Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
59-69
5
1
Поделиться
Кобилов, А. (2020). Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллар. Экономика и инновационные технологии, (3), 59–69. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11425
Анвар Кобилов, Каршинский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ)ни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллари ва уларнинг тўсиқлари бўйича хорижий корхоналарда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилинган ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

59

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ

ОМИЛЛАР

Қобилов Анвар Эшпўлотович

Қарши давлат университети таянч докторанти

E-mail:

kobilovanvar@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятида тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестициялар

(

ТТХИ

)

ни

рағбатлантиришга таъсир этувчи

омиллари ва уларнинг

тўсиқлари бўйича хорижий корхоналарда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил
қилинган

ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

тўғри хорижий инвестициялар, ТТХИнинг рағбатлантирувчи

омиллари, бозор изловчи, ресурс изловчи, самарадорлик изловчи, стратегик восита
изловчи

.

Abstract:

This article analyses the results of the survey of foreign enterprises on the

factors influencing the promotion of foreign direct investment (FDI) in Kashkadarya region
and their barriers, and is developed suggestions and recommendations.

Ке

y words

:

Foreign direct investment, FDI motives, market-seeking, resource-seeking,

efficiency seeking, strategic resource seeking.

Кириш

Марказий Осиёдаги энг йирик ички бозор,ёш ва арзон ишчи кучига эгалиги,

табиий ресурсларга бойлиги ва тез ривожланаётган инфраструктураси билан ўзига
хосликка эга. Солиқ ва божхона тизимида амалга оширилаётган тезкор ислоҳотлар, 2019
йилнинг Ўзбекистоннинг

Doing Business

рейтингида 166 ўриндан 72 ўринга

кўтарилганлиги, шунингдек, 2017 йилнинг сентябрь

ойидан валюта либерализация

бўйича амалга оширилган ислоҳотлар мамлакат бозорига киришда хорижий
инвесторлар учун ижобий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга

Мурожаатномасида таъкидлаганидек,"Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида,
инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.

Айниқса, тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестициялар 4,2 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан –

мана шу

рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман –

3,1 миллиард долларга ёки 3,7 баробар

ўсди.

Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди [1].

Қашқадарё

вилояти

хорижий

инвестициялар

ўзлаштирилиши

бўйича

Республикада энг етакчи вилоятлардан бири бўлишига қарамай, инвестициялар
улушида ёқилғи

-

знергетика мажмуасининг улуши юқорилигича сақланиб қолмоқда.

Ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш ва ушбу лойиҳаларга тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестиция

(ТТХИ)ларни жалб қилиш бўйича

Қашқадарё

вилояти

Республикада қуйи

ўринларда бормоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қашқадарё

вилоятиида ТТХИнинг рағбатлантирувчи

ва салбий омилларини тадқиқот этиш талаб этилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

60

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Олиб борилган

тадқиқотлар натижасида

хорижий компаниялар томонидан ТТХИ

киритиш сабаб (мотив)лари ва тўсиқлари Қашқадарё

вилоятиининг саноат, қишлоқ

хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари мисолида сўровнома усули ёрдамида таҳлил
қилинган ҳамда бизнес юритиш ва инвестиция муҳитининг хорижий инвесторларга
таъсири ўрганилган.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

ТТХИнинг рағбатлантирувчи омиллари бўйича Ўзбекистонга тегишли кўрсаткичлар

бўйича алоҳида илмий тадқиқотлар кам бўлсада, ривожланаётган ва ўтиш даври
мамлакати сифатида хорижий инвестициялар кириб келишининг сабаблари айрим гуруҳ
мамлакатларига қўшилган ҳолда тадқиқ қилинган.

Иқтисодчи олим Даннинг

томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра,

тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар ресурс изловчи, бозор изловчи, самарадорлик

изловчи, стратегик восита изловчи мотивларга эга

[2,3].

Бой табиий ресурслар, арзон ва

малакали ишчи кучи, қулай инфратузилма тузилмаларининг мавжудлиги

-

ресурс

изловчи инвесторлар фаолиятини рағбатлантириди.

Амалий

жиҳатдан

ҳам,

инвестиция қабул қилувчи мамлакатнинг асосий омили сифатида табиий ресурслар
(фойдали қазилмалар, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари)
баҳоланган.

Аммо, бизнинг фикримизча, бой табиий ресурсларнинг мавжуд бўлиши ТТХИнинг

асосий омили сифатида баҳоланган бўлсада, ушбу омилнинг якка ўзи ТТХИ оқимини
кўпайтириш ва унинг иқтисодиётдаги ролини ошириш бўйича етарли эмас. Табиий
ресурслар бўйича

рақобат устунлигига эга бўлиш

-

ТТХИ ҳажмига

кўра, ташқи савдо

оқимининг ошишини рағбатлантиради. Табиий ресурсларга бой кўпгина давлатлар
қазилма бойликларини қазиб олиш учун молиявий маблағларнинг етишмаслиги ёки
қазиб олиш бўйича техник билим, малакаларнинг етишмаслигини ўз бошидан кечирган.
Шунингдек, хом

-

ашёни бир нуқтадан бошқа нуқтага етказиб бериш учун инфратузилма

объектларини мавжудлиги ҳам муҳим рол ўйнайди.

Кўпгина тадқиқотларга кўра, МДҲ давлатларининг табиий ресурсларга бойлиги

хорижий инвестицияларнинг асосий омили сифатида кўрсатилган. Иқтисодчи олим
Шиэлснинг тадқиқотларига кўра, МДҲ давлатларида ТТХИ асосан, табиий бойликларни
қазиб олиш, энергия манбаларини узатиш қувурлари қурилиши ва нефт газ
соҳаларидаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб этилган

[4].

Лекин, инвестиция

жараёнининг дастлабки босқичларида МДҲ давлатларидаги инвестиция муҳитининг
яхши эмаслиги, таркибий ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида
хорижий инвесторлар капитал йўқотиш (риски) хавотири кучли бўлган. Иқтисодчилар
Кампос ва Киношиталарнинг тадқиқотларида ҳам МДҲ давлатлари учун ТТХИ учун
ресурс изловчи мотив асосий омил сифатида баҳоланган бўлса

[5]

, МДҲга аъзо

бўлмаган мамлакатлар учун ушбу хулоса тегишли бўлмаган.

Иқтисодчи

олим Тондел (2001)нинг илмий изланишларида ҳам МДҲ давлатлари

учун ТТХИнинг асосий омиллари сифатида ресурс изловчи ва бозор изловчи мотивлар
муҳимлиги кўрсатилган

[6]

. Озарбайжонга жалб қилинган ТТХИнинг 75 фоизидан 82

фоизгача бўлган миқдори нефт

-

газ секторига тегишли бўлган. Бундан ташқари,

иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига киритилган хорижий инвестицияларнинг 30 фоизи
нефт газ секторига киритилган инвестициялар билан боғлиқ бўлган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

61

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодчи олим Аразмурадовнинг тадқиқотларига кўра, табиий заҳираларга

бойлиги ва аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, йирик бозорга эгалиги Марказий Осиё
мамлакатлари учун ТТХИнинг рағбатлантирувчи омили сифатида қайд этилган

[7,8].

Пасван томонидан олиб борилган тадқиқотларда ҳам ушбу хулосалар тасдиқланган

[9].

Иқтисодчи олимлар Омри ва бошқ. фикрича, Марказий Осиё давлатларидаги

жиноятчилик даражасининг пастлиги, йирик бозорга эгалиги ва паст инвестиция
хатарининг мавжудлиги ТТХИ оқимининг юқори бўлишига олиб келган [10]

.

Ресурс ёки ишчи кучи изловчи инвесторлар сифатида

-

реал иш ҳақи юқори бўлган

мамлакатлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни мисол сифатида
келтириш мумкин. Даннинг фикрига кўра, ресурс изловчи инвесторларни жалб қилиш
учун инвестиция қабул қилувчи мамлакатлар томонидан махсус эркин савдо ёки
экспорт зоналари ташкил этилади. Кўпчилик ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти
мамлакатларида ТТХИ асосан ресурс изловчи характерга эга бўлади. Бундай турдаги
инвестициялаш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эса асосан экспорт
қилинади.

Стратегик воситалар изловчи хорижий инвестициялар –

корхоналар ўзларининг

узоқ муддатли стратегик мақсадларини амалга ошириш учун хорижий мамлакатга
инвестиция киритганда юзага келади. Ўзаро икки томонлама манфаатли илмий
тадқиқот ва конструкторлик ишларини ҳамкорликда амалга ошириш учун трансмиллий
корхоналар чет эл

мамлакатидаги бошқа корхона билан бирлашма шакллантириши

мумкин.

Марказий Осиё давлатларидаги жиноятчилик даражасининг пастлиги, йирик

бозорга эгалиги ва

паст инвестиция хатарининг мавжудлиги ТТХИ оқимининг юқори

бўлишига олиб келган.

Тадқиқот методологияси

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга таъсир этувчи

омиллар

аниқлашда

тизимли ёндашиш усулини қўллаш, унда амалга ошаётган

эҳтимолли жараёнлар қонуниятларининг миқдор ва сифат жиҳатларини ўрганиш ва
баҳолаш, булар эса мураккаб бозор иқтисодиётининг тузилиш механизмларини
ўрганиш ва уларни истиқболли баҳолаш имкониятини яратади.

Олиб борилган илмий

-

тадқиқотлардан шуни кўриш мумкинки, бозор изловчи

инвестицияларнинг омиллари сифатида, инвестиция қабул қилувчи мамлакатнинг бозор
ҳажми, жон бошига тўғри келувчи даромад ва бозорнинг ўсиш суръати каби
кўрсаткичлар ҳисобга олинган. Компаниялар учун янги бозорлар тармоқ ичидаги
рақобатбардошлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш билан биргаликда, ўзининг
фаолият кўрсатиш миқёси ва қамровини кенгайтириш имконини беради. Бозор изловчи
инвестор муайян мамлакат ёки минтақа истеъмол бозорларини эгаллашни мақсад
қилиб қўяди. Бу турдаги инвестицияларни киритувчи корхоналар одатда ўз
маҳсулотларига бўлган жорий ёки келгуси талабга жавобан уй хўжаликлари учун зарур
истеъмол ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Кўпгина давлатларда импорт
бўйича

чекловларнинг ўрнатилганлиги, компанияларни хориждаги инвестиция

лойиҳаларида иштирок этишга, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилишга
мажбур қилади ва ушбу йўл орқали ўзларининг бизнесларини сақлаб қолишга эришади.

Самарадорлик изловчи ТТХИ харажатлар паст бўлган реципиент мамлакатдаги

арзончиликдан фойдаланиш учун амалга оширилади. Ишлаб чиқариш харажатларининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

62

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

камайиши эса инвестор корхоналар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу
турдаги инвестициялар, турли

омиллар (институционал, иқтисодий, сиёсий, маданий ва

бошқ)дан фойдаланиб, бир нечта бозорларни таъминлаш учун чекланган миқдордаги
жойларда ишлаб чиқаришни ташкил қилади.Чет элда самарали ишлаб чиқаришни
ташкил этиш учун, трансчегаравий бозорлар яхши ривожланган ва очиқ бўлиши керак,
бозор интеграциялашган минтақаларда ТТХИни амалга оширган компанияларни янада
ривожланишига хизмат кўрсатади.

Шу боис, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни

рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллар

бўйича илмий хулосалар ва таклифлар ишлаб

чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодиётни таркибий тубдан ўзгартириш

Қашқадарё

вилоятининг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари ва жалб қилинган хорижий инвестицияларда ўз аксини
топган. Қашқадарё

вилояти

иқтисодиётининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги

улуши 2010 йилда 8.9 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб, ушбу кўрсаткич
7,1 фоизни ташкил этди

.

Қашқадарё

вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ишлаб чиқариш ҳажми 2010

-

2014 йиллар мобайнида ўсиш тенденциясига эга бўлган бўлса, 2015

-

йилдан бошлаб

пасайиш тенденцияси кузатилган. Гарчи, 2010

-

2015 йилларга нисбатан, 2016 йилдан

Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўзгариш динамикасида пасайиш тенденцияси
кузатилган бўлсада, 2018 йилдан мамлакатда барқарор ўсиш суръатларига эришилган
ва 2018

-

2019 йилларда ушбу кўрсаткич мос равишда 5,1:5,5 фоизни ташкил қилган.

Қашқадарё вилояти

ЯҲМ динамикасида эса пасайиш тенденцияси давом этган ва 2019

йилга келиб, ўсиш суръати атиги 1.4 фоизни ташкил қилиб,

пасайиш тенденциясини

вилоятдаги нефт ва газ секторидаги йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш
ҳажмининг пасайиши билан изоҳлаш мумкин

(1-

расм)

.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 2010 йилда Қашқадарё вилояти

иқтисодиётида саноатнинг улуши 48,4 фоизни, қишлоқ хўжалигининг улуши 30.3
фоизни, хизматлар соҳасининг улуши 21.3 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда
ушбу соҳаларнинг улуши мос равишда 37.1:36.4:26.5 фоизни ташкил қилган.

1-

расм. Ўзбекистон Республикасида ЯИМ ва Қашқадарё вилоятида ЯҲМ ўсиш

кўрсаткичлари

Манба:

Ўзбекистон Республикаси статистика кўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ишлаб чиқилган

.

7,3

7,8

7,4

7,6

7,2

7,4

6,1

4,5

5,1

5,5

3,0

5,8

4,8

5,6

6,9

6,7

5,5

3,4

2,0

1,4

0,0

1,0

2,0

3,0

4,0

5,0

6,0

7,0

8,0

9,0

2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019

Ўзбекистон

Қашқадарё


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

63

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2010 йил якуни бўйича Қашқадарё

вилоятида 64 та

хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатган бўлса, 2020 йил 1 январ
ҳолатида ушбу кўрсаткич 3 баробарга ошган ҳолда 199 тага етган. Шундан, хорижий
капитал иштирокидаги корхоналар сони саноат соҳаси бўйича 116 тани, хизмат
кўрсатиш соҳаси бўйича 32 тани, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 51 тани ташкил
қилади

(1-

жадвал)

.

1-

жадвал

Хорижий корхоналар ва жалб қилинган тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар

динамикаси (2010

-2019

йиллар)

Кўрсаткичлар/йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

Хорижий корхоналар
сони

64

56

57

54

59

49

49

57

87

199

Жалб қилинган ТТХИ,
ҳажми

(млн

АҚШ

доллари)

177.3 234.7 245.9 316.6 232.6 142.6 265.4 201.8

84.0

594.7

Манба: Қашқадарё вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

2010-

2019 йиллар давомида Қашқадарё

вилоятига қарийиб 2,5 млрд АҚШ

доллари

миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Ўзлаштирилган ТТХИнинг 23,8
фоизи (594.7 млн АҚШ доллари) 2019 йилга тўғри келган.

Қашқадарё

вилоятида 2019 йил мобайнида ўзлаштирилган ТТХИнинг 75.5 фоизи

(449.2 млн АҚШ доллари) ёқилғи

-

энергетика мажмуасига кирувчи Республика

даражасидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келса, 24.5 фоизи (145.5 млн АҚШ доллари)
ҳудудий инвестицион лойиҳалар доирасида жалб қилинган.

Қашқадарё

вилоятига

2017

йилгача жалб қилинган

ТТХИнинг асосий қисми (90

фоизидан ортиғи) ёқилғи

-

энергетика мажмуига кирувчи секторга жалб қилинган бўлса,

охирги 3 йилда очиқлик сиёсати ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича олиб
борилаётган чора

-

тадбирлар натижасида бошқа соҳаларда ҳам йирик хорижий

компанияларнинг кириб келиши кузатилмоқда. Хусусан, минерал ўғитлар ишлаб
чиқариш, тўқимачилик соҳалари бўйича дунёнинг 30 дан зиёд давлатларида
корхоналари

ва

30000

мингдан

ортиқ

ишчи

кучига

эга

Сингапурнинг

Indorama

”компанияси 2019 йилда Қашқадарё

вилоятида ўзининг фаолиятини

бошлади. Ушбу хорижий корхона томонидан Қашқадарё

вилоятининг Касби, Нишон

туманларида 20,0 минг га ер майдонида кластер асосида пахта етиштириш йўлга
қўйилмоқда. Қашқадарё

вилоятида хорижий корхона томонидан яқин келажакда

пахтани қайта

ишлаш, тўқимачилик маҳсулотлари, ёғ ишлаб чиқариш бўйича қўшимча

инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ва Қашқадарё

вилояти

иқтисодиётига 150.0

млн АҚШ доллари миқдорида ТТХИ ўзлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу
хорижий корхона томонидан Фарғона ва Сирдарё вилоятларида қўшимча йирик
инвестицион лойиҳалари амалга оширмоқда.

Қашқадарё

вилоятининг Қарши туманида тўқимачилик саноати бўйича 120

йиллик тарихга эга бўлган Хитойнинг етакчи “

Litai Textile

”компанияси томонидан 2016

-

2018 йилларда ип

-

калава ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ва ушбу лойиҳага

100.0 млн АҚШ доллари миқдорида ТТХИ жалб қилинди. Хорижий корхона томонидан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

64

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳозирги

кунда кластер асосида пахта етиштириш ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини

ишлаб чиқариш бўйича навбатдаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хитойдаги энг йирик 60 та корхоналар таркибига кирувчи, 33.5 млрд АҚШ

доллари миқдоридаги активларга ва 45.0 минг ишчига эга бўлган “А

nhui Conch Cement

Limited” корхонаси 2019 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида “Qarshi Conch
Cement” хорижий корхонасини рўйхатдан ўтказди.Ушбу хорижий корхона томонидан

2019-

2021 йилларда лойиҳа қиймати 100.0 млн АҚШ доллари бўлган юқори сифатли

цемент ишлаб чиқариш бўйича йирик завод қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти

иқтисодиётига нафақат халқаро компаниялар, балки хорижий

жисмоний шахслар томонидан ҳам инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Афғонистон Ислом Республикасининг бир қатор фуқаролари (этник келиб
чиқиши ўзбек миллатига мансуб)

томонидан қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш

соҳаларида бир

қатор

лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тадқиқот давомида Қашқадарё

вилояти

саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат

кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган 42 та хорижий капитал иштирокидаги
корхоналар ўртасида сўровнома ўтказилди.Танланма сифатида 24 та саноат
йўналишидаги (жами саноат йўналишидаги хорижий корхоналарнинг 20.7 фоизи), 10 та
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги (жами қишлоқ хўжалиги йўналишидаги хорижий
корхоналарнинг 19.6 фоизи) ва 8 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги (ушбу йўналишдаги
жами хорижий корхоналарнинг 25 фоизи) хорижий корхоналар танланди.
Респондентларнинг 36 таси қўшма корхона (улуши 15 фоиздан кам бўлмаган) шаклида,
6 та эса тўлик (100 фоизлик улуш) хорижий корхона мақомида фаолият юритади.

Сўровномада 14 та мамлакат иштирокидаги хорижий капиталли корхоналар

танланган бўлиб, Россия, Хитой, Туркия давлатлари капитали иштирокида 6 тадан,
Жанубий Корея ва Эрон капитали иштирокида 5 тадан, Афғонистон иштирокида 4 та,
Буюк Британия ва БАА иштирокида 2 та, Канада, Сингапур, Қозоғистон, Озайбайжон,
Белоруссия ва Тожикистон давлатлари иштирокидаги 1 тадан корхоналар қатнашди.

Саноат йўналишидаги хорижий корхоналар томонидан 2215 та янги иш ўринлари

яратилган ва 2019 йил давомида Қашқадарё

вилояти

иқтисодиётига 53.5 млн АҚШ

доллари миқдорида ТТХИ киритилган. Инвестициялар ҳажмида “Qarshi Conch Cement”
корхонасининг улуши энг юқори бўлиб, корхона томонидан 2019 йилда 20.0 млн АҚШ
доллари (сўровномада қатнашган саноат йўналишидаги корхоналар томонидан жалб
қилинган ТТХИнинг 37.4 фоизи) хорижий инвестициялар жалб қилинган.

Қишлоқ

хўжалиги йўналишидаги хорижий корхоналар томонидан жами 2465 та

иш ўринлари ва 83.4 млн АҚШ доллари миқдорида ТТХИ жалб қилинган. Сўровномада
қатнашган қишлоқ хўжалиги хорижий корхоналар томонидан жами яратилган иш
ўринларининг 60.8 фоизи (1500 та иш ўрни), ТТХИнинг 89.9 фоизи (75.0 млн АҚШ
доллари) “

Indorama Agro

”хорижий корхонаси ҳиссасига тўғри келади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи 8 та хорижий корхоналар

томонидан 190 та иш ўрни яратилган ва 2019 йилда 1.9 млн АҚШ доллари миқдорида
хорижий инвестициялар жалб қилинган

(2-

жадвал)

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

65

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Сўровномада қатнашган хорижий корхоналар бўйича умумий

маълумотлар

Фаолият йўналишлари

Респондент

лар сони

Минимал
қиймати

Максимал
қиймати

Ўртача
қиймати

1

Фаолият кўрсатаётган муддати

Саноат

24

1

6

2.6

Қишлоқ

хўжалиги

10

1

3

1.6

Хизмат кўрсатиш

8

1

3

2.1

2

Йиллик айланма маблағи (минг
АҚШ доллари)

Саноат

24

100

30000

3126.7

Қишлоқ

хўжалиги

10

300

30000

5630

Хизмат кўрсатиш

8

50

300

185.7

3

Яратилган (яратиладиган) иш
ўрни

-

Саноат

24

15

500

93

Қишлоқ

хўжалиги

10

15

1500

247

Хизмат кўрсатиш

8

20

50

27

4

Жалб қилинган ТТХИ миқдори
(минг АҚШ доллари)

Саноат

24

70

20000

2229

Қишлоқ

хўжалиги

10

150

75000

8344

Хизмат кўрсатиш

8

47

933

273

Манба: Сўровнома натижалари бўйича муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган.

Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хорижий корхоналар томонидан

Қашқадарё

вилоятига инвестиция киритишнинг доминант стратетик мақсади сифатида

“бозор излаш” омили баҳоланган ва баҳолаш кўрсаткичи мос равишда ўртача 4.3:4
балларни (муҳим) ташкил қилган бўлса, хизмат кўрсатиш бўйича фаолият кўрсатаётган
хорижий корхоналар учун “бозор излаш” омилининг аҳамияти

унчалик юқори эмаслиги

аниқланди

(2-

расм)

.

2-

расм. Хорижий корхоналарнинг Қашқадарё вилоятига инвестиция киритишдан

стратегик мақсадлари

Манба: Сўровнома натижалари бўйича муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган.

4,3

2,3

2

4

1,2

1,7

2,86

1,3

1

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

4

4,5

5

-

мавжуд ишлаб чиқарилган маҳсулотни мамлакат ва

қўшни давлат бозорларида сотиш

-

мамлакат ва қўшни давлат бозорлари учун янги

маҳсулотлар ишлаб чиқариш

-

Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг пастлигидан

фойдаланиш орқали бошқа мамлакатлар бозорини …

0-

унчалик муҳим эмас, 5

-

жуда муҳим

Хизмат кўрсатиш

Қишлоқ хўжалиги

Саноат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

66

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хорижий корхоналарнинг Қашқадарё

вилоятига инвестиция киритишдан

сабаблари ўрганилганда, 3 соҳа бўйича ҳам ТТХИнинг рағбатлантирувчиси
сифатида “ресурс изловчи” омили

-

минтақадаги арзон ишлаб чиқариш омиллари

(ишчи кучи, энергия, хом

-

ашё заҳиралари) баҳоланган. Арзон ишлаб чиқариш

омилларининг баҳо коэффициенти –қишлоқ хўжалиги соҳасида

-

4.7 баллни,

саноат соҳасида

-

4.5 баллни, хизмат кўрсатиш соҳасида

-

4.3 баллни ташкил этган.

Муҳимлилиги даражаси бўйича 2

-

ўринда, ТТХИнинг “бозор изловчи” омили

баҳоланган ва қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича мос
равишда 4.2:4.2:3.4 баллар (муҳимлиги юқори) бўйича баҳоланган

(3 расм)

.

ТТХИнинг рағбатлантирувчи омилини баҳолашда, инвестиция киритувчи

давлатлар кесимида таҳлил қилинганда, муҳим бир ҳолат кузатилди. Хусусан,
Хитой, Россия давлатига тегишли хорижий компаниялар учун Қашқадарё

вилоятига инвестиция киритишнинг –ресурс изловчи омили устунлик қилган
бўлса, Жанубий Корея, Туркия, Эрон давлатлари учун –бозор излаш омили энг
муҳим омил сифатида қайд этилган.

3-

расм. Хорижий корхоналарнинг Қашқадарё

вилоятига инвестиция

киритишдан сабаблари

1

3-

расм. Хорижий корхоналарнинг Қашқадарё вилоятига инвестиция

киритишдан сабаблари

Манба: Сўровнома натижалари бўйича муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган.

Сўровномада қатнашган хорижий корхоналар учун Қашқадарё

вилояти

ТТХИнинг

“самарадорлик изловчи” ва “стратегик восита изловчи” омиллари унчалик муҳим
эмаслиги барча соҳалар учун қайд қилинди. Хусусан, респондентлар томонидан
“малакали ишчи кучи” варианти соҳалар бўйича 1

-

1.3 балл (унчалик муҳим эмас)

оралиғида, “илмий

-

тадқиқот ишланмаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш”

варианти соҳалар бўйича 1

-

1.1 балл (унчалик муҳим эмас) оралиғида баҳоланган.

1

Манба: Сўровнома натижалари бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

4,5

1,3

4

4,2

1

4,7

1

3,8

4,2

1

4,3

1

3,0

3,4

1,1

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

4

4,5

5

Арзон ишлаб чиқариш омиллари (ишчи

кучи, энергия, хом ашё)

малакали ишчи кучи

вилоят ва мамлакат бозорини

ривожлантиришга ҳисса қўйиш

янги минтақавий (Марказий Осиё) бозорга

кириб келишга эришиш

илмий тадқиқот ишланмаларидан

фойдаланиш имкониятига эга бўлиш

0-унчалик муҳим эмас, 5 -жуда муҳим

Хизмат кўрсатиш

Қишлоқ хўжалиги

Саноат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

67

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хорижий инвесторлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ўрганилди ва

респондентлар томонидан фаолиятлари давомида коррупция ва бюрократия ҳолатига
дуч келмаганликларини ижобий сифатида баҳолаш мумкин

(3-

жадвал)

.

3-

жадвал

Қашқадарёда

вилоятида хорижий инвесторлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган

муаммолар

Муаммолар

Саноат

Қишлоқ

хўжалиг

и

Хизмат

кўрсатиш

Жами

Жами

респондга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

кредит

фоизларининг

юқорилиги

ва

кредитлаш тизимининг яхши ишламаслиги

22

8

3

33

78.6%

ишлаб

чиқариш

инфратузилмасига

уланишнинг қийинлиги ва қолоқлиги

17

7

5

29

69.05%

бино ва ер ажратишнинг қийинлиги

12

3

5

20

47.6%

ишончли, молиявий барқарор ҳамкор топиш

12

5

1

18

42.9%

маҳсулот

ва

хизматларнинг

сертификатлаш,

лицензиялашдаги

муаммолар

9

0

1

10

23.8%

бизнес юритиш кўникмаларининг пастлиги

6

3

0

9

21.4%

технологик қолоқлк

7

1

0

8

19.05%

ҳуқуқий

тизимнинг яхши ишламаслиги,

шартномаларга риоя қилмаслик

5

1

0

6

14.3%

Бошқа ҳолатлар

2

1

0

3

7.1%

Коррупция ва бюрократия

0

0

0

0

Манба: Сўровнома натижалари бўйича муаллиф томонидан ҳисоблаб чиқилган.

Натижаларга кўра, хорижий инвесторлар фаолиятига энг катта тўсиқ сифатида –

кредит фоизларининг юқорилилиги ва кредитлаш тизимининг яхши ишламаслиги қайд
этилган. Саноат соҳасидаги 22 та, қишлоқ хўжалигидаги 8 та ва хизмат кўрсатишдаги 3
та, жами 33 та хорижий корхоналар (жами респондентларнинг 78.6 фоизи) томонидан
кредитлаш тизими –энг катта тўсиқ сифатида билдирилган. Кредит билан боғлиқ
тўсиқларга асосан, хорижий инвесторларнинг маҳаллий ҳамкорлари дуч келишган.

29 та хорижий корхона (жами респондентларнинг 69.05 фоизи) томонидан

фаолиятдаги тўсиқ сифатида ишлаб чиқариш инфратузилмасининг қолоқлиги ва
уланишга қийинлиги баҳоланган. Фаолиятдаги ушбу тўсиқ –

яна бошқа бир тўсиқ (бино

ва ер ажратишнинг қийинлиги)ни келтириб чиқарган. Кўпгина инвесторлар томонидан
инфратузилма нисбатан яхши бўлган Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида ўз
фаолиятларини бошлаш истаклари билдирилган бўлсада, ушбу шаҳарларда бўш бино ва
бўш ер майдонларининг мавжуд эмаслиги натижасида сўровномада қатнашган 20 та
хорижий корхона (жами респондентларнинг 47.6 фоизи) да бино ва ер билан
муаммолар келиб чиққан.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида 18 та хорижий корхоналар (жами

респондентларнинг 42.9 фоизи) томонидан тўсиқ сифатида –шерикчиликда ишлаш учун
Қашқадарё

вилоятида ишончли, молиявий барқарор ҳамкорлар етишмаслиги қайд

қилинган. Хусусан, маҳаллий ҳамкордаги молиявий қийинчиликлар натижасида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

68

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жанубий Кореянинг чиллер ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Сenture” компаниясининг
Қашқадарё

вилоятидаги ҳамкори 2 маротаба алмашган.

Тадқиқот натижаларига кўра, 10 та респондент томонидан (23.8 фоиз) маҳсулот ва

хизматларнинг сертификатлаш, лицензиялашдаги муаммолар, 9 та респондент
томонидан (21.4 фоиз), 8 та респондент томонидан (19.1

фоиз) –технологик қолоқлик, 6

та респондент томонидан (14.3 фоиз) ҳуқуқий тизимнинг яхши ишламаслиги,
шартномаларга риоя қилмаслик омиллари хорижий инвесторлар томонидан тўсиқ
сифатида қайд этилган.

Шунингдек, 3 та ҳолатда (7.1 фоиз) тўсиқ сифатида бошқа омиллар баҳоланган.

Тадқиқотда

хорижий инвесторларнинг Қашқадарё

вилоятидаги фаолиятини

баҳолаш бўйича ҳам савол киритилган бўлиб, баҳолаш шкаласи 1

-5

баллар оралиғи

(1-

жуда ёмон, 5

-

жуда яхши)ни ташкил этган. Натижаларга кўра, Қашқадарё

вилоятидаги

фаолиятидан қониқиш даражаси сўровномада қатнашган қишлоқ хўжалиги
корхоналарида ўртача 4.4 баллни, хизмат кўрсатиш корхоналарида ўртача 4.1 баллни,
саноат корхоналарида

ўртача 3.7 баллни, сўровномада қатнашган 42 та корхоналарнинг

ўртача натижаси 4.1 баллни ташкил қилди.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра

Қашқадарё вилояти

учун ТТХИни

ижобий мотивлари сифатида бозор изловчи, ресурс изловчи омиллари қайд

этилган ва

аввалги эмпирик тадқиқотларда

Ўзбекистон учун чиқарилган хулосалар тасдиқланган.

Хорижий инвестицияларга энг асосий тўсиқлар сифатида қуйидагиларни

келтириш мумкин:

кредит

фоизларининг

юқорилиги

ва

кредитлаш

тизимининг

яхши

ишламаслиги

;

ишлаб чиқариш инфратузилмасига уланишнинг қийинлиги ва қолоқлиги

;

бино ва ер ажратишнинг қийинлиги

;

ишончли, молиявий барқарор ҳамкорларнинг

етишмаслиги

;

маҳсулот ва хизматларнинг сертификатлаш, лицензиялашдаги муаммолар

;

технологик қолоқлик ва ҳуқуқий тизимнинг яхши ишламаслиги

.

шартномаларга риоя қилмаслик омиллари қайд қилинган.

Қашқадарё

вилояти

инвестиция муҳитини яхшилаш, ТТХИ хажмини кўпайтириш

ва хорижий инвесторлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф қилиш
мақсадида бир қатор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади

:

истиқболли, долзарб инвестицион лойиҳаларни тезкор молиялаштириш учун

вилоятда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан устав капитали 5.0 млн
АҚШ долларидан кам бўлмаган махсус инвестицион фонд ташкил қилиш лозим

;

муқобил вариант сифатида (хорижий инвесторлар томонидан таклиф

қилинган) тижорат банкларини лойиҳаларда ҳамкор (шерик) сифатида иштирок
этишини таъминлаш мумкин

;

ишлаб чиқариш чиқариш инфратузилмасини билан боғлиқ муаммоларни

бартараф қилиш мақсадида хорижий инвестицияларни лойиҳаларини эркин иқтисодий
зоналари ва кичик саноат зоналарида жойлаштириш мақсадга мувофиқ

;

махсус зоналарда жойлаштиришнинг имкони бўлмаган истиқболли хорижий

инвестицияли лойиҳалар (қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш) даги инфратузилма


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

69

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

яратиш билан боғлиқ харажатлар учун давлат томонидан тўлиқ ёки қисман
субсидиялаш тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикaси Президенти Шaвкaт Мирзиёевнинг

Олий Мaжлисгa Мурожaaтномaси, Хaлқ сўзи, 24.01.2020 йил

2. Dunning, J.H. (1993), Multinational enterprises and the global economy.

Workingham.: Addison-Wesley.

3.

Dunning, J.H. (2006) “Towards a paradigm of development: implications for the

determinantsof international business activity”,

Transnational Corporations, 15(1), 173-227.

4. Shiells, C. (2003), FDI and the Investment Climate in the CIS Countries. IMF Policy

Discussion Paper PDP/03/5, November 2003.

5. Campos, N. and Kinoshita, Y. (2003), Why Does FDI Go Where It Goes? New

Evidence from the Transition Economies. IMF WP/03/228.

6.Tondel, L. (2001), Foreign Direct Investment During Transition. Determinants and

Patterns in Central and Eastern Europe and the Former Soviet Union. Chr. Michelsen
Institute. WP 2001:9.

7. Arazmuradov A. (2012). Foreign Aid, Foreign Direct Investment and Domestic

Investment Nexus in Landlocked Economies of Central Asia, Economic Research Guardian,
2(1): 129

151.

8 Arazmuradov A. (2015). Can Development Aid Help Promote Foreign Direct

Investment? Evidence fromCentral Asia, Economic Affairs, 35 (1): 123

136

9. Paswan N. K. (2013). Investment Cooperation in Central Asia: Prospects and

Challenges, India Quarterly, 69(1): 13

33.

10. Omri A, Ngyuen D.K., Rault C. (2014). Casual interactions between CO2 emissions,

FDI and economic growth: Evidence from dynamic simultaneous

equation models,

Economic Modeling, 42: 382

389.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халк, сузи, 24.01.2020 йил

Dunning, J.H. (1993), Multinational enterprises and the global economy. Workingham.: Addison-Wesley.

Dunning, J.H. (2006) "Towards a paradigm of development: implications for the determinantsof international business activity", Transnational Corporations, 15(1), 173-227.

Shiells, C. (2003), FDI and the Investment Climate in the CIS Countries. IMF Policy Discussion Paper PDP/03/5, November 2003.

Campos, N. and Kinoshita, Y. (2003), Why Does FDI Go Where It Goes? New Evidence from the Transition Economies. IMF WP/03/228.

Tondel, L. (2001), Foreign Direct Investment During Transition. Determinants and Patterns in Central and Eastern Europe and the Former Soviet Union. Chr. Michelsen Institute. WP 2001:9.

Arazmuradov A. (2012). Foreign Aid, Foreign Direct Investment and Domestic Investment Nexus in Landlocked Economies of Central Asia, Economic Research Guardian, 2(1): 129-151.

Arazmuradov A. (2015). Can Development Aid Help Promote Foreign Direct Investment? Evidence fromCentral Asia, Economic Affairs, 35 (1): 123 - 136

Paswan N. K. (2013). Investment Cooperation in Central Asia: Prospects and Challenges, India Quarterly, 69(1): 13 - 33.

Omri A, Ngyuen D.K., Rault C. (2014). Casual interactions between CO2 emissions, FDI and economic growth: Evidence from dynamic simultaneous - equation models, Economic Modeling, 42: 382 -389.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов