Предоставление услуг и цифровые услуги: этапы развития и социально-экономическая значимость

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
193-203
16
4
Поделиться
Мустафоев, Г. (2020). Предоставление услуг и цифровые услуги: этапы развития и социально-экономическая значимость. Экономика и инновационные технологии, (6), 193–203. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11845
Голиб Мустафоев, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сектор услуг тесно связан с историей человечества, и эта научная статья представляет собой эволюционную модель сектора услуг, которая показывает, что развитие сектора услуг в этой научной модели превращается в цифровые услуги, связанные с повседневной жизнью человека. Поэтому в этой научной статье дается научное определение терминов сервис и цифровые сервисы

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

186

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА РАҚАМЛИ ХИЗМАТЛАР:

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ

Мустафоев Ғолиб Султонмуродович

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти мустақил изланувчиси

E-mail:

gmustafoyev@gmail.com

Аннотация

:

Хизмат кўрсатиш соҳаси инсоният тарихи билан чамбар

-

час боғлиқ

бўлиб, ушбу илмий мақолада айнан хизмат кўрсатиш соҳасининг эвалуцион модели
яратилган бўлиб, ушбу илмий моделда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши
натижасида рақамли хизматларга айланиб бораётганлиги бу эса инсоният кундалик
ҳаёти билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. Шу сабабли ушбу илмий мақолада хизмат
кўрсатиш ва рақамли хизматлар атамаларига илмий таъриф берилган.

Калит сўзлар:

Хизмат кўрсатиш, рақамли хизматлар, рақамли иқтисодиёт,

инновация, индустриал, постиндустриал, аграр жамият, алоқа ва ахборотлаштириш,
коммуникация, эволюция, модел

.

Аннотация

:

Сектор услуг тесно связан с историей человечества, и эта научная

статья представляет собой эволюционную модель сектора услуг, которая показывает,
что развитие сектора услуг в этой научной модели превращается в цифровые услуги,
связанные с повседневной жизнью человека. Поэтому в этой научной статье дается
научное определение терминов сервис и цифровые сервисы.

Ключевые слова:

сервис, цифровые услуги, цифровая экономика, инновации,

индустриальное, постиндустриальное, аграрное общество, коммуникация и информация,
коммуникация, эволюция, модель.

Abstract:

The service sector is closely linked to the history of mankind, and this scientific

article is the evolutionary model of the service sector, which shows that the development of the
service sector in this scientific model is becoming digital services, which is related to human daily life.
Therefore, this scientific article provides a scientific definition of the terms service and digital
services.

Keys words:

Service, digital services, digital economy, innovation, industrial, postindustrial,

agrarian society, communication and information, communication, evolution, model.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, ривожланишнинг илғор ва

оптимал вариантини танлашга интилди. Бундай танловлар орқали хизматлар соҳасини
ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни босқичма

-

босқич ислоҳ қилиш

масаласини қўйди. Аҳолининг социал муаммоларини ҳал қилиш, аҳоли турмуш
шароитини яхшилаш ёш мамлакат учун қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш керак
эканлигини кўрсатди:

Биринчидан мулкий муносабатлар ислоҳоти;

Иккинчидан аграр ислоҳоти;

Учинчидан молия

-

кредит ислоҳоти

;

Тўртинчидан

социал ислоҳотлар;

Бешинчидан

ташқи иқтисодий алоқалар

ислоҳоти

[1].

Ҳар

бир мамлакат ривожланишнинг муқобил усулларини излашга ҳаракат

қилади ва шу орқали мамлакатда мавжуд ресурслар, аҳолининг илмий салоҳияти,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

187

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

инновацион қобилият, фан техника ютуқларидан унумли фойдаланади. Бизнинг
мамлакатимиз ҳам, дастлабки кунлардан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда
мавжуд ресурслар ва усуллардан мақсадли фойдаланди. Бироқ, аҳоли талабининг
турлича ўзгариши оқибатида, иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланишни тақозо
этади. Ҳозирги кунга келиб, мамлакатда ресурслар кам талаб этадиган хизматлар
соҳасини танлаш, инновация ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кенг
кўламда фойдаланиш керак эканлигини кўрсатмоқда.

Бизнинг

назаримизда

инновация

ва

рақамли

иқтисодиёт,

бозор

иқтисодиётининг замонавий категориялари саналади. Бу категориялар ичида рақамли
иқтисодиёт хизматларнинг аксар қисмини шакллантиради. Шу сабабли бизлар
“Инновация” ва “Рақамли иқтисодиёт” категорияларини назарий жиҳатдан алоҳида
тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Адабиётлар таҳлили

Буюк иқтисодчи Адам Смит (1723

-

1790) хизмат шаклидаги ноз

-

неъматларнинг

иқтисодий мазмунини тўлароқ очиб бериш ҳамда унинг мамлакат ижтимоий
бойлигининг манбаи сифатида қараш муаммосини ҳал этиш мақсадида ўзининг
жаҳонга машҳур “Ҳалқлар бойлигининг табиат ва сабаблари тадқиқоти” номли
асарида «унумли меҳнат» ва «унумсиз меҳнат» тушунчалари хусусида фикр
билдирган

[2]

. Шу орқали А.Смит моддий ва номоддий ишлаб чиқаришни фарқлаб

дастлабки хизмат тушунчаси яралишига катта хисса қўшган.

“Хизмат” атамаси олимлар томонидан иқтисодий адабиётларда турлича нуқтаи

назардан қўлланилиб иқтисодий билим соҳасига боғлиқ ҳолда талқин қилинади. Ушбу
атама доирасида кўплаб хорижлик ва маҳаллий олимларимиз назарий тадқиқотлар
олиб боришган. Таниқли олимлардан бири Ф.Котлер бўлиб, у хизматга қуйидагича
таъриф беради: “Хизмат

бу бир томон бошқасига таклиф қилиши мумкин бўлган ҳар

қандай фаолиятдир”

[3].

Республикамизнинг таниқли олимларидан И.С.Тухлиев: “Хизматлар

-

бу кўзга

кўринмас товарнинг ўзига хос туридир”

[4]

дейди ва ушбу ёндашувда олим хизматни

товар хусусиятини ифодалаган, яъни, хизматлар ишлаб чиқариш, моддий ишлаб

чиқариш жараёнларидаги меҳнат муносабатларини ўзида акс эттиради, аммо ишлаб
чиқариш жараёни натижаси номоддий шаклга эга бўлади деб таъкидлашга ҳаракат
қилади.

Хизмат тушунчасига И.Очилов томонидан берилган таъриф бошқаларига

нисбатан мазмун ва моҳият жиҳатидан такомиллик касб этган ва у қуйидаги шаклда
берилган: “Хизмат дейилганда, инсоннинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг,
давлатнинг ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган
кишиларнинг наф келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли фаолияти
тушунилади”

[5].

Тадқиқот методологияси

Мақоланинг илмий таркибини ёритишда тарихий қиёсий усулдан унумли

фойдаланиб,

унинг илмий моделини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилди.

Шу

асосда, назарий

-

иқтисодий усуллар орқали хизмат кўрсатиш ва рақамли хизматлар

атамасига таъриф бериб

,

амалий –

назарий тавсияларни илгари суришга имкон

беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

188

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил

ва

натижалар

Хизматлар соҳасига назар ташлар эканмиз хизматларнинг кўпчилик иқтисодиёт

соҳасидаги олимларнинг турлича фараз ва қарашлари мавжудлиги, баъзи ҳолларда
эса бир бировини инкор қиладиган қарашларга гувоҳ бўламиз. Шу сабабли хизмат ва
хизмат кўрсатиш моҳияти пухта ва якдил ишлаб чиқилмас экан, илмий адабиётлар
амалиётга боғланмайди. Шу сабабли бизлар хизмат ва сервис моҳияти ва фарқини
англаш керак деб хисоблаймиз.

Бизнинг назаримизда хизмат

-

бу маълум томон тарафидан йўналтирилган ўз

қийматига эга бўлган номоддий кўринишдаги ҳаракат ёки, меҳнат маҳсули
тушунилади.

Бугунги кунда хизмат турларининг кенгайиши кишилик жамиятида талаб ва

эҳтиёжнинг кучли таъсир доирага эга бўлаётганлигини кўрсатади. Хизматлар соҳаси
инсон тамаддуни

тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланди. Иқтисодчи

олимлар томонидан хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун моҳиятини очишга уриниш
назарий

-

мантиқий аҳамияти ҳусусида кўплаб илмий

-

фикр мулоҳазалар билдирганлар.

Аммо, улар эвалюцион моделини яратишмаган. Шу сабабли бизлар хизмат ва хизмат
кўрсатиш соҳасининг эвалюцион моделини яратдик.

1-

расмдан кўриниб турибдики хизмат даставвал ибтидоий жамоа даврида

шаклланган бўлиб, шахснинг ўзига

-

ўзи томонидан амалга оширилган. Кейинчалик

оила қуриш қабилаларнинг кенгайиши, манфаатлар тўқнашуви асосида, турли
мақсадларни кўзлаган ҳолда, ёрдамчи кучларга эҳтиёж сезилди. Бу эса хизмат
кўрсатиш яралишига, хизмат кўрсатиш эса хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланишига
замин яратди. Ҳозирги кунда 1

-

расмда келтирилганидек рақамли хизматлар

иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олиш даражаси юқорилигини билдиради.
Бу эса хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг асосий секторларидан бири эканлигинидан
далолат беради.

Иқтисодиётнинг турли даврларда сайқалланиши кишилик жамиятидаги

иқтисодий эвалюция натижаси демакдир. Шу сабабли кишилик жамиятидаги
иқтисодий эвалюция натижасида хизматлар соҳасининг иқтисодиётда муҳим
секторларидан бири бўлишига олиб келди. Унинг ҳолати қолган секторларнинг
ривожланишига боғлиқ ва мутаносиб ҳолатда шаклланди. Хизматлар фаолиятидаги
ўзгаришлар дунё иқтисодиётининг таркибий қисмига айланди. Шу сабабли хизматлар
соҳасининг моҳиятини англашда ривожланиш цивилизациясини учта катта босқичга
бўлиб кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу босқичлар индустриалдан
олдинги жамият, индустриал ва постиндустриал жамиятлардир.

Индустриалдан олдинги жамиятда (қулдорчилик, феодал формациялар ва

капиталистик ривожланишнинг дастлабки босқичлари) саноат умуман ривожланмаган
ёки қишлоқ хўжалигига қараганда кам одамларни иш билан таминлар эди. Ўша
даврларда хизматлар соҳасида асосий ўринни уй хизматкорлари эгаллаган.

Аграр жамиятда (қулдорчилик, феодал формациялар ва капиталистик

ривожланишнинг дастлабки босқичлари) саноат умуман ривожланмаган, қишлоқ
хўжалигига қараганда кам одамларни иш билан таъминлар эди. Ўша даврларда
хизматлар соҳасида асосий ўринни уй хизматкорлари эгаллаган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

189

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм

.

Хизматлар соҳасининг эволюцион модели

Манба: Ишланма илмий изланишлар натижаси асосида муаллиф томонидан тузилган

Америкалик машҳур иқтисодчи Джон Гэлбрейт ушбу даврдаги хизмат

хусусиятларини қуйидагича таърифлайди: «Индустриалдан олдинги даврда қишлоқ
хўжалигидан ташқари иқтисодиёт фаолият билан шуғулланувчиларнинг кўпчилик

Рақамли хизматлар

Таълим соҳасидаги онлайн дарслар, электрон дарсликлар, электрон журналлар, махсус педагогик

воситалар ва бошқа шу кабилар

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги касалликни аниқлашда фойдаланиладиган барча махсус апаратлар,

онлайн маслаҳатлар, мослаштирилган

web-

дастурлар ва бошқалар

Сайёҳлик, дам олиш, сафар қилиш учун маълумотларни тақдим этадиган дастурий таъминотлар

Мобил қурилмалар, банкомат, электрон дастурий воситалар ва электрон пуллар шу кабилар

Интернет, алоқа линиялари, роутер, кабеллар, тўлқин тарқатувчи қурилмалар ва шу кабилар

Броузер,

web-

сайт, махсус порталлар, электрон ҳукумат, мўлжалланган дастурлар

Хизмат кўрсатиш соҳаси

Таълим соҳаси

Соғлиқни сақлаш соҳаси

Туризм соҳаси

Банк, молия ва суғурта хизматлари соҳаси

Транспорт хизматлари соҳаси

Алоқа хизматлари соҳаси

Коммунал ва маиший соҳа

Маъданий мультимедиа, аудио

-

видео телевидения, дастурий таъминот соҳаси

Хизмат кўрсатиш

Қорин

тўйғазиш учун жамоавий мақсад учун бирлашиш

Ёлланма жангчилар, овчилар, уй хизматкорлари

ўзи ёки бошқа бировнинг талабига кўра расм чизиш, рассомчилик қилиш

шу кабилар

Манфаат учун ёлланма фаолиятнинг барча кўринишлари

Таълим бериш, табиблик қилиш

Бошқа бировлар учун қурол ясаш, кийим тикиш, уй қуриш ва шу кабилар

Хизмат

(дастлабки ибтидоий шакл)

Шахсий қорин тўйғазишга уриниш

Ўзини ўзи ҳимоя қилиш

Овчилик (якка манфаат учун

)

Расм чизиш, турли қуроллар ясашнинг дастлабки шакллари

Ўзини

-

ўзи даволаш

бошқалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

190

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қисми

бир инсоннинг иккинчисига шахсий хизмат қилишига қаратилган. Бундай

фаолиятга овқат пишириш, таълим бериш, инсонни ташқи хавфдан ҳимоя қилиш, ва
бошқа бир қатор хизматлар киради. Хизмат кўрсатувчи инсон (фақат дин вакилидан
ташқари) хизматлар истеъмолчисидан бевосита боғлиқ бўлган. қулларча хизмат
кўрсатиш ўз ўзидан хизматнинг таркиби ҳисобланган. Астойдил хизматкорга
йўналтирилган мақтовлар унинг паст ижтимоий ҳолатини алоҳида кўрсатарди»

[6].

Постиндустриал жамият назариясининг асосчиси Даниэл Белл ушбу ижтимоий

тизимни қуйидагича таърифлайди : «Паст меҳнат унумдорлиги ва аҳоли сонининг
кўплиги банд бўлмаганлар сониниг ошишини асослайди, улар қишлоқ хўжалиги ва уй
хизматлари соҳасига тақсимланади. «Шу сабабли хизмат соҳасида банд бўлганларнинг
кўпчилик қисми шахсий хизматлар билан шуғулланишганлар. Кўпинча хизматкорлар
фақат қорин тўйғазиш учун ҳам меҳнат қилишганлар, уйдаги иш арзон ва кенг
тарқалган. Англияда викториан даврининг ўрталарида хизматкорлар синфи энг
кўпчиликни ташкил этган»

[7].

Хизматкорларни у ёки бу жиҳатдан таъминланган кишилар сақлашганлар. Шу

сабабли инсонларнинг жуда катта қатлами ёки синфи вужудга келдики, улар
профессионал даражада уй хизматкорлари функцияларини бажара бошладилар,
айрим ҳолларда кўпчилик авлодлар давомида. Ушбу синфда ўзига хос ҳаёт тарзи, урф

-

одатлар, анъаналар шаклланди.

Индустриал, яъни ривожланган капиталистик ва социалистик жамиятда

саноатнинг ривожланиши уй хизматкорлари сонининг кескин камайишига олиб келди.
Ушбу даврда иқтисодиётнинг бош вазифаси бўлиб оммавий товар ишлаб чиқариш
бўлган фабрика туридаги ишлаб чиқариш яъни ижтимоий муҳитни шакллантирди, унга
кўра жуда кўп сонли ёлланма ишчиларнинг бир ёки бир неча хўжайинларга тўлиқ
бўйсинишини тақазо этди. Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва синфий кураш
аста секинлик билан шунга олиб келдики, фабрика ишчиларининг иш ҳақи шахсий
хизматлар учун тўловлардан юқори бўла бошлади.

Индустриал жамиятда хизматлар соҳасининг ривожланиши қуйидаги икки

йўналиш бўйича амалга ошди:

Биринчидан, уй хўжалигидаги юмушларнинг аксар қисми аёллар зиммасига

ўтади.

2-

расмдаги социологик тадқиқот шуни кўрсатадики, кунлик меҳнат бозорида

ишловчиларнинг 68 фоизи эркак кишини ташкил этмоқда. Бу эса ҳозирги жамиятда аёл
уй хўжалигини юритиш учун эркакка қараганда бир неча баробар кўп вақт сарфлашини
англатади. Ўзбекистонда ва бошқа бир қатор мамлакатларда шундай миллий ананалар
мустаҳкам ўрин топдики, рўзғор фаолияти бўйича бир қатор қийин ишлар (ювиш,
тозалаш, харид қилиш, овқат тайёрлаш ва ҳоказо.) аёллар бажарадиган иш
ҳисобланади.

2-

расм

.

Сўралганларни жинси бўйича таркиби

Манба: Мардонов Б.Б., Мустофоев Ғ.С. Кунлик меҳнат бозори ҳолатини ўрганиш ва уни тартибга

солиш (социологик сўров натижалари). Рисола. Самарқанд-2020 й.- 48 б.

0

20

40

60

80

Эркак

Аёл

68 %

32%


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

191

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иккинчидан, авваллари оила аъзолари томонидан (масалан деҳқон

хўжаликларида) бажариладиган жуда кўп сонли хизматлар кичик фирмалар ва хусусий
тадбиркорларга ўта бошлади. Уй меҳнатини енгиллаштирадиган турли хилдаги
мосламалар (кир ювиш машиналари, чанг ютгичлар, ошхона комбайнлари ва
бошқалар) яратилди, шунингдек уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш билан банд
бўлган корхоналар тизими ташкил этилди. Жумладан собиқ иттифоқда якка тартибдаги
буюртмалар тайёрловчи, кийим

-

кечак ва оёқ кийими, маиший техника, кимиёвий

ювиш ва ҳоказолар билан шуғулланувчи аҳолига маиший хизмат кўрсатиш билан банд
бўлган жуда кўп сонли корхона ва ташкилотлар фаолият юритган. Давлат
раҳбариятининг фикрига кўра уй ошхоналари тизими ва оммавий овқатланиш
корхоналари оилани кўпчилик маиший ташвишлардан озод қилиши лозим эди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича бепул хизматлар ривожлана бошлади, сайёхлик,
айрим ахборот хизматлари, маданият ва санъат муассасаларининг хизматлари
ривожлана бошлади. Саноат ва қишлоқ хўжалигининг фаолият юритишини
таъминловчи (техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш, юкларни ташиш,
иқтисодий ва техник тавсифга эга бўлган, маълумотларни тақдим этиш) ишлаб
чиқариш тавсифига эга бўлган хизматлар кенг тарқала бошлади.

Хизматлар секторининг кенгайиши ҳам капиталистик ҳам социалистик

давлатлар иқтисодиётида вужудга кела бошлади. Ушбу ижтимоий

-

сиёсий

тизимлардаги хизмат фаолияти характеридаги фарқ, асосан шундан иборат эдики,
социалистик давлатларда бепул хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар сони
кўп бўлса, капиталистик давлатларда пулликлари кўп эди. Яъни кўпчилик ҳолларда
улар конкрет истеъмолчининг чўнтагидан эмас, балки давлат бюджетидан тўлана
бошланди. Ундан ташқари собиқ иттифоқда хизмат фаолияти соҳаси қариб тўлиқ
давлат томонидан монополлаштирилганди (хусусий тадбиркорлик қонун томонидан
тақиқланганди). Капиталистик давлатларда эса фойдани олишга мўлжалланган пуллик
тижорат хизматлари кенг тарқалганди. Натижада капиталистик давлатларда аҳолининг
кам таъминланган қатламлари учун хизматлар қиммат ҳисобланган, лекин хизматлар
сифати ва хилма хиллиги билан социализм шароитидагилардан анча устун турган.
Унинг асосий сабаби турли хилдаги хизмат фирмалари ўртасидаги кучли рақобатнинг
мавжудлиги ҳисобланган. Хизмат фаолиятининг хусусияти шундайки, у билан асосан
хусусий шахслар, кичик фирмалар ёки йирик корхоналарнинг ихтисослаштирилган
махсус бўлинмалари шуғулланишадилар. Шу сабабли социализмда хусусий
тадбиркорликни тақиқлаш хизмат соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилди.

Постиндустриал жамият саноати ривожланган давлатларда ХХ аср иккинчи

ярмидан бошлаб шакллана бошланди. Унда фаолиятнинг асосий тури бўлиб товар
ишлаб чиқариш эмас, балки ахборотни қайта ишлаш ва хизматлар кўрсатиш
ҳисобланади. Шу сабабли цивилизациянинг постиндустриал ривожланиш босқичи
«ахборот жамияти» ва «хизматлар иқтисодиёти» деб номланади. Д. Белл 1999

йилда

қуйидагича таъриф беради: «авваламбор бу хизматларга асосланган жамиятдир.
Бугунги кунга келиб қўшма Штатларда 70% дан зиёд ишчи кучи хизмат кўрсатиш
соҳасида банд

[9].

Хизматлар ҳар қандай жамиятда муҳим рол ўйнайди. Аграр

жамиятда шароитларида бу асосан уй ва шахсий хизматлар бўлган. Индустриал
жамиятда хизматлар

-

бу ишлаб чиқаришга нисбатан ёрдамчи фаолият: коммунал

хизматлар, транспорт, молия соҳаси, кўчмас мулкни бошқариш ҳисобланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

192

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Постиндустриал жамиятда хизматларнинг янги турлари кенг тарқала бошланди.

Булар гуманитар

-

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва профессионал

хизматлар

-

тахлил ва режалаштириш, дизайн, дастурлаштириш ва шу кабилар.

Иқтисодиёт классикларининг тасаввурларида (марксизмни қўшган ҳолда) хизматлар
ноишлаб чиқариш фаолияти деб ҳисобланган, чунки бойликлар товарлар билан
ассоциациялашганди, сартарошлар, официантлар, адвокатлар миллий бойликни
кўпайтирмас эди. Албатта, таълим ва соғлиқни сақлаш инсонлар имкониятларини
оширади ва аҳолининг саломатлиги мустаҳкамланишига имконият яратади,
профессионал хизматлар эса, корхона ва жамият унумдорлигининг ошишини
таъминлайди. Постиндустриал жамиятнинг ривожланиши шуни талаб қиладики,
имкони борича кўпроқ инсонлар олий маълумотга эга бўлишлари, абстракт

-

концептуал фикрлаш тажрибасига эга бўлишлари ва техник, харфли

-

рақамли

услубларни эгаллашлари лозим».

Ривожланган ғарб давлатлари мисолида постиндустриал жамиятнинг

шаклланишини кузатиш мумкин. (Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, постиндустриал
жамият ҳали

ҳам шаклланиш босқичидадир). Индустриал жамиятдан постиндустриал

жамиятга ўтиш ўз ичига хизмат фаолиятини ривожлантиришнинг қуйидаги уч давомий
босқичини олади.

1.

Саноатнинг ривожланиши транспорт хизматлари ва умуман товар харакати

билан боғлиқ хизматларнинг кенг тарқалишига олиб келади;

2.

Неъматларни оммавий истеъмол қилиш шароитида тақсимот соҳасининг

ўсиши бошланади (улгужи ва чакана савдо), молиявий хизматлар, кўчмас мулк билан
операциялар, суғурталаш;

3.

Овқатланиш учун сарфланадиган оилавий даромад ҳиссаси камаяди. Бўшаган

маблағларни аҳоли дастлаб узоқ фойдаланиладиган товарларни харид қилишга
(кийим

-

кечак, автомобиллар) ва кўчмас мулкка, кейинчалик эса қимматбаҳо товарлар

харид қилишга ва дам олишга сарфлайди. Шу тариқа шахсий хизматлар кенгаяди. Улар
жумласига ресторанлар, меҳмонхоналар, автомобил устахоналари, саёҳат, дам олиш
ва спорт индустрияси кабилар киради. Хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий соҳасилари
бўлмиш соғлиқни сақлаш, таълим, туризм ва шу кабиларга кескин қизиқиш кучаяди.
Буларнинг барчаси хизматларнинг янги турларининг шаклланиши ва ривожланишига
олиб келади.

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, саноати ривожланган давлатларда

ижтимоий, тақсимот ва маиший хизмат соҳаларида банд бўлганлар сони ортиб борди.
ХХI аср бошларида ишлаб чиқарувчиларга хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш
соҳаси билан боғлиқ хизматлар тез суръатлар билан ўсди.

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон саноати ривожланган давлатлардан энг муҳим

иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланган жон бошига тўғри келадиган миллий даромад,
иш ҳақи миқдори, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги кабилар
бўйича бир оз ортда қолмоқда. Бир томондан бу қолганларга қараганда хизматлар
иқтисодиёти ва постиндустриал жамиятнинг барча хизматлар секторини кечроқ

ташкил этилишини кўрсатсада, иккинчи томондан бизда қолган давлатлар
тажрибасига суянган ҳолда хизмат фаолиятини мақсадли йўналтирилган ҳолда
ривожлантириш имконияти вужудга келади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

193

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳозирга келиб товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш мамлакат тадбиркорлик

салоҳиятига боғлиқ. Мамлакат тадбиркорлик салоҳиятини ошириш бевосита янги
истеъмол қувватини аниқлашга асосланади. Кам ресурслар талаб этадиган хизматлар
соҳаси бизнинг мамлакатимиз учун ҳам айни муҳим масаладир. Бунинг учун хизматлар
соҳасини инновацион ривожлантириш уни ҳар томонлама мукаммаллаштириш,
иқтисодиётдаги ўрнини сезиларли даражада оширишда инновацияни қўллаш муҳим
аҳамият касб этади. Бундай инновацияларни рақамли иқтисодиёт орқали амалга
ошириш янги турдаги хизматлар яратилишига ва талабнинг тез қондирилишига олиб
келади.

Хизмат кўрсатиш маълум даврларда турли холатларда намоён бўлади. Инсоният

олами томонидан эҳтиёжнинг талабга таъсири ўзгариши, ишлаб чиқариш, саноат
тармоқларининг ривожланиши янги турдаги талаб пайдо бўлишига олиб келди. Бу эса
хизматлар соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Инновацион юқори самарадорликка эга
бўлган техника

-

технологиялардан барча тармоқлар ва соҳаларда ёппасига фойдалана

бошладик. Бу эса мамлакатларнинг миллий иқтисодиёт тизимини рақамли иқтисодиёт
шаклига олиб келди. Рақамли иқтисодиёт ривожланиши хизматлар соҳасини, рақамли
хизматлар соҳаси атамаси билан аташ керак эканлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли
бизлар ҳар иккала иқтисодий атамага назарий жиҳатдан тўхталиш керак деб
ҳисоблаймиз.

Рақамли иқтисодиёт кўп қиррали фаолият бўлиб, унда рақамли ахборот ва

билимлар ишлаб чиқаришнинг асосий омили сифатида қўлланилади, зарурий фаолият
майдони тариқасида замонавий ахборот тармоғи иқтисодиёт структурасини
оптималлаштириш ва унумдорликни оширишнинг етакчи омили тариқасида ахборот
коммуникацион технологиялардан самарали қўлланилади

[10].

Рақамли иқтисодиёт

бу жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва

истеъмол

қилиш

жараёнларида

электрон

ҳамда

ахборот

-

коммуникацион

технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган инсоннинг хўжалик фаолиятини
тадқиқ этувчи фандир. Рақамли иқтисодиёт атамаси икки хил турли тушунчаларни
ифодалаш учун ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт –

бу ривожланишнинг

замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор
ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт –

бу ўзига ҳос назария

бўлиб, унинг ўрганиш объекти, ахборотлашган жамият ҳисобланади. Рақамли
иқтисодиёт назарияси ўз ривожланишининг бошланғич давридадир, чунки
цивилизациянинг рақамли ахборот босқичига ўтиши бир неча ўн йил аввалгина
бошланган. “Рақамли иқтисодиёт” атамаси илмий амалиётга испаниялик ва
америкалик социолог, ахборотлашган жамиятнинг етакчи тадқиқотчиси Мануэл
Кастелс томонидан киритилган. Бу борада у ўзининг “Ахборот даври: иқтисод, жамият
ва маданият” номли уч жилдли монографиясини чоп этган. Ҳозирги вақтга келиб,
рақамли иқтисодиёт назарияси тўлалигича ҳали шаклланмаган ва кўпчилик
иқтисодчилар томонидан кенг миқёсда ўрганилмоқда. Илмий адабиётларда ҳозирги
замон “Янги рақамли иқтисодиёти” турли хил

атамалар билан номланади. Масалан,

“Постиндустриал иқтисодиёт” (Д.Белл), “Ахборотлашган иқтисодиёт” (О.Тоффлер),
“Мегаиқтисодиёт” (В.Кувалдин), “Ахборот ва алоқага асосланган иқтисодиёт”
(И.Ниинилуто), “Техноиқтисодиёт ёки

рақамли иқтисодиёт” (Б.Гейтс), “Билимларга

асосланган иқтисодиёт” (Д.Тапскотт)

[11].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

194

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Рақамли хизматлар

бу инсонларнинг турли талаб, хоҳиш ва истакларини

қондириш мақсадида, яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашадиган, кундалик
воситалар ёрдамида техника ва технологияларга асосланган хизмат кўрсатишнинг
юқори замонавий шаклидир.

Рақамли иқтисодиёт ривожланиб боргани сари хизматлар ҳам рақамли

хизматларга айланиб боради. Бунда хизматлар корхоналар томонидан амалга
оширилиши натижасида хизматларнинг сифати ортади ва истеъмолчи ўзининг товар
ва хизматлар сифатига қўяётган баҳоси орқали тез муносабат билдиради. Жаҳон
ҳўжалигида бундай глобал воқелик янги талаб ва истеъмол шаклининг пайдо бўлишига
ва кескин ўзгаришига олиб келади.

Ўзбекистон Республикасида рақамли хизматлар ривожланишига асосий қадам

бўлиб 2015 йил 9 декабрдаги “Электрон ҳукумат” тўғрисидаги ЎРҚ

-395-

сон қонуни

[12]

қабул қилинганлигини айтишимиз мумкин. Унгача “Электрон рақамли имзо”,
“Ахборотлаштириш

тўғрисида”, “Электрон ҳужжат айланиши

тўғрисида”ги, қонунлари

рақамли хизматларнинг ривожланишига асосий пойдевор вазифасини бажарди. Бу эса
мамлакатда иқтисодий муҳитни яхшилаш, динамик фаолиятни ошириш учун хизмат
қилди.

Рақамли хизматларнинг асосий қулайликларидан бири мамлакатнинг чекка

ҳудудларигача

хизмат имкониятининг мавжудлиги бўлиб, бундай рақамли хизматлар

қуйидаги воситалар орқали амалга оширилади:

2-

расм

.

Рақамли хизматларни шакллантирувчи асосий воситалар

Муаллифнинг илмий тадқиқотлари асосида тузилган

Электрон тўлов воситалари

Web-m

о

n

е

y

, электрон хамёнлар, бошқа электрон пул бирликлари, виза

-

кард, мастер

-

кард,

узкард, биткоин ва шу каби бошқалар.

Махсус дастурлар

Web-

сайтлар, интернет браузерлар, мўлжалланган дастурлар(телеграмм, имо, ватсапт,

фейзбук, инстаграмм, твиттер, электрон банк мобил дастурлари ва бошқалар) электрон

рақамли имзо, идентификацион кодлар ва бошқалар.

Алоқа тармоқлари

Интернет, локал тармоқлар, махсус кабелли узатмалар, телефон линиялар, телеграф, факс, ва

шу кабилар.

Махсус техника ва ускуналар

Роботлар, Компютерлар, ноутбуклар, телефон

-

планшетлар, банкоматлар, автоматик ишловчи

қурилмалар, инсон саломатлиги ва касаллигини аниқлаш ва даволаш учун хизмат қиладиган

механик ускуналар, модемлар, роутерлар, принтер

-

сканерлар шунингдек ишлаб чиқаришда

фойдаланиладиган техникалар, шу каби бошқа механизмлар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

195

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Замонавий рақамли хизматларни амалга ошираётган юқоридаги воситалар,

инсонларнинг турли талаб эҳтиёжларини осонлик билан қондирилишига хизмат
қилади. XXI асрда инсонлар ўз ҳохиш истакларини турли мобил қурилмалар ёрдамида
қондириш мақсадида турли веб

-

сайт хусусан тижорат сайтларига мурожаати, кундан

-

кунга ортмоқда бу эса рақамли хизматларнинг ўрни муҳим эканлигини кўрсатади.
Рақамли хизматлар глобал минтақалар бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг бир вақтнинг
ўзида тез ва осон уларнинг платформаларига боғланиш имкониятини беради.

Муфассал айтганда рақамли хизматлар бугунги инсоният тараққиётининг

ажралмас қисмига айланган ва айланиб бормоқда.

Хулоса ва таклифлар

Хизмат кўрсатиш соҳасини

назарий тарихий таҳлил

этиш, олимларнинг илмий

қарашлари орқали замонавий хизматлар соҳасининг эвалуцион

маделга солиш ва

ундан қуйидаги ҳулосаларга келиш имконини берди:

1.

Хизматларнинг мазмун моҳиятини ёритишда олимлар томонидан тарихда

жуда кўплаб илмий қарашлар учрайди. А.Смит моддий ва номоддий ишлаб
чиқаришни фарқлаб дастлабки хизмат тушунчаси яралишига катта хисса қўшган.

Бу эса

хизмат кўрсатиш соҳаси

аҳолининг ижтимоий

-

иқтисодий эҳтиёжларини қондиришда

муҳим воситалардан бири бўлганлигидан далолат беради

;

2.

Иқтисодиёт соҳасидаги олимларнинг илмий қарашлари ва муаллифнинг

илмий тадқиқотлари асосида юқоридаги

1-

чизмада хизматлар соҳасининг эвалуцион

модели унинг мазмун моҳиятини тўла

касб этганлиги

,

глобал талабдан келиб чиқиб

аҳолининг хосиш истаклари ўзгараётганлиги натижасида рақамли хизматлар барча
хизмат

кўрсатиш шаклини қамраб олаётганлиги

;

3.

Хизматлар

соҳасининг

мазмун

моҳиятини

англашда

ривожланиш

цивилизациясини учта катта босқичга бўлиб кўриб чиқилганлиги хизматларнинг
мазмун жиҳатидан индустриалдан олдинги жамият, индустриал ва постиндустриал
жамиятларда уларнинг

муҳим факторлари билан ўрганилган

.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ё.Абдуллаев “Бозор иқтисодиёти асослари 100 савол ва 100 жавоб” Тошкент

“Меҳнат”

-

1997 йил.

2.

“Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий

асослари” [Монография] /М.М.Мухаммедов [ва бошқалар] –

Самарқанд: Zarafshon,

2017 йил.

3.

Котлер, Ф., Маркетинг менеджмент. Экс пресс

-

курс. 2

-

е изд. / Пер. с англ.

под ред. Божук С. Г. СПб.: Питер, 2006.

-

464 с.

4.

Тухлиев И.С., Ҳайитбоев Р., Ибодуллаев Н.Е., Амриддинова Р.С. Туризм

асослари: Ўқув қўлланма –

С.: СамИСИ, 2010

-

247 б.

5.

Очилов И. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари ва

уларнинг тавсифи. // Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш:
муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Т.: “IQTISODIYOT

-

MOLIYA”, 2008

йил

.

6.

Гелбрейт

Д.К. Экономические теории и цели общества / пер. с англ. М:

Прогресс 1979 г.

7.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социалного

прогнозирования / пер. с англ. М:

Academia

1999 с 169.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

196

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8.

Мардонов Б.Б., Мустофоев Ғ.С.

Кунлик меҳнат бозори ҳолатини

ўрганиш ва

уни тартибга солиш (социологик сўров натижалари). Рисола. Самарқанд

-

2020 й.

- 48

б.

9.

Fiscal year 2014 APPENDIX Bedget of the U.S. GOVERNMENT 751-pp.

10.

How big is China’s Digital

economy? Bruegel, Working Paper, Issue 04, 17

May,2018

11.

С.С.

Гулямов, Р.Ҳ. Аюпов, О.М. Абдуллаев, Г.Р. Балтабаева. Рақамли

иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ, “Иқтисод

-

Молия” нашриёти, 2019, 8

бет.

12.

«Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 10 декабрдаги 237 (6420)

-

сони

.

Библиографические ссылки

Ё.Абдуллаев "Бозор ик,тисодиёти асослари 100 савол ва 100 жавоб" Тошкент - "Мех,нат"- 1997 йил.

"Хизмат курсатиш со^аси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асослари" [Монография] /М.М.Мухаммедов [ва бошцалар] - Самарканд: Zarafshon, 2017 йил.

Котлер, Ф., Маркетинг менеджмент. Экс пресс-курс. 2-е изд. / Пер. с англ, под ред. Божук С. Г. СПб.: Питер, 2006.- 464 с.

Тухлиев И.С., Хайитбоев Р., Ибодуллаев Н.Е., Амриддинова Р.С. Туризм асослари: 9кув кулланма - С.: СамИСИ, 2010 - 247 б.

Очилов И. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнингтурлари ва уларнингтавсифи. // Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохдларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Т.: "IQTISODIYOT-MOLIYA", 2008 йил.

Гелбрейт Д.К. Экономические теории и цели общества / пер. с англ. М: Прогресс 1979 г.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социалного прогнозирования / пер. с англ. М: Academia 1999 с 169.

Мардонов Б.Б., Мустофоев ЕС. Кунлик ме^нат бозори ^олатини урганиш ва уни тартибга солиш (социологик суров натижалари). Рисола. Самарцанд-2020 й.- 48 б.

Fiscal year 2014 APPENDIX Bedget of the U.S. GOVERNMENT 751-pp.

How big is China's Digital economy? Bruegel, Working Paper, Issue 04,17 May,2018

C.C. Гулямов, P.X. Аюпов, O.M. Абдуллаев, Г.Р. Балтабаева. Ракдмли ицтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ, "Ик,тисод-Молия" нашриёти, 2019, 8 бет.

«Халк сузи» газетасининг 2015 йил 10 декабрдаги 237 (6420)-сони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов