“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
338
5/2020
(№
00049)
РEСПУБЛИКАДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ВА
УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Саттаров Шуҳрат Ҳасанович
Тошкент давлат аграр университети проректори и.ф.н., доцент
E-mail:
Аннотация
:
Ушбу мақолада АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британия
давлатларида хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденциялари ва ўзига
хос
жиҳатлари ўрганилди. Ушбу давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда
Ўзбекистонда
хизматлар соҳасини
ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Аннотация
:
В статье рассмотрены
тенденции развития и особенности сферы
услуг в США, Японии, Германии и Великобритании. Использую опыт этих стран,
разработаны рекомендации по развитию услуг в Узбекистане.
Abstract:
The article examines the development trends and features of the service sector
in the USA, Japan, Germany and Great Britain. Using the experience of these countries,
recommendations have been developed for the development of services in Uzbekistan.
Калит сўзлар:
хизматлар соҳаси, инновация, автоматлаштириш, илмий
ишланма, бандлик.
Кириш
Инсониятнинг
янги
технологияларни
ўзлаштириб
бориши
билан
хизматлар
соҳаси
жадал
суръатларда
ривожланиб
бормоқда
.
Буюк
Британия
,
Франция
,
Германия
ва
АҚШ
каби
давлатларда
1860-
йилларда
юз
берган
Саноат
революцияси
хизматлар
соҳасининг
ривожланишига
катта
туртки
бўлди
.
Хизматлар соҳасининг ривожланиши кўп жиҳатдан
соҳаларнинг ихтисослашуви билан ҳам
боғлиқ. Хусусан, агар ихтисослашув
самарадорлиги, транзакция харажатларидан ошса хизматлар соҳаси ривожланиб
боради
[1]
, агар транзакция харажатлари вақт ўтиши
билан
ошиб борса эволюция юз
бермайди. Хозирги кунда
хизматлар соҳасининг улуши
ривожланган давлатлар ЯИМнинг
75% ва ривожланаётган мамлакатларнинг
50%
ни ташкил этмоқда
[2].
Ушбу
мақолада
биз
хизматлар
соҳасининг
ривожланиш эволюциясини
хорижий
давлатлар
тажрибаси мисолида
ўрганиб
чиқамиз
ва
республикамизда
рўй
бераётган
жараёнлар
билан
солиштирамиз
.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Иқтисодиёт фанининг
А.Смит, Д.Рикардо, Малтус каби классик иқтисодчилари
хизматларга “унумсиз меҳнат” деб таъриф беришган. Хусусан, Карл Маркс ва
Марксистлар ҳам хизматлар соҳасининг ривожланиш салоҳиятини тан олмаган
[3]
. Аммо
1930-
1970
йилларга
келиб
ривожланган
давлатларда
хизматлар
соҳасини
ривожлантиришга эҳтиёж ортиб борди. Айниқса
,
бу ҳолат иккита жаҳон урушлари
даврида юқори нуқтага етди.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
339
5/2020
(№
00049)
Хизматлар соҳасини ўрганишда олимлар хизматларнинг товарлардан фарқли
жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Масалан, Грилих хизматларни номоддий
маҳсулот яратувчи меҳнатнинг натижаси деб таъриф беради
[4].
Т.П. Хилнинг фикрига
кўра хизматлар инсонлар ўртасида олдиндан келишилган ҳаракатлар ёки ҳолатлар
ўзгариши ҳисобланади
[5]
. Аммо Грилих хизматларга таъриф беришда ишлаб чиқишдан
кўра уларнинг статистик ҳисобига эътибор бериш лозимлигини таъкидлайди
[6]
. Мелвин
эса хизматларнинг ўлчови вақт ва жой ўзгаришига боғлиқ деб ҳисоблайди
[7].
В.Баумол
хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос хусусияти
-
соҳада меҳнат унумдорлиги,
ишлаб чиқаришдаги каби тез ўсиб бормаслигини таъкидлаб ўтади
[8]
. Ушбу ҳолатни
Грилих хизматларда технологик ўзгаришлар секинроқ содир бўлиши ва соҳада ишчи кучи
интенсивлиги юқори эканлиги билан изоҳлайди
[9].
Юртимиз олимларидан
М.Қ.Пардаев, Қ.Ж.Мирзаев, И.С.Тухлиев, М.Мухаммедов
кабилар хизматлар соҳасининг республикамизда ривожланиши тенденциялари,
ривожланишига таъсир этувчи омиллар, самарадорлик кўрсаткичлари кабиларни таҳлил
этишган.
Таҳлил ва натижалар
Тадқиқотда биз АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британия давлатларида хизматлар
соҳасини ривожлантириш тажрибасини ўргандик.
АҚШнинг хизматлар соҳасини
ривожлантириш тажрибаси
.
У.Витт ва
К.Гроссларнинг тадқиқотларига кўра АҚШда 1970 йилдан 2005 йилгача транспорт ва
саноатда арзон энергия воситаларининг пайдо бўлиши меҳнат унумдорлигининг
ошишига ҳамда хизматлар
соҳасининг жадал ривожланишига сабаб бўлди
[10].
АҚШда
яратилган технологик инновацияларнинг тезлик билан туризм, банк
-
молия, тиббиёт,
таълим ва бошқа хизматларга жалб этилиши соҳанинг етакчи тармоққа айланишига сабаб
бўлди дейиш мумкин.
1-
расм. АҚШда хизматларнинг қўшилган қиймати динамикаси, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
14000
16000
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
340
5/2020
(№
00049)
2-
расм. АҚШда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
Юқоридаги расмлардан ҳам кўриниб турибдики, АҚШ иқтисодиётида
хизматларнинг қўшилган қиймати
ҳамда экспорти 2000 йилдан 2019 йилгача жадал
суръатлар билан
ўсиб
борган
.
Японияда хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденцияси.
Япония давлатида
туб ислоҳотлар император Мейдзи даврида
(1868-
1912) бошланган. Айнан шу даврда
японлар минглаб ёшларни хорижга ўқишга жўнатган ҳамда кўплаб хорижлик
мутахассисларни японларга таълим бериш учун ёллаган. Шунингдек,
асосий эътибор
инфратузилма объектларини ва саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб,
тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва бизнес учун қулай шарт
-
шароитлар
яратилган
[11].
Бошқа ривожланган давлатлардаги каби Япония иқтисодиёти ҳам кўп жиҳатдан
хизматлар соҳасининг ривожланиши билан узвий боғланган. Ушбу давлат
иқтисодиётининг ривожланиши 1950, 1960
-
йилларда 15 ёшдан 64 ёшгача аҳоли сонининг
тез ўсиб бориши даврида энг юқори нуқтага етган. Кейин эса аҳоли сони ўсиши
секинлашиши иқтисодий ўсишга ҳам салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, иқтисодиётда
банд аҳоли
1955-
1973 йилларда ўртача йилига 1,7% га ва
1973-
1995 йилларда эса 0,7% га
ошган бўлсада, 1996 йилдан бери аҳоли сони йилига ўртача 0,3% га пасайиб бормоқда.
2002 йилга келиб
Япония ЯИМида хизматлар соҳасининг улуши 78%га етди. Японияда
хизматлар соҳасининг жадал ривожланишига ушбу давлатдаги йирик корпорацияларнинг
хорижга инвестиция киритиши билан ҳам боғлиқ. Яъни
,
Япония
ички бозорида реал
инвестицияларга талабнинг пасайиши оқибатида 1990 йилдан 2003 йилгача мавжуд
йирик корхоналарнинг 33%и ёпилиб кетди, уларнинг ўрнида эса молиявий, суғурта ва
бошқа хизматларни кўрсатувчи субъектлар ташкил топди
[12].
Хизмат кўрсатиш соҳалари орасида ресторан, реклама,
кўчмас мулк, меҳмонхона
ва дам олиш бизнеси ва маълумотларни қайта ишлаш соҳалари 1980
-
йилларда тез
суръатларда ўсди.
1989 йилга келиб
ва тезкор озиқ
-
овқат
тармоқлари йилига 138 миллиард АҚШ долларлик бизнесга айланди.
Умумий ўсиш 80
-
йилларнинг охирларида пасайиб кетди, чунки ижаранинг кескин кўтарилиши ва кўплаб
ҳудудларда ресторанларнинг кўпайиши
бунга сабаб бўлди
[13].
0
200
400
600
800
1000
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
341
5/2020
(№
00049)
3-
расм. Японияда хизматларнинг қўшилган қиймати, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
4-
расм. Японияда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
Юқоридаги расмлардан кўриниб турибдики, Японияда хизматларнинг қўшилган
қиймати 2012 йилгача барқарор ўсиб борган, 2013 йилдан 2016 йилгача эса пасайиб
борган. Шунга қарамай, ушбу даврда хизматлар экспорти жадал суръатлар ўсиб борган.
Германияда
хизматлар соҳасининг ривожланиши
.
Германиянинг юқори
даражада шаҳарлашган ва саноати ривожланганлиги унинг иш билан таъминланишида
намоён бўлади.
Хизматлар, шу жумладан савдо ва молия, бандликнинг энг катта қисмини
ташкил қилади.
21-
асрнинг бошларида ишчиларнинг тахминан бешдан бир қисми ишлаб
чиқаришда, 2 фоиздан сал кўпроқроғи қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ соҳаларда
ишлайдилар, қолган қисми эса хизмат соҳалари: молия, банк, маиший хизматлар, суғурта
ва ҳоказоларда фаолият олиб боради.
Аммо Германияда ҳам аҳоли ёши улғайиб боргани сари иқтисодий ўсиш суръати
ҳам пасайиб бормоқда. 2050 йилга бориб, Германияда иш кучи сони 28%га қисқариши
прогноз қилинган.
Ушбу давлатда XX асрнинг ўрталаригача ишлаб чиқаришни
ривожлантиришга
эътибор жуда юқори бўлиб, кейинчалик глобализация ва
ихтисослашув
жараёнлари сабабли иқтисодиётда хизматлар соҳасини ривожлантиришга жиддий
эътибор қаратила бошланди.
Ж.Гершуни ва И.Майлснинг тадқиқотларига кўра ривожланган давлатларда, шу
жамладан, Германияда инсонлар кўпроқ вақтини хизматларни сотиб олишдан кўра ўз
0
1000
2000
3000
4000
5000
1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016
0
50
100
150
200
250
2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
342
5/2020
(№
00049)
ўзига хизмат кўрсатишни афзал билишади
[14]
. Германияда иш ҳақи харажатларининг
юқорилиги сабабли унумдорлиги паст бўлган хизмат турларини ривожлантириш жуда
қимматга тушади, шу сабабли, бу ерда кўпгина хизматлар аутсорс(ташқаридан жалб
қилинган) шаклга ўтган. Масалан, кўпгина немис корхоналарида дастурлаш хизматларини
хорижий корхоналар кўрсатади
[15].
5-
расм. Германияда хизматларнинг қўшилган қиймати, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
6-
расм. Германияда хизматлар экспорти, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
Юқоридаги
расмлардан
кўриниб
турибдики,
Германия
иқтисодиётида
хизматларнинг қўшилган қиймати ҳамда экспорти 2000 йилдан 2019 йилгача барқарор
суръатлар билан ўсиб
борган
.
Буюк Британияда хизматлар соҳасининг ривожланиши.
Буюк Британияда
2016
йилда хизматлар ЯИМнинг 75%ини ташкил этган
ва жами бандларнинг 79%и
айнан
хизматлар соҳасига тўғри келган
[16]
. Ахборот технологиялар соҳасида бўлаётган
янгиликлар хизматлар соҳасининг таркиби ва ишлаш тартибини бутунлай ўзгартириб
юборди. Масалан, Zoom, Skype каби дастурлар инсонларга масофадан туриб видео
мулоқот қилиш имкониятини яратди, бу эса ўз навбатида дастурчи, тизим бошқарувчиси
каби янги иш ўринларини меҳнат бозорига чиқишига сабаб бўлди.
1970-
йилларда
Британия ҳукумати хизматлар соҳасининг паст меҳнат унумдорлиги сабабли, соҳада
фаолият олиб борувчи субъектлар учун махсус солиқларни жорий этди. Британияда
хизматлар соҳасида янги имкониятларни
ўрганиш ва келажакда ривожлаништириш
0
200
400
600
800
1000
0
50
100
150
200
250
300
350
400
2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
343
5/2020
(№
00049)
стратегияларини тузиш билан шуғулланувчи махсус Халқаро савдо департаменти ташкил
этилган.
Буюк Британияда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш учун статистик
маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш механизми жуда яхши йўлга қўйилган
[16].
Айниқса
,
ҳозирги кунда мамлакат даражасида бошқарув қарорларини қабул қилишда
интеллуктуал технологиялар
(неврал тармоқлар ва бошқа катта ҳажмдаги маълумотларни
таҳлил қилиш алгоритмлари)ни қўллаш одатий ҳолга айланди. Виртуал хизматларнинг
ривожланиши, айниқса, молия соҳасида анъанавий хизматларнинг ривожланиши катта
хавф
-
хатар туғдиради. Чунки виртуал хизматлар мижоз билан ҳеч қандай воситачиларсиз
алоқага киради ва хизмат кўрсатишда минимал харажатни талаб этади. Шу сабабли,
келажакда виртуал хизматлар анъанавий хизматларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.
7-
расм. Буюк Британияда хизматларнинг қўшилган қиймати, млрд. АҚШ долларда
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
Буюк Британияда хизматларнинг қўшилган қиймати бир маромда ўсиб борган
,
аммо 2008 йилги жаҳон молиявий инқирози сабабли кескин пасайган
ва кейинги
йилларда 2 трлн АҚШ доллари атрофида тебранишда
давом этмоқда
.
Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришга давлатимиз томонидан
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ
-4752-
сонли “Хизматлар соҳасини қўллаб қувватлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
қарори соҳани инқироздан минимал талофатлар билан
олиб чиқишни мақсад қилган.
Ушбу қарорда соҳани ривожлантириш учун 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида
тижорат банкларига кредит линиясининг
ажратилишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шунингдек, 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни
давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ
-
4742-
сон
билан 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун
«Ҳар бир оила
-
тадбиркор»
дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Хизматларнинг иқтисодиётни қамраб олганлик даражасини хизматлар жами
ҳажмини жами иш кучига нисбати орқали ҳисоблаш мумкин. Бунда бир иш кучига тўғри
келадиган хизматлар ҳажми аниқланади. Қуйида Ўзбекистон ва қатор давлатлар учун
хизматларнинг ишчи кучига нисбати бўйича диаграмма келтирилган
(Диаграмма № 1
2).
0
500
1000
1500
2000
2500
1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
344
5/2020
(№
00049)
8-
расм. Бир ишчи кучига тўғри келадиган хизматлар ҳажми, АҚШ долларида
Манба: Жаҳон банки маълумотлари.
8-
расм
маълумотларидан
кўриниб турибдики, Ўзбекистонда бошқа давлатларга
нисбатан хизматларнинг ишчи кучига нисбати анча паст. Аммо 2000 йилдан 2018 йилгача
сезиларли ўсиш қайд этилган. Бу ўз навбатида меҳнатга лаёқатли аҳолининг катта қисми
товар ишлаб чиқариш соҳасида банд эканлигини англатади.
Хулоса ва таклифлар
Умуман олганда, иқтисодий жихатдан тараққий этган мамлакатларнинг хизматлар
соҳасини ривожлантиришдаги тажрибаларини пухта ўрганиш ва самарали жорий этиш
Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш
ва соф рақобат муҳитини
шакллантиришга олиб келади.
Республикамизда
ҳам
техник мутахассислар: физиклар, муҳандислар, химиклар ва
бошқалар учун қулай шароитлар яратиш, лабораториялар ташкил этиш, илмий
ишланмаларни патентлаш жараёнини шаффоф рақамлашган жараёнга айлантириш ва
илмий ғояларни тижоратлаштиришни енгиллаштириш чора
-
тадбирларини ишлаб чиқиш
ҳамда
хизматлар соҳасини ривожлантиришда
олимларнинг инновацион илмий
ишланмаларини янада қўллаб
қувватлаш ва рағбатлантириш муҳим
аҳамиятга эгадир
.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Yang X, NG YK (1993) Specialization and economic organization: a new classical
microeconomic framework. North-Holland, Amsterdam
0
10000
20000
30000
40000
50000
60000
70000
80000
90000
Германия
Буюк Британия
Қозоғистон
Малайзия
Покистон
Россия Федерацияси
Ўзбекистон
2018
2017
2016
2015
2014
2013
2012
2011
2010
2009
2008
2007
2006
2005
2004
2003
2002
2001
2000
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
345
5/2020
(№
00049)
2.
World
Bank
–
World
Development
Indicators,
2020.
https://databank.worldbank.org/
3.
Delaunay. J. C. and Gadrey, J., Services in Economic Thought: Three Centuries of
Debate, Kluwer Academic Publishers. Boston. 1992.
4.
Griliches, Z. (ed.), Output Measurement in the Service Sectors, University of Chicago
Press. Chicago, pp. 6, 1992.
5.
Hill.T.P., On Goods and Services, Review of Income and Wealth, 1977.
6.
Griliches, Z. (ed.), Output Measurement in the Service Sectors, University of Chicago
Press. Chicago, pp. 6, 1992.
7.
Melvin, J. R., A Theory of Leisure, Eastern economics Journal, 1, 251-267, October,
1974. Trade in Services: A theoretical Analytics, Institute for Research on Public Policy, Halifax,
1989.
8.
Baumol. W. J., Macroeconomics of Unbalanced Growth: The Anatomy of an Urban
Crisis, The American Economic Review, 57, p.p. 415-426, 1967.
9.
Griliches, Z. (ed.), Output Measurement in the Service Sectors, University of Chicago
Press. Chicago, pp. 6, 1992.
10.
Witt U., Ch. Gross. The rise of the “service economy” in the second half of the
twentieth century and its energetic contingencies. Journal of Evolutionary Economics. 2020.
11.
http://countrystudies.us/japan/98.htm
12.
Kyoji F. Service sector productivity in Japan: The key future economic growth. RIETI
Policy discussion paper series 10-p-007, 2010.
13.
https://en.wikipedia.org/wiki/Trade_and_services_in_Japan
14.
Gershuny, J. and Miles, I. (1983) The New Service Economy (NY: Columbia University
Press)
15.
Services transformed: Growth opportunities for the UK service economy.