“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
294
3/2020
(№
00047)
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Нурмуҳамедов Абдижаббор Юнусович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши” кафедраси
катта ўқитувчиси
Давлатов Элёр Бозорбой ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши” кафедраси
катта ўқитувчиси
Хикматуллаева Зебо Дилшод қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
Аннотация:
Ушбу
мақолада
Россия
Федерациясининг
макроиқтисодий
кўрсаткичлари ( ЯИМ,
инфляция ва ишсизлик даражаси, ташқи қарзи
,
фоиз ставкаси ва
бошқа)
ўзгариш
динамикаси таҳлил қилинган
.
Ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи
омиллар
тадқиқ
қилинган. Шунингдек, Россия
иқтисодиётига пандемиянинг таъсири
ҳақида олимларнинг фикрларини ўрганиб чиқдик ва бази тахлилий маълумотларни
келтирдик.
Калит сўзлар:
ЯИМ, инфлация, пандемия, нефт, иқтисодий ўсиш
.
Abstract:
This article analyzes the dynamic changes of macroeconomic indicators of the
Russian Federation such as GDP, inflation and unemployment rate, external debt, interest rates,
etc. Factors influencing to these changes also have been investigated. We have also studied views
of scientists about COVID 19 which have been impacting on the Russian economy and we have also
provided some analytical data.
Keywords:
GDP, inflation, pandemic, oil, economic growth.
Кириш
Сўнгги йилларда
Россия иқтисодиёти барқарор ўсиш тенденциясини қайд
этмоқда
.
Хусусан,
2019
йилда
Россиянинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ
кўрсаткичи 11288,
9
АҚШ долл.га тенг бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Россия дунё
мамлакатлари орасида 61
-
ўринни эгаллади.
Россия
дунё
мамлакатлари
ичида кўмир,
нефт, табиий газ қазиб олишда, электр энергия, минерал ўғит, газлама, пўлат, прокат,
семент ишлаб чиқаришда олдинги ўринлардан бирида туради. Россия рублнинг
айирбошлаш курси сўнги йилларда АҚШ долларига нисбатан нобарқарор
тенденция
билан ўзгармоқда бунинг асосий сабаби Россия иқтисодиёти нефт ва табиий газ
билан чамбарчас боғлиқлигидир. Сўнги
бир йил ичида
нефт ва газнинг жаҳон
бозоридаги нархининг пасийи Россия рублнинг АҚШ долларига нисбатан
айирбошлаш курси
2
0% га қадрсизланишига олиб келди. Россиянинг асосий импорт
товарларига электроника, рўзғор техникаси, халқ истеъмол моллари, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари
киради. Россиянинг асосий ташқи
савдо хамкорлари бўлиб
МДҲ, Болтиқ бўйи мамлакатлари, Италия, АҚШ, Буюк Британия, Олмония, Полша,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
295
3/2020
(№
00047)
Нидерландия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлар киради
.
Жаҳон конюктурасидаги
ўзгаришлар ва пандемияни кенг тарқалиши Россия иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда. Иқтисодиётга пандемиянинг таъсири ҳақида батавсил мақоланинг
асосий қисмида
маълумотлар берамиз.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Россия Федерациясининг иқтисодий салоҳатини илмий томондан
тадқиқ
қилган хорижий олимлардан асли Финландиялик бўлган
ва
90-
йиллардан бери
Москвада яшаб келаётган Россия солиқ ва меҳнат қонунлари бўйича бир нечта
китоблар муаллифи
Жон Хеллевигдир.
У ўзининг
Россия иқтисодиётига бошқача
назар деб номланган мақоласида қуйидаги фикрларни илгари сурди: Ғарб ўзининг
тарғботига ишонган ҳолда, Россия иқтисодиёти фақат ёқилғи
экспортига қарам бўлиб
қолганини
,
Россияда
ишлаб чиқариш паст
эканлигини таъкидлайди. Ғарб оммавий
ахборот воситалари, шу жумладан энг таниқли ва тижорат журналлари 15 йил ичида
Россия иқтисодиётига оид бирорта тўғри баҳони эълон қилмаган. Мен ўз
маърузамда
Россия ўз
иқтисодиётини модернизация
ва диверсификация қилганлигини
кўрсатмоқчиман”
деб такидлайди.
Бундан ташқари Россиянинг ҳозирги президенти
В.В. Путин
Россиянинг иқтисодий қудратини қайта тиклаш режаси бўйича 2006
-
йилда
ўз мақоласини ёзган. Унинг фикрига кўра
,
Россия иқтисодиётини
ривожлантириш
учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши керак:
[1]
Биринчидан,
аҳоли
жон бошига ЯИМ ҳажми бўйича Россиянинг ривожланган
мамлакатлардан орқада қолишларини камайтириш ва мамлакатнинг ўсиш суръати
Ғарб мамлакатларидан икки баравар кўп
бўлишини таъминлаш
.
Иккинчидан,
Россия бундай иқтисодий ўсишга "минерал хом ашёни, масалан,
нефт ва табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва эксплуатация қилиш" орқали
эришиши мумкин.
Учинчидан, товар секторининг даромадлари ёқилғи
-
энергетика мажмуасига
қараганда янги иш
ўринлари яратиш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд бўлган бошқа
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун ишлатилиши керак”
Россиялик
иқтисодчи
профессор,
Россия
Федерацияси
ҳисоб
палатаси
раисининг
ўринбосарининг штатдан ташқари маслаҳатчиси
Игор Николаев
Россиянинг
ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни айтиб ўтди
.
Мамлакатимизда
инқирозга
ташқи омиллар
-
нефт нархининг пасайиши ва санкциялар кучайтирмоқда.
Кўриниб турибдики, инқироз тугади, лекин унинг сабаблари ва муаммолари
шундайлигича
қолмоқда
?
Қишлоқ хўжалиги
(- 2%)
, қурилиш
(-3.1%)
, Шу билан бирга,
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги йил охирига келиб Россия ЯИМ 2,1 фоизга
ўсишини кутмоқда. Аммо бу амалга ошмайди, бу шуни англатадики, инқироз ҳали
тугагани йўк
. [2]
Юқоридаги адабиётлар шарҳига қўшимча равишда
,
Россия иқтисодий мактаби
олимлари хусусан,
Канстантин Егаров, Сергей Гуриевларнинг
фикрича Россия
иқтисодиётидаги асосий муаммо бу иқтисодиётда яратилаяпган яалпи махсулот
диверсификация қилинмагани деб таъкидлашди
. [3]
Россия
молия
вазири
Антон
Силуановнинг
фикрича
короновирус
эпидемиясининг Россия иқтисодиётига таъсир
даражасининг юқори эканлигининг
асосий сабаби бу Хитой Россия ташқи савдосида биринчи ўриндалиги шунингдек
Россия нефтининг асосий харидори эканлигини такидлаб ўтди.
[4]
Юқоридаги олимларнинг илмий ишлари ва фикрларини ўрганган ҳолда
биз
қуйидагича муаллифлар ёндашувларини ишлаб чиқдик. Биринчидан, Россия
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
296
3/2020
(№
00047)
иқтисодиётида
ялпи ишлаб чиқаришнинг асосий қисми оғир
саноатда яратилиши
хизматлар ва туризм сохаларини ривожланишини
бироз ортга тортяпганини кузатиш
мумкин. Иккинчидан, Россия инфлацион таргетлаш режимини оқилона қўллаш
орқали инфлацияни кескин камайтирган кам сонли давлатлардан биридир
.
Учинчидан, Россия
иқтисодиётига пандемиянинг таъсири юқори бўлиши бу мамлакат
Хитой билан асосий савдо алоқаларини ўрнатганлигидир
.
Тадқиқот методологияси
Ушбу
мақолани тайёрлашда Россия иқтисодчилари, марказий банк раислари ва
чет эл мутахасисларининг Россия иқтисодиятидаги ўргаришларига берилган баҳолари
ўрганилди. Таҳлил жараёнида
статистик манбааларга таянилди. Мақола сўнгида
Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги савдо аълоқалари ҳамда товар сотиб олиш
қобилияти бўйича изланиш олиб борилди.
Таҳлил ва натижалар
Ҳар
қандай мамлакат иқтисодий салоҳиятини ЯИМ ўсиш даражаси ва аҳоли
жон бошига тўғри
келадиган ЯИМ солиштириш орқали баҳоланади. Шундай экан
ушбу илмий мақоламизда Россия федерацияси ЯИМ нинг ўсиш даражасини тахлил
қилишдан бошладик. Қуйидаги жадвалда Жаҳонда мамлакатларнинг ЯИМ
нинг сўнги
тўрт йилдаги ўзгариш динамикаси келтирилган.
Биз Россия федерацияси ЯИМ нинг
ўзгариш динамикасини тахлил қиламиз.
1-
жадвал
Жаҳонда мамлакатларнинг ЯИМ млрд АҚШ доллор
(2016-2019) [5]
№
Мамлакатлар
2016
2017
2018
2019
1
Америка Қўшма
Штатлари
18624.45
19390.6
20412.87
21506.231
2
Хитой
11221.836
12014.61
14092.514
14242.705
3
Япония
4949.272
4872.135
5167.051
5231.223
4
Германия
2479.232
3684.816
4211.635
4210.802
5
Буюк Британия
2660.687
2624.529
2936.26
2982.576
6
Ҳиндистон
2273.556
2611.012
2848.231
2935.226
7
Франция
2466.472
2583.56
2925.096
2934.074
8
Бразилия
1793.066
2054.969
2138.918
2095.854
9
Италия
1860.152
1937.894
2181.97
2161.456
10
Канада
1535.768
1652.412
1798.512
1822.531
11
Корея
1411.042
1538.03
1693.246
1777.65
12
Россия
1281.286
1527.469
1719.9
1754.285
13
Австралия
1264.944
1379.548
1500.256
1581.888
14
Испания
1237.766
1313.951
1506.439
1583.865
15
Мексика
1076.914
1149.236
1212.831
1285.081
1-
жадвалдан шуни кўриш мумкинки,
2016-
2019 йиллар оралиғида Россия ЯИМ
ўсиш тенденциясига эга бўлган. ЯИМнинг энг паст кўрсаткичи 2015
-
йил охири
ва 2016
йилда қайд этилган. Бунинг
асосий сабаблари
2015 йилнинг 4
-
чораги ва 2016 йил 1
-
чорагида нефт нархларининг пасайиши
,
девалвация қилинган рубл ва қатъий пул
-
кредит сиёсатидир. Шунингдек,
2016
йил ўрталарига келиб истеъмол даромадлари ва
харажатларининг сезиларли даражада қисқариши
сабаб бўлган
.
2019 йилда ЯИМнинг
умумий қиймати 1,654.09 млрд АҚШ доллорини
ташкил этди. Сўнгги икки йил ичида
ишлаб чиқаришнинг ўсиши энг юқори кўрсаткичга эга бўлди ва ишлаб чиқариш
тармоқлари кенг миқёсда ўсди. Иш ҳақи ошишда давом этди ва ишсизлик даражаси
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
297
3/2020
(№
00047)
минимал даражада сақланиб қолди. Бундай шароитда 2020
-
йилда Россия банки
Россия ЯИМ нинг 2019 йилга нисбатан 3,5% га ўсишини прагноз қилмоқда.
Сўнги йилларда Россия иқтисодиётида ишсизлик даражаси мўтадил даражани
ташкил қилган.
1-
расм. 2006
-
2019 йиллар оралиғида Россияда ишсизлик даржаси (%)[
6]
Россияда ишсизлик даражаси молиявий
-
иқтисодий инқироздан кейин юқори
даражасига чиқиб,. 2009
-
йилда
8.3% ташкил қилди.
Россия сўнгги
5 йил
ичида
(2015-
2019)
ишсизлик даржаси юқори даражани ташкил қилмади, ўртача 5,4%ни ташкил
қилди
. 2019-
йилда Россияда ишсизлик 5,5 % ни ташкил этган бўлса, бу ўтган йилларга
нисбатан 0,1% ўсганини кўришимиз мумкин. Россияда ишлаб чиқаришни
кенгайтириш орқали ишсизлик даражаси кейинги йилларда ҳам ўзгармасдан қолиши
кутилмоқда.
Таъкидлаш
жоизки, Россияда ишсизликнинг энг жиддий муаммоси
маҳаллий даражада: ҳарбий ва енгил саноатнинг зич жойлашган кичик ва ўрта
шаҳарларда, тоғли қишлоқларида, зоналарда учрамоқда.
Россия Федерацияси
худудларида
ишсизлик даражаси бўйича фарқланиши жуда юқори
масалан Москва,
Санкт
-
Петербург ва Москва ва Ленинград вилоятларида
ишсизлик даражаси паст, энг
юқори
-
Ингушетия ва Чечен республикаларида кузатилмоқда. Мавзуларнинг.
Ингушетияда ишсизлик Москвага (29,8 / 1,5) нисбатан деярли 60 баравар кўп
(энг
юқори эса Шимолий Кавказда
).
2019 йилда Россия инфляция даражаси бўйича дунёда 8
-
ўринни эгаллади.
Сўнгги 5 йил ичида (2015
-
2019) инфляция даражаси сезиларли даражада пасайганини
кўришимиз мумкин. 2015 йилда инфляция 15.5% ташкил этган бўлса, 2016 йилга
келиб инфляциянинг 7.1% га тушиши кузатилган.
2019 йил януни бўйича инфлация
даражаси 3.5% ташкил қилди. Инфлациянинг бундай рекорд даражада тушишининг
асосий омили Россия Марказий банки томонидан қўлланилган инфлацион таргетлаш
режимидир. Россия
инфлацион таргетлаш режима
мувофаққиятли ўтган
давлатлардан биридир. Мувофаққиятнинг асосий сабаби Россия Марказий банкининг
хукуматдан мустаққилиги ҳамда нефтни экспорт қилишдан келадиган хорижий
валюта бўйича етарли захира қилиб уни ишлата олиш имконияти билан изоҳланади
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
298
3/2020
(№
00047)
2-
жадвал
2010-
2019 йилларда Россияда инфлация даражаси, фоизда
[7]
Йиллар
Ойлар
Янв
арь
Ф
ев
р
ал
ь
М
арт
А
пр
ел
ь
М
ай
И
ю
нь
А
вг
ус
ть
С
ент
ябр
ь
О
кт
ябр
ь
Н
оя
бр
ь
Д
ек
абр
ь
Йил
я
ку
ни
2019
5
5.2
5.3
5.2
5.1
4.7
4.3
4
3.8
3,5
3.54
2018
2,2
2,2
2.3
2.4
2.4
2.3
3,1
3,4
3,5
3.8
4.3
2.9
2017
5
4.6
4.3
4,1
4,1
4.4
3.3
3
2.7
2,5
2,5
3.7
2016
9,8
8.1
7.3
7.3
7.3
7,5
6,9
6.4
6.1
5.8
5.4
7.1
2015
15
16,7
16.9 16,4
15,8
15,3
15,7
15,7
15,6
15
12.9
15,5
2014
6.1
6,2
6,9
7.4
7.6
7.8
7.6
8
8,3
9,1
11,4
7.8
2013
7.1
7.3
7
7,2
7.4
6,9
6,5
6.1
6.3
6,5
6,5
6,8
2012
4,1
3.7
3.7
3.6
3.6
4.3
5.9
6.6
6,5
6,5
6.5
5
2011
9,6
9,5
9,4
9,6
9,6
9,4
8.1
7,2
7,2
6,8
6.1
8,5
2010
8
7,2
6,5
6.1
6
5.8
6.1
7
7,5
8.1
8.8
6,8
Россия иқтисодиётини тахлил қилишда биз ташқи қарз даражасини хам
ўргандик сабаби ташқи қарз бу хорижий инвесторлар
учун кузатиладиган асосий
индикатор ҳисобланади. Қуйидаги расмда сўнги 5 йилда ташқи қарзни ўзгариш
динамикаси келтирилган.
3-
расм. Россия ташқи қарзи ва халқаро захираси
(млрд
$) (2015-2019)[8]
Россиянинг ташқи қарзида пасайиш тенденцияси кузатилган. 2015 йил охирига
келиб жами ташқи қарз 518 миллирд доллорни
ташқил қилиб, 2019 йил ярим
йилликда 462 миллирд долларга тушди. Ташқи қарзнинг 24,2% хорижий валютадаги
давлат кафолатларига тўғри келади. Россия Федерацияси ташқи қарз таркибини хам
тахлил қилдик. Асосан қарз таркибига париж клуби аъзолари олдидаги
мажбуриятлар
,
париж клуби аъзоси бўлмаган кредиторларга қарзларни тўлаш
,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
299
3/2020
(№
00047)
халқаро молиявий ташкилотлар олдидаги мажбуриятлар, евро
-
облигациялар бўйича
тўловлар ва бошқалар киради.
Юқоридаги расмда
халқаро захираларининг ўзгариш динамикасини ташқи
фарзга тескари эканлигини кўриш мўмкин. Бошқача айтганда, халқаро захиралар
йиллар давомида ўсиш кузатилган. 2015
-
йилда захиралар хажми 371,3 миллиард
доллор бўлган бўлса 2019 йил ярим йиллигида 530 миллиардга етган
.
4-
расм. Россия Марказий банкининг фоиз ставкаси
[9]
Россия Марказий банки асосий ставкани 50 пунктга ёки 5.5% га пасайтирди. Бу
2014 йил феврал ойидан бери энг паст даражага олиб келди. Ушбу пасайишни Россия
Марказий банки раиси Эльвира
Набиуллина
қуйидаги омиллар билан изохлади:
Биринчидан, пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига таъсири натижасида
Россиядаги иқтисодий ўзгаришларни пайди бўлиши
;
Иккинчидан, дунё бозорида нефт нархининг кескин камайиши натижасида
юзага келган хафвни Россия иқтисодиёти
таъсири
;
Учинчидан, дунё мамлакатларининг Россия учун ёпилиши
.
Ушбу юқорида келтирилган омиллар иқтисодий фаолиятга салбий таъсир
кўрсатмоқда. Россия банкининг прогнозига кўра, йиллик инфляция 2020 йилда 3,8
-
4,8% ни ташкил этади ва кейинчалик 4% атрофида барқарорлашади; ва ЯИМ 2020
йилда 4
-
6% га пасайиши кутилмоқда
.
Пандемиянинг Россия иқтисодиётига таъсири
Бир қатор Россиялик олимлар коронавируснинг жамият ва иқтисодиётга
таъсири ҳақида ўзларининг фикрларини бериб ўтишди. Жумладан, Константин Сонин
фикрига кўра:” 2020 йилда глобал иқтисодиёт ўсишни сезиларли даражада
пасайишини кутмоқда (ЯИМнинг 10%). Россия иқтисодиёти турғунликни кутмоқда:
бироқ иқтисодчилар йилнинг биринчи ярмида пасайишни кўрсатишмоқда. Хозирги
инқироз вазиятда оқилона чора
-
ҳар бир
фуқарога 10 000 рубл миқдорида шартсиз
пул берилиши керак. Бу
чора фуқароларнинг даромадлари пасайиши билан боғлиқ
бўлган ялпи талабни қўллаб
-
қувватлайди ва тикланишнинг ўсишига ёрдам беради.
Пулни камбағалларга тарқатиш жуда самарали, чунки пулни иқтисодиётга қайтиб
келиши тезлашади, ўрта ва юқори синфлар учун бу самарасиз ва ишламайди
.
Шунингдек, иқтисодчи Олег Ицхоки билдирган фикрига кўра: “Карантин
натижасида иқтисодиёт чуқур таназзулга юз тутмоқда, чунки у шахсий хизматларни
-
ресторан, меҳмонхоналар, кинотеатрлар, музейлар, спорт заллари, спорт ва маданий
тадбирлар, университетлар, мактаблар, транспорт, туризм сохаларининг ёпилишига
сабаб бўлди. Бу иқтисодиёт ва иш жойларининг 30
-
40% дан кўпроғига бевосита
таъсир қилади. Олимнинг фикрича, халқаро валюта жамғармаси ва инвестиция
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
300
3/2020
(№
00047)
банкларининг йиллик ялпи ички маҳсулотнинг "атиги" 10 фоиз миқдорида йўқотиш
ҳақидаги прогнозлари ноўрин. Маълумотлардан кўриниб турибдики, Хитойда уч
ойлик карантин даврида ЯИМнинг 40% йўқотилган. Агар II чоракдаги йўқотишлар
40%
ни, III чоракда
-
20% ни ва IV чоракда
-
10% ни ташкил қилади деб тахмин қилсак, унда
ЯИМнинг 20% пасайишини кутишимиз
керак
[10].
Россияда вирусга қарши кўрилаётган чоралар тахминан 10 триллион рубл
миқдорида белгиланди. Бу миқдор жуда катта, айниқса
нефт нархи пасайган вақтда,
бу бюджет даромадларининг сезиларли камайишига олиб келади. Бироқ, Россия
инқирозга макроиқтисодий нуқтаи назардан давлат қарзини кўпайтириш ёки захира
фондидан маблаг сарфлаш орқали бундай катта миқдорни ажратиш имкониятига эга
Россия иқтисодиётининг инқироз даври охирида дуч келадиган бир нечта
муаммолари аллақачон аниқланди. Биринчидан, давлатнинг иқтисодиётдаги роли
масаласи кескинлашади. Инқироз даврида давлатнинг роли сезиларли даражада
ошади ва шу билан бирга, карантин тугаганидан кейин ҳам аввалги даражасига
қайтмайди. Россияда давлатнинг таъсири шунчалик каттаки, унинг янада ўсиши
иқтисодиёт
ривожига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бундан ташқари, Россия шароитида, инқироз ва нефт нархининг пасайиши
Россия иқтисодиётининг диверсификациясини ошириш ва унинг ресурслар
экспортига боғлиқлигини камайтириш учун яна бир имконият бериши
мумкин
.
5-
расм. Короновируснинг Россия иқтисодиётига таъсири
5-
расмни
таҳлил қиладиган бўлсак , коронавируснинг Россия иқтисодиётига
салбий таъсири натижасида 2020 йил бошида прогноз қилинган уй хўжаликлари
истеъмоли, давлат харажатлари, акцияларнинг ўсиши, экспорт, импорт ва бошқа
кўрсаткичлар кризис даврида янада пасайганини кўриш мумкин. Биттагина уй
хўжаликлари истеъмолини оладиган бўлсак
-
0,1% дан
-
1% гача тушган. Экспорт
сезиларли даржада камайган(
-
0,3% дан
-
1,% гача), импорт эса аксинча ошган(0,2%
дан 2,9% гача). Бу пасайиш яқин 3
-
4 йилгаича аввалги ҳолига қайтиши қийин(1
-
расм).
Коронавирус эпидемияси сабабли, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш
ташкилоти (ОЕКД) 2020 йилда дунё иқтисодий ўсиши прогнозини 0,5 фоиздан 2,4
фоизга туширди, Россияда ялпи ички маҳсулот ўсиши 1,6 дан 1
-
2% гача туширилди
[11].
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil
301
3/2020
(№
00047)
Хулоса
Ушбу мақолала Россия федератциясининг макраиқтисодий кўрсаткичлари
тахлили келтирилган. Мақолада шунингдек умумий макроиқтисодий ҳолат бўйича
олимлар ва сиёсий шахсларнинг фикр
мулохазалари ўрганилди. Россиянинг сўнги
беш йилдаги ЯИМнинг ўзгариш динамикаси тахлил қилинди. Бизни изланишларимиз
шуни кўрсатдики, ЯИМнинг сўнги йилларда сезиларли ўсишига олиб келган асосий
омили нефт нархининг бозор бахоси ўсиши ва ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва
саноат махсулотларига жаҳон бозоридаги талабнинг ошиши эканлигини кўрсатди.
Ишсизлик даражасини сўнги йилларда барқарор сақланиб қолганини ҳам
мамлакатда ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва инвестицияларнинг ҳажми ошиши
билан изоҳланади.
Россия марказий банки пул
-
кредит сиёсатида ижобий натижаларга эришди
дейиш мумкин. Бунинг исботи сифатида мамлакат макказий банки инялацион
таргетлаш
режимидан мувофаққиятли ўтган марказий банкларнинг топ бештасига
киради. Мамлакатда инфлация даражаси 2015 йилда
15.
5% эди Марказий банк
инфлацион таргетлаш режимини жорий қилиш орқали 2019 йилда 3.5% тушуришга
эришди ва бу мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлашга асос яратди.
Жаҳон бозорида пандемия сабабли беқарорликни юзага келиши Россия
иқтисодиётига салбий таъсир қилиб келмоқда. Шунингдек, жаҳон бозорида нефт
нарҳининг пасайиши ҳам хорижий валютадаги тушумларнинг пасайиши олиб келди
ва рубл курсига девалвацион босимни юзага келтирди. Бизга маълумки, Россия
экспортида нефтни
улуши юқорилиги бунга сабаб бўлмоқда
.
Иқтисодий нофаолликни
юмшатиш ва девалвацион босимга барҳам бериш мақсадида Россия Марказий банки
асосий ставкани 2014 йилдан бери биринчи марта 5.5% га пасайтирди. Марказий
банк раисининг фикрича бу мамлакатга ялпи талабни ошириш орқали иқтисодиётга
туртки беради натижада истемол ва инвестициялар хажми ошади. Бунинг натижасида
мамлакатда иқтисодий ўсиш қайта тикланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Марк
Н.
Кац
(Mark
N.
Katz),
Экономические
взгляды
Путина
.
https://inosmi.ru/world/20060213/225518.html
2.
Экономический прогноз 2018 от лучших экспертов: как спасти свои доходы
.
3.
Российская экономическая школа “Экономическая политика во времена covid
-
19”,
cтр
23, 34.
Апрелъ
2020 Москва
.
4.
Kun.uz
расмий
янгиликлар
канали
https://kun.uz/uz/news/2020/02/21/rossiya-koronavirus-tufayli-kuniga-milliard-rubl-
5.
Trading economics (
https://tradingeconomics.com/russia/gdp-growth
6.
Trading economics (
https://tradingeconomics.com/russia/unemployment-rate
).
7.
Годовой отчет Банка России 2019 г.
8.
Минфин России (
https://www.minfin.ru/en/key/debt/external/structure/
9.
Trading economics (
https://tradingeconomics.com/russia/interest-rate
10.
Российская экономическая школа “Экономическая политика во времена covid
-
19”, cтр 13. Апрелъ
2020 Москва
.
11.
Решетников: влияние коронавируса на мировую экономику превзошло ожидания
(
ведмости Экономика 2 марта, 2020)