Управление концепцией знаний и непрерывного обучения в подготовке высококвалифицированных кадров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
287-297
21
8
Поделиться
Очилов, А. (2017). Управление концепцией знаний и непрерывного обучения в подготовке высококвалифицированных кадров. Экономика и инновационные технологии, (1), 287–297. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9186
Акрам Очилов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В настоящее время в информационном обществе знания становятся основным фактором управления и развития любого государства. В связи с этим в представленной статье автором изучены научно-исследовательские работы многочисленных учёных и научных исследователей по вопросам экономики и управления знаний, человеческого и интеллектуального капитала, а также образования через всю жизнь. В итоге автор предлагает выводы и предложения по управлению подготовкой высококвалифицированных конкурентоспособных кадров высших образовательных учреждений


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА БИЛИМЛАР ВА УМР

ДАВОМИДА ТАЪЛИМ КОНЦЕПЦИЯСИНИ БОШҚАРИШ

Очилов Акрам Одилович, и.ф.н., доц.

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

akram.oo@mail.ru

Аннотация:

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида

билимлар ҳар қандай

давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга
кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти
ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, шунингдек, умр
давомида таълим масалалари бўйича кўпгина олимлар ва илмий
тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишлари ўрганилган. Мақола якунида
муаллиф олий таълим муассасаларида юқори малакали рақобатбардош кадрлар
тайёрлашни бошқариш бўйича хулоса ва таклифлар беради.

Аннотация:

В настоящее время в информационном обществе знания

становятся основным фактором управления и развития любого государства. В
связи с этим в представленной статье автором изучены научно-
исследовательские работы многочисленных учёных и научных исследователей
по вопросам экономики и управления знаний, человеческого и интеллектуального
капитала, а также образования через всю жизнь. В итоге автор предлагает
выводы и предложения по управлению подготовкой высококвалифицированных
конкурентоспособных кадров высших образовательных учреждений.

Annotation:

Currently knowledge is becoming a major factor in the regulation

and development of any government in the information society. In this regard, the
author studied the research work of many scientists and researchers on the economics
and management of knowledge, human and intellectual capital, as well as life-long
education in the presented article. In the end the author offers conclusions and
proposals for training management of highly qualified competitive personnel of higher
education institutions to the readers.

Калит сўзлар:

олий таълим муассасаси, билимлар, юқори малакали

кадрлар, билимлар иқтисодиёти, инсон капитали, интеллектуал капитал, бир
умрга таълим, умр давомида таълим.

Кириш

Билимли ва масъулиятли рақобатбардош юқори малакали кадр бўлиб

етишиш ҳозирги даврда жамиятда ўз ўрнини топа олишнинг зарур шартидир.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А. Каримов ёшларимизнинг билимга
интилишларини қуйидагича таърифлаганлар: “Ҳақиқатан ҳам, биз ёшларимиз,
фарзандларимизнинг ёниб турган кўзлари, ғайрат-шижоати, билимга интилиши,
дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайман, деган ҳаракатини ёруғ келажагимизнинг, эзгу
мақсадларимизга эришишнинг асосий омили ва гарови сифатида кўрамиз. ...
Авваломбор, билимга интилиш, иккинчидан, ҳеч тортинмасдан бошқалардан
ўрганиш керак. Мен болаларимга айтмоқчиман: азиз фарзандларим, ҳеч қачон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўқиш-ўрганишдан, изланишдан уялманглар. Одамзод бор экан, умрининг
охиригача ўрганади. Мен ҳамма нарсани биламан, деб бошқаларни писанд
қилмасдан юрадиган одамнинг ҳеч қачон бири икки бўлмайди” [1. 247-248 б].
Бунинг учун узлуксиз таълим тизими фаолиятини замон талабларига
мослаштириш

зарурлиги

масаласида

Президентимиз

Ш.М.Мирзиёев

қуйидагиларни таъкидлайдилар: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча
бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни
ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз” [2].

Демак, ҳозирги глобаллашув ва бозор иқтисодиёти шароитларида дунёда

кўпгина тармоқ ва соҳаларда шиддат билан ислоҳотлар амалга
оширилаётганлиги, анъанавий таълим тизимининг имконияти чегараланганлиги,
аҳоли қатламлари турли сабабларга кўра олий таълим хизматларидан ўз вақтида
тўғри фойдалана олмаётганликлари, давр талаблари, эгалланган (эгалланаётган)
йўналиш (мутахассислик), касб, лавозим ва даражалар долзарблигининг ўсиши
(пасайиши), уларга мувофиқ келувчи билим, маҳорат ва малакаларга бўлган
талабнинг ортиши (пасайиши) олий ва юқори малакали кадрлар, раҳбар ва соҳа
мутахассисларининг бутун ҳаётлари давомида мунтазам равишда малака
оширишлари ва қайта ўқишларига зарурат ортиб бормоқда.

Кун тартибига қўйилаётган масаланинг долзарблиги нуқтаи назаридан,

тадқиқот мақсади давр талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар
тайёрлаш менежментида билимларнинг ўрни ва бир умрга мўлжалланган
таълимга нисбатан умр давомида таълим концепциясининг устунликларини
кўрсатишдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳозирги даврда билимлар асосида бошқарув масалалари билан кўпгина

олимлар ва илмий тадқиқотчилар шуғулланиб келмоқдалар. Жумладан,
С. Ғуломов ва Б. Бегалов “Мамлакатларнинг миллий иқтисодиёти глобаллашиб,
ахборотлашган иқтисодиёт, бошқача қилиб айтганда, билимлар иқтисодиёти
шаклига айланмоқда. Билимлар иқтисодиётининг асосини таълим ташкил
қилади.

Ҳозирги кунда иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб

соғлом рақобат ҳисобланмоқда, у ўз ўрнида билимлар рақобатига
айланмоқда.

Миллий иқтисодиётда ахборот ва билимларнинг тутган ўрни

тобора юксалмоқда ва улар стратегик ресурсга айланди. ... Ўзбекистоннинг энг
катта бойлиги бўлмиш интеллектуал потенциали доимо ўсиб бормоқда” [3. 75 б]
деб таъкидлашган.

Т. Шодиевнинг фикрича, “Интеллектуал билимлар иқтисодий ўсишнинг

асосий омилларидан бири деб тан олиниши ресурслар танқислиги масаласини
қайта кўриб чиқиш ва ЯИМни кенгайтириш чекланганлигини тан олмасликни
тақозо этади. Билимлар янги инновациялар ва ишлаб чиқариш самарадорлиги
манбаи, технологик ривожланиш халқаро рақобатбардошликни таъминлаш,
инсон ва жисмоний капитал манбаи ҳисобланади.

Дарҳақиқат, жорий глобаллашув жараёнлари мамлакат иқтисодиётининг

билимларга асосланган иқтисодиётга айланиши натижасида юз бермоқда,
билимлар ва технологиялар глобал ўзгаришларнинг “юраги” ва “ақли”
вазифасини бажармоқда” [4. 21 б]. Н.О. Каюмованинг фикрича “билимлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

узатилса, тарқатилса ва фойдаланилса, улар кўпаяди ва аксинча, агар билимлар
ишлатилмаса, улар камаяди ва йўқолади (бузилади). Бу билан улар қанчалик кўп
ишлатилса, шунчалик ўзининг қийматини камайтириб, эскирадиган асосий
фондлардан фарқ қилади” [5. 324-326 с],

В.А. Садовничийнинг “Таълимда ҳамма

нарсани бозор тамойилларига киритиш мумкин эмас, шунга кўра таълим –
тўловга йўналтирилган хизмат, билим – маҳсулот, талаба эса харидор” [6] деган
фикр-мулоҳазалари билимларнинг жамиятдаги ўрни жуда муҳимлигини
кўрсатади. Гоженко К.Н. докторлик диссертациясида қуйидаги мулоҳазаларни
юритади: “Постиндустриал жамиятда ишлаб чиқариш ва ресурслар устидан
ҳақиқий назоратни капитал ҳам, ер ҳам, меҳнат ҳам бера олмайди. Билимлар
асосий иқтисодий ресурсдир ва шундай бўлиб қолади. Билим йўқолмайдиган,
лекин бошқа ҳолат омилларига айланувчи, ишлаб чиқаришнинг анъанавий
омиллари (ер, меҳнат ва капитал) устидан ҳукмронлик қилади. … Билимлар
иқтисодиётида ишлаб чиқариш меҳнатга эмас, билимларга асосланади. ...
Билимлар иқтисодиётнинг марказий ресурсига айланмоқда. Фан эмас, айнан
билимлар замонавий иқтисодиётнинг асоси бўлиб қолади” [7. 25-26 с.].
Т.Ф. Черноуснинг фикрича, “мос равишда, агар аграр жамиятда ишлаб
чиқаришни чегараловчи асосий омил – ер, индустриал жамиятда – капитал бўлса,
ахборотлар жамиятида билим бундай омил бўлади” [8. 32 с.].

Инсон ўз ҳаёти давомидаги зарур ва муҳим эҳтиёжларини тўлиқ

қондириши учун, албатта, унинг қобилиятли, билимли, масъулиятли бўлиши
етарли бўлмасдан, олий маълумотли бўлиб, бирор касб(мутахассислик)ни
эгаллаши ҳам зарур бўлмоқда. Олимларимиз, жумладан Б. Ғойибназаров ва
Т. Турғуновнинг “ ... жамият тараққиёти нафақат мамлакат иқтисодий салоҳияти
катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир жамият аъзосининг камол топиши
ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналганлиги билан ҳам ўлчанади” [9. 19 б.],
С. Бузрукхановнинг “Жамият ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси ошиб
боргани сари олий маълумот олишга бўлган эҳтиёж ҳам ўсиб боради. ... Чунки,
аҳолининг маълумотлилик даражаси қанча юқори бўлса, мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш учун шунча кенг имкониятлар очилади” [10. 75-76
б.], М. Карпенконинг “... олий маълумотли кишининг иш унумдорлиги олий
маълумотсиз кишиникига қараганда 15 марта юқори” [11. 37 с.] деб айтган фикр-
мулоҳазалари бу борада олиб борган тадқиқотларимиз натижаларига аниқлик
киритади, фикрларимизни исботлайди ва бойитади.

Билимлар иқтисодиёти, таълим ва уларнинг инсон капиталига таъсири

борасида Ш.Дж. Эргашходжаева ва Д.Ш. Нишонов “Билимларга асосланган
иқтисодиёт мамлакат аҳолисининг барча қатламларини кенг қамраб олган
таълим тизимини ташкил этишни тақозо этади. ... Дарҳақиқат, таълим
билимларга асосланган иқтисодиёт ривожланишининг фундаментал омилидир”
[12. 197 б.] деб ёзадилар.

Ҳозирги даврда янги билимлар яратиш зарурати туғилмоқда. Мазкур

масала бўйича А.Л. Пастухов “Университет мажмуаларида билимларни
бошқариш таълим муассасаларининг интеллектуал капиталининг ўсиши ҳамда
ўрта ва олий профессионал таълим тараққиёти учун асосдир” [13. С.348] деб
хулоса берган. Японияда ЮНЕСКО томонидан ўтказилган конференцияда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

айтилишича, “Глобализация даврида бугун “бир умрга – битта иш ўрни”
анъанавий ёндашувини эскирган деб ҳисоблаш мумкин, чунки у бундан кейин
тез ўсувчи тараққий этган саноат талабларига мос келмайди” [14].

Бутун ҳаёт давомида таълим концепциясига боғлиқ мазкур масала

юзасидан Б.Х. Рахимов ва И.У. Мажидов ўз фикрларини билдиришган:
“Узлуксиз таълим ғояси ўқишга позитив муносабатни амалга оширувчи, унинг
амалий мақсадга мувофиқлиги ва ўзини мустақил тўлдириш заруратига қатъий
ишонишга олиб келувчи “Бутун умр давомида таълим” концепциясини амалга
оширишни назарда тутади. Бу ғоянинг амалда юзага чиқиши давлат тузилмалари
ва фуқаролик жамияти институтларининг консолидацияси ва ҳамкорлигини
талаб қилади” [15. 42 с.]. Чунки олимларнинг тадқиқотлари натижасига кўра,
“таълим ва инсон капиталининг ривожланиши фақат расмий таълим доирасида
амалга ошмасдан, бутун ҳаёт давомида рўёбга чиқиши лозим (life long learning).

Ҳозирги даврда билимларнинг ҳаётий даври жуда қисқа. Агар ўрта

асрларда юз йилда бир марта технология янгиланган бўлса, кейинчалик бу давр
50-20 йилга қисқарди, ҳозир эса билимларнинг ҳаётий даври 3-5 йилдан кўп эмас,
ваҳоланки бошқа юқори технологик соҳаларда ундан ҳам кам. Шунинг учун
бугун университетга ўқишга кирган талабанинг билимлари унинг ўқишни
тугатгунига қадар эскириши мумкин. Бундан узлуксиз таълим ва мунтазам
малака ошириш тизими долзарблиги тўғрисида тезис пайдо бўлади, бу БМТнинг
“бир умрга таълим эмас, балки бутун умр давомида таълим” шиорини
тасдиқлайди” [16], “Таълим пировардида инсон ҳаёти давомида унга турли
таълим хизматлари тўпламини тақдим этишга қодир бўлган ижтимоий-маданий
институт бўлиши лозим.

“Бир умрга таълим” принципидан “бутун умр давомида таълим”

принципига ўтишни таъминловчи таълим тизими ва унинг муассасалари
тузилиши зарур” [17]. Г.Н. Константинов ва С.Р. Филонович “Бир неча ўн
йиллар аввал таълимнинг расмий жараёни кўпчилик инсонлар учун олий таълим
дипломини олиш билан якунланар эди. Ҳозир университет дипломини олиш умр
давомидаги таълим жараёнидаги қадамлардан фақат биттасидир” [18. С.114] деб
ёзишган бўлса, Д.И. Ряховский бутун умр давомида таълим тўғрисида
қуйидагича хулосага келган: “Замонавий Россия жамиятининг муҳим хусусияти
бутун умр давомида таълимнинг аҳолининг кўпчилик қисми учун бош
шиорлигидир. ... талабаларнинг барча ўсувчи талабларини қондириш зарурати
билан бирга олий таълимнинг бош вазифаси уларни бутун ҳаёт давомида ўқишга
ўргатиш заруратидир” [19. С.367].

Шунингдек, А.П. Колядин шундай дейди: “Замонавий инновацион

иқтисодиётда “бутун ҳаёт давомида таълим” объектив зарурат ҳисобланмоқда”
[20. С.19-20]. Д. Таировнинг ёзишича, “Ҳозирги даврда “таълим институти”
“бутун умр давомида таълим”га айланиб, анъанавий таълим тизими доирасидан
чиқмоқда. Инсон капитали концепцияси нуқтаи назаридан агар профессионал
ўқув юртларида олинган билим ва кўникмалар меҳнат бозорининг объектив
эҳтиёжларига жавоб берса ва амалиётда қўлланилса, таълим юқори иқтисодий
самара беради” [21. С.57].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқот ишини амалга оширишда Ўзбекистонда олий таълим

муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни самарали бошқариш
мақсадида мавжуд ва янги билимларнинг мавқеи, давр талабларига мувофиқ
рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишнинг гарови ҳисобланган “умр давомида
таълим” концепциясига ўтишнинг заруратини кўрсатиш учун олимлар ва соҳа
вакиллари билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр-мулоҳазаларини таҳлил
қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил
ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар

Илмий тадқиқотга оид адабиётларни ўрганиш натижаси кўрсатадики,

миллий иқтисодиётда тезкор ахборот ва билимларнинг мавқеи жуда тез ўсмоқда,

билимлар иқтисодиётида капиталнинг янги тури, яъни билимлар капитали пайдо
бўлмоқда, ваҳоланки, улар янги ғоялар, инновациялар яратилиши ва ишлаб
чиқариш самарадорлиги манбаидир. Глобаллашув ва бозор иқтисодиёти
шароитларида мавжуд ресурслардан фойдаланиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва хизматлар кўрсатиш устидан ҳақиқий назоратни капитал ҳам, ер ҳам,
меҳнат ҳам бера олмайди. Билимлар улар устидан назорат ўрнатиб, жамиятга
ижтимоий-иқтисодий самара келтиради.

Демак, билимлар иқтисодиётида ишлаб чиқариш меҳнатга эмас,

билимларга асосланади. Зеро, билимларнинг узлуксиз равишда яратилиши,
ишлатилиши, фойдаланилиши, қайта ишланиши, синовдан ўтказилиши,
янгиланиши, тарқатилиши ва узатилиши амалга оширилса, улар камаймайди,
йўқолмайди, бузилмайди, бир турдан иккинчи турга ўзгаради, холос. Улар
қандай мазмун, шакл ва ҳажмда кўпроқ қўлланилса, шу даражада ўз қадр-
қимматини оширади.

Агар ўтган асрларда билимларнинг эскириши юз йилдан 50-20 йилга

қисқарганлиги, ҳозирги шароитларида уларнинг ҳаётий даври 3-5 йилдан
ошмаслиги ҳисобга олинса, замонавий инновацион иқтисодиёт тараққиётида
“бир умрга етадиган таълим” концепциясидан “бутун ҳаёт давомида таълим”га
ўтиш зарурати, шубҳасиз, мавжуд. Ваҳоланки, 1996 йилда Иқтисодий ҳамкорлик
ва ривожланиш ташкилотлари (ОЭСР) мамлакатларининг таълим вазирлиги
томонидан қабул қилинган “Бутун умр давомида таълим” концепцияси
инсоннинг бутун ҳаёти давомида “ҳар қандай таълим, ҳар қандай жойда, ҳар
қандай ҳолатда, ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай мазмунда қадрли”
концепциясига мувофиқ билим, уқув, кўникма ва малакаларни ўқиш ва
ўзлаштиришга имконият яратади.

“Бутун умр давомида таълим” концепциясининг мазмуни – бутун ҳаёт

(мактабгача таълим, мактаб ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими, мактабдан
ташқари таълим, олий таълим муассасаси давридаги таълим, олий таълимдан
кейинги таълим, мустақил таълим, масофавий таълим, ишга мослашув даври ва
иш ўрнидаги таълим, режага мувофиқ ва режадан ташқари аттестациялардан
ўтиш, иккинчи олий таълимда ўқиш, кадрлар малакасини ошириш, уларни
касбий (педагогик) қайта тайёрлаш ва б.) давомида таълим ва ўқитишнинг турли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

расмий ва норасмий тузилмаларида ўқиш, ўзлаштириш, билим(уқув, кўникма,
маҳорат, тажриба)ларни яратиш, тўплаш, сақлаш, ошириш, қайта ишлаш ва
узатишдир.

Демак, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун жалб

қилинган билимлар мунтазам равишда янгиланиб борса, ишлаб чиқариш
жараёнларида маҳсулот ва хизматлар қийматини оширади. Шунга мувофиқ
капиталнинг ҳам табиати ўзгариб бормоқда, яъни у аввалига жисмоний (моддий)
капитал бўлиб, кейинроқ эса у товар капитали, молиявий капитал, инсон
капитали, ҳозирги даврда эса интеллектуал капиталга айланди. Инсoн капитали
ОТМларида ўқитиш билaн тенг равишда юқoри мaлaкaли кaдр (бaкaлaвр,
мaгистр)лaрнинг мeҳнaт бoзoридaги aхлoқий, ижoдий, интeллeктуaл, илмий ва
тaдбиркoрлик қобилиятларини, яъни уларнинг рaқoбaтбaрдoшлигини аниқлаб
берувчи омил. Чунончи, пировард мақсадимизга мувофиқ бакалавр (магистр)
жамиятдаги ўзгаришлар, янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт
йўналишларини тасаввур этиши, илмий, сиёсий, касбий, маънавий-маърифий ва
ижтимоий-иқтисодий билим, малака ва тажрибаларини, шунингдек, фан,
техника, иқтисодиёт, янги педагогик ва ахборот технологияларининг ҳозирги
давр ютуқларини амалиётга жорий эта олиши, илмий тадқиқотлар олиб бориши,
жараёнлар ва натижаларни таҳлил қилиши, баҳолаш ва қайта ишлаш
услубиятини яратиши, амалга ошириши ва раҳбарлик қобилиятларига эга
бўлиши лозим.

Юқoри иқтисoдий билим, уқув, кўникмa, кaсб-мaлaкa дaрaжaсигa эга

бўлгaн ходимлар ялпи ички мaҳсулoт ва миллий дaрoмaдни ярaтиш, иқтисодий
ўсишни таъминлашда етaрличa ҳиссa қўшишлaри исбoт тaлaб қилмaйди.
Билимли, тaжрибaли, иқтидoрли ва рaқoбaтбaрдoш юқoри мaлaкaли кaдрлaрнинг
жaмиятдa мунoсиб ўз ўринларини топишлари, aҳoлининг юқoри ижтимoий
тaбaқaси ва тoифaсигa кўтaрилишлари, юқори ойлик маошли лaвoзим, юксaк
oбрў ва ҳурмaт-эътиборгa эга бўлиш имкoниятларининг оширилиши, уларнинг
кaсбгa мoслaшуви, тaжрибa вa мaлaкa oршириши ёшларимиз келажагини
таъминлаш ва халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

Жаҳонда, жумладан юртимизда глобаллашув, бозор иқтисодиёти,

эгалланган билимларнинг қисқа даврда эскириши ва тезкор ахборот алмашинуви
даврида олий таълим муассасаларида юқори малакали рақобатбардош кадрлар
тайёрлашни бошқариш самарадорлигини оширишда янги билимларнинг
яратилиши, сақланиши ва уларни ўз вақтида оқилона узатилишининг зарурати
кечиктириб бўлмайдиган вазифалиги эътиборга олинса, “умрга етадиган
таълим” концепцияси, яъни бир марта олий таълимда ўқишдан “бутун ҳаёт
давомида таълим” концепциясига ўтиш ва унинг тартиб-қоидаларига амал
қилиш объектив зарурат ва мақсадга мувофиқ.

Бунда, биринчидан, “умрга етадиган таълим”да глобаллашув, даврнинг

ўзгариши, янгиланиши ва бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ юқори
малакали кадрнинг иш ўрнининг қисқариши, ўзгариши, эскириши, кадрларнинг
“эслаб қолиш” тамойили содир бўлмоқда, иккинчидан фақат битта таълим
йўналиши (мутахассислик) бўйича фаолият юритаётган ходим (мутахассис,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

раҳбар) кўпинча ўз соҳаси билимлари билан чегараланади, “умр давомида
таълим” тизимида эса мавжуд билимлар тез эскираётганлиги туфайли кадрлар
малакасини ошириш, касбий қайта тайёргарлик, иккинчи олий таълимда ўқиш,
бир соҳадан бошқа соҳага ўтиб ишлаш натижасида дунёвий билимлар
ўзлаштирилади, янги билимлар яратилади, фан-техника тараққиёти, замонавий
назарий ва амалий билимлар ҳамда янгиликлар ўрганилади, тажриба
алмашинилади ва амалиётга татбиқ этилиши самарали бошқарилади.

Республикамиз олий таълим муассасаларида билимли, иқтидорли,

масъулиятли, ватанпарвар, кенг дунёқарашли, маънавиятли ва юқори малакали
рақобатбардош кадрлар тайёрлашни самарали бошқариш учун олий таълим
иштирокчилари ва соҳа вакиллари қуйидаги вазифаларни бажаришлари лозим
деб ҳисоблаймиз:

- узлуксиз таълим тизими билан “умр давомида таълим” концепцияси

ўртасидаги алоқадорликни мунтазам равишда баҳолаб боришни ташкил этиш,
мақсадларга эмас, натижаларга йўналтирилган менежмент тамойилларига риоя
қилиш, академик лицейлар фаолияти натижадорлиги бўйича мунтазам равишда
таҳлил ўтказиб, талабларга жавоб бермаётган, битирувчиларининг аксарият
қисми олий таълим муассасасларига ўқишга кирмаётган академик лицейларни
босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантириш, уларнинг раҳбарияти ва
ўқитувчиларига баҳо бериш; академик лицейлар ўқитувчиларини танлов асосида
ишга қабул қилиш;

- олий таълим муассасаларининг биринчи босқичидаги жорий фанларни

академик лицейларнинг ўқув режасига кўчириш ва олий маълумотли юқори
малакали кадрларнинг ОТМларини битиргач, ҳар уч йилда бир марта он-лайн
тизими орқали бир ойлик муддатда малакасини ошириш ва аттестациядан
ўтказишни ташкил этиш йўли билан ўқув муддатларини қисқартириб,
университет(институт)ларда ҳар бир босқичда олинган билимларнинг
“маънавий эскириши”ни пасайтиришни амалга ошириш;

- тизимли менежментни жорий қилиш мақсадида талабаларнинг ҳафталик

аудитория ўқув соатларини қисқартириб, мустақил таълим соатларини
кўпайтириш, барча фанлардан якуний ёзма имтиҳонларни жорий этиш, курс
ишлари, битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларида
кўчирмачиликни бартараф этиш учун ОТМда ТУРНИТИН тизими ва ички
бошқарув тизими ИНТРАНЕТ ни жорий қилиш, талабаларнинг таълим сифатини
баҳолаш учун курс вакиллари кенгаши тизимини яратиш, ОТМларининг
мустақиллигини кенгайтириш, талабалар орасида юқори рейтинг асосида ва
юксак маънавият даражасида ўқиш рақобатини кучайтириш, ахборот оқими ва
қоғозда бажариладиган ишлар миқдорини кескин камайтириш;

- ОТМ фаолиятини диверсификациялаш стратегиясини жорий қилишга

йўналтирилган таълим муассасаларини бошқаришнинг дивизион-функционал
моделига, олий таълим менежментининг унитар ташкилий тузилмасидан
мультифункционал, кўп функционал менежмент тизимига ўтишни ташкил этиш;

- ОТМни бошқаришда “дивизион-функционал модели”ни амалиётга

жорий этиб, таълим сифатини таъминлашга йўналтирилган замонавий ташкилий
тузилмада “курслар” ўрнига “босқичлар” тизимини қўллаш ва модулларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўқитишда уларнинг вертикал координациясини таъминлаш ҳамда ўқув
дастурларини оддийликдан мураккабликка, хусусийликдан умумийликка,
айримликдан комплексликка йўналтирилган ҳолда амалга ошириш,
ривожланган мамлакатлардаги сингари “Itroductory-intermediate-advanced”
тарзида ўқитишни ташкил этиш;

- иш жойларининг паспортларини такомиллаштириш, талаб этиладиган

билим, кўникма ва маҳоратларга тайёрланган юқори малакали кадрларнинг
сифат кўрсаткичларини талабга мувофиқлаштиришдаги муаммолардан бири
бўлган вақт “лаг”ини қисқартириш, таълим жараёнида интерактив интенсив
усулларнинг фаол қўлланилиши, “умрга етадиган таълим”дан “умр давомида
таълим” концепциясига ўтиш заруратини эътиборга олган ҳолда ОТМларида
бакалавр ва магистр тайёрлаш муддатларини яқин келажакда мос равишда 3 ва 1
йилгача муддатга қисқартириш;

- ОТМлари сонини сақлаган ҳолда масофавий таълим бўйича талабалар

қабул қилиш ва ўқитишни жорий этиш; вилоятларда ОТМлари сонини
кўпайтириш, техника ва технологияга йўналтирилган тармоқлар ва соҳалар
бўйича корхоналар буюртмаларига мувофиқ мақсадли контракт асосида
(абитуриентнинг максимал балнинг камида 30%ини тўплаган ҳолда) ўқишни
ташкил қилиш;

- ОТМларига ўқиш истагини билдирган абитуриентларга бир ўқув

йилининг ўзида 2-3 номдаги ОТМда тест синовларига (кириш имтиҳонларига)
қатнашиш ҳуқуқини бериб, ижобий натижаларга мувофиқ, ОТМни танлаш
ҳуқуқини бериш; амалдаги Низом талабларига мувофиқ тест синовларидан
ўтган абитуриентларни васийлик, ҳомийлик ва ҳамкорлик асосида ўқишга қабул
қилиш;

- контрактация шартномалари асосида магистрлар тайёрлаш ўринларини

кўпайтириш, шунингдек, ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларини
имтиёзли диплом билан тугатган бакалаврларни ўз хоҳишларига кўра мос
магистратура мутахассисликларига имтиёзли шартларда ўқишга кириш
имкониятларини кенгайтириш;

- глобаллашув жараёнида рақобат муҳитининг кескинлашуви ва ОТМ

“яшовчанлиги”ни таъминлаш мақсадида мамлакатимизда университетларнинг
француз ва немис моделларидан фарқли ўлароқ, америкача “тадбиркорлик
университетлари” деб аталувчи олий таълим муассасаларини шакллантириш,
фан-таълим-ишлаб

чиқариш

интеграциясини

амалга

оширадиган

“университетлар комплекси”ни барпо этиш, илмий тадқиқотларни амалиётга
трансферини таъминлаш;

- амалдаги “баҳолар инфляцияси”га барҳам бериш учун ОТМларида

ривожланган мамлакатлардаги таълим сифатини ёзма тарзда адолатли ва аниқ
баҳолашнинг квалиметрия усулларини қўллаш;

- таълим стандартларини талабалар томонидан ўзлаштириш даражасига

мувофиқ ОТМлари битирувчиларига табақалашган тўрт тоифадаги битирув
ҳужжати бериш ва шу орқали ўқув жараёнида талабаларнинг рақобатлашувини
таъминлаш, ўз навбатида иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларни ишга
қабул қилишларида диплом даражасига эътибор беришларини таъминлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бунда ОТМларида икки хил, яъни 86-100% рейтинг кўрсаткичлари асосида
битирганларга имтиёзли диплом ва 55-85% рейтинг кўрсаткичлари билан
битирганларга оддий диплом бериш амалиёти жорий этилганлигини ҳисобга
олган ҳолда, таклифга биноан 86-100% рейтинг асосида битирганларга имтиёзли,
71-85% рейтинг асосида битирганларга I-даражали, 61-70% рейтинг
кўрсаткичлари билан битирганларга II-даражали диплом ва кўп марта
огоҳлантирилишига қарамасдан, ОТМ ички-тартиб қоидаларини сурункали
бузган, барча фанлардан 2-3 уринишда 55-60% рейтинг баллари тўплаган
битирувчиларга сертификат берилишини ташкил этиш;

- ОТМда фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг илмий-педагогик

салоҳиятини ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, илмий
даражали

ўқитувчиларнинг

ОТМларидаги

салоҳият

даражасидаги

нормативларини қайта кўриб чиқиш, олий таълим сифатини юксалтириш
мақсадида маъруза ўқишга аксарият ҳолларда фақат илмий даражаси ва унвони
бор ўқитувчиларни жалб этиш ва б.

Муаллифнинг хулосавий таклиф ва тавсиялари олий таълим

муассасаларининг бошқарув, ОТМларида юқори малакали бакалаврлар ва
магистрлар тайёрлаш ва самарадорлигини баҳолаш, ошириш, олий таълим
сифатини

бошқарув

жараёнлари

механизмини

такомиллаштириш

имкониятларини кенгайтиради.

Демак, билимларни бошқариш бугунги кунда

ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили, шунингдек, корхонанинг
инсон капитали тараққиётининг шакли сифатида қаралиши мақсадга мувофиқ.
Ваҳоланки, инсoн oмили юрт рaвнaқи, жaмиятимиз тaрaққиёти вa
янгилaнишининг энг aсoсий oмилидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Тошкент, 2015. – 304 б.

2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш

– юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон
Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси. 2016 йил 7 декабрь. – Тошкент, 2016. [Электрон ресурс].
Манба: http://press-service.uz/uz/news/news1/

3. Ғуломов С., Бегалов Б. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида

таълим сифатини юксалтириш йўллари // Иқтисодиёт ва таьлим. – 2010. – 2. – Б.
72-75.

4. Шодиев Т. Иқтисодий ривожланишнинг сифат векторлари.

Методологические вопросы разработки стратегий долгосрочного развития //
Материалы V Форума экономистов. – Ташкент, 2013. – 21-26-бетлар.

5. Каюмова Н.О. Превращение знания в общественный товар и вопросы

регулирования интеллектуальной собственности // Сборник научных трудов:
Реализация антикризисной программы – основа дальнейшего развития
национальной экономики и повышения его конкурентоспособности. – Москва,
2010. – С.324-326.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

10

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

6. Интервью с ректором. Московский государственный университет им.

М.В.Ломоносова // Торгово-промышленные ведомости. – 2009. – 13 (июль).

7. Гоженко К.Н. Экономика знания – императивная основа инновационной

трансформации сферы образовательных услуг. Автореф. дисс. … д-ра эконом.
наук. – Кисловодск, 2012. – 38 с.

8. Черноус Т.Ф. Основные тенденции модернизации национальной

системы подготовки кадров высшей квалификации в новых социально-
экономических условиях // Высшее образование Кыргызской Республики. –
2008. – 2 (12). – С. 29-35.

9. Ғойибназаров Б., Турғунов Т. Бозор шароитида ижтимоий соҳанинг

ривожланиши // Иқтисодиёт ва таълим, 2009, № 6. – 19–20–бетлар.

10. Бузрукханов С. Олий таълим инвестиция муҳитининг ривожида

тадбиркорлик маркетинги // Жамият ва бошқарув. – 2010. – 2. – 75-76-бетлар.

11. Карпенко М. Новая роль высшего образования в эпоху развития

инновационной экономики, глобализации и депопуляции // Знание. Понимание.
Умение, 2007. № 4. – С. 31-39.

12. Эргашходжаева Ш.Д., Нишонов Д.Ш. Замонавий иқтисодиёт ва

инновация таълими // Ўзбекистонда божхона ишининг долзарб муаммолари:
назария ва амалиёт. Республика илмий-амалий анжумани мақола тезислари
тўплами. – Тошкент. – 2010. – 197–198–бетлар.

13. Пастухов А.Л. Показатели и критерии управления знаниями в

университетских комплексах // Проблемы современной экономики. – 2012. –
3(43). – С.344-348.

14. Болонский процесс: региональный ответ на глобальные проблемы.

Статья подготовлена на основе доклада на международной конференции “Пути
к общему будущему: изменение роли высшего образования в объединенном
мире”, состоявшейся 29-30 августа 2007 года в Университете ООН. ЮНЕСКО
(Токио, Япония).

Источник: www.unevoc.unesko.org

15. Рахимов Б.Х., Мажидов И.У. Роль профессионального образования в

модернизации страны // Подготовка образованного и интеллектуально развитого
поколения – как важнейшее условие устойчивого развития и модернизации
страны. Сборник статей международной конференции. 16-17 февраля 2012 года.
– Ташкент, 2012. – С.41

-

43.

16. Акрамова Ш.Г. Роль человеческого капитала в обеспечении

устойчивого инновационного развития // Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 2014. – 2. – 11 с.

17. Шумейко А.А. Интернационализация и регионализация высшего

образования как фактор развития конкурентоспособности университета //
Современные проблемы науки и образования, 2015. № 6. – 6 с.

18. Константинов Г.Н., Филонович С.Р. Университеты, общество знания и

парадоксы образования // Вопросы образования, 2005. – 4. – С.106-126.

19.

Ряховский

Д.И.

Реализация

программ

дополнительного

профессионального образования в свете нового закона «Об образовании
Российской Федерации» // Проблемы современной экономики, 2013. – 4 (48). –
С.367-372.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

11

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

20. Колядин А.П. Фиктивный компонент человеческого капитала как

системный феномен экономики знаний. Автореф. дисс. … д-ра эконом. наук. –
Саратов, 2012. – 30 с.

21. Таиров Д. Воздействие человеческого капитала на экономический рост

// Биржа эксперт, Тошкент. – 2012. № 5. –56-58 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш - энг олий саодатдир. - Тошкент, 2015. - 304 б.

Мирзиёев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови. Узбекистон Республикасининг Президента Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 24 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 2016 йил 7 декабрь. - Тошкент, 2016. [Электрон ресурс]. Манба: http://press-service.uz/uz/news/news 1 /

Туломов С., Бегалов Б. Ахборот-коммуникация тсхнологиялари асосида таълим сифатини юксалтириш йуллари // Иктисодиёт ва таълим. - 2010. - 2. - Б. 72-75.

Шодиев Т. Иктисодий ривожланишнинг сифат векторлари. Методологические вопросы разработки стратегий долгосрочного развития // Материалы V Форума экономистов. - Ташкент, 2013. - 21-26-бетлар.

Каюмова Н.О. Превращение знания в общественный товар и вопросы регулирования интеллектуальной собственности И Сборник научных трудов: Реализация антикризисной программы - основа дальнейшего развития национальной экономики и повышения его конкурентоспособности. - Москва, 2010.-С.324-326.

Интервью с ректором. Московский государственный университет им. М.В.Ломоносова И Торгово-промышленные ведомости. - 2009. - 13 (июль).

Гоженко К.Н. Экономика знания - императивная основа инновационной трансформации сферы образовательных услуг. Автореф. дисс. ... д-ра эконом, наук. - Кисловодск, 2012. - 38 с.

Черноус Т.Ф. Основные тенденции модернизации национальной системы подготовки кадров высшей квалификации в новых социально-экономических условиях И Высшее образование Кыргызской Республики. -2008.-2(12).- С. 29-35.

Тойибназаров Б., Тургунов Т. Бозор шароитида ижтимоий сохднинг ривожланиши И Иктисодиёт ва таълим, 2009, № 6. - 19-20-бетлар.

Бузрукханов С. Олий таълим инвестиция мухятининг ривожида тадбиркорлик маркетинги // Жамият ва бошкарув. - 2010. - 2. - 75-76-бетлар.

И. Карпенко М. Новая роль высшего образования в эпоху развития инновационной экономики, глобализации и депопуляции // Знание. Понимание. Умение, 2007. № 4. - С. 31 -39.

Эргашходжаева Ш.Д., Нишонов Д.Ш. Замонавий иктисодиёт ва инновация таълими // Узбекистонда божхона ишининг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт. Республика илмий-амалий анжумани макола тезислари туплами. - Тошкент. - 2010. - 197-198-бстлар.

Пастухов А.Л. Показатели и критерии управления знаниями в университетских комплексах // Проблемы современной экономики. - 2012. -3(43). - С.344-348.

Болонский процесс: региональный ответ на глобальные проблемы. Статья подготовлена на основе доклада на международной конференции “Пути к общему будущему: изменение роли высшего образования в объединенном мире”, состоявшейся 29-30 августа 2007 года в Университете ООН. ЮНЕСКО (Токио, Япония). Источник: www.uncvoc.uncsko.org

Рахимов Б.Х., Мажидов И.У. Роль профессионального образования в модернизации страны // Подготовка образованного и интеллектуально развитого поколения - как важнейшее условие устойчивого развития и модернизации страны. Сборник статей международной конференции. 16-17 февраля 2012 года. - Ташкент, 2012. - С.41-43.

Акрамова Ш.Г. Роль человеческого капитала в обеспечении устойчивого инновационного развития // Иктисодиёт ва инновацион техиологиялар, 2014. - 2. - 11с.

Шумейко А.А. Интернационализация и регионализация высшего образования как фактор развития конкурентоспособности университета // Современные проблемы науки и образования, 2015. № 6. - 6 с.

Константинов Г.Н., Филонович С.Р. Университеты, общество знания и парадоксы образования // Вопросы образования, 2005. - 4. - С. 106-126.

Ряховский Д.И. Реализация программ дополнительного профессионального образования в свете нового закона «Об образовании Российской Федерации» И Проблемы современной экономики, 2013.-4 (48). -С.367-372.

Колядин А.П. Фиктивный компонент человеческого капитала как системный феномен экономики знаний. Автореф. дисс. ... д-ра эконом, наук. -Саратов, 2012. - 30 с.

Таиров Д. Воздействие человеческого капитала на экономический рост //Биржа эксперт, Тошкент. -2012. №5.-56-58 6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов