Диверсификация является важным аспектом управления фермерскими рисками

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
8-16
43
5
Поделиться
Баймирзаев, Д. (2018). Диверсификация является важным аспектом управления фермерскими рисками. Экономика и инновационные технологии, (4), 8–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10557
Дилмурод Баймирзаев, Наманганский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается управление рисками в многопрофильных фермерских хозяйствах. В данной статье исследовано, что перевод фермерских хозяйств в форму ногопрофильного управления является важным аспектом снижения рисков. Разработаны предложения и рекомендации по минимизации рисков на основе диверсификации производства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

КЎП ТАРМОҚЛИЛИК – ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ХАТАРЛАРНИ

БОШҚАРИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШИ

Баймирзаев Дилмурод Неъматович,

Наманган давлат университети таянч докторанти

E-mail:

dilnazdon@mail.ru

Аннотация:

Мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликларида хатарларни

бошқариш масалалари ўрин олган. Фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжалик
юритиш шаклига ўтказиш улар фаолиятидаги хатарларни камайтиришнинг муҳим
йўналиши эканлиги тадқиқ этилган. Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида
хатарларни камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган

.

Аннотация:

В статье рассматривается управление рисками в многопрофильных

фермерских хозяйствах. В данной статье исследовано, что перевод фермерских хозяйств
в форму многопрофильного управления является важным аспектом снижения рисков.
Разработаны предложения и рекомендации по минимизации рисков на основе
диверсификации производства.

Abstract:

The article discusses risk management in multi-sector farms. This article analyzes

that transferring farms to the form of multi-profile management is an important aspect of risk
reduction. Proposals and recommendations for minimizing risks based on production diversification
have been developed.

Калит сўзлар:

кўп тармоқли фермер хўжалиги, хатар, хатарларни бошқариш,

диверсификация.

Кириш

Замонавий ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш шароитида тадбиркорлик

субъектлари томонидан корхонани самарали бошқаришнинг таркибий қисми
сифатида хатарларни бошқариш масаласига эътибор ортиб бормоқда. Корхона
умумий бошқарув тизимида хатарларни бошқариш вазифасини тўғри ташкил этиш
корхонани ташқи ва ички омилларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш унинг
фаолият самарадорлигини ошириш имкониятини таъминлайди.

Хатарларни бошқариш –

ички ва ташқи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва

баҳолаш бўйича доимий, режали ва мақсадли чора

-

тадбирлар мажмуи бўлиб,

аниқланган хатарларга асосланган ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий
фаолиятига салбий таъсирларни камайтириш бўйича бошқарув қарорларини қабул
қилиш жараёнини ифода этади

.

Қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуасининг энг хатарли соҳаси бўлиб, у ички

ва ташқи хатар омиллари таъсири остида амал қилади. Соҳадаги асосий хатарлар уни
юритишнинг ўзига хос объектив шарт

-

шароитлари, биринча навбатда, мавсумийлик

ва об

-

ҳаво шароитига боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги субъектлари ишлаб чиқариш

фаолиятининг натижавийлиги нафақат ер ва меҳнат ресурслари, фойдаланиладиган
агротехника

ва

технологияларнинг

сифати

ҳамда

улардан

фойдаланиш

самарадорлигига, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритишнинг юқори
даражада хатарли ҳисобланган объектив шароитига боғлиқ.

Бундай шароитда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритишда соҳадаги

хатарларни бошқаришни чуқур тадқиқ этишнинг долзарблиги янада ортади. Бундан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

кўзланган мақсад хатарларнинг салбий оқибатларини камайтириш ва бартараф
этишга қаратилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий хатарларнинг пайдо бўлиши ва уларни баҳолашнинг назарий ва

услубий масалаларини илмий тадқиқ этишнинг устувор йўналишлари хатарлар
назариясини ишлаб чиққан, таниқли олимлар: Дж.Кейнс, А.Маршалл, Ф.Найт, А.Пигу,
Н.Сирополис, А.Смит ва И.Шумпетернинг илмий тадқиқотларида акс этган

.

МДҲ олимлари томонидан хатарларни бошқариш назарияларини тадқиқ этиш

турли йўналишларга эга. Хатарлар шароитида аграр ишлаб чиқаришни бошқариш
масалалари И.Т. Балабанова [4], К.В. Балдина [5], С.М. Васин, В.С. Шутов [6] ва
бошқалар томонидан тадқиқ этилган.

Маҳаллий олимлардан М.Шарифхўжаев ва Ё.Абдуллаев таваккалчилик

(риск)ни бошқариш, хавф ва таваккалчилик турлари ҳамда уларни бошқариш [12],
Ш.Зайнутдинов ва А.Шермуҳаммедовлар бошқарув жараёнида дуч келувчи хатарлар
ва уларнинг таҳлили, хатарларнинг турлари ва бошқариш шакллари бўйича [7],
А.Абдуллаев аграр соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларидан
бири ҳисобланган фермер хўжаликларининг илмий

-

назарий асослари [2],

А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти, унинг
самарадорлигини ошириш бўйича [3], Ғ.Х. Қудратов ва Э.А.

Акромов Ўзбекистон

Республикасида қишлоқ ҳўжалиги бўйича олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар
йўналишида [8], қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқон ва фермер
хўжаликлари фаолиятини режалаштириш масалалари бўйича Қ.А.Чориев ва
Н.С.Хушматов [11] илмий изланишлар олиб борганлар.

Гарчи хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан қишлоқ хўжалиги

иқтисодиётини ривожлантириш, менежментда хатарларни бошқариш тизимини
тадқиқ этиш борасида тадқиқотлар олиб борган бўлсаларда, кўп тармоқли фермер
хўжаликларида хатарларни бошқариш, хўжалик фаолиятидаги хатар омилларни
таснифлаш, уларни иқтисодий баҳолаш, хатарларни бошқариш усуллари каби
масалалар етарлича тадқиқ этилмаганлиги мазкур мавзуни танлашга асос бўлиб
хизмат қилади.

Тадқиқот

методологияси

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини таҳлил қилиш орқали уларнинг

ташкилий

-

бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган хатарларни

иқтисодий баҳолашдир. Мақолада қўлланган методология фермер хўжаликлари
фаолиятидаги турли хил хатарларнинг вужудга келиш манбаларини аниқлаш, улар
фаолиятини кўп тармоқлилик шаклида ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришдаги
хатарларнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўтган йиллар давомида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий

этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда
уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма

-

босқич ислоҳотлар амалга

оширилиши натижасида тармоқда ихтисослашган фермер хўжаликлари билан бир
қаторда кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳам тобора
кўпайиб борди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали
фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-

5199

сонли фармони қабул қилиниши

кўп тармоқли фермер хўжаликларини

ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлашнинг ҳуқуқий асосини

яратиб берди. Бундай хўжаликларни ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар

яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш чора

-

тадбирларини кучайтириш

бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Кўп

тармоқли

фермер

хўжаликлари

агросаноат

комплексининг

ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланиб, мамлакатмизда бундай турдаги хўжаликларини
ташкил қилиш ва уларни қўллаб

-

қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга

оширилмоқда.

Жумладан, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

бўйича республика комиссиясининг 2018

-

2021 йилларда фермер хўжаликларини

босқичма

-

босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги

таклифи маъқулланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер

хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун хужжатларига мувофиқ бекор
қилиниши белгилаб қўйилди. [1]

2017 йилда 23800 та фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжалик турига ўтди.

Хусусан, 4 мингдан ортиқ фермер хўжалиги томонидан 13,5 минг гектарга яқин ерда
интенсив боғ ва токзорлар барпо этилди. 8 мингдан ортиқ фермер хўжалигида
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўлга қўйилди. 600 дан
ортиқ фермер хўжалигида иссиқхона, 570 тасида гўшт, сут ва мева

-

сабзавот

маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 95 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

2018 йилда 21634 та фермер хўжалиги жами 22 та йўналиш бўйича кўп

тармоқли фаолиятини

бошлайди. Шунингдек, 22986 та лойиҳа, жумладан, фермер

хўжаликлари томонидан 4,7 минг гектар майдонда интенсив боғ, 4,300 гектар ерда
янги токзорлар, 844 гектар иссиқхона барпо этиш сингари лойиҳалар бажарилиши
кутилмоқда. Ушбу лойиҳаларни бажариш учун 1,6 триллион сўм қийматидаги маблағ
талаб этилади. Мазкур маблағларнинг 609 миллиард сўми тижорат банклари

кредитлари ҳисобига қопланиши назарда тутилган. Ушбу дастурнинг ижроси

натижасида туман ва қишлоқ жойларда 84 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони 96 мингга, яъни жами фермер
хўжаликларининг 60 фоизига етиши кутилмоқда.

Кейинги пайтда фермерлар пахта ва ғалла етиштиришда зиён кўрмоқда.

Президент ташаббуси ва махсус қарори билан жорий йилда қарийб 1 миллион гектар
майдонга такрорий экин экилиши белгиланди. Ушбу ислоҳот самараси ўлароқ, 4,2
триллион сўм қийматидаги ёки 5,6 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирилган [13].

Бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятида самарадорликнинг нисбатан

паст даражада бўлишига таъсир этувчи тармоқдаги хатарларнинг асосий манба ва
омиллари қуйидагилар деб ҳисоблаймиз:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

табиий офатлар (қурғоқчилик, дўл, ноқулай об

-

ҳаво шароити);

тупроқ унумдорлиги пасайиши;

моддий

-

техник базанинг ёмонлашуви;

асосий ишлаб чиқариш воситаларининг фаол қисми юқорида даражада

емирилиши;

ишлаб чиқариш фаолиятида эскирган технологиялардан фойдаланиш;

зарар кўриб ишлайдиган фермер хўжаликлари сони ортиши;

ўз айланма маблағлари етишмаслиги;

фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар сифати пастлиги;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш нархлари пастлиги;

тармоқда иш ҳақининг нисбатан паст даражада эканлиги;

қишлоқ ҳудудларида аҳолининг харид қобилияти сустлиги ва ҳоказо.

Фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг маълум бир турини етиштириш билан ихтисослашиб қолмай, шу
билан бир қаторда, уларни қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва турли
хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиши уларнинг иқтисодий
ва молиявий барқарорлигини таъминлайди, тармоқдаги мавжуд иқтисодий
ресурслардан янада самарали фойдаланиш имкониятларини оширади.

Қишлоқ хўжалигида ҳар бир хўжалик юритиш шаклининг ўзига хос афзаллик ва

камчиликлари мавжуд. Ихтисослашган фермер хўжаликларида, одатда, ишчи кучи,
техника, капитал қўйилмалардан янада самаралироқ фойдаланиш, илмий ва
технологик тараққиёт ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун қулай
шароитлар яратилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маълум бир турини
етиштиришда моддий ва молиявий ресурслардан тўлиқ фойдаланиш орқали хўжалик
фаолиятида юқори натижаларга эришиш мумкин. Бироқ бундай хўжаликларда бир
йил мобайнида меҳнат ресурслари ва мавжуд агротехник воситалардан тўлиқ ва бир
маромда фойдаланишга эришиш мумкин эмас. Бундан ташқари, табиий офатлар,
бозор шароитидаги ўзгаришлар ва бошқалардан зарар кўриш хавфи ортади [9].

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида табиий офатлар ва бозор шароитидаги

ўзгаришлардан хатарлар сезиларли даражада камаяди. Бундай хўжаликларда йил
давомида меҳнат ресурслари ва асосий воситалардан

бир текисда фойдаланиш

имконияти мавжуд бўлиб, тармоқларнинг оқилона бирикувига эришиш ер, моддий
ва меҳнат ресурсларидан тўлиқроқ фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга,
диверсификациялашган фермер хўжаликлари кўплаб турдаги техникалар, капитал
кўйилмалар, турли касб

-

корликдаги ишчи кучини талаб этади, улардан самарали

фойдаланиш учун қулай шароитлар яратади.

Маҳсулотларни сотишнинг беқарор бозор шароитида фермер хўжалигининг

кўп тармоқли модели нисбатан мослашувчан ва иқтисодий барқарор эканлигини
кўрсатади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бирга
уларни сақлаш, қайта ишлаш, яъни агросаноат шаклида фаолият юритаётган фермер
хўжаликлари агробизнесда юқори барқарорликка ва унумдорликка эришмоқда (1

-

расм).

Масалан, деҳқончилик йўналишидаги фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотини қайта ишловчи қўшимча тармоқни жорий этгач, унинг ялпи
даромадлари улушида бошқа соҳалардан олинган даромадларнинг ҳиссаси ортиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

боради. Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

етиштириш

ҳажми

камайтирмаган ҳолда

фермер

хўжалигининг

асосий

даромади

қайта

ишлаш

,

чорвачилик

ва

сервис

хизматини

ривожлантириш

ҳисобига ортиб боради.

Демак, бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда хўжалик юритишнинг кўп

тармоқли тизимини ташкил этиш фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлиги
ва рақобатбардошлигини ошишига хизмат қилади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш

хусусиятидан келиб чиққан ҳолда асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда (яъни ишлаб
чиқаришнинг кейинги технологик кетма

-

кетлик босқичларини бирлаштириш асосида

бир фермер хўжалиги доирасида жамлаш, хомашёни олишдан то ишлаб чиқарилган
маҳсулотни сотишгача бўлган

жараённи вертикал қамраб олиш ҳисобига) ёки асосий

тармоқ билан ўхшаш, шу билан бирга, технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйган ҳолда ишлаб
чиқаришни горизонтал тарзда ташкил этишга эришиш, қонун ҳужжатларида
таъқиқланмаган бошқа соҳаларда тадбиркорлик фаолият билан шуғулланиши
мумкин.

1-

расм.

Кўп тармоқли фермер хўжалигининг модели

1

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида

ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Ишлаб чиқаришни вертикал

тарзда ташкил этиш

Ишлаб чиқаришни горизонтал тарзда

ташкил этиш

Қўшимча тармоқни асосий ишлаб

чиқариш тармоғи билан боғлиқ

ҳолда ташкил этиш

Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини
етиштириш

Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта
ишлаш

Тайёр маҳсулотлар
тайёрлаш

Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш,
ташиш ва сотиш

Қўшимча тармоқни асосий ишлаб чиқариш

тармоғи билан ўхшаш ёки технологик боғлиқ

бўлмаган ҳолда ташкил этиш

Қишлоқ аҳолисига пулли
маиший ва техник хизматлар
кўрсатишни ташкил этиш

Савдо

-

сотиқ, тижорат

шаҳобчалари фаолиятини
йўлга қўйиш

Бошқа турдаги тадбиркорлик
фаолиятлари билан
шуғулланиш

Чорвачилик

маҳсулотларини

етиштириш

Қишлоқ худудларида кичик
ишлаб чиқаришни ташкил
этиш

Қишлоқ худудларида
ихтисослашган қурилиш
хизматларини ташкил этиш

Балиқчилик

Асаларичилик

Боғдорчилик

Полизчилик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Кўп тармоқли фермер хўжалиги

фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида

ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий
ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни (моддий ва
номоддий ишлаб чиқариш) ташкил этиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган
фермер хўжаликлари ҳисобланади [10].

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларнинг самарали фаолият

юритишида

ишлаб

чиқаришнинг

ихтисослашуви

билан

бирга,

унинг

диверсификациясини ҳам назарда тутади, яъни фермер хўжаликларининг асосий
ишлаб чиқариши билан бирга кўшимча ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали тайёр
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ёки қишлоқ худудларида турли пулли
хизматлар кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйишни англатади.

Умуман, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда

хатарларни бошқаришнинг турли усуллари қўлланилади. Қишлоқ

хўжалиги

амалиётида

хатарларни

камайтиришда

кенг

тарқалган

усуллардан

бири

диверсификациялаш

ҳисобланади.

Фермер

хўжалигининг

ишлаб

чиқариш

фаолиятини диверсификациялаш бу фермер хўжалиги томонидан ишлаб
чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ассортиментини кенгайтириш,
унинг турларини ўзгартириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иқтисодий
манфаат кўриш, банкротликнинг олдини олиш мақсади ишлаб чиқаришнинг янги
турларини ўзлаштиришни ифода этади. Бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги
соҳасида ишлаб чиқаришни диверсификациялашнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Амалиётда диверсификациялашнинг 2 тури мавжуд: 1) ишлаб чиқаришни

диверсификациялаш; 2) маҳсулотни диверсификациялаш.

Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш

-

кўплаб турдош бўлмаган ишлаб

чиқариш турларини бир вақтнинг ўзида ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган
маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришни ифода этади. Масалан, фермер
хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан бир қаторда хизмат
кўрсатиш, тижорат, қурилиш, қайта ишлаш каби

тармоқларнинг фаолиятини йўлга

қўйишга қаратилган хўжалик шаклини ташкил этиш.

Фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни диверсификациялашнинг асосий

мақсади бир неча тармоқларни ташкил этиш ҳисобига фойдани ошириш ҳамда
хатарлар даражасини камайтиришдан иборат. Диверсификациялашган фермер
хўжаликлари иқтисодий барқарор бўлиб, уларда бозор конъюнктураси, тузилмавий
ҳамда давр ўзгаришлари ҳисобига юзага келувчи хатарлар даражаси пастроқ бўлади.

Маҳсулотни

диверсификация

қилиш

бир

турдаги

маҳсулотларнинг

модификациясини

кенгайтиришни

англатади.

Маҳсулотларнинг

ҳақиқий

диверсификацияси алоҳида истеъмолчиларнинг баъзи талабларига жавоб беради.
Бундан ташқари маҳсулотни диверсификациялашнинг яширин (сохта) тури ҳам
мавжуд бўлиб, унда маҳсулотнинг сифати ўзгармай қолади, фақатгина унинг қадоғи
ва дизайни ўзгаради. Бозорда бундай маҳсулотлар янги товар сифатида таклиф
этилиб, юқори нархларда сотилади.

Фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш улар

фаолиятидаги хатарларни бошқариш имконини беради. Хўжалик фаолиятидаги
умумий

хатарларнинг

тармоқлар

ўртасида

тақсимланиши

эвазига

улар

камайтирилади. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш фаолиятидаги хатарларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

диверсификациялашнинг қуйидаги усулларини татбиқ этиш яхши самара беради деб
ҳисоблаймиз:

1) фермер хўжаликларининг фаолият турлари ва хўжалик фаолиятини юритиш

соҳаларини диверсификациялаш, яъни қўлланилаётган технологиялар сонини
кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматлар
турларини кенгайтириш, қишлоқ ҳудудидаги турли истеъмолчилар ва ижтимоий
гуруҳларга маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган ҳолда сотишга
эришиш);

2)

фермер

хўжаликларининг

таъминот

ва

сотиш

соҳаларини

диверсификациялаш, яъни бир вақтнинг ўзида бир неча турли истеъмол бозорларида
фаолиятни йўлга қўйиш

орқали бир соҳадан кўрилган зарар бошқа бир соҳа

фаолиятидан олинган фойда орқали қопланиши, маҳсулот, хомашё ва материаллар
етказиб беришни кўплаб истеъмолчи ва таъминотчилар ўртасида ўзаро тенг
тақсимотга эришиш асносида уларга қарамликни камайтириш;

3)

фермер хўжалигини кўп тармоқли фаолиятга ўтказиш ва ривожлантириш

доирасидаги инвестицияларни диверсификациялаш (инвестицияларни ўзаро боғлиқ
бўлган унча йирик бўлмаган бизнес лойиҳалари орқали амалга ошириш, чунки йирик
бир инвестиция лойиҳасини амалга ошириш хўжаликнинг барча мавжуд ресурс ва
захираларини ишга солишни талаб этади, бундай ҳолатда эса унинг хатарлилик
даражаси жуда юқори бўлади);

4) хатарларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни босқичлар ва вақт

бўйича тақсимлаш ҳамда қайд этиб бориш (бу

тартиб ишлаб чиқариш босқичлари

кузатиш ва назоратни яхшилайди ҳамда зарур ҳолатларда жараёндаги камчилик

-

ларни осон тарзда тузатиш ҳамда хатарларни аниқлаш имконини беради);

5) фермер хўжалиги аъзолари ўртасидаги масъулиятни тақсимлаш (хўжалик

аъзолари ўртасида ишларни тақсимлашда ҳар аъзонинг жавобгарлиги ва фаолият
соҳасини аниқ белгилаб бериш, уларнинг фаолиятини ўзаро боғлиқлигини уқтирган
ҳолда уларни меҳнат шартномаларида мустаҳкамлаб қўйиш).

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Хатарларни диверсификациялаш бўйича таклиф этилган усуллар фермер

хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ноаниқлик шароитида
хатарларни бошқариш орқали фермер хўжалигининг зарар кўриш эҳтимоллигини
камайтириш ҳамда қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобига

қўшимча

даромад олиш имкониятларини вужудга келтиради. Шунинг учун, ҳозирги вақтда
фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун хўжалик
фаолиятидаги хатарларни тадқиқ этиш, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият
натижаларига салбий таъсир этувчи хатарларни камайтириш бўйича ташкилий

-

иқтисодий чора

-

тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқотлар асосида диверсификациялашган фермер

хўжаликларини

ташкилий

-

иқтисодий

ривожлантириш,

уларнинг

хўжалик

фаолиятидаги хатарларни камайтириш юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқилди.

фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш асносида уларнинг

хўжалигини оптимал тарзда ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг асосий ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

қўшимча тармоқлари ўртасида энг мақбул мувофиқликни таъминловчи тизимни
шакллантириш;

фермер хўжаликларини ҳар қандай табиий ва иқтисодий хатарли

шароитларда барқарор хўжалик фаолиятини юритишига эришиш мақсадида уларни
етарли меъёрдаги малакали ишчи кучи, хомашё ва материаллар ҳамда қишлоқ
хўжалиги техникалари билан таъминлаш;

етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишдан тортиб то

пишиб етилиши, уларни қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилишга бўлган ишлаб
чиқариш ва муомала босқичларини таъмин этувчи замонавий минитехнологияларни
жорий этиш;

фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш орқали

“ишлаб чиқариш –

транспортировка –

бирламчи қайта ишлаш –

сақлаш –

қайта

ишлаш –

реализация қилиш” бўйича технологик кетма

-

кетликдаги тизимни ташкил

этиш;

фемер хўжаликларини минирал ўғитлар, ёқилғи

-

мойлаш ва ҳоказолар билан

таъмин

этиш

ва

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

сотиш

соҳаларини

диверсификациялаш ҳисобига мазкур тизимдаги монополияга барҳам бериш ҳамда
улар ўртасида рақобатни вужудга келтириш.

Умуман, қишлоқ жойларда янги молиявий барқарор, ўз ишлаб чиқариши

йўналиши мавсумийлик, об

-

ҳаво шароити ва бозор талабларидан келиб чиқиб, тез

мослашувчи ҳамда бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришдан юзага келган
йўқотишларни бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан олинган даромад билан тўлиқ
қоплай олувчи иқтисодий барқарор қишлоқ хўжалиги субъектларини ташкил этиш
имконини беради.

Кўп тармоқли фаолият бозор иқтисодиёти шароитида фермер хўжаликлари

учун асосий турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда иқтисодий ёрдам бўладиган
қўшимча даромад манбаидир.

Қолаверса, у қишлоққа саноатни олиб кириш, қишлоқ

инфратузилмасини шакллантириш орқали бандлик даржасини таъминлаш, табиий
офат ва бошқа кутилмаган ҳолатлар юз берганда йўқотишлар оқибатларини
юмшатиш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ

-5199

сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги фармони. http://lex.uz/docs/3371644

.

2. Абдуллаев А., Айбешов X., Рустамов Қ., Мустафоев У. Фермер хўжалиги

иқтисоди. –

Т.: Fan va tex

n

ologiya, 2006 й., 176

-

б.

3. Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. –

Т.: Адабиёт жамғармаси.

2007.

340 б.

4. Балабанов И.Т. Риск менеджмент. –

Москва

:

Финансы и Статистика, 1996.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

9

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

5. Балдин К.В., Воробьев С.Н. Управление рисками: учебное пособие для

студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления (060000).

М.: ЮНИТИДАНА, 2012. —

511 с.

6. Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное

пособие. —

М.: КНОРУС, 2010. —

304 с.

7. Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное

пособие. –

Т.: Иқтисод

-

молия, 2007 .

-256 c.

8. Қудратов Ғ.Х., Акрамов Э. Реформирование сельского хозяйства

Республики

Узбекистан: Задачи принципы и основы направления реформ. //

Сельское хозяйство

Узбекистана. –Т.

, 2000.-

№ 6. –

С. 2

-4

9. Минаков И.А. Экономика сельского хозяйства. Учебник. –

М.: ИНФРА

-

М,

2017.

10.

Хушматов Н., Калимбетов Х.. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил

этиш қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги муҳим йўналиш. Илмий

-

амалий

анжуман тезислари тўплами. –

Нукус: ҚорДУ, 2015.

-38-39.

11. Чориев Қ.А., Хушматов Н.С. Деҳқон ва фермер хўжалигилари

фаолиятини

режалаштириш. –

Т.: Шарқ, 2002. –

132 б.

12. Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. –

Т.: Ўқитувчи, 2001.

704-

б.

13. https://kun.uz/02517887

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199 сонли "Фермер, деццон хужаликлари ва томорца ер эгаларининг цуцуцлари ва цонуний манфаатларини х,имоя цилиш, цишлок, хужалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги фармони. http://lex.uz/docs/3371644.

Абдуллаев А., Айбешов X., Рустамов К,-, Мустафоев У. Фермер хужалиги ицтисоди. -Т.: Fan va texnologiya, 2006 й., 176-6.

Абдутаниев А. Кишлок, хужалиги ицтисодиёти. - Т.: Адабиёт жамтармаси. 2007. - 340 б.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. - Москва: Финансы и Статистика, 1996.

Балдин К.В., Воробьев С.Н. Управление рисками: учебное пособие для студентов вузов, обучающихся по специальностям экономики и управления (060000). - М.: ЮНИТИДАНА, 2012. - 511 с.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2010. - 304 с.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное пособие. - Т.: Ицтисод-молия, 2007 .-256 с.

Кудратов F.X., Акрамов Э. Реформирование сельского хозяйства Республики Узбекистан: Задачи принципы и основы направления реформ. // Сельское хозяйство Узбекистана. -Т., 2000.- № 6. - С. 2-4

Минаков И.А. Экономика сельского хозяйства. Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2017.

Хушматов Н., Калимбетов X.. Куп тармокди фермер хужаликларини ташкил этиш цишлоц хужалигини ривожлантиришдаги муцим йуналиш. Илмий-амалий анжуман тезислари туплами. - Нукус: К,орДУ, 2015. -38-39.

Чориев К-А-/ Хушматов Н.С. Дех,цон ва фермер хужалигилари фаолиятини режалаштириш. -Т.: Шарц, 2002. - 132 б.

Шарифхужаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. - Т.: Уцитувчи, 2001. 704-6.

https://kun.uz/02517887

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов