Зарубежный опыт страхования сельскохозяйственных рисков

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
300-309
12
5
Поделиться
Баймирзаев, Д. (2019). Зарубежный опыт страхования сельскохозяйственных рисков. Экономика и инновационные технологии, (1), 300–309. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10706
Дилмурод Баймирзаев, Наманганский государственный университет

поддержка докторанта

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется опыт зарубежных стран в страхование сельскохозяйственных рисков. Показаны преимущества и особенности системы страхования при управлении сельскохозяйственными рисками. Изучены возможности и разработаны рекомендации по использования их в фермерских хозяйствах Узбекистана.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ХАТАРЛАРНИ СУҒУРТАЛАШНИНГ ХОРИЖИЙ

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Баймирзаев Дилмурод Неъматович,

Наманган давлат университети таянч докторант

E-mail:

dilnazdon@mail.ru

Аннотация:

Мақолада қишлоқ хўжалигидаги хатарларни суғурталашнинг хорижий

мамлакатлар тажрибалари таҳлил қилинган. Қишлоқ хўжалигидаги хатарларни
бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб
берилган. Ўзбекистон фермер хўжаликлари фаолиятида уни қўллаш имкониятлари
тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье анализируется опыт зарубежных стран в страхование

сельскохозяйственных рисков. Показаны преимущества и особенности системы
страхования при управлении сельскохозяйственными рисками. Изучены возможности и
разработаны рекомендации по использования их в фермерских хозяйствах Узбекистана.

Abstract:

The article analyzes the experience of foreign countries in agricultural risk

insurance. The advantages and features of the insurance system for managing agricultural risks
are shown. The possibilities have been studied and recommendations have been developed on their
use in farms of Uzbekistan.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, хатарлар, зарар, суғурта,

агросуғурта, суғурта маҳсулотлари, хатарларни бошқариш, кредит, биржа, хеджирлаш,
шартнома.

Кириш

Республикамиздаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда

хатарларни бошқаришдаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ҳамда
уларнинг ижобий жиҳатларидан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалиги корхоналари
фаолиятининг самарадорлиги ортишига, маҳсулот етиштириш ҳажмларини янада
кўпайтириш имкониятларининг ошишига туртки беради.

Фан ва технология тараққиётининг айни пайтдаги юксак даражасига қарамай,

дунёдаги кўплаб давлатлар аграр тармоқдаги қишлоқ хўжалик экинларига жиддий
талофат етказувчи табиий-иқлим ва иқтисодий мазмундаги хатарларнинг кучайиши
билан боғлиқ муаммоларга тез-тез дуч келмоқдалар ҳамда бу каби муаммолар
тобора глобал характерга эга бўлиб бормоқда.

Айни пайтда, ушбу масаланинг халқаро амалиёт тажрибаси таҳлили қишлоқ

хўжалик ишлаб чиқариши узлуксизлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда
хатарларни бошқаришнинг энг самарали усули суғурта эканлигини кўрсатмоқда.

Табиий иқлим шароитларига нисбатан юқори даражадаги қарамлик қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хатарларни бошқаришда суғурта ва суғурта тизими
имкониятларидан кенг тарзда фойдаланиш заруратини юзага келтиради. Суғурта
тармоқда янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ хатарлар, кредит
ресурсларидан фойдаланишдаги хатарлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини биржа
тизими (спот, форвард, фьючерс) орқали сотиш давомида юзага келувчи хатарларни
самарали бошқариш имконини беради. Сифатли суғурта хизматлари ва бу борадаги
ҳукумат дастурларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга имкон беради, аграр
тармоқни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат бюджети ҳаражатларини
қисқартиради.

Қишлоқ хўжалик тармоғида суғурта амалиётини ривожлантиришнинг

зарурияти қуйидагиларда ўз аксини топади:

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзига хос иқтисодий фаолият тури

сифатида юқори даражадаги хатарлар билан боғлиқ эканлиги;

- аксарият ҳолларда қишлоқ хўжалик корхоналарининг табиий офатлар ёки

ишлаб чиқаришдан кўрган зарарларни мустақил қоплай олмасликлари;

- суғурта ҳимоясининг салбий ҳодисалар билан боғлиқ йўқотишларни қоплаш

ҳамда аграр тармоқнинг барқарор ривожланиш суръатларини таъминлаш кафолати
сифатида хизмат қилиши.

Амалиётда қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқаришга қаратилган турли

хил стратегиялар ишлаб чиқилган, бироқ агросуғурта қишлоқ хўжалигида турли
хатарлардан, кўзда тутилмаган йўқотишлардан ҳимоя этишнинг самарали воситаси
бўлиб қолмоқда.

Агросуғурта барча турдаги қишлоқ хўжалик хатарларини бошқаришнинг

синалган механизми эканлиги билан бир қаторда суғурта бозорининг барча
иштирокчилари манфаатларини бирлаштиришнинг энг мақбул йўли ҳамдир. Шунинг
учун аграр соҳани суғурталашнинг замонавий моделларини ривожлантириш унга
инновацион ёндашувни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий хатарларни баҳолашнинг назарий ва услубий масалалари

Ж.М.Кейнс, Ф.Найт, Ж.Нейман, О.Моргенштерн, Й.Шумпетер ва бошқа таниқли
иқтисодчи олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида акс этган. Ж.М.Кейнс ўзининг
“Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” китобида хатар муаммосини махсус
тадқиқ этмаган бўлсада, ноаниқлик шароитида иқтисодий қарорлар қабул қилиш,
кредит хатари, инфляция хатари ҳақида фикрлар юритган. Ф.Найт “Хатар, ноаниқлик
ва фойда” китобида мукаммал ва номукаммал рақобат шароитида хатар, ноаниқлик
ва корхона фойдаси ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этган. Ж.Нейман ва
О.Моргенштернлар ноаниқлик ва хатар тушунчаларини тадқиқ этишда ўйинлар
назарияси нуқтаи назардан ёндашганлар. Таниқли австриялик иқтисодчи олим
Й.Шумпетер “Иқтисодий ривожланиш назарияси” китобида иқтисодий тизимдаги
доимий ўзгаришларга сабаб бўлувчи омилларни тадқиқ этиб, иқтисодий динамикани
ўрганиш асосида хатарларни таснифлаш ва гуруҳлаштиришга алоҳида эътибор
қаратган.

МДҲ мамлакатларида хатарларни бошқариш масалаларини тадқиқ этиш ўтган

аср охирларида ниҳоятда фаоллашди. Жумладан, И.Т.Балабанов ўз тадқиқотларида
риск-менежментининг мазмуни ва уни ташкил этиш, хатар даражасини пасайтириш
усуллари, йўналишлари ва стратегияси, уларни суғурталаш [5], К.В.Балдин хатарлар
шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг методологик, ташкилий ва
технологик асослари [6], С.М.Васин ва В.С.Шутовлар тадбиркорлик фаолиятидаги
хатарлар ва уларни туркумлаш, хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари,
корхона стратегиясида хатарлар бошқариш хусусиятларини [8] тадқиқ этганлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз

олимларидан

М.Шарифхўжаев

ва

Ё.Абдуллаевлар

таваккалчилик (риск)ни бошқариш, хавф ва таваккалчилик турлари ҳамда уларни
бошқариш [3], Ш.Зайнутдинов, А.Шермуҳаммедовлар бошқарув жараёнида дуч
келадиган хатарлар ва уларнинг таҳлили, хатарларнинг турлари ва бошқариш
шакллари [4], А.Абдуллаев аграр соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор
шаклларидан бири ҳисобланган фермер хўжаликларининг илмий-назарий асослари
[1], А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти, унинг
самарадорлигини ошириш [2] масалаларида илмий изланишлар олиб борганлар.

Мамлакатимиз олимлари тадқиқотларида ушбу соҳа кенг ўрганилган бўлса-да,

иқтисодиётнинг либераллашуви ва таркибий ислоҳотларни жадаллаштириш
шароитида фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни бошқариш борасидаги
тадқиқотлар янгича ёндашувни тақозо этмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб,
қишлоқ

хўжалигидаги

хатарларни

бошқаришда

хорижий

мамлакатлар

тажрибаларини умумлаштириш ва мамлакатимиз аграр секторида қўллаш
имкониятларини асослаш мазкур тадқиқотнинг мақсади бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологиясини мамлакатимиз ва хорижий олимларнинг қишлоқ

хўжалиги тармоғида фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишнинг илмий
асослари бўйича олиб борган илмий ишларининг натижалари, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг агросаноат тизимида фермер хўжаликларини ташкил
этиш ва ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ташкил этади. Шу билан бирга,
хорижий мамлакатларда фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва уни юритишда
хатарларни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистондаги
фермер хўжаликларини ривожлантиришда уларнинг фойдали жиҳатларини
амалиётга киритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ хўжалигини суғурталаш амалиёти биринчи марта 1750 йилда

Францияда жорий этилганлиги эътиборга олинса, бу борада халқаро даражада
тарихий тажриба шаклланган, дейиш мумкин. Ҳозирги вақтда эса агросуғуртанинг энг
ривожланган

тизимлари

АҚШ,

Канада

ва

Испанияда,

ривожланаётган

мамлакатлардан – Ҳиндистонда жуда тараққий этган. Сўнгги йиллар давомида
мазкур давлатлар ҳукуматлари ва суғурта компаниялари томонидан бир қанча янги
дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги энг эътиборли жиҳат аграр соҳадаги
суғурталаш хизматларининг тез суръатларда диверсификациялашаётганлигидир.
Жумладан, қишлоқ хўжалик экинларини суғурталаш, даромадларни суғурталаш
ҳамда даромадларни барқарорлаштириш бугунги кундаги халқаро амалиётда энг
кенг қўлланиладиган суғурта дастурлари ҳисобланади.

Аграр тармоқдаги хатарларни бошқариш борасидаги суғурта дастурларини

амалга оширишда АҚШ етакчи ҳисобланади. Мазкур мамлакатда 2017 йилда 551 та
суғурта дастурлари жорий этилган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқаришда фермер хўжаликлари деярли барча турдаги хавф-хатарлардан тўлиқ
суғурта қилиш имконини берувчи 123 та турдаги объектлар (қишлоқ хўжалиги
экинлари ва чорва ҳайвонлари) учун суғурта дастурлари жорий этилган [10].

Фермер хўжаликлари учун жорий этилган асосий агросуғурта дастурлари

қуйидаги йўналишларда шакллантирилган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

алоҳида хатарлардан индивудиал тарзда суғурталаш;

кўплаб турдаги хатарлардан суғурталаш;

ҳудудий ҳосилдорлик индекси бўйича суғурталаш;

об-ҳаво индекси бўйича суғурталаш;

фермер хўжаликлари даромадларини суғурталаш (қишлоқ хўжалик

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нафақат ҳосил ололмаслик ҳолатларидан, балки
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг пасайиб кетиш ҳолатларидан ҳам ҳимоя
қилинади).

АҚШда фермер хўжаликлари суғурта полисларини ихтиёрий тарзда, суғурта

шартлари уларни қаноатлантирган тақдирда, ўзлари танлаган суғурта компаниясидан
тўғридан-тўғри сотиб оладилар.

АҚШда 2016 йилда фермер хўжаликлари билан 1,1 млн.дан зиёд суғурта

шартномалари тузилган бўлиб, мамлакатдаги қарийб 90 фоиз фермер хўжаликларини
қамраб олган. Суғурта мукофотларининг ҳажми 9,32 млрд. АҚШ долларини ташкил
этган. Суғурта компаниялари томонидан 3,74 млрд. АҚШ доллари миқдорида суғурта
қопламалари тўлаб берилган. Суғурта мукофотлари ҳажмида давлат субсидиясининг
улуши 62,9 фоизни ёки 5,86 млрд. АҚШ долларини ташкил этган (1-жадвал).

1-жадвал

АҚШдаги давлат суғуртаси дастури бўйича маълумотлар

1

Кўрсаткичлар

2000

2012

2015

2016

Фермер хўжаликлари билан тузилган суғурта
шартномалари (дона)

1 323 243

1 174 007

1 204 619

1 159 648

Суғурта мажбуриятлари кўлами, млрд. $

34,44

117,16

102,51

100,51

Суғурта мукофотлари ҳажми, млрд. $

2,54

11,12

9,76

9,32

Давлат субсидиясининг ҳажми, млрд. $

0,95

6,97

6,09

5,86

Давлат субсидиясининг улуши, %

37,4 %

62,7 %

62,4 %

62,9 %

Тўлаб берилган қопламалар, млрд. $

2,59

17,45

6,31

3,74

Суғурта портфелидаги зарар даражаси, %

102

175

65

41


Давлат фермер хўжаликлари томонидан суғурта полисини сотиб олишда

бевосита ёрдам кўрсатади. Фермер хўжаликлари суғурта полисининг кўпи билан 40
фоизини тўлайдилар, қолган қисми эса давлат томонидан субсидиялаштирилади.

АҚШда MPCI (Multi-Peril Crop Insurance) – қишлоқ хўжалиги экинларини

суғурталаш дастури қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқариш ва суғурталаш
тизимининг асоси ҳисобланади. Мазкур дастур АҚШ ҳукумати томонидан
субсидиялаштирилиб, фермер хўжаликларини кўплаб турдаги табиий офатлар,
жумладан, қурғоқчилик, ортиқча намгарчилик, совуқ уриш, кучли шамол, сув
тошқини, дўл, ҳашоратлар томонидан келтирилган зарарлар ва касалликлар ҳамда
бошқа табиий талофатлардан ҳимоялашни таъминлайди. Суғурта бўйича товон пули
миқдори хатарлар ёки талофатлар кўламидан келиб чиқиб, ҳар бир фермер
хўжалигининг

ўртача

ҳосилдорлигига

асосланади.

Суғурталанган

фермер

хўжаликларига суғурта тўловлари ҳосилдорлик ёки даромаднинг кафолатланган
даражаси камайиб кетган тақдирда, унга етмаган қисмини тўлаб бериш билан
қопланади.

1

https://forinsurer.com/public/17/11/10/4799

(Мурожаат этиш санаси 21.05.18)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

АҚШда қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш дастурининг уч шакли

мавжуд:

1)

CAT (Catastrophic Risk Protection) – ҳалокатли хатарлардан ҳимояланиш;

2) GRP (Group Risk Plan) and Buy-up Coverage – сотиб олинадиган суғуртали

қоплашлар;

3) NAP (Non-insured Assistance Program) – суғурта қилинмайдиган ёрдам

кўрсатиш дастурларидир.

АҚШ агросуғурта бозорининг тадқиқотчилари мавжуд хатарларни икки турга

ажратадилар:

1. Муқаррар хатарлар (масалан, табиий ва экологик офатлар). Бундай

хатарларни олдиндан режалаштириш ва суғурта компаниялари ёрдамида бу
муаммоларни ҳал этиш мумкин ҳамда бундай ҳолатларда вазиятли бошқарув
асосида ёндашилади.

2. Ноаниқлик хатари (масалан, бозор ҳолатининг кескин ўзгариши, кутилмаган

иқтисодий ва сиёсий тартибсизликлар). Бундай хатарларни аниқ башорат қилиш ва
бартараф этишнинг имкони йўқ. Шунинг учун улар суғурта орқали қопланмайди,
аммо келажакдаги ўзгаришлардан қатъий назар, маълум муддатларда тўлов
кафолати билан хавфни камайтириш усули сифатида хежирлаш усулидан
фойдаланилади. Фермер хўжаликлари молиявий зарарлардан ҳимояланиш
мақсадида

қишлоқ

хўжалик

маҳсулотлари

учун

олдиндан

олди-сотди

шартномаларини тузадилар [9].

Европа Иттифоқида ҳозирги кунда аъзо мамлакатлар учун ягона қишлоқ

хўжалик сиёсати тамойиллари ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги 5 йил давомида Италия,
Франция, Греция ва бошқа давлатларда аграр тармоқни суғурталаш тизими фаол
ривожланди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғурталашда Ғарбий Европа моделининг

оддий намунаси Германияда ривожланган. Бу мамлакатда ҳосилни йўқотиш билан
боғлиқ зарарлар давлат томонидан қопланмайди. Фақат истисно ҳолатларда Европа
Иттифоқининг розилиги билан ёрдам бериш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиши
мумкин.

Германияда агросуғурта ўзаро бирлашган суғурта ассоциациялари томонидан

амал оширилади. Бундай ассоциациялар Германияда 1797 йилдан фаолият юритиб
келади. Суғурталаш фақат бир хатардан – дўлдан ҳимоя этади. Мамлакатдаги 60
фоиздан зиёд қишлоқ хўжалик экинлари мазкур хатардан суғурталанади.
Суғурталанувчи фермерлар мазкур ассоциацияларнинг аъзоси ҳисобланадилар. Ушбу
суғурта тури хатарларни бошқаришнинг кафолатли воситаси сифатида маҳаллий
фермерлар ишончини қозонган. Суғурта ҳодисасини мониторинг қилиш ва баҳолаш
ассоциацияга аъзо фермерлар томонидан амалга оширилади. Бироқ, баҳолашнинг
минтақалараро тизимига мувофиқ баҳолашда иштирок этувчи фермерлар бошқа
ҳудуддан бўлиши шарт. Суғурта мажбуриятлари юзага келмаган тақдирда
шаклланган суғурта заҳираси ассоциация аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига
асосан унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.

Францияда табиий офатлар жамғармаси мавжуд бўлиб, у қишлоқ хўжалик

экинлари ва яйлов чорвачилигидан кўрилган зарарларни қоплайди. Суғурталанадиган
хатарларга сурункали ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, совуқ уриш, қурғоқчилик,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

довул, эпидемиялар, зараркунандалар киради. Жамғарма мол-мулкни суғурталаш
бўйича шартномада қўшимча бадаллар тўлаш ҳисобига шакллантирилади.

Италияда

қишлоқ

хўжалигини

суғурталаш,

асосан,

хусусий

суғурта

компаниялари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, давлат томонидан ҳам
сезиларли даражада молиявий ёрдам кўрсатилади. Дўл ягона суғурта қилинадиган
хатар ҳисобланади. Бундан ташқари, узум, мева ва артишокларни етиштиришда
қишлоқ хўжалик экинларини совуқ уришдан суғурта қиладиган кичик дастурлар ҳам
мавжуд. Суғурта мукофотларининг 50 фоизи ҳукумат томонидан, қолган қисми эса
фермерлар ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.

Европа Иқтифоқининг бошқа давлатларига нисбатан Испанияда агросуғурта

жуда ривожланган. Чунки Испанияда қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётнинг энг
муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу мамлакатда деярли барча турдаги қишлоқ хўжалик
хатарлари суғурталанади. Кўп сонли суғурта компаниялари ассоциацияларга
бирлаштирилган. Улар суғурта бўйича талаблар ва стратегияларни ишлаб чиқишга
ҳамда бошқаришга масъулдирлар. Суғурта бўйича мукофотлар ҳукумат томонидан 20
фоиздан

44

фоизгача

субсидиялаштирилади.

Бундан

ташқари

ҳукумат

шартномаларни қайта суғурталаш бўйича хизматларни ҳам амалга оширади. Табиий
офатлар юз берган тақдирда фермерларга давлат томонидан тўғридан-тўғри молия
ёрдам кўрсатилмайди. Чунки фермерлар даромадига таъсир этувчи деярли барча
турдаги хатарлар қишлоқ хўжалик суғуртаси орқали тўлиқ қамраб олинади [7].

Авваллари кўплаб мамлакатларда (гарчи ушбу амалиёт давом этаётган бўлса-

да) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун 1 гектар экин майдони ёки 1 бош
чорва ҳайвонига давлат томонидан субсидиялар тўлаб берилган. Ҳозирги вақтда бу
амалиёт қайта кўриб чиқилмоқда ва хатарларни бошқариш тизимига ўтилмоқда.

Халқаро амалиёт қишлоқ хўжалик хатарларини суғурталашнинг давлат-хусусий

шерикчилик (PPP – Public-Private Partnership) форматидаги самарали моделларни
ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Суғурталашнинг анъанавий моделида
фақат икки томон – суғурталовчи ва суғурталанувчи иштирок этса, давлат-хусусий
шерикчилик моделида давлатнинг молиявий ёрдами билан қишлоқ хўжалик
хатарларини суғурталашда суғурта муносабатларининг уч субъектлари: фермер
хўжаликлари, суғурта компаниялари ва давлат иштирок этади. Бугунги кунда халқаро
амалиётда ушбу моделнинг 5 турини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: а) АҚШ; б)
Канада, Исроил; в) Испания, Туркия; г) Австрия, Швейцария ва д) Германия
моделларидир (2-жадвал). Ушбу моделларда (Германия моделидан ташқари) давлат
етакчи ҳисобланиб, ташаббускорлик, ташкилотчилик ва мазкур муносабатларнинг
кафолатини ўз зиммасига олади [12].

Айрим давлатларда (Қозоғистон, Украина) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

ишлаб чиқарувчиларга нисбатан мажбурий суғурта тизимини жорий этишдаги саъй-
ҳаракатлар ўз самарасини бермаган. Суғурта ихтиёрий бўлиши лозим. Эндиликда
кўплаб давлатларда қишлоқ хўжалигидаги хатарлардан суғурталаниш ихтиёрий
тарзда амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари хатарларни
бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қай бир усул энг яхши самара
берса, шуни танлашлари мақсадга мувофиқдир.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Қишлоқ хўжалиги хатарларини суғурталашда давлат-хусусий шерикчилик

(PPP – Public-Private Partnership) моделлари

М

о

д

е

л

Моделларнинг

мазмуни

Моделнинг афзалликлари

Моделнинг камчиликлари

1

АҚ

Ш

давлат ва

хусусий сектор

ўртасида

максимал

даражадаги

самарали

муносабатларни

ўрнатилиши

• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини
суғурталашда давлатнинг фаол иштироки;
• суғурта мукофотини тўлаш учун давлат
томонидан субсидиялар бериш орқали суғурта
қийматини пасайтириш;
• хусусий суғурта компанияларини аграр соҳага
суғурта хизматларини таклиф этишдаги фаол
иштироки;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг
турли хатарлардан юқори даражада
ҳимояланиши;
•қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва
суғурта компаниялари ўртасида шаффоф
муносабатларни ўрнатилиши;
• суғурта маҳсулотларини такомиллаштириш
орқали агросуғуртанинг узлуксиз ривожланиши.

• давлат бошқарув
ҳаражатларининг юқорилиги;
• суғурта компаниялари
даромадларининг
чекланганлиги.

2

Канад

а,

И

ср

о

и

л

давлатнинг

юқори

даражадаги

аралашуви

• суғурта мукофотини тўлаш учун давлат
томонидан субсидиялар бериш орқали суғурта
қийматини пасайтириш, мамлакатда
суғуртанинг кўламини ошириш;
•қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини
фалокатли хатарлардан ҳимояланганлиги;
• мамлакатда агросуғурта тизимини узлуксиз ва
режали ривожланиши.

• давлат бошқарув
ҳаражатларининг юқорилиги;
• суғурта компаниялари
даромадларини чекланганлиги.

3

И

сп

ан

ия, Тур

кия

суғурта

бирлашмалари

орқали

агросуғурлашни

амалга ошириш

• суғурталовчи, суғурталанувчи ва давлат
ўртасидаги ўзаро самарали муносабатларни
ўрнатилиши;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини
фалокатли хатарлардан ҳимояланганлиги;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг
бирлашмаларга қўшилиши орқали қишлоқ
хўжалик хатарларини суғурталаш билан боғлиқ
қарорларни қабул қилишда фаол иштикроки.

• давлат бошқарув
ҳаражатларининг юқорилиги;
• бирлашмалар томонидан
агросуғурта жараёнларини
бошқарилиши ва амалга
оширилиши сабабли хусусий
сектор ролининг пасайиши.

4

Австр

ия, Шв

ей

ца

р

ия

Мамлакатда

ягона суғурта

компаниясини

фаолият

юритиши

• мамлакатда ягона ихтисослашган суғурта
компаниясини ташкил этиш орқали сифатли
агросуғуртани жорий этиш, агросуғурта
бозорининг марказлашуви;
• суғурта мукофотини тўлаш учун давлат
(маҳаллий ҳокимият) томонидан субсидиялар
бериш орқали суғурта қийматини пасайтириш;
•ҳосилдорлик бўйича статистик маълумотларни
тақдим этилганда фермерларга суғурта
полисларини олишдаги чегирмалар (Австрия).

• қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини табиий
офатлардан юқори даражада
ҳимояланмаганлиги;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини суғурталашда
қатъий қоидаларни амал
қилиши (Австрия);
• қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини суғурталаш
бозорида рақобатнинг мавжуд
эмаслиги.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

5

Ге

р

ман

ия

Суғурталашда

давлатнинг

минимал

иштироки

• давлат бошқарув харажатларининг пастлиги;
• хусусий суғурталашнинг ривожланиниши.

• қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларини табиий
офатлардан
ҳимояланмаганлиги;
• ҳосилни йўқотиш билан
боғлиқ зарарлар учун давлат
ёрдамининг йўқлиги;
• қишлоқ хўжалиги хатарларини
суғурталашни
субсидиялаштириш дастурининг
йўқлиги сабабли агросуғурта
хизматлари нархининг
юқорилиги.
• агросуғурталаш тизимини
ривожлантириш
имкониятларини
чекланганлиги.

Бугунги кунда республикамизда қишлоқ хўжалик суғуртаси соҳаси ривожланиб

ва такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги кунда ушбу тармоқда қишлоқ хўжалик
экинлари ҳосилини суғурталаш бўйича хизматларни таклиф этувчи “Ўзагросуғурта”
давлат акциядорлик суғурта компанияси фаолият юритмоқда. “Суғурта фаолияти
тўғрисида”ги Қонун асосида фаолият кўрсатувчи ушбу компания қишлоқ хўжалиги
суғуртаси йўналиш бўйича 40 тага яқин турдаги суғурта хизматларини амалга ошириб
келмоқда.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2017 йил фаолияти давомида жами 3337,5 минг

тадан зиёд суғурта шартномалари тузилган. Шундан 53,7 минг таси ёки 1,61 фоизи
қишлоқ хўжалиги суғуртаси билан боғлиқ шартномалардир. Жамият қишлоқ
хўжалиги суғуртаси бўйича 37,3 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофотлари ҳисобига
1,9 трлн. сўм миқдорида суғурта жавобгарлиги олган. Олинган мажбуриятлар
доирасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича мижозларга 73,8 млрд. сўм миқдорида
суғурта товонларини тўлаб берилган. Суғурта мукофотлари бўйича суғурта
портфелида қишлоқ хўжалик хатарларининг суғуртаси 27,8 фоизни ташкил этган (3-
жадвал).

3-жадвал

“Ўзагросуғурта” АЖнинг 2015-2017 йиллардаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича

кўрсаткичлари

2

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2017 йилда

жами

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси

2015 йил

2016 йил

2017 йил

Суғурта мукофотлари

млн. сўм

134081,5

18862,7

45609

37314,0

Суғурта товонлари

млн. сўм

93337,3

7777,0

15441

73864,4

Суғурта жавобгарлиги

млрд. сўм

44458,8

1350,4

1917390

1932,3

Шартномалар сони

минг дона

3337,5

33,96

58

53,7

Хулоса ва таклифлар

Қишлоқ хўжалик тармоғининг барқарор ривожланишида хатарларни

бошқариш муҳим вазифа ҳисобланади. Хорижий амалиёт ҳар бир давлатда қишлоқ
хўжалигидаги хатарларни бошқариш механизми ўзига хос бўлиши, қишлоқ

2

Жадвал “Ўзагросуғурта” АЖнинг маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

хўжалигини юритиш маданияти билан мос тарзда шаклланиши ва ривожланишини
кўрсатиб бермоқда. Ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигини суғурталашда
узоқ йиллар давомида бой тажриба тўпланган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштирувчиларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларни турли
хатарлардан суғурталашнинг самарали механизмлари жорий этилган. Қишлоқ
хўжалик экинларини суғурталаш, даромадларни суғурталаш ҳамда даромадларни
барқарорлаштириш суғуртанинг энг кенг тарқалган йўналишлари сифатида эътироф
этилган.

Ривожланган давлатларнинг қишлоқ хўжалик суғуртасини амалга ошириш

бўйича тажрибаларини республикамиз маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда
қўллаш яхши самара беради.

Хорижий тажрибалар асосида Ўзбекистон фермер хўжаликлари фаолиятидаги

хатарларни бошқариш бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин:

фермер хўжаликлари фаолиятидаги турли хил хатарларни қамраб оладиган

суғурта хизматларининг турларини кенгайтириш ва такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалигини суғурталашда турли мулк шаклидаги суғурта

компанияларини агросуғурта бозорига жалб этиш, улар ўртасида соғлом рақобат
муҳитини вужудга келтириш;

хусусий мулк шаклидаги суғурта компаниялари томонидан қишлоқ хўжалик

ишлаб чиқаришидаги хатарларни суғурталаш бўйича суғурта хизматлари таклифини
давлат томонидан рағбатлантириб бориш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятидаги

хатарларни суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ

хўжалигидаги

хатарларни

бошқаришда

агросуғурта

билан

чегараланиб қолмасдан, тармоқ бошқарувининг барча даражаларида хатарларни
бошқариш механизмини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги суғурта ҳодисаларини экспертиза қилиш ва

зарарларни аниқлашда Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази иштирокини
таъминлаш, қишлоқ хўжалик хатарларини объектив баҳолашни имкон берувчи
кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалик тармоғининг базавий
соҳаларини ривожлантириш орқали уларнинг бошқарувида фойдаланиш;

қишлоқ хўжалигини суғурталаш соҳасида давлат-хусусий шерикчилик

муносабатларини янада кенгайтириш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида
қишлоқ

хўжалик

хатарларини

суғурталашнинг

самарали

моделларини

ривожланириш;

суғурта ҳодисаси содир бўлмаган тақдирда суғурта даъвосини кўриб чиқиш

амалиётини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш;

суғурта ҳодисаси руй бермаган ҳолларда суғурта мукофотларини бир

қисмини суғурталанувчига қайтариш амалиётини жорий этиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

А.Абдуллаев, X.Айбешов, Қ.Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хўжалиги

иқтисоди. – Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. – Т.: Адабиёт жамғармаси.

2007. – 340 б.

3.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”, 2001.

704 б.

4.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное

пособие. – Т.: Иқтисод-молия, 2007 . – 256 c.

5.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. – М.: Финансы и Статистика, 1996.

6.

Балдин К.В., Риск-менеджмент. Учебное пособие по риск-менеджменту. –

М.: ЭКМО, 2006. – 368 с.

7.

Бокушева Р., Хайдельбах О. Актуальные аспекты страхования в сельском

хозяйстве. Discussion Paper. No 57. 2004.

8.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное

пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 304 с.

9.

Задорожная М.В., Решетникова Н.В. Зарубежный опыт управления рисками

в агропродовольственном комплексе: роль государства. Региональные агросистемы:
экономика и социология. Ежегодник [Электронный ресурс]. – Саратов, ИАгПРАН,
2017. № 1.

10.

Кадомцева М.Е. Зарубежный опыт управления инновационным развитием

агропродовольственного комплекса на примере США и Канады / М.Е. Кадомцева //
Региональные агросистемы: экономика и социология. Ежегодник [Электронный
ресурс]. – Саратов, ИАгПРАН. – 2010. № 1. URL:

http://www.iagpran.ru

.

11.

Чехлыстова И.А. Управление развитием АПК в условиях риска. Автореферат

диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. –
Ставрополь. 2010 г.

12.

Международный

опыт

частно-государственного

партнерства

и

государственной поддержки в агростраховании.

http://agroinsurance.com/ru/29980/

13.

https://agroinsurance.com/ru/734/

Библиографические ссылки

А.Абдуллаев, Х.Айбешов, K-Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хужалиги ицтисоди. -Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.

Абдуганиев А. К,ишлок хужалиги ицтисодиёти. - Т.: Адабиёт жамгармаси. 2007. - 340 б.

Шарифхужаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. -Т.: "Ук,итувчи", 2001. 704 6.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное пособие. - Т.: Ик,тисод-молия, 2007 . - 256 с.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. - М.: Финансы и Статистика, 1996.

Балдин К.В., Риск-менеджмент. Учебное пособие по риск-менеджменту. -М.:ЭКМО, 2006.-368 с.

Бокушева Р., Хайдельбах О. Актуальные аспекты страхования в сельском хозяйстве. Discussion Paper. No 57. 2004.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2010. - 304 с.

Задорожная М.В., Решетникова Н.В. Зарубежный опыт управления рисками в агропродовольственном комплексе: роль государства. Региональные агросистемы: экономика и социология. Ежегодник [Электронный ресурс]. - Саратов, ИАгПРАН, 2017. № 1.

Кадомцева М.Е. Зарубежный опыт управления инновационным развитием агропродовольственного комплекса на примере США и Канады / М.Е. Кадомцева // Региональные агросистемы: экономика и социология. Ежегодник [Электронный ресурс]. - Саратов, ИАгПРАН. - 2010. № 1. URL: http://www.iagpran.ru.

И.Чехлыстова И.А. Управление развитием АПК в условиях риска. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. -Ставрополь. 2010 г.

Международный опыт частно-государственного партнерства и государственной поддержки в агростраховании.http://agroinsurance.com/ru/29980/

https://agroinsurance.com/ru/734/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов