Привлечь иностранные инвестиции в точки роста регионов Кашкадарьинской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
73-83
13
2
Поделиться
Кобилов, А. (2021). Привлечь иностранные инвестиции в точки роста регионов Кашкадарьинской области. Экономика и инновационные технологии, (5), 73–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12140
Анвар Кобилов, Каршинский государственный университет

старший преподаватель, PhD 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье разработаны научно обоснованные предложения по повышению эффективности иностранных инвестиций за счет рационального привлечения иностранных инвестиций в перспективные отрасли, определяющие «точки роста» регионов, с использованием метода анализа иерархий (МАИ).

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

85

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДЛАРИНИНГ “ЎСИШ

НУҚТА”ЛАРИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ

Қобилов Анвар Эшпўлотович

Қарши давлат университети катта ўқитувчиси, PhD

E-mail:

kobilovanvar@gmail.com

Аннотация

.

Ушбу мақолада иерархик таҳлил усули (ИТУ) ёрдамида хорижий

инвестицияларни ҳудудларнинг “ўсиш нуқта”ларини белгилаб берувчи истиқболли
тармоқларига оқилона жалб қилиш орқали хорижий инвестицияларнинг самарадорлигини
ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар

ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

хорижий инвестициялар, иерархик таҳлил усули, ўсиш нуқталари,

устувор соҳалар

Аннотация

.

В данной статье

разработаны научно обоснованные предложения по

повышению эффективности иностранных инвестиций за счет рационального привлечения
иностранных инвестиций в перспективные отрасли, определяющие «точки роста»
регионов, с использованием метода анализа иерархий

(

МАИ

).

Ключевые слова:

иностранные инвестиции, метод анализа иерархий, точки роста,

региональная экономика

Abstract.

In this article

scientifically substantiated proposals have been developed to improve

the efficiency of foreign investment by rationally attracting foreign investment in promising
industries that determine the "points of growth" of the regions by using the method of hierarchical
analysis.

Keywords:

foreign investment, method of hierarchical analysis, points of growth, regional

economy

Кириш

Жаҳон

мамлакатлари

ва

минтақаларини

ривожлантиришда

хорижий

инвестициялар оқими муҳим аҳамиятга эга, чунки у мамлакатларнинг ташқи
иқтисодий ва сиёсий алоқаларининг мустаҳкамланишига олиб келади, уларнинг ташқи
савдо айланмаларини оширади, иқтисодий ривожланишни жадаллаштиради, ишлаб
чиқариш ҳажмларини кўпайтиради, ишлаб чиқарилаётган товарларнинг жаҳон
бозоридаги рақобатбардошлигини, инвестиция қабул қилувчи

мамлакатларнинг

техник салоҳиятини ўстиради ва иш билан бандлик даражасини оширади.

Хорижий инвестициялар бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,

2008 йилгача бўлган даврда трансмиллий компаниялар, инвесторлар ўртасида
мамлакатларга инвестиция киритиш бўйича кескин рақобат бўлган булса, ҳозирги
кунда давлатлар, минтақалар ўртасида хорижий инвесторларни жалб килиш бўйича
рақобат кучайди.

Шунингдек, пандемия ва ундан кейинги даврларда иқтисодий

ўсишда юзага келган турғунликни бартараф қилиш мақсадида мамлакатлар ўртасида
хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича кескин рақобат курашининг юзага келиши
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича янги
стратегик йўналишларни ишлаб чиқишни талаб қилади.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича Қашқадарё вилояти Ўзбекистон

Республикасида энг етакчилардан бири бўлишига қарамай, инвестициялар улушида
ёқилғи

-

энергетика мажмуасининг улуши юқорилигича сақланиб қолмоқда. Ҳудудий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

86

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лойиҳаларни амалга ошириш ва ушбу лойиҳаларга тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларни жалб қилиш бўйича Қашқадарё вилояти Ўзбекистон Республикасида
қуйи ўринларда бормоқда. Энг аҳамиятлиси, Қашқадарё

вилояти жалб қилинган

хорижий инвестициялар ҳажми бўйича Республика ҳудудлари орасида етакчи
бўлишига қарамай, 2014 йилдан бошлаб, вилоят ЯҲМ ўсиш суръатида пасайиш
тенденцияси юзага келган ва Республика бўйича ўсиш суръати бўйича энг паст бўлган
ҳудудлардан бирига айланган.

Таҳлилларга кўра, 2010–2020 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳудуд

-

ларига

3820,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар

ўзлаштирилган бўлиб, ўзлаштирилган ТТХИнинг 90 фоизи нефт, газ, кимё саноати
Республика даражасидаги йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 10 фоиз ёки
383,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги ТТХИ ҳудудий лойиҳалар доирасида
ўзлаштирилган. Жами ўзлаштирилган хорижий капиталнинг 1818,35 млн АҚШ доллари
ёки 50,2 фоизи ва ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан ўзлаштирилган 300,0 млн АҚШ
доллари миқдоридаги ТТХИ (ҳудудий лойиҳа¬лардаги ТТХИнинг 78 фоизи) 2019–

2020

йиллар давомида ўзлаштирилгани билан аҳамиятлидир

[1].

2010

–2020 йилларда Қашқадарё вилоятида жами ўзлаштирилган хорижий

инвестицияларнинг 82,3 фоизи –

Нишон (37,96%), Муборак (17,02 %), Деҳқонобод

(14,5%) туманлари ва Қарши шаҳри (12,75%) ҳиссасига тўғри келса, вилоятнинг 6 та
ҳудуди (Қамаши, Косон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва

Шаҳрисабз

шаҳри)да ўзлаштирилган жами хорижий инвестицияларнинг вилоят кўрсаткичидаги
улуши 1 фоиз (6 та ҳудуднинг биргаликдаги улуши 0,6 фоиз) га ҳам етмайди.

Хорижий инвестицияларнинг Қашқадарё вилояти иқтисодий ўсишидаги ижобий

таъсирининг сустлиги ва хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича Қашқадарё
вилояти туман (шаҳар)ларида ўртасида кескин дифференциялашувнинг юзага
келганлиги, инвестицияларни, айнан, ҳудудларнинг

иқтисодий “ўсиш нуқта”ларини

белгилаб берувчи соҳаларига йўналтириш муҳим вазифа ҳисобланади ва мавзунинг
долзарблигини белгилайди.

Қашқадарё

вилоятининг

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш

таҳлили

натижалари, иқтисодиётни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва муҳим
йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, узоқ муддатли ривожланишнинг истиқболда
бўлишини таъминлаш мақсадида вилоятнинг ҳар бир ҳудуди (шаҳар, туман) бўйича
инвестицион сиёсатнинг стратегик устуворликлари тизимини ишлаб чиқиш талаб
этилади. Хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳар бир
ҳудуднинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда жозибали инвестицион лойиҳаларни
ишлаб чиқиш ва уларни мақсадли жойлаштириш муҳим вазифадир.

Шундан келиб

чиқиб,

кўп мезонли қарорлар қабул қилиш моделининг иерархик таҳлил усулини

қўллаш орқали

инвестиция жалб қилинаётган соҳаларнинг устуворлигини аниқлаш

мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иерархиялар таҳлили усули (ИТУ)дан якка ёки комбинациялашган ҳолда

фойдаланиш орқали хорижий инвестициялар муаммолари бўйича бир қатор
иқтисодчи олимлар

тадқиқотлар

олиб борилган. Хусусан, иқтисодчи

олимлар Левари

ва Ван томонидан хорижий инвестицияларни амалга оширадиган фирмалар
фаолиятига кўрсатаётган омилларни баҳолаш ва инвестиция муқобил вариантларни
тартиблаштириш (ранжирлаш) учун ИТУ ёрдамида методология ишлаб чиқилган [

2].

Ушбу методология ТТХИ билан боғлиқ хатар (риск)лар ва ноаниқликларни турли


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

87

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мезонлар орқали баҳолаш ва мақбул вариантларни танлаш орқали фирманинг
инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнига ёрдам беради.

Ф.Абид ва С.Бахлул томонидан, ИТУдан фойдаланган ҳолда 7 та Яқин Шарқ ва

Шимолий Африка мамлакатларининг инвестицион жозибадорлиги баҳоланган

[3].

Иқтисодчи олимлар К.Ли ва Х.Шерали томонидан ИТУ ёрдамида Хитойнинг Туман
дарёси атрофидаги ҳудудларининг хорижий инвестициялар бўйича имкониятлари
таҳлил қилинган

[4].

Х.Денг, Ю.Ван ва Г.Йео томонидан ИТУ ёрдамида Хитойдаги 4 та эркин савдо

портларининг хорижий инвестициялар бўйича фаолияти баҳоланган

[5].

Иқтисодчи

олимлар К.Корхан ва А.Шахрам ИТУ дан комбинациялашган ҳолда фойдаланган ҳолда,
АҚШ томонидан уч давр: инқирозгача (

2004-2006

йиллар

),

инқироз (

2007-2009)

ва

инқироздан кейинги

(2010-2012

йиллар

)

даврларда 9 та ривожланган мамлакатларга

киритилган ТТХИ ҳажмига таъсир этган омиллар тадқиқ қилинган

[6].

Т. Ванг ва бошқалар томонидан ИТУ ёрдамида Вьетнам давлати учун “ўсиш

нуқта”ларини белгилайдиган соҳалар учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш
бўйича зарур бўлган бир қатор омиллар баҳоланган

[7].

Россиялик иқтисодчи олим

Е.Лобкова

томонидан ИТУ

асосида

ҳудудларни

барқарор ривожлантиришда

ижтимоий

-

иқтисодий мезонларнинг таъсири аниқланган

[8].

Шунингдек, аввалги тадқиқотларимизда иерархик таҳлил усули ёрдамида

хорижий

экспертлар

баҳолари

асосида

Қашқадарё

вилоятида

хорижий

инвестицияларни жалб қилишга таъсир кўрсатадиган омиллар таҳлил қилинган

[9-10].

Тадқиқот методологияси

Иерархиялар таҳлили усули мураккаб

(кўп мезонли

)

муаммоларнинг ечимини

излашда рационал тизимларни иерархик принцип бўйича лойиҳалаштириш,
солиштириш ва муқобил вариантларни миқдорий кўрсаткичлар воситасида баҳолашга
имконият беради

. T

адқиқ қилинаётган муаммо бўйича қарор қабул қилиш жараёни уч

босқичда

амалга оширилади

Биринчи босқич

иерархик структура тузиш босқичи бўлиб, структурага тадқиқ

қилинаётган муаммо, унинг ечимини танлаш учун мезонлар, ечимга таъсир қилувчи
омиллар, муаммо ечими бўлиши мумкин бўлган барча муқобил вариантлар ва улар
орасидаги боғлиқликни кўрсатувчи муносабатлар схематик равишда киритилади.

Иккинчи босқич

устунликни аниқлаш босқичи бўлиб, унда иерархиянинг ҳар бир

поғонасидаги элементлар муҳимлик даражасига қараб, солиштирма таҳлил асосида
тартибга солинади ва ҳар бир элемент учун устунлик коэффициенти ҳисобланади.

1-

жадвал

Танланган мезонларнинг устунлик жадвали

А нинг Б дан

устунлик даражаси

Тавсифи

Б нинг А

дан устунлик

даражаси

1

А ва Б тенг имкониятга эга

1

3

А Бдан енгил устунликка эга

1/3

5

А Бдан кучли устунликка эга

1/5

7

А Бдан етарлича кучли устунликка эга

1/7

9

А Бдан мутлақ устунликка эга

1/9

2,4,6,8

А нинг Б дан устунлиги юқоридаги

ҳолатларнинг орасида

1/2, 1/4, 1/6,

1/8

Учинчи босқич

қарор қабул қилиш босқичи бўлиб, унда иерархия

поғоналаридаги элементларнинг устунлик коэффициентлари ва поғоналар орасидаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

88

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

боғлиқлик муносабатларидан фойдаланиб, муаммо ечими бўлиши мумкин бўлган
муқобил вариантларнинг устунлик даражаси аниқланади.

Т.Саати томонидан вариантларни турли мезонлар асосида жуфтлик ҳосил қилиб

солиштириш ва уларни тартибга келтириш учун тўққиз баллик шкалалар киритилган

[11].

Шкалага 1 дан 9 гача бўлган бутун сонлар асос қилиб олинган ва иккита А ва Б

вариантлар ўзаро солиштирилган (1

-

жадвал).

Фараз қилайлик,

С = {𝐶

𝑗

| j = 1,2 … . . , n}

танланган мезонлар тўплами бўлсин.

Мезонларни ўзаро жуфт солиштириш натижалари А матрицаси орқали амалга
оширилади ва

𝑎

𝑖𝑗

(𝑖, 𝑗 = 1,2 … … , 𝑛)

нинг ҳар бир элементи қуйидаги мезон ўлчовлари

асосида нисбатланади:

𝐴 = [

𝑎

11

𝑎

12

… 𝑎

1𝑛

𝑎

21

𝑎

22

… 𝑎

2𝑛

⋮ ⋮ ⋱ ⋮

𝑎

𝑛1

𝑎

€𝑛2

… 𝑎

𝑛𝑛

]

,

𝑎

𝑖𝑖

= 1 , 𝑎

𝑗𝑖

=

1

𝑠

𝑖𝑗

, 𝑎

𝑖𝑗

≠ 0

(1

)

Шундан сўнг, математик амаллар бажарилиб, ҳар бир матрицанинг устуворлик

элементлари топилади.

A

w

= λ

max

W

(2)

Экспертлар

томонидан

мезон

ва

муқобил

вариантларни

баҳолаш

натижаларининг ишончли, адекват, мантиқий тўғрилигини баҳолаш учун “боғлиқлик
индекси” (С

I

) ёки “боғлиқлик нисбати” (

CR

) тушунчаларидан фойдаланилади. Агарда

CR

≤0.1 бўлса, солиштирма матрицани ишлатиш тавсия этилади. Акс ҳолда (С

R

≥0.1)

мантиқий мулоҳазалар кетма

-

кетлиги бузилган ва матрицани тўлдиришда экспертлар

хатога йўл қўйган ҳисобланади

ҳамда

баҳолаш ишлари қайтадан амалга оширилади

.

𝐶𝐼 = (𝜆

𝑚𝑎𝑥

− 𝑛)/(𝑛 − 1)

(3)

CR=CI/RI

(4)

Таҳлил ва натижалар

Ҳудудлар иқтисодиётига жалб қилинаётган хорижий инвестициялардан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бугунги бозор талаби ва “ўсиш нуқта”ларидан
келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти ҳудудларини муайян соҳа ва тармоқларга
ихтисослаштириш, ички ва хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган
инвестицион лойиҳаларни ҳудудларга оптимал жойлаштириш талаб этилади.

Шундан

келиб чиққан ҳолда, иерархик таҳлил усули ёрдамида Қашқадарё вилоятининг ҳар бир
туман(шаҳар)и бўйича саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, туризм соҳалари
бўйича устуворликлар кетма

-

кетлиги баҳоланди ва хорижий инвестицияларни жалб

қилиш бўйича энг устувор деб топилган соҳаларнинг “ўсиш нуқта”лари аниқланди.

(2-

жадвал).

Иқтисодиёт тармоқлари учун устуворлик даражасини белгилашда, ҳар бир туман

(шаҳар) нинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинди, маҳсулот ва хизматлар яратиш
бўйича кескин табақалашувга йўл қўйилмади, яъни соҳалар бўйича ҳудудлар

бир

-

бири

билан боғлиқ,

ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қўшни туманлар бозоридаги

тақчилликни тўлдиради.





background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

89

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Қашқадарё вилояти туман

(

шаҳар)лари учун истиқболда хорижий инвестицияларни

жалб қилиниши мумкин бўлган соҳаларнинг устуворлик матрицаси ва “ўсиш

нуқталари”

1

Туман

(

шаҳар)лар

Саноат

Қишлоқ

хўжалиги

Хизмат

кўрсатиш

Туризм

Ўсиш нуқталари

Ғузор

0,382

0,294

0,234

0,090

нефт

-

газ саноати учун бутловчи ва эҳтиёт

қисмлар ишлаб чиқариш, соя етиштириш,
паррандачилик ва чорвачилик

Деҳқонобод

0,334

0,321

0,265

0,080

қурилиш

материаллари,

тоғ

олди

боғдорчилиги, чорвачилик, писта ва
коврак етиштириш, хизмат кўрсатиш

Қамаши

0,341

0,372

0,197

0,090

боғдорчилик,

иссиқхона

хўжалиги,

қурилиш материаллари

Қарши

т

.

0,443

0,335

0,139

0,083

тўқимачилик,

иссиқхона

хўжалиги,

боғдорчилик ва паррандачилик

Косон

0,245

0,418

0,197

0,140

чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, озиқ

-

овқат саноати, терини қайта ишлаш
саноати

Китоб

0,310

0,192

0,126

0,372

туризм,

қурилиш

материаллари,

виночилик саноати

Миришкор

0,329

0,424

0,157

0,090

чорвачилик, балиқчилик, тўқимачилик,
терини қайта ишлаш саноати

Муборак

0,499

0,279

0,132

0,090

нефт

-

газ саноати учун бутловчи ва эҳтиёт

қисмлар ишлаб чиқариш

,

чорвачилик

Нишон

0,392

0,458

0,142

0,008

чорвачилик, балиқчилик, тўқимачилик,
терини қайта ишлаш саноати

Касби

0,376

0,387

0,147

0,090

боғдорчилик, чорвачилик, тўқимачилик

Чироқчи

0,292

0,442

0,176

0,090

чорвачилик,

боғдорчилик,

қурилиш

материаллари, озиқ

-

овқат саноати

Шахрисабз

т.

0,152

0,291

0,110

0,447

туризм, боғдорчилик

Яккабоғ

0,248

0,374

0,150

0,228

боғдорчилик,

тўқимачилик,

қурилиш

материаллари

Қарши

ш

0,421

X

0,365

0,214

фармацевтика, қурилиш саноати, хизмат
кўрсатиш

Шаҳрисабз

ш.

0,312

X

0,196

0,492

туризм, электроника саноати

Таҳлиллар асосида

хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича устуворлик

матрицасида

Ғузор тумани

да саноат соҳаси 0,382, қишлоқ хўжалиги 0,294, хизмат

кўрсатиш 0,234, туризм соҳаси 0,09 баллга баҳоланди. Маълумки, Ғузор туманида
“Шўртан газ

-

кимё мажмуаси” МЧЖ, Шўртантаннефтгаз” МЧЖ, “Uzbekistan GTL”

МЧЖ

каби Ўзбекистон Республикаси нефт

-

газ ва кимё саноатидаги энг йирик корхоналар

жойлашган бўлиб, ушбу корхоналарни янгилаш, қувватини ошириш бўйича йирик
инвестицион лойиҳалар амалга оширилди ва оширилмоқда. Тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, ушбу корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун кўплаб эҳтиёт ва
бутловчи қисмлар асосан, хориждан импорт асосида келтирилмоқда. Бизнинг

1

Экспертлар баҳоси асосида муаллиф томонидан Mpriority-1.0 дастурида ҳисобланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

90

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фикримизча, Ғузор туманидаги саноатнинг “ўсиш нуқта”си ушбу корхоналарнинг
эҳтиёжлари асосида зарурий эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш соҳаси
бўлиб, ушбу вазифаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ.
Натижада, туманда ўрта ва кичик саноат корхоналарининг ривожланиши, янги иш
ўринларининг яратилиши, камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ вазифалар ўз
ечимини топади.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича хорижий инвестициялар туманда соя

ўсимлигини етиштириш, паррандачилик ва чорвачилик соҳаларини ривожлантиришга
йўналтирилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Деҳқонобод тумани

учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг

катта устуворлик саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳа (устуворлик мос равишда 0,334 ва
0,321)ларига берилди. Саноат соҳасининг “ўсиш нуқта”си сифатида –

қурилиш

материаллари ишлаб чиқариш саноатига хорижий инвестицияларни йўналтириш
мақсадга мувофиқ. Чунки, Деҳқонобод тумани доломит, мармар оникси, шағал, чақиқ
тошлар каби тоғ маъданлари ва қурилиш материллари захирасига бойдир. Уларни
қайта ишлаш ёки тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича туманда ҳеч қандай
лойиҳалар мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг “ўсиш нуқта”си сифатида
чорвачилик кластерлари ташкил этиш, тоғ олди боғдорчилиги, пистачилик, коврак
етиштириш соҳалари бўйича хорижий инвестицияларни жалб қилиш имконияти
мавжуд.

Деҳқонобод

тумани учун хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг учинчи

устувор йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш соҳаси (0,265) танланди. Деҳқонобод
тумани ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларини Сурхондарё
вилояти билан боғловчи ҳамда Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом
Республикасига чиқувчи автомобил ва темир йўлларининг ўтгани, хорижий
инвесторлар учун хизматлар соҳаси (йўл бўйи бизнеси, мотел, меҳмонхоналар, турли
турдаги пуллик хизматлар)га инвестиция киритиш имконини беради.

Тадқиқотларга асосан,

Қамаши тумани

учун хорижий инвестициялар киритиш

учун энг қулай соҳалар сифатида қишлоқ ҳўжалиги (0,372) ва саноат (0,341) соҳалари
танланди. Қамаши тумани учун қишлоқ хўжалигининг “ўсиш нуқта”си сифатида
боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини ташкил

этиш, саноат соҳаси учун “ўсиш

нуқта”си сифатида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳалари хорижий
инвестициялар учун мақбул йўналиш сифатида танланди.

Қамаши тумани қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган

мармар оникси, гипс, ғишт

-

черепица хомашёси каби минерал қазилмаларга бойлиги

билан ажралиб туради. Қазилма бойликларидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш
масаласига унчалик эътибор қаратилмагани сабабли, ушбу йўналиш бўйича
инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиб, хорижий инвесторларни жалб этиш муҳим
вазифа ҳисобланади.

Қарши тумани

учун инвесторларни жалб қилиш бўйича энг катта устуворлик

саноат ва қишлоқ хўжалик соҳалари (0,443 ва 0,335)га берилди. Қарши туманида
саноатнинг “ўсиш нуқта”си сифатида тўқимачилик соҳасига хорижий инвестицияларни
йўналтириш мақсадга мувофиқ. Маълумки, Қарши тумани пахта хомашёсини
етиштириш бўйича Ўзбекистон Республикасидаги энг етакчи туманлардан бири бўлган
ҳолда, пахтани қайта ишлаш даражаси (тайёр маҳсулот айлантириш) ҳамон пастлигича


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

91

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қолмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қарши туманида етиштирилаётган 40,0 минг
тоннадан ошиқ пахтани хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган қайта ишлаш
жараёнини тўлиқ якунлаш (калава ишлаб чиқариш, мато ишлаб чиқариш, матони бўяш,
турли сегментлар учун кийим

-

кечак тайёрлаш ва х.к), юқори қўшилган қиймат

занжирини яратиш –

хорижий инвесторлар учун жозибали лойиҳа сифатида қаралади.

Ҳозирги кунда Қарши туманида Жанубий Кореялик инвесторлар билан

ҳамкорликда помидор, бодринг, қулупнай, атиргул маҳсулотларини иссиқхона
усулида етиштириш

ва хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўйича амалий ишлар

бошланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қарши тумани учун қишлоқ хўжалигининг
“ўсиш нуқта”лари сифатида иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, боғдорчилик ва
паррандачилик бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадга
мувофиқ.

Косон тумани

учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг катта

устуворлик кўрсаткичи қишлоқ хўжалиги (чорвачилик, иссиқхона хўжалиги) ва саноат
(озиқ

-

овқат саноати, терини қайта ишлаш саноати) соҳалари (0,418;0,245)га берилди.

Тадқиқотларимизга кўра, Косон туманининг Майдаёбу, Қорабайир, Уйрот,

Хўжақудуқ МФЙлари ҳудудида кўп йиллардан бери маъданли иссиқ сув қудуқлари
мавжуд бўлиб, иссиқ сув қудуқларининг имкониятларидан фойдаланилмай
келинмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу қудуқлар жойлашган ҳудудлар
атрофида қишлоқ хўжалигининг “ўсиш нуқта”си сифатида иссиқхоналар ташкил қилиш
мақсадга мувофиқ.

Косон тумани учун саноатнинг “ўсиш нуқта”си сифатида туманда ишлаб

чиқарилаётган гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишлаш асосида озиқ

-

овқат саноати,

терини қайта ишлаш ҳисобига чарм саноати бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ушбу
лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб қилиш лозим ҳисобланади.

Китоб тумани

бўйича инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг

устувор

йўналишлар сифатида туризм (0,372) ва саноат (устуворлик –

0,31, қурилиш

материаллари ишлаб чиқариш, виночилик саноати) соҳалари танланди. Туманнинг
географик жиҳатдан қулай тоғли ҳудудда жойлашганлиги, кўплаб вилоят миқёсидаги
дам олиш масканлари

ва санаторийлар, Ҳазрати Башир, Хўжа Неъматуллоҳ, Ҳазрати

Султон каби зиёратгоҳлар, Ҳисор ва Китоб қўриқхонаси, Китоб расадхонасининг
мавжудлиги, йилнинг тўрт фаслида эко, агро, этно, тиббий, гастрономик, экстремал
туризм турларини ривожлантириш, дам олиш

инфратузилмасини яратиш мақсадида

хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ.

Китоб туманининг ярқирама, қурилиш, табиий қопламали тошлар, минерал

буёқлар учун микрокальцит хомашёси, цемент хомашёси, оҳактош каби қурилиш
захираларига бойлиги сабабли саноат соҳаси учун “ўсиш нуқта”си сифатида қурилиш
маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоғи танланди ва ушбу йўналиш хорижий
инвесторлар учун самарали лойиҳалардан ҳисобланади. Китоб туманида цемент
ишлаб чиқариш бўйича Хитой Халқ Республикасининг “Qarshi Conch Cement” хорижий
компанияси томонидан инвестицион лойиҳа амалга оширилаётган бўлса

-

да, қолган

табиий бойликларни қайта ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами қониқарли
эмас, хусусан, хомашё Республиканинг бошқа вилоятларга ташиб кетилади ёки
маҳаллий тадбиркорлар томонидан жисмонан ва маънан эскирган технологиялар
асосида ўзлаштирилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

92

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқотларимизга кўра, Китоб туманининг қулай иқлими, юқори тупроқ

унумдорлиги, узумчилик ва боғдорчиликдаги тарихий тажрибалар саноат соҳасининг
“ўсиш нуқтаси” сифатида виночилик саноатини йўлга қўйиш имкониятини юзага
келтиради ва ушбу йўналишдаги лойиҳалар ҳам хорижий инвесторлар учун
долзарблиги билан ажралиб туради.

Миришкор тумани

учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг катта

устуворлик қишлоқ хўжалик (чорвачилик, балиқчилик) ва саноат (тўқимачилик
саноати, терини қайта ишлаш саноати) соҳалари (0,424;0,329)га берилди. Чорвачилик
соҳасини ривожлантириш учун Миришкор туманида ер майдони, озуқа базаси,
балиқчиликни ривожлантириш учун табиий шарт

-

шароитлар, Сечанкўл сув

ҳавзасининг мавжудлиги хорижий инвесторлар учун манфаатли лойиҳалардан
эканлиги шубҳасиз.

Миришкор тумани учун саноатнинг “ўсиш нуқта”си сифатида тўқимачилик ва

чарм саноатини ривожлантиришдаги лойиҳаларга хорижий инвестиция жалб қилиш
мақсадга мувофиқ.

Муборак тумани

учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг устувор

йўналиш сифатида саноат соҳаси (устуворлик 0,499)га берилди, бунда туманда нефт

-

газ саноати бўйича Республикадаги энг йирик корхоналар –

Муборак нефт ва газ қазиб

чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи каби йирик корхоналар
жойлашгани кўплаб лойиҳалар учун хорижий инвесторларни жалб қилиш
имкониятини беради. Хусусан, Ғузор тумани учун таклиф қилинган йўналиш каби
Муборак туманидаги йирик нефт

-

газ саноати корхоналари учун эҳтиёт ва бутловчи

қисмларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, туманда нефт

-

газ ишлаб чиқариш, қайта ишлаш жараёнида жуда катта

миқдорда олтингугурт хомашёси ажратиб олинмоқда. Бу олтингугурт хомашёсини
қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулот (гранула кўринишида)га нисбатан жаҳон
бозорида талаб юқори эканли сабабли ушбу йўналиш бўйича хорижий инвесторларни
жалб қилиш имконияти мавжуд.

Нишон тумани

учун ҳам хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг катта

устуворлик Миришкор тумани каби қишлоқ хўжалик (чорвачилик, балиқчилик) ва
саноат (тўқимачилик саноати, терини қайта ишлаш саноати) соҳалари(0,458;0,392)га
берилди.

Бизнинг фикримизча, Нишон туманининг географик жиҳатдан ўта қулай

жойлашгани (қўшни Туркманистон Республикаси орқали Эрондаги денгиз портига
чиқиш имконияти мавжуд), темир йўл узелининг ўтгани, Қарши халқаро аэропортига
яқинлиги, қулай инфратузилма (табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси),
вилоятнинг гигант саноат корхоналари (Шўртан газ

-

кимё мажмуаси, Шўртаннефтгаз,

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи)га ҳудудий яқинлик ва бошқа бир қатор ижобий
омиллар туфайли туманда махсус божхона ҳудуди, халқаро логистика маркази,
Туркманистон Республикаси билан чегара яқинида эркин савдо ҳудудини ташкил
қилиш орқали Қашқадарё вилоятидаги барча ишлаб чиқарувчиларга улкан
имкониятларни яратиш мумкин.

Касби тумани

учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича устувор

соҳалар сифатида қишлоқ хўжалиги (мева

-

савзавотчилик, чорвачилик) ва саноат

соҳалари (тўқимачилик саноати) (0,387;0,376) танланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

93

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чироқчи тумани

учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қишлоқ

хўжалиги (чорвачилик, мева

-

савзавотчилик) ва саноат соҳалари (қурилиш

материаллари ишлаб чиқариш, гўштни қайта ишлаш)га (0,442;0,292) устуворлик
берилди. Тадқиқотларимизга кўра, Чироқчи тумани кремний хомашёси, силикат
маҳсулотлари учун қум, ғишт

-

черепица хомашёларига бойлиги, шунингдек,

Республикада гўшт етиштириш бўйича илғор туманлардан бири бўлгани сабабли
саноатнинг “ўсиш нуқта”си сифатида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва
гўштни қайта ишлаш саноати учун жозибадор лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ушбу
йўналишлар бўйича хорижий инвестицияларни йўналтириш мақсадга мувофиқ.

Шаҳрисабз тумани

учун ҳам инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг устувор

йўналиш сифатида туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳа (0,447;0.291)лари танланди.
Шаҳрисабз тумани қулай жойлашув ва иқлимга эга бўлиб, туманнинг Мираки, Кўл,
Ғилон, Ҳисорак ҳудудларида йилнинг ҳар қандай вақтида туризмнинг кўплаб
турларини ташкил этиш мумкин. Қишлоқ хўжалигининг “ўсиш нуқтаси”си сифатида
боғдорчилик йўналишига хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари
мавжуд.

Тадқиқотларимизга кўра, инвестицияларни жалб қилиш бўйича

Яккабоғ тумани

учун энг катта устуворлик қишлоқ хўжалиги (боғдорчилик, узумчилик) ва саноат
(тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари) соҳаларига (устуворлик 0,374;0,248)
берилди.

Қарши шаҳри

учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг устувор соҳалар

сифатида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари (0,421;0,365) танланди. Қарши шаҳри
учун саноатнинг “ўсиш нуқталари” сифатида фармацевтика, уй

-

жой ва ижтимоий

объектлар қуриш соҳалари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва хорижий
инвестицияларни жалб этиш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидан

ташқари барча ҳудудларида маҳаллий ёки хорижий инвестициялар иштирокида
фармацевтика йўналиши бўйича лойиҳалар мавжуд. Пандемия натижасида ушбу
йўналишнинг аҳамияти янада ортгани, унинг хорижий

инвесторлар учун ҳам

жозибадор лойиҳа экани сабабли Қарши шаҳрида дори

-

дармон ишлаб чиқариш

бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. 2019 йилда Қарши
шаҳрида Миср Араб Республикаси билан ҳамкорликда гепатитга қарши дори

-

дармонлар ишлаб чиқариш бўйича “Оne world Kashkadarya” қўшма корхонаси ташкил
этилган бўлса

-

да, маҳаллий томоннинг сусткашлиги натижасида ушбу лойиҳа тўхтаб

қолган.

Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази сифатида Қарши шаҳри ҳудудининг

кенгайиши, аҳоли сони ошиши билан биргаликда, аҳолининг уй

-

жой, ижтимоий соҳа

объектларига бўлган талабининг кескин ошиб бораётгани, қурилиш саноатида эскириб
қолган услуб ва технологиялардан фойдаланилаётгани, ушбу соҳага технологик
жиҳатдан хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласини кун тартибига
қўймоқда. Бизнинг фикримизча, қурилиш соҳаси бўйича илғор тажрибага эга бўлган,
Туркия, Хитой давлатлари хорижий инвесторлари кўмагида Қарши шаҳрида уй

-

жой

комбинати лойиҳасини амалга ошириш орқали Қарши шаҳрини эстетик жиҳатдан
янада гўзал бўлиши,

аҳолининг арзон, сифатли уй

-

жой билан таъминланиши ва кўплаб

янги иш ўринларининг яратилишига эришиш мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

94

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шаҳрисабз шаҳри

бўйича хорижий инвесторлар учун энг устувор йўналиш

сифатида туризм соҳаси (устуворлик 0,492) танланди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 12

-

13 ноябрдаги ташрифи бўйича ўтказилган

йиғилиш баёнига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида йўл бўйи инфратузилмасини
ривожлантириш, Шаҳрисабз эркин туристик зонасини ташкил қилиш ҳамда ушбу
вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ
ажратиш бўйича топшириқлар белгиланган.

Туризм соҳаси бўйича олиб борилган самарали ислоҳотлар натижасида,

Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрига хорижий туристлар оқими
кўпаймоқда. Гарчи пандемия таъсирида жаҳон туризм бозорида турғунлик ҳолати
юзага келганига қарамай, пандемия тугаганидан сўнг дунё туризм бозори қисқа
муддатларда ўзининг аввалги мавқеига қайтиши кутилмоқда. Шундан келиб чиққан
ҳолда, Шаҳрисабз шаҳрининг туризм жозибадорлигини янада ошириш мақсадида,
рақобатбардош туризм инфратузилмаси (меҳмонхоналар, хостеллар, овқатланиш
шохобчалари, савдо марказлари, кўнгилочар, дам олиш марказлари ва ҳ.к.)ни яратиш,
ушбу жараёнга хорижий инвесторларни жалб этиш долзарб ҳисобланади. Шунингдек,

бизнинг фикримизча,

Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳарларига ташриф

буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳозирги
кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ихтиёрида бўлган Шаҳрисабз
аэропортини модернизация қилиш ва маҳаллий ҳамда халқаро авиарейсларни жорий
этиш мақсадга мувофиқ.

Шаҳрисабз шаҳри учун инвестициялар жалб қилишда иккинчи устувор йўналиш

сифатида саноат соҳаси (устуворлик 0,312) танланди ва бунда саноатнинг “ўсиш
нуқтаси” сифатида электроника соҳаси белгиланди.

Хулоса ва таклифлар

Иерархик таҳлил усули асосидаги таҳлил натижаларига кўра, саноат тармоғининг

“ўсиш нуқта”лари сифатида Қашқадарё

вилоятининг Муборак, Ғузор туманларида

нефт, газ саноати бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, Қарши, Нишон, Яккабоғ
туманларида тўқимачилик, Деҳқонобод, Қамаши, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туманлари
ва Қарши шаҳрида қурилиш материаллари, Косон ва Чироқчи туманларида озиқ

-

овқат,

Косон ва Миришкор туманларида терини қайта ишлаш, шу билан биргаликда, Китоб
туманида виночилик, Қарши шаҳрида фармацевтика, Шаҳрисабз шаҳрида
электроника соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш лозим.

Қишлоқ

хўжалигининг “ўсиш нуқта”лари сифатида Ғузор, Деҳқонобод, Косон,

Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Чироқчи туманларида чорвачилик, Деҳқонобод,
Қамаши, Қарши, Касби, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ туманларида боғдорчилик,
Қамаши, Қарши, Косон туманларида иссиқхона хўжалиги, Ғузор, Қарши туманларида
паррандачилик, Нишон, Миришкор туманларида балиқчилик, шунингдек, Ғузор
туманида соя, Деҳқонобод туманида писта ва коврак етиштириш бўйича хорижий
инвестицияларни жалб этиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, Китоб, Шаҳрисабз

туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида туризм соҳаларига, Деҳқонобод туманига хизмат
кўрсатиш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш устуворлик касб этади.

Хулоса

қилиб айтганда, “ўсиш нуқта”ларини белгилаб берувчи устувор соҳа ва

тармоқларга хорижий инвестицияларни йўналтириш ҳудудларнинг барқарор


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

95

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий ривожланишини таъминлаш билан биргаликда, хорижий инвестициялар
бўйича юзага келган кескин табақаланишувга барҳам беради ҳамда ушбу орқали
хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

[1].

Қобилов

А.

Ҳудудларни

ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг

самарадорлигини ошириш (Қашқадарё вилояти мисолида). Иқтисодиёт фан. фалс. док.
(PhD) дисс

.

Урганч

, 2021.

–Б.61

.

[2].Levary R., Wan K. An analytic hierarchy process-based simulation model for entry

mode decision regarding foreign direct investment //Omega.

1999.

Vol 20 27(6).

–Р.

661-

677.

[3].Abid F., Bahloul S. Selected MENA countries' attractiveness toG7 investors//

Economic Modelling.

2011.

Vol 28(5).

–Р.

2197-2207.

[4].Li, Q.,Sherali, H. An approach for analyzing foreign direct investment projects with

application to China's Tumen River Area development// Computers & Operations Research.

2003,

Vol 30(10).

–Р.

1467-1485.

[5].Deng X., Wang Y., Yeo G. Enterprise perspective-based evaluation of free trade port

areas in China// Maritime Economics & Logistics.

2017.

Vol 19(3).

–Р.

451-473.

[6].Korhan K., Shahram A. (2015). A multi-criteria decision-making model for evaluating

priorities for foreign direct investment//Croatian Operational Research Review.

2015.

Vol 6(2015).

–Р.

489-510.

[7].Wang T. and et al. Evaluating the Influence of Criteria to Attract Foreign Direct

Investment (FDI) to Develop Supporting Industries in Vietnam by Utilizing Fuzzy Preference
Relations//Sustainability.

2016.

Vol 8.

[8].

Лобкова

Е. Применение метода ТО

PSIS

при решении задачи оценки

устойчивости развития территорий//Региональная экономика:Теория и практика.

-

2020.

1(472).

–С.87

-104.

[9].

Kobilov A. A Multi-Criteria Decision-Making Model for Evaluating Priorities for

Foreign Direct Investment in Kashkadarya Region//Journal of

Economics and Innovative

Technologies. No. 1, January-February. 2020

. Р.1

-11

[10].

Қобилов

А.Э.Қашқадарё вилоятида тўғридан

-

тўғри хорижий инвес

-

тицияларнинг устувор йўналишларини баҳолашда кўп мезонли қарор

қабул қилиш

модели//“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.
№4,июл

-

август. 2020.Б.1

07-117.

[11].Saaty, T.L. Fundamentals of Decision Making and Priority Theory. RWS

Publications, Pittsburgh: 2001.

Библиографические ссылки

.К,обилов А. ХУДУДларни ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш (Кдшкадарё вилояти мисолида). Ицтисодиёт фан. фале. док. (PhD) дисс. - Урганч, 2021. -Б.61.

.Levary R., Wan К. An analytic hierarchy process-based simulation model for entry mode decision regarding foreign direct investment //Omega. - 1999. - Vol 20 27(6). -P.661-677.

.Abid F., Bahloul S. Selected MENA countries' attractiveness toG7 investors// Economic Modelling. - 2011. -Vol 28(5). -P.2197-2207.

.Li, Q.,Sherali, H. An approach for analyzing foreign direct investment projects with application to China's Tumen River Area development// Computers & Operations Research. - 2003, - Vol 30(10). -P.1467-1485.

.Deng X., Wang Y., Yeo G. Enterprise perspective-based evaluation of free trade port areas in China// Maritime Economics & Logistics. - 2017. - Vol 19(3). -P.451-473.

.Korhan K., Shahram A. (2015). A multi-criteria decision-making model for evaluating priorities for foreign direct investment//Croatian Operational Research Review. - 2015. -Vol 6(2015).-P.489-510.

.Wang T. and et al. Evaluating the Influence of Criteria to Attract Foreign Direct Investment (FDI) to Develop Supporting Industries in Vietnam by Utilizing Fuzzy Preference Relations//Sustainability. - 2016. - Vol 8.

.Лобкова E. Применение метода TOPSIS при решении задачи оценки устойчивости развития территорий//Региональная экономика:Теория и практика.-2020. -1(472). -С.87-104.

.Kobilov A. A Multi-Criteria Decision-Making Model for Evaluating Priorities for Foreign Direct Investment in Kashkadarya Region//Journal of Economics and Innovative Technologies. No. 1, January-February. 2020. P.1-11

.Кобилов А.Э.Кашцадарё вилоятида тутридан-тутри хорижий инвес-тицияларнинг устувор йуналишларини бах,олашда куп мезонли карор цабул цилиш модели//"Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №4,июл-август. 2020.Б.107-117.

[llJ.Saaty, T.L. Fundamentals of Decision Making and Priority Theory. RWS Publications, Pittsburgh: 2001.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов