Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан таклифлар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
125-136
28
5
Поделиться
Очилов, А. (2019). Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан таклифлар. Экономика и инновационные технологии, (4), 125–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10858
Акрам Очилов, Каршинский государственный университет

д.э.н, профессор кафедры экономики и сервиса

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги даврда ахборот-технологиялар жамиятида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим тизими янги босқичга кўтарилди. Юрт равнақи ва халқ фаровонлигини юксалтиришда олий таълим муассасаларида тайёрланаётган рақобатбардош юқори малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан мақолада олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан илмий таклифлар, уларнинг асослари ва кутилаётган натижалар тўғрисида маълумотлар келтирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

144

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЮЗАСИДАН ТАКЛИФЛАР

Очилов Акрам Одилович

1

1

Қарши давлат университети иқтисодиёт фанлари доктори,

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси профессори

Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар, Кўчабоғ-17

E-mail:

akram.oo@mail.ru

Аннотация:

Ҳозирги даврда ахборот-технологиялар жамиятида

Ўзбекистон

Республикасининг

олий таълим тизими янги босқичга кўтарилди. Юрт равнақи ва халқ

фаровонлигини

юксалтиришда

олий

таълим

муассасаларида

тайёрланаётган

рақобатбардош юқори малакали кадрларнинг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан
мақолада олий таълим тизимини модернизациялаш юзасидан илмий таклифлар,
уларнинг асослари ва кутилаётган натижалар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

олий таълим муассасаси, модернизациялаш, юқори малакали кадрлар,

рейтинг, рақобатбардошлик, таълим сифати, ўқиш муддати, педагог ходим, “бутун умр
давомида таълим”, “устоз-шогирд” тизими, битирувчи, ўзлаштириш кўрсаткичи, иш
берувчи.

Abstract:

Currently, in the information technology society, the higher education system of

the Republic of Uzbekistan has risen to a new level (to a new stage). Competitive highly qualified
cadres trained in higher educational institutions have a special place in increasing (exceeding) the
country's prosperity and welfare of the people. In this regard, the article presents scientific
proposals for the modernization of the higher education system, their foundations and information
on the expected results.

Keywords:

higher education institution, modernize, highly qualified personnel, rating,

competitiveness, quality of education, term of study, pedagogical staff, “lifelong education”,
“teacher-student” system, graduate, performance indicator, employer.


Кириш.

Мавзунинг долзарблиги ва зарурати.

Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ва

тезкор ахборот алмашинуви жараёнларининг кучайиши мамлакатлар, компаниялар
ва корпорациялар ўртасидаги кескин рақобат муҳити шароитида юқори малакали
кадрларнинг фавқулодда шу ҳолатларга тайёр бўлишларини талаб этмоқда.
Ваҳоланки, БМТнинг 2030 йилгача Барқарор Ривожланиш Мақсадларида
таъкидланганидек, олий таълим жаҳонда барқарор иқтисодий ўсишнинг етакчи
омилига айланмоқда. Шу туфайли кейинги йилларда юқори малакали кадрлар
тайёрлаш суръати жаҳонда сақланиб, 2030 йилга бориб, олий ўқув юртлари
талабаларининг прогноз сони 414 миллион кишига етади ва у 2000 йилга нисбатан 4,2
баробарга кўпдир [1]. Демак, замонавий мутахассисларнинг умри давомида
эгаллаётган билимлари пойдевори олий таълим муассасаларида яратилаётганлиги
нуқтаи назаридан олий таълим сифатини ошириш масаласи комплекс ҳал қилиниши
зарур муаммо ҳисобланади.

Жаҳон амалиётида таълим хизматлари бозорининг етакчи иштирокчилари

ҳисобланган олий таълим муассасаларининг мамлакат тараққиёти ва жамият
равнақига хизмат қилишини самарали бошқаришда бир қатор муаммоларнинг илмий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

145

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ечимларини таъминлаш юзасидан мақсадли илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилган.
Бу соҳада олий таълим муассасаларининг рейтинги ва рақобатбардошлигини
ошириш, олий таълим тизимида иқтисодиётнинг замонавий талаб ва эҳтиёжларига
мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга йўналтиришни
бошқаришга мажмуавий ёндашиш, таълим сифатини ошириш, жараёнларни оптимал
бошқариш

ва

тартибга

солишни

такомиллаштириш,

таълим

жараёнига

инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб этиш каби масалалар
алоҳида ўрганилмоқда.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Ўзбекистонда олий таълим тизимини бошқаришни жадал ривожлантиришга

юқори даражада эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари, жумладан, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид
давлат сиёсатини такомиллаштириш вазифалари, яъни узлуксиз таълим тизимини
янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш,
меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш
сиёсатини давом эттириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг
сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим
муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик
соҳасига жалб этиш» [2] бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек,
Ўзбекистон

Республикасининг

қонунлари

[3,4],

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг фармонлари [2,5], қарорлари [6-8], Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари [9-11] ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар [12,13]да олий таълим тизимини модернизациялаш, таълим сифатини
ошириш ва баҳолаш, ОТМлари рейтинги ва рақобатбардошлигини ошириш, олий
таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциясини ҳамда ОТМларида
рақобатбардош юқори малакали кадрлар тайёрлашни такомиллаштиришга
йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш зарурати кўрсатиб ўтилган.

Бу вазифалар долзарблик даражасининг юқорилиги ва уларни босқичма-

босқич ҳал этиш заруратининг мавжудлиги мамлакатимиз олий таълимининг янги
босқичга ўтганлигидан далолат беради. Бу ҳақда муҳтарам Президентимизнинг
соҳага йўналтирилган нутқ, маъруза ва бевосита мулоқотларида [14-16] билдирган
фикр-мулоҳазалари ҳамда олий таълим иштирокчиларига кўрсатилаётган юксак
эътибор натижасидан ҳам ҳис қилиш мумкин. Бизнинг зиммамиздаги масъулият
муҳтарам Президентимиз ва соҳа раҳбарлари томонидан белгилаб берилган мазкур
вазифаларнинг самарали ижросига ўз ҳиссамизни қўшиш баробарида мамлакат олий
таълим соҳасининг тараққиёт тенденциясини чуқур таҳлил қилиб, ОТМларида юқори
малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида
республикамиз олий таълим муассасаларини 2030 йилгача тараққиёт концепцияси
лойиҳасига муҳим илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишни тақозо
этади.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

146

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси.

Илмий тадқиқот ишини амалга оширишда Ўзбекистонда олий таълим

муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни самарали бошқариш
мақсадида олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр-
мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий
ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан солиштирма
таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Т

аҳлил ва натижалар юзасидан таклифлар.

Кун тартибидаги масалалар долзарблик даражасининг юқорилигини эътиборга

олиб, кўп йиллик илмий-тадқиқот ва педагогик тажриба асосида республикамиз олий
таълим соҳасини модернизациялаш юзасидан қуйидаги илмий ва амалий
таклифларни тақдим этамиз:

1-таклиф.

Замонавий инновацион иқтисодиётда натижаларга йўналтирилган контроллинг

менежмент тамойилига мувофиқ «бутун умр давомида таълим» («life-learning»)
концепциясига

ўтиш

зарурати

юзасидан

ОТМларида

фанлар

сонини

оптималлаштириш ҳамда гуманитар соҳа; ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ;
қишлоқ ва сув хўжалиги; хизматлар соҳаси каби билим соҳалари бўйича уч йил ўқиш
муддатида бакалаврлар ва бир йил муддатда магистрлар тайёрлаш амалиётини
кенгайтириш лозим.

Бу таклифнинг долзарблиги ва асоси юзасидан таъкидламоқ- чимизки,

ОТМларида ўрганилаётган билимлар шиддат билан эскириб, ўрта асрлардаги даврда
юз йилдан XX асрларда 50-20 йилга қисқарганлиги, ҳозирги глобаллашув
шароитларида эса уларнинг ҳаётий даври 3-5 йилдан ошмаётганлиги ҳисобга олинса,
юқори малакали кадрларнинг замонавий билимларни эгаллашга эҳтиёжлари кескин
оширилмоқда. Асосини таълим ташкил этувчи, олимлар ва мутахассислар томонидан
яратилувчи, жамиятда ишлаб чиқариш ва ресурслар устидан ҳақиқий назоратни
ўрнатишга қодир омил – билимлар ва технологиялар давлат, жамият ва шахс
эҳтиёжларини қондиришнинг воситаси эканлиги туфайли уларни мунтазам равишда
янгилаб турилиши лозим.

Зеро, “Умрга етадиган таълим” концепциясида, биринчидан, глобаллашув,

даврнинг ўзгариши, янгиланиши ва бозор иқтисодиёти талабларига номувофиқ
равишда юқори малакали кадрлар иш ўринларининг қисқариши, эскириши,
нуфузининг пасайиши ва йўқолиши, кадрларнинг ўқиган билимларини “эслаб қолиш”
тамойили содир бўлмоқда, иккинчидан, фақат битта таълим йўналиши
(мутахассислик) бўйича фаолият олиб бораётган ходим (мутахассис) кўпинча ўз
соҳаси билимлари билан чегараланаётганлиги юқори малакали кадрларнинг
жамиятда ўз ўринларини мустаҳкам эгаллашларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шунинг учун, жаҳонда, жумладан, юртимиз ОТМларида юқори малакали
рақобатбардош кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини оширишда янги
билимларнинг яратилиши, синовдан ўтказилиши ва уларни ўз вақтида оқилона
узатилишининг долзарблиги юзасидан, “Умрга етадиган таълим” концепциясидан
“Умр давомида таълим” концепциясига ўтиш ва унинг тартиб-қоидаларига амал
қилиш объектив зарурат ва мақсадга мувофиқдир. Бу концепцияларнинг қиёсий
таҳлилига кўра биринчи илмий натижа сифатида “Умр давомида таълим”


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

147

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

концепциясига ўтиш зарурати юзасидан узлуксиз таълим тизимида фанлар сони
оптималлаштирилиб, ОТМларида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш муддатини
мос равишда тўрт йилдан уч йилга ҳамда икки йилдан бир йилга қисқартиришни
таклиф этдик.

Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши битирувчиларнинг ҳар уч йилда

бир марта онлайн тизими орқали бир ойлик муддатда малакасини ошириш ва
аттестациядан ўтказилиши, ОТМларида ҳар бир босқичда олинган билимлар
“маънавий

эскириши”нинг

пасайтирилиши,

узлуксиз

таълимнинг

олдинги

босқичларида ўтилган фанларнинг такрорланмаслиги, оптималлаштирилиши,
уларнинг ўрнига янги замонавий фанлар ўтилиши, мамлакатнинг ИТИ (инсон
тараққиёти индекси)да ва 10000 нафар аҳолига мос келувчи ОТМлари битирувчилари
– юқори малакали кадрлар сони кўрсаткичларининг оширилиши имконини беради.
Бундан ташқари корхона ва ташкилотларнинг зарур мутахассислар билан
таъминланиш даражаси тўртдан бир улуш муддат (25%)га, яъни бир йилга тезлашади
ҳамда ОТМларида бакалаврлар тайёрлашнинг бир йиллик харажатлари тежалади;
жамият аъзоларининг ЯИМ ҳажмига қўшадиган ҳиссаси ошади; жамият аъзоларининг
фаоллик ва маданиятлилик даражаси юксалади.

2-таклиф.

Кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини оширишда “курслар” ўрнига

“босқичлар” тизимини қўллаб, ўқув режалари, дастурлари ва йўналиш
(мутахассислик) фанларини оддийликдан мураккабликка йўналтирган ҳолда «кириш–
оралиқ–якуний» («Itroductory–intermediate–advanced») босқичлар асосида ўқитишни
ташкил этиш лозим. Бу масаланинг долзарблиги ва асоси шундаки, олий таълим
муассасаларида йўналиш (мутахассислик) фанларининг ўқитилишида ўқув режа ва
дастурларининг тез-тез ўзгариб туриши натижасида вужудга келаётган ва мавжуд
номукаммалликлар ҳозиргача ўз ечимини топмаган. Мазкур муаммоларни бартараф
этиш мақсадида ўқув режа ва дастурларини оддийликдан мураккабликка
йўналтириш ҳамда таълим технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаш асосида
талабаларни инновацион фикрлашга ўргатиш, яъни «кириш–оралиқ–якуний»
(«Itroductory–intermediate–advanced») босқичлари бўйича ўқитишни ташкил этиш
таклиф этилди. ОТМларида мутахассислик фанлари босқичма-босқич ўқитилиши
лозим.

Шунга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари талабалари 1-курс (I

босқич)да предмет (фан)ларнинг асоси, тарихи, миссияси, мақсади, вазифалари,
термин ва тамойилларини тушунишлари; 2-курс (II босқич)да олган билим ва
кўникмалари юзасидан ўз фикрларини баён этишлари; 3-курс (III босқич)да
инновацион фикрлашлари ва фанга танқидий ёндашишлари; 4-курс (IV босқич)да
ўзлари 3-4 йил давомида ўқитилган предмет (фан)лар юзасидан инновацион ғоялар
яратишга тайёр бўлишлари талаб этилади. Олий таълим сифатини оширишда
“курслар” ўрнига “босқичлар” тизимини амалиётга жорий этиб, ўқув режалари ва
дастурларини

оддийликдан

мураккабликка,

хусусийликдан

умумийликка,

айримликдан комплексликка йўналтирилган ҳолда амалга ошириш зарур.

Мазкур таклиф талабаларнинг эгаллаётган билим ва малакаларининг

мукаммаллашув даражаси оширилиши ҳамда креатив қобилиятларининг босқичма-
босқич шаклланишига хизмат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

148

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-таклиф

.

ОТМда таълим сифатини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш

учун

қуйидагилар таклиф қилинади: а) таълим жараёнида «устоз-шогирд» инновацион
бошқарув тизими фаолиятини такомиллаштириб, устозлар фаолиятини 100 баллик
тизимда баҳолаш ва натижаларга кўра, уларни рағбатлантириш ёки тегишли чоралар
кўриш таклиф этилди.

ОТМда “талаба – устоз – ўқитувчи – деканат – проректор – ректор” интеграция

тизимининг самарали фаолият кўрсатиш механимларини яратиш лозим. Ваҳоланки,
ректор ёки проректор ҳар куни 10000 нафар талаба ва 500 нафардан ортиқ
профессор-ўқитувчининг, декан ёки декан ўринбосари эса 1000-1200 нафар талаба ва
70-80 нафар ўқитувчининг қайси бири қаерда ва қандай мақсадда коррупция билан
шуғулланаётганлигини назорат қила олмайди. Ректорнинг буйруғи асосида устозга
жами 20-25 нафар талаба беркитилганлиги эътиборга олинса, у ҳар куни вақт
ажратиб, ҳеч бўлмаса шогирдлари билан бир марта учрашсин, давоматини олсин,
дардини эшитсин, шогирдига тўғри йўл кўрсатиб, зарур ҳолларда шу йўл орқали
коррупцияга қарши курашсин.

Унинг коррупцияга қарши курашишга кучи етмаса, юқори турувчи раҳбариятга

билдирги берсин; б) амалдаги тартибга кўра талабаларнинг фанлардан талаб
этилаётган минимал ўзлаштириш кўрсаткичи 55 %ни, Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги, 2018-2019 ўқув
йилидан бошлаб ОТМларига ўқишга кирган талабаларга мўлжалланган, “Олий
таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-
услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-2018-сонли буйруғи талабларига асосан 60,0 %ни ташкил
этмоқда. Шунга кўра, бир ОТМда фанлар бўйича 100 %лик ўзлаштириш тизимида
талабанинг билимига 50 %гача бал бериш (жорий ва оралиқ баҳолашлар бўйича)
имкониятини дарс берган ўқитувчи ваколатида қолдириб, қолган 50 %лик имконият
(талабалар билимини электрон шаклдаги якуний баҳолаш)ларни бошқа ОТМда шу
фандан дарс бераётган профессор-ўқитувчига бериш ҳамда унга соатбай асосида
хизмат ҳақи тўлашни таклиф этамиз. Коррупцияга қарши курашишнинг адолатлилик,
ошкоралик, шаффофлик, тезкорлик ва махфийлик каби тамойиллари талаблари
нуқтаи назаридан бу ишни амалга ошириш масъуллиги Ўзбекистон Республикаси
Давлат тест маркази (унинг ҳудудий бўлинмалари), Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлинмалари) ёки Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигига юклатилиши мақсадга мувофиқ.

ОТМларида коррупцияга қарши курашиш ўта долзарб ва кечиктириб

бўлмайдиган вазифага айланган. Ваҳоланки, бу масала юзасидан Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги ходимлари ва олий таълим муассасалари ректорлари қасамёд
қабул қилишди. 3-таклиф амалиётга жорий этилса, бунинг натижасида ўқитилаётган
фанлар бўйича талабалар билими ва малакаси коррупциясиз баҳоланиши ва
топширилиши таъминланади.

4-таклиф.

Профессор-ўқитувчининг шахсий иш режаси бланкасининг “Илмий-тадқиқот

ишлари” бўлимига ўзгартириш киритиб, унга ихтисослик шифри, номи, диссертация
мавзуси, илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг фамилияси, илмий даражаси, унвони,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

149

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

имзоси, ўқув йили давомида диссертация бўлимларининг бажарилиш даражаси,
ҳимоя қилиш муддатлари, чоп этиладиган мақолалар сони батафсил ёритилиши
лозим.

4-таклифнинг долзарблиги ва асоси.

ОТМларида илмий салоҳият талаблар

даражасида эмас. Боз устига, айрим ОТМларида илмий даражали ва унвонли
профессор-ўқитувчиларга янада яхшироқ шароитлар яратилаётганлиги бундай
тоифадаги профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошлар юқорироқ белгиланаётган
ОТМларига ишга ўтиб кетишларига олиб келмоқда.

Шунингдек, сўнгги йилларда ОТМларида илмий даражали ва унвонли

профессор-ўқитувчилар

сонининг

ўсишига

нисбатан

талабалар

сонининг

оширилаётганлиги муассасаларда ўқув юкламаларининг кўпайишига олиб келмоқда.
Натижада ректорлар яна илмий даражасиз ва унвонсиз ўқитувчиларни ишга олишга
ёки шу тоифадаги ўқитувчиларни навбатдаги танловдан ўтказишга ҳамда улар билан
шартнома тузишга мажбур бўлмоқдалар. Энг ачинарлиси, уларнинг кўпчилиги “илм
билан шуғулланаяпман” деб, раҳбарларни ва ўзларини алдаб, ҳар бир ўқув йилида
номигагина бир-иккита маъруза тезиси чоп эттириб, вақтни ўтказиб қўймоқдалар. Бу
эса кўп ҳолларда ОТМ рейтинги ва таълим сифатининг пасайишига, айрим ҳолларда,
коррупциянинг ривожланишига олиб келмоқда. Шунинг учун бу борада кескин
қарорлар қабул қилиш вақти келди.

Диссертацион

тадқиқот

ишининг

долзарблик

даражаси

юзасидан

бажарилаётган муддати чегараланганлиги ва мавзуларнинг эскириш ҳолати
мавжудлиги

ҳисобга

олинса,

ижрочи

илмий-тадқиқот

иши

юзасидан

режалаштирилган (белгиланган) вазифа тури ва муддатларни индивидуал режада
узоқ йиллар мобайнида такрорлай олмайди. Яъни, у диссертацион тадқиқот ишининг
таркибий қисмларини бажармасдан, ҳар йили бир марта илмий раҳбарига шахсий иш
режасини тасдиқлатиш учун тақдим эта олмайди. Натижада у илмий-тадқиқот иши
билан жиддий шуғулланади ёки бошқа ишга ўтиб кетишга мажбур бўлади.

5-таклиф.

Юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини оширишда

олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ишга тушириш механизмларини
ишлаб чиқиш лозим. Бунинг учун иш берувчи (буюртмачи)ларнинг иш жараёни,
таълим олувчиларнинг ўқиш жараёни, илмий-тадқиқот муассасаларининг буюртма
(шартнома)лар асосида корхоналар муаммоларини ҳал этиш жараёнлари онлайн
тартибида

интернет

асосида

ўзаро

кузатилишига

ҳамда

интеграция

иштирокчиларининг корхона, ташкилот ва ОТМларига ўзаро ташриф буюришларини
ташкил этиш лозим.

5-таклифнинг долзарблиги ва асоси.

Юқори малакали кадрлар тайёрлашни

бошқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири уларнинг ўз
вақтида ишга жойлаштирилишидир. Демак, ҳозирги даврда олий таълим
муассасалари битирувчиларини танлаш, ишга қабул қилиш ва улар меҳнатидан
самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Юқори малакали кадрлар олий маълумот талаб қилинадиган иш ўринларига

турли усул ва йўллар билан ишга жойлашаётган бўлсалар-да, аслида республика
ҳудудлари ва тармоқлар кесимида сўнгги йилларда ОТМлари бакалавриат таълим
йўналишлари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари талаб даражасида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

150

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эмас. Айрим иш берувчилар битирувчиларни ишга қабул қилишмаяпти, бу
йўналишдаги ҳисоботлар номигагина тўлдирилмоқда, яъни сохталаштирилмоқда.
Амалиётда эса ишга қабул қилиш услуби коррупцияга айланмоқда. Бундай ҳолатга
йўл қўймаслик учун иш берувчилар ўзлари раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш
корхоналарининг билимли, тажрибали ва ишончли нафақахўр мутахассислари
гуруҳини тузиб, улар иштирокида ОТМлари талабаларини мутахассислик фанлари
бўйича амалий машғулотларни шу корхоналарда ўқитишни ташкил этишлари
мақсадга мувофиқ. Бунинг учун ОТМ раҳбарияти билан иш берувчилар ўртасида
ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши лозим.

Давлатимиз таълим соҳасига ўз вазифалари ва шартларини қўяр экан, ишлаб

чиқариш корхоналари ва раҳбарлари ҳам таълим соҳасига ўзларининг талаби,
таклифлари билан чиқишлари лозим. Бугунги кунда ишлаб чиқариш технологияси
билан

таълим

соҳаси

технологияси

ўртасида

қандай

ўхшашликлар

ва

номутаносибликлар мавжуд, яқин келажакда уларнинг шакллари ва мазмунларида
қандай ўзгаришлар кутилмоқда, улар ўртасида қандай ўзаро ички ва ташқи алоқалар
ўрнатилган, шу нуқтаи-назардан ишлаб чиқаришга қандай мутахассислар керак,
уларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тайёрлашни амалга ошириш учун
корхона ва ўқув юрти ўртасида қандай муаммолар бор ва уларни ҳамкорликда
қандай усуллар билан ечиш мумкин? “Буюртмалар портфели”ни тўлғазишда ўз
ҳиссасини қўшган, яъни, янги ўқув йилига қайси йўналишлар, мутахассисликлар
бўйича давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул қилинадиган талабалар
сонини аниқлашда иштирок этган ташкилот раҳбари, 3-4 йилдан кейин шу ёш
мутахассисларни ишга қабул қилишга тайёрми, корхона ва ташкилотларнинг
буюртмалари асосида ОТМларида тайёрланаётган талабаларнинг биринчи, иккинчи,
учинчи курсларида қандай ўқиётганликлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини
қандай ўтаётганликлари, битирув малакавий ишларини қандай тайёрлаётганликлари
ва ҳимоя қилаётганликлари, бу жараёнларда қандай ютуқларга эришаётганликлари
ва қандай муаммоларга дуч келаётганликлари билан қизиқаяптиларми, ўқув
юртларида амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш учун моддий-техника
базаси етарлими, тайёрланаётган кадрларга қўшимча қандай замонавий билимлар
бериш керак, жамиятимизнинг қайси соҳалари оқсаяпти, бу соҳаларни
ривожлантириш учун қайси йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланиши керак,
қайси соҳалар бўйича мутахассислар керагидан ортиқча? Ана шундай саволлар
жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ бўлмаган ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари
ва етакчи мутахассисларини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ қизиқтириши, ўйлантириши
лозим.

Бу таклифдан кутилаётган натижа шундан иборатки, ОТМларида юқори

малакали кадрларнинг тайёрланиш жараёни билан бевосита танишиб ёки онлайн
тартибида кузатиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини берган

иш берувчи

(буюртмачи, истеъмолчи)лар

битирувчиларни ишга қабул қилишда ўзининг исбот

қилиб бўлмайдиган баҳонасини, яъни битирувчиларнинг замонавий билимларга эга
эмаслигини айта олишмайди, натижада уларни ишга олишга мажбур бўлишади.
Битирувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича олий маълумот талаб қиладиган иш
ўринларига эга бўлиш даражасининг натижадорлиги оширилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

151

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6-таклиф.

Таълим стандартларини ўзлаштириш даражасига мувофиқ бакалавриат таълим

йўналишлари

битирувчиларига

янги

шаклдаги

табақалаштирилган-тоифали

дипломлар ва «Бакалаврнинг сифат кўрсаткичлари» (интеллектуал, маънавий ва
бошқарувчилик қобилиятлари рейтинги) иловасини бериш асосида талабалар
ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириш лозим.

6-таклифнинг долзарблиги ва асоси қуйидагича: кўп йиллик тажриба ва

юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда
республикамиз ОТМларининг битирувчиларига бериладиган икки тоифали диплом
(имтиёзли ва оддий) турларига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ. Ҳолбуки,
барча фанлардан юқори рейтинг кўрсаткичлари (86-100%) билан ўзлаштирган
битирувчи бакалаврларга имтиёзли диплом, қолган ўрта (55-70%) ва сифат
кўрсаткичли (71-85%) ўзлаштириш билан битирган талабаларга бир хил тоифали
диплом берилмоқда.

Башарти,

бизнинг

таклифларимизга

мувофиқ

бакалавриат

таълим

йўналишлари битирувчиларининг ўқиш даврида олган билими, уқуви, кўникмаси ва
малакасига кўра уларга табақалаштирилган-тоифали дипломлар ва унинг иккинчи
иловаси берилса, бу таклифнинг амалга оширилиши қуйидаги ютуқ ва устунликларни
келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблаймиз:

биринчидан,

талабанинг кўпроқ

билимли, масъулиятли, малакали, меҳнатсевар ва рақобатбардош бўлиш,
профессор-ўқитувчиларнинг эса ўз устида ишлаш ва талабаларга дунёвий билимлар
бериш эҳтиёжлари янада ошади;

иккинчидан,

талабаларнинг ўқиш даврида

эгаллаган билим ва малакаси билан бирга “Бакалаврнинг сифат кўрсаткичлари
(интеллектуал, маънавий ва бошқарувчилик қобилиятлари рейтинги”)ни ҳисоблаб,
иш берувчиларга тақдим этиш имконияти яратилади;

учинчидан,

буюртмачи ва

истеъмолчи ташкилотларнинг юқори малакали кадрларга буюртмалар бериш, уларни
ОТМларидан танлаб олиш имкониятлари енгиллашади;

тўртинчидан,

олий таълим

муассасаси раҳбарияти муассаса рейтингини сақлаб қолиш ва ошириш мақсадида
профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари иштирокида талабаларни имконият
борича юқори ва ўрта рейтинг кўрсаткичлари билан битиртиришга зарур шароитлар
яратиб беришади. Республикамизда ҳар йили ОТМ рейтингини аниқлашни
бошқаришда битирувчиларга тақдим этилаётган олий тоифали ва I тоифали
дипломлар сонининг кўплиги, шунингдек, сертификатлар сонининг камлиги муҳим
аҳамият касб этади;

бешинчидан,

ОТМни 86-100% рейтинг асосида битирган

истеъдодли ва иқтидорли талабаларга олий тоифали ва 71-85% рейтингли
битирувчиларга I тоифали диплом; фанларни ўртача ўзлаштирган, ОТМни 61-70%
рейтинг асосида битирган талабаларга II тоифали диплом; ОТМда қийинчиликлар
билан ўқиган, узрсиз сабабларга кўра кўп марта ўқув машғулотлари ва малакавий
амалиётларга қатнашмаган, фанларни 2-3 уринишда қийналиб 55-60% рейтинг
кўрсаткичлари билан топширган, ДАК талабларини бажармаган, билими паст
талабаларга сертификат берилиши ёки якунловчи босқичда тўлов-контракт асосида
яна бир йил қайта ўқитилиб, уларга фанларни қайтадан ўзлаштиришга имконият
яратиб берилиши амалдаги 55-85% лик, яъни битирувчи бакалаврларга жуда катта
оралиқли рейтинг кўрсаткичларида бир хил диплом берилаётганлиги муаммосини
бартараф этади;

олтинчидан,

жамиятда билимли ва рақобатбардош кадрлар сони


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

152

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оширилади, натижада республикамиз корхоналари жадаллашган суръатларда ишлай
бошлайди, олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси тараққий эттирилиб,
ғоялар тижоратлашуви амалга оширилади, барча жабҳаларда жаҳон стандартларига
жавоб берадиган юқори малакали кадрлар фаолият бошлайди, республикамизнинг
барча ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий кўрсаткичлари оширилиб, юртимиз
яқин йилларда ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин эгаллайди.

Зеро, талаба (магистрант)нинг таълим тизимида олган билими ўзи ишлаётган

корхона иқтисоди ва рейтингини оширишда, лавозим поғоналарига кўтарилишда ва
оиласини боқишда, яъни жамиятда ўз ўрнини топишда зарур бўладиган омилларнинг
энг асосийсидир.

Мазкур

таклифдан

қуйидаги

натижалар

кутилмоқда:

бакалаврларга

табақалаштирилган-тоифали дипломлар ва сифат кўрсаткичлари иловасининг
берилиши натижасида ОТМларида ўқиш ва малакавий амалиётлардан ўтиш
жараёнларида талабалар ўртасида соғлом рақобат, юқорироқ рейтинг кўрсаткичлари
асосида таҳсил олиш ва рақобатбардош юқори малакали кадр бўлишга интилиш
кучаяди; профессор-ўқитувчиларнинг ўз устида кўпроқ ишлаш, талабаларга
замонавий АКТ ва педагогик технологиялар асосида дунёвий билимлар бериш, ОТМ
имижи ва ўз мартабаларини юксалтириш эҳтиёжлари кенгаяди; иш берувчиларнинг
юқори малакали кадрларга буюртмалар бериш ва уларни ОТМларидан танлаб олиш
имкониятлари яхшиланади, корхоналарнинг талаб ва эҳтиёжларга мувофиқ халқаро
стандартларга мос келувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
даражаси ҳамда рейтинги оширилади.

7-таклиф.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ОТМ бўлимида

бюджетдан ташқари штат бирлиги ажратилиб, ходимнинг ойлик маоши профессор-
ўқитувчининг ойлик маошига тенглаштирилиши лозим. Бу ходим ўқув йили
бошланишида ОТМларининг рейтинги ва рақобатбардошлигини оширишнинг
индикаторлари асосида ҳар бир устоз, профессор-ўқитувчи, кафедра мудири, бўлим
(бошқарма) бошлиғи, факультет декани ва бошқа ходимларнинг бир ўқув йилига
мўлжалланган махсус дастур режасини тайёрлатиши, мувофиқлаштириши,
тасдиқлатиши ва ойлар кесимида бажарилишини назорат қилиши, натижалар эса ҳар
чорак якунида Кенгашда муҳокама қилиб борилиши лозим. Зеро, махсус дастур
ижрочиси (профессор-ўқитувчи) ҳар ойда қилинмаган ишлар тўғрисида ҳисобот бера
олмайди ва ўз устида ишлашга мажбур бўлади. Бунинг натижасида ОТМнинг
рейтинги, нуфузи ва рақобатбардошлиги оширилади.

8-таклиф.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги олий таълим муассасалари битирувчиларига бағишланган глобал Интернет
тармоғи сайтлари тузилиши ҳамда бу сайтларда битирувчи бакалаврлар ва
магистрлар тўғрисида асосий маълумотлар киритиб борилиши лозим. Мамлакатда
бўш ўринлар ва эҳтиёжлар тўғрисида давлат электрон ахборот тизими яратилиб,
тузилаётган глобал Интернет тармоғи сайтлари бўш ўринлар ва эҳтиёжлар тўғрисида
маълумотларни мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказувчи сайтлар вазифасини
бажариши шарт.

Бу таклифнинг долзарблиги ва асосини қуйидагича изоҳлаймиз. М

еҳнат

бозорида иқтисодиётнинг барча тармоқларида олий маълумот талаб қилинадиган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

153

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қандай лавозим (касб)лар мавжуд ва улар кимлар томонидан эгалланиб турибди,
аттестация натижалари ва ходимларнинг нафақага чиқиш муносабати билан бу
лавозимлар қачон вакант ўринларга айланади деган саволларга жавоб берувчи ҳамда
кадрлар тайёрлаш жараёни ва мутахассислар бандлигини таъминлашнинг мунтазам
ахборот йиғувчи, таҳлил қилувчи ва тартибга солиб турувчи тизими яратилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги олий таълим
муассасалари битирувчиларига бағишланган глобал Интернет тармоғи сайтлари
тузиш ҳамда бу сайтларда:

- битирувчи бакалаврлар ва магистрлар тўғрисида асосий маълумотлар

(туғилган йили, миллати, жинси, доимий яшаш манзили, битираётган ОТМ ва таълим
йўналиши (мутахассислиги), 4 (6) йил мобайнида ДТСлари асосида мутахассислик
фанлари кесимида тўплаган рейтинг баллари, хорижий тилларни билиши, компьютер
саводхонлиги) ва қўшимча маълумотлар (ўқув машғулотларидан ташқари вақтларда
ижтимоий-сиёсий тадбирлар ва жамоатчилик ишларида қатнашиши;

- ахборот-ресурс марказлари, Интернет, ОАВ ва бошқа манбалардан

фойдаланиши;

- халқаро ва республика олимпиадалари ҳамда нуфузли танловларда иштирок

этиши; илм билан шуғулланиш қобилияти ва конференцияларда қатнашиши;

- малакавий амалиётлар давридаги фаолиятидан фойдаланиши;
- оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари; ОТМ ички тартиб-

қоидаларига риоя қилиш даражаси;

-

маънавияти,

меҳнатсеварлиги,

билимдонлиги,

киришувчанлиги,

масъулиятлилиги, нутқи, бошқарувчилиги, иродаси ва бошқа интеллектуал
имкониятлари даражаси) киритилиши лозим.

Мамлакатда бўш ўринлар ва эҳтиёжлар тўғрисида давлат электрон ахборот

тизими яратилиб, тузилаётган глобал Интернет тармоғи сайтлари бўш ўринлар ва
эҳтиёжлар тўғрисида маълумотларни мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказувчи
сайтлар вазифасини бажариши шарт. Бу сайтларнинг мунтазам равишда ишлаши,
сайт материалларининг ҳақиқий маълумотлар билан тўлдирилиб (ўзгартириб)
боришини қатъий назорат остига олиш мақсадга мувофиқ.

Бу таклиф битирувчи бакалаврлар ва магистрларнинг ишга (таълимнинг

кейинги босқичларига ўқишга) ўз вақтида ва оқилона жойлашишларига, корхона ва
ташкилотларнинг билимли ва масъулиятли кадрларга бўлган эҳтиёжларини
қондиришга имконият яратади, шунингдек, айрим иш берувчиларнинг ходимларни
саводлилик ва масъулиятлилик даражасига қарамасдан, коррупция асосида ишга
қабул қилиш ёки бўш (вакант) ўринларни яшириш ҳолатларини олдини олишга
хизмат қилади.

Илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши.

Доцент А.О.Очилов томонидан 08.00.13 – Менежмент ихтисослиги бўйича

“Юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини ошириш”
мавзуси асосида ҳимоя қилинган докторлик диссертациясининг илмий натижалари
(1-2-таклифлар)

кўпгина

меъёрий

ҳужжатлар,

шу

жумладан,

Ўзбекистон

Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

154

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018
йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор
ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида” 841-сонли Қарори лойиҳаларини тайёрлашда амалиётга
жорий қилинди.


Хулоса.

Илмий ишнинг таркибий қисмлари бўлган бу таклифлар истиқболда

Ўзбекистон Республикаси олий таълимини модернизациялашга хизмат қилади деб
ҳисоблаймиз.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

www.unesco.org

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли
Фармони. – Тошкент, 2017 йил 7 февраль. Манба: http: press-servis.uz.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. − 1997 йил 29

август. Таълим фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами: –
Тошкент. – 2007. – 35-46-б.

4. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги

Қонуни. № 406. – Тошкент. – 2016 йил 14 сентябрь.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5544-сонли Фармони. – Тошкент, 2018 йил 21 сентябрь. Манба: http: press-
servis.uz.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори. – Тошкент,
2017 йил 21 апрель. Манба: http: press-servis.uz.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Олий маълумотли мутахассислар

тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини
янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли

Қарори.

– Тошкент.

2017 йил 27 июль. –Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-
сон, 729-модда. Манба: http: press-servis.uz.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида

таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарори. – Тошкент, 2018 йил 5 июнь. Манба:
http: press-servis.uz.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Республика ОТМлари

рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 371-сонли Қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент. – 2013. – 1. – 10-
модда. – 2012 йил 29 декабрь. Манба:

www.lex.uz

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

155

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан

кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
304-сонли Қарори. – Тошкент. – 2017 йил 22 май. Манба:

www.lex.uz

.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган

даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сонли Қарори. – Тошкент. – 2018 йил 20
октябрь. Манба:

www.lex.uz

.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий

таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2018-сон буйруғи. – Тошкент. – 2018
йил 9 август. Манба:

www.lex.uz

.

13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

““Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси
ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-2018-сонли буйруғи. – Тошкент. – 2018 йил
10 сентябрь. Манба:

www.lex.uz

.

14. Мирзиёев Ш.М. Жадал ривожланаётган иқтисодиёт учун замонавий

кадрлар керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий
таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-
фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалалари”га бағишланган
йиғилишдаги нутқи. Тошкент шаҳри, 2018 йил 24 октябрь. Манба: http: press-servis.uz.

15.

Мирзиёев

Ш.М.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.

Манба: http:

press-servis.uz.

16.

Мирзиёев Ш.М. Асосий мақсад – мамлакатимизда инсон капиталини

ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Илм-

фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар
ижросига бағишланган йиғилиш”да сўзлаган нутқи. Тошкент, 2019 йил 28 май. Манба:
http: press-servis.uz.

Библиографические ссылки

www.unesco.org

Узбекистан Республикаси Президентининг "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони. -Тошкент, 2017 йил 7 февраль. Манба: http: press-servis.uz.

Узбекистан Республикасининг "Таълим тугрисида"ги крнуни. - 1997 йил 29 август. Таълим фаолиятини тартибга солувчи норматив-хуцук.ий хужжатлар туплами: -Тошкент. - 2007. - 35-46-6.

Узбекистан Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тугрисида"ги Крнуни. № 406. - Тошкент. - 2016 йил 14 сентябрь.

Узбекистан Республикаси Президентининг "2019-2021 йилларда Узбекистан Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасди^лаш тугрисида"ги ПФ-5544-сонли Фармони. - Тошкент, 2018 йил 21 сентябрь. Манба: http: press-servis.uz.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ту₽рисида"ги ПК-2909-сонли Карори. - Тошкент, 2017 йил 21 апрель. Манба: http: press-servis.uz.

'Узбекистан Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда ицтисодиёт сох,алари ва тармокдарининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК.-3151-сонли Карори. - Тошкент. 2017 йил 27 июль. -Узбекистан Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2017 й., 30-сон, 729-модда. Манба: http: press-servis.uz.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг кдмровли исло^отларда фаол иштирокини таъминлаш буйича цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПЦ-3775-сонли Карори. - Тошкент, 2018 йил 5 июнь. Манба: http: press-servis.uz.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "Республика ОТМлари рейтингини ба^олаш тизимини жорий этиш тугрисида"ги 371-сонли Карори // Узбекистан Республикаси цонун ^ужжатлари туплами. - Тошкент. - 2013. - 1. - 10-модда. - 2012 йил 29 декабрь. Манба: www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "Олий укув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги 304-сонли Карори. - Тошкент. - 2017 йил 22 май. Манба: www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "2030 йилгача булган даврда баркарор ривожланиш со^асидаги миллий мацсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 841-сонли Карори. - Тошкент. - 2018 йил 20 октябрь. Манба: www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат цилиш ва ба^олаш тизими тутрисидаги Низомни тасдик/1аш ^ак,ида"ги 19-2018-сон буйрути. - Тошкент. - 2018 йил 9 август. Манба: www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг ""Олий таълим муассасаси профессор-уцитувчилар таркибининг уцув юкламаси амда уцув-услубий, илмий-тадцицот ва "устоз-шогирд" ишларини белгилаш кридаларини тасдицлаш тутрисида"ги 20-2018-сонли буйрути. - Тошкент. - 2018 йил 10 сентябрь. Манба: www.lex.uz.

Мирзиёев Ш.М. Жадал ривожланаётган ицтисодиёт учун замонавий кадрлар керак. Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Олий таълим со^асини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чикдриш интеграциясини кенгайтириш масалалари"га батишланган йитилишдаги нутци. Тошкент ша^ри, 2018 йил 24 октябрь. Манба: http: press-servis.uz.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь. Манба: http: press-servis.uz.

Мирзиёев Ш.М. Асосий мацсад - мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Илм-фан ва олий таълим со^асини ривожлантириш буйича белгиланган вазифалар ижросига батишланган йитилиш"да сузлаган нутци. Тошкент, 2019 йил 28 май. Манба: http: press-servis.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов