Фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни миқдорий баҳолаш ва уларни бошқариш муаммолари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
99-111
30
3
Поделиться
Баймирзаев, Д. (2019). Фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни миқдорий баҳолаш ва уларни бошқариш муаммолари. Экономика и инновационные технологии, (6), 99–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11181
Дилмурод Баймирзаев, Наманганский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни бошқариш ва уларни миқдорий баҳолаш масалалари ўрин олган. Фермер хўжаликларидаги ишлаб чиқариш (ҳосилдорлик) хатари тавсифланган ҳамда улар миқдорий баҳоланган. Ҳосилдорликка таъсир этувчи омиллар таҳлил этилган. Фермер хўжаликларида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг вариация коэффициентлари ҳисоблаб чиқилган ҳамда вариация даражалари бўйича гуруҳлаштирилган. Фермер хўжаликларида хатарларнинг таъсирини минималлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

99

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ ХАТАРЛАРНИ

МИҚДОРИЙ БАҲОЛАШ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ

МУАММОЛАРИ

Баймирзаев Дилмурод Нематович

Наманган давлат университети таянч докторант

E-mail: dilnazdon@mail.ru

Аннотация:

Мақолада фермер хўжаликлари

фаолиятидаги

хатарларни бошқариш

ва уларни миқдорий баҳолаш масалалари ўрин олган. Фермер хўжаликларидаги ишлаб
чиқариш (ҳосилдорлик)

хатари

тавсифланган ҳамда улар миқдорий баҳоланган.

Ҳосилдорликка таъсир этувчи омиллар таҳлил этилган. Фермер хўжаликларида
ҳосилдорлик кўрсаткичларининг вариация коэффициентлари ҳисоблаб чиқилган

ҳамда

вариация даражалари бўйича гуруҳлаштирилган. Фермер хўжаликларида

хатарларнинг

таъсирини минималлаштириш бўйича таклиф ишлаб

чиқилган

.

Abstract:

The article deals with the issues of risk management in the activities of farms and

their quantitative assessment. The risks of production (yield) in farms are described and quantified.
Factors affecting performance are analyzed. The variational coefficients of yield indicators in farms
are calculated and grouped by levels of variation. A proposal was developed to minimize the
impact of risks on farms.

Калит сўзлар:

фермер хўжалиги, хатар, хатарларни бошқариш,

ишлаб чиқариш

хатари, ҳосилдорлик хатари, бозор хатари, регрессия, вариация.

Кириш

Ўзбекистонда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, улардан

фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва ресурс тежовчи
технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида
ҳосилдорлиги кам бўлган пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори
даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли ишлар амалга
оширилмоқда

.

Жумладан, аграр соҳанинг асосий таянчи ҳисобланган фермер хўжаликларини

бозор талабларига мос равишда ривожлантириш

,

улар фаолиятидаги хатарларни

бошқариш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади

.

Фермер хўжаликлари фаолиятида ишлаб чиқариш, маркетинг, молиявий,

институционал ва персонал

(инсон омили) билан боғлиқ

хатарлар таъсирининг

юқорилиги уларда

ресурсларни йўқотиш, иқтисодий бой бериш, кўзда тутилган

ҳажмда

даромад ололмаслик ёки

зарар кўриш каби муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Аграр соҳада энг катта

муаммо –

фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билимга эга

эмаслигидир. Тўғри, уларда куч

-

ғайрат, ташаббус, ерга меҳр бор, кўпчилигининг кўзи

ёниб турибди. Лекин, афсуски, биргина хоҳиш билан биз юқори ҳосилдорликка ва
пировард натижага эриша олмаймиз. Бизга қишлоқ хўжалиги технологияларини
мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор
фермерлар

сув билан ҳаводек зарур” –

деб таъкидлайди

[1].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

100

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фермер хўжаликларини агробизнеснинг фаол иштирокчиси

сифатида улар

фаолиятини юқори даражадаги хатар

таъсирида эканлигини эътиборга олиб

,

аграр

соҳада хатарларни бошқаришнинг замонавий ташкилий ва иқтисодий чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хатарларни баҳолашнинг назарий ва услубий масалалари

Ж.М.Кейнс, Ф.Найт

,

Й.Шумпетер

ва бошқа таниқли

иқтисодчи

олимларнинг илмий

-

тадқиқот

ишларида

акс этган

.

Жумладан, Ж.М.Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий

назарияси”

номли китобида ноаниқлик шароитида иқтисодий қарорлар қабул қилиш,

кредит хатари, инфляция хатари ҳақида фикрлар юритган

[8].

Ф.Найт

“Хатар,

ноаниқлик ва фойда” номли китобида

мукаммал ва номукаммал рақобат шароитида

хатар, ноаниқлик ва корхона фойдаси ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этган

[10].

Таниқли австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер “Иқтисодий ривожланиш
назарияси” китобида иқтисодий тизимдаги доимий ўзгаришларга сабаб бўлувчи
омилларни тадқиқ этиб, иқтисодий динамикани ўрганиш асосида хатарларни
таснифлаш ва гуруҳлаштиришга алоҳида эътибор қаратган

[15].

МДҲ мамлакатларида

хатарларни бошқариш масалаларини тадқиқ этиш ўтган

аср охирларида жуда жадаллашди. Жумладан, И.Т.Балабанов

ўз тадқиқотларида

риск

-

менежментининг мазмуни ва уни ташкил этиш, хатарларнинг таъсир

даражасини юмшатиш усуллари, йўналишлари ва стратегияси, уларни суғурталаш

[4],

К.В.Балдин хатарлар шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг
методологик, ташкилий ва технологик асослари

[5

], С.М.Васин ва В.С.Шутовлар

тадбиркорлик фаолиятидаги хатарлар ва уларни туркумлаш, хатарларни аниқлаш ва
таҳлил қилиш усуллари, корхона стратегиясида хатарлар бошқариш хусусиятларини

[6]

тадқиқ этганлар

.

Ўзбекистонда хатарларни бошқариш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,

фермер хўжаликларини

ташкил этишнинг илмий

-

назарий асосларини тадқиқ этиш,

хатарларни миқдорий ва нисбий баҳолаш масалалари

М.Шарифхўжаев,

Ё.Абдуллаев,

Ш.Зайнутдинов,

А.Шермуҳаммедов,

А.Абдуллаев,

А.Абдуғаниев,

Қ.Чориев,

Н.Хушматов

ва бошқалар томонидан олиб борилган

.

Жумладан, М.Шарифхўжаев,

Ё.Абдуллаевлар таваккалчилик (риск)ни бошқариш, хавф ва таваккалчилик турлари

[13]

, Ш.Зайнутдинов, А.Шермуҳаммедовлар бошқарув жараёнида дуч келадиган

хатарлар ва уларнинг таҳлили, хатарларнинг турлари ва бошқариш шакллари

[7],

А.Абдуллаев

аграр соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларидан

бири ҳисобланган

фермер хўжаликларининг илмий

-

назарий асослари

[3],

А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти, унинг
самарадорлигини ошириш бўйича, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

[2]

, деҳқон

ва фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштириш масалалари бўйича Қ.А.Чориев,
Н.С.Хушматовлар

[12]

илмий изланишлар олиб борганлар.

Корхона менежмент тизимида хатарларни бошқариш масалалари иқтисодчи

олимлар томонидан кенг

тадқиқ этилган бўлсада, фермер хўжаликлари

фаолиятида

юзага келадиган хатарлар ва уларни бошқариш борасидаги тадқиқотларни янада
такомиллаштириш Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер
хўжаликлари фаолиятида

бозор механизмларини жорий этиш

,

агробизнесда ижобий

ишбилармонлик муҳитини

янада ривожлантиришга имкон беради

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

101

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологиясини мамлакатимиз ва хорижий олимларнинг фермер

хўжаликларида хатарларни бошқариш йўналишида олиб борган илмий

-

тадқиқот

ишларининг

натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва
қарорлари ташкил этади. Тадқиқот жараёнида Наманган вилоятида пахтачилик

-

ғаллачилик йўналишида фаолият юритувчи фермер хўжаликларида етиштириладиган
буғдой

ва

пахта

экинлари

ҳосилдорлик

кўрсаткичларининг

вариация

коэффициентлари ҳисоблаб чиқилди ва гуруҳлаштирилди. Ишлаб чиқариш
(ҳосилдорлик) хатарларини миқдорий баҳолашда корреляция, вариация ва

гуруҳлаштириш

усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Фермерчилик фаолияти турли даражадаги хатарлар таъсирида амалга

оширилади. Бу биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнини очиқ
майдонда амалга оширилиши ва уни юқорида даражада бевосита об

-

ҳаво ва иқлим

шароитига боғлиқ эканлиги билан изоҳланса, яна бир бошқа муҳим жиҳати бозор
нархларининг

ўзгаришига нисбатан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифининг

ноэластиклиги фермер хўжаликлари олдида бозор ёки нарх билан боғлиқ

хатарларни

келтириб чиқаради. Бундай ташқари ҳосилнинг пишиб етилган палласида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари нархини кескин тушиб кетиши, йиғим

-

терим вақтида ишчи

кучининг етишмаслиги, энг зарур вақтда қишлоқ хўжалиги машиналари ва
воситаларини ишдан чиқиши ёки ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари етишмаслиги
оқибатида уларни экслуатация қилиш имконининг чекланиши, чорва ҳайвонларининг

турли касалликларга чалиниши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тартибга
солувчи норматив

-

ҳуқуқий базада кўзда тутилмаган ўзгаришларни амалга

оширилиши фермер хўжаликларида хатарларнинг

юза келишининг

асосий

манбалари ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар фермер хўжаликларидаги
асосий хатарларни ифода этиб, фермерлар ўз хўжаликларини бошқаришда уларга
тез

-

тез дуч келадилар

ҳамда

бу хатарлар

ишлаб чиқариш рентанбеллигининг

пасайишига таъсир этади

[19].

Агар авваллари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши давлат томонидан

дотацияланган бўлса, аграр соҳада таркибий ўзгаришларнинг

амалга оширилиши,

турли мулк шаклларининг

вужудга келиши, бозор

муносабатларининг ривожланиши

натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, фермер хўжаликлари ўз
хўжалик фаолиятидаги хатарларни бошқариш билан боғлиқ масалаларни мустақил
равишда хал

этишга ўтдилар. Бугунги кунда фермерлар нафақат қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини

ташкил этиш ва юритишда, балки хўжаликни бошқаришда ҳам

профессионал кўникмаларга эга бўлишлари давр

талабига айланди

.

Тадқиқотлар фермер хўжаликларида

хатарларни

бошқариш мақсадида уларни

аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш бўйича чора

-

тадбирларни ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш зарурлигини кўрсатди

.

Қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқаришда уларнинг табиатини аниқлаб

олиш муҳим аҳамият касб этади. Хатарларни бошқаришга оид илмий адабиётларда

[18, 20, 21]

фермер хўжаликлари фаолиятида юза келадиган хатарларнинг беш

асосий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

102

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

манбалари ажратилиб кўрсатилади. Улар

ишлаб чиқариш

,

маркетинг (нарх ёки

бозор)

,

институционал

,

персонал (инсон омили) хатари

ва

молиявий хатарлардир.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фермер хўжаликлар фаолиятида ишлаб

чиқариш (ҳосилдорлик) хатари

энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. У

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайишига бевосита таъсир этади.
Ишлаб чиқариш хатарининг асосий манбалари бўлиб, об

-

ҳаво ва иқлимнинг

ўзгариши, зараркунанда ва касалликлар, агротехнология, генетика, қишлоқ хўжалиги

машиналари самарадорлиги, ишлаб чиқариши

жараёнида фойдаланиладиган саноат

ресурсларининг сифати ва бошқалар ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш хатарлари қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига

таъсир

этиб, у

бир вақтнинг ўзида катта ҳудудларни қамраб олади ва юқори даражадаги

боғлиқликда аксарият хўжаликлардаги экинларни нобуд бўлиши, ҳосилдорликнинг
пасайишига сабаб бўлади

.

Наманган вилояти фермер хўжаликларида 2008

-

2018 йиллар давомида

етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлиги

кўрсаткичлари

таҳлили вилоят туманлари

ўртасида турли даражадаги

корреляцион

боғланиш мавжудлигини кўрсатди

(1-

жадвал).

Жумладан, Поп

ва Мингбулоқ

туманлари ўртасидаги корреляцион боғланиш

даражаси

жуда юқори бўлиб, ушбу туманларда корреляция коэффициенти –

0,98;

Учқўрғон ва Мингбулоқ

туманлари ўртасида –

0,93;

Наманган ва Чортоқ

туманлари

ўртасида –

0,92

бирликни ташкил этди.

1-

жадвал

Наманган вилояти туманлари

ўртасида

бошоқли дон

ҳосилдорлиги

кўрсаткичларининг

корреляцион боғланиш коэффициентлари

1

Мин

гбулоқ

Косо

н

сой

Н

ама

н

ган

Н

о

р

ин

П

о

п

Тў

р

ақў

р

ғо

н

У

йчи

У

чқў

р

ғо

н

Чор

тоқ

Чу

ст

1.

Мингбулоқ

1

2.

Косонсой

-0,368

1

3.

Наманган

-0,362 0,794

1

4.

Норин

0,702 -0,131 0,165

1

5.

Поп

0,978 -0,333 -0,432 0,628

1

6.

Тўрақўрғон

0,846 -0,289 -0,310 0,502

0,853

1

7.

Уйчи

-0,662 0,730

0,802 -0,141 -0,705 -0,617

1

8.

Учқўрғон

0,935 -0,433 -0,338 0,690

0,917

0,853 -0,742

1

9.

Чортоқ

-0,360 0,809

0,925 -0,011 -0,445 -0,307 0,825 -0,428

1

10.

Чуст

-0,149 0,738

0,483 -0,358 -0,133 0,087

0,365 -0,226 0,678

1

11.

Янгиқўрғон

-0,221 0,395

0,835

0,349 -0,361 -0,248 0,671 -0,188 0,768

0,157

Вилоятнинг табиий

-

иқлим шароити, тупроқ қатлами, ерларнинг мелиоратив

ҳолати ва унумдорлиги, ҳудудларнинг сув билан таъминланганлик даражаси ва
географик жойлашувидаги ўзига хос ўхшашлик ёки тафовутлар айрим туманларда
ҳосилдорлик ўртасида кучли корреляцион боғланишни мавжудлигини кўрсатса,
бошқа бир туманларда кучсиз ёки тескари боғланишни юзага келтирмоқда.

Поп тумани

вилоятнинг

бошқа туманларига нисбатан ҳудудий

жиҳатидан

катталиги, ўзига хос табиий, тупроқ ва иқлим шароитига эга туман бўлиб,

у Косонсой,

1

Жадвал муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

103

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Наманган, Норин, Уйчи, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари

билан кучсиз ва

тескари корреляцион боғланган. Масалан, Поп ва Уйчи туманлари ўртасида
ҳосилдорлик ўртасида тескари боғланиш мавжуд бўлиб, корреляция коэффициенти

-

0,70

бирликни ташкил этди.

Демак, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ўртасидаги кучли

корреляцион боғланиш уларни етиштиришнинг агротехник хусусиятларининг

бир

-

бирига жуда яқин экинлиги, ҳудудларнинг табиий

-

иқлим шароити, тупроқ

унумдорлиги, сув билан таъминланиш даражаси ўхшаш эканлиги

ифода этади. Ушбу

ҳудудларда ҳосилдорликка таъсир

этувчи хатарларда

умумий хослик мавжудлиги

кўрсатади

.

Европа иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти

маълумотига кўра

,

фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва улар
нархларининг ўзгаришига турли хатарлар таъсир этиши таъкидланади

[22]

. Унга кўра

ҳосилдорлик ўзгаришининг асосий сабаблари табиий хатарлар таъсири натижасида
эканлиги билан изоҳланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари тебраниши
бозор хатарлари таъсирида рўй бериши кўрсатиб ўтилган. Аксарият фермер
хўжаликлари учун икки асосий ўзгарувчилар, яъни ҳосилдорлик ва нархлардаги
тебранишлар улар фаолиятидаги хатарларнинг асосий манбалари сифатида эътироф
этилади.

Ҳосилдорлик ва нарх билан боғлиқ хатарларни тадқиқ этиш алоҳида олинган

фермер хўжаликлари статистик маълумотларини таҳлил этиш асосида аниқланади. Бу
каби хатарлар ёки ўзгарувчиларнинг статистик кўрсаткичи сифатида вариация ва
корреляция коэффициентларидан фойдаланилади.

Бозор орқали юзага келадиган нарх хатари ёки об

-

ҳаво туфайли вужудга

келадиган ҳосилдорлик хатарини миқдорий баҳолаш фермер хўжаликларидаги

хатарларни бошқаришда

муҳим ўрин тутади

.

Хатарларни бошқаришда уларни

миқдорий баҳолаш муҳим босқич

ҳисобланади. Шунинг учун хатарларни бошқариш,

биринчи навбатда, уларни таҳлил этиш ва баҳолашдан бошланади.

Аграр тармоқдаги хатарларни

миқдорий

баҳолашда статистик маълумотлар

сифатида

деҳқончилик тармоғида –

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлик

кўрсаткичларидан, чорвачилик тармоғида –

бир чорва ҳайвонининг бир суткадаги

ўртача ортган вазни ёки бир сигирга тўғри келадиган йиллик ўртача сут миқдори

кўрсаткичларидан фойдаланилади.

Ҳосилдорлик хатарини аниқлаш учун маълум бир

давр (йиллар)

оралиғидаги

ёки ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлик кўрсаткичларининг вариация
коэффициентлари ҳисоблаб чиқилади.

Вариация

коэффициентини ҳисоблаш

экинлар ҳосилдорлик кўрсаткичларининг

арифметик ўртача миқдорини аниқлаб олишдан бошланади. Сўнгра алоҳида олинган

фермер хўжалигининг ҳосилдорлик

кўрсаткичи билан фермер хўжаликларидаги

ҳосилдорлик кўрсаткичларининг арифметик ўртача миқдори

орасидаги фарқлар

квадратларининг ўртачаси аниқланиб қуйидаги формула орқали ўртача квадратик
фарқ (σ) ҳисоблаб чиқилади:

𝜎 = √

∑(𝑋

𝑖

− 𝑋̅)

2

𝑛

(1)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

104

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бу ерда:

𝑋̅

фермер хўжаликларидаги ҳосилдорлик кўрсаткичларининг

арифметик ўртача миқдори;

𝑛

–фермер хўжаликлари сони;

𝑋

𝑖

алоҳида олинган

фермер хўжалигининг ҳосилдорлик

кўрсаткичи.

Вариация коэффициенти ўртача квадратик фарқнинг (σ) ўртача миқдорга

(𝑋̅)

нисбатини ифода этади

[14]

. Бизнинг таҳлилда у ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича

ўртача квадратик фарқни ҳосилдорлик кўрсаткичларининг арифметик ўртача
миқдорига

нисбати сифатида ифода этилади. Бу кўрсаткич маълум бир ҳудуддаги ёки

даврдаги

ҳосилдорлик

кўрсаткичларининг

тебраниши

,

яъни

хатарларнинг

даражасини аниқлаш имконини беради.

Вариация коэффициенти (V) –

нисбий кўрсаткич бўлиб, белгининг ўзгаришини

ифодалайди ва фоизларда ифодаланади

[16].

Ўртача квадратик

фарқ бўйича

вариация коэффициенти қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

𝑉

𝜎

=

𝜎

𝑋̅

∙ 100% (2)

Вариация коэффициенти 0 дан 100 фоизгача ўзгариши мумкин. Унинг қиймати

қанчалик катта бўлса, ўзгарувчанлик шунчалик даражада кучли, шу билан биргаликда
хатар даражаси ҳам юқори бўлади.

Агар вариация коэффициенти 10 фоизгача бўлса –

вариация кучсиз

(хатарларнинг таъсири сезиларсиз); 10 фоиздан 25 фоизгача –

ўртача; 25 фоиздан

юқори бўлса –

кучли

ҳисобланади

[9].

Вариация замон ва макон шароитида белги миқдорларининг тўплам

бирликлари бўйича фарқланиши ёки ўзгарувчанлигини ифода этади. Тўплам
бирликлари турли муҳитда ҳаракат қилади ва натижада вариация вужудга келади.
Вариация сабаби шароитларнинг хилма

-

хиллиги, уларда кўпдан

-

кўп омил ва кучлар

мавжудлиги ҳамда улар турлича амал қилиб, натижага ҳар хил меъёрда таъсир
этишидир

[17].

Демак, вариация коэффициенти асосида фермер хўжаликлари фаолиятидаги

хатарларнинг таъсир этиш даражасини замон ва макон шароитида аниқлаш, уларнинг
хўжалик фаолиятидаги хатарларни баҳолаш мумкин бўлади.

Вилоятдаги фермер хўжаликлари

фаолиятидаги хатарларнинг таъсир

даражасини баҳолаш ва уларни таҳлил этиш мақсадида

2017-2019

йилларда

етиштирилган буғдой

ва пахта

ҳосилдорлиги кўрсаткичлари

Наманган вилояти

туманлари

кесимида, яъни макон шароитида уларнинг вариация коэффициентлари

ҳисоблаб чиқилди.

2017-

2019 йиллар давомида фермер хўжаликларида буғдой ҳосилдорлиги

вариация коэффициентлари Учқўрғон, Косонсой

ва Уйчи туманларида камайиши

кузатилди

(1-

расм).

Жумладан, 2017 йилда Учқўрғон туманида буғдой ҳосилдорлиги вариация

коэффициенти 26,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 4,7 фоизга
тенг бўлди. Тумандаги фермер хўжаликларининг 85,2 фоизида ҳосилдорлик 60

-70

ц/га ташкил этди.

Ҳудди шундай ҳолат Уйчи туманида ҳам кузатиш мумкин. 2019 йилда 98,1 фоиз

фермер хўжаликлари ҳар бир гектардан 50

-

80 центнердан ҳосил олиб, ҳосилдорлик

бўйича вариация коэффициенти 11,3 фоизни ташкил этди. Шу давр мобайнида вилоят
бўйича умумий вазият қониқарли тус олиб, буғдой ҳосилдорлиги ўртасидаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

105

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тебранишлар 2017 йилда 30,4 фоизни ташкил этган ҳолда 2019 йилда бу кўрсаткич
29,8 фоизни ташкил этиб, 0,6 пунктга камайган.

1-

расм. Наманган вилояти фермер хўжаликларида 2017

-

2019 йилларда

етиштирилган буғдой

ҳосилдорлиги

вариация коэффициентлари

2

Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари бўйича ҳисоблаб чиқилган вариация

коэффициентлари фермер хўжаликларида буғдой ҳосилдорлиги ўртасида кучли
тебраниш

мавжудлигини кўрсатди.

Жумладан, Чортоқ туманида ушбу кўрсаткич

2019

йилда 42,2 фоиз, Янгиқўрғон туманида

41,2 фоизни

ташкил этди

.

Ушбу туманларда

етиштирилган буғдой ҳосилдорлиги кўрсаткичлари фермер хўжаликларида нотекис,
яъни ўта тарқоқ эканлигини ифода этди

.

2

Диаграмма муаллиф томонидан тузилган.

9,6%

15,3%

26,4%

16,3%

30,3%

25,6%

27,8%

23,6%

29,3%

30,4%

39,4%

36,7%

11,3%

12,0%

16,7%

24,5%

24,4%

26,4%

26,9%

35,8%

24,3%

28,4%

20,6%

38,0%

12,9%

16,5%

4,7%

19,4%

11,3%

18,1%

16,0%

22,5%

30,1%

29,8%

41,2%

42,2%

0,0%

5,0%

10,0%

15,0%

20,0%

25,0%

30,0%

35,0%

40,0%

45,0%

Норин тумани

Мингбулоқ тумани

Учқўрғон тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Поп тумани

Косонсой туман

Тўрақўрғон тумани

Чуст тумани

Вилоят бўйича

Янгиқўрғон тумани

Чортоқ тумани

2019 йил

2018 йил

2017 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

106

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Вилоят туманларининг ўзига хос табиий

-

иқлим шароити, географик жойлашуви

ва бошқа омиллар фермер хўжаликларида етиштириладиган

қишлоқ хўжалиги

экинлари ҳосилдорлиги

ўртасида нотекисликни, яъни кучли фарқланишни вужудга

келтирмоқда. Ҳосилдорлик

ҳудуднинг табиий

-

иқлим ва қишлоқ хўжалигини

юритишнинг ўзига хос шарт

-

шароитига

боғлиқ бўлганлиги сабабли, бир ҳудуддаги

қулай аграр шароит ҳосилдорликнинг юқори бўлишига, бошқа бир ҳудуддаги оғир
аграр шароит унинг

нисбатан паст бўлишига сабаб бўлади. Бундай хусусият

фермер

хўжаликларида етиштирилган буғдой ҳосилдорлиги

вариация коэффициентларининг

вилоят туманлари ўртасида турли даражада бўлишига олиб келмоқда.

Фермер хўжаликларини 2019 йилда етиштирилган буғдой ҳосилдорлиги

кўрсаткичлари бўйича гуруҳлаштириш асосида таҳлил этилганда вилоятнинг бошқа
туманларига нисбатан Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманларида ҳосилдорлик
тебраниши юқорилиги эканлигини аниқланди. Ушбу туманлар қишлоқ хўжалигини
юритиш учун оғир ҳудуд ҳисобланганлиги сабабли, ҳосилдорлиги 40 центнердан кам
бўлган фермер хўжаликлари салмоғи бошқа туманларга нисбатан юқоридир

(2-

жадвал).

2-

жадвал

Фермер хўжаликларини буғдой ҳосилдорлиги бўйича гуруҳланиши

(2019 йил, фоиз ҳисобида)

3

Ҳосилдорлик,

ц/га

У

чқў

р

ғо

н

Косо

н

сой

Мин

гбулоқ

Н

ама

н

ган

Н

о

р

ин

П

о

п

Тў

р

ақў

р

ғо

н

У

йчи

Чор

тоқ

Чу

ст

Ян

гиқў

р

ғо

н

Вил

о

ят

0-10

-

-

-

-

-

-

2,1

-

1,4

1,3

7,0

1,6

10,1-20

-

-

-

-

-

-

-

-

5,4

3,6

8,3

2,3

20,1-30

-

1,1

-

-

-

-

4,3

-

4,7

4,2

16,1

4,0

30,1-40

-

4,3

2,8

5,6

-

1,5

2,1

-

40,5

7,5

48,3

13,3

40,1-50

-

76,7 30,5

9,7

8,9

56,5

9,7

1,9

17,6 12,6 13,3

21,4

50,1-60

14,8

9,2

36,1 35,5 43,7 24,0 32,3 56,5

6,8

25,2

4,4

23,3

60,1-70

85,2

7,6

26,9 32,3 47,4 16,0 39,8 37,9

2,0

31,4

-

28,0

70,1-80

-

1,1

3,7

14,5

-

2,0

9,7

3,7

14,2 10,0

1,8

4,7

80,1 юқори

-

-

-

2,4

-

-

-

-

7,4

4,2

0,8

1,4

Ўртача арифметик
ҳосилдорлик, ц/га

64,0 51,6 56,4 59,6 57,8 49,0 57,5 57,5 46,4 55,7 33,3

51,3

Квадратик ўртача тафовут

3,0

7,18

9,3

11,6 7,47

8,9

12,9 6,49 19,6 16,8 13,7

15,3

Вариация коэффициенти,

фоиз

4,7

16,0 16,5 19,4 12,9 18,1 22,5 11,3 42,2 30,1 41,2

29,8

Жумладан, Чортоқ туманида 52 фоиз, Чуст туманида 16,6 фоиз ва Янгиқўрғон

туманида 79,7 фоиз фермер хўжаликларида буғдойдан олинган ҳосилдорлик 40
центнердан ошмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 27 ноябрдаги 959

-

сонли Қарорида қишлоқ хўжалиги корхоналари

томонидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил
олиш «ерга нисбатан хиёнат» деб баҳоланиб, ер ижара шартномаси бекор
қилинишигача чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган

.

Бундан ташқари уларга

нисбатан ягона ер солиғини ҳисоблашда солиқ ставкаларига ҳосилдорлик ҳар

3

Жадвал Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

107

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

гектаридан 30 центнер ва ундан паст бўлганда 2 баробар, 31 центнердан 40
центнергача бўлганда 1,5 баробарга кўпайтирувчи коэффициентлар қўллаш тартиби
киритилган.

Вилоятнинг табиий хатарлар таъсир даражаси энг юқори

,

қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришини юритиш оғир бўлган ҳудудлардан бири Чортоқ туманидир.
Чортоқ тумани Чатқол тизмасининг жанубий этакларида жойлашган

,

ер юзаси

текислик ва адирлардан иборат ҳудуд ҳисобланади. Адирликлар баландлиги
жанубдан шимолга 300 метрдан 1500 метргачани ташкил этади. Иқлими континентал,
ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ, ўртача ҳарорат январ ойида

-

1° дан

-

4° гача, июлда

25-

26° ни ташкил этади. Йилига 300—400 мм ёғин тушади (кўпроқ қишда ва баҳорда

ёғади). Вегетация даври 175 кундан иборат. Тоғадирлардан катта

-

кичик сойлар оқиб

тушиб, улардан баъзиларида фақат ёғингарчилик мавсумидагина сув оқади, ёзда эса
қуриб қолади. Баҳорги

ёмғирларда кучли сел келиши оқибатида қишлоқ хўжалигига

катта зарар етказади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда асосан сой
сувларидан кенг фойдаланилади. Туманнинг жанубий қисмидан Катта Наманган,
жанубий чегарасидан Шимолий Фарғона каналлари ўқиб ўтади. Тупроқлари, асосан,
типик бўз тупроқлap бўлиб, қишлоқ хўжалигига яроқли ерлари ўзлаштирилган

[11].

Чортоқ туманида буғдой ҳосилдорлиги ўртача кўрсаткичи 4

6,4

ц/га ни ташкил

этиб, туманда ҳосилдорлиги 30 центнергача бўлган фермер хўжаликлари 11,5
фоизни, 30 центнердан 40 центнерга бўлган фермер хўжаликлари 40,5 фоизни ташкил
этди. Ҳосилдорлик бўйича ҳисобланган квадратик ўртача фарқ

ушбу туманда бошқа

туманларга нисбатан юқори, яъни 19,6 бирликни ташкил этмоқда

.

Чортоқ тумани

табиий ва иқлим

шароитининг кескинлиги, қишлоқ хўжалиги экинларини

етиштиришдаги оғир агротехник шароит, сув таъминотидаги узилишлар фермер
хўжаликларида ҳосилдорликни тебранишига сабаб бўлмоқда

.

Маълумки, ўсимликчилик тармоқлари ичида пахтачилик давлат миқёсида

стратегик аҳамиятга эга тармоқ ҳисобланади. Сўнгги йилларда республикада аграр
соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигидаги ер ва сув муносабатларини тартибга
солиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага
инновацион технологияларни жорий этиш, паст рентабелли пахта ва ғалла
майдонларини

қисқартириш,

давлат

эҳтиёжлари

учун

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари ҳарид нархини ошириб бориш ҳисобига фермер хўжаликларининг
молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ҳуқуқий

-

меъёрий

ҳужжатларни қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди. Бунинг натижасида
вилоятда

пахтачилик тармоғида ҳам ижобий ўзгаришлар

кузатилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги тараққиётида пахтачилик тармоғи алоҳида ўрин

тутади. Ушбу тармоқ ривожида фермер хўжаликларининг ўрни жуда баланд бўлиб,
вилоятда етиштириладиган пахта хом

ашёсининг 99,2 фоизи улар ҳиссасига тўғри

келади. 2019 йилда вилоятда

63406

гектар майдонда пахта хом ашёси етиштирилди.

Жами ялпи ҳосил 194559 тоннани ташкил этиб, ҳар бир гектар экин майдонига ўртача
30,7 центнер тўғри келди.

Вилоятда пахта хом ашёсини етиштиришда фермер хўжаликлари улушининг

юқорилиги инобатга олиниб, уларда 2017

-

2019 йилларда етиштирилган пахта

ҳосилдорлиги вариация коэффициентлари ҳисоблаб чиқилди ва таҳлил этилди

(2-

расм).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

108

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расм. Наманган вилояти фермер хўжаликларида 201

7-2019

йилларда

етиштирилган пахта ҳосилдорлиги вариация коэффициентлари

Вилоят фермер хўжаликларида пахта хом ашёсини етиштиришдаги

ҳосилдорлик

вариация

коэффициентлари

буғдой

ҳосилдорлиги

вариация

коэффициентларига нисбатан юқори эканлигини кўрсатди. Бундан кўриниб
турибдики, фермер хўжаликларида буғдой етиштиришга нисбатан пахта хом ашёсини
етиштиришда ҳосилдорлик хатари даражаси нисбатан юқоридир. 2019 йилда
аксарият туманлардаги фермер хўжаликларида етиштирилган пахта хом ашёси
ҳосилдорлиги вариация коэфициентлари 2017

-

2018 йилларга нисбатан камайган.

Жумладан, вилоят бўйича ушбу кўрсаткич 2017 йилда 40,5 фоизни ташкил этган
бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом

ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3574

сонли Қарори ҳамда

27,5%

31,7%

26,1%

33,0%

35,3%

34,6%

41,3%

40,5%

46,8%

51,2%

48,5%

26,5%

26,1%

33,9%

28,8%

35,1%

34,4%

38,3%

36,7%

38,9%

41,1%

41,6%

20,6%

21,2%

19,8%

19,0%

22,5%

27,0%

23,8%

31,2%

23,2%

29,5%

32,1%

0,0%

10,0%

20,0%

30,0%

40,0%

50,0%

60,0%

Учқўрғон тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Норин тумани

Чуст тумани

Тўрақўрғон тумани

Вилоят бўйича

Поп тумани

Чортоқ тумани

Косонсой тумани

2019 йил

2018 йил

2017 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

109

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Сабзавот

-

полизчилик,

боғдорчилик

ва

узумчилик

йўналишидаги

фермер

хўжаликларининг

ер

майдонларидан

фойдаланиш

самарадорлигини

ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги 258

-

сонли қарорига асосан

вилоятда ер шароити ва сув таъминоти оғир,

паст рентабелли, охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги 15 центнердан кам бўлган

19194 гектар пахта

майдонлари қисқартирилди.

Бунинг натижасида вилоятда ҳосилдорлиги 15 центнердан кам бўлган фермер

хўжаликлари салмоғи камайди. 2017

йилда вилоят бўйича уларнинг салмоғи 15,5

фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 3,9 фоизга тушди

.

Шунингдек, пахта

ҳосилдорлиги 30 центнердан юқори бўлган фермер хўжаликларининг салмоғи ортиб,
2019 йилда уларнинг улуши 45,1 фоизни ташкил этди.

Тадқиқот

натижаларининг

муҳокамаси.

Сўнгги

йилларда

фермер

хўжаликларини минерал ўғитлар, ёқилғи

-

мойлаш материаллари ва техникалар билан

таъминлашнинг самарали тизимини ташкил этишга эришилди. Қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг самарали усулларини йўлга қўйилиши
натижасида фермер хўжаликларида пахта хом ашёси ўртача ҳосилдорлик
кўрсаткичлари 2019 йилда 2017

ва 2018 йилларга нисбатан ўсди. Вилоятнинг деярли

барча туманларида пахта ҳосилдорлиги вариация коэффициентлари сўнгги уч йил
давомида пасайиб, фермер хўжаликларида ҳосилдорлик тебранишининг сезиларли
даражада камайишига эришилди.

2017-

2019 йилларда фермер хўжаликларида етиштирилган буғдой ва пахта

ҳосилдорлиги бўйича ҳисоблаб чиқилган вариация коэффициентларига асосланган
ҳолда вилоят туманлари вариация

(

хатар

)

даражаси бўйича гуруҳларга ажратилди.

Ушбу гуруҳлаш асосида ҳар бир тумандаги фермер хўжаликларида буғдой ва пахта
етиштиришда таъсир этувчи хатарларини баҳолаш мумкин бўлади

(3-

жадвал)

.

3-

жадвал

Наманган вилояти туманларининг буғдой ва пахта ҳосилдорлиги

вариация

даражалари бўйича гуруҳланиши

4

Вариация даражаси

Буғдой ҳосилдорлиги бўйича

Пахта ҳосилдорлиги бўйича

Кучсиз тебранувчанлик

(10 фоизгача)

-

-

Ўртача тебранувчанлик

(10 фоиздан 25 фоизгача)

Норин тумани

(11,3%)

Мингбулоқ тумани

(14,6%)

Учқўрғон тумани

(15,9%)

Наманган тумани

(20,1%)

Уйчи тумани

(22,0%)

Поп тумани

(23,4%)

Косонсой туман

(23,5%)

Учқўрғон тумани

(24,9%)

Кучли тебранувчанлик

(25 фоиздан юқори)

Тўрақўрғон тумани

(27,3%)

Чуст тумани

(27,9%)

Янгиқўрғон тумани

(33,7%)

Чортоқ тумани

(39,0%)

Мингбулоқ тумани

(26,3%)

Наманган тумани

(26,6%)

Уйчи тумани

(26,9%)

Норин тумани

(31,0%)

Чуст тумани

(32,0%)

Тўрақўрғон тумани

(34,5%)

Поп тумани

(36,3%)

Чортоқ тумани

(40,6%)

Косонсой тумани

(40,7%)

4

Жадвал муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

110

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвалга мувофиқ, вилоятнинг Тўрақўрғон, Чуст, Янгиқўрғон ва Чортоқ

туманлари буғдой етиштириш оғир, турли хатарлар таъсири кучли бўлган ҳудудлар

ҳисобланиб, фермер хўжаликларида ҳосилдорликнинг кучли тебранишига сабаб
бўлмоқда

.

Вилоятнинг қолган туманлари нисбатан қулай ҳисобланиб, ўртача

даражадаги хатарли ҳудудлар сирасига киради.

Пахта етиштиришда

Учқўрғон тумандан ташқари, вилоятнинг деярли барча

туманларида ҳосилдорлик кучли тебранишга эга худудлар сирасига кирмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Демак, Норин, Мингбулоқ, Учқўрғон, Наманган, Уйчи

,

Поп

ва Косонсой

туманлари

буғдой ҳосилдорлиги

тебранувчанлиги (хатар даражаси

)

ўртача

,

Тўрақўрғон, Чуст, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида –

кучли, пахта хом ашёси

етиштиришда хатар даражаси Учқўрғон туманида –

ўртача, Мингбулоқ, Наманган,

Уйчи, Норин, Чуст, Тўрақўрғон, Поп

,

Чортоқ ва Косонсой туманларида –

кучли

деб

баҳолаш мумкин.

Ушбу туманларда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари буғдой

ва пахта етиштиришда юқори

даражадаги хатарлар таъсирида эканлигини ифода

этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28

декабрдаги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи

газетаси. 272

-

сон. 29.12.2018. 1

-

бет.

2.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. –

Т.: Адабиёт жамғармаси.

2007.

340 б.

3.

Абдуллаев А, X.Айбешов, Қ.Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хўжалиги

иқтисоди. –

Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.

4.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. Москва, «Финансы и Статистика», 1996

2

84 с.

5.

Балдин К.В., Риск

-

менеджмент. Учебное пособие по риск

-

менеджменту.

М.: ЭКМО, 2006. –

368

с.

6.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное

пособие. —

М.: КНОРУС, 2010. —

304 с.

7.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное пособие.

Т.: Иқтисод

-

молия, 2007 . –

256 c.

8.

Кейнс Ж. Общая теория занятости, процента и денег. –

М.: Экономика, 1948. –

С. 136

-

137; Маршал А. Принципы политической экономики. –

М.: Директ

-

Медиа, 2012.

2126 с.

9.

Куликова Е.Е. Управление рисками. Инновационный аспект —

М.:

Паблишинг, 2008. —

204 с.

10.

Найт Ф.Х. Риск, неопределенность и прибыль / Пер. с англ. –

М.: Дело,

2003.

360 с.

11.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти. Тошкент.

153-

бет.

12.

Чориев Қ.А., Хушматов Н.С. Деҳқон ва фермер хўжалигилари фаолиятини

режалаштириш. –

Т.: Шарқ, 2002. –

132 б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

111

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

13.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. –

Т.: “Ўқитувчи”,

2001. 704 б.

14.

Шодиев Х., Абдуллаев Ё. ва бошқалар. Статистика. Дарслик. Тошкент: Ибн

Сино. 2004. –

354 б.

15.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. –

М.: Прогресс,

1982.

401 с.

16.

Shodiev T.Sh., Xakimov T.X., Boltaeva L.R., Ishnazarov A.I., Nurullaeva Sh.,

Muminova M.A. “Ekonometrika” (O’quv qo’llanma). –

T.: TDIU, 2007.

178 b. (14-bet) .

17.

Soatov N.M., Tillaxo`jayeva G.N. Statistika. Darslik.

T.: TDIU, 2011. 183-b.

18.

Boehlje, M. D., Trede, L. D. (1977): Risk Management Agriculture, Journal of

American Society of Farm Management, Rural Appraisers, Vol. 41, pp. 20-27.

19.

David Kahan. Managing risk in farming. Food and agriculture organization of the

united nations. Rome, 2008. ISBN 978-92-5-107543-2 (print).

20.

Fleischer, B. (1990): Agricultural Risk Management, Boulder & London, Lynne

Rienner Publishers.

21.

Hardaker, J. B., Huirne, R. B. M., Anderson, J. R. (1997): Coping with Risk in

Agriculture. Wallingford, CAB International.

22.

Kimura, S.,

J. Antón and C. LeThi (2010

-06-

18), “Farm Level Analysis of Risk and

Risk Management Strategies and Policies: Cross Country Analysis”, OECD Food, Agriculture

and

Fisheries

Papers,

No.

26,

OECD

Publishing,

Paris.

http://dx.doi.org/10.1787/5kmd6b5rl5kd-en.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Узбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халк, сузи газетаси. 272-сон. 29.12.2018.1-бет.

Абдутаниев А. Кишлоц хужалиги ицтисодиёти. - Т.: Адабиёт жамгармаси. 2007. - 340 б.

Абдуллаев А, Х.Айбешов, K-Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хужалиги ицтисоди. — Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. Москва, «Финансы и Статистика», 1996 -284 с.

Балдин К.В., Риск-менеджмент. Учебное пособие по риск-менеджменту. -М.:ЭКМО, 2006.-368 с.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2010. - 304 с.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное пособие. - Т.: Ик,тисод-молия, 2007 . - 256 с.

Кейнс Ж. Общая теория занятости, процента и денег. - М.: Экономика, 1948. -С. 136-137; Маршал А. Принципы политической экономики. - М.: Директ-Медиа, 2012. -2126 с.

Куликова Е.Е. Управление рисками. Инновационный аспект — М.: Паблишинг, 2008. — 204 с.

Найт Ф.Х. Риск, неопределенность и прибыль / Пер. с англ. - М.: Дело, 2003.-360 с.

Узбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти. Тошкент. 153-бет.

Чориев Ц.А., Хушматов Н.С. Дехдон ва фермер хужалигилари фаолиятини режалаштириш. - Т.: Шарц, 2002. - 132 б.

Шарифхужаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. - Т.: "Ук,итувчи", 2001. 704 б.

Шодиев X., Абдуллаев Ё. ва бошцалар. Статистика. Дарслик. Тошкент: Ибн Сино. 2004. - 354 б.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. - М.: Прогресс, 1982. - 401 с.

Shodiev T.Sh., Xakimov Т.Х., Boltaeva L.R., Ishnazarov A.I., Nurullaeva Sh., Muminova M.A. "Ekonometrika" (O'quv qo'llanma). -T.: TDIU, 2007. - 178 b. (14-bet).

Soatov N.M., Tillaxo'jayeva G.N. Statistika. Darslik. - T.: TDIU, 2011.183-b.

Boehlje, M. D., Trede, L. D. (1977): Risk Management Agriculture, Journal of American Society of Farm Management, Rural Appraisers, Vol. 41, pp. 20-27.

David Kahan. Managing risk in farming. Food and agriculture organization of the united nations. Rome, 2008. ISBN 978-92-5-107543-2 (print).

Fleischer, B. (1990): Agricultural Risk Management, Boulder & London, Lynne Rienner Publishers.

Hardaker, J. B., Huirne, R. В. M., Anderson, J. R. (1997): Coping with Risk in Agriculture. Wallingford, CAB International.

Kimura, S., J. Anton and C. LeThi (2010-06-18), "Farm Level Analysis of Risk and Risk Management Strategies and Policies: Cross Country Analysis", OECD Food, Agriculture and Fisheries Papers, No. 26, OECD Publishing, Paris. http://dx.doi.org/10.1787/5kmd6b5rl5kd-en.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов