Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
110-116
9
3
Поделиться
Мустафоев, Г. (2019). Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни. Экономика и инновационные технологии, (4), 110–116. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10856
Голиб Мустафоев, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақола, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади, аҳоли бандлиги ва фаровонлигига қаратилган чоралар сифатида, таълим тизимини ривожлантириш масаласига қаратилган. Илмий мақолада таълим сифатини яхшилаш, уни қамраб олган муаммолар, бартараф этиш бўйича илмий таклифлар берилган ва зарур хулоса ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

164

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЮҚОРИ САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА БАНДЛИГИНИ

ОШИРИШДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ

Мустафоев Ғолиб Султонмуродович

1

1

СамИСИ “Иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчиси

Ўзбекистон, 140100, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси 9

E-mail:

gmustafoyev@gmail.com

Аннотация:

Мақола,

Ўзбекистон

Республикасида

амалга

оширилаётган

ислоҳотларнинг бош мақсади, аҳоли бандлиги ва фаровонлигига қаратилган чоралар
сифатида, таълим тизимини ривожлантириш масаласига қаратилган. Илмий мақолада
таълим сифатини яхшилаш, уни қамраб олган муаммолар, бартараф этиш бўйича илмий
таклифлар берилган ва зарур хулоса ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Бандлик, кадрлар, таълим, ҳаракатлар стратегияси, рақамли

иқтисодиёт, кадрлар салоҳияти, таълим сифати, алоқа ва ахборотлаштириш.

Annotation:

The article focuses on the development of the education system, as the main

goal of the reforms being implemented in the Republic of Uzbekistan, as a measure of employment
and welfare of the population. The scientific article provides for the improvement of the quality of
education, the problems that surround it, the scientific recommendations on elimination and the
necessary conclusions.

Key Words:

Employment, labor force, education, strategy of action, digital economy,

human resources, quality of education, communication and information.


Кириш

Тараққий этган мамлакатларнинг мустаҳкам ривожланиши учун юқори

салоҳиятли кадрлар ўрни анча юқори. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ мамлакат
иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия жараёнини изчил
давом эттириш соҳаларни ислоҳ қилиш назарда тутилган.

Республикада ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш

учун 2015 ва 2016 йилларда давлат бюджети жами харажатларининг қарийб 60 фоизи
йўналтирилди. Шу жумладан, таълим ва илм-фанни ривожлантиришга 34,3 фоиз
маблағ сарфланди. 2017 йилда ҳам давлат бюджетидан 33,7 фоиз маблағ
йўналтирилди.

Айни кунда таълим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Давлат

бюджетидан таълимга ажратилган маблағлар бюджет харажатлар қисмининг 33,7
фоизи даражасида режалаштирилиб таълим соҳасига йўналтирилаётган ҳаражатлар
ҳажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон
тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди. Қарийб 9,5 мингга яқин
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқ таълими муассасаларида деярли
барчасида қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ўқув масканларининг замонавий ўқув лаборатория, мебель жиҳозлари билан
таъминланган таълим сифати ва мазмунига юксак эътибор қаратилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

165

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таълим тизимидаги ислоҳотлар асосий замирида инновацион интеллект ва ўз-

ўзини ҳалқаро рақобат меҳнат бозорида таъминлай оладиган юқори салоҳиятли
бандлик масаласи ётади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси номли фармони қабул қилиниши таълим тизимидаги ислоҳотларни
янада тезлаштирди.

Юртимиз олимларидан академик С.С.Ғуломов, таълим тизимини ислоҳ этиш

масалаларини қамраб олган кўплаб илмий ишлар муаллифидир. Хусусан у, инсон
интеллектини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган. И.ф.д профессор
М.М.Муҳаммедов, “Норасмий бандлик: сабаблари, оқибатлари ва қисқартириш
йўллари” монографиясида аҳоли бандлигини муаммолари сифатида таълимни
ривожлантириш масалаларига қаратади. Б.Б.Мардоновнинг (PHD) илмий даражасини
олиш учун ёзган диссертациясида хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини ошириш
методикасини ишлаб чиққан. Ишмухамедов А.Э., Каланов Б.З., Каланова М.З.,
М.Н.Суннатовлар ўзларининг дарслигида кадрлар салоҳиятига катта эътибор бериб,
юксак маънавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш
миллий тизимини яратишдир. деб таъкидлашган. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш
қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади:

-«Таълим тўғрисида» Ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ таълим

тизимини ислоҳ қилиш давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим
соҳасида

рақобат

муҳитини

шакллантириш

негизида

таълим

тизимини

ривожлантиришни таъминлаш;

- таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимини демократик ҳуқуқий давлат

қурилиш жараёнига мослаш;

-таълим ва кадрларни тайёрлаш тизими ва муассасаларни юқори малакали

мутахассислар билан таъминлаш;

-таълим ва кадрлар тайёрлаш муассасаларини аттестациядан ўтказиш,

аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизими жорий қилиш;

- узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маб-

лағлар билан жумладан чет эл инвестицияларни жалб этишни реал механизмларини
ишлаб чиқаришни амалиётга жорий этиш.

Ўрунбаева Ю.П (PHD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишида

хизматлар

соҳасини

ривожлантириш

орқали

аҳоли

бандлигини

ошириш

истиқболларини кўрсатган.

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ислоҳ қилишда хорижий

мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва мослаштириш орқали юқори салоҳиятли
кадрлар тайёрлашни ифода этиб, қиёсий таҳлил усули, Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Ўзбекистонга жорий этиш
имкониятларини таҳлил қилиш, мақоланинг амалий жиҳатлари шакллантирилди.
Мазкур тадқиқотни амалга оширишда қиёсий баҳолаш ва тизимли таҳлил
усулларидан фойдаланилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

166

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

Таълим тизимидаги ислоҳотларни олиб боришда хорижий давлатлар

тажрибасидан фойдаланилди. Чунки, истиқлолга эришган ёш мамлакатимиз учун
ҳали бозор иқтисодиётига ўтилаётган бир пайтда таълимни ислоҳ қилиш жараёнида
хориж тажрибасига эҳтиёж сезилди. Лекин бу тўғридан-тўғри нусха кўчириш
бўлмасдан, халқимиз менталитети ва қадриятлари асосидаги ислоҳот, босқичма-
босқич шаклланиб бормоқда. Айни пайтда бу жараён 1997- йилда бошланганлиги
“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини” қабул қилганлигимиз фикримизни
тасдиқлайди. Ривожланган мамлакатлар Жанубий Корея ва Сингапур мамлакати,
мамлакатни ривожлантиришда таълимни асосий локомотив деб билади. Хусусан,
Жанубий Кореяда одамлар таълимга келажакда жамиятда ўз мавқеини эгаллаш
воситаси сифатида қарашади. Инсон ўз шахсини намоён эта олиш лаёқати ёшликда
эгаллаган билимига бевосита боғлиқ.

Жанубий Кореянинг ҳозирги кўринишидаги ўрта таълим мактаблари 1880-йилда

пайдо бўлган бўлса, Жанубий Корея Республикаси ташкил топиши билан ҳукумат
таълим соҳасини қайта ислоҳ қилишга киришди. Таълим тўғрисидаги Қонун 1948-
йилда қабул қилинган.Таълим тизимига асос қилиб анъанавий ғарб модели олинган.
Уларнинг таълим босқичлари қуйидагилардан иборат:

6 йил — қуйи мактаб,

3 йил — ўрта,

3 йил — олий мактаб;

4 йиллик коллеж ва бакалавр унвони берилади;

2 йил чуқур ўрганилгандан сўнг магистр унвонини олиш мумкин. Фан

доктори бўлиш учун яна 3 йил вақт сарфлаш лозим.

Мамлакатда олий ўқув юртларининг ишлари яхши йўлга қўйилган. Кореяда 500

та олий ўқув юрти бор, уларнинг 400 таси хусусийдир

1

. Бугунги кунда Корея

саводхонлик даражаси юқори бўлган мамлакатлар қаторидан жой олган.

Сингапур давлати нафақат Осиё қитъасида, балки дунё миқёсида сўнгги чорак

аср мобайнида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори даражада ривожланган
давлатлардан бўлиб ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ҳар йили ишлаб чиқарилаётган
ялпи маҳсулотнинг ўртача миқдори 2,728 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Сингапурда табиий ва ер ости бойликлари деярли йўқ. Истеъмол учун асосий озиқ-
овқат, мева-сабзавотлар хориждан келтирилади. Давлатнинг асосий бойлиги
унинг интеллектуал салоҳияти. Сингапур тарихан Буюк Британия мустамлакаси
бўлгани учун, унинг таълим тизими кўп жиҳатлари билан Британия таълим тизимига
ўхшаш. Ҳар йили ўрта мактабларни битирган ёшларнинг 40 % политехника
институтларига, 40 % коллежларга, 20 % ишлаб чиқаришга боради

2

.

Компьютерда ишлашни ўрганиш асосан ўрта мактабда амалга оширилади.

Компьютерда ишлашни билмаган мутахассис таълим муассасаларига ишга қабул
қилинмайди. Шунинг учун олий ўқув юртларида компьютерда ишлашни ўрганиш
муаммоси йўқ. Олий ўқув юртининг талабаси олийгоҳни битирув ишларини
амалиётда қўлланиладиган натижа билан якунлаши шарт ва талаба битирув иши

1

Ta`lim Menejmenti.Jurnal.//Janubiy Koreya ta`limi boshqaruvi: kun tartibidagi muammolar. T.: 2007 yil, 1-son, 78-bet.

2

Uzluksiz ta`lim. Ilmiy - uslubiy jurnal. // Xorijiy mamlakatlarda uzluksiz ta`lim tizimi - Singapurda ta`lim// T.:

2013 yil, № 6, 122 bet.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

167

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

натижасига кўра иш жойи билан таъминланади. Талабалар 4-6 ой давомида ишлаб
чиқариш жараёнида амалиёт ўтадилар.

Сингапур қанчалик тез суръатлар билан ривожланаётган бўлмасин, у ерда ҳам

тажриба сифатида АҚШ, Германия, Франция, Япония ва Хитойнинг етук олий ўқув
юртлари фаолияти ўрганилиб келинмоқда.Таълим муассасалари дарс сифатини
ошириш мақсадида замонавий ахборот коммуникацион технологияларидан кенг
фойдаланилади.

Юқоридаги мамлакатлар тажрибасидан аёнки, таълимга берилаётган эътибор

давлатнинг барқарор ривожланишида, тўғри бандлик масаласини ҳал этилишида
таълим тизими локомотив вазифасини ўтайди.

Фикримизча аҳолининг тўғри бандлигидаги ислоҳотлар туб замирида таълим

жараёнини самарали олиб бориш масаласи ётади. Чунки, оптимал бандлик кадрнинг
эгаллаган кўникмалари орқали намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида иш сифат
даражаси ошишига хизмат қилади. Демак таълим жараёнини тўғри олиб борилиши
шахснинг бандлигига бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 4 январь

куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни
хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Эл-юрт умиди
жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Бу, шундан далолат берадики мамлакатимиз таълим сифатини ошириш ва

салоҳиятли кадрлар орқали, таълим инфратузилмасини янги босқичга кўтариш
мақсадида

амалга

оширилаётган

чора-тадбирлардир.

Албатта,

нафақат

мамлакатимиз фуқароларининг хорижий олий таълим муассасаларида янгича билим
кўникмасини шакллантириш, балки, хорижий давлат фуқароларининг сезиларли
даражадаги сонини оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Расм 1. 2017/2018 ўқув йилида мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ва

бошқа хорижий давлатларидан қабул қилинган талабалар сони, киши.

[Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

муаллифлар томонидан тайёрланди.]

1-расмда кўриниб турибдики 2017-2018 ўқув йилида мустақил давлатлар

ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бошқа хорижий давлатлардан 276 нафар ёшлар
талабаликка қабул қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 126 нафарга

0

20

40

60

80

100

120

Туркманистон

Россия

Федерацияси

Қозоғистон

Қирғизистон

Бошқа

давлатлар

120

56

42

10

8


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

168

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

(84 фоизга) кўпайди. Уларнинг асосий қисмини мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатлари, хусусан Туркманистон (120 нафар), Россия Федерацияси (56 нафар),
Қозоғистон (42 нафар) аҳолиси ташкил этади.

Хорижий алоқаларни кучайтириш ва таълим тизимидаги ўзгаришларга қарамай

бу соҳада ечимини кутиб ётган масалалар борлигини, уларни ҳал этиш жараёнини
тезлаштириш бевосита 21 аср инқилоби бўлган рақамли иқтисодиёт тизимининг
технологиялари қўлланилиши орқали ечилиши мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга қилган

мурожаатномасида танқидий таҳлил орқали, рақамли иқтисодиётни сезиларли
даражада ривожлантириш масаласини қўйдилар.

Таълим соҳасида рақамли коммуникацион технологияларни қўллашга эҳтиёж

тобора ортиб бораётган даврда, рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва таъсир доираси
кенгайиб

бормоқда.

Ўзбекистонда

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида инновацион усуллар
билан боғлиқ бўлган юксак салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир
қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Республикамиз АКТ соҳасида энг жадал ривожланаётган мамлакат сифатида

тан олинган. 2017 йилда Халқаро электралоқа иттифоқи (“Ахборот жамияти ўлчови”)
маълумотларига кўра, 2016 йил билан таққосланганда мамлакатимиз АКТни
ривожланиш индекси бўйича саккиз поғонага кўтарилиб, 95 ўринни эгаллади.

Расм 2. АКТ соҳасининг ЯИМ даги улуши,% да

[Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

муаллифлар томонидан тайёрланди.]

Таълим ва давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва

халқнинг кундалик ҳаётида ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий
этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар

2-расмда

кўриш мумкинки алоқа

ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмининг (117,3) фоиз ошишига олиб келди. 2017
йил кўрсаткичларидан кўриниб турибдики АКТ соҳаси мамлакат ЯИМ нинг 2,2
фоизини ташкил этмоқда.

Хулоса ва таклифлар(Conclusion/recommendations)

Таълим муассасаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш жараёнида,

иш сифат даражаси ортишига хизмат қилади. Уни қўллашда энг замонавий

1,9

2,0

2,0

2,1

2,1

2,2

2,2

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й

2017 й

2,0

2,0

2,0

2,2

2,2


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

169

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

телекоммуникацион мосламалар ёрдамида жадаллаштириш орқали махсус базасини
яратишни тақозо этади.

Шуни қайд этиш керакки, электрон журналнинг жорий этилиши орқали кўпгина

муаммолар ҳал этилиши мумкин:

Биринчидан электрон журнал жорий қилиш ва юритилиши талабаларнинг

йўқламалари, кунлик олган баҳоларини киритилиши орқали шаффофлик, очиқлик
таъминланади.

Иккинчидан кунлик балларни йиғишга уринмаётган талабалар, кўп дарс

қолдирган талабалар ҳолатини ўрганишни тақозо этади. Бу жараён билан таълим
сифатини назорат қилиш бўлими шуғулланиши керак. Нима учун талаба дарсларни
ўзлаштира – олмаётганлиги, кўп дарс қолдириш сабаби агар тўғри ўрганилса ечим
ижобий бўлади. Ҳозирги кунгача ҳам, таълим сифатини назорат қилиш
бўлимларининг ўрни сезиларли эмас. Агарда юқоридагидай ҳар бир талабанинг
ҳолати ўрганилса таълимнинг сифати ортади. Бу эса сифатли кадрга меҳнат бозорида
доимо талаб бор дегани. Албатта, талабанинг сифатли билим олишига кўмаклашиш
жамият ривожланишига ҳам ижобий натижа беради.

Учинчидан Аудиторияларга кузатув камераларининг ўрнатилиши орқали ҳам

таълим сифатини назорат қилиш имконияти ортади. Бу усул бевосита ўқитувчининг
дарс ўтиш методик таҳлилини қилиш, талабаларнинг дарс жараёнига қатнашиши ва
уларни кузатув камераси орқали дарс жараёнини бузмасдан туриб йўқлама қилиш
имкониятининг борлигидадир.

Таълимда коррупция аралашишини тугатишга кўмаклашувчи рақамли

иқтисодиёт тизимини ахборот коммуникацион технологияларини жорий қилиш, бу
бошқарув тузулмаси ислоҳ бўлишига ўз навбатида очиқлик ва шаффофлик
таъминланиши кафолатланиши билан тугайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Парламентга қилган

мурожаатномасида Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда илмий-тадқиқот
ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда илмий ишланмалар бўйича
амалий натижадорликни ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш топширилди.

Бундан кўзланган мақсад шундан далолат берадики, таълим тузилмасини

такомиллаштириш, уларнинг соф рақобат бардошлигини оширишда, муаммоларни
тўғри ўрганишда ва ривожлантиришда рақамлаштирилган коммуникацион
технологияларни кенг жорий қилиш орқали бу тузилмани янги даражага кўтариш
учун, юқори самарали восита бўла олади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-

сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси” номли фармони.

www.gov.uz

сайти.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28

декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси

www.gov.uz

сайти.

3.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қаътий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.:
“Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

4.

Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. - Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

170

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури 29.08.1997 463-

И-сон қонуни

www.lex.uz

сайти.

6.

Таълим Менежменти.Журнал.//Жанубий Корея таълими бошқаруви: кун

тартибидаги муаммолар. Т.: 2007 йил, 1-сон, 78-бет.

7.

Узлуксиз таълим. Илмий - услубий журнал. // Хорижий мамлакатларда

узлуксиз таълим тизими - Сингапурда таълим// Т.: 2013 йил, № 6, 122 бет.

8.

www.stat.uz

9.

www.ziyonet.uz

Библиографические ссылки

жиЯ|Ц|а/1ап>'1/11 ап а^аипс i/ia^z

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси" номли фармони. www.gov.uz сайти.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси www.gov.uz сайти.

Мирзиёев Ш.М. "Танцидий та>^лил, цаътий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - >^ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик кридаси булиши керак. - Т.: "Узбекистан" НМИУ, 2017.

Мирзиёев Ш.М. "Эркин ва фаровон демократик Узбекистан давлатини биргаликда барпо этамиз. -Т.: "Узбекистан" НМИУ, 2016.

Узбекистан Республикаси кадрлар тайёрлаш миллим дастури 29.08.1997 463-И-сон крнуни www.lex.uz сайти.

Таълим Менежменти.Журнал.//Жанубий Корея таълими бошцаруви: кун тартибидаги муаммолар. Т.: 2007 йил, 1-сон, 78-бет.

Узлуксиз таълим. Илмий - услубий журнал. // Хорижий мамлакатларда узлуксиз таълим тизими - Сингапурда таълим// Т.: 2013 йил, № 6,122 бет.

www.stat.uz

www.ziyonet.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов