Совершенствование управления инновационным развитием отечественного аграрного сектора в условиях пандемии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
81-87
8
2
Поделиться
Насимов, Б. (2021). Совершенствование управления инновационным развитием отечественного аграрного сектора в условиях пандемии. Экономика и инновационные технологии, (3), 81–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11869
Бахтиёр Насимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Начальник отдела координации совместных образовательных программ, д.ф.н. (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье отражены вопросы устойчивого развития аграрного сектора Узбекистана, инновационная деятельность отрасли, а также вопросы эффективного управления. Также разработаны научно обоснованные
предложения и рекомендации по устойчивому развитию аграрного сектора Узбекистана и повышению эффективности управления.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

81

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА

МИЛЛИЙ АГРАР СЕКТОРНИНГ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Насимов Бахтиёр Васиевич

Қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи,

иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

E-mail:

b.nasimov@tsue.uz

Аннотация

.

Ушбу мақолада Ўзбекистон аграр секторининг барқарор

ривожланиши,

тармоқнинг

инновацион

фаолияти

ҳамда

бошқаруви

самарадорлиги масалалари ёритиб берилган. Шунингдек Ўзбекистон

аграр

секторининг барқарор ривожланиши

ҳамда бошқарув самарадорлигини

ошириш

бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, инновацион бошқарув, самарадорлик,

иқтисодий

,

технологик, модель, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, ҳосилдорлик,

моделлаштириш,

инновацион ривожланиш, чорвачилик, деҳқончилик.

Аннотация

.

В

этой статье отражены вопросы

устойчивого развития

аграрного сектора Узбекистана, инновационная деятельность отрасли, а также
вопросы эффективного управления

.

Также разработаны научно обоснованные

предложения и рекомендации по устойчивому развитию аграрного сектора
Узбекистана и повышению эффективности управления.

Ключевые

слова:

сельское

хозяйство,

инновационное

управление,

эффективность, экономический, технологический, модель, фермерское хозяйство,
дехканское хозяйство, урожайность, моделирование, инновационное развитие,
животноводство, растениеводства

Abstract.

This article reflects the issues of sustainable development of the

agricultural sector of Uzbekistan, the innovative activity of the sector, as well as issues of
effective management. Also, scientifically based proposals and recommendations have
been developed for the sustainable development of the agricultural sector in Uzbekistan
and improving management efficiency.

Key words:

agriculture, innovative management, efficiency, economic,

technological, model, farm enterprise, dehkan farm, crop yield, modeling, innovative
development, animal production, crop production

Кириш

Бугунги шиддат билан ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида

инновациялардан фойдаланиш асосида ҳар

бир соҳа

ривожланишининг янги

парадигмаси шаклланмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу
жараёнлар

самарали амалга оширилишини

инкор

этмаган ҳолда

иқтисодиётнинг

барча соҳаларида,

шу жумладан

қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларнинг

фаоллашувини таъминлаши даркор.

Ушбу масалаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

7

февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

82

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сон

Фармонида ҳам алоҳида эътибор

қаратилган

[1].

Таъкидлаш жоизки, пандемия

шароитида иқтисодий

ривожланишнинг

инновацион йўлига ўтиш нафақат Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр секторида
тўпланиб қолган

муаммоларни, балки ушбу тармоқ олдида турган асосий

вазифаларни ҳам ҳал этиш зарурлиги билан боғлиқ. Ҳозирги шароитда инновацион
фаолият қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади.
Мазкур омилдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш мамлакатимизда агросаноат
мажмуининг барқарор

ривожланишини таъминлашнинг ягона йўлидир.

Ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар жадаллашиб, жаҳон иқтисодиётининг

глабаллашуви

кучайиб бораётган пандемия шароитида ҳам

мамлакатимиз қисқа

муддатда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг инновацион йўлига жадал ўтишни
амалга ошириши, иқтисодиётнинг ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоғини
замон талабларига жавоб берадиган сифат жиҳатдан янги техник

-

технологик асосда

тиклаши лозим. Акс ҳолда

аграр секторимиз ривожланишдан

ортда қолади ва

ўзининг рақобатбардошлигини таъминлай олмайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қисқа

даврда Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр секторини ривожланишнинг

инновацион йўлига ўтказишга қодир бўлган самарали бошқарув тизимини
шакллантиришга нисбатан тизимли

ёндашув зарур. Бундай тизим механизмларини

шакллантириш методологияси турли иқтисодий таълимотлар,

шу жумладан

институционал назария, эволюцион иқтисодиёт ва синергетиканинг назарий
қоидаларига асосланган бўлиши керак. Ушбу муаммолар ва йўналишлар қишлоқ
хўжалиги фаолият кўрсатишининг ҳозирги шароитида ундаги инновацион
жараёнларни бошқариш назарияси ва амалиёти нуқтаи назаридан етарли даражада
ўрганиб чиқилмаганлигича қолмоқда.

Ўзбекистонда аграр секторни ривожланишини инновацион бошқаруви

самарадорлиги масалалари бўйича муаммонинг умумий томонлари қатор иқтисодчи
олимларимиз томонидан ўрганилган. Уларнинг ишлари хўжалик юритишнинг бозор
шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

самарали юритиш назарияси ва

амалиётини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган, жумладан:

Иқтисодчи

олим М.Қ.Пардаевнинг илмий тадқиқот ишида иқтисодий

ривожланишнинг инновацион йўлига ўтишда иқтисодиётнинг аграр секторида
тўпланиб қолган муаммоларни, балки ушбу тармоқ олдида

турган асосий

вазифаларни ҳам ҳал этиш зарурлиги билан боғлиқ [2].

Ч.Муродовнинг илмий тадқиқот ишида Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни

ривожланишнинг инновацион йўлга изчил ўтказиш асосида уни барқарор иқтисодий
юксалтириш, ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоғини замон талабларига
жавоб берадиган сифат жиҳатдан янги техник

-

технологик асосда ривожлантириш

тўғрисида фикр билдирилган [3].

Н.Хушматовнинг илмий тадқиқот ишида аграр секторни ривожлантиришнинг

инновацион бошқаруви шу билан бирга ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг аграр
секторини модернизация қилиш ва уни ривожланишнинг инновацион йўлига ўтказиш
вазифаларини ҳал этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур тармоқдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

83

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

инновацион фаолиятни фаоллаштириш соҳасидаги кўплаб муаммолар ва масалалар
ҳал этиш йўллари тўғрисида фикр билдирилган [4].

Т.Х.Фармоновнинг илмий тадқиқот ишида аграр секторни ривожланишнинг

инновацион йўлига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалигини бошқариш самарали
тизимини шакллантиришнинг бошқарувга нисбатан институционал ва синергетик
ёндашувларни уйғунлаштирган, бошқарувнинг мураккаб объекти сифатида
агроиқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи, бошқарувнинг асосий
методологик тамойилларига асосланган, кўпроқ мослаштириш йўли билан бошқариш
моделларини қўллашга йўналтирилган [5].

Қ.А.Чориевнинг илмий тадқиқот ишида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,

деҳқон ва фермер хўжалигилари фаолиятини режалаштириш аграр секторни
ривожланишини инновацион бошқаруви самарадорлиги бўйича фикр билдирилган

[6].

Р.Х.Эргашевнинг илмий тадқиқот ишида аграр секторни инновацион

ривожлантиришнинг

иқтисодий

ислоҳотлар

натижасида

қишлоқ

хўжалик

юритишнинг эркин бозор шаклларига ўтиш ва мустақил товар ишлаб чиқариш
механизимини оширишга қаратилган [7].

Лекин, мамлакатимиз иқтисодиётининг аграр секторнинг қисқа вақт ичида

ривожланишнинг инновацион йўлга ўтказишга қодир бўлган самарали бошқарув
тизимини шакллантиришга нисбатан тизимли ёндашув зарур. Бундай тизим
механизмларини шакллантириш методологияси турли иқтисодий таълимотлар, шу
жумладан институционал назария, эволюцион иқтисодиёт ва синергетиканинг
назарий қоидаларига асосланган бўлиши керак. Ушбу муаммолар ва йўналишлар
қишлоқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг ҳозирги шароитида ундаги инновацион
жараёнларни бошқариш назарияси ва амалиёти нуқтаи назаридан етарли даражада
ўрганилмаган ва долзарблигича қолмоқда.

.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида миллий аграр секторнинг инновацион ривожланишини

бошқаришни

такомиллаштириш бўйича методологиянинг таҳлил ва синтез, индукция

ва дедукция, эксперт баҳолаш

ва

илмий абстракциялаш усулларидан

фойдаланган

ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётининг

аграр секторини бошқаришнинг

юзага келган

тизимини такомиллаштириш ва самарали тармоқ инновацион тизимини
шакллантиришнинг

асосий йўналишларини белгилаш имконини берди.

Таҳлил

ва

натижалар

Халқаро тажрибалар

кўплаб давлатларда аграр секторда

инновацион

ривожланишнинг

ҳозирги ҳолати жиддий муаммолар мавжудлигидан далолат бериб

турибди. Булар –

айрим мамлакатларда аниқ давлат сиёсатининг мавжуд эмаслиги,

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларида инновацияларни ўзлаштиришдан
манфаатдорликнинг сустлиги. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини

ривожланишнинг

инновацион йўлига изчил ўтказиш асосида уни барқарор

иқтисодий юксалтириш

муаммоси охирги йилларда мамлакатимиз агроиқтисодий фанида кенг тадқиқ
этилиб, тармоқнинг ҳозирги ҳолати, деҳқончилик ва чорвачиликнинг моддий

-

техник

базасини тиклаш ва янада ривожлантиришнинг

асосий йўналишлари, аграр фаннинг

инновацион фаолиятдаги роли чуқур таҳлил қилинмоқда.

Аммо, юз бераётган

жараёнлар билан боғлиқ бир қатор назарий, методологик, услубий ва амалий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

84

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

масалалар ҳамон ўз ечимини кутиб

турибди. Ушбу муаммолар қишлоқ

ҳудудларининг барқарор ривожланишини таъминлаш,

қишлоқда

турмуш сифатини

ошириш, қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришининг самарадорлигини янада ошириш

каби масалаларни аграр соҳадаги инновацион фаолият асосида ҳал

этиш

вазифаси

ҳозирги вақтда янада долзарб аҳамият касб этади. Шу муносабат билан

пандемия

шароитида умумий тизимли илмий ёндашув асосида қишлоқ хўжалигида инновацион
жараёнларни турли даражаларда бошқариш услубияти

ва моделларини ишлаб

чиқиш

зарур

.

Қишлоқ

хўжалиги кўплаб

функцияларни бажаради

ва нафақат озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг, балки бир қатор муҳим неъматлар ва хизматларнинг ҳам етказиб
берувчиси сифатида

иштирок этади, шулар жумласига озиқ

-

овқат хавфсизлиги,

қишлоқ турмуш тарзи ва маданиятини асраб

-

авайлаш ва ривожлантириш, тарихан

ўзлаштирилган агроландшафтларни сақлаш, ҳудудни ижтимоий назорат қилиш,
биосферадаги экологик мувозанатга кўмаклашиш кабилар киради (расм).






















Расм. Ҳозирги трансформациялашув жараёнида

қишлоқ хўжалигининг роли

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.

Пандемия шароитида Ўзбекистонда қишлоқ

хўжалиги

иқтисодиётнинг

давлат ва

аҳоли учун муҳим

функцияларни бажарувчи стратегик кўп функционал тармоғи

ҳисобланади

.

Қишлоқ

хўжалигининг иқтисодий

аҳамияти шундан иборатки, унда турли

тармоқлараро алоқалар

орқали мазкур тармоқнинг ривожланишидан

синергетик

самарага эришиш мумкин

.

Қишлоқ

хўжалиги мультипликатив хусусиятларга эга бўлиб,

инқироз шароитида

мамлакатнинг

ялпи ички маҳсулоти(ЯИМ

)

ни кўпайтиришнинг

Давлатнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишида қишлоқ

хўжалиги

тармоғининг ўрни

Ижтимоий

неъматларни

ишлаб чиқариш

Товарлар ишлаб чиқариш

Озиқ

-

овқат маҳсулот

-

лари ишлаб чиқариш

Саноат учун хомашё

ишлаб чиқариш

Озиқ

-

овқат хавфсизлиги

Қишлоқ

турмуш тарзи ва маданиятини

асраб

-

авайлаш ва ривожлантириш

Тарихан ўзлаштирилган

агроландшафтларни сақлаш

Ҳудудни

ижтимоий назорат қилиш

Биосферадаги экологик мувозанатга

кўмаклашиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

85

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

деярли чекланмаган захираларини ишга солиш имконини

берувчи

иқтисодий

локомотивига айланиши мумкин. Ўтказилган тадқиқотлар

натижалари шуни

кўрсатмоқдаки, иқтисодиётни энергетика хомашёсини экспорт қилишдан қишлоқ
хўжалигини устувор ривожлантиришга қайта йўналтириш агросаноат мажмуаси (АСМ

)

барча тармоқлари

корхоналарининг

иш билан банд бўлишини, аҳоли бандлиги

даражасининг

ошишини, кўплаб ижтимоий муаммоларнинг

ҳал этилишини ва қишлоқ

ҳудудларининг барқарор ривожланишини таъминлаган ҳолда мамлакат ЯИМни бир
неча баробар

ошириш имконини беради.

Иқтисодий

ва технологик омиллар босими остида жаҳон қишлоқ

хўжалигида

қишлоқ хўжалиги корхоналарини йириклаштириш

барқарор

тенденцияси юзага

келди

.

Ривожланган мамлакатларда охирги 15 йил ичида қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг ўлчамлари ўртача икки баробар

ошди. Йирик корхоналар

хўжалик

юритишнинг майда шакллари олдида ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳам, меҳнат
унумдорлигини оширувчи инновацион технологияларни қўллаш имконияти бўйича
ҳам муайян устунликларга эга.

Кўп укладли аграр сектор ва тармоқда

хўжалик юритиш шаклларининг хилма

-

хиллиги

шароитида

қишлоқ

хўжалиги

корхоналари

фаолият

кўрсатиши

параметрларини

мақбуллаштириш

мураккаб

вазифа

ҳисобланиб,

унинг

иқтисодиётнинг инновацияларга мойил бўлган секторига айлантириш имконини
беради.

Ҳозирги

шароитда

қишлоқ

хўжалиги

корхоналарининг

фаолиятини

моделлаштиришда кўплаб омилларни,

шу жумладан ишлаб чиқариш ўлчамларини

мақбуллаштириш зарурлигини ҳисобга олиш лозим, бу нафақат ишлаб чиқариш
ҳажмига, балки ресурсларнинг бутун комплексидан оқилона

фойдаланиш ҳисобидан

унинг самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини

моделлаштиришда уларнинг ички муҳитига, ички ташкилий

-

иқтисодий

механизмига

алоҳида

эътибор

қаратиш

зарур,

чунки

хўжалик

фаолиятини

юритиш

самарадорлигига нафақат корхоналарнинг

ўлчамлари,

балки ташқи омиллар ҳам

таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишини

қуйидаги бешта

даражада моделлаштириш имконини берувчи универсал методик алгоритм ишлаб
чиқилган: 1 –

маҳсулот, 2 –

технологик, 3 –

ишлаб чиқариш, 4 –

бошқарув ва

5

молиявий. Бевосита амалиётда қўллаш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси моделининг
тавсия этилаётган

тузилмаси ишлаб чиқилган (1

-

жадвал).

Технологик, техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ташкилий

-

бошқарув ва

молиявий

кўрсаткичлар

бу минтақа агроиқлим зонасидаги қолган муайян турдаги

корхоналар

ишлаб

чиқариш

-

хўжалик

ва

молиявий

фаолиятининг

жорий

режалаштирилаётган ва амалдаги кўрсаткичларини таққослаш лозим бўлган

намунавий

индикаторлардир.

Фаолият

кўрсатишининг

шаклга

солинган

параметрларига эга бўлган модель корхона

инновацияларни кўпайтириш ва қишлоқ

хўжалигини ҳамда

минтақаларнинг қишлоқ ҳудудларини ўзгартиришнинг

самарали

амалий воситасига айланиши керак.

Янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишни қишлоқ хўжалигини

инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналиши деб ҳисоблаш лозим.
Деҳқончиликни технологик модернизация

қилиш бутун

қишлоқ хўжалиги

самарадорлигини оширишнинг асосий омили ҳисобланиб, ресурсни тежовчи
технологияларни жорий этишга йўналтирилган бўлиши даркор.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

86

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жадвал

Қишлоқ хўжалиги корхонаси

моделининг тавсия этилаётган тузилмаси

Қишлоқ хўжалиги

корхонасининг

моделлаштириш

даражалари

Моделнинг мазмуни ва кўрсаткичлари

1

2

1. Маҳсулот

1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари рўйхати.

2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари нархи.

3. Бозорлар ҳолати ва истиқболларини

баҳолаш

.

2. Технологик

1. Технологик жараёнлар таърифи.

2. Ҳосилдорлик ва маҳсулдорликнинг ўртача даражаси.

3. Ҳосилдорлик ва маҳсулдорликнинг барқарорлиги

.

4. Натурал ифодада маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ва меҳнат
ресурслари сарфларининг солиштирма нормативлари.

5. Солиштирма бевосита ўзгарувчан базис харажатлар.

3. Ишлаб чиқариш

1. Маҳсулотнинг алоҳида турларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг ўртача
йиллик ҳажми, товарлилик даражалари.

2.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий воситалари

таркиби

.

3. Узоқ муддатли моддий

-

техника ресурслари (техника, бинолар, иншоотлар ва

асбоб

-

ускуналар)дан фойдаланиш интенсивлиги ва самарадорлигининг натурал

кўрсаткичлари

.

4.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг

асосий ходимлари сони;

5.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг

асосий воситаларини сақлаб туриш учун

умумий харажатлари.

4.

Бошқарув

4.1.

Бошқарувни

ташкил этиш

1. Юқори даража жараёнлари схемаси (корхонанинг жараёнли модели).

2.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг

ташкилий тузилмаси.

3.

Бошқарувнинг ташкилий схемаси.

4.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг

бошқарув персоналининг штатлари.

5.

Бошқарув персоналини сақлаб туриш учун умумий базис харажатлари.

4.2. Маҳсулотни
сотишни ташкил
этиш

1. Маҳсулот сотишнинг ташкилий (логистик) схемаси.

2. Маҳсулот истеъмолчилари ҳисобланган асосий ташкилотлар рўйхати.

3.

Сотиш жараёнлари учун умумий доимий ва ўзгарувчан базис харажатлар.

4.3. Ресурслар
билан
таъминлашни
ташкил этиш

1.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг

ресурслар билан таъминлаш

жараёнларининг ташкилий (логистик) схемаси.

2. Ресурслар етказиб берувчилари ҳисобланган асосий ташкилотлар рўйхати.

3. Таъминлаш жараёнлари учун умумий доимий ва ўзгарувчан базис
харажатлар.

4.4. Персонални
бошқариш

1.

Кадрларни танлаб олиш ва баҳолаш

тизимининг таърифи.

2. Ходимлар асосий тоифалари рўйхати ва уларга

нисбатан қўйиладиган

талаблар.

3. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш тизими.

5.

Молиявий

1.

Аграр секторнинг асосий ва инвестициявий фаолиятини молиялаш

манбалари

.

2. Дебиторлар ва

кредиторлар билан ишлаш тамойиллари

3.

Асосий молиявий

кўрсаткичлар

қишлоқ хўжалиги корхонасининг

индикаторлари

:

молиявий аҳволи

(бухгалтерия баланси);

самарадорлиги

(даромадлар ва харажатлар);

тўлов қобилияти (пул маблағлари ҳаракати).

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

87

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса ва таклифлар

Умумлаштириб

айтадиган

бўлсак

,

қишлоқ

хўжалигини

инновацион

ривожлантириш Ўзбекистоннинг стратегик устувор йўналишга айланиши керак, чунки
мамлакатимизда сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи

мавқени эгаллаш учун барча шароитлар мавжуд.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожланишини бошқариш

концепцияси ушбу тармоқнинг кўп функцияли аҳамиятини ҳисобга олади ва тизимли
тармоқлараро боғлиқликлар ҳисобидан синергетик самарага эришишнинг мавжуд
имкониятларига асосланади.

Бугунги пандемия шароитида миллий аграр секторни

ривожлантириш учун

инвестициялар кўпроқ ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш
жараёнлари, сув хўжалиги объектлари фаолиятининг мунтазамлигини таъминлаш,
қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг техника таъминотини кучайтириш,

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорлиги паст ерларда пахта
хомашёси етиштирувчи хўжаликларни қўллаб

-

қувватлаш, кадрлар тайёрлаш ва

илмий тадқиқотлар олиб бориш каби

йўналишлар давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаб келинмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сон Фармонининг

1-

иловаси “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”. Lex.uz.

2.

Пардаев М.Қ., Пардаев О.М. Қашқадарё вилояти иқтисодиётини

ривожлантиришда

инновациялардан

фойдаланишнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини такомиллаштириш / Инновацион ривожланиш асосида миллий
иқтисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истиқболлари. –

2015,

22 б.

3. Муродов Ч. Қишлоқда бозор инфратузилмаси асосларини шакллантириш

//Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. –

Тошкент, 1999.

-

№ 3. –Б. 2

- 4.

4. Хушматов. Н., Файзуллаева

Т. “Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш

тармоқлари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш асослари” // Экономика и
класс собственников. –

Тошкент, 2004. №1. –

Б. 46.

5. Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. –

Т.:

Янги аср авлоди,

- 2004.

30 б.

6. Чориев Қ.А. Бозор инфратузилмасини шакллантириш –

иқтисодий

ислоҳотлар чуқурлаштириш гарови// Бозор ислоҳотлари чуқурлаштиришнинг асосий
йўналишлари ва қишлоқда инфратузилмаларни ривожлантириш: Республика илмий –

амалий семинар маърузалар тўплами. –

Т.: ЎзБИИТИ, 1998. –

Б.15.

7. Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти.

Ўқув қўлланма,

-

Т.: Янги авлод, 2012 –

332 бет.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сон Фармонининг 1-иловаси "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегияси". Lex.uz.

Пардаев М.Ц., Пардаев О.М. К,ашцадарё вилояти иктисодиётини ривожлантиришда инновациялардан фойдаланишнинг ташкилий-ицтисодий механизмларини такомиллаштириш / Инновацией ривожланиш асосида миллий ицтисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истицболлари. - 2015, 22 б.

Муродов Ч. Кишлокда бозор инфратузилмаси асосларини шакллантириш //Узбекистон ицтисодий ахборотномаси. - Тошкент, 1999. - № 3. -Б. 2 - 4.

Хушматов. Н., Файзуллаева Т. "Кишлок, хужалигига хизмат курсатиш тармо^лари ва фермер хужаликларини ривожлантириш асослари" // Экономика и класс собственников. - Тошкент, 2004. №1. - Б. 46.

Фармонов Т.Х. Фермер хужаликларини ривожлантириш истик,боллари. - Т.: Янги аср авлоди, - 2004. - 30 б.

Чориев К-A- Бозор инфратузилмасини шакллантириш - ицтисодий ислох,отлар чуцурлаштириш гарови// Бозор исло^отлари чуцурлаштиришнинг асосий йуналишлари ва к,ишлокда инфратузилмаларни ривожлантириш: Республика илмий -амалий семинар маърузалар туплами. - Т.: УзБИИТИ, 1998. - Б.15.

Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Кишлоц хужалиги инфратузилмаси ицтисодиёти. Ук,ув кулланма, - Т.: Янги авлод, 2012 - 332 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов