Таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш шароитида ипакчилик тармоғида ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
164-171
5
1
Поделиться
Рустамов, Н. (2019). Таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш шароитида ипакчилик тармоғида ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (4), 164–171. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10861
Нарзилло Рустамов, Ташкентский государственный педагогический университет

к.э.ф.д., PhD

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада таркибий ўзгаришлар шароитида ипакчилик тармоғида диверсификациялаш жараёнларини самарали амалга ошириш йўналишлари, тармоқда хомашё таъминотини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

156

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ВА ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Рустамов Нарзилло Истамович

1

,

1

Тошкент давлат педагогика университети и.ф.ф.д., PhD, ТДПУ

Ўзбкистон, 100070, Тошкент ш., Чилонзор тумани,

Бунёдкор шоҳ кўчаси, 27- уй

E-mail

:

narzillo.rustamov.77@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада таркибий ўзгаришлар шароитида ипакчилик

тармоғида диверсификациялаш жараёнларини самарали амалга ошириш йўналишлари,
тармоқда хомашё таъминотини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

иқтисодиётнинг таркибий тузилиши, таркибий ўзгаришлар,

диверсификация, хомашё таъминотини такомиллаштириш, SADT услубиёти.

Abstract:

This article highlights the directions for the effective implementation of

diversification processes in the silk industry and the task of improving the raw material sector in
the context of structural changes.

Key words:

structure of the economy, structural changes, diversification, improvement of

raw materials, SADT methodology.

Кириш

Жаҳон бозори конъюнктураси мураккаб кўринишга эга бўлган ҳозирги кунда

мамлакатлар иқтисодиётининг ташқи таъсирларга бардош бериши ва барқарор
ривожланишининг муҳим омиллардан бири миллий иқтисодиётда таркибий
ўзгаришларни самарали амалга ошириш ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш
даврида миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозори интеграциясига адаптацияси қийин
кечаётган шароитда мамлакатлар иқтисодиётининг рақобатдошлик даражаси
пасайиши кузатилади. Бу ҳолатда мамлакат иқтисодиётидан ресурсларнинг (табиий,
капитал, меҳнат, инсон капитали) чиқиб кетиши ва иқтисодиётнинг юқори
технологияга асосланган тайёр маҳсулотлар билан эмас, балки ресурсларни сотиш
ҳисобига экстенсив ўсиши кузатилади. Бу мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий
ўсишига тўсқинлик қилади. Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш
учун унинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришлар ва диверсификацияни
самарали амалга ошириш ва бу орқали миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини
ошириш ҳозирги кунда муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2015 йил 4 мартда қабул қилинган “2015-2019 йилларда ишлаб

чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни
таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4707-сонли фармон
асосида таркибий ўзгаришлар ва диверсификация жараёнлари самарали амалга
оширилмоқда.

Диверсификациялаш жараёнларини амалга оширишда тармоқларнинг ўзаро

боғланиши

орқали

янги

йўналишларнинг

пайдо

бўлиши

кузатилади.

Мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш жараёнлари амалга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

157

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оширилиши натижасида биз ўрганаётган объект - ипакчилик тармоғида ҳам
сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, тармоқда хомашё етиштириш, ишлаб чиқаришни
ташкил этиш жараёнлари янги хусусиятларни намоён этмоқда. Таркибий ўзгаришлар
шароитидаги мазкур ҳолатлар ва янги хусусиятларни ўрганиш айни вақтдаги долзарб
муаммолардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, диверсификация жараёнлари ва

хомашё таъминоти масалалари мамлакатимиздаги ва хорижлик етакчи иқтисодчи
олимлар томонидан чуқур ўрганилган. Жумладан, профессор Н. Махмудов ва
С. Ҳомидовларнинг фикрига кўра “Таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг
асосий мақсади иқтисодиётда босқичма-босқич равишда ишлаб чиқариш
жараёнларини

таркибий

жиҳатдан

ўзгартириш,

модернизациялаш

ва

диверсификациялаш, юқори технологияли саноат соҳаларини жадал ривожлантириш,
уларда юқори сифат талабларига жавоб берадиган рақобатбардош тайёр ва
яримтайёр маҳсулотлар турини янада кенгайтириш, мавжуд салоҳият ва
имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш сарф-харажатларини
қисқартириш, валюта маблағларини иқтисод қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли
фаровонлигини юксалтиришга эришиш ҳисобланади”[1].

М. Исаков ва Я. Алиевларнинг фикрига кўра “Диверсификация - лотинча сўздан

олинган бўлиб, “ўзгариш, хилма-хиллик” деган маъноларни билдиради. Саноат
ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш туфайли корхоналарнинг фаолият
соҳалари ўзгаради ва тайёрланадиган маҳсулот тури кўпайиб боради” [2].

Саноат тармоқларида диверсификация тадбирларининг самарадорлигини

ошириш омилларидан бири хомашё таъминотини такомиллаштириш ва мавжуд
хомашёдан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Хомашё ишлаб чиқариш
жараёнининг асосий элементи сифатида саноат ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги
ошишига таъсир кўрсатади. Иқтисодчи олим А. Содиқов эътироф этишича
“Саноатнинг қайта ишловчи тармоқларида хомашё ва ёқилғи харажатлари ишлаб
чиқаришга сарфланган харажатлар ҳажмида энг катта салмоққа эгадир. Шунинг учун
хомашёни тежаб ишлатиш, ундан самарали фойдаланиш саноат маҳсулоти
таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш ва
ишловчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда катта роль ўйнайди” [3].

Россиялик Г. Немченко бошчилигидаги олимларнинг фикрига кўра

“Диверсификациялаш саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш билан
чамбарчарс

боғлиқ

бўлган

тушунчадир.

Етакчи

саноат

тармоқларини

модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш ушбу тармоқларда ишлаб
чиқаришни диверсификациялашга олиб келади, пировардида мамлакат, корхона ва
маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлиги таъминланади ва бунинг
натижасида иқтисодий ўсишга эришилади”[4].

И. Емельянович эътироф этишича, “Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш

саноат ривожланишининг энг мураккаб ва истиқболли шакли бўлиб, у бир вақтнинг
ўзида

ишлаб

чиқаришнинг

бир-бири

билан

боғлиқ

бўлган

турларини

ривожлантиришни англатади, шунингдек, у фирма, ташкилот, концерн ва компания


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

158

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

доирасида

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотлар

ассортименти

ҳамда

номенклатурасининг кенгайишини ҳам билдиради” [5].

Хорижлик Э. Баумунгнинг фикрига кўра “Диверсификациялашнинг усуллари

маҳсулотни янгилаш ва такомиллаштириш, бозорнинг янги сегментларини эгаллаш,
бозорларни ҳудудий кенгайтириш, шахсий хомашё манбаларини яратиш, корхонада
янги ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир” [6].

П. Горецкий эътироф этишича “Диверсификациялашнинг асосий мақсади

ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартиришдан иборатдир. Диверсификациялашнинг
ўсиш мақсади, барқарорлаштириш мақсади ва эгилувчанлик мақсади бир-биридан
фарқланади” [7].

Бизнинг фикримизга кўра иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни

диверсификациялаш жараёнлари билан боғлаб ўрганиш, уларнинг саноат
корхоналаридаги хомашё таъминоти билан уйғунлаштирган ҳолда тадқиқот олиб
бориш, бу жараёнларни иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хусусан ипакчилик
тармоғида қўллаш таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг самарадорлигини
оширишга ёрдам беради.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув, таркибий таҳлил,

илмий умумлаштириш, иқтисодий таққослаш, графикли тасвирлаш, SADT таркибий
таҳлил ва лойиҳалаш усулларидан фойдаланилди. Хусусан, мақолада таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш йўналишлари графикли тасвирлаш усулида
ифодаланади, SADT таркибий таҳлил ва лойиҳалаш усулидан фойдаланилган ҳолда
ипакчилик тармоғининг хомашё таъминоти жараёнлари ифодалаб берилади.

Таҳлил ва натижалар

Миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни самарали амалга оширишда

унинг тармоқларида рўй берадиган ўзгаришларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга
эга. Ҳар қандай иқтисодий тизим доимий ҳаракатда бўлади, масалан, капиталнинг
самараси паст соҳадан самараси юқори соҳага қараб ҳаракатланиши, ишлаб чиқариш
жараёнининг анъанавийдан янги ресурс тежовчи тизимга ўтиши, меҳнат
ресурсларнинг манфактурадан технологик жараёнга ўтиши ва бошқалар бунга яққол
мисол бўлади. Бу жараён миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишининг асосий
омили ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар
иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, рақобатбардошлигини ошириш учун унинг
таркибий тузилишини такомиллаштириш заруратини янада кучайтирмоқда.

Мамлакат иқтисодиётида юз бераётган таркибий ўзгаришлар ҳар доим ҳам

самарали бўлавермайди, чунки таркибий ўзгаришлар турли сабабларга кўра қуйидаги
йўналишларда амалга оширилади:

1 Ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирган ҳолда;
2. Ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирмаган ҳолда қўшимча ресурсларни

жалб этиш асосида;

3. Ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши натижасида (расм 1).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

159

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Расм 1. Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш йўналишлари [8]

Таркибий ўзгаришларга ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш орқали

эришиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнига
инновация, янги турдаги бошқарув усулларини қўллаш орқали рўй беради. Натижада
мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишга эришади.

Ишлаб чиқаришнинг анъанавий туридан фойдаланиб таркибий ўзгаришга

эришиш ишлаб чиқариш жараёнига қўшимча ресурсларни жалб этиш натижасида
амалга оширилади. Бунда капитал қайтими камайиб, ресурслардан фойдаланиш
самарадорлиги пасаяди, натижада иқтисодий турғунлик (стагнация) кузатилади.

Ишлаб чиқариш жараёнининг қисқариши турли сабаблар натижасида юзага

келади,

жаҳон

тажрибасида

турли

табиий

офатлар,

урушлар,

сиёсий

нобарқарорликлар, мамлакатнинг бир иқтисодий тизимдан иккинчи тизимга ўтиш
шароитида иқтисодий инқирозлар даври кузатилади. Таркибий ўзгаришларнинг
ишлаб чиқариш жараёни қисқариши натижасида юз бериши мамлакат
иқтисодиётининг пасайишга олиб келади.

Илгари тўла ихтисослашган саноат корхоналарининг бошқа тармоқлар,

жумладан, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби соҳаларга кириб бориши
уларнинг фаолият соҳалари кенгайишини билдирарди. Диверсификация натижасида
турли-туман товарлар ишлаб чиқарилади, аммо технологик жиҳатдан боғланмаган
кенг тармоқли комплекс вужудга келади. Саноат тармоқларини диверсификациялаш
уларнинг нафақат фойда олиш имкониятларини мустаҳкамлайди, балки корхоналар
жаҳон бозорида янгидан-янги марраларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат
қилади.

Жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар

доирасида диверсификациялаш тадбирларини амалга ошириш асосида биз
ўрганаётган тармоқ - ипакчилик тармоғининг бош ташкилоти “Ўзбекипаксаноат”
уюшмаси ташкил этилди ҳамда унда қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг
диверсификациялашуви рўй берди.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

29

мартдаги

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

160

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ПҚ-2856-сонли қарори асосида ташкил этилган мазкур уюшма ўз фаолиятини
қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширмоқда:

- ипак қурти учун озуқа базасини такомиллаштириш;
- ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш ҳамда уни бирламчи қайта ишлаш;
- пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш;
- тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 2018 йилда 18

минг тонна ипак қурти пилласи етиштирилди (2017 йилга нисбатан 144 фоизга кўп),
ипак маҳсулотлари экспорти эса 60 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил
қилди. Уюшма тизими корхоналарига мавжуд 43,4 минг гектар тут дарахти ва 44
миллион тут кўчати бириктирилди, шунингдек, 2270 гектар плантация яратилди,
булардан 400 гектар майдонни интенсив тут дарахтлари эгаллади. 2018 йилда
ипакчилик корхоналарини модернизациялаш ҳисобига 50 миллион АҚШ долларидан
ортиқ инвестиция киритилди. Ипакчилик соҳасида 14 452 та доимий ва 410 793 та
мавсумий иш ўринлари яратилди. Натижада қишлоқ жойлардаги аҳоли, айниқса,
аёллар иш билан таъминланди ва уларнинг даромади ошди. Бундан ташқари, соҳага
хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш ишларини ривожлантириш,
соҳага йўналтирилган илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар самарадорлигини
оширишга кенг эътибор қаратилди [11].

Бугунги кунда ипакчилик тармоғини тизимли ривожлантириш, ипакчилик

кластерини ташкил этиш борасида тармоқда баъзи муаммолар борлиги кўзга
ташланмоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш учун ипакчилик саноати
корхоналарида ишлаб чиқариш қувватидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида
хомашё сифатини назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб
чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.

Хомашёдан фойдаланишда унинг ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатига

таъсирини инобатга олиш лозим. Хомашёнинг сифат кўрсаткичлари белгиланган
стандартларга мос келса, у ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ошишига ва
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари яхшиланишига сезиларли
даражада таъсир кўрсатади. Ипакчилик тармоғида хомашё таъминотчиларининг
фаолиятини назорат қилиш имконини берувчи самарали услубиёт сифатида SADT
услубиётидан фойдаландик.

SADT (“Structured Analysisand Design Technique”) таркибий таҳлил ва лойиҳалаш

услубиёти 1969 йилда Дуглас Росс томонидан ишлаб чиқилган[9]. SADT функционал
моделлаштириш услубиёти бирор объектнинг функционал моделини қуриш учун
мўлжалланган усул, қоида ва тартиблар йиғиндисини ўз ичига олади. SADT услубиёти
объектнинг функционал таркиби ва унда амалга ошириладиган ҳаракатлар
ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди [10].

SADT таркибий таҳлил ва лойиҳалаш услубиёти асосида ипакчилик тармоғида

“Хомашё сифатини назорат қилувчи тизим”ни жорий этиш, унинг доирасида
“корхона-уй хўжаликлари ҳамкорлиги”ни йўлга қўйиш ва унда мотивация
усулларидан фойдаланишни асослаб бериш мақсадида SADT услубиётига “уй
хўжаликлари” блокини киритишни таклиф этдик (2-расм) ҳамда бу орқали тармоқда
хомашё таъминотининг янги йўналиши пайдо бўлишини асослаб бердик. Яъни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

161

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мазкур модель асосида ипакчилик корхоналари хомашё таъминоти бўйича фермер
хўжаликлари билан эмас, тўғридан-тўғри уй хўжаликлари билан шартнома
тузишларини таклиф этдик.


Хомашё

сифатини назорат

қилувчи тизим

(корхона-уй

хўжаликлари ҳамкорлиги)

Расм 2. Ипакчилик тармоғининг хомашё таъминотида SADT услубиёти

1

Мазкур

услубиёт

асосида

ипакчилик

саноати

тармоғида

хомашё

таъминотчилари фаолиятини назорат қилиш жараёни ГОСТ-ISO-9001-2011, ГОСТ-ISO-
19011-2012 талаблари ва буюртмачиларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига қўядиган
талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.

SADT услубиётига асосан ишлаб чиқариш жараёнига кирувчилар ҳамда

чиқувчилар назорат қилинади. Масалан, юқорида келтирилган моделда пиллани
қайта ишлаш жараёнида блокка кирувчилар хомашё, ёрдамчи материал ва бутловчи
қисмлар бўлмоқда. Ипак калаваси тайёр маҳсулот сифатида блокдан чиқувчи
бўлмоқда. Илгари пилла таъминоти фермер хўжаликлари томонидан амалга
оширилганда корхоналар томонидан хомашё сифатини назорат қилиш мумкин эди.
Биз томонимиздан берилаётган таклиф асосида ипакчилик корхоналари тўғридан-
тўғри уй хўжаликари билан шартнома тузгандан кейин хомашё сифатини назорат
қилиш жараёни қийинлашади. Яъни, уй хўжаликларига ISO ва ГОСТ талабларини ёки
хорижлик харидорларнинг талабларини тушунтириш қийин. Бу ҳолатда уй
хўжаликлари учун фақат мотивация усулларини қўллаш мумкин. Шундай экан,
таркибий ўзгаришлар шароитида ипакчилик корхоналари томонидан хомашё
етиштирувчиларни мотивлаштириш, уларни рағбатлантириб бориш корхоналарда
хомашёнинг миқдори ошиб, сифати яхшиланиши билан бир қаторда пилла
етиштирувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ошишига ҳам олиб келади.


1

Муаллиф томонидан тузилган.

I1. Хомашё

I2. Ёрдамчи материаллар

I3. Бутловчи

қисмлар

О1 Ипак калаваси

М.1 Кузатувчилар, техник экспертлар

Пилла хомашёсини қайта

ишлаш жараёни

С3.Буюрт-

мачиларнинг

талаблари

С2.ГОСТ-

ISO-90011-

2012

талаблари

С1.ГОСТ-ISO-

9001-2011
талаблари

Уй

хўжали

клари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

162

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса

ва

таклифлар

Бугунги

кунда

миллий

иқтисодиётимизда

таркибий

ўзгаришларнинг

самарадорлигини оширишда тармоқларни диверсификациялаш тадбирларини
амалга ошириш юқори самара беради. Иқтисодиёт тармоқларида ҳозирги кунда рўй
бераётган

ўзгаришлар,

вужудга

келадиган

янги

хусусиятлар,

уларнинг

натижадорлигини ошириш бўйича янги ёндашув ва усулларни қўллаш таркибий
ўзгаришларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди. Демак,
таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш шароитида ипакчилик тармоғида
ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш
лозим:

-

иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг учта йўналиши

мавжуд бўлиб, ипакчилик тармоғида диверсификациялаш тадбирларини ишлаб
чиқариш жараёнларини кенгайтириш йўли орқали амалга ошириш юқори самара
беради;

-

ипакчилик тармоғида хомашё таъминотини амалга оширишда илгари фермер

хўжаликлари билан шартномалар тузилган бўлиб, улар хомашё етиштириш қатор
муаммоларни

келтириб

чиқарди

(хомашё

етиштирувчи

ишловчиларнинг

манфаатдорлиги паст бўлиши, хомашё сифатининг паст бўлиши, молиявий
қийинчиликлар ва бошқалар);

-

биз томонимиздан таклиф этилаётган хомашё таъминоти бўйича ипакчилик

корхоналари тўғридан-тўғри уй хўжаликлари билан шартномалар тузиши натижасида
ишловчиларнинг манфаатдорлик даражаси ошади ва унда мотивация усуллари
қўлланилиб, тайёр маҳсулот сифатининг ошиши таъминланади;

-

таклиф этилган SADT услубиёти моделига уй хўжаликлари блокининг

киритилиши уй хўжаликларини нафақат истеъмол қилувчи, балки ишлаб чиқариш
жараёнларини амалга оширувчи субъектга айлантиради;

-

ипакчилик тармоғида диверсификациялаш тадбирларини амалга ошириш

орқали хомашё таъминотини миқдор ва сифат жиҳатдан яхшилаш тармоқ
корхоналари келажакда самарали фаолият юритишини таъминлайди.

Юқоридаги йўналишлар бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши таркибий

ўзгаришлар

ва

диверсификациялаш

шароитида

ипакчилик

тармоғининг

самарадорлиги ошишига ўз ҳиссасини қўшади.

Фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати:

1. Махмудов Н.М., Хомидов С.О. Ўзбекистон саноати: ривожланиш омиллари,

тенденцияси ва муаммолари. Монография. – Т.: Иқтисодиёт, 2017. 163 б.

2. Исаков М., Алиев Я. Индустриал иқтисодиёт. Ўқув-услубий мажмуа.- Т.:

Иқтисодиёт, 2017. 91- б.

3. Содиқов А. Ўзбекистонда саноат ривожланишининг тенденция ва

истиқболлари. “Саноат тармоқларининг инновацион ривожланиши: муаммо ва
ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари
тўплами. I жилд. Т.: 2013. 10 - б.

4. Немченко Г. Диверсификация производства: цели и направления

деятельности. Проблемы теории и практики управления. 1998. №1. С.110.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

163

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5. Емельянович И. Ключ к диверсификации экономики. // Наука и инновации. –

2010. № 8. С.53.

6. Баумунг Э.В. Этапы развития диверсификации производства. Журнал

Молодой ученый. 2012. №3. С.144.

7. Gorecki P.K. The Measurement of Enterprise Diversification. // The Review of

Economics and Statistics. 1974. Vol. 56. No. 3. p.399.

8. Юдина М.А. Структурные сдвиги и их воздействие на экономический рост

национальной экономики. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата экономических наук. Красноярск, 2015.

9. Марка Д., Мак Гоуэн К. Методология структурного анализа и

проектирования: Пер. с англ. М.: Диалог-МИФИ, 1993. С.240.

10. Калянов Г.Н. Основы консальтинга при автоматизации предприятий и

учреждений. Обзорный курс.- М.: Академия АйТи, 1988. С.82.

11. “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг маълумотлари.

Библиографические ссылки

Махмудов Н.М., Хомидов С.О. Узбекистон саноати: ривожланиш омиллари, тенденцияси ва муаммолари. Монография. -Т.: Ицтисодиёт, 2017.163 б.

Исаков М., Алиев Я. Индустриал ицтисодиёт. Уцув-услубий мажмуа.- Т.: Ик,тисодиёт, 2017. 91- б.

Содицов А. Узбекистонда саноат ривожланишининг тенденция ва истицболлари. "Саноат тармоцларининг инновацион ривожланиши: муаммо ва ечимлар" мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари туплами. I жилд. Т.: 2013. 10 - б.

Немченко Г. Диверсификация производства: цели и направления деятельности. Проблемы теории и практики управления. 1998. №1. С.110.

Емельянович И. Ключ к диверсификации экономики. // Наука и инновации. -2010. №8. С.53.

Баумунг Э.В. Этапы развития диверсификации производства. Журнал Молодой ученый. 2012. №3. С.144.

Gorecki Р.К. The Measurement of Enterprise Diversification. // The Review of Economics and Statistics. 1974. Vol. 56. No. 3. p.399.

Юдина M.A. Структурные сдвиги и их воздействие на экономический рост национальной экономики. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Красноярск, 2015.

Марка Д., Мак Гоуэн К. Методология структурного анализа и проектирования: Пер. с англ. М.: Диалог-МИФИ, 1993. С.240.

Калянов Г.Н. Основы консальтинга при автоматизации предприятий и учреждений. Обзорный курс.- М.: Академия АйТи, 1988. С.82.

"Узбекипаксаноат" уюшмасининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов