Эффективность стратегического управления предприятиями

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
335-344
13
5
Поделиться
Насимов, Б. (2019). Эффективность стратегического управления предприятиями. Экономика и инновационные технологии, (1), 335–344. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10710
Бахтиёр Насимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассмотрены эффективность стратегического управления предприятиями, факторы влияющие на нее, методы повышения конкурентоспособности предприятий и вопросы совершенствования организационно-экономического механизма управления.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ

Насимов Бахтиёр Васиевич,

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

baxtiyor2525@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада корхоналарнинг стратегик бошқаруви самарадорлиги,

унга таъсир қилувчи омиллар, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш йўллари
ҳамда

бошқарувнинг

ташкилий-иқтисодий

механизмларини

такомиллаштириш

масалалари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

стратегик бошқарув, корхона фаолияти, рақобатбардошлик, тренд,

бошқарув самарадорлиги, ички ва ташқи омиллар, инновация, интеграл кўрсаткич,
стратегия, баҳолаш, корхона барқарорлиги.

Аннотация:

В этой статье рассмотрены эффективность стратегического

управления предприятиями, факторы влияющие на нее, методы повышения
конкурентоспособности предприятий и вопросы совершенствования организационно-
экономического механизма управления.

Ключевые слова:

стратегическое управление, деятельность предприятия,

конкурентоспособность, тренд, эффективность управления, внутренние и внешние
факторы, инновация, интегральные показатели, стратегия, оценка, устойчивость
предприятия.

Abstract:

This article examines the effectiveness of strategic management of enterprises, the

factors affecting it, methods for increasing the competitiveness of enterprises and the issues of
improving the organizational and economic management mechanism.

Key words:

strategic management, enterprise activity, innovation, integration indicators,

strategy, estimation, sustainability of enterprise.

Кириш

Ҳозирги вақтда корхоналар амалиётида стратегик бошқаришнинг аҳамияти

ортиб бормоқда. Бу уларнинг ваколатини кенгайиши ҳамда ўзларининг иқтисодий
аҳволи учун жавобгарликлари даражасининг ошганлиги билан боғлиқдир. Замонавий
бошқаришнинг сифати корхоналар самарадорлигини белгилаб беради. Шу боис
корхоналарга энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги
устувор вазифалардан бири саналади.

Ҳозирги вақтда корхоналарнинг кўпчилиги ўз тараққиётининг концепциясини,

стратегиясини ҳамда дастурини ишлаб чиқиши зарур.

Ҳар қандай корхонанинг узоқ муддатли ютуқлари ишлаб чиқилган стратегияга

боғлиқ бўлади. Агар корхонанинг ривожланиш стратегияси бўлмаса у ёки бу
хатоликлар билан ишлаб чиқилган бўлса, бу ҳол корхонага бозорда барқарор ва
мустаҳкам ўрин эгаллаш учун имкон бермайди. Замонавий илм-фан ва амалиёт
стратегик режалаштириш ҳамда бошқаришнинг катта тажрибасига эга, аммо кўпгина
стратегиялар ҳалигача ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига
мослаша олмаяпти. Бу ҳали ҳанузгача стратегик бошқаришнинг барча муаммолари
ҳам ўз ечимини топмаганлигини кўрсатадики, бундай ҳол, биринчи навбатда, корхона
ривожланиши стратегик барқарорлигининг механизмларини ишлаб чиқиш билан
боғлиқ[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Стратегик бошқарув тизимида корхонанинг келажак фаолиятининг ретроспектив

кўрсаткичларини ўрганиш ва экстропfляция усулини қўллаш асосида белгиланиши
назарда тутилади. Экстраполяция - бу ўтган замонда ўрнатилган тенденцияларни
келгуси давр учун ҳам жорий этилишидир. Бошқача айтганда, прогноз ишлаб
чиқишда, келгусида корхона фаолиятининг шарт-шароитлари ёмонлашмайди, демак,
ўтган даврларга нисбатан корхона фаолиятининг якуни яхши бўлишлигидан келиб
чиқилади. Корхона тараққиётини оширувчи тенденция (тренд)нинг намоён бўлиши
шундан иборатдир[3].

Корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш учун ривожланиш

тенденциясини (трендини) ифодаловчи комплекс интеграл кўрсаткич ишлатилади;
чуқурроқ таҳлил қилиш ва захираларни аниқлаш учун кўрсаткичларнинг
кенгайтирилган

тизимидан

фойдаланилади.

Шундай

қилиб,

корхонанинг

келажакдаги барқарорлигини баҳолаш - корхона фаолиятининг турли томонларини
баҳолашни назарда тутади, бунинг устига, бундай баҳолаш динамикликда ва маконда
амалга оширилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегиясида ҳам«таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, корхоналар
рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш»каби
устувор вазифалар белгиланган[1]. Ушбу вазифаларнинг самарали ижроси ишлаб
чиқариш

корхоналари

инновацион

фаолиятини

замонавий

бошқарув

механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишни тақазо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хорижлик олимлардан Р.С.Каплан, Д.П.Нортон асарларида стратегик бошқарув

тизимида корхонанинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодий фаолиятини
ривожлантириш масалалари кенг ёритилган[2]. Бу олимларнинг қарашларида асосий
эътибор, стратегик бошқарув тизимини корхона ва ташкилот учун асосий
хусусиятларини, унинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган.

И.Ансоффнинг қарашларида стратегик бошқарув тизимида корхонанинг

истиқболларини ўрганиш ва уларга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш муҳим ўрин
тутади [3]. Унинг эътиборида корхона доим риск билан ишлаши, унинг узоқ муддатли
фаолияти учун прогнозлар тузиш, экстропfляция усулини қўллаш зарур.

М.Портер қарашларида компанияларнинг ривожланишида инновацияларнинг

ўрни, уларни қўллаш хусусиятлари, компаниянинг барқарор ривожлантирилишига
фақат инновацияларни доимий равишда жорий этиш ҳамда компанияларнинг
рақобат устунлигига эришишларида инновациянинг таъсири масалалари тадқиқ
этилган[4],

Р.С.Муратов, И.А.Джалолова, С.Ш.Орипов қарашларида корхона алоҳида

объект сифатида қаралиб, унинг мазмун ва моҳияти, унга қўйиладиган талаблар,
кўрсаткичлар тизими, молиявий барқарорлиги ва бошқаруви масалалари атрофлича
ёритиб берилган[5]. Корхоналар бошқаруви ва уларга қўйиладиган талаблар,
тамойиллар, бошқарув шакллари баҳолаб берилган.

И.О.Улашев, Ш.А.Атамурадовларнинг илмий қарашларида корхоналар

фаолиятини бошқариш механизми муаммолари,уларни ечиш бўйича таклифлар,
бошқарув

усуллари,

бошқарувда

оптимал

вариантни

танлаш,

бошқарув

самарадорлигини баҳолаш каби масалалар ёритиб берилган. [6],


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Г.Ш.Хонкельдиева илмий изланишларида корпорацияларни бошқариш,

ташкилий–иқтисодий

кўрсаткичларини

баҳолаш,

рағбатлантириш

ва

самарадорлигини ошириш йўналишлари ёритилган [7]. Халқаро тажрибалар дан
келиб чиқиб, корпоратив бошқарувни замонавий усулларидан фойдаланиш йўллари,
миллий

тузилмаларни

шакллантириш,

иқтисодий

кўрсаткичларни

такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Р.Р.Абдураупов қарашларида Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар

иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича
илмий ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилган[8].

Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-назарий

изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор
ислоҳотлари

шароитида

стратегик

бошқарув

тизимида

корхонанинг

самарадорлигини ошириш ва иқтисодий фаолиятини ривожлантиришга таъсир
қилувчи омилларни баҳолашга қаратилган масалалар тизимли ҳолда ёритиб
берилмаган.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт

ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг корхоналарни стратегик бошқариш
масалалари бўйича изланишлари, олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг
ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни
кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари
билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва
тавсиялар берилган. Мавзуни ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир
қаторда маълумотларни тизимлаш бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш,
назарий ва амалий материалларни жамлаш ҳамда тизимли таҳлил каби усуллар
қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар

Корхона тўғрисида тушунча ҳосил қилиш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга.

Кўпгина адабиётларда корхона тўғрисида турлича фикрлар келтирилган. Масалан
Р.С.Муратов, И.А.Джалолова, С.Ш.Ориповларнинг “Корхона иқтисодиёти” дарслигида
корхонага қуйидагича таъриф берилган. Корхона-ижтимоий талабларни қондирувчи
ва соф фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи, хизмат
кўрсатувчи мустақил хўжалик юритувчи иқтисодиёт субъектидир[5].И.О.Улашев,
Ш.А.Атамурадовларнинг “Корхона иқтисодиёти ва менежменти” ўқув қўлланмасида
эса корхонага қуйидагича таъриф берилган. Корхона-бу жамиятнинг асосий бўғини
ҳисобланувчи, аҳолининг талабини қондириш ва фойда олиш ёки бошқа ижтимоий
функцияларни бажариш мақсадида, хусусий ресурслардан фойдаланиш асосида
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, айирбошлайдиган, ҳамда бошқа ишларни ва
хизматларни бажарадиган, фаолияти бўйича қарорлар қабул қиладиган ва унга
жавобгар, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, ҳар хил ўлчамдаги хўжалик юритувчи
субъектдир[6]. Фикримизча, ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки
хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш
асосида

маҳсулот

ишлаб

чиқарадиган

ва

сотадиган

ёки

маҳсулотни

айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда
мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект
корхона ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхона ўзининг фаолияти давомида давлат,

фуқаролар ва юридик шахслар билан ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий
муносабатларда бўлади ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида
ўзининг катта ҳиссасини қўшади.

Ҳозирги пайтда корхонани ривожлантирилишига фақат инновацияларни

узлуксиз равишда жорий этилиши билангина эришиш мумкин. М.Портер
компанияларнинг рақобатли устунликка эришишларида инновациянинг ролини
қуйидагича аниқлаган: «....компания рақобатдаги устунликни инновациялар
воситасида қўлга киритади. Улар янги киритилган тартиб-қоидаларга ҳам янги
технологиялардан, ҳам янги иш усулларидан кенг маънода фойдаланган ҳолда
ёндашадилар.

Компания

янгиликлар

туфайли

рақобатдаги

устунликларга

эришганидан кейин, бу устунликларни фақат мунтазам равишда яхшилашлар
ёрдамида

қўлда

тутиб

туриши

мумкин.

Рақобатчилар

инновацияларни

такомиллаштириш ва жорий этишдан тўхтаган ҳар қандай компанияни дарҳол ва
албатта четлаб ўтиб кетадилар»[4].

Корхонанинг

рақобатбардошлиги

деганда,

истеъмолчилар

учун

рақобатчиларнинг товарларига нисбатан кўпроқ ўзига тортувчан бўлган товарлар
ишлаб чиқариш ва сотиш тушунилади. Рақобат муҳитини узлуксиз назорат қилиб
туриш –ишлаб чиқаришни эҳтиёжларни энг самарали усулда қондириш учун
мўлжалланган зарур шартидир. Рақобат муҳитининг ҳолати ҳақидаги хулосалар,
корхонанинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Моҳиятан, рақобатчилар устидан эришилган устунлик инновациялар ҳисобидан

бўлади ва шунинг учун, корхона фаолиятидаги рақобатчилар устидан эришиладиган
ҳар қандай устунликни таъминловчи янги элементларни жорий этишга бўлган лаёқат,
шу корхона рақобатбардошлигининг зарур ташкил этувчисидир.

Корхона

барқарорлиги,

унинг

давомийлик

жиҳатдан

узоқ

муддатга

мўлжалланган самарали фаолият кўрсатишини характерловчи мураккаб иқтисодий
категориядир (1-расм) ва корхонанинг рақобатбардошлиги, иқтисодий хавфсизлиги
ҳамда иқтисодий самарадорлик каби учта элементга асосланган. Шуни таъкидлаш
керакки, бу элементлар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва биргаликда фаолият кўрсатади,
бироқ, турлича функционал вазифаларга эга. Рақобатбардошлик ‒ корхона
ривожланишининг салоҳиятини, барқарорлик эса – корхонанинг узоқ муддатли
истиқболини белгилайди.

Корхонанинг барқарорлигини вақтларга тақсимланган рақобатбардошлик, деб

айтиш мумкин. Вақтнинг унча катта бўлмаган интервалларида бу иккала тушунча тенг
кучга эга бўлади.

Корхонанинг ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқаришни ташкил этишда, унинг

техник ҳамда технологик имкониятларида ифодаланган ишлаб чиқариш салоҳияти ‒
инновацияларни ўз вақтида таъминлаб берадиган элементдир. Корхонанинг ишлаб
чиқариш салоҳияти қанча юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг сифатига
қилинадиган харажатлар улушининг даражаси шунча паст бўлади. Ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотнинг, рақобатчилар товарларининг сифатидан юқори турувчи
сифати, инновацион салоҳиятнинг моддий ифодаловчисидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Корхонанинг

барқарорлиги

Корхонанинг

кластердаги

иштироки

Корхонанинг

рақобатбардошлиги

Корхонанинг

инновацион

ривожланиши

Маҳсулотнинг

рақобатбардошлиги

Рақобат устунликлари

Истеъмолчи учун

муҳимлиги

Корхонанинг иқтисодий

самарадорлиги

















1-расм. Корхона барқарорлиги элементларининг тузилмаси

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


Иқтисодий тизимлар ривожланишининг инновацион турига ўтиш зарурати

туфайли юзага келган объектив сабаблар, бутун инновацион-инвестицион жараёнда
илмий-техникавий ва иқтисодий омилларнинг самарали равишда ўзаро ҳамкорликда
ишлаш муаммоларини комплекс ҳал этилишини талаб қилади. Фикримизча,
технологик ва иқтисодий салоҳиятларни оқилона уйғунлаштириш ‒ инновацион-
инвестицион жараённи бошқаришнинг марказий масаласини ташкил этади.

1-жадвалда корхонанинг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омилларга баҳо

берилган.

Унда

корхоналардаги

асосий

инновацион

йўналишлар

ҳамда

инновацияларни жорий қилишга салбий таъсир қилувчи омиллар, шу билан бирга
инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминловчи омиллар
таҳлил этилган.

Омилларнинг кўплиги, уларни муайян белгилар бўйича таснифланишини амалга

оширишга имкон беради.

Корхонанинг ташқи омилларига қуйидагилар киради:иқтисодиёт соҳасида

давлатнинг инқирозга қарши қаратилган сиёсати; мамлакатдаги демографик вазият;
сиёсий барқарорлик; фан ва техниканинг тараққиёти; транспорт инфратузилмасини
ривожланганлиги.

Ички омиллар корхонанинг ички муҳитида, унинг кичик тизимларида (ходимлар,

ишлаб чиқариш, маркетинг, сотиш, молия, ташкилий тузилма) шаклланади. Ички
омилларни бошқариш корхонага барқарорликни мустаҳкамлашнинг резервларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

аниқлаш ва ташқи омиллар ўзгарган тақдирда, ишлаб чиқаришни тезкор равишда
бошқариш имконини беради.

1-жадвал

Корхоналар фаолиятининг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлили

Омиллар

Омиллар таъсири натижалари

1. Билим ва кўникма

Ишлаб чиқариш корхоналарида айнан бошқарув (бозор
иқтисодиёти қонунлари) бўйича билим ва кўникмаларни
етишмаслиги

инновацион

бошқарувни

жорий

қилишга

тўсқинлик қилади.

2.

Марказлашиш
даражаси

Марказлашув

даражасининг

юқорилиги

қуйи

поғона

бошқарувчиларини ижодий фикрлаш ва бошқарувда ижодий
ёндашиш имкониятини чеклайди.

3.

Коммуникация
тизими

Коммуникация тизимини яхши ташкил қилинмаганлиги ёки
бошқарувчини улардан самарали фойдалана олмаслиги ахборот
ва янгиликларни айрим ҳолларда ўз вақтида етказиш
муаммосини келтириб чиқармоқда.

4.

Шартнома
муносабатлари

Бошқарувчи ва ходим белгиланган вазифаларни аниқ
билмаслиги ва уларга амал қилинмаслиги бошқарув жараёнини
ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

5.

Инновацияларга
бўлган қизиқиш

Бошқарувчилар томонидан инновацияларга бўлган қизиқишнинг
пастлиги яъни бошқарувдаги эгилувчанлик қобилиятининг
камлиги.

6. Рағбатлантириш

Бошқарувда рағбатлантириш тизимини мукаммал ишлаб
чиқилмаганлиги инновацион бошқарувни жорий қилишга
қизиқишни пасайтиради.

Манба: Муаллиф томонидан тузилган


Корхонанинг тизимли ривожланиши марказлаштиришдан номарказлаш-

тиришгача бўлган босқичларни бирин-кетинлик билан босиб ўтиш орқали амалга
оширилади.

Бу

шуни

англатадики,

корхонанинг

ҳар

бир

элементи

режалаштирилганлик, ташкиллаштирилганлик хусусиятига эга бўлиб боради.
Моҳиятига кўра, корхона томонидан бошқаришнинг номарказлаштирилган схемасига
ўтиш объектга,уни бошқа ҳолатга ўтказиш учун мақсадга йўналтирилган ташқи таъсир
сифатидаги бошқарув парадигмасининг ўзини ҳам ўзгартиради. Номаълум бўлган
ташқи муҳит шароитида корхона элементларини мустақил равишда қарорлар қабул
қилиш даражасигача ривожлантириш – корхонанинг рақобатбардошлигини
таъминлашнинг заруратидир. Бошқа томондан, корхона ташқи муҳитдаги яхлитлик
сифатида, мақсадга йўналтирилган ривожланиш сифатида муайян белгиларга эга
бўлиши керак. Уларнинг асосийси – бошқарилувчанликдир. Шу муносабат билан
бунга ўхшаш номарказлаштириш хусусиятига эга бўлган корхонани бошқариш,
анъанавий шаклдан фарқ қилувчи бошқа шаклга эга бўлиб боради.

Корхонани ривожлантиришнинг тизимли бошқарилиши, шакллантирилаётган

хусусиятларнинг

қуйидагича

кетма-кетлигида

амалга

оширилиши

мумкин:

эгилувчанлик–мослашувчанлик– рақобатбардошлик.

Корхоналарни фаолиятига инновацион технологияларни татбиқ қилиш, стратегик

бошқарув усулларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ишлаб
чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил натижаларига кўра, корхоналар инновацион фаолиятининг стратегик

бошқарувини жорий қилиш учун энг аввало бошқарувдаги кадрлар билим кўникма
малакаларини ошириш, марказлашув даражасини камайтириш ва босқичлар
орасидаги маълумот алмашиш тизимига янги ахборот технологияларини жорий
қилиш, бошқарувдаги ходимларни инновацияга бўлган қизиқишини ошириш,
рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, ҳар бир бошқарувчини ўзига юклатилган
вазифаларни аниқ ва тўлиқ тушуниши ҳамда уларни ўз вақтида бажаришини
таъминлаш, норасмий мулоқотлар даражасини камайтириш хизмат қилади[7].

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш

самарадорлигининг таркибий қисмидир. Турли даражадаги хўжалик фаолиятида
инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим келтириши асосий вазифа
қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўқотиш, жамиятнинг
илгариги ва ҳозирги меҳнатини йўққа чиқаришга олиб келиши мумкин.

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш зарурати, қўшимча

капитал қўйилмалар киритилишини талаб қилувчи янги қурилиш, мавжуд ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш,
ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва ташкилий-техник чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш каби барча ҳолларда юзага келади. Баъзан маҳсулотларнинг янги
турини ишлаб чиқариш ҳам инвестиция ва бошқа маблағлар киритилишини, демак,
харажат ва натижалар нисбатини аввалдан баҳолашни талаб қилади[8].

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар

иккита вазифани ҳал қилишлари лозим:

биринчиси

- капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги

нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион
лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;

иккинчиси

- мавжуд ишлаб чиқаришга киритилувчи инвестициялар

самарадорлигини баҳолаш (қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни
камайтириш, фойдани ошириш ва ҳоказо).

Инсоннинг илмий-техник фаолияти натижасида янги маҳсулотлар ишлаб

чиқариш ёки илгари мавжуд бўлган турларини такомиллаштириш билан боғлиқ
бўлган жараён инновацион фаолият ҳисобланади. Инновацияни жорий этиш
натижалари компанияларга рақобатда муҳим устунликка эга бўлиш имконини
берадики, бу, корхона учун муҳим рағбатлантирувчи омил бўлади.

Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, корхоналар илм фандаги илғор ресурс тежамкор

ишланмаларни жорий қилишидан манфаатдор эканлигини, иккинчидан бу глобал
тадбир натижасида республикамиз корхоналари салоҳиятини янада ривожлантириш
орқали унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, учинчидан, корхоналарда
чуқур диверсификациялаш тадбирларини амалга ошириш орқали барқарор ва
сифатли товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳамда самарадорликни тубдан ошириш
имкониятларини янада кенгайтиради.

Стратегик бошқарув фаолиятнинг ўзига хосликлари туфайли корхоналарни

барқарор ривожлантиришни мослашувчан тизимини яратиш учун ресурсларни
бошқаришда янгича комплексли ёндашув ишлаб чиқиш зарур (2-расм).

Корхоналарда

ресурсни

тежовчи

технологияларни

муваффақиятли

ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири – ресурсни тежовчи технологияларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

жорий этиш жараёнини бошқаришга нисбатан уларни қўллаш шароитларига ҳамда
корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари томонидан қабул қилинишининг
ўзига хос хусусиятларига мослаштириш йўли билан ушбу технологияларни ишлаб
чиқаришга жорий этишга доир хорижий тавсиялари асосида ишлаб чиқилган
комплекс ёндашув зарур.













2-расм. Корхоналарда ресурс тежовчи технологияларни қўллаш жараёнларини

тизимли бошқариш модели

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Ресурсни тежовчи технологияларни жорий этиш жараёнини бошқаришга

нисбатан комплекс ёндашув тўртта асосий йўналиш бўйича тизимли ишни назарда
тутади: ишлаб чиқариш тузилмасини мақбуллаштириш, корхонанинг технологик
тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини
модернизация қилиш ва замонавий ташкилий-бошқарув инновацияларини қўллаш.
Комплекс ёндашув ресурс тежовчи технологияларни жорий этишнинг барча
йўналишлари бўйича тизимли ишни назарда тутади.

Фақат шундагина корхона табиий ресурсларнинг сақланиши ва тикланиши;

меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг тежалиши;ишлаб чиқариш барқарорлиги
ва самарадорлигининг ошишида ўз ифодасини топадиган синергетик самарага
эришиш мумкин.

Республикамиз корхоналарини барқарор ривожланиши ва бошқаришни ўзига

хос жиҳатлари амалиётда кенг фойдаланиб келинаётган SWOT-таҳлил асосида
баҳоланади (2-жадвал).

SWOT-таҳлил стратегик режалаштириш усули ҳисобланиб, ташкилотнинг ички ва

ташқи муҳитлардаги мавжуд омилларини аниқлашга йўналтирилган. Улар тўртта
категорияга ажратилади, яъни Strengths (кучли томонлари), Weaknesses (бўш
томонлари), Opportunities (имкониятлари) ва Threats (хавф-хатарлари).


Корхоналарда ресурс тежовчи технологияларини тизимли қўллашнинг асосий йўналишлари

Ишлаб чиқариш

тузилмаларини

оптималлаштириш

Корхонани технологик

тизимларини

такомиллаштириш

Корхонанибошқариш

тизимларини

такомиллаштириш

Ташкилий бошқарув

инновацияларни

жорий этиш

Корхонанинг ишлаб чиқариш иқтисодий параметрлари комплекс муқобиллаштириш ва ресурс тежовчи

технологияларни қўллаш орқали бошқарув тизимлари такомиллаштирилиши ҳисобига синергетик

самарадорликка эришиш

Табиий ресурсларни

сақлаш ва янгилаш

Меҳнат, моддий ва

молиявий ресурслар

иқтисоди

Иқтисодий

самарадорликни

ошириш

Ишлаб чиқаришнинг

барқарорлиги ва

узлуксизлигини

таъминлаш

Корхоналар фаолиятининг муқобил ишлаб чиқариш параметрлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Корхоналар ривожланишининг SWOT таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

Корхоналарни ривожлантириш бўйича

давлат дастурлари ишлаб чиқилганлиги

Корхоналарда замонавий хизмат турларини

ривожлантириш бўйича кадрлар етишмаслиги

Корхоналарга берилаётган молиявий

имкониятлар

Маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда

инфратузилмалар етишмаслиги

Корхоналарда экспорт

қилишимкониятларининг юқорилиги

Маҳсулотларни сотиш ва сақлашдаги

муаммоларнинг мавжудлиги

Имкониятлари

Хавф-хатар ёки таҳдидлари

Корхоналарда маҳсулот ва хизматларни

диверсификациялаш имкониятлари

Ички ва ташқи бозорларда нарх навонинг

ўзгаришии

Ички бозордан фойдаланиш имкониятлари

Жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши

Хорижий бозорларга чиқиш имконияти

Давлатлардаги иқтисодий-сиёсий вазият

ўзгариши

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, корхоналар фаолиятини

бошқаришда кучли томонлар билан бир қаторда, заиф томонлари ҳам мавжуд экан.
Шунинг учун бошқарув ва хўжалик субъектлари раҳбарлари бўш томонларга алоҳида
жиддий эътибор беришлари керак, акс ҳолда кутилган иқтисодий самарадорликка
эришиб бўлмайди. Охир-оқибатда корхона фаолияти иқтисодий ривожланишнинг
омили эмас, балки унинг тескарисига айланиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, корхонани бошқаришда самарадорликка

эришиш учун, аввало, бошқарувнинг мақсадлари, шунингдек, воситалари ва унга
эришиш усулларини аниқ белгилаб олиш зарур. Юқори сифатли ва рақботбардош
маҳсулотларни энг кам харажатлар асосида ишлаб чиқариш энг кўп даромад олишни
таъминлаб, инқирозга учрашдан сақлайди ҳамда ҳар бир корхонанинг асосий
вазифаси ҳисобланади. Бошқарувнинг барча вазифалари ушбу мақсад амалга
ошишига хизмат қилиши лозим. Бошқарувнинг самарадорлигига кўп жиҳатдан
корхона олдига қўйилган мақсадлар ва бажарилувчи вазифаларнинг ўзаро
муносабатлари ёрдамида эришилади.

Корхоналарнинг фаолият кўрсатиш тенденциялари ва қонуниятларини таҳлил

қилиш ҳамда стратегик бошқарув тамойиллари асосида унинг рақобатбардошлигини
ошириш

зарурлиги

баҳоланади.

Барқарорлик

-

корхона

фаолиятининг

натижадорлигидан,

рақобатбардош

салоҳиятини

амалга

оширишдан,

рақобатбардошлик эса – корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали
фойдаланиш

ҳамда

рақобатбардош

маҳсулотни

сотишдаги

имкониятини

белгилашдан иборат бўлганлиги учун, бу тушунчаларнинг бирга қўшилишини ҳисобга
олиш, корхонага ўз рақобатбардошлигини оширишнинг оптимал стратегиясини
шакллантириш имконини беради.

Стратегия устуворликларни ҳисобга олиб, корхона характеристикасини ҳамда

маҳсулот рақобатбардошлигини интеграцияловчи йиғма кўрсаткични аниқлашга
асосланадиган корхонанинг рақобатбардошлигини баҳолаш услубидан кенг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланиш зарур. Корхонанинг рақобатбардошлигини баҳолаш – ишлаб
чиқарилаётган товарлар, амалга оширилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар
бозорида кластер иштирокчиларининг барқарорлигини ошириш учун, илғор
технологияларни жорий этишнинг инновацион дастури билан бирлашган корхона ва
субъектларнинг барқарор ҳудуд-тармоқ шерикчилиги асосида кластер ёндашувдан
самарали фойдаланиш имконини беради.

Инновациялар асосида корхонанинг барқарорлигини оширишга ёндашув

белгиланган бўлиб, турли тармоқларга мансуб бўлган ўзаро боғлиқ корхоналар
гуруҳидаги вазиятни тизимли равишда кўриб чиқишга ҳамда инновацион
стратегиясини оптималлаштиришга имкон беради. Шу билан бирга, кластер тузиш:
тайёргарлик кўриш, аналитик, стратегик, жорий этиш ва истиқболли ривожланишни
прогнозлаш каби босқичлардан ўтилади.

Корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳозирги кунда

иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан биридир. Аҳолининг маҳсулотларга
бўлган талаби йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу талабни қондириш корхоналар
ишлаб чиқаришига инновацион технологияларни қўллаш, етарли ҳажмда
инвестициялар киритиш ва янги усуллардан фойдаланиш ҳамда бошқарув
механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. ЎзР Қонунчилик
ҳужжатлари тўплами. 2017 йил. 6-сон, 70-модда.

2.

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Организация, ориентированная на стратегию. Как в

новойбизнес-среде преуспевают организации, применяющие сбалансированную
систему показателей/пер.сангл.М.: ЗАО Олимп-Бизнес. 2004-416 с.

3.

АнсоффИ. Стратегическое управление. – М.: Экономика, 1989. – 358 с.

4.

Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ Под.ред.

В.Д. Щетинина. – М. Международные отношения, 1993. – 64 с;

5.

МуратовР.С., ДжалоловаИ.А.,.ОриповС.Ш. Корхона иқтисодиёти. Дарслик–

Тошкент, 2014- 35-б.

6.

Улашев И.О., Атамурадов Ш.А. Корхона иқтисодиёти ва менежменти. Ўқув

қўлланма. Тошкент-2013, 24-б.

7.

Хонкельдиева

Г.Ш.

Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

корпорацияларни бошқаришнинг илмий-методологик асослари. Иқт.фанлари
доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2018-71 б.

8.

Абдураупов Р.Р. Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар

иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш. Иқт.фанлари
доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.Тошкент, 2017 й.-70 б.

Библиографические ссылки

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. УзР К,онунчилик Кужжатлари туплами. 2017 йил. 6-сон, 70-модда.

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Организация, ориентированная на стратегию. Как в новойбизнес-среде преуспевают организации, применяющие сбалансированную систему показателей/пер.сангл.М.: ЗАО Олимп-Бизнес. 2004-416 с.

АнсоффИ. Стратегическое управление. - М.: Экономика, 1989. - 358 с.

Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ Под.ред. В.Д. Щетинина. - М. Международные отношения, 1993. - 64 с;

МуратовР.С., ДжалоловаИ.А.,.ОриповС.Ш. Корхона ицтисодиёти. Дарслик-Тошкент, 2014- 35-6.

Улашев И.О., Атамурадов Ш.А. Корхона ицтисодиёти ва менежменти. Уцув Кулланма. Тошкент-2013, 24-6.

Хонкельдиева Г.Ш. Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни боищаришнинг илмий-методологик асослари. Икт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2018-71 б.

Абдураупов Р.Р. Узбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар ицтисодий салокиятини бошкдриш механизмларини такомиллаштириш. Ицт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.Тошкент, 2017 Й.-70 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов