Пути эффективного использования регионального ресурсного потенциала на промышленных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
92-98
4
2
Поделиться
Рустамов, Н., & Тухтаева, М. (2020). Пути эффективного использования регионального ресурсного потенциала на промышленных предприятиях. Экономика и инновационные технологии, (6), 92–98. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11828
Нарзилло Рустамов, Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

доцент, к.э.н.д (PhD)

Муяссар Тухтаева, Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада саноат корхоналарида ҳудудий ресурс салоҳиятидан фойдаланишнинг назарий асослари ёритилган, экспертлар сўрови усулида ҳудудларда ресурслардан фойдаланиш ҳолати баҳоланган, ҳудудларда ресурслардан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилиниб, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

93

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ҲУДУДИЙ РЕСУРС

САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Рустамов Нарзилло Истамович,

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти,

иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD)

E-mail:

narzillo.rustamov.77@mail.ru

Тухтаева Муяссар Шовкат қизи

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси

Ўзбкистон, 100070, Тошкент ш., Чилонзор тумани,

Бунёдкор шоҳ кўчаси, 27- уй

Аннотация:

Ушбу мақолада саноат корхоналарида ҳудудий ресурс салоҳиятидан

фойдаланишнинг

назарий асослари ёритилган, экспертлар сўрови усулида ҳудудларда

ресурслардан фойдаланиш ҳолати баҳоланган, ҳудудларда ресурслардан фойдаланиш
ҳолати таҳлил қилиниб, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича

таклифлар берилган

.

Калит сўзлар:

ресурслар, иқтсодий салоҳият,

ҳудудининг

ресурс салоҳияти,

экспертлар

сўрови усули,

ресурс

салоҳиятидан самарали фойдаланиш

.

Abstract:

This article highlights the theoretical aspects of using the regional resource

potential in industrial enterprises, assesses the use of resource potential by the method of a survey
of experts, analyzes the state of using the resource potential in the regions and gives
recommendations for improving the efficiency of their use.

Key words:

resources, economic potential, resource potential of the region, expert survey

method, effective use of resource potential.

Кириш

Бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,

барқарор иқтисодий ўсишга эришиш биринчи навбатда, ҳудудлардаги мавжуд ресурс
салоҳиятидан самарали фойдаланиш даражаси билан боғлиқ бўлмоқда. Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

7

февралдаги

“Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси”нинг

иқтисодиётни

ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишида мамлакатимизда
юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ҳамда вилоят, туман ва
шаҳарларни комплекс ҳамда мутаносиб ривожлантириш, уларнинг мавжуд
салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган

[1].

Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ҳудудларда ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни

жадаллаштириш,

халқнинг

турмуш

даражаси

ва

даромадларини

ошириш

учун

ҳар

бир

ҳудуднинг

табиий,

минерал

-

хомашё,

саноат

ва

меҳнат

салоҳиятидан

комплекс

ва

самарали

фойдаланишни

таъминлаш

каби

вазифаларни

амалга

оширишда

мазкур

мақолада

бериладиган

таклифлар

маълум

даражада

хизмат

қилади

.

Саноат корхоналарида ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш

доимо

муҳим аҳамият касб этиб, уни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва мавжуд табиий ресурс


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

94

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

салоҳиятидан

самарали

фойдаланиш

имкониятларини

ўрганиш

долзарб

муаммолардан бири ҳисобланади.

Саноат корхоналарида

ҳудудлардаги мавжуд ресурс салоҳиятидан самарали

фойдаланиш

жараёнларини илмий

-

услубий асослаб,

бу бўйича таклифлар бериш

мазкур ишнинг мақсади ҳисобланади.

Уни бажариш давомида саноат корхоналарини ривожлантиришда ҳудудий

ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича етакчи иқтисодчи олимларнинг
фикрларини ўрганиш, омилий таҳлил ва экспертлар сўрови усуллари орқали ҳудудий
ресурс салоҳиятидан фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ҳамда саноат корхоналарида
ҳудудлардаги

мавжуд ресурс салоҳиятидан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш

каби вазифалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий

салоҳият ва ҳудудий саноат корхоналарида ресурс салоҳиятидан

фойдаланиш бўйича мамлакатимизда

ва

хорижда

кўплаб олимлар тадқиқот олиб

борганлар ва бу масалани атрофлича ўрганганлар. Жумладан,

профессор Ш.Шодманов

ва У.Ғафуровлар

таърифлашича

,

жамиятнинг ишлаб чиқара билиш қобилияти

иқтисодий салоҳият деб аталади. Бу қобилият ишлаб чиқариш ресурсларининг

миқдори ва сифати билан белгиланади, яратилган маҳсулотлар ва хизматлар миқдори
билан ифода этилади

[2].

М.Р. Раҳимова ва А.Э. Ишмухамедовларнинг фикрига кўра ресурс салоҳияти

ҳар

бир мамлакатнинг энг муҳим бойлик манбаидир. Ундан олинаётган маҳсулотлар
инсоннинг турли эҳтиёжини қондиради.

Ресурслар ер остидан қазиб олингандан кейин

минерал хомашё кўринишига эга бўлади. Ер қаьридан қазиб олинган, иқтисодий

аҳамиятга эга бўлган фойдали қазилмалар минерал хомашёлар

дейилади

[3].

Россиялик иқтисодчи олим Р.Н. Нуреева

табиий ресурс захираларини

геологик,

саноат аҳамиятига молик ва эксплуатация

қилинган

турларини

ажратади

.

Минерал

ресурсларга бўлган талаб вақтга қараб ўзгариб туради ва у жамиятнинг ривожланиш
даражасига, ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, шунингдек техника тараққиётига ва
иқтисодий имкониятига боғлиқ бўлади. Техника билан қуролланганлик даражаси
қанча юқори бўлса, ресурсларга талаб шунча юқори ва табиий

хомашёларнинг кўплаб

янги турлари саноат ишлаб чиқаришга жалб этилади

[4].

Н.В. Пахомова ва К.К. Рихтерлар

таъкидлашича, таббий

ресурсларни

саноат

йўналишларида ўзлаштириш уларни баҳолашга (илмий

-

тадқиқот, излаш ва геологик

қидирув ишлари) ва уларнинг ҳажмига, саноатнинг ўзига хос хусусиятлари

ва

жамиятнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига,

хўжалик секторининг мамлакат

иқтисодиётидаги ролига боғлиқ ҳамда улар минерал

-

хомашёларни

қазиб чиқариш,

бойитиш ва қайта ишлашни ўз ичига олади. Минерал ресурсларнинг қайтадан

тикланмаслиги, улардан оқилона фойдаланишнинг

зарурати, қазиб чиқариш, қайта

ишлаш ва ташишда нобудгарчиликка йўл қўймаслик

каби ҳолатлар улардан

фойдаланишда

экологик ёндошувга риоя қилиш лозимлигини бирдиради

[5].

Ҳудудларда мавжуд иқтисодий ресурслардан фойдаланиниш бўйича профессор

Д.В. Тростянский

“Мавжуд

ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ҳудудларда

саноатни ривожлантириш давлатнинг саноат сиёсати билан мувофиқ тарзда олиб
борилиши керак, уни амалга оширишдан асосий мақсад саноат ишлаб чиқаришини
ташкил этишда инновациялар соҳасидаги сўнгги янгиликларни қўллаш орқали


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

95

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ресурсдан фойдаланишни оптималлаштириш бўлиши лозим

.

Шу нуқтаи

-

назардан

тармоқлар

салоҳиятини аниқлаш ва уни ривожлантириш

мамлакат

ва унинг

ҳудудларида саноат сиёсатини самарали амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат
қилади”

-

деб таъкидлайди

[6].

К.М. Микснинг фикрига кўра ҳудудий

ресурс салоҳияти ҳудудда мавжуд

ресурслардан самарали фойдаланиш натижасида жамиятнинг

турли эҳтиёжларини

қондиришни ифодалайди.

Ҳар бир ресурс туридан фойдаланиш самарадорлиги ишлаб

чиқариш

жараёнининг хусусиятларидан келиб чиқиб аниқланади

[7].

Л.Д.

Бадриеванинг эътироф этишича, ҳудудий

ресурс салоҳиятидан самарали

фойдаланиш деганда ҳудуднинг ресурсларни жалб этиш даражаси ва мазкур
ресурсларни қўллаш натижасида амалга ошириладиган технологик жараёнларнинг
самарадорлиги тушунилади. Ҳудудий ресурс салоҳиятидан фойдаланиш уч босқичда
амалга оширилади:

биринчи босқичда ҳудудий

ресурс салоҳияти шакллантирилади, унинг таркиби

ва ташкил этувчиларнинг миқдори аниқланади;

иккинчи босқичда ишлаб чиқариш жараёнига ресурсларни йўналтириш амалга

оширилади;

учинчи босқичда ишлаб чиқариш жараёнида ресурслардан фойдаланиш

жараёни амалга оширилади

[8].

И.М. Ганиев

юқорида келтирилган ҳар

бир босқич ўзига хос ресурс салоҳиятидан

самарали фойдаланиш даражасини аниқлаб берадиган махсус омиллар билан
тавсифланиши кўрсатиб беради. Бу омилларни ички ва ташқи омилларга ажратади

.

Ички омилларга қўлланиладиган технологиялар ва жиҳозлар, ишчилар ва

бошқарувчи

ходимларнинг малака даражаси, инновацион фаоллик, қўлланиладиган хомашё ва
ишлаб чиқариладиган маҳсулот кабилар киради. Ташқи омилларга маҳсулотларга
хизмат кўрсатишни

йўлга қўйилиши, ҳудудий саноат сиёсати, бозор инфратузилмаси

ва технологик инфратузилма кабилар киради

[9].

Тадқиқот методологияси

Ҳудудларда яратилган ресурс захиралари саноатни ривожлантириш бўйича

қўйилган стратегик мақсадларга эришишнинг асосий омили ҳисобланади. Бир
вақтнинг ўзида бу ҳудуднинг имкониятларини кўрсатиб беради ва ҳудудларнинг
ресурс захираси мақсад функциясининг чегараловчи омили сифатида амал қилади.

Ҳудудий саноат тармоқлари

ривожланишига омилларнинг таъсирини аниқлаш

учун экспертлар

баҳолаши усулини қўллашни таклиф этамиз. Бу усул

орқали

омилларни баҳолашда саноат соҳаси экспертлари, иқтисодчилар жалб қилинади.
Экспертлар

томонидан корхоналарнинг фаолиятига таъсир этувчи ички омиллар

гуруҳларга ажратилади. Омиллар гуруҳларга ажратилгандан кейин аҳамияти юқори
бўлган асосий омиллар аниқлаб олинади. Омилларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш
учун хусусий, мавсумий ва интеграл кўрсаткичлардан фойдаланилади ҳамда
корхонанинг ташкилий

-

иқтисодий салоҳиятини баҳолаш имконини берувчи ҳар бир

омилни инобатга оладиган кўп омилли баҳолаш модели қўлланилади

[10].

Модель қуйидаги таркибий қисмларни ҳисобга олишга асосланади: меҳнат

салоҳияти

−𝑄

1

, молиявий ресурслар

−𝑄

2

, инфратузилма

−𝑄

3

, ишлаб чиқариш

муҳити

−𝑄

4

, ахборот муҳити

−𝑄

5

, маркетинг салоҳияти

−𝑄

6

, ишлаб чиқариш

жараёни

−𝑄

7

, интеллектуал салоҳият

−𝑄

8

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

96

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таклиф этилаётган модель саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини

баҳолайди ва қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади:

𝐾

п

= 𝛼

1

𝑄

1

+

𝛼

2

𝑄

2

+ 𝛼

3

𝑄

3

+

𝛼

4

𝑄

4

+ 𝛼

5

𝑄

5

+ 𝛼

6

𝑄

6

+ 𝛼

7

𝑄

7

+ 𝛼

8

𝑄

8

(1)

Бунда,

𝐾

п

саноат корхоналарининг иқтисодий салоҳияти, балл;

𝛼

𝑖

𝑖 −

омилнинг эгаллаган улуши;

𝑄

𝑖

− 𝑖 −

омилнинг баҳоси, балл.

Омилларни эгаллаган улуши қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

𝛼

𝑗

=

𝛼

𝑖𝑗

𝑛

𝑖=1

𝛼

𝑖𝑗

𝑛𝑚

𝑖=1

𝑗=1

(2)

Бунда,

𝑛 −

экспертлар сони;

𝑚 −

эгаллаган улушлар сони;

𝛼

𝑖𝑗

𝑖 −

эксперт

томонидан

𝑗 −

объект

улушига

берилган коэффициент.

Саноат корхоналарининг фаолиятига таъсир этувчи омилларни баҳолашда

экспертлар

фикри келишувчанлигини ҳисобга олиш учун

конкордация коэффициенти

(W)

қўлланилди

.

У

қуйидагича ҳисобланди

[11]:

𝑊 =

12𝑆

𝑚

2

(𝑛

3

−𝑛)

;

(3)

Бунда,

𝑚

баҳоланган вариантлар сони;

𝑛 −

экспертлар

сони;

𝑆 −

ранглар (табақалар) йиғиндисининг умумий квадрати ва мутахассислар

баҳоларининг йиғиндисининг ўртача квадрати ўртасидаги фарқ:

S = O − С Ч

(4)

Бунда,

O

умумий баллар квадратларининг йиғиндиси

;

С

экспертлар

баҳолари йиғиндисининг квадрати;

Ч −

экспертлар

сони

.

Конкордация коэффициенти одатда

0 <

𝑊

< 1 оралиқда бўлади.

W = 0

бўлганда,

экспертлар

фикри келишувчанлиги умуман бўлмайди,

W = 1

бўлганда ва экспертлар

фикри келишувчанлиги юқори бўлади ва экспертлар

қўлланиладиган омилларни бир

овоздан қўллаб

-

қувватлайдилар.

Саноат корхоналарида ҳудудий ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражаси

қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

ФД

ҳуд.сал

=

𝐾

с

𝐾

maxр с

(5)

Бунда,

ФД

ҳуд.сал

ҳудудий ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражаси

;

𝐾

с

саноат корхоналарида фойдаланаётган салоҳият.

𝐾

max рс

саноат корхоналарининг максимал имконияти бўлган ҳудудий

ресурс

салоҳияти

,

1 формулага асосан у

8,0 га тенг

бўлади

.

Саноат корхоналарининг ҳудудий

ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражаси

У

пред

≤ 0,25

бўлганда

,

корхона ўз фаолиятини давом эттира олмайди.

У

пред

≥ 0,5

бўлганда, корхоналар ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишда инвестициялар
киритиш, технологияларни такомиллаштириш, маҳсулот сифатини назорат қилиш,
унинг фойдалилик даражасини ошириш ва харажатларни камайтириш имкониятига эга
бўлади

.

Ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражаси

У

пред

= 0,75 − 1,0

бўлиши

корхоналарнинг

фаолияти

барқарор

бўлиши,

фойданинг

ўсиб

бориши

,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

97

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

харажатларнинг оптималлиги

ва

самарадорлик

кўрсаткичлари максимал бўлишини

ифодалайди

(1 -

жадвал)

.

1-

жадвал

Саноат корхоналарининг ҳудудий

ресурс салоҳиятидан

фойдаланиш даражаси

ҳолатларининг

асосий белгилари

1

Қиймати

Ҳолатларнинг асосий белгилари

0,75-1,0

корхоналарда ресурс салоҳиятидан фойдаланишни

юқори даражаси;

корхоналардаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг барқарорлиги;

ишлаб чиқаришнинг минимал даражадаги қўшимча харажатлари;

охирги маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган минимал йўқотишлар;

юқори даражадаги фойда.

0,5-0,75

ишлаб чиқаришда қўшимча харажатларнинг ўсиши ва йўқотишлар

-

нинг мавжуд бўлиши;

корхоналарда ресурс салоҳиятидан фойдаланишни

ўртача даражаси;

корхоналарнинг рақобатбардошлиги;

маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини таъминлашда барқарорликнинг
ўртача даражаси;

иқтисодий ва ижтимоий вазият барқарорлигининг ўртача даражаси.

0,25-0,5

ишлаб чиқаришда харажатлар кўпайиши ва йўқотишларнинг бўлиши;

корхоналарда ресурс салоҳиятидан фойдаланишни

паст даражаси;

корхоналарнинг рақобатбардошлик даражаси пастлиги;

маҳсулот сифат кўрсаткичларининг паст даражаси;

иқтисодий ва ижтимоий вазият барқарорлигининг паст даражаси.

Юқоридаги услубиёт бўйича ҳудудлардаги саноат корхоналарида салоҳиятдан

фойдаланишни баҳолаш корхоналарда мавжуд ресурслар

ва омиллардан фойдаланиш

бўйича хулоса

чиқаришга асос ҳисобланади

.

Таҳлил ва натижалар

Бухоро вилоятидаги саноат тармоқлари мисолида мавжуд ресурс салоҳиятдан

самарали фойдаланиш даражасини экспертлар

сўрови

усули ёрдамида баҳолашда

вилоятдаги 10 та саноат тармоқлари (

10

=

m

) танлаб олинди ва уларга баҳо беришда

5

та эксперт

(

5

=

n

) фикридан фойдаланилди.

Экспертлар

баҳолаши натижаси кўрсатдики, улар томонидан

ҳудуддаги ресурс

салоҳиятидан фойдаланиш даражасига берилган баҳолар минимум 5

.0

, максимум 9

.0

баллни ташкил этади.

Экспертлар томонидан “10 баллик шкала” асосида вилоятдаги саноат

тармоқларида

ресурс

салоҳиятидан фойдаланиш даражаси баҳоланиб, уларга

қўйилган баллар

2 -

жадвалда келтирилган.

Таҳлилларга кўра, вилоятда кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб

чиқариш

тармоғида ўртача баҳо 8

,

4 қийматни (

4

,

8

=

r

)

ва

асосий фармацевтика

маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш

ҳамда ёзилган материалларни нашр

қилиш ва акс эттириш

ва тармоқларида ўртача баҳо 8,2 қийматни (

2

,

8

=

r

) ташкил этгани

ҳолда юқори кўрсаткичларни ифода этди.

1

Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

98

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Бухоро вилоятидаги саноат тармоқларида ресурс салоҳиятидан

фойдаланиш

даражасига экспертлар томонидан берилган баҳолар

2

Саноат тармоқлари номи

Экспертлар

№1

№2

№3

№4

№5

Озиқ

-

овқат маҳсулотлари, ичимлик

-

лар

ва

тамаки

маҳсулотлари

ишлаб

чиқариш

(

О

1

)

8

5

7

6

9

Тўқимачилик маҳсулотлари, кийим ва
тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш

(

О

2

)

5

8

6

7

7

Кимё

маҳсулотлари,

резина

ва

пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш

(

О

3

)

7

6

6

7

6

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва
препаратлари ишлаб чиқариш (

О

4

)

9

9

8

8

7

Металлургия саноати (

О

5

)

7

7

8

5

6

Кокс

ва

нефтни

қайта

ишлаш

маҳсулотлари ишлаб чиқариш

(

О

6

)

9

8

9

7

9

Ёғоч

ва пўкак буюмлар, поҳол ва тўқиш

учун материаллардан буюмлар, қоғоз
ва қоғоз маҳсулот

-

лари, мебел ишлаб

чиқариш

(

О

7

)

7

6

6

5

6

Ёзилган материалларни нашр қилиш ва
акс эттириш

(

О

8

)

9

8

7

8

9

Машина ва ускуналар ишлаб чиқариш,
таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт
воситалари ишлаб чиқариш

(

О

9

)

7

6

6

7

8

Бошқа нометалл минерал маҳсулот

-

лар

ишлаб чиқариш

(

О

10

)

8

7

8

6

7

Конкордация коэффициентининг олинган натижаси

асосида шундай хулосага

келиндики, юқори технологик саноат тармоқларида

ресурс салоҳиятидан фойдаланиш

даражасига экспертлар томонидан берилган баҳолар юқори эканлиги маълум бўлди.

Конкордация коэффициенти

84

,

0

=

W

га тенг бўлганига асосланган ҳолда вилоятдаги

саноат тармоқларида ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражасига

берилган

баҳоларда экспертлар фикри келишувчанлиги юқори деб топилди.

Хулоса ва таклифлар

Ҳудудлардаги

саноат тармоқларининг ресурс салоҳиятини ўрганиш натижасида

маълум бўлдики, мамлакатимизнинг

барча ҳудудларида кейинги йилларда

саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши ортиб бормоқда ва улар ўзларида мавжуд
ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳудудий саноат
корхоналарининг ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун
қуйидаги таклифларни берамиз:

-

ҳудудий саноат корхоналарида маҳаллий хомашёдан фойдаланишга янада

кенгроқ

эътибор бериш

;

2

Маълумотлар экспертлар

сўров усули ёрдамида муаллифлар томонидан шакллантирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

99

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

саноат корхоналарида маҳаллий хомашёларни қайта ишлашга ихтисослашган

илғор технологияларни олиб келтиришга

эътибор бериш;

-

ҳудудларда мавжуд ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган

инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;

-

ҳудудларда

ишлаб

чиқарилаётган

саноат

маҳсулотларининг

рақобатбардошлигини янада оширишга эътибор қаратиш

;

-

ҳудудий саноат корхоналарнинг

моддий

-

техник базасини янада яхшилаш ва

бошқалар.

Умуман, ҳудудлардаги

саноат тармоқларининг ресурс салоҳиятидан самарали

фойдаланиш учун

мамлакатимизнинг

барча ҳудудларида

саноат маҳсулотларини

ишлаб чиқишда ўз ҳудудида

мавжуд бўлган табиий ресурс салоҳиятидан самарали

фойдаланиш

имкониятларини кўпроқ ишга солиш лозим, бу эса келажакда ҳудудларда

саноатнинг

юқори суръатлар билан ривожланишини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1. 2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича

илмий

-

оммабоп рисола

Т.:“Маънавият”, 201

7. 105-

б.

2.

Ш. Шодмонов, У. Ғофуров,

Иқтисодиёт назарияси: Дарслик

-

Т.: Фан ва технология

2010. 461-

б.

3.

Раҳимова М. Р., Ишмухамедов А.Э. Минтақавий иқтисодиёт. Дарслик. Т.: ТДИУ,

2010. 72-

б.

4.

Нуреева Р.Н. Националная экономика. Учебник. Под общей редакцией М: Инфра

-

М,

2010. С. 26.

5.

Пахомова Н.В., Рихтер К.К. Экономика отраслевых рынков. Учебное пособие. М.:

“Юрайт”, 2010. С.79.

6.

Тростянский Д.В., Айдинова М.А. Методология и императивы эффективного

использования

ресурсного

потенциала

промышленности

на

региональном

уровне

.

«Иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аниқлаш ва
захираларни сафарбар қилишнинг илмий

-

методик асослари» номли илмий мақолалар

тўплами. 1

-

қисм. Т

.

CEDR, 2017 й. 17

-

б.

7.

Микс К.М. Ресурсный потенциал региона (теоретические и методические аспекты

исследования)

-

М.: Наука, 1991. С

. 94.

8.

Бадриева

Л.Д. Современные тенденции и закономерности эффективного

использования ресурсного потенциала

.

// Российское предпринимательство. 2011. № 1

0.

С.57.

9.

Ганиев И.М. Реализация ресурсного потенциала предприятий как инструмент

развития промышленных районов российских регионов. // Сегодня и завтра российской
экономики. Научно

-

аналитический журнал. 2011. № 1

2.

С.

43.

10.

Учаева Т.В. Классификация факторов, влияющих на организационно

-

экономический потенциал предприятий

.

// Современные научные исследования и

инновации. 2014. № 10.

11.

Инновационный менеджмент. Учебник Под.ред.

С.Д.

Ильенковой.

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА.,

2007

. С. 227.

Библиографические ссылки

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини "Халк, билан мулокот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини урганиш буйича илмий-оммабоп рисола -Т.:"Маънавият", 2017.105-6.

Ш. Шодмонов, У. Гофуров, Ицтисодиёт назарияси: Дарслик- Т.: Фан ва технология 2010. 461-6.

Рахимова М. Р., Ишмухамедов А.Э. Минтацавий ицтисодиёт. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2010. 72-6.

Нуреева Р.Н. Националная экономика. Учебник. Под общей редакцией М: Инфра- М, 2010. С. 26.

Пахомова Н.В., Рихтер К.К. Экономика отраслевых рынков. Учебное пособие. М.: "Юрайт", 2010. С.79.

Тростянский Д.В., Айдинова М.А. Методология и императивы эффективного использования ресурсного потенциала промышленности на региональном уровне. «Ицтисодиётни барцарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аникдаш ва захираларни сафарбар цилишнинг илмий-методик асослари» номли илмий мацолалар туплами. 1-кисм. Т. CEDR, 2017 й. 17-6.

Микс К.М. Ресурсный потенциал региона (теоретические и методические аспекты исследования)- М.: Наука, 1991. С. 94.

Бадриева Л.Д. Современные тенденции и закономерности эффективного использования ресурсного потенциала. // Российское предпринимательство. 2011. № 10. С.57.

Ганиев И.М. Реализация ресурсного потенциала предприятий как инструмент развития промышленных районов российских регионов. // Сегодня и завтра российской экономики. Научно-аналитический журнал. 2011. № 12. С. 43.

Учаева Т.В. Классификация факторов, влияющих на организационноэкономический потенциал предприятий. // Современные научные исследования и инновации. 2014. № 10.

Инновационный менеджмент. Учебник Под.ред. С.Д. Ильенковой. - М.: ЮНИТИ-ДАНА., 2007. С. 227.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов