Системный подход к развитию туристического рынка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-10
14
3
Поделиться
Алимова M. (2015). Системный подход к развитию туристического рынка. Экономика и инновационные технологии, (4), 1–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8379
M Алимова, Самаркандский государственный университет

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Рынок туризма является системой состоящей из элементов, функционирующих в целостности и взаимосоответствии. Именно эта целостность обеспечивает эффективное функционирование системы рынка туризма. В статье на основе системного подхода и методов анализа теории систем рассмотрены сущность, а также особенности и закономерности развития рынка туризма.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Т. Алимова,

ассистент, СамДУ

ТУРИЗМ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ

Рынок туризма является системой состоящей из элементов,

функционирующих в целостности и взаимосоответствии. Именно эта
целостность обеспечивает эффективное функционирование системы рынка
туризма. В статье на основе системного подхода и методов анализа теории
систем рассмотрены сущность, а также особенности и закономерности
развития рынка туризма.

Tourism market is a system consisting of the elements operating in the integrity

and conformity. Precisely this integrity provides effective functioning of the tourism
market’s sistem. The article based on a systematic approach and methods of analysis
of systems theory considers the essence, as well as peculiarities and patterns of
development of tourism market.

Калитли сўзлар:

тизим, тизимлар назарияси, тизимли ёндашув, тизимли

таҳлил, туризм бозори, эмержентлик, аддитивлик, коммутативлик, механизм.

Туризм бозори кўп қиррали, ўзаро алоқалар билан боғланган элементлар

мажмуидан иборат мураккаб, ривожланувчи, такомиллашувчи ва очиқ тизим
ҳисобланади. Ушбу тизимда таркиб ва мазмун жиҳатидан бир-биридан тубдан
фарқ қилувчи элементларнинг мавжудлиги, уларнинг кўп томонлама ўзаро
алоқалари ҳамда унинг яхлитликдаги фаолияти натижасида ўзига хос турли хил
хусусиятларнинг намоён бўлиши ушбу тизимнинг мураккаблигини билдиради.

Ҳудудий туризм бозори ривожланиши тушунчасига тизимли ёндашув,

аввало, туристик фаолиятнинг комплексли тавсифидан, унга миллий
иқтисодиётнинг турли хил тармоқлари доирасидаги ўзаро ижтимоий-иқтисодий
алоқаларнинг хослигидан, қолаверса унинг улкан “иқтисодиёт‒ жамият‒атроф-
муҳит” тарзидаги макро тизимнинг таркибий қисми эканлигидан келиб чиқади.
Туризм бозори тизими элементлари, авваламбор, ўзаро алоқалари ва ўзаро
таъсири орқали яхлитликдаги ва ўзаро мувофиқликдаги ҳаракатлари туфайли
тизимга хос бўлган “яхлитлик”ни намоён этади. Айнан шу яхлитлик туризм
бозори номли тизимнинг мавжудлигини ва унинг самарали фаолиятини
таъминлайди.

Туризм бозорининг тизим сифатидаги хусусиятлари, фикримизча, тизимли

назария ва тизимли таҳлилга хос назарий-методологик қарашлардан келиб
чиқади.

Тизимлар

назариясининг

шаклланиши

ва

ривожланишида

Л. Берталанфи, А. Богданов, У. Эшби, Г. Саймон, П. Друкер, А. Чандлер каби
олимлар улкан ҳисса қўшган.

Иқтисодий таълимотда тизимли ёндашув ва тизимли қарашларнинг кириб

келиши ва ривожланишида 1950 йилда ташкил топган “Янги бошқарув илми
мактаби” намояндаларининг (Л. Берталанфи, А. Рапопорт, Р. Акоф, Р. Калман,
М. Месарович, С. Бир, В. Леонтьев ва бошқалар) ҳиссаси катта. Ушбу мактабга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

хос илмий-назарий қарашлар ва концепциялар электрон-ҳисоблаш техникаси,
иқтисодий-математик усуллар ва имитацион моделлар соҳасидаги илмий
ютуқлар негизида шаклланган. Улар бошқарув фаолиятини тадқиқ этишда
умумий тизимлар назариясидан асос сифатида фойдаланиб, таҳлил жараёнида
аниқ фанлар усулларини татбиқ этишган. Тизимли ёндашув ва тизимли таҳлил
ушбу мактабнинг асосий парадигмаси сифатида хизмат қилган.

Тизимлар назариясининг шаклланиши ва ривожланиши давомида “тизим”

тушунчаси турли илмий адабиётларда бир-бирига ўхшаш бўлган таърифлар
тарзида талқин этилган. Хусусан: “ўзаро боғлиқликда ва бирликдаги
элементлар мажмуи”[1], “бир-бирлари ва ўзларининг атрибутлари билан ўзаро
боғлиқликдаги

элементлар

тўплами”[2],

“элементларнинг

шундай

ташкиллаштирилган мажмуики, бирор-бир элементнинг ўзгариши, чиқиб
кетиши ёки янги элементнинг киритилиши бошқа элементларда қонуний
тарзда акс этади”[3], “тизимли хусусиятларга эга объектлар тўплами ҳамда
объектлар ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар тўплами”[4],
“бўлаклардан иборат бир бутунлик; бир-бири билан алоқада ва боғлиқликда
бўлган элементларнинг бирлашуви натижасидаги яхлитлик ва бирлик”[5],
“интеграл хусусиятлар ва қонуниятларга эга барқарор яхлитлик ва бир
бутунликни ҳосил қилувчи ўзаро боғланган элементлар тўплами”[6], “ўзаро
таъсири ва ўзаро муносабатлари диққат марказидаги фойдали натижани олиш
мақсадида ўзаро “кўмаклашиш” характерини олувчи, танлаб жалб қилинган
компонентлар мажмуи»[7] каби таърифларни келтириш мумкин.

Россиялик

олим

Л.И. Лопатников

томонидан

иқтисодий

тизим

тушунчасини «…ўзидан нисбатан юқори турувчи ижтимоий-иқтисодий
тизимнинг таркибий қисмидир. Бу моддий неъматлар ишлаб чиқариш,
айирбошлаш, тақсимот, истеъмол жараёнларини қамраб олувчи мураккаб
динамик тизим….»[8] сифатида изоҳланган.

Шундай қилиб, тизим тушунчасини таҳлил этишни уни тадқиқ этиш

воситаси сифатига қараш, ўрганилаётган объектнинг элементларга бўлиб
талқин этилиши эмас, балки тадқиқ этилаётган ёки шакллантирилаётган
тизимнинг мавжудлигини ва фаолиятини таъминлаб турувчи мустаҳкам
алоқадаги компонентлар мажмуаси сифатида талқин этиш мақсадга
мувофиқдир [9]:

S

def

= <Z, STR, TECH, COND>

(1.1)

Бу ерда:

Z = {z}

‒

мақсадлар тузилмаси ёки мажмуаси;

STR = {STR

пр

, STR

орг

}

‒

мақсадларни амалга оширувчи тузилмалар

мажмуи,

STR

пр

‒ ишлаб чиқариш тузилмаси

,

STR

орг

‒ ташкилий тузилма;

TECH = {meth, means, alg, …}

‒

тизимлиликни амалга оширувчи

технологиялар мажмуаси (

meth

‒ усуллар

,

means

‒ воситалар

,

alg

‒

алгоритмлар);

COND = {φ

ex

,φ

in

}

‒

тизимнинг амал қилиш шароитлари, унинг шаклланиши

ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар (

φ

ex

– ташқи,

φ

in

‒ ички).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Шундай қилиб, “тизим” тушунчасининг моҳиятини очиб берувчи

таърифларнинг таҳлили асосида тизимга хос қуйидаги ҳолатларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:

-

тизим маълум бир омиллар таъсири остида шаклланади, амал қилади ва

ривожланади;

-

тизим ўзига хос тузилмавий таркибдан иборат (ташкилий, иқтисодий,

ижтимоий, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.);

-

яхлитликдаги фаолияти орқали аниқ мақсадларни амалга оширувчи

элементлар мажмуидан таркиб топган;

-

элементлар ўртасидаги тизимлиликни амалга оширувчи усуллар,

воситалар ва алгоритмлар мажмуидан, бошқача қилиб айтганда, тизимли
алоқаларни амалга оширувчи механизмдан иборат.

Демак, «аниқ бир бутунликни ташкил қилувчи кўпгина элементлар» ва

«аниқ умумий хусусиятларга эга кўпгина элементларнинг ҳамжиҳатлиги»
тизим тушунчасининг моҳиятини очиб берувчи ҳамда унинг ривожланиш
чегаралари ва ҳолатларини акс эттирувчи тавсифини намоён этади. Ушбу
хусусиятлар тизимлар назарияси ва тизимли таҳлилга мос равишда
«эмержентлик қонунияти» ва «аддитивлик қонунияти» сифатида талқин
этилади.

«Эмержентлик (

яхлитлик

) қонунияти

(инг. “emergent” – пайдо бўлувчи,

юзага келувчи) – тизимнинг алоҳида элементларига хос бўлмаган янги
хусусиятларини, уларнинг яхлитлиги натижаси ҳисобланмиш тизимда пайдо
бўлиши орқали намоён бўлувчи қонуниятдир». Яхлитлик қонунияти тизимлар
назариясига асосан бир-биридан фарқ қилувчи уч жиҳатдан иборат:

Биринчи жиҳати, тизимнинг яхлитликдаги хусусиятлари (Q

S

) уни ташкил

этувчи (q

i

) элементлар хусусиятларининг оддий йиғиндиси эмас:

Q

S

≠

∑

𝒒𝑖

𝒏

𝒊=𝟎

(1)

бу ерда:

Q

S

– тизим хусусиятлари;

q

i

–

i

-нчи элемент хусусиятлари.

Иккинчи жиҳати, тизимнинг хусусиятлари яхлитликда уни ташкил этувчи

элементлар хусусиятлари билан аниқланади:

Q

S

=f(q

i

)

(2)

Учинчи жиҳати, тизимга бирлашган элементлар кўп ҳолларда ўзининг

олдинги хусусиятларини йўқотиб, янгиларини касб этади:

Q

S

≠

∑

𝒒𝑖

𝒏

𝒊=𝟎

, Q

S

=f(q

i

)

шартлари бажарилганда

{ q

i

} ≠{ q

i

}Є Q

S

(3)

Аддитивлик (лот. additio

‒

қўшмоқ) қонунияти

«гўёки мустақил

элементларга парчаланган тизимда намоён бўлувчи» хусусиятларни акс
эттиради. Бунда тизимнинг хусусияти уни ташкил этувчи элементлари
хусусиятлари мажмуидан ташкил топади. Ушбу ҳолда қуйидаги тенгликни
қўллаш мумкин:

Q

S

=

∑

𝒒𝑖

𝒏

𝒊=𝟎

(4)

Бундан ташқари, тизимлар назариясига асосан тизим ишлаб туришининг

қонуниятларидан яна бири – коммутативлик қонуниятидир. Ушбу қонуниятга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

асосан «у (тизим) муҳит билан ўзига хос бирликни юзага келтиради…, … ҳамда
муҳит билан турли хил коммуникациялар орқали боғланган» [9].

Шундай

қилиб,

тизимлар

уларнинг

элементларига

қатъий

марказлаштирилган алоқалар хос бўлган ҳолатдан, то ушбу алоқаларнинг тўлиқ
узилиши ҳолатигача бўлган даврда амал қилади.

Тизимли ёндашув ўрганилаётган объектни яхлитликдаги элеметлар

тўплами ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар мажмуи сифатида, яъни уни тизим
сифатида кўриб чиқишга асосланган тадқиқот методологиясининг йўналиши
ҳисобланади [10].

Ушбу ёндашувлар асосида ҳудудий туризм бозорини ўрганиш, унинг

тизимга хос хусусиятларини тадқиқ этиш имкониятини яратади. Ҳудудий
туризм бозорини тизим сифатидаги ўзига хос бир қатор хусусиятларини
келтириб ўтмоқчимиз. Чунки, бу хусусиятларнинг амал қилиши ва рўёбга
чиқиши ҳудудий туризм бозорини тўлақонли амал қилиши учун муҳим аҳамият
касб этади.

Биринчидан, ҳудудий туризм бозори очиқ иқтисодий тизимдир. Ҳудудий

туризм бозорининг тизим сифатида “очиқлиги” унинг ташқи муҳит билан
юқори даражадаги алоқадорлигидан келиб чиқади. Ҳудудий туризм бозорининг
макро муҳити PESTLE-омиллари (Political – сиёсий, Economic – иқтисодий,
Social – ижтимоий, Technological – технологик, Legal – ҳуқуқий, Environmental
– табиий) билан тавсифланади (1-расм).















1-расм. Ҳудудий туризм бозори тизимининг ташқи муҳити

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Ташқи муҳитнинг ўзгариши тизимнинг ушбу ўзгаришларга мослашишига

ҳамда бутун тизим фаолияти ва натижавийлигининг ўзгаришига олиб келади.
Тизимнинг очиқлиги эса, ўз навбатида унинг ташқи муҳитга акс таъсирида ҳам
намоён бўлади. Ушбу акс таъсир салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Ижобий
акс таъсир иш билан бандлик даражасининг ўсиши, аҳоли турмуш

Ҳудудий туризм бозори ташқи муҳитининг

PESTLE-омиллари

-

сиёсий

барқарорлик;
-давлат
тартибга
солиш
органларининг
фаолияти;
-давлатлараро
муносабатлар
ва ҳ.к

.

-даромадлар
даражаси ва
динамикаси;
-ЯИМ
динамикаси;
-инфляция
жараёни;
-ишсизлик
даражаси ва
ҳ.к.

-демографик
трендлар;
-аҳолининг ёш
таркиби;
-аҳолининг
оилавий
таркиби;
-ишга
лаёқатли
аҳолининг
динамикаси ва
ҳ.к.

-

сервис бўйича

технологиялар
нинг ҳолати;
-
информацион
технологиялар
нинг
ривожланиши;
-технологик
янгиликларни
нг кириб
келиши ва ҳ.к.

-

туризм

расмиятчили-
ги;
-туризмга оид
норматив-
ҳуқуқий база;
-ҳуқуқий
чекловлар

ва

ҳ.к.

-

табиий

ресурслар;
-тарихий-
маданий
мерос;
-экологик
ресурслар;

-

иқлим;

-флора;
-фауна ва ҳ.к.

Political

сиёсий

Economic

иқтисодий

Social

ижтимоий

Technological

илмий-техник

тараққиёт

Environmental

табиий

Legal

ҳуқуқий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

даражасининг ошиши, хўжалик инфратузилмасининг такомиллашуви,
меҳмонларни қабул қилиш объектларини қуришни рағбатлантириш, халқ
истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ тармоқларнинг
ривожланишида намоён бўлади. Шунга қарамасдан, салбий таъсир ҳам бўлиш
эҳтимоли мавжуд. Бу салбий таъсирлар, миллий минталитетга хос бўлмаган
урф-одатларнинг кириб келиши, мамлакатда тотувлик муҳитининг ёмонлашуви
кабиларда намоён бўлади.

Иккинчидан, ҳудудий туризм бозори мураккаб тизим сифатида

“иерархиклик” хусусиятини ҳам намоён этади. Тизимнинг “иерархиклиги”
унинг ҳар бир таркибий элементларини қамрови жиҳатидан кенгроқ бир
тизимнинг таркибий қисм (тизим)лари сифатида қарашга асосланган. Ҳудудий
туризм бозорининг ушбу хусусияти миллий туризм бозори, халқаро туризм
бозори, ҳудудий товар ва хизматлар бозори, миллий товар ва хизматлар бозори,
халқаро товар ва хизматлар бозори каби мураккаб ва кўп даражали
тизимларнинг таркибий қисми сифатида амал қилишида намоён бўлади.

Учинчидан, очиқ тизимга хос бўлган “коммутативлик” хусусияти ташқи

муҳит билан тизим орасида чегараларнинг ўзгариши ҳамда ўзаро элементлар
алмашинувига олиб келади. Бу эса тизимнинг ўзини-ўзи ривожлантириши ва
такомиллашувига сабаб бўлади. Глобаллашув жараёни, илмий-технологик
тараққиёт, транспорт тизимининг такомиллашуви ҳудудий туризм бозорларини
такомиллаштириб, унда тизимга хос бўлган “коммутативлик” хусусиятини
тўлиқроқ намоён этмоқда.

Тўртинчидан, ҳудудий туризм бозори тизимига хос бўлган “эмержентлик”

хусусияти унинг бошқа тизимлардан тубдан фарқ қилишини намоён этади.
“Эмержентлик” хусусияти тизимнинг алоҳида элементларига хос бўлмаган ва
фақатгина ушбу элементларнинг ягона тизимда яхлитликдаги ҳаракатлари
натижасида вужудга келадиган хусусиятидир. Туризм бозори ривожланиши
ушбу бозорда мураккаб ижтимоий-иқтисодий муносабатлар қатнашчилари
ҳисобланмиш бир қатор иқтисодий тармоқ ташкилотларининг ҳам иқтисодий
ҳолатига таъсир кўрсатади ва шу орқали мультипликатив самарани яратади.
Мультипликатив самарадорлик ушбу тизимга хос бўлган, яхлитлик ва бир
бутунликни ифода этувчи хусусиятдир.

Бешинчидан, ҳудудий туризм бозори яхлит тизим сифатида “комплекс

тавсифига эга туристик маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришга”
ихтисослашган турли ташкилотларнинг узвий алоқалари ва яхлитликдаги
ҳаракатларини мужассам этади. Ушбу ташкилотларни шартли равишда учта
гуруҳга ажратиб ўрганиш мумкин.

Бирламчи ташкилотлар гуруҳига фақат туристларга хизмат кўрсатувчи,

яъни туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш, шакллантириш ва реализация
қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар киритилади (туроператорлар,
турагентлар, санаторийлар, дам олиш ташкилотлари, кемпинглар, турбазалар,
гид-таржимон хизматларини тақдим этувчи ташкилотлар, туристик-экскурсион
хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар ва ҳ.к.).

Иккиламчи гуруҳга киритилган ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти

асосан туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилганлигига қарамай,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ушбу ташкилотлар томонидан яратилган товар ва хизматлардан маҳаллий
аҳоли ҳам фойдаланади (меҳмонхоналар ва жойлаштиришнинг бошқа муқобил
воситалари, ихтисослаштирилган овқатланиш ташкилотлари, дам олиш ва
маданий

хордиқ

чиқаришнинг

ихтисослаштирилган

ташкилотлари,

ихтисослаштирилган транспорт (ер, сув, ҳаво) хизматларини тақдим этувчи
ташкилотлар, туристларга ихтисослаштирилган товар (сувенирлар...) ишлаб
чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилотлар ва ҳ.к.).

Учламчи гуруҳга киритилган ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти,

асосан, маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатишга қаратилганлигига қарамай,
яратилган товар ва хизматлардан туристлар ҳам фойдаланади (оммавий
транспорт воситалари, почта, концерт заллари, театрлар, мобиль ва алоқа
хизматларини тақдим этувчи ташкилотлар, маиший хизматларни тақдим этувчи
ташкилотлар, банк хизматларини тақдим этувчи ташкилотлар, суғурта
хизматларини тақдим этувчи ташкилотлар, реклама ва ахборот хизматларини
тақдим этувчи ташкилотлар ва ҳ.к.).

Олтинчидан, ҳудудий туризм бозори мураккаб ва очиқ тизимга хос бўлган

тузилмавий тавсифга эга ҳисобланади. Ушбу тузилмавий тасниф
қуйидагилардан, яъни:



ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизими;



хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари;



бозорнинг фаолият юритиш механизми;



бозор субъектларини рағбатлантириш ва мотивлаштириш тизими;



туризм бозори инфратузилмаси каби элементларнинг яхлитлигидан ва бир

бутунлигидан иборат.

Ҳудудий туризм бозорининг фаолият юритиш механизми ушбу бозор

элементларининг яхлитлиги ва бир бутунлигини таъминлаб туради.

Хулоса қиладиган бўлсак, туризм бозорининг фаолият юритиш механизми

туристик маҳсулотнинг истеъмолчиси ва туристик маҳсулот сотувчиси
ўртасида

ижтимоий-иқтисодий

муносабатларни

шакллантириш

ва

мувофиқлаштириш вазифасининг ўзаро яхлитликдаги тизимли боғлиқлиги ва
алоқалари орқали амалга оширувчи иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий
тузилмаси ва институционал мазмуни билан тавсифланадиган ўзига хос
элементлар, усуллар, шакллар ва воситалари мажмуи ҳисобланади (2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

- 7 -

www.iqtisodiyot.uz


















1.4-расм. Туризм бозорининг фаолият юритиш механизми: элементлари, воситалари ва усулллари


2-расм. Туризм бозори фаолият юритиш механизмининг таркибий тузилмаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.









Туристик маҳсулот истеъмолчилари ва

хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги

ижтимоий-иқтисодий муносабатлар

Тартибга

солишнинг

бозор

дастаклари

Давлат

томонидан

тартибга солиш

дастаклари

Норматив-

ҳуқуқий

база

Давлат

бюджети

Таклифни

шакллантириш

Талабни

белгилаш

Тартибга солиш

шакллари ва усуллари


-маъмурий ва иқтисодий:
-рағбатлантирувчи

-чекловчи
-таъқиқловчи

-

ҳимоя қилувчи ва ҳ.к.

Тартибга солиш

воситалари

-солиқлар;
-кредитлар;
-субсидиялар;
-дотациялар;
-суғурта;
-паспорт ва виза
чекловлари;
-лицензия;
сертификат ва ҳк.

Тартибга солиш

воситалари

-нарх
-даромад
-фойда
-фоиз ставкаси
-ҳ.к.

Тартибга солиш

қонун,

қонуниятлари ва

категориялари


-талаб ва таклиф
қонуни
-Энгель қонуни
-Сноб самараси
-Веблен самараси
-мультипликатор
самараси
-БЕФАРҚЛИК
категорияси ва ҳ.к.

талаб

таклиф

Иқтисодий

институтлар

-

рақобат

-мулк
-меҳнат тақсимоти
-иш ҳақи
-молия
-маркетинг ва ҳ.к.

Ижтимоий

институтлар

-давлат
-оила
-ҳуқуқ
-ташкилот

-

таълим

-сиёсат
-илм-фан
-маданият

-

-дин ва ҳ.к.

Туризм тизими
доирасида банд

аҳоли

Туризм тизими

доирасида фаолият

юритувчи

ташкилотлар

-туроператорлар
-турогентлар
-контрагентлар
-ҳамкор ташкилотлар

Тартибга солиш

ва бошқариш

институтлари

-ҳуқуқ
-давлат
-касаба
уюшмалари
-ташкилот
-суд тизими ва
ҳ.к.

иқтисодий тузилмаси
ижтимоий тузилмаси
ташкилий тузилмаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Замонавий туризм бозорида туристик ташкилотлар бозор иқтисодиётининг

учта асосий тамойиллари асосида фаолият юритмоқда:

биринчидан, улар ўз иқтисодий фаолиятларини эркин ижтимоий-

иқтисодий муносабатлар асосида олиб борадилар ва ўз хўжалик фолиятларини
шу асосида ташкил этадилар;

иккинчидан, улар ўз хўжалик фаолиятларини туризм бозорида мавжуд

қонун ва қонуниятларга таянган ҳолда олиб борадилар;

учинчидан, давлат ва бошқа бир қатор ижтимоий институтлар табиатни,

жамиятни ҳимоя қилиш, иқтисодий қонунларнинг амал қилишини таъминлаш
ва айнан туристларнинг юқори хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туризм
бозорида мавжуд жараёнларни тартибга солиб туради. Бу борада туризм
бозорининг фаолият юритиш механизми ушбу бозорда амал қилувчи замонавий
бозор иқтисодиётига хос муносабатларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаб
туришга хизмат қилади.

Шундай қилиб, туризм бозорининг мураккаб тизим сифатида тадқиқ этиш

ва ушбу тизимга хос ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг тизимли
хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу тизим элементларининг яхлитликдаги
самарали фаолиятини таъминловчи механизмни шакллантириш мумкин. Айнан
шу механизмнинг тўхтовсиз ишлаши туризмни мамлакатимизнинг етакчи
тармоқларидан бири сифатидаги ривожланиш шароитларини яратиб беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Берталанфи Л. фон. Общая теория систем – критический обзор //

Исследования по общей теории систем: Сборник переводов / Общ. ред. и вст.
ст. В. Н. Садовского и Э. Г. Юдина. – М.: Прогресс, 1969. - С. 23–82.

2.

Холл А., Фейджин Р.В ст.: В.А. Лекторской, В.Н. Садовский О

принципах исследования систем // Вопросы философии, 1960. № 8 Элетронный
ресурс: http://vphil.ru/index.php?option=com_content&task=view.

3.

Топоров В.Н. Из области теоретической топономастики. //Вопросы

языкознания., № 6. 1962. – С.22.

4.

Основы общей теории систем: учеб. пособие. – СПб.: ВАС, 1992. – Ч. 1.

С.10.

5.

Большая

Энциклопедия.

Электронный

доступ:

http://bse.sci-

lib/com/letter004.html.

6.

Клир Д. Системология. – М.: Радио и связь, 1973. – 262с.

7.

Анохин П.К. Избранные труды: философские аспекты теории систем. –

М.: Наука, 1978. - С.15.

8.

Лопатников

Л.И.

Экономико-математический

словарь.

2003.

Электронный

доступ:

http://slovari.yandex.ru/экономическая%20система/Лопатников/Экономическая%
20система/.

9.

Теория систем и системный анализ в управлении организациями. Под

редакцией В.Н.Волковой, А.А.Емильянова. - М.: Финансы и статистика, 2006. -
С.17 и С.194


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

10. Печатникова С.М. Системное управление «по образу и подобию» как

фактор выживания предприятия на рынке. // Менеджмент в России и за
рубежом. 2005. - №3. – С.11-17.

Ф.И.О.

Алимова Машхура Тоирхоновна

Илмий даража

-

Илмий унвон

-

Мамлакат, шаҳар

Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд

Иш жойи

Самарқанд давлат университети

Лавозими

“Иқтисодий назария” кафедраси ассистенти

Факультет

Ижтимоий-иқтисодиёт

Мақоланинг номи Туризм бозорининг ривожланишига тизимли ёндашув
Адрес

Узбекистон Республикаси
410110
Самарканд ш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Ширинбаева кўчаси, 34 уй

Электрон адрес

alimovamashhura@mail.ru

телефон

+998906551076

Библиографические ссылки

Берталанфи Л. фон. Общая теория систем - критический обзор // Исследования по общей теории систем: Сборник переводов / Общ. ред. и вст. ст. В. Н. Садовского и Э. Г. Юдина. - М.: Прогресс, 1969. - С. 23-82.

Холл А., Фейджин Р.В ст.: В.А. Лекторской, В.Н. Садовский О принципах исследования систем // Вопросы философии, 1960. № 8 Элетронный ресурс: http://vphil.ru/indcx.php?option=com contcnt&task=vicw.

Топоров В.Н. Из области теоретической топономастики. //Вопросы языкознания., № 6. 1962. - С.22.

Основы общей теории систем: учеб, пособие. - СПб.: ВАС, 1992. - Ч. 1. С.10.

Большая Энциклопедия. Электронный доступ: http://bse.sci-lib/com/lcttcr004.html.

Клир Д. Системология. - М.: Радио и связь, 1973. - 262с.

Анохин П.К. Избранные труды: философские аспекты теории систем. -М.: Наука, 1978.-С.15.

Лопатников Л.И. Экономико-математический словарь. 2003.

Электронный доступ:

ЬПр:/Л>1оуап.уапс1ех.ги/экономическая%20система/Лопатников/Экономическая% 20система/.

Теория систем и системный анализ в управлении организациями. Под редакцией В.Н.Волковой, А.А.Емильянова. - М.: Финансы и статистика, 2006. -С.17 и С.194

Печатникова С.М. Системное управление «по образу и подобию» как фактор выживания предприятия на рынке. И Менеджмент в России и за рубежом. 2005. - №3. - С. 11-17.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов