Форма цепочки создания стоимости в пищевой промышленности и особенности ее управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
81-91
7
4
Поделиться
Мамасолиев, Г. (2020). Форма цепочки создания стоимости в пищевой промышленности и особенности ее управления. Экономика и инновационные технологии, (6), 81–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11827
Гайратбек Мамасолиев, Андижанский государственный университет

Старший преподаватель кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются шаль цепочки создания стоимости в пищевой промышленности и ее управленческие характеристики. В статье также определены традиционная форма цепочки добавленной стоимости промышленного сектора и ее составляющие, управление цепочкой добавленной стоимости в пищевой промышленности, организации, предоставляющие дополнительные услуги в цепочке создания стоимости пищевой промышленности, как одна из основных задач в стране.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

82

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ОЗИҚ–ОВҚАТ САНОАТИДА ҚИЙМАТ ЗАНЖИРНИНГ ШАКЛИ

ВА УНИ БОШҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мамасолиев Ғайратбек Махамадюсупович

Андижон давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси

E-mail:

mamasoliyev1969@umail.uz

Аннотация.

Мақолада

озиқ

-

овқат саноатида қиймат занжирнинг

шали ва уни

бошқариш

хусусиятлари

ўрганилган. Шунингдек, мақолада саноат тармоғи қиймат

занжирининг анъанавий шакли ва унинг таркибий унсурлари

,

озиқ –

овқат саноатида

қиймат занжирини бошқариш

,

озиқ

-

овқат саноати қиймат занжирида қўшимча

хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар

республикада амалга оширилаётган асосий

вазифалардан бири сифатида белгиланади.

.

Калит сўзлар:

қиймат

занжири

,

қиймат

жамлаши

,

рақобатбардошлик

,

қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари

,

хизмат кўрсатувчи корхоналар

,

халқаро логистика

,

қиймат

занжири менежменти

,

рационаллаштириш

,

оптималлаштириш

.

Аннотация.

В статье исследуются шаль цепочки создания стоимости в пищевой

промышленности и ее управленческие характеристики. В статье также определены
традиционная форма цепочки добавленной стоимости промышленного сектора и ее
составляющие,

управление

цепочкой

добавленной

стоимости

в

пищевой

промышленности, организации, предоставляющие дополнительные услуги в цепочке
создания стоимости пищевой промышленности, как одна из основных задач в стране.

Ключевые слова:

цепочка создания стоимости, агрегирование стоимости,

конкурентоспособность, сельскохозяйственная продукция, предприятия

сферы услуг,

международная логистика, управление цепочкой создания стоимости, рационализация,
оптимизация.

Annotation.

The article examines the shawl of the food industry value chain and its

management characteristics. The article also defines the traditional form of the industrial value
chain and its components, value chain management in the food industry, organizations that
provide additional services in the food industry value chain, as one of the main tasks in the country.

Key words:

value chain, value aggregation, competitiveness, agricultural products, service

enterprises, international logistics, value chain management, rationalization, optimization.

Кириш

Қиймат

занжири ғояси илмий муомалага дастлаб 1985 йили АҚШлик олим

М.Портер

[4]

томонидан таклиф қилинган ва унда маҳсулот истьемолчи қўлига етиб

боргунча қандай қилиб ўзида қиймат жамлаши мумкинлигини тушунтириб берган.
М.Портернинг қиймат занжирига ёндашувига кўра, у компаниянинг маҳсулотни
яратиш, бозорга олиб чиқиш, сотиш, истьемолчига етказиб бериш ва унга хизмат
кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ички фаолият турлари ва уларнинг йиғиндиси
сифатида тавсифланади. М.Портернинг қиймат занжирига берган таърифидан
шундай хулоса келиб чиқадики, қиймат занжирини бошқариш маҳсулот ишлаб
чиқарувчи

компаниянинг

узоқ

муддатли

рақобатбардошликни

таъминлаш

стратегиясига асосланган харакатлар режасидир. М.Портер бу стратегияни амалга
оширишда компанияларнинг фаолиятини иккита турга бўлиб олади: (1) бирламчи
фаолият турлари; (2) қўллаб

-

қувватловчи фаолият турлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

83

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Озиқ

-

овқат саноатида қиймат занжирининг хусусиятлари ва уни бошқариш

муаммолари муҳокама қилишдан аввал унинг аҳамиятига тўхталиб ўтиш керак.
Бугунги кунда дунё мамлакатларида фермерлар етиштираётган қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари тўғридан–тўғри истьемол бозорига етиб бормасдан, кўплаб хизмат
кўрсатувчи корхоналар орқали супермаркетлар ихтиёрига келиб тушади. Бу жараёнда
турли хил ташкилотлар маҳсулотга нисбатан хилма

-

хил хизматларни кўрсатадилар ва

қиймат яратиш жараёнини кетма–кетлик асосида тартиблаштириб, якуний тайёр
маҳсулотнинг тўлиқ қийматини шакллантирадилар. Илмий адабиётларда ушбу
жараённи олимлар “қиймат занжири” деб номлаганлар ва бу атама бугунги кунда
нафақат ривожланган, балки ривожланаётган давлатларда ҳам кенг тарқалмоқда. Шу
ўринда савол келиб чиқади: қиймат занжирини бошқариш қандай мазмунга эга ва
уни рақобатбардошлик учун аҳамияти қанчалик кучли? Ушбу саволга жавоб топиш
учун аввал халқаро ташкилотларнинг мутахассисларини қиймат занжирига берган
таърифларини кўриб чиқамиз ва уларнинг ёндашуви асосида уни бошқариш усуллари
ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Халқаро логистика бошқаруви кенгаши мутахассиларининг берган таърифига

кўра

[2]

, озиқ

-

овқат саноатида қиймат занжири менежменти деганда, хом

-

ашёни

қиймат нуқтаи

-

назаридан сақлаш ва ҳаракат оқими жараёнларини самарали

режалаштириш ва амалиётга жорий қилиш тушунилади. Бунда бошқарув жараёни
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидан то магазин пештахтасига етиб бориб,
истьемолчининг талабаларини қондириш учун керакли бўлган жараёндаги барча
ахборотни ўз ичига қамраб олади. Ушбу таърифда қиймат занжири бажариши керак
бўлган вазифа анъанавий тарзда тушунтирилган ва логистика операцияларини кетма

-

кетлигига урғу берилган.

Халқаро олий рақобат маркази мутахассисларининг фикрига кўра

[8]

, қиймат

занжири

бу–дастлабки

таъминотчилардан

бошлаб,

махсулотни

охирги

фойдаланувчисигача бўлган бизнес жараёнларини интеграциялашуви бўлиб, у
бозорни махсулот, хизматлар ва ахборот билан таъминлайди, яъни истьемолчиларга
қиймат яратади. Ушбу ёндашувда қиймат занжири бизнес жараёнларни
интеграциялашувига эътибор қаратилган ва юқорида келтирилган биринчи таърифга
нисбатан мукаммал деб айтиш мумкин. Сабаби, бизнес операцияларини
интеграцияси бу

-

аниқ режа асосида ишлаб чиқилган ҳаракатлар дастурига

эътибор

қаратиш зарурлигини кўрсатиб турибди ва интеграцияни мақсад ва вазифаларини
режа негизига қўйиш кераклигини англатади.

“Халқаро таклиф қиймат занжири менежменти” деб номланувчи журнал

мухаррирларининг ёндашувига кўра

[12]

, қиймат занжири бу –

фирманинг барча

фаолиятига тегишли ишларда биргаликда ишлаш бўлиб ҳисобланади ва ўз ичига
қуйидагиларни қамраб олади: режалаштириш (стратегик ва тактик), операциялар
(харидлар, ишлаб чиқариш, сотиш, маркетинг, тақсимот, NPD), меҳнат ресурслари

менежменти, мониторинг ва назорат (тескари алоқа).

Содда сўзлар билан

тушунтирганда, таклиф қиймат занжири қуйидаги вазифаларни муваффақиятли ҳал
этиш учун ахборот билан ишлаш усули бўлиб ҳисобланади, яъни:

вақтни тежаш. Дунё мамлакатларида озиқ–овқат бозорлари тез ўзгарувчан

ва маҳсулотнинг яшаш цикли эса қисқароқ бўлиб бормоқда;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

84

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳсулот қийматини пасайтириш. (ишлаб чиқариш харажатларини

камайтириш, технологик янгиликларни жорий қилиш, тақсимот ва сақлашдаги,
юклаш ва ташишдаги йўқотишларни камайтириш);

қиймат яратиш. (Янги маҳсулот яратиш бўйича инновацияларга,

истьемолчиларга хизмат кўрсатиш соҳаларига сармоя сарфлаш). Амалда таклиф
қиймат занжири менежментини жорий этиш жуда мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда,
чунки, у фирмаларнинг бизнес амалиётида

фундаментал ўзгаришларни амалга

оширишни талаб қилади. Ушбу ёндашувда ҳам иккинчи таърифдагига ўхшаб қиймат
занжирида бажариладиган операцияларни бир

-

бири билан узвий боғлаш ва кетма

-

кетлик асосида ягона тизим шаклига келтиришни кўзда тутади. Бу вазифа жуда муҳим
аҳамиятга ҳолат ҳисобланади, менежерлардан мулоқот учун очиқ бўлиш ва стратегик
фикрлаш қобилиятига эга бўлишни талаб қилади. Чунки, менежерлар вазиятни
ижобий томонга ўзгартириш учун стратегик фикрлаш ва кучли мулоқот қобилиятига
эга

бўлишлари

лозим.

Акс

ҳолда

менежерлар

корхона

фаолиятини

рационаллаштириш ва ташқи таъминотни оптималлаштиришга оид янги таклифларни
илгари суриш ва режалар ишлаб чиқиш вазифасини бажара олмайдилар.

Тадқиқот методологияси

Мазкур тадқиқот ишида мавзунинг долзарблиги, маҳаллий ва хорижий

мамлакатлар тадқиқотчи олимларининг озиқ–овқат саноатида қиймат занжирнинг
шакли ва уни бошқариш хусусиятлари

бўйича илгари сурган назариялари ҳамда

билдирган фикр мулоҳазалари ўрганилган. Шунингдек, озиқ–овқат саноатида қиймат
занжирнинг шакли

ишнинг асосий мақсади қилиб

белгиланган. Мақсадга эришишда

қиймат

занжирга таъсир этувчи омиллар назарий жиҳатдан таҳлил этилган ва тизими

ишлаб чиқилган.

Мақола

ишида индукция ва дедукция, тизимли ва мантиқий таҳлил ҳамда

иқтисодий таҳлил усулларидан самарали фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Бу жараён менежерлардан муаммога қайта

-

қайта мурожат қилиш ва

корхоналарнинг базавий рақобат устунликларини аниқлаштириш

асосида уларни

бозорда рақобата чидамли бўлишлари учун қандай позиция эгаллашга ўргатади.
Асосий муаммо шундан иборат бўладики, корхоналарнинг менежерлари бозорда
шаклланган вазиятни ўзгартиришга харакат қилишлари лозим. Бунинг учун улар
қуйидаги ҳолатлара кучли эътибор қаратишлари керак бўлади: қиймат занжирида
фирмалар фаолияти таҳлили ва рақобат устунликларини ўрганиш, бозордаги
рақобатчи корхоналар ўртасида кучлар балансига баҳо бериш, корхонанинг
истьемолчилар ва жамият олдидаги мажбуриятлар ҳамда маҳаллий ҳокимият билан
муносабатларни илиқлаштириш ва х.к.

1-

расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, қиймат занжири дастлаб

тармоқнинг ўзида шаклланган бўлади ва у корхонани хом

-

ашё таъминотидан

бошланади ҳамда истьемол қилинган махсулотни чиқиндига чиқариш ва уни тугатиш,
иккиламчи хом

-

ашё сифатида фойдаланиш билан ниҳоясига етади. Бунда тармоқдаги

ва турдош тармоқлардаги корхоналар ҳам иштирок этишлари мумкин. Қиймат
занжирининг кейинги кўриниши бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона
фаолияти билан боғлиқ бўлади ва у иккита

қисмга ажратиб кўрсатилади: корхонанинг

қиймат занжиридаги бирламчи фаолияти ва махсулот савдосидан кейинги қўллаб–


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

85

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қувватлаш

хизмати фаолияти.

Шунинг учун биз озиқ

-

овқат саноатининг қиймат

занжирини ҳом

-

ашё етказиб бериш босқичини ҳам қўшган ҳолда шакллантириш

лозим деб топдик. Чунки, озиқ–овқат саноатида хом

-

ашё етказиб бериш бирмунча

мураккаб ва у корхона ва махсулот рақобатбардошлигига тўғридан

-

тўғри таъсир

этади.

























1-

расм. Саноат тармоғи қиймат занжирининг анъанавий шакли ва унинг

таркибий унсурлари

1

Қиймат

занжири таркибини шартли равишда 5 қисмга бўлинган ҳолда, фаолият

турининг биринчи

қисми

-

бирламчи фаолият, хом ашё тиштиришдан бошлаб тайёр

маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган бўғимлар киритилган. Иккинчи фаолият тури эса
“қўллаб

-

қувватловчи” фаолият соҳалари деб аталиб, уларга маҳсулотни бозорда

сотиш ва даромад олиш жараёнини бошқаришга боғлиқ ишлар киритилган.
Мураккаблик нуқтаи

-

назаридан қараганда, бозорда маҳсулот сотишни ташкил этиш

ва даромад олиш жараёнини бошқариш энг мураккаб ҳисобланади ва у маблағ ва
ҳаракат

талаб қилади.

1

Муаллиф ишланмаси

Таъминот қиймат

занжири

Корхона қиймат

занжири

Тақсимот қиймат

занжири

Харидор қиймат

занжири

Махсулотни

истеьмоли ва уни

тугатиш занжири

қиймат

Илмий тадқиқот ва

янгилик яратиш

Махсулот

дизайнини яратиш

Ишлаб чиқариш

Маркетинг

Тақсимот

Сервис хизмати

Асбоб

-

ускуна хариди

Технология хариди

Инсон ресурслари

менежменти

Корхона структураси

Тармоқдаги қиймат

занжири таркиби

Корхонаинг қиймат занжири таркиби

Бирламчи фаолият

Қўллаб

-

қувватловчи

фаолият


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

86

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расм. Озиқ –

овқат саноатида қиймат занжирини бошқариш учун заруратни

келтириб чиқарувчи омиллар

Юқорида келтирилган 2

-

расмдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, озиқ

-

овқат саноатида қиймат занжири хом

-

ашё тайёрлаш учун экин экишдан бошланади

ва тайёр

маҳсулотни чакана савдоси билан тугайди. Ушбу жараёнга хом

-

ашё

тайёрлашгача бўлган босқич, яъни қишлоқ хўжалик экинини етиштириш жараёнини
қўшилиши жиддий аҳамиятга эга. Чунки, йўқотишларнинг катта қисми ушбу босқичда
юз беради, хом

-

ашё сифати маҳсулоти сифатига тўғридан

-

тўғри кучли таъсир

кўрсатади. Қайта ишлаш саноати вакилларининг муваффақияти таъминотчиларнинг
ишни қандай ташкил қилишга кучли боғлиқ бўлади. Истьемолчиларнинг якуний
маҳсулотдан оладиган нафи ёки йўқотишлари эса тайёр маҳсулот ишлаб
чиқарувчиларнинг иқтисодий самардорлик даражасидан келиб чиқиб, шаклланади.

Озиқ–овқат саноатида қиймат занжирини такомиллаштиришда ёрдамчи

хизматлар деб номланувчи бозор субъектлари фаолияти ҳам жиддий аҳамиятга эга.
Якуний маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона ушбу турдаги воситачи корхоналар
билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўя олиши кўп жиҳатдан бозордаги муваффақиятга
таъсир кўрсатади. Бунинг учун ишлаб чиқарувчи корхона қиймат занжири
иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга
ошириш

учун етарли миқдорда маблағ, инфраструктура объектлари ва воситалари

ҳамда малакали бошқарув ходимларига эга бўлиши лозим.

Озиқ–овқат саноатида қиймат занжирини яратишдаги мавжуд тўсиқларни

В.Бокелман ва М.Адамсегед

[11]

қуйидаги ҳолатга асосий эътиборни қаратганлар:

Аҳолини тез
кўпайиши. Дунёда
энергия ресурслари
тақчиллигининг озиқ

-

овқат нархига
таъсири

.

Иқлим ўзгариши,
атроф

-

муҳит

деградацияси

ва сув

тақчиллиги.

Чакана савдо тизими
муҳимлиги ва катта
ишлаб чиқарувчилар

-

даги сифатга талабни
кучайиши.

Ишлаб
чиқариш

Ҳосилни

етиштириб
олгандан
кейинги
жараёнлар ва
қайта ишлаш

Маркетинг

Истьемол

ҳосил

кўзда тутилган миқдордан

кам ва сифати паст.

фермерларнинг ишлаб чиқариш

қувватлари

етарли эмас.

▪сув тақчиллиги ва ёғингарчилик
етишмаслиги

қайта ишлаш ва бошқа қиймат

яратиш жараёнлари заиф ташкил
этилган;

ресурс йўқотишлар миқдори 50

% етади.

юқори нархлар;

ноадекват инфраструктура;

яхши ташкил этилмаган

бозорлар.

истьемолга оид одатлар;

билим етишмаслиги.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

87

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“кичик фермер хўжаликларида ҳосил миқдори ва унинг сифати кўзда тутилган
салоҳият даражасидан анча оз. Бунинг сабаби эса қуйидагилар деб кўрсатилган:

-

фермер хўжаликлари учун ишлаб чиқариш ресурсларининг нархини

юқорилиги, уруғларнинг сифатини пастлиги, ўсимликлар касалликларининг ҳосил
етиштиришга салбий таъсирини кучлилиги, уларга қарши курашишда хўжалик
раҳбарларида билимларнинг етишмаслиги;

-

иқлим ўзгариши туфайли табиат таъсирнинг кучайиб кетиши, айниқса, сув

тақчиллиги, ерларни шўрланишининг тезлашиб кетиши, ёғин миқдорини камайиб
кетиши, ҳавонинг ортиқча исиб кетаётанлиги. Ҳосил етиштириш асосан ёмғир
сувларига эвазига юз берадиган ҳудудларда бу муаммо янада оғир тус олган;

қиймат яратиш занжиринин ҳамма босқичларида қайта ишлаш жуда заиф

ривожлантирилган;

маҳсулотни йўқотиш даражаси 50% ташкил этади. Бунинг сабаби

-

музлатгичлар қувватининг етишмаслиги ва ҳосилни йиғиб олгандан кейинги сақлаш
хизматининг сифатини пастлиги;

инфратузилма тизимини юқори даражада ривожланмаганлиги ва заиф

ривожланган савдо тизими. Бу трансакцион харажатларни ошиб кетишига олиб
келади;

фермерлар учун бозорга тўғридан –

тўғри кириб бориш имкониятини йўқлиги.

Бозорга кириб бориш ҳам инфраструктура ташкилотларининг хизматини қанчалик
даражада фермер учун қулайлиги ва мавжудлиги билан боғлиқ.
















3-

расм. Озиқ

-

овқат саноати қиймат занжирида қўшимча хизматларни кўрсатувчи

ташкилотлар


3-

расмда ёрдамчи хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва субъектлар содда

кўринишда тасвирлаб берилган. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида

Агробизнес жараёни иштирокчилари (фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалик

экинини етиштирувчи ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар)

Истьемолчилар

Чакана савдо

дўконлари

ва якка

сотувчилар

Савдо жараёни:

Қишлоқ

хўжалик

маҳсулоти

савдогарлари;

Таъминотчилар;

Супермаркет ва

бошқа савдо

дўконлари.

Улгуржа савдо

иштирокчилари

Брокерлар, сотув

агентлари ва

аукционлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

88

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ушбу хизматларни хаммаси ҳам озиқ

-

овқат махсулотлари бозорида мавжуд

бўлмаслиги мумкин, ёъки хизматнинг сифати бугунги кундаги Ўзбекистон
Республикасининг жадал суръатлар билан ривожланаётан иқтисодиёти ва умуман
бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермаслиги маълум. Шу сабабдан озиқ

-

овқат

саноатида қиймат занжирининг муаммоларини ўрганишга ҳам махаллий ҳам
хорижий ташкилотлар томонидан охирии йилларда эътибор кучайиб бормоқда.
Қиймат занжирини яратишда унинг иштирокчиларини тўғри аниқлаб олиш ва
уларнинг ўзаро муносабатларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда

-

қиймат занжиридан фойдаланишга сабаб нима ва нима учун

бугуни кунда унинг аҳамияти бизнинг мамлакатимизда ҳам ортиб кетмоқда?

-

деган

савол туғилиши табиий ва бу саволга жавобни ривожланаётган мамлакатлар
тажрибасидан келиб чиқиб қуйидагича изоҳлаш мумкин. Триенекенс

[9]

ривожланаётган давлатларда қиймат занжирига бўлган эҳтиёжни қуйидагича
тушунтирган: ривожланаётган давлатларда кичик ҳажмдаги фермер хўжаликлари
асосан оила аъзоларидан иборат бўлади, янги техника ва технологиядан фойдаланиш
учун сармояси етарли эмас ҳамда хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари ва
хом

-

ашёни қайта ишлаш корхоналари билан ҳамкорлик қилишга қийналади,

маҳсулот сотишда йирик воситачи–савдо компаниялари билан беллаша олмайди”.
Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, озиқ–овқат махсулотини ишлаб чиқарувчилар
бозорга нисбатан сотувчилар билан трансакцион битимларни амалга ошириш эвазига
тўғри алоқага эга, ишлаб чиқариш ресурсларини сотиб олиш орқали эса тескари
алоқага эга. Бу тизимда кучсизроқ позицияга эга бўлган ва бозор субъектлари билан
ишлаш технологияси заиф бўлган хўжаликлар ўзларининг оладиган фойдасини катта
қисмини йўқотиб қўядилар, маҳсулот етиштиришдан кўрадиган нафлилик
даражасини пасайтириб юборадилар. Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқадики,
озиқ–овқат саноатида қиймат занжирини яратиш жараёнида асосий эътибор

-

тизимдаги иштирокчиларнинг ўзаро ҳатти–ҳаракатини оқилона мувофиқлаштириш
асосида ҳамманинг манфаатдорлигини ошириш бўлиб ҳисобланади.

Қиймат

занжири тўғри амал қилиши учун унинг таркибига кирувчи

ташкилотлар фаолияти ҳам

яхши амал қилишини ва ўзаро мувофиқлашган

уйғунлигини таъминлаш керак. Масалан, транспорт тизими, электр энергияси
таъминоти, сув етказиб бериш, молиявий таъминот, бошқарув тизими ва хисоб–
китоблар хизматлари, илмий тадқиқот лабораториялари ҳамда ахборот тизимлари
мавжуд бўлиши ва улар самарали фаолият кўрсатиши керак. Қиймат занжири
тизимида вертикал интеграциянинг бирламчи бўғинлари бўлиб дастлабки ишлаб
чиқариш, яъни хом

-

ашёни етказиб берувчилар, уни бирламчи ва иккиламчи қайта

ишлаш бўлиб ҳисобланади. Лекин, ЮНИДО ташкилоти мутахассиларининг
таъкидлашича

[7]

, ривожланаётган давлатларда қиймат занжирини самарали

фаолиятини таъминлашда асосий муаммо бўлиб қуйидаги ҳолат ҳисобланади:
қиймат занжирининг ҳамма бўғинлари фаолияти, яъни хом

-

ашё етиштиришдан

тортиб, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларда ҳар томонлама
истьемолчиларнинг ҳоҳиш –

истакларига жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб

чиқариш учун хизматларни қулай шаклда ташкил этилмаганлиги ва амал қилмаслиги.
Бу фикр ҳақиқатдан тўғри, чунки қиймат занжирини ташкил этишда турли хил
иштирокчиларнинг фаолиятини бир

-

бирига боғлаш в мувофиқлаштириш жиддий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

89

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

вазифа бўлиб ҳисобланади. Ушбу муаммонинг моҳиятини аниқлаштириш учун
қуйида озиқ –

овқат саноати тизимида амал қилаётган қиймат занжирининг

муаммолари ва уларнинг тавсифини кўриб чиқамиз.

Хеллин ва Мехер фикрига кўра

[3]

, қиймат занжиринида фаолият турларини

мувофиқлаштириш ўта муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, таъминотчи, қайта ишловчи
ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитининг ролини
алоҳида таъкидлаганлар. Чунки, қиймат занжири тизимида иштирок этиш ҳаммага
чекланмаган миқдорда наф олиш учун имконият яратиб бериши керак, лекин
ривожланаётган давлатлардаги кичик махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кўплаб
тўсиқлара дуч келадилар. Бу эса уларни бозорда фаол иштирок этишига тўсиқ бўлиб
ҳисобланади. Мендоза ва Телен фикрича

[6]

, камбағал маҳсулот ишлаб

чиқарувчиларни бозорда қатнашувини яхшилаш учун тўсиқларни йўқотиш керак. Бу
эса мамлакатдаги бизнес муҳитини яхшилашни талаб этади. Бизнес муҳитини
яхшилаш йўналиши бир томондан, бозор бошқарувининг институционал омилларини
такомиллаштиришни назарда тутса, иккинчи томондан, унинг қонуний асосларини
янгилашни ва янги муҳитга мослаштиришни талаб этади. Бунда улар қонуний асос
камбағал

иштирокчиларни

қўллаб

-

қувватлашга

қаратилиши

лозим

деб

таъкидлаганлар.

ЮНИДО ташкилоти мутахассислари эса қиймат занжирини қуйидаги нуқтаи

-

назардан тавсифлайди: қиймат занжирини яратилиши бу ижобий ўзгариш бўлиб, у
жамият аъзоалри учун қуйидаги турдаги ижтимоий манфаатларни юзага келтиради:
камбағалликни камайтириш, даромад олиш, бандликни кўпайтириш, иқтисодий
ўсишни таъминлаш, атроф

-

муҳитни тозалигини сақлаш ва яхшилаш, жинслараро

тенглик ва бошқа турдаги тараққиётга таъсир қилувчи омиллар

[10]

. Шуниндек, яна

таъкидланадики, ривожланаётган мамлакатларда қиймат занжирини яратиш
камбағалликни камайтириш ва озиқ –

овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг

муҳим воситаларидан бўлиши лозим. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида
бозорнинг номукаммаллиги ва хукумат сиёсатининг самарасизлиги майда ишлаб
чиқарувчилар учун энг жиддий тўсиқлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Маккагуе ва Сиддике

[5]

ривожланаётган мамлакатларда бозорда иштирок

этадиган фермерлар фаолиятининг асосий хусусиятларини кўрсатиб берганлар:

“улар

қиймат занжиридан ташқарида, алоҳида бўлиб фаолият кўрсатдилар. Баъзар
фермерлар бозорга кириш учун интервенция, яъни кескин ҳатти

-

ҳаракатларни амалга

оширадилар ва бу уларга қисман фойда ҳам беради, лекин бу иштирок қиймат
занжирнинг иштирокчилари томонидан қўллаб

-

қувватлашга эҳтиёжни келтириб

чиқаради”. Ушбу фикр эътиборга лойиқ, чунки заиф фермер хўжаликлари қиймат
занжири тизимига қўшилиши учун инфратузилма ташкилотлари ёки ҳукумат
органларидан ёрдам олмаса, рақобат босимига чидай олмайди. Бу эса

ишлаб

чиқариш имкониятларини чеклаш билан бирга рақобат муҳитини ҳам булишига олиб
келади. Бозорни фаолиятига салбий таъсирни кучайтиради. Бундан шундай хулоса
келиб чиқадики, қиймат занжирини тушуниб етиш ва уни такомиллаштириш бўйича
қарор қабул қилиш учун қиймат занжирини иштирокчилари сонини кенгайтириш ва
соғлом рақобат муҳитини яратиш ва уни бошқариш масалалари билан жиддий
шуғулланиш

керак.

Бозор

кучларини

уюштириш

орқали

интервенцияни

режалаштириш ва қиймат занжири иштирокчиларининг манфаатларига таъсир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

90

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўрсатиш янги технологиялар ва амалиётларгага эга бўлувчилар сонини кўпайтиришга
шарт

-

шароит яратади. Бозорлар ва қиймат занжирини қамбағал аҳоли учун

ишлайдиган ҳолатга келтиради. Бозор ва қиймат занжири самарали фаолият
кўрсатади, қачонки кучлар нисбати у ерда қамбағал ишлаб чиқарувчилар фойдасига
баланслашган бўлса. Бу қуйидагиларни ўз ичига олмоғи керак:

(1)Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни гуруҳини кучайтириш. Бу фермерлара

кўпроқ музокара кучини беради;

(2)Фермерлар ўзларига керакли маълумотни олганларида бозорларни ишлаши

янада самарали бўлади. Бу ахборот ҳам ишлаб чиқариш амалиёти, ҳам нархлар ва
имкониятлар ҳақида бўлиши керак;

(3) Агар камбағал фермерлар ва етиштирувчилар ишлаб чиқариш омиллари ва

технологияларига эгалик қилиш имкониятларига эга бўлсалар, бозорлар анча
самарали ишлайди;

(4) Бозорлар фаолияти камбағал ишлаб чиқарувчиларга яхши натижа

келтиради, қачонки риск даражаси паст бўлса ва ноаниқлик ҳолати камроқ бўлса.

Хулоса

ва

таклифлар

Охирги йилларда қиймат занжирида ҳатти

-

ҳаракатларни мувофиқлаштиришга

бўлган уринишлар кучайиб кетди. Бунинг сабаби бўлиб, бозордаги тез ўзгарувчан
муҳит ҳисобланади. Шунингдек, ҳосилни йиғиб олгандан кейинги йўқотишларини
камайтириш, ахборот ва коммункация технологиялари, янги вужудга келаётган
миллий, минтақавий ва халқаро бозорлар ҳақида маълумотлар олиш муҳим аҳамият
касб этмоқда. Ж.Бижман бу ўзгаришларни миллий ва халқаро миқёсда қиймат
занжирига таъсир кўрсатувчи куйидаги омилларнинг иньикоси деб баҳолайди

[1]:

истьемолчиларнинг даромадини тез ортиб бораётгани улгурча савдо

ассортиментини шакллантириш стратегияларини пайдо бўлишига олиб келди. Бу
стратегиялар истьемолчиларнинг эҳтиёжларини қониқтиришга қаратилиб, “Бренд
яратиш”, айрим турдаги маҳсулотлар учун ўзига хос махсус стандартлар ишлаб чиқиш,
маҳсулотни ўраш ва қадоқлаш, бўлакларга ажратиш, каттароқ оралиқдаги нархлар
даражасини (диапазон) шакллантириш ва ҳакозоларни ўз ичига олади. Ундан
ташқари, улар озиқ–овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини
таъминлаш ва унинг атроф

-

муҳитга таъсири ҳақида ҳам қайғурадилар;

улгуржа озиқ –

овқат савдосининг тез ўсиб бориши нарх омили бўйича

рақобатни келтириб чиқармоқда ва сифатга бўлган талабни янада кучайтириб
юбормоқда. Бошқа бир томондан эса, маҳаллий улгуржа савдо ташкилотлари қулай
жойларда маҳсулот омборларини кўпайтирмоқдалар. Бозордаги кичик дўконларни
маҳсулот билан таъминлаш учун таъминот тармоқлари омборларни маҳсулот билан
тўлдириш қобилиятига эга бўлишлари керак;

қиймат

занжиридаги тўсиқларни енгиб ўтиш учун иштирокчилар томонидан

ахборот ва коммуникация технологияларини қўллаш имкониятлари кўпайиб
бормоқда. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, қиймат занжирида ахборот
технологияларидан фойдаланиш бизнес юритиш харажатларини қисқартиради ва
самарадорликни оширишга шарт

-

шароит яратиб беради;

озиқ

-

овқат маҳсулоти хавфсизлиги ҳақида қайғуриш ишлаб чиқариш

омилларидан фойдаланиш ва ҳосилни етиштиришдан кейинги менежментга таъсир
қилиши мумкин. Маҳаллий ва халқаро бозорларда истьемол моделлари ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

91

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қонунчиликни

ўзгариши махсулотларни янгилаш ва қайта ишлашда янги ижобий

ўзгаришлар қилишни тақозо этади;

аҳоли сонини юқори ўсиш суръатлари, ўрта қатламни юзага келиши,

шунингдек,

урбанизация

жараёнини

кучайиши

истьемолчиларнинг

диета

талабларини хам кучайтириб юбормоқда. Ушбу омилларнинг ҳаммаси озиқ

-

овқат

маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қиймат занжирини амал қилишини босим остига
қўймоқда ва тақсимотни энг муҳим муаммога айлантмроқда;

қишлоқ

хўжалиги иқтисодиётнинг бошқа саҳаларига нисабатон олганда иқлим

ўзгаришларига ўта сезгир ҳисобланади. Иқлим ўзгариши, сув танқислиги, атроф

-

муҳит

деградацияси нафақат ишлаб чиқарувчиларни, балки уларга боғлиқ бўлган савдо
компанияларини ҳам қийин ахволга солиб қўймоқда. Иқлим ўзгариши сув
танқислигини келтириб чиқармоқда ва ёмғир ёғишини нобарқарор ҳолатга олиб
келмоқда. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетмоқда, натижада, иқлим ўзгариши қиймат
занжирида кўплаб рискларни келиб чиқишига таъсир кўрсатмоқда. Бу эса қиймат
занжирида иштирок этувчилар, яъни ишлаб чиқарувчилар

билан тақсимотчилар

ўртасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш заруратини келтириб чиқармоқда.

Юқорида

кўриб

чиқилган

омилларнинг

таъсири

қиймат

занжири

иштирокчиларини

барчасининг

ҳатти

-

ҳаракатларини

мувофиқлаштириш

ва

биргаликда жамоа бўлиб ҳаракат қилиши

кераклигини анлатмоқда. Чунки,

жамиятдаги ўзгаришлар бизнес муҳитини ҳам ўзгаришига олиб келади ва у қиймат
занжири иштирокчиларининг муносабатларини янгиланишига сабаб бўлади. Бундан
шундай хулоса келиб чиқадики, мамлакатимизда озиқ

-

овқат саноатида

яратилаётган

қиймат занжири иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш режасини
ишлаб чиқиш ва уни узоқ муддатли ривожланиш стратегияси сифатида амалга
оширишини таъминлаш бугунда долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади ва унинг
натижаси узоқ муддатли даврда аҳоли

турмуш фаровонлиги яхшилаш ва иқтисодий

тараққиётни кучайтиришнинг энг муҳим кафолатига айланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Bijman, J.; R. Muradian and Cechin A. (2011). Agricultural cooperatives and value

chain coordination. In: Helmsing, A.H.J. and S. Vellema (eds.) Value chains, social inclusion
and economic development: contrasting theories and realities. Routledge, New York, NY,
USA.

2.

Council of Logistics Management, What is it all about?, Oak Brook, IL, 1986.

3.

Hellin, J; Meijer, M. (2006). Guidelines for value chain analysis.

4.

M. Porter, The competitive advantage of nations. New York: The Free Press, 1990.

5.

McKague, K.; Siddiquee, M. (2014). Making Markets more inclusive: Lessons from

Care and the future of sustainability in agricultural value Chain Development. New York
2014.

6.

Mendoza, U.R., Thelen, N., (2008). Innovations to Make Markets More Inclusive for

the Poor. Development Policy Review, 2008, 26 (4): 427-458. Published by Blackwell
Publishing, Oxford OX4 2DQ, UK and 350 Main Street, Malden, MA 02148, USA.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

92

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Pro-poor Value Chain Development: 25 guiding questions for designing and

implementing agroindustry projects. United Nations Industrial Development Organization
(UNIDO). Vienna, Austria

8.

The International Centre for Competitive Excellence, 1994.

9.

Trienekens H. J., (2011). Agricultural Value Chains in Developing Countries A

Framework for Analysis International Food and Agribusiness Management Review Volume
14, Issue. 2-page.

10.

UNIDO (2011). Pro-poor Value Chain Development: 25 guiding questions for

designing and implementing agroindustry projects. United Nations Industrial Development
Organization (UNIDO). Vienna, Austria.

11.

Wolfgang Bokelmann, Muluken E. Adamseged. Contributing to a better

understanding of the value chain framework in developing countries. the 5 th International
Conference of the African Association of Agricultural Economists, September 23-26, 2016,
Addis Ababa, Ethiopia.

12.

А.

Fearne. 1996. Editorial, International Journal of Supply Chain Management, Vol.1,

No.2.

Библиографические ссылки

Bijman, J.; R. Muradian and Cechin A. (2011). Agricultural cooperatives and value chain coordination. In: Helmsing, A.H.J. and S. Vellema (eds.) Value chains, social inclusion and economic development: contrasting theories and realities. Routledge, New York, NY, USA.

Council of Logistics Management, What is it all about?, Oak Brook, IL, 1986.

Hellin, J; Meijer, M. (2006). Guidelines for value chain analysis.

M. Porter, The competitive advantage of nations. New York: The Free Press, 1990.

McKague, K.; Siddiquee, M. (2014). Making Markets more inclusive: Lessons from Care and the future of sustainability in agricultural value Chain Development. New York 2014.

Mendoza, U.R., Thelen, N., (2008). Innovations to Make Markets More Inclusive for the Poor. Development Policy Review, 2008, 26 (4): 427-458. Published by Blackwell Publishing, Oxford OX4 2DQ, UK and 350 Main Street, Malden, MA 02148, USA.

Pro-poor Value Chain Development: 25 guiding questions for designing and implementing agroindustry projects. United Nations Industrial Development Organization (UNIDO). Vienna, Austria

The International Centre for Competitive Excellence, 1994.

Trienekens H. J., (2011). Agricultural Value Chains in Developing Countries A Framework for Analysis International Food and Agribusiness Management Review Volume 14, Issue. 2-page.

UNIDO (2011). Pro-poor Value Chain Development: 25 guiding questions for designing and implementing agroindustry projects. United Nations Industrial Development Organization (UNIDO). Vienna, Austria.

Wolfgang Bokelmann, Muluken E. Adamseged. Contributing to a better understanding of the value chain framework in developing countries, the 5 th International Conference of the African Association of Agricultural Economists, September 23-26, 2016, Addis Ababa, Ethiopia.

A.Fearne. 1996. Editorial, International Journal of Supply Chain Management, Vol.l, No.2.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов