О политических отношениях султана Абусаида мирзы с правителем Аккоюнли

CC BY f
133-139
14
0
Поделиться
Файзиев, Х. (2020). О политических отношениях султана Абусаида мирзы с правителем Аккоюнли. Восточный факел, 2(2), 133–139. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14889
Хуршид Файзиев, Ташкентский государственный институт востоковедения

Директор Государственного музея истории Тимуридов, кандидат исторических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены сведения о политической деятельность правителя государства Темуридов Абу Саида, борьба за трон Самарканда, а так же о военных, политических и дипломатические отношениях между представителем династии Ак-Коюнлы Хасанбеком и Кара-Коюнлу Джеханшохом на регионах Хорасана, Западного Ирана и Азербайджана.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

133

ТАРИХШУНОСЛИК

СУЛТОН АБУСАЙИД МИРЗОНИНГ ОҚҚЎЮНЛИЛАР

ҲУКМДОРИ БИЛАН СИЁСИЙ АЛОҚАЛАРИГА ДОИР

ФАЙЗИЕВ ХУРШИД

Темурийлар тарихи давлат музейи директори,

Тарих фанлари номзоди, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада Темурийлар салтанати ҳукмдори Султон Абусайид Мирзонинг

сиёсий фаолияти, унинг Самарқанд тахти учун кураши, Хуросон, Ғарбий Эрон ва Озарбайжон
минтақаси масаласида оққўюнли сулоласи вакили Ҳасанбек ҳамда қорақўюнли Жаҳоншоҳ билан олиб
борган ҳарбий, сисий ва дипломатик алоқалари ҳақида маълумот берилади.

Таянч сўз ва иборалар: Темурийлар, оққўюунлилар, қорақуюнлилар, Амир Темур, Шоҳрух Мирзо,

Қора Юсуф, Қора Усмон, Султон Абусайид Мирзо, Ҳасанбек, Жаҳоншоҳ, Абдураззоқ Самарқандий,
Ғиёсиддин Хондамир, Хуросон, Ғарбий Эрон, Озарбайжон.

Аннотация. В данной статье представлены сведения о политической деятельность правителя

государства Темуридов Абу Саида, борьба за трон Самарканда, а так же о военных, политических
и дипломатические отношениях между представителем династии Ак-Коюнлы Хасанбеком и Кара-
Коюнлу Джеханшохом на регионах Хорасана, Западного Ирана и Азербайджана.

Опорные слова и выражения: Темуриды, Аккуюны, Каракуюны, Амир Темур, Шахрух Мирзо,

Кара Юсуф, Кара Усман, Султан Абусаид Мирзо, Хасанбек, Джаханшах, Абдураззак Самарканди,
Гиёсиддин Хандамир, Хорасан, Западный Иран, Азербайджан.

Аbstrаct. This article informs about political activities of Sultan Abusayid, the ruler of Temurids Empire,

his struggle for the throne of Samarkand, military, political and embassy relations on the issue Western Iran
and Azerbaijan region with representative of akkuyuns dynasty Hasanbek and karakuyun Jahanshah.

Keywords аnd expressions: Temurids, Akkuyuns, Karakuyuns, Amir Temur, Shahrukh Mirzo, Qara

Yusuf, Qara Usman, Sultan Abusayid Mirzo, Hasanbek, Jahanshah, Abdurazzaq Samarkandi, Giyosiddin
Khandamir, Khorasan, Western Iran, Azerbaijan.

Темурийлар салтанатида Ғарбий Эрон ва Озарбайжон

1

ҳудудларининг ўрни ва аҳамияти

ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан муҳим бўлган. Салтанатнинг мазкур минтақалардаги
маҳаллий бекликлар ва турли этник гуруҳлар билан олиб борган ҳарбий-сиёсий муноса-
батларининг туб моҳияти фақатгина Ғарбий Эрон ва Озарбайжонни ўз назоратида тутиб
туришга қаратилган бўлмай, балки вақти-вақти билан йирик давлатларнинг бир-бирига зид
сиёсий ва иқтисодий манфаатлари тўқнашадиган макон сифатида ҳам қаралмоғи лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, замонасининг йирик давлатлари бевосита ҳарбий

тўқнашувларга бормаса-да, Ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги турли этник гуруҳлар орқали
Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасида сиёсий етакчилик мавқеини эгаллаш учун зимдан ўзаро
курашларни давом эттирар эди. Хусусан, оққўюнли ва қорақўюнли сулолалар улар
ўртасидаги муносабатларда “восита” вазифасини бажариб, айнан шулар орқали ҳудудлар
бўйича ўзаро муносабатларга аниқлик киритиб турилган.

1

Эроннинг шимоли-ғарбидаги маркази Табриз бўлган тарихий-маданий вилоят.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

134

Амир Темур вафотидан сўнг Мироншоҳ ва ўғилларининг қисқа муддатли ҳукмронлиги дав-

рида эса Темурийларнинг мазкур ҳудудлардаги мавқеи сусайиб, таъсир доираси кескин камайиб
борди. Бу эса қорақўюнлилар учун айни муддао эди. Темурийлар ва қорақўюнлилар ўртасида
1408 йилда бўлиб ўтган жанг Қора Юсуф ғалабаси билан тугади. Темурийларнинг иттифоқчиси
бўлган оққўюнлиларнинг ҳам бу даврда сиёсий саҳнадаги мавқеига путур етган эди.

Шоҳрух Мирзо вазиятни ўз фойдасига ҳал қилиш мақсадида Озарбайжон, Ғарбий Эрон

ҳудудларига бир неча ҳарбий юришлар уюштириб, қорақўюнлиларни нисбатан бўйсунди-
ришга муваффақ бўлди. Ўз навбатида Рум султонлари таъсири остида бўлган қорақўюнли-
ларга рақиб саналган оққўюнлилар Шоҳрух Мирзо томонидан қўллаб қувватланди. Зеро,
оққўюнлилар Амир Темур замонидан бери салтанат томонидан қўллаб-қувватланиб келинган
сиёсий куч, айтиш мумкинки, Миср ва Рум давлатларига нисбатан «девор» вазифасини ўташи
кўзда тутилган эди. Шоҳрух Мирзо ҳам мазкур давлатлар билан олиб борган
муносабатларида ушбу сиёсатни давом эттириб, турли йўллар билан оққўюнлиларни сиёсий
майдонда қўллаб-қувватлай бошлади. Оққўюнлилар ҳам ўз навбатида, Шоҳрух Мирзога
итоат этиб, ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилиб турди. Бинобарин, Абдураззоқ
Самарқандий таъкидлаганидек, «Ҳазрат соҳибқирон (Темур)нинг зафарнишон кавкаби Озар-
байжон мамлакатига етган замонлардан тортиб ҳазрат хоқони сайиднинг салтанат офтоби у
мулк устида порлаган вақтигача амир Қора Усмон ҳамиша ихлосмандлик ва итоаткорлик
мақомида муқим турган ва ҳаргиз эллик ва бўйсуниш йўлидан четга оғмаган эди»

1

.

Салтанат бошқаруви султон Абусайид Мирзо қўлига ўтган кезларда Озарбайжон ва

Ғарбий Эрон минтақаси сиёсий ҳаётида оққўйюнлиларнинг таъсир доираси кенгайиб
бораётган палла эди.

Султон Абусайид Мирзо Султон Муҳаммад Мирзонинг ўғли бўлиб, 1424 йилда туғилган

2

.

Унинг сиёсий майдондаги фаолияти асосан 1450 йилдан бошланади. Шоҳруҳ Мирзо вафотидан
кейинги йилларда унинг авлодлари ўртасидаги тахт учун курашлар даврида Султон Абусайид
Мирзо Туркистон (Ясса)ни қўлга киритиб, Самарқанд тахтига даъво қила бошлайди.

Самарқанд ҳукмдори Абдулло Мирзо Абусайид Мирзога қарши ҳарбий ҳаракат бошлаб

унга қарши қўшин тортади. Абусайид Мирзо Абулҳайрдан ҳарбий кўмак сўраб унга
мурожаат қилади. Абулҳайр Туркистонга келиб, Султон Абусайид Мирзо қўшинлари билан
биргалашиб Тошкентга, у ердан Хўжандга келади. Султон Абусайид Мирзо билан Абулҳайр
қўшинлари Мирзачўл орқали ўтиб, Абдулло Мирзо қўшинига Булунғурда рўбарў келадилар.
1451 йил июнь ойида Булунғур даштининг жанубидаги Шероз қишлоғи яқинида ҳар икки
қўшин ўртасида жанг бўлади. Натижада, Абулҳайрхон Абдулло Мирзонинг кўп сонли
қўшини устидан ғалаба қозонади. Абдулло Мирзо жанг асносида ҳалок бўлади. Султон
Абусайид Мирзо эса Самарқанд тахтини эгаллайди.

Амир Темур давридаги салтанат куч-қудратини қайта тиклаш мақсади бўлган Абусайид Мирзо

Хуросон ҳудудини ҳам ўз тасарруфига киритиш мақсадида ҳарбий харакатларни бошлайди.

Султон Абусайид Мирзо 1457 йил март ойида Машҳадда бўлган Абулқосим Бобур Мирзо

вафотидан сўнг Ҳиротни ўз тасарруфига киритади. Шоҳрух Мирзога тақлидан Султон
Абусайид Мирзо Самарқанд тахтини ўзининг катта ўғли Султон Аҳмад Мирзога бериб, ўзи
Ҳиротни пойтахт деб эълон қилади.

1

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи бахрайн. II жилд. 1-2 қисмлар (1429 - 1470 йиллар) /Форс

тилидан таржима, сўзбоши ва иззоҳлар муаллифи А.Ўринбоев. Географик номлар изоҳли кўрсаткичини О.
Бўриев тузган. - Тошкент.: Ўзбекистон, 2008. Б. 58-59.

2

Т.Файзиев. Темурийлар шажараси. Тошкент. “Ёзувчи” нашриёти – “Хазина”. 1995. Б. 176.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

135

Бироқ, бу даврда Хуросон сиёсий ҳаётида ўзига хос сиёсий инқироз юз бермоқда эди.

Минтақада бир неча мустақил ҳумдорликлар мавжуд бўлиб, улар ўртасидаги ички зиддият-
лар кучли эди. Темурийларнинг ўзаро низоларидан фойдаланган қорақўюнли сулоласи ваки-
ли Жаҳоншоҳ Ҳирот шаҳрини босиб олади. Бироқ, Жаҳоншоҳ ҳам Хуросон, Ғарбий Эрон
минтақаси устидан етарли даражада назорат ўрнатишга муваффақ бўла олмади. Тарихчи
Хондамирнинг маълумотига кўра Жаҳоншоҳнинг мазкур минтақалар устидан тўлақонли
ҳукм юритишига оққўюнли Ҳасанбек тўсқинлик қила бошлайди

1

. Шу билан бирга қора-

қўюнлиларнинг ўзаро низолари ҳам минтақадаги сиёсий вазиятни бир қадар чигаллаштираёт-
ган эди. Айниқса, Хуросон вилоятининг яна Темурийлар тасарруфига қайтиши Жаҳон-
шоҳнинг минтақа сиёсий майдонидаги нуфузига путур етказди. Зеро, Жаҳоншоҳнинг ўғли
Форс вилоятлари нойиби Пирбудоқ отасининг Хуросон масаласида Султон Абусайид Мирзо
билан тузган сулҳ битимидан сўнг унга қарши исён кўтаради

2

. Исённи бостиришга муваффақ

бўлган Жаҳоншоҳ ўғли Пирбудоқни ўлдиришга буйруқ беради. Бу эса кўпгина амирларнинг
ҳукмдордан ихлоси қайтишига сабаб бўлди.

Исённи бостирган Жаҳоншоҳ эндиликда яна бир рақиб – оққўюнли Ҳасанбекка қарши

ҳарбий ҳаракатни бошлаб юборади. Қорақўюнли ва оққўюнли сулолалари ўртасидаги азалий
зиддиятнинг Ҳасанбек ва Жаҳоншоҳ давридаги босқичи кейингисининг мағлубияти билан
тугади. Бу эса Ғарбий Эрон ва Озарбайжон минтақасида етакчи куч сифатида оққўюнли
Ҳасанбекнинг таъсири ортиб боришига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам Хуросонни эгаллаган
Султон Абусайид Мирзо Ғарбий Эрон минтақаси масаласида Ҳасанбек билан сиёсий
муносабатларга киришишига тўғри келди.

Моварауннаҳр ва Хуросонни бирлаштириб, салтанат мавқеини оширган Султон

Абусайид Мирзо Жаҳоншоҳ воқеасидан сўнг Озарбайжон ва Ғарбий Эрон ҳудудларини ҳам
салтанат таркибига киритиш ҳаракатига тушди.

Ҳасанбек Колпуш яйловида турган Султон Абусайид Мирзо ҳузурига ўз элчиларини

юбориб, қорақўюнлилар ҳеч қачон ҳазрат Амир Темурга ва Темурийларга эл бўлмаганлигини
эслатган ҳолда оққўюнлилар ҳазрат Соҳибқирон хонадонига нисбатан ихлос йўлини
тутганлигини таъкидлаб ўтади.

1468 йилнинг 10 июль ойида Султон Абусайид Мирзо оққўюнлилар сардори Ҳасанбекка

мактуб

3

йўллайди. Мактубда Амир Темур Ҳасанбекнинг улуғ отаси Қора Усмонга Диёрбакр

вилоятини юрт қилиб берганлиги, Амир Темурдан кейинги даврда Табриз Мироншоҳ Мирзо
тасарруфида бўлгани ва мазкур ҳудуд Абусайид Мирзога тегишли эканлиги эслатиб ўтилади
ва эндиликда мазкур ўлкани Абусайид Мирзога бериши, эвазига Султон унга Миср ва Шомни
олиб беришни ваъда қилади

4

.

Бу орада Султон Абусайид Мирзо ҳузурига қорақўюнли Жаҳоншоҳнинг ўғли ҳам келиб,

“қўлим остида нимаики бўлса, ул зафарга ёр подшоҳнинг асл мулки деб биламан” деган

1

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар фи ахбори афроди башар. Форс тилидан таржима,

муқаддима муаллифлари: Жалил Ҳазратқулов, Исмоил Бекжонов. Изоҳлар муаллифлари: Ашраф Аҳмедов,
Исмоил Бекжонов. Тошкент. “Ўзбекистон”. 2013. Б-617.

2

Ўша асар. Б-618.

3

Мактуб Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тўпқопи саройи архивида (Е 12307 кўрсаткичли васиқа)

сақланмоқда.

4

Батафсил қаранг: Қудраттулла Омонов. Эски туркий дипломатик ҳужжатлар: тарихий-филологик таҳлил.

Тошкент давлат шарқшунослик институти. Тошкент 2015.19-20, 82-83, 98-106 бетлар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

136

хабарни етказди

1

. Султон Абусайид Мирзо Ҳусайин Али элчиларига эҳтиром кўрсатиб,

қайтиб кетишларига рухсат бераркан: “Ҳозир жаҳон олувчи байроқ Озарбайжон томонга
йўналган, борганимиздан кейин қандай иш давлат манфаатига мос кўрилса, ўша нарса амалга
ошади”

2

деган хабарни юборди.

Темурийлар қўшини Рай

3

вилоятига келган вақтда Ҳусайн Али қорақўюнли Ҳасанбек

оққўюнлига қарши курашиш мақсадида ҳарбий ҳаракат бошлайди. Бироқ, Султон Абусайид
Мирзонинг қўшини Табризга етгани ҳақидаги хабардан Ҳусайн Али қорақуюнли лашкарго-
ҳида таҳлика вужудга келиб, унинг амирларидан айримлари Ҳасанбек оққўюнли ҳузурига,
айримлари Султон Абусайид Мирзо ҳузурига келадилар. Бундан руҳланган Султон Абусайид
Мирзо Ғарбий Эронга қилаётган ҳарбий юришни янада жадаллаштириб юборади. Бу даврда
Ҳасанбек Султон Абусайид Мирзо ҳузурига жияни Юсуфбекни элчи қилиб юборади.
Тарихчи Ғиёсиддин Хондамирнинг маълумотига кўра Ҳасанбек ўз жияни орқали Султон
Абусайид Мирзога қуйидаги хабарни етказади: “Юз йилга яқин даврдан бери ота-бобо-
ларимиз ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари хонадонига нисбатан тарафдорлик ва
давлатҳоҳлик йўлини тутиб келишган. Мана бугун бу мухлисингиз ҳам ўша йўлдан четга
чиқмай, Форс

4

ва Ироқ

5

вилоятларини душманлар чангалидан озод қилдим ва олий даргоҳ

эгаси мулозимлари қўлига топширдим. Умид шуки, бу қамишзорда то қиш фасли тугаб,
йўллардаги қорлар эриб, Диёрбакрга қайтиб кетишимиз имкони юзага келгунга қадар
туришимиз учун рухсат берсангиз”

6

.

Ҳасанбекнинг Султон Абусайид Мирзога мурожатидан шу нарса маълум бўладики, бу

даврда оққўюнлилар вазият тақазосича Темурийларга нисбатан муросасозлик йўлини
тутишга тўғри келган. Зеро, Ҳасанбек гарчи Ғарбий Эрон ҳудудида Жаҳоншоҳга нисбатан
муваффақиятга эришган бўлсада, Султон Абусайид Мирзо билан ҳарбий тўқнашувга бориши
унинг манфаатига кирмас эди. Бироқ, иккинчи томондан Ҳасанбек аввалига Жаҳоншоҳга ҳам
Султон Абусайидга қилган мурожаати каби “эҳтиёж ва ниёзмандлик”

7

сўзларини етказиб,

қулай вазият келганда унинг ўрдасини талон-тарож этган эди.

Шунинг учун бўлса керак Султон Абусайид Мирзо Ҳасанбекнинг сўзларига эътибор

бермасдан ҳарбий ҳаракатни давом эттиради.

Султон Абусайид Мирзо Ҳасанбек ҳузурига Мирзо Маҳмуд ва Хожа Лоқ элчилиги орқали

қуйидаги жавобни етказди: “Қутлуғ мавкаб ул диёр сари юрмоқда. Борганимиздан сўнг нима
мақул кўринса, ўшани амалга оширажакмиз”

8

.

Мазкур ҳарбий юришда Султон Абусайид Мирзо оққўюнли Ҳасанбек элчиларига ҳам,

қорақўюнли Ҳусайин Али элчиларига ҳам аниқ жавоб қайтармайди ва ҳарбий юриш давом
эттирилади.

1

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар.... Б. 624.

2

Ўша асар. Б. 625.

3

Рай- Эрондаги қадимги ва ўрта аср шаҳри.

4

Форс-Эрондаги қадимги тарихий-маданий вилоят.

5

Ироқ - Ўрта асрларда Ироқ ва унга яқин қўшни баъзи ҳудудлар икки қисмга бўлиниб, жануби- ғарбий қисми

Ироқи Араб, шарқий қисми эса Ироқи Ажам деб юритилган. Бунда бир қисмининг асосан араб қабилаларидан
иборат эканлиги, иккинчи қисмини эса ажам (ғайриараб, асосан, форс, курд каби эроний этнослар, қисман
туркийлар) ташкил этиши назарда тутилган.

6

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар.... Б. 627.

7

Ўша асар. Б. 620.

8

Ўша асар. Б. 627.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

137

Султон Абусайид Мирзо совуқнинг забтидан қишлаш учун бирор муносиб жой танлаш

масаласида амирлар билан кенгаш ўтказади. Кенгаш қарорига кўра Ҳасанбекни Қорабоғдан
чиқариб, қишни ўша ерда ўтказишга келишилади. Бироқ, Султон Абусайид Мирзонинг оқ-
қўюнлига жавоб элчилигидан сўнг лашкаргоҳда озиқ-овқат муаммоси кўндаланг бўлиб,
Маҳмудобод

1

мавзеига боришга қарор қилинади. Чунки Ҳасанбек Хуросон, Ироқ ва Форс

тарафлардаги йўлларни беркитиб ҳеч кимни лашкаргоҳга ўтишига йўл қўймайди. Фақат умид
Султон Абусаид Мирзога иттифоқдош бўлган Ширвоншоҳ томонидан кема билан
юборилаётган озиқ-овқатда қолган эди. Тарихчи Хондамирнинг таъкидлашича ўша кезларда
қўшин орасида қаҳатчилик ва очлик шу даражага етганки, бир ман ғалланинг баҳоси ўн динор
кепакийга кўтарилган

2

.

Бироқ, Ширвоншоҳ Ҳасанбекдан ҳадиксираб Султон Абусайид Мирзо билан иттифоқлик

алоқаларини узади. Қийин аҳволда қолган қўшин Маҳмудободдан кўчиб Ардабил

3

томон юришга

мажбур бўлади. Йўлнинг ботқоқ жойларида қўшиннинг кўпгина от-уловлари лойга ботади.

1469 йил 26 январда Ҳасанбек Султон Абусайид Мирзо билан сулҳ тузиш таклифини

берди. Сулҳ шартларини келишиш учун Султон Абусайид Мирзо томонидан Амир Саййид
Мазид бошлиқ бир неча нуфузли беклар белгиланган жойга келадилар. Бироқ, шу ерда Амир
Саййид Мазид томонидан ўнглаб бўлмайдиган катта хатолик юз беради. Чунончи, Амир ўзи
билан келган Хуросон қўшинининг оққўюнлилар қўшинидан сон жиҳатдан кўплигини кўриб
хужум ҳаракатини бошлаб юборади. Натижада аввалига Темурийлар қўшини ғалаба қозонган
бўлса-да, кейин Ҳасанбекнинг пистирмада турган қўшини ҳужумига учраб кўпгина хуросон-
лик амирлар ва қўшин ҳалокатга учрайди. Мазкур воқеадан сўнг юз берган қалтис вазиятни
ўнглаш мақсадида Султон Абусайид Мирзо Ҳасанбек ҳузурига сулҳни янгилаш мақсадида Мозан-
дарон волийлари қаторида турган ҳазрат Амир Ғиёсиддин Муҳаммад бин Амир Жалолиддин
Абдулваҳҳоб бин Амир Ғиёсиддин бин Амир Камолиддин бин Амир Саййид Қавомиддинни
юборди. Ҳасанбек сайидларга таъзим ва эҳтиромини кўрсатиб, сулҳ тузишга қарор қилиб турганда
Султон Абусайид Мирзо ҳузурига юборилган Саййид Ардабилий қайтиб келиб, “ҳозирда
хуросонликлар ниҳоятда ёмон ва паришон аҳволга тушишган, сира ҳам сулҳ ва ярашишга
кўнмаслик лозим” дея арзга етказади

4

. Шу баҳона Ҳасанбек Султон Абусайид Мирзо турган

манзилга ўз илғорини юборади. Султон қочишга мажбур бўлади. Бироқ, амир Ҳасанбекнинг
ўғиллари Султонни ушлаб отасининг қароргоҳига олиб келадилар. Ҳасанбек аввалига Султон
Абусайид Мирзони ўзига хос ҳурмат билан қабул қилган бўлсада, кейинроқ бир гуруҳ амир-
ларнинг маслаҳатига кўра уни Шоҳруҳ Мирзонинг авлоди бўлган Ёдгор Муҳаммад Мирзо қўлига
топширади. 1469 йил 5 февраль куни шаҳзода бувиси Гавҳаршод Бегимнинг хуни учун Султон
Абусайид Мирзони қатл этишга ҳукм қилади.

Султон Абусайид Мирзонинг жасади Ҳиротга келтирилиб, Гавҳаршод бегим мадрасаси

ёнидаги Темурийлар даҳмасига дафн этилади

5

.

Султон Абусайид Мирзонинг оққўюнлилар билан олиб борган сиёсий алоқалари шу

зайилда ниҳоясига етди.

1

Махмудобод (форс. دابآدومحم) — Эроннинг шимолидаги шаҳар.

2

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар.... Б. 629.

3

Ардабил (форс. لیبدرا). Эроннинг шимоли-ғарбидаги шаҳар.

4

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар.... Б. 631.

5

Т.Файзиев. Темурийлар шажараси. Б. 179.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

138

Мазкур ўрганилган даврда Темурийларнинг оққўюнлилар билан сиёсий алоқаларида бир

қатор эътиборни ўзига жалб этадиган жиҳатлар мавжуд. Чунончи, нима сабабдан Султон
Абусайид Мирзо Ғарбий Эрон масаласида оққўюнлилар билан иттифоқликка киришмай
қорақўюунлилар билан сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.

Иккинчидан, иттифоқликни таклиф қилиб турган Ҳасанбекка қарши ҳарбий ҳаракатлар

давом эттирилди.

Фикримизча, Озарбайжон ва Ғарбий Эрон минтақасига давогар бўлган Султон Абусайид

Мирзо Ҳасанбекка нисбатан қорақўйюнли Жаҳоншоҳни Озарбайжон ва Ғарбий Эрон
минтақасида етакчи куч сифатида баҳолаган ва у билан мазкур ҳудудлар бўйича манфаатли
келишувга эришишга ҳаракат қилган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, Султон Абусайид
Мирзо Хуросон масаласида амир Жаҳоншоҳ билан олиб борган музокараларида “Мирзо
Шоҳрух Гурагон унга иноят қилган Озарбайжон мамлакати билан қаноатланиб, Форс ва Ироқ
ўлкаларини эса асл эгаси бўлмиш Биз ва бизнинг олий девонимиз тасарруфига қайтариб
берсагина сулҳ барқарор бўлади” деган хабарни юборган эди. Кейинчалик вазият тақазосича
Султон Абусайид Мирзо қорақўюнлилар билан сиёсий алоқаларни олиб боришга, агар
Жаҳоншоҳ Султоннинг шартларига кўнса Озарбайжонда уларнинг ҳукмронлигига эътироз
бўлмаслиги турган гап эди. Бироқ, Абусайид Мирзонинг бу позицияси Озарбайжон учун
доимо давогар бўлиб келган оққўюнлилар манфаатига тўғри келмас эди. Жаҳоншоҳнинг
мағлубияти эса Ҳасанбекнинг минтақадаги сиёсий позициясини мустаҳкамлади.

Абусайид Мирзонинг мақсади Ғарбий Эрон ва Озарбайжонни салтанат таркибига

киритиш эканлигини билган Ҳасанбек Султоннинг Табризга келаётган амирларига, хусусан,
амир Мазидга чиғатой амирлари Табриздан чиқиб кетишлари кераклигини, у ерни ўғли Ўғур-
лу Муҳаммадга берганлиги ҳақидаги хабарни етказади. Бироқ, Темурийлар қўшини Сул-
тонияга келганлигини эшитгач, Табриз атрофидан кўчиб, Қорабоғга жойлашади

1

. Ҳасанбек-

нинг мазкур ҳаракатидан сўнг Абусайид Мирзо ҳузурига қорақўюнли Жаҳоншоҳнинг
ўғиллари келадилар. Султон уларни яхши қабул қилиб, ҳурмат ва эътибор кўрсатади.

Темурийларнинг қорақўюнлилар билан иттифоқи хабари амир Ҳасанбекка етгач, у ҳам

юқорида зикр этилган “гина” янглиқ хабарни Султон Абусайид Мирзо қароргоҳига ўз элчи-
лари орқали етказади. Албатта Ҳасанбек ҳам Жаҳоншоҳ каби Ғарбий Эрон ва Озарбайжонни
Темурийларга бериш ва улар раҳнамолигида ҳукмронлик қилишни истамас эди. Бироқ,
минтақадаги сиёсий-ҳарбий вазиятнинг мураккаблигини ҳисобга олган Ҳасанбек вақтинча
бўлсада Султонга бўйсуниш йўлини расман маълум қилган эди. Амалда Темурийларнинг
қўшини Табриз томон ҳаракатланганда у ерни “салтанат мулозимлари” қўлига топширишга
қаршилик қилади. Шунинг учун бўлса керак, Султон Абусайид Мирзо ҳам Ҳасанбекнинг
иттифоқлик сўзларига эътибор қаратмади ва вазият тақазосича қорақўюнли Жаҳоншоҳ
ўғилларидан унга қарши курашишда фойдаланишга ҳаракат қилди. Умумун олганда Султон
Абусайид Мирзо мазкур ҳарбий юришда ҳар икки рақиб сулола вакилларига ишонмас эди. Улар
билан олиб борилган сиёсий алоқаларда бир хил позицияда турди, яъни минтақа ҳудудлари қай
тариқа тақсимланиши ва ким томондан бошқарилиши масаласи мавҳумлигича қолди. Бу эса
Султон Абусайид Мирзонинг мазкур минтақа сиёсий кучлари билан олиб борган алоқаларидаги
асосий хатолик эди. Ўз даврида Шоҳрух Мирзо ҳам Ғарбий Эрон ҳамда Озарбайжон масаласида
мазкур сулолалар билан алоқаларга киришган ва минтақада сиёсий мувозанатни бузмаган ҳолда

1

Ғиёсиддин ибн Ҳумомиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сийар.... Б. 626.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

139

уларнинг манфаатлари ҳам ҳисобга олинган эди. Шу йўл билан Шоҳрух Мирзо оққўюнли ва
қорақўюнлиларни ўз таъсир доирасида тутиб туришга муваффақ бўлган эди.

Султон Абусайид Мирзо Темурийлар ичида Шоҳрух Мирзодан кейинги даврда салтанат

ҳудудларини қайта бирлаштирган сўнгги ҳукмдор ҳисобланади. У ўзининг 18 йиллик
ҳукмронлик даврида мамлакатда тартиб ва адолат ўрнатишга ҳаракат қилди. Бироқ, Ғарбий
Эрон минтақасига нисбатан эҳтиётсизлик билан тутган ҳарбий сиёсати унга муваффақият
олиб келмади.

ЎРТА ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТЛАР ДАВРИ ТАРИХИ

ТУРКИЯ ТАРИХЧИЛАРИ НИГОҲИДА

ТОШЕВ СОЛЕЖОН

Ўқитувчи,

ЧДПИ

Аннотация. Совет Иттифоқининг тарқалишидан сўнг, нафақат мамлакат ичида, балки бутун

дунёда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига бўлган қизиқиш ошди. Ўрта Осиё давлатлари, жумладан
Ўзбекистон мустақиллик яратган имконият соясида халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиш, чет
давлатлари билан муносиб сиёсий ва маданий алоқаларни олиб боришга интилмоқда. Чет давлатлари
жумладан Туркияда Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихига доир кўплаб тадқиқотлар амалга
оширилганки, бу мақолада ушбу тадқиқотлар тарихшунослиги ва мазкур тадқиқотларни ташкил
этган ҳамда қўллаб қувватлаган ташкилотлар фаолияти ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: Совет Иттифоқи, Ўзбекистон, Туркия Республикаси, Ўрта Осиё давлатлари,

советлар даври тарихшунослиги, илмий тадқиқот марказлари, тарихшунослик, истиқлол.

Аннотация. После расспада бывшего Советского Союза во всем мире возрос интерес к истории

центральноазиатских стран, в том числе Узбекистана. Благодаря независимости наша страна
пытается занять свое место на международной арене, вести соответствующие политические и
культурные связи с зарубежными государствами. Наряду с другими зарубежными странами и в Турции
были проведены исследования по истории Центральной Азии, в том числе Узбекистана. В данной статье
освещается деятельность ряда организаций, проводивших и поддержавших эти исследования.

Опорные слова и выражения: Советский Союз, Узбекистан, Турецкая Республика, страны

Центральной Азии, историография, исследовательские центры, независимость.

Аbstrаct. After the dissolution of the Soviet Union, interest in the history of Central Asia and Uzbekistan

increased not only in the country, but also throughout the world. The countries of Central Asia, including
Uzbekistan, are trying to gain their place in the international arena in the shadow of the opportunity created by
independence, to conduct appropriate political and cultural ties with foreign countries. Many studies on the history
of Central Asia and Uzbekistan have been carried out in foreign countries, including Turkey. In this article, the
activities of these studies and organizations that have organized and supported these studies are highlighted.

Keywords аnd expressions: Soviet Union, Uzbekistan, Republic of Turkey, Central Asian countries,

Soviet historiography, research centers, historiography, independence.

Кириш.

ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошларида мустабид советлар давлатининг

барҳам топиши нафақат собиқ иттифоқ халқлари ҳаётида, балки жаҳон миқёсида сиёсий

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов