Инновационное управление экономическим развитием предприятий аграрного сектора

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
235-240
14
8
Поделиться
Насимов, Б. (2017). Инновационное управление экономическим развитием предприятий аграрного сектора. Экономика и инновационные технологии, (6), 235–240. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9574
Бахтиёр Насимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье отражены вопросы устойчивого развития аграрного сектораУзбекистана, инновационная деятельность отрасли, а также вопросы эффективного управления


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

АГРАР СЕКТОР КОРХОНАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВИ

Насимов Бахтиёр Васиевич,

ТДИУ тадқиқотчиси

E-mail:

baxtiyor2525@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон аграр секторининг барқарор

ривожланиши, тармоқнинг инновацион фаолияти ҳамда бошқаруви самарадорлиги
масалалари ёритиб берилган.

Аннотация:

В этой статье отражены вопросы устойчивого развития

аграрного сектораУзбекистана, инновационная деятельность отрасли, а также
вопросы эффективного управления.

Abstract:

This article reflects the issues of sustainable development of the

agricultural sector of Uzbekistan, the innovative activity of the sector, as well as issues of
effective management.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги, инновацион бошқарув, самарадорлик,

иқтисодий, технологик, модель, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, ҳосилдорлик,
моделлаштириш, инновацион ривожланиш, чорвачилик, деҳқончилик.

Кириш

Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишида аҳолининг озиқ-

овқат маҳсулотларига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлиқ
қондиришда ҳамда саноат тармоғини хомашёга бўлган эҳтиёжларини
таъминлашда қишлоқ хўжалиги тармоғи муҳим ўрин эгаллаб, бугунги
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида унинг олдига катта вазифалар
қўйилмоқда. Республика аграр секторида асосий хўжалик юритувчи субъектлар
бўлиб, фермер, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳамда
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳисобланади.
Мазкур масалаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида ҳам
алоҳида эътибор қаратилган [1].

Охирги йилларда дунё давлатларининг қишлоқ хўжалиги секторида ҳам

тузилмавий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Хусусан жаҳонда иқтисодий ва
технологик омиллар босими остида жаҳон қишлоқ хўжалигида қишлоқ
хўжалиги корхоналарини йириклаштириш

барқарор тенденцияси юзага келди:

ривожланган мамлакатларда охирги 15-20 йил ичида қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг ўлчамлари ўртача икки баробар ошди. Йирик корхоналар
хўжалик юритишнинг майда шакллари олдида ресурслардан фойдаланиш
бўйича ҳам, меҳнат унумдорлигини оширувчи инновацион технологияларни
қўллаш имконияти бўйича ҳам муайян устунликларга эга.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистонда аграр секторни ривожланишини инновацион бошқаруви

самарадорлиги масалалари бўйича муаммонинг умумий томонлари қатор
иқтисодчи олимларимиз томонидан ўрганилган. Уларнинг ишлари хўжалик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

юритишнинг бозор шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали
юритиш назарияси ва амалиётини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган,
жумладан:

М.Қ.Пардаевнинг илмий тадқиқот ишида иқтисодий ривожланишнинг

инновацион йўлига ўтишда иқтисодиётнинг аграр секторида тўпланиб қолган
муаммоларни, балки ушбу тармоқ олдида турган асосий вазифаларни ҳам ҳал
этиш зарурлиги билан боғлиқ [2].

Ч.Муродовнинг илмий тадқиқот ишида Қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришни ривожланишнинг инновацион йўлга изчил ўтказиш асосида уни
барқарор иқтисодий юксалтириш, ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган
тармоғини замон талабларига жавоб берадиган сифат жиҳатдан янги техник-
технологик асосда ривожлантириш тўғрисида фикр билдирилган [3].

Н.Хушматовнинг

илмий

тадқиқот

ишида

аграр

секторни

ривожлантиришнинг инновацион бошқаруви шу билан бирга ҳозирги вақтда
иқтисодиётнинг аграр секторини модернизация қилиш ва уни ривожланишнинг
инновацион йўлига ўтказиш вазифаларини ҳал этиш зарурлигини ҳисобга олган
ҳолда мазкур тармоқдаги инновацион фаолиятни фаоллаштириш соҳасидаги
кўплаб муаммолар ва масалалар ҳал этиш йўллари тўғрисида фикр
билдирилган [4].

Т.Х.Фармоновнинг

илмий

тадқиқот

ишида

аграр

секторни

ривожланишнинг инновацион йўлига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалигини
бошқариш самарали тизимини шакллантиришнинг бошқарувга нисбатан
институционал ва синергетик ёндашувларни уйғунлаштирган, бошқарувнинг
мураккаб объекти сифатида агроиқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олувчи, бошқарувнинг асосий методологик тамойилларига асосланган,
кўпроқ мослаштириш йўли билан бошқариш моделларини қўллашга
йўналтирилган [5].

Қ.А.Чориевнинг

илмий

тадқиқот

ишида

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжалигилари фаолиятини режалаштириш
аграр секторни ривожланишини инновацион бошқаруви самарадорлиги бўйича
фикр билдирилган

[6].

Р.Х.Эргашевнинг илмий тадқиқот ишида аграр секторни инновацион

ривожлантиришнинг иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалик
юритишнинг эркин бозор шаклларига ўтиш ва мустақил товар ишлаб чиқариш
механизимини оширишга қаратилган [7].

Лекин, мамлакатимиз иқтисодиётининг аграр секторнинг қисқа вақт

ичида ривожланишнинг инновацион йўлга ўтказишга қодир бўлган самарали
бошқарув тизимини шакллантиришга нисбатан тизимли ёндашув зарур. Бундай
тизим механизмларини шакллантириш методологияси турли иқтисодий
таълимотлар, шу жумладан институционал назария, эволюцион иқтисодиёт ва
синергетиканинг назарий қоидаларига асосланган бўлиши керак. Ушбу
муаммолар ва йўналишлар қишлоқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг ҳозирги
шароитида ундаги инновацион жараёнларни бошқариш назарияси ва амалиёти
нуқтаи назаридан етарли даражада ўрганилмаган ва долзарблигича қолмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, статистик

гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш ва бошқа усуллардан кенг
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Кўп укладли аграр сектор ва тармоқда хўжалик юритиш шаклларининг

хилма-хиллиги шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолият кўрсатиши
параметрларини мақбуллаштириш мураккаб вазифа ҳисобланиб, уни
иқтисодиётнинг инновацияларга мойил бўлган секторига айлантириш
имконини беради.

Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятини

моделлаштиришда кўплаб омилларни, шу жумладан ишлаб чиқариш
ўлчамларини мақбуллаштириш зарурлигини ҳисобга олиш лозим, бу нафақат
ишлаб чиқариш ҳажмига, балки ресурсларнинг бутун комплексидан оқилона
фойдаланиш ҳисобидан унинг самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Қишлоқ
хўжалиги корхоналарини моделлаштиришда уларнинг ички муҳитига, ички
ташкилий-иқтисодий механизмига алоҳида эътибор қаратиш зарур, чунки
хўжалик фаолиятини юритиш самарадорлигига нафақат корхоналарнинг
ўлчамлари, балки ташқи омиллар ҳам таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишини қуйидаги бешта

даражада моделлаштириш имконини берувчи универсал методик алгоритм
ишлаб чиқилган: 1-маҳсулот, 2-технологик, 3-ишлаб чиқариш, 4-бошқарув ва
5-молиявий. Бевосита амалиётда қўллаш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси
моделининг тавсия этилаётган тузилмаси ишлаб чиқилган (1-жадвал).

1-жадвал

Қишлоқ хўжалиги корхонаси

моделининг тавсия этилаётган тузилмаси

Корхонани

моделлаштириш

даражалари

Моделнинг мазмуни ва кўрсаткичлари

1

2

1. Маҳсулот

1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари рўйхати.
2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари нархи.
3. Бозорлар ҳолати ва истиқболларини баҳолаш.

2. Технологик

1. Технологик жараёнлар таърифи.
2. Ҳосилдорлик ва маҳсулдорликнинг ўртача даражаси.
3. Ҳосилдорлик ва маҳсулдорликнинг барқарорлиги.
4. Натурал ифодада маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ва меҳнат
ресурслари сарфларининг солиштирма нормативлари.
5. Солиштирма бевосита ўзгарувчан базис харажатлар

3. Ишлаб
чиқариш

1. Маҳсулотнинг алоҳида турларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг
ўртача йиллик ҳажми, товарлилик даражалари.
2. Корхона асосий воситаларининг таркиби.
3. Узоқ муддатли моддий-техника ресурслари (техника, бинолар,
иншоотлар ва асбоб-ускуналар)дан фойдаланиш интенсивлиги ва
самарадорлигининг натурал кўрсаткичлари.
4. Корхонанинг асосий ходимлари сони;
5. Корхонанинг асосий воситаларни сақлаб туриш учун умумий доимий
базис харажатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4. Бошқарув
4.1.
Бошқарувни
ташкил этиш

1. Юқори даража жараёнлари схемаси (корхонанинг жараёнли модели).
2. Корхонанинг ташкилий тузилмаси.
3. Бошқарувнинг ташкилий схемаси.
4. Корхона бошқарув персоналининг штатлари.
5. Бошқарув персоналини сақлаб туриш учун умумий базис харажатлари

4.2. Маҳсулот
сотишни
ташкил этиш

1. Маҳсулот сотишнинг ташкилий (логистик) схемаси.
2. Маҳсулот истеъмолчилари ҳисобланган асосий ташкилотлар рўйхати.
3. Сотиш жараёнлари учун умумий доимий ва ўзгарувчан базис
харажатлар

4.3. Ресурслар
билан
таъминлашни
ташкил этиш

1. Корхонани ресурслар билан таъминлаш жараёнларининг ташкилий
(логистик) схемаси.
2. Ресурслар етказиб берувчилари ҳисобланган асосий ташкилотлар
рўйхати.
3. Таъминлаш жараёнлари учун умумий доимий ва ўзгарувчан базис
харажатлар

4.4. Персонални
бошқариш

1. Персонални танлаб олиш ва баҳолаш тизимининг таърифи.
2. Ходимлар асосий тоифалари рўйхати ва уларга

нисбатан қўйиладиган

талаблар.
3. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш тизими

5. Молиявий

1. Корхонанинг асосий ва инвестициявий фаолиятини молиялаш
манбалари.
2. Дебиторлар ва кредиторлар билан ишлаш принциплари.
3. Базис асосий молиявий кўрсаткичлар – корхонанинг индикаторлари:
– молиявий аҳволи (бухгалтерия баланси);
– самарадорлиги (даромадлар ва харажатлар бюджети);
– тўлов қобилияти (пул маблағлари ҳаракати бюджети).

Манба:Муаллиф ишланмаси.

Технологик, техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ташкилий-бошқарув ва

молиявий кўрсаткичлар – бу минтақа агроиқлим зонасидаги қолган муайян
турдаги корхоналар ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятининг
жорий режалаштирилаётган ва амалдаги кўрсаткичларини таққослаш лозим
бўлган намунавий индикаторлардир. Фаолият кўрсатишнинг шаклга солинган
параметрларига эга бўлган модель корхона инновацияларни кўпайтириш ва
қишлоқ

хўжалигини

ҳамда

минтақаларнинг

қишлоқ

ҳудудларини

ўзгартиришнинг самарали амалий воситасига айланиши керак.

Янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишни қишлоқ

хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналиши деб ҳисоблаш
лозим. Деҳқончиликни технологик модернизация қилиш бутун қишлоқ
хўжалиги самарадорлигини оширишнинг асосий омили ҳисобланиб, ресурсни
тежовчи технологияларни жорий этишга йўналтирилган бўлиши даркор.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун инвестициялар

ажратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, сув
хўжалиги объектлари фаолиятининг мунтазамлигини таъминлаш, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг техника таъминотини кучайтириш,
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорлиги паст ерларда пахта
хомашёси етиштирувчи хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

илмий тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишлар давлат томонидан қўллаб-
қувватлаб келинмоқда.

2016 йилда ўртача 1 гектар экин майдонидан йиғиб олинган қишлоқ

хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг 2000 йилга нисбатан таҳлили, дон
экинларининг ҳосилдорлиги 16,8 центнерга, пахта – 1,6 центнерга, картошка –
95,8 центнерга, сабзавотлар – 87,3 центнерга, полиз – 77,0 центнерга, мевалар –
77,2 центнерга, узум – 78,8 центнерга кўпайганлигини кўрсатди (2-жадвал).

2-жадвал

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, (ц/га)

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

Дон ва дукаккли дон экинлари, жами

28,2

40,7

44,2

45,3

45,0

Пахта

21,8

25,3

25,4

25,9

23,4

Картошка

129,3

170,3

194,9

219,1

225,1

Сабзавотлар, жами

183,8

215,8

252,5

271,0

271,1

Озиқбоп полиз

132,4

169,1

192,6

203,6

209,4

Мева ва резаворлар

56,9

62,3

92,6

128,1

134,1

Узум

63,1

64,7

90,8

133,1

141,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қишлоқ хўжалиги тармоғини

инновацион ривожлантириш Ўзбекистоннинг стратегик устувор йўналишга
айланиши керак, чунки мамлакатимизда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқаришда етакчи мавқени эгаллаш учун барча шарт-шароитлар
мавжуд.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг инновацион ривожланишини

бошқариш концепцияси ушбу тармоқнинг кўп функцияли аҳамиятини ҳисобга
олади ва тизимли тармоқлараро боғлиқликлар ҳисобидан синергетик самарага
эришишнинг мавжуд имкониятларига асосланади.

Ҳозирги кунда долзарб вазифалардан бўлиб, қишлоқ хўжалигини

барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф
этиш, фермерлик харакатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада
кучайтириш, жамиятда етакчи кучга айланишини таъминлашга қаратилган
шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш йўли билан
фермерлар даромадини янада оширишга қаратилган масалаларнинг мақбул
ечимларини топиш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг муваффақиятли шаклланиши ва

ривожланишида қишлоқда кооператив ҳаракатнинг тараққиётини шундай
даражага кўтариш керакки, у нафақат ишлаб чиқаришни, балки маҳсулотни
қайта ишлашни ва сотишни ҳам кенг қамраб олиши зарур.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки қишлоқ хўжалигида хўжалик

юритишнинг энг самарали, тараққий этган давлатлар тажрибасида ўзини ҳар
томонлама оқлаган фермерлик ҳаракатига ўтилиши эса соҳа ривожида янги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

даврни бошлаб берди. Фермерлик ҳаракатининг йўлга қўйилиши натижасида
одамларнинг ерга муносабати ўзгарди, уларда эгалик ҳисси пайдо бўлди. Бу
нафақат етиштирилаётган маҳсулот сифати ва ҳажмини ошириш, балки
одамларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ҳамда турмуш фаровонлигини
юксалтириш имконини берди. Айни пайтда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши
билган фермерлар қишлоқда ислоҳотларни амалга оширувчи етакчи кучга
айланди. Бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш
мамлакат тараққиётининг муҳим жабҳасига, айниқса қишлоқ аҳолисининг
доимий бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда асосий кучга айланади ҳамда
иқтисодиётни юксалтиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармонининг 1-иловаси “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”. Lex.uz.

2.

Пардаев М.Қ., Пардаев О.М. Қашқадарё вилояти иқтисодиётини

ривожлантиришда инновациялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш / Инновацион ривожланиш асосида миллий
иқтисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истиқболлари. –
2015, 22 б.

3.

Муродов

Ч.

Қишлоқда

бозор

инфратузилмаси

асосларини

шакллантириш //Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. – Тошкент, 1999. - № 3.
–Б. 2 - 4.

4.

Хушматов. Н., Файзуллаева Т. “Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш

тармоқлари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш асослари” // Экономика
и класс собственников. – Тошкент, 2004. №1. – Б. 46.

5.

Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари.

– Т.: Янги аср авлоди, - 2004. – 30 б.

6.

Чориев Қ.А. Бозор инфратузилмасини шакллантириш – иқтисодий

ислоҳотлар чуқурлаштириш гарови// Бозор ислоҳотлари чуқурлаштиришнинг
асосий йўналишлари ва қишлоқда инфратузилмаларни ривожлантириш:
Республика илмий – амалий семинар маърузалар тўплами. – Т.: ЎзБИИТИ,
1998. – Б.15.

7.

Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси

иқтисодиёти. Ўқув қўлланма, - Т.: Янги авлод, 2012 – 332 бет.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон Рсспубликасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида’Ти ПФ-4947-сон фармонининг 1-иловаси “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича харакатлар стратегияси”. Lex.uz.

Пардаев М.К-, Пардаев О.М. Кашкадарё вилояти иктисодиётини ривожлантиришда инновациялардан фойдаланишнинг ташкилий-иктисодий механизмларини такомиллаштириш / Инновацион ривожланиш асосида миллий иктисодиётни модернизациялаш: муаммолари, ечимлари ва истикболлари. -2015,22 б.

Муродов Ч. Кишлокда бозор инфратузилмаси асосларини шакллантириш //Узбекистон иктисодий ахборотномаси. - Тошкент, 1999. - № 3. -Б. 2-4.

Хушматов. Н., Файзуллаева Т. “Кишлок хужалигига хизмат курсатиш тармоклари ва фермер хужаликларини ривожлантириш асослари” // Экономика и класс собственников. - Тошкент, 2004. №1. - Б. 46.

Фармонов Т.Х. Фермер хужаликларини ривожлантириш истикболлари. - Т.: Янги аср авлоди, - 2004. - 30 б.

Чориев К-A- Бозор инфратузилмасини шакллантириш - иктисодий ислохотлар чукурлаштириш гарови// Бозор ислохотлари чукурлаштиришнинг асосий йуналишлари ва кишлокда инфратузилмаларни ривожлантириш: Республика илмий - амалий семинар маърузалар туплами. - Т.: УзБИИТИ, 1998.-Б.15.

Эргашев Р.Х., Хамраева С.Н. Кишлок хужалиги инфратузилмаси иктисодиёти. Укув кулланма, - Т.: Янги авлод, 2012 - 332 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов