish al-Bukhari. The second book.–P. 150.].

4

Маҳмуд ибн Вали. Ўша асар. – С. 22-25.[ Mahmud ibn Vali. O'sha asar. – S. 22-25.] [Mahmud ibn Vali. That work. - P. 22-25.]

5

Ҳофиз Таниш aл-Бухорий...Иккинчи китоб. – Б. 177-178.[ Hofiz Tanish al-Buxoriy...Ikkinchi kitob. – B. 177-178.]

[Hafiz Tanish al-Bukhari ... The second book. - P. 177-178.]


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

121

Аннотация. В данной статье представлены сведения о военно-политические отношения между

Темуридами и могольскими ханами в первой половине XV века. В частности были изучены такие вопросы,
как военно-политические и дипломатические отношения Шахруха Мирзо и Мирзо Улугбека с
правителями чагатайского улуса Мухаммадханом, Накши Джаханом, Шир Мухаммадом и Вайсханом.

Опорные слова и выражения: Темуриды, чагатайиды, Шахрух Мирзо, Мирзо Улугбек, Мухаммадхан, Шир

Мухаммад, Вайсхан, Худайдад, Дуглат, Абдураззак Самарканди, Мавераннахр, Моголистан.

Abstract. In this article the political and military relations between the Temurids and the Chagatai rulers, in

particular, the military, political and diplomatic relations of Shahruh Mirzo and Ulugbek Mirzo with the Chagatai
rulers Muhammadkhan, Sher Muhammad, Naqshi Jahon, Vaiskhan in the first half of the 15th century, and also
issues such as the impact of the Temurids on the political life of Mogholistan have been studied.

Keywords and expressions: Temurids, Chagatai Ulus, Shahruh Mirzo, Ulugbek Mirzo, Muhammadkhan,

Sher Muhammad, Vaiskhan, Khudaydod, Duglat, Abdurazzaq Samarkandi, Movarounnahr, Mogholistan.

Мазкур мақолада Улуғбек Мирзо ва унинг Чиғатой хонлари билан олиб борган ташқи сиёсий

алоқалари тарихини тарихий-персоналий усулда, яъни тарихий воқеликларни аниқлаштиришда муайян
шахсларнинг ролини ёритиш асосида атрофлича ўрганиш мақсад қилиб қўйилди. Хусусан, Улуғбек
Мирзонинг ташқи сиёсати, Марказий Осиё минтақасида муҳим ўрин тутган Мўғулистон ва у ердаги
ҳукмдорлар билан олиб борилган сиёсий-дипломатик муносабатлар тарихини хронологик тарзда ёритиб
бериш вазифа қилиб қўйилди.

Улуғбек Мирзо Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, 1394 йил 22 март якшанба куни

Султонияда туғилган. Онаси Гавҳаршод бегим. Улугбек Мирзо ёшлигиданоқ Амир Темур
саройида тарбияланади ва унинг баъзи ҳарбий юришларида ҳамроҳлик қилади. Амир Темурнинг
вафотидан сўнг отаси Шоҳрух Мирзо ёнида бўлиб, аввалига Астрабод нойиби, кейинчалик
Мовароуннаҳр ҳукмдори сифатида фаолият юритди. Унинг Мовароуннаҳрдаги сиёсий
фаолиятининг биринчи ярми Мўғулистонда ҳукмронлик қилаётган чингизий хонлар билан
давлат хавфсизлиги борасида сиёсий-ҳарбий алоқаларга киришишни тақозо этган. Зеро,
Темурийлар давлати ташкил топган даврнинг илк босқичларидаёқ давлат сиёсий ҳаётида муҳим
ўрин тутган минтақа - бу салтанат шимоли-шарқидаги қўшни ҳудудлар эди. Чингизий ҳукмдор-
ларнинг таянч ҳудудларидан бири бўлган ва ўша давр манбаларида Мўғулистон деб аталган
Шарқий Туркистон, Еттисув, қисман Жанубий Сибирь ҳудудларини эгаллаган мазкур минтақа
кўплаб турк-мўғул қабилаларига макон, айни пайтда, йирик ҳарбий кучлар маркази бўлиши
баробарида, ўзининг географик жиҳатдан муҳим мавзеда жойлашганлиги билан Темурийлар
салтанати учун алоҳида аҳамият касб этар эди. Дарвоқе, Хитой билан олиб борилган савдо-
элчилик муносабатларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берган Амир
Темур ва Темурийлар учун мазкур минтақада ўз таъсирини ошириш талаб қилинарди.

Мазкур алоқаларнинг ривожланишида эса карвон йўлларининг тинч бўлиши катта

аҳамиятга эга бўлган. Темурийлар салтанати билан Хитой давлати ўртасида жойлашган
Мўғулистон минтақасидаги мавжуд мураккаб сиёсий вазият кўп ҳолларда мазкур алоқалар-
нинг ривожланишига монелик қиларди. Шу мақсадда Амир Темур ҳам, ундан кейинги даврда
ҳукмронлик қилган Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзолар ҳам мазкур минтақанинг сиёсий
ҳаётига бевосита ва билвосита аралашишга мажбур бўлганлар. Иккинчидан, мўғул ҳукмдор-
ларининг Фарғона ҳудудига босқинларини бартараф этиш ҳам Темурийлар учун алоҳида
аҳамият касб этганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Амир Темурнинг вафотидан сўнг 1409 йилга келиб Темурийлар ўртасидаги ўзаро низо-

ларга бир қадар барҳам берган Шоҳрух Мирзо ташқи сиёсатда Темурийларнинг мавқейини
тиклашга ҳаракат қила бошлади. Зеро, Соҳибқироннинг вафотидан кейин Темурийлар


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

122

ўртасида бошланган низолар натижаси ўлароқ, ташқи сиёсатда илгариги мавқе бой
берилганди.

Шоҳрух Мирзо Ҳиротни салтанат пойтахти, деб эълон қилиб, ўзи «улуғ хоқон» сифатида

салтанатни бошқара бошлагач, Мўғулистон ва Дашти Қипчоқ билан олиб бориладиган
сиёсий муносабатларни Улуғбек Мирзо орқали амалга ошира бошлайди. Зеро, бундан кейин-
ги Мовароуннаҳр– Мўғулистон муносабатлари Улуғбекнинг тутган сиёсатига боғлиқ эди.
Чунки айрим ҳолларда Шоҳрух Мирзо ҳам Улуғбек Мирзога ўз таъсирини ўтказа олмас, бу
эса давлатлар орасидаги сиёсий вазиятнинг кескинлашиб кетишига сабаб бўларди.

Шоҳрух Мирзо Мўғулистонда салтанат мавқейини мустаҳкамлаш ҳаракатига тушган бир

паллада мазкур ҳудудда дуғлат

1

қавми вакиллари ва Чингизий ҳукмдорлар орасида ҳокимият

учун кураш кучайган эди.

Таъкидлаш керакки, Темурийларнинг Мўғулистон ҳукмдорлари билан муносабатларида

Шайх Нуриддин фаолияти ҳам алоҳида ўрин тутади. 1410 йилнинг баҳорида амир Шайх
Нуриддин Жаҳонгир Мирзога белгиланган отабек (оталиқ) билан иттифоқ тузиб, Улуғбек
Мирзо ва амир Шоҳмаликка қарши ҳарбий ҳаракат бошлайди. Бир неча тўқнашувлардан
кейин, Самарқандни истисно қилганда, Амударёгача бўлган ерлар Шайх Нуриддин қўлига
ўтади. Улуғбек Мирзо эса Калифга чекинишга мажбур бўлади

2

. Мовароуаннаҳрдаги кейинги

воқеалар Шоҳрух Мирзонинг Ҳиротдан қўшин билан чиқиб, Калифга келишга мажбур этади.
Хуросон қўшинининг Мовароуннаҳрга яқинлашиши Шайх Нуриддинни Самарқанд қамали-
ни бўшатиб, ортга чекинишга мажбур этди. 1410 йилнинг 12 июлида Шоҳрух Мирзо билан
Шайх Нуриддин ўртасида Қизил Работда бўлиб ўтган жанг сўнггисининг мағлубияти билан
тугайди. Омадсизликка учраган Шайх Нуриддин Мўғулистон ҳукмдори Муҳаммадхон
ҳузурига ҳарбий кўмак сўраб боради. Мовароуннаҳрда содир бўлаётган воқеаларни диққат
билан кузатиб турган Муҳаммадхон тажрибали саркарда амир Шайх Нуриддинни яхши кутиб олади
ва унга ҳарбий мадад беради.

Мўғул ҳукмдори амир Шайх Нуриддин билан биргалиқда Мовароуннаҳр ҳудудига қўшин

тортади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Муҳаммадхоннинг нияти Мовароуннаҳрни Мўғулистон
ҳукмронлигига бўйсундириш бўлмай, фақатгина қулай вазиятдан фойдаланиб, шаҳар ва қишлоқларни
талашдан иборат эди. Муҳаммадхон ва Шайх Нуриддин Сайрамга келадилар. 1411 йилнинг январида
Улуғбек Мирзонинг оталиғи амир Шоҳмалик иттифоқчилар қўшинига қарши ҳарбий ҳаракат
бошлайди. 15 минглик қўшин Муҳаммадхоннинг укаси Шоҳ Жаҳон бошчилигида Сайрамни қамал
қилиб, Ўтрор атрофида жойлашган Қора Сомонгача боради. Бу хабарни эшитган Шоҳмалик икки
минглик қўшинни ёвнинг орқа томонига ҳамла қилиш учун юборади. Темурийлар қўшини
Пискентдан Таласга етиб боргач, у ерда турган мўғуллар устига ҳужум қилиб, уларни мағлубиятга
учратади. Мағлубият мўғулларнинг Сайрамни қамалдан бўшатиб ортга чекинишга мажбур қилган
бўлса-да, улар Мовароуннаҳрнинг шимолий чегараларидан узоқлашмайдилар. Мўғуллар Муҳаммад-
хон бошчилигида иккинчи маротаба Мовароуннаҳрга босқин уюштирдилар. Улуғбек Мирзо тезда бу
воқеадан Шоҳрух Мирзони хабардор этади. Абдураззоқ Самарқандийнинг берган маълумотига кўра,

1

Дуглот - манбаларда дуғлат, дуғулат шаклларида қайд этилиб, кўплаб турк-мўғул уруғларини бирлаштирган қабила

бўлиб, Чингизийлар даврида Еттисув ва унга қўшни ҳудудларда, хусусан, тарихий Мўғулистонда катта нуфузга эга
эди. Кейинчалик улар бир қатор туркий халқларнинг этник шаклланишида фаол иштирок этиб, улар таркибига
сингиб кетадилар. Хусусан, қозоқларнинг Сирдарёнинг ўрта ҳавзаларидан Балхаш кўлигача чўзилган кенгликда
истиқомат қилган қабилаларининг асосий қисми дулат (дуғлат) деб аталиб, то сўнгги ўрта асрларгача ўз нуфузларини
сақлаб қолишган (Қ.: Bregel Y. An historical atlas of Central Asia. - Leiden-Boston, Brill, 2003. - Р. 76-77).

2

Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. – Тошкент: Ўқитувчи, 1994. - Б. 111.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

123

Шоҳрух Мирзо 1411 йилнинг 22 июль куни Ҳиротдан қўшин билан йўлга чиқиб, Боғи Мухторга
келади. Фақат Шоҳрух Мирзо Мурғоб дарёсига етганда Улуғбек Мирзодан келган чопар, мўғуллар ўз
вилоятларига қайтиб кетганликлари хабарини етказади.

Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, мўғуллар Шайх Нуриддинни деб Шоҳрух Мирзо билан

келишмовчилик чиқишини номаъқул ҳисоблаганлар. Муҳаммадхон Ҳофиз исмли чопарни амир
Шоҳмалик ҳузурига юбориб сулҳ таклиф қилади. Ўз навбатида, амир Шоҳмалик ҳам элчини яхши
кутиб олади ва Муҳаммадхон ҳузурига Наврўз Бахшини элчи қилиб жўнатди. Элчилик алмашинуви
натижасида икки тараф ўртасида тинчлик сулҳи тузилади

1

. Амир Шайх Нуриддин эса якка ўзи

марказий ҳокимиятга қарши курашни давом эттиради. Бироқ, Шайх Нуриддин амир Шоҳмалик
ишлатган ҳарбий ҳийла қурбонига айланади

2

.

Улуғбек Мирзонинг Мўғулистон ҳудудига қўшни бўлган Андижонга нисбатан тутган сиёсати ҳам

Темурийлар ва мўғул хонлари ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатди.

Улуғбек Мирзо Фарғона вилояти ноиби Аҳмад Мирзони ҳарбий кенгаш масаласида Самарқандга

чақиради. Манба тили билан айтганда Аҳмад Мирзо Улуғбек Мирзонинг феълидан чўчиб, кенгашга
келмайди. Самарқанд ноибининг бир неча чорловлари жавобсиз қолади. Шундан сўнг Самарқанд
қўшинлари Фарғонага сафарбар этилади. Аҳмад Мирзо Улуғбек Мирзога қарши тура олмаслигига
кўзи етиб, истеҳкомларни мустаҳкамлаб, тоққа чекинади. Улуғбек Мирзо мазкур шаҳзоданинг
суюрғоли бўлган Андижонни қўлга киритиб, у ерга ўз томонидан нойиб белгилаб, ортга қайтади.

Суюрғалидан ажраган Аҳмад Мирзо Мўғулистон ҳукмдоридан ҳарбий кўмак олиб,

Андижон устига муваффақиятсиз юриш уюштиради

3

. Мағлубиятдан сўнг Аҳмад Мирзо

Мўғулистонга Муҳаммадхон ҳузурига боришга мажбур бўлади

4

.

Ўша давр тарихчилари Улуғбек Мирзонинг Андижонга ҳарбий юриши сабабларини тўла

очиб бермаганлар. Фикримизча, мазкур ҳарбий юришнинг ўзига хос сабаблари бўлган.
Чунончи, Шоҳрух Мирзо Амир Темур салтанатининг бир бўлаги бўлган Озарбайжон
ҳудудини Темурийлар ҳукмронлигига қайтариш мақсадда Қора Юсуфга қарши ҳарбий
ҳаракат бошлайди. Бироқ, воқеалар ривожини таҳлил қилар эканмиз, бу даврда Шоҳрух
Мирзонинг мазкур ҳарбий сафардан кўзлаган бошқа мақсади бўлганлигини кўрамиз. Зеро,
мазкур ҳарбий юришдан кўзланган мақсад Искандар Мирзони сиёсат майдонидан суриб
ташлаш бўлган, десак хато бўлмайди. Чунки, Искандар Мирзо кейинги вақтларда марказий
ҳокимиятга бўйсунмай, танга зарбидан Шоҳрухнинг номини олиб ташлаб, ўз номини
киритади ва хутбани ҳам ўз номига ўқитади. Қачонки Шоҳрух Мирзо Искандар устига
ҳарбий юриш бошлаш арафасида бўлган бир пайтда, Улуғбек Мирзо ҳам Фарғонага - Аҳмад
Мирзо ҳузурига элчи юбориб, ҳарбий кенгаш баҳонасида уни Самарқандга чақиради. Аҳмад
Мирзо Самарқандга келмагач, бу дафъа у ҳеч бўлмаганда ўғлини юборишни сўрайди.

Бунинг сабаби шунда эдики, Аҳмад Мирзо билан Искандар Мирзо ака-ука бўлиб, Амир

Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзонинг ўғиллари эди. Бундан кўриниб турибдики,
нима бўлганда ҳам Шоҳрух ва Улуғбек Мирзога ғарбга - Искандар устига қилинажак
юришдан аввал салтанатнинг шарқий қисмини - Фарғонани эътибордан қочирмаслик лозим
эди. Шу сабабли ҳам Улуғбекка Фарғонадаги тинчликни сақлаб туриш учун гаров керак

1

Бартольд В.В. Улугбек и его время // Сочинения. – М.: Наука, 1964. Т. II. Ч. 2. - С. 93.

2

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн / Форс-тожик тилидан таржима, кириш сўзи ва

изоҳли луғатлар А. Ўринбоевники. - Т.: Фан, - Б. 165-168.

3

Бартольд В.В. Улугбек и его время... - С. 100.

4

Хавафи Фасих Ахмад. Муджмал-и Фасихи / Пер. с перс., предисл. примеч. и указатели Д.Ю. Юсуповой. -

Ташкент: Фан, 1980.- С. 167.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

124

бўлган. Зеро, Шоҳрухнинг «Мовароуннаҳр лашкарлари у тарафдан хабардор бўлиб
турсинлар»

1

, деб берган кўрсатмаси ҳам сўзимизнинг исботи бўла олади.

Улуғбек Аҳмад Мирзонинг Мўғулистонга Муҳаммадхон ҳузурига кетганлиги хабарини

Исфаҳон шаҳрини қамал қилиб турган отаси Шоҳрух Мирзога етказиш учун Шайҳуйи
Қораунносни унинг ҳузурига юборади. Шоҳрух Мирзо «ҳозир олий ҳимматимиз олдида
турган вазифа Ироқдаги ишлардир, булардан фориғлик юз кўрсаттач, унинг тадоригини
иншаоллоҳи таоло давлат пойтахти (Ҳирот)да кўрилади», деган кўрсатма беради

2

.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Шоҳрух Мирзо ғарбга қилинган ҳарбий сафардан қайтгач,

муваффақиятли юриш якуни муносабати билан Ҳиротда тантаналар уюштирилиб, унда
Улуғбек Мирзо тахт олдида ишончли ноиб ва уддабурон шаҳзода сифатида отасининг
эътибор ва марҳаматидан баҳраманд ҳолда турган

3

. Бу эса Аҳмад Мирзога қарши амалга

оширилган ҳарбий юришлар Шоҳрух Мирзонинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида
амалга оширилганлигини тасдиқлайди.

Шунга қарамай Шоҳрух Мирзо 1415 йилнинг 26 майида Аҳмад Мирзога мактуб йўллайди.

Мактубда Улуғбек Мирзо билан Аҳмад Мирзо орасида бўлиб ўтган муҳораба фисқу фасодчи-
ларнинг айби билан вужудга келганлиги, Аҳмад Мирзонинг Мўғулистон томон кетиши
номаъқул ишлиги, унинг Ҳиротга - Шоҳрух Мирзо ҳузурига келиши лозимлиги, Шоҳрух Мирзо
барча шаҳзодаларга ғамхўр экани баён этилганди

4

. Аммо 1416 йили Аҳмад Мирзо Кошғардан

Ҳиротга келганига қарамай, уни қайтадан бирор вилоятга ҳукмдор қилиб тайинлаш у ёқда
турсин, ҳатто Ҳиротдан ташқарига чиқиш ман қилиниб, назоратда сақланади

5

.

Андижонда Аҳмад Мирзо ҳукмронлигига нуқта қўйган Улуғбек Мирзо, эндиликда

Мўғулистондаги сиёсий вазиятни диққат билан кузата бошлайди. Бу пайтда Мўғулистонда
Муҳаммадхон вафотидан сўнг унинг ворислари ўртасидаги низолар кучайиб, Шер Муҳам-
мадхон отасининг ўрнига Мўғулистон тахтида ҳоким бўлган эди

6

. 1420 йилга келиб

Мўғулистонда Шер Муҳаммад ўғлон билан Вайсхон ўртасида қонли тўқнашувлар бошла-
нади. Мўғулистондаги мазкур ички низолар Улуғбек Мирзонинг эътиборини тортмай иложи
йўқ эди. Салтанат хавфсизлиги юзасидан у 1420 йилнинг 26 июнида Мўғулистонга ҳарбий
юриш бошлайди. Бироқ, шу йили 11 июлда Мўғулистон томонидан Малик Ислом деган шахс
мўғулларнинг итоатда эканликлари ҳақидаги хабарни етказади. Шундан сўнг Мўғулистон
устига бошланган ҳарбий ҳаракат тўхтатилади

7

. Лекин у ердаги Вайсхон ва Шер Муҳаммад

ўғлон ўртасидаги низолар тинчимайди. Ниҳоят, 1420 йилнинг 27 июлида Шер Муҳаммад
ўғлон Самарқандга – Улуғбек ҳузурига қочиб келади. Назаримизда, Шер Муҳаммад
ўғлоннинг Улуғбек Мирзо ҳузурига келиши салтанат хавфсизлиги борасидаги ташқи сиёсат
учун қулай вазият бўлган ва келажакда ундан фойдаланиш мақсад қилинган. Улуғбек
Мўғулистон тахтига Шер Муҳаммад ўғлонни ўтказиш ҳаракатига тушиб, уни Самарқандда
ушлаб туради. Назоратда бўлган Шер Муҳаммад ўғлон у ердан қочиб кетишга уринган бўлса-
да, бироқ бу фойда бермайди.

1

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн... [Тошкент 1969]. - Б. 195-196.

2

Ўша жойда. - Б. 201-202.

3

Бартольд В.В. Улугбек и его время. - С.100.

4

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн. [Тошкент 1969]. - Б. 217.

5

Файзиев Т. Темурийлар шажараси. – Тошкент: “Ёзувчи” нашриёти. “Хазина” . 1995. - Б. 96.

6

Хайдар Мирза Мухаммад. Тарих-и Рашиди / Введение, перевод с перс. А. Урунбаева, Р.П. Джамиловой, Л.М. Епифановой.

Примечания и указатели Р.П. Джамиловой и Л.М. Епифановой. – Ташкент: Фан, 1996. - С.87.

7

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн... [Тошкент 1969]. - Б. 279-280.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

125

Мўғулистондаги сиёсий вазият Кошғар ҳокими орқали Улуғбек Мирзога етказиб турилар

эди

1

. 1416 йили Улуғбек ҳузурига Мўғулистон тахтига ўтирган Нақши Жаҳондан элчилар

келади. 1417-1418 йилнинг қишида Улуғбек Чирчиқда қишлайди. Бироқ, ҳеч қандай ҳарбий
ҳаракат амалга оширилмайди. Улуғбекнинг мазкур сафардан кўзлаган мақсади ҳақида
тарихчилар ҳеч қандай фикр билдирмаган. В.В. Бартольд эса Улуғбек Мирзо Мўғулистонга
ҳарбий юриш ниятида бўлган бўлса керак, деган фикрни билдирган.

2

Фикримизча,

Улуғбекнинг бу ҳарбий сафардан кўзлаган мақсади Мўғулистонга қарши ҳарбий ҳаракат
эмас, у ердаги сиёсий аҳволни яқиндан кузатиб туриш бўлган. Бундай дейишимизга сабаб,
Нақши Жаҳоннинг ўлимидан аввал Улуғбек томонидан Самарқандда сақланаётган бир гуруҳ
мўғуллар ўз ватанига қўйиб юборилган эди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, Улуғбек
томонидан Мўғулистонга қўйиб юборилган мўғуллар ўз зиммасига аниқ кўрсатмалар олиб,
кейинчалик уларни Нақши Жаҳон ҳукуматига қарши қўллаган бўлишлари эҳтимолдан узоқ
эмас. Сўзимизнинг исботини Мўғулистонда ҳокимият тепасига келган Вайсхоннинг тезда
Улуғбек Мирзо ҳузурига ўз элчиларини юборганлигида кўришимиз мумкин.

1418 йилнинг март ойида Нақши Жаҳоннинг вафоти ҳақида хабар келади. Шунингдек,

Кошғардан Нақши Жаҳоннинг вафотидан кейинги Мўғулистондаги сиёсий вазият ҳақида
тўлиқроқ маълумот олинади

192

. Мазкур маълумотда Вайсхон Нақши Жаҳонни жангда ўлдир-

ганлиги, эндиликда Улуғбек Мирзо ҳузурига ўз ҳукмронлиги тан олинишини сўраб, шоши-
линч элчилар юборганлиги баён қилинганди. 1419 йили ҳатто Мўғулистон хонлари билан
Темурийлар ўртасида қариндошлик ришталари ўрнатилади: мўғул маликаси Жўки Мирзо
никоҳига киради. Бироқ, Мўғулистондаги тинчлик узоққа чўзилмайди. 1419 йилнинг август
ойида Улуғбек Мирзога Мўғулистонда яна сиёсий вазият кескинлашиб кетганлиги ҳақида
маълумот берилади. Олдинги хабарларга кўра, дуғлатлардан бўлган Амир Худойдоднинг
қизи Вайсхонга қарши исён кўтарганди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Мўғулистондаги
сиёсий воқеаларда Улуғбек Мирзонинг роли ҳам катта эди. Чунки у қўшни ҳудудда кучли
давлат вужудга келишидан манфаатдор бўлмай, бу ерни ўз таъсири доирасида тутиб туришга
ҳаракат қиларди. Шу мақсадда Улуғбек Мирзо, биринчи навбатда, у ернинг сиёсий ҳаётида
қадимдан муҳим ўрин тутиб келган дуғлат амирларидан, хусусан амир Худойдоддан
фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда у Амир Худойдод билан махфий алоқада бўлиб
турган. Фикримизнинг далили сифатида шуни айтиш мумкинки, Вайсхонга қарши исён
кўтарилган йилнинг ўзидаёқ амир Худойдоддан Улуғбек Мирзо ҳузурига элчилар ташриф
буюрган эди. Мазкур элчиликнинг мақсади Худойдоднинг Вайсхонга қарши кўтарилган
исёни хусусида Улуғбекнинг муносабатини аниқлаш бўлса керак.

1420 йилга келиб, Мўғулистонда яна тахт талашуви кучайиб кетади. Бу сафар Вайсхонга қарама-

қарши куч сифатида Шер Муҳаммад ўғлон майдонга тушганди. Худди шу йили Мўғулистондаги тўс-
тўполонларга қарамай, Темурийларнинг Хитойга юборган элчилари Мўғулистон ҳудудидан ўтган
бўлиб, элчиларнинг хавфсизлигини Амир Худойдод таъминлаган эди.

Бу пайтга келиб мўғулларининг ички низоларидан фойдаланган Улуғбек Мирзо Мўғулистон-

га ҳарбий юриш бошлайди. У мазкур сафарда амир Худойдоднинг мададига ишонган бўлса
керак. Лекин бу юриш тўхтатилади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Улуғбек Мирзо Мўғулистон
ҳудуди устидан назорат ўрнатишда Шер Муҳаммад ўғлондан фойдаланиш фикрига келган ва
уни Мўғулистон сиёсий майдонида қўллаб-қувватлай бошлаган эди. Улуғбек Мирзонинг дастаги

1

Бартольд В.В. Улугбек и его время. - С. 102.

2

Там же. - С. 102-103.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

126

билан Шер Муҳаммад ўғлон Мўғулистонда ҳокимиятни эгаллайди. Бундан шу нарса маълум
бўладики, ўша даврда Темурийларнинг Мўғулистон сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли катта бўлиб,
ҳатто Мўғулистонда катта мавқега эга бўлган дуғлат амирларидан Амир Худойдод ҳам
Темурийлар билан яхши муносабатлар ўрнатган эди.

Улуғбек Мирзонинг бу даврдаги Мўғулистонга нисбатан қўллаган сиёсати таҳлил қилинса, шу

нарса аён бўладики, мазкур шаҳзода Мўғулистондаги ўзаро ички низолардан фойдаланиб, у ерга ўзига
тарафдор мўғул шаҳзодалардан бирини қўйишга ҳаракат қилган. Чунки Мовароуннаҳрга қилинадиган
босқинлар кўп ҳолларда мўғуллар томонидан амалга ошириларди. Шунинг учун ҳам Улуғбек Мирзо
бу босқинларнинг олдини олиш мақсадида, давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан Мўғулистонда ўз
кишиси бўлишига ҳаракат қилади.

Шер Муҳаммад Темурийларга қарши ҳеч қандай ҳарбий ҳаракат бошламаган бўлса-да,

унинг Улуғбекка бўйсунишдан бош тортишининг ўзи Самарқанд ҳукмдори учун етарли эди.
Дарвоқе, унинг Улуғбек Мирзога ёзган мактубларида бўйсуниш йўлидан оғганлиги аён
бўлади. 1424 йили қандайдир Али Макрит деган кишининг ўғли Мовароуннаҳрдан қочиб,
Шер Муҳаммаддан ҳимоялашни сўрайди. Улуғбек Мирзо Али Макритнинг ўғлини Самар-
қандга юборишни Шер Муҳаммаддан талаб қилади. Лекин Шер Муҳаммад Улуғбек Мирзо-
нинг талабини қондирмайди

1

. В.В. Бартольднинг ёзишича, Али Макритнинг ўғлини

қайтариш учун олиб борилган музокаралар Шер Муҳаммад билан эмас, балки унинг Садр
Ислом исмли саркардаси билан олиб борилган. Садр Ислом 1424 йилнинг баҳорида Улуғбек
ҳузурига қочоқнинг гуноҳидан ўтишини сўраб чопар юборишини, агар унинг илтимоси
қондирилмаса, шунда ҳам Улуғбек Мирзонинг талаби қондирилишига ваъда беради. Бироқ,
ҳеч қандай чопар келмагач, Улуғбек Мирзо Мўғулистонга қарши ҳарбий ҳаракат бошлашга
тайёргарлик кўради. Шу муносабат билан Ҳиротга - отаси ҳузурига амир Ҳамзани юбориб,
ундан сафар учун рухсат сўрайди. Шоҳрух Мирзо аввалига ўғлининг бу ҳаракатини қўллаб-
қувватлайди. Лекин, нима учундир, ҳоқон ҳарбий юриш бошлангандан сўнг Улуғбекка
кетма-кет чопар юбориб, мазкур юришни тўхтатишни талаб қилади. Аммо Улуғбек Мирзо
отаси ҳузурига чопар юбориб, эндиликда сафарни тўхтатиб бўлмаслиги, агар юриш
тўхтатилса, ёв уни заиф, деб ўйлаши мумкинлигини важ қилиб кўрсатади.

1424 йилнинг 8 ноябрида Шоҳрухияда қишлашга қарор қилиниб, қўшинни белгиланган

мавзега йиғишга фармон берилади

2

. Йўл асносида ёв қўшинидан бир қисми Ашпара атро-

фида қишлагани ҳақида хабар келади. Улуғбек Мирзо амир Луқмон, Абук Бузург, Шоҳ Вали
ва Увайс Қавчинни илғор қилиб қишловда бўлган ёв устига юборади. Икки кун ўтгач,
юборилган илғор қишловда бўлган мўғул саркардалари Иброҳим, Аризан ва Улжайту устига
ҳужум қилиб, уларни мағлубиятга учратади. Бироқ, мазкур мўғул амирлари Жаҳоншоҳ билан
биргаликда Темурийларга қарши курашиш учун қайтиб келадилар. Бу жангда Иброҳим икки
ўғли билан ўлдирилади, қолган ёв қўшини чекинади. Бу воқеа 1424 йилнинг 5 март куни
Оқсувда бўлиб ўтган

3

.

Шундай бир пайтда, амир Худойдод Улуғбек Мирзо ҳузурига келади. Фикримизча, бу гал

ҳам амир Худойдод ўз позициясини ўзгартирмай, Улуғбек билан яхши муносабатни сақлаб
қолади. Бу шуни кўрсатадики, амир Худойдод Шер Муҳаммаднинг Улуғбекка қарши курашини
қўллаб-қувватламаган. 1424 йилнинг 4 майида жанг бўлиб, у Улуғбек Мирзонинг ғалабаси билан

1

Там же. - С. 333.

2

Там же. - С. - Б. 332.

3

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн... [Тошкент 1969]. - Б. 334.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

127

якунланади

1

. Эндиликда мўғул бекларидан фақатгина амир Жаҳоншоҳни бўйсундириш қолган

эди. Иссиқкўлда турган Улуғбек Мирзо Жаҳоншоҳ қўшинини таъқиб қилади. Амир
Арслонхўжанинг жонбозлиги туфайли Улуғбек Мирзонинг қўшини жангда ғолиб чиқади.

Шер Муҳаммаднинг мағлубияти ва Улуғбекнинг Самарқандга қайтиши Вайсхон учун

айни муддао эди. Лекин Улуғбек Мўғулистондан қайтаётганда бу ерни бошқариш учун
кимни қўйгани ёки Вайсхонга шундай ваколат бергани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Ҳар
ҳолда, Мўғулистон учун кўп йиллардан бери анча куч сарфлаб келаётган Улуғбек Мирзо бу ерни
тақдир ҳукмига ҳавола қилиб келмаган бўлса керак. Иккинчи томондан, доимо Мўғулистон ва Дашти
Қипчокқа бобоси Амир Темур каби сиёсат қўлловчи Улуғбек Мирзо, мўғул бекларининг асосий
кучини синдирган, шунингдек, мўғуллар орасида мавқейи юқори бўлган амир Худойдод ҳам Улуғбек
Мирзо қўлида эди. Эндиликда мўғулларнинг Темурийлар салтанатига нисбатан таҳдидига бир қадар
чек қўйилган эди. Шунинг учун ҳам Улуғбек Мирзо Мўғулистонда ҳокимиятни Вайсхоннинг
эгаллашига қаршилик қилмаган бўлса керак. Бинобарин, Мўғулистонда Вайсхон ўзининг иккинчи
маротаба ўз ҳукмронлигини бошлайди. Диққатга сазовор тарафи, Мўғулистонда Вайсхон ҳукмронлик
қилган йилларда Темурийлар билан ҳеч қандай келишмовчилик чиқмаган. Таъкидлаш ўринлики,
Вайсхон Темурийлар билан ўртада низо чиқариш яхшиликка олиб келмаслигини ўзининг Мўғулис-
тондаги биринчи ҳукмронлик йилларидаги орттирган тажрибасига асосан англаб етган эди. У
эндиликда кўпроқ вақтини қалмоқларнинг бош ҳукмдори Эсон Тойчи билан курашишда ўтказади.
Вайсхон икки маротаба Эсон Тойчи қўлига асир тушади ва бадал эвазига қўйиб юборилади. Дарвоқе,
«Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг ёзишича, Вайсхон олтмиш
бир маротаба қалмоқларга қарши жанг қилган

2

.

Кейинчалик Темурийларнинг Вайсхон ҳукуматига нисбатан муносабати ўзгаради. Бу гал Улуғбек

Мирзо Вайсхонга ўз қўл остида бўлган яна бир чингизий Сотуқхонни қарши қўя бошлайди. 1429 йили
Иссиқкўл қирғоғида Вайсхон билан Сотуқхон ўртасида жанг бўлиб ўтади. Мазкур жанг Вайсхоннинг
ҳалокати билан тугайди

3

. Лекин Улуғбекнинг кўмаги билан Мўғулистонда муваффақият қозонган

Сотуқхон у ерда узоқ тура олмай, Темурийларга қарашли Кошғарга қочишга мажбур бўлади. Бироқ, у
дуғлат амирларидан бўлган амир Худойдоднинг набираси Қоракўл Аҳмад Мирзонинг Кошғарга
қилган босқини асносида ўлдирилади. Қоракўл Аҳмад Мирзо эса Улуғбек Мирзонинг кишилари
томонидан асирга олиниб, Самарқандга келтирилади ва чопиб ўлдирилади. Бу даврда Темурийларга
қарашли бўлган Кошғар учун Худойдоднинг набираси Саид Али билан Темурийларнинг Кошғардаги
ноиби ўртасида кураш қизиган эди. Улуғбекнинг Кошғардаги ноиби Муҳаммад Шоиста Саид Али
билан жанг қилади. Бироқ, бу жанг мўғулларнинг ғалабаси билан тугайди. Шу даврдан бошлаб,
Темурийларнинг Кошғардаги мавқеи туша бошлайди. Ниҳоят, 1416 йили Кошғарни Шоҳрух Мирзо
бошқарувига топширган Хожа Шариф эндиликда ёрдам сўраб Самарқандга - Улуғбек Мирзо ҳузурига
келади. Улуғбек Кошғар ноибини чақиртириб олиб, у ерга Пир Муҳаммад барлосни ноиб қилиб
белгилайди

4

. Лекин Кошғардаги ҳокимнинг ўзгариши ҳам у ердаги сиёсий ҳарбий ҳолатни изга

тушира олмайди. Мўғуллар учинчи маротаба Кошғарга ҳарбий юриш уюштирганларида Пир
Муҳаммад ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмайди. Табиийки, мўғуллар босқини натижасида ҳамма ёқ
талон-тарож қилинар, етиштирилган ҳосилнинг ҳаммаси талаб кетиларди. Мазкур учинчи босқин
Кошғар учун келажакда очарчилик олиб келиши мумкин бўлганлигидан Пир Муҳаммадни Саид

4

Хавафи Фасих Ахмад. Муджмал-и Фасихи. - С. 196.

2

Хайдар Мирза Мухаммад. Та‘рих-и Рашиди... - С. 93.

3

Там же - С. 97-99.

4

Там же - . С. 102.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

128

Алига топширадилар. Саид Али Пир Муҳаммадни қатл эттиради

1

. Натижада Кошғардаги ҳокимият

Темурийлар қўлидан чиқиб, мўғилистонлик дуғлат амирлари қўлига ўтади.

Мўғулистонда эса ҳокимият Вайсхоннинг иккинчи ўғли Эсон Буғахон қўлига ўтади. Вайсхоннинг

яна бир ўғли Юнусхон ёш жиҳатидан Эсон Буғахондан катта бўлса-да, кўчманчиларнинг қадимий
одатига хилоф равишда кўпгина мўғул беклари Эсон Буғахон номзодини хонлик мартабасига лойиқ
кўрадилар. Хонлик тахтига Юнусхон номзодини лойиқ кўриб, уни қўллаб-қувватлаган Эразон Барсин
ва Мирак туркман Мўғулистонда қололмас эдилар. Улар Юнусхонни ўзлари билан олиб, Темурий-
лардан ёрдам сўраш илинжида Самарқандга йўл оладилар

2

. Мўғулларнинг Самарқандга келаётганини

эшитган Улуғбек Мирзо хавфсизлик юзасидан уларни алоҳида-алоҳида манзилга жойлаштириб, сўнг
аксарини қатл этишни ва қолганларини асирга олишни буюради. Мазкур иш ижро этилгач,
Улуғбек Мирзо қўлига тушган ўлжанинг бешдан бирини отаси Шоҳрух Мирзога юборади.
Шоҳрух Мирзо ҳузурига юборилган асирлар орасида ёш Юнусхон ҳам бор эди. Мирза
Муҳаммад Хайдарнинг берган маълумотига кўра, Шоҳрух Мирзо ҳузурига келган Юнусхон-
ни бошқа асирлар ичидан ажратиб олиб, унга шафқат ва марҳамат билан оталарча меҳрибон-
чилик қилган ва уни тарихчи Шарафиддин Али Яздий ҳузурига таълим олиш учун юборган.

Хулоса қилиб айтганда, Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзоларнинг Мўғулистон масала-

сида тутган сиёсатида асосан уч жиҳатга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади:

1)

Шоҳрух ва Улуғбек Мирзолар учун 1410-1420 йиллар мўғулларнинг Мовароуннаҳрга

талончилик босқинларига қарши курашиш даври. Зеро, бу йиллар мобайнида мўғуллар ўзаро
чиқиша олмаган Темурий шаҳзодаларга ёки Шоҳрух Мирзонинг сиёсатидан норози бўлган
амирларга ҳарбий кўмак бериш баҳонасида Мовароуннаҳр мамлакатига талончилик юришла-
рини уюштирганлар.

2)

1420-1430 йиллар оралиғида Мўғулистон масаласида Шоҳрух ва Улуғбек Мирзоларнинг

Амир Темур каби позицияда туришга эришган даври. Бу давр салтанатнинг ташқи сиёсати учун
қулай йиллар бўлиб, Шоҳрух Мирзо ташаббуси билан Улуғбек Мирзо Мўғулистонда ўзига
тарафдор шаҳзодаларни ҳокимият тепасига олиб келишга ҳамда Кошғардаги бошқарувни
бевосита ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. Бу эса Темурийларнинг Хитой билан олиб борган
дипломатик алоқаларига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказди.

3)

1430-1440 йилларни ўз ичига олган давр, яъни Темурийларнинг Мўғулистон сиёсий

ҳаётига таъсирининг камайиши. Бу давр Кошғарнинг бой берилиши, Мўғулистонда Эсон
Буғахон ҳокимиятни мустақил бошқара бошлаши натижасида мазкур минтақа сиёсий
ҳаётида Темурийларнинг ўрни ва роли сезиларли равишда сусайиши билан характерланади.

Хуллас, Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзонинг ҳарбий стратегик мақсадларни кўзлаб

Мўғулистонга нисбатан қўллаган сиёсатлари натижасида мўғуллар Мовароуннаҳрнинг
шимоли-шарқий ҳудудларига талончилик босқинларини амалга ошира олмадилар. Бу эса
Улуғбек Мирзо нойиблиги даврида Мовароуннаҳр минтақасининг иқтисодий-ижтимоий
жиҳатдан ривожланишига ҳамда Хитой билан дипломатик муносабатларнинг юқори дара-
жада амалга оширилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

1

Там же. - С. 102.

2

Там же. - С. 99.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов