Благоприятный инвестиционный климат – залог экономического развития

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
254-262
113
5
Поделиться
Ахмедов, И., Нематов, И., & Салимов A. (2015). Благоприятный инвестиционный климат – залог экономического развития. Экономика и инновационные технологии, (4), 254–262. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8429
И Ахмедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

И Нематов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

A Салимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается и анализируется состояние привлечения инвестиции в Узбекистан, рассмотрены вопросы инвестиционной политики ифакторы, которые влияют наинвестиционный климат, выявлены проблемы привлечения инвестиции в экономику страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.А. Ахмедов, и.ф.н., доц.,

И.У. Нематов, катта ўқитувчи,

А.А. Салимов, катта ўқитувчи, ТДИУ

ҚУЛАЙ ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИ – ИҚТИСОДИЁТТАРАҚҚИЁТИНИНГ

ГАРОВИ

В данной статье раскрывается и анализируется состояние привлечения

инвестиции в Узбекистан, рассмотрены вопросы инвестиционной политики
ифакторы, которые влияют наинвестиционный климат, выявлены проблемы
привлечения инвестиции в экономику страны.

In this article the state and analyzedstate attracting investment to Uzbekistan,the

issues of investment policy and the factors that affect the investment climate,identified
the problem of attracting investment in the economy.

Калитли сўзлар:

инвестиция, капитал қўйилмалар, замонавий техника-

технологиялар, инвестиция муҳити, қимматли қоғозлар, инвестиция
лойиҳалари, модернизация, хорижий инвестициялар, инвестиция сиёсати,
кредитлар, очиқ эшиклар сиёсати, инфратузилма.


Бугунги кунда ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти,

асосан, инвестицияларга боғлиқ бўлмоқда. Айниқса, мамлакатларнинг
ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестициялар алоҳида
аҳамият касб этмоқда.

Ҳар қандай давлатга инвестицияларнинг кириб келиши мазкур

мамлакатдаги инвестиция муҳитига таъсир этувчи омилларга бевосита боғлиқ.
Инвестиция муҳити инвестиция ресурсларини жойлаштириш учун умумий мезон
бўлиб, биринчи навбатда, капитал маблағлар даромадлилигини таъминлаб
беради. Содда қилиб айтганда, инвестиция муҳити инвестиция муносабатларини
амалга ошириш мумкин бўлган имкониятлар ва қулайликлар мажмуасини ўзида
акс эттирган воқеликдир. Инвестиция муҳитини яхшилашдан мақсад инвестиция
салоҳиятини ошириш учун зарур ва мақбул шарт-шароитларни яратиш,
инвестиция фаолиятини жадаллаштириш ва пировардида, иқтисодиётни
юксалтириш,

ижтимоий

муаммоларни

ҳал

этиш,

ишлаб

чиқариш

самарадорлигини ошириш имконини яратишдан иборат.

Ҳар бир мамлакатдаги инвестиция муҳити, биринчи навбатда, унинг сиёсий

барқарорлигидадир. Худди ана шу омил хорижлик инвесторларнинг бошқа
мамлакатга узоқ муддатли шартномалар асосида ресурсларни киритиш
имкониятини беради. Бундай муҳит узоқ муддатли инвестиция режаларини
амалга оширишда жуда муҳимдир. Ўзбекистондаги инвестиция муҳитининг
асосий хусусияти унинг Марказий Осиёда энг барқарор мамлакат
эканлигидадир. Бу албатта, мамлакатда олиб борилаётган инвестиция сиёсати
билан бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатиниг ўзига хос

хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминловчи,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга
қаратилган инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият берилаётганида намоён
бўлмоқда.[4]

Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг асосий

йўналишлари орасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб кўрсатиш мумкин:

- инвестиция жалб қилиш учун халқаро меъёр ва конвенцияларга мос,

саноати ривожланган мамлакатлар инвесторлари томонидан тан олинадиган
ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга интилиш;

- республикага жаҳон даражасидаги технологияларни етказиб берадиган ва

иқтисодиётнинг замонавий тузилишини вужудга келтиришга ёрдам берадиган
инвесторлар учун очиқ эшиклар сиёсатини изчилликбилан амалга ошириш;

- ишлаб чиқариш билан боғлиқ инвестицияларни киритишга кўмаклашиш;
- мамлакатнинг кредит қобилиятини қўллаб-қувватлаш;
- мамлакатнинг айрим минтақаларида ижтимоий ва экология муаммоларини

ҳал қилишга қаратилган инвестицияларни киритишга ёрдам бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизни

2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлaри вa 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган

Вaзирлaр

Мaҳкaмaсининг

мaжлисидaги

“2015

йилда

иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” номли
маърузаларида ҳам айнан инвестиция сиёсатига тўхталиб, “Жадал ва мутаносиб
иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни
диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсати
юритиш энг муҳим омил ҳисобланади”, - деб алоҳида тўхталиб ўтди.[1]

Дарҳақиқат, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни кенгроқ жалб

этиш борасида олиб борилаётган инвестиция сиёсати ўтказилаётган иқтисодий
ислоҳотларнинг

самарали

ижросини

таъминлашнинг

муҳим

асосига

айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.

Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона инвестиция сиёсати натижасида

йилдан-йилга

инвестициялар

ҳажми

ортиб

бормоқда.

2014

йилда

молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 33 трлн. 715,3 млрд. сўм
миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилди. Бу ўтган йилга нисбатан 9,6 фоизга
кўп демакдир. (1-расм)

2014 йилда хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан

инвестициялар 10 трлн. 401,2 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан
7,1 фоизга кўп.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилганинвестицияларнинг ўсиш

суръатлари (фоизда)

Манба: Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетени маълумотлари

асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.

Инвестицияларнинг умумий ҳажмида марказлашмаган манбалар улуши

ўтган йилги 79,9 фоизни ташкил қилди. Инвестицияларнинг ЯИМ даги улуши
23,3 фоизни ташкил этди. (2-расм)

2-расм. Инвестицияларнинг ЯИМ даги улуши 23,3 фоизни ташкил этди

Манба: Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетени маълумотлари

асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.


Инвестиция дастурини амалга оширишда корхоналарнинг ўз маблағлари

ҳисобидан йўналтирилган тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар йилдан-йилга
фаол иштирок этиб келмоқда. Биргина ўтган 2014 йилда бундай инвестициялар
ҳажми 10,3 фоизга ўсиб, 4 миллиард 300 миллион доллар ёки жами инвестициялар
ҳажмининг қарийб 30 фоизини ташкил этади.Жами инвестицияларнинг 73 фоиздан
ортиғи ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб 40 фоизи машина ва ускуналар харид

7,9

11,6

9,8

9,6

0

2

4

6

8

10

12

14

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

23,5

22,8

23,2

23,3

22,4

22,6

22,8

23

23,2

23,4

23,6

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қилишга сарфланди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити яратилганлиги

натижасида инвестицияларнинг ўсиш суръатлари қайд этилди. Жумладан, 2014
йилда иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10,9 фоизга ўсди
ва АҚШ доллари ҳисобида 14 млрд. 600 млн. долл.ни ташкил этди. 2010 йилда
бу кўрсаткич 9 млрд. 700 млн. АҚШ долл.ни, 2002 йилда эса 1 млрд. 400 млн.
АҚШ долл.ни ташкил қилган эди, яъни 2014 йилда жалб қилинган
инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 1,5 мартага, 2002 йилга нисбатан эса
10,4 мартага ортган (3-расм).

3-расм. 2008-2014 йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётига жалб

қилинган инвестициялар ҳажми (млрд. АҚШ. долл)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.


2014 йилда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки

3 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилди.
Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Жами
инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб
40 фоизи машина ва ускуналар ҳарид қилишга сарфланди.

2014 йилда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори

технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати
4 миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган 154 та йирик объект
фойдаланишга топширилди.[1]

Сўнгги бир неча йил давомида Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш”

ҳисоботида мамлакатимиз рейтингининг мунтазам равишда яхшиланиб бориши
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида сўнгги
йилларда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида
қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалий самараси билан баҳоланмоқда.
Бунинг исботи сифатида мазкур ҳисоботда Ўзбекистон 2005-2014 йиллар

0

2

4

6

8

10

12

14

16

2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й.

6,5

8,2

9,7

10,8

11,7

13,0

14,6


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

давомида бизнесни юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича тизимли
ислоҳотлар ўтказган илғор 30 мамлакат қаторида эътироф этилди.Албатта,
бундай юқори натижаларга эришиш, аввало, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан
яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли ва 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПФ-4609-сонли
фармонларининг ҳаётга татбиғи натижасидир. [2]

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятнинг янада эркинлаштирилиши,

солиққа тортиш тизимининг такомиллашиб бораётганлиги, инвесторлар учун
қўшимча рағбатлантириш омилларининг амал қилиши, хорижий сармоя
иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самараси кабиларни ҳам қайд этиш
мумкин.

2014 йил мобайнида корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва

техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан
жами 8,5 трлн. сўм ёки 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион
кредитлар ажратилди. Бироқ инвестицион кредитларнинг тижорат банкларининг
жами кредит қўйилмаларидаги (34,8 трлн. сўм) улуши атиги 24,4 фоизни ташкил
қилган. Шунингдек, юқорида қайд этганимиздек, 2014 йилда жами капитал
қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғи ёки 3 миллиард доллардан зиёдини
хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилганлиги ва уларнинг тўртдан уч
қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эканлиги, ўз навбатида,
мамлакатимизда инвестиция муҳити жозибадорлигини янада ошириш
зарурлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда инвестиция
муҳитининг жозибадорлигини ошириш ва унинг қулайлигини таъминлашда
қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:

– инвестиция инфратузилмасини ривожлантириш – банклар, инвестиция

фондлари, суғурта ва лизинг компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг иштирокини самарали
йўлга қўйиш зарур;

– тадбиркорларнинг бизнес-кўникмалари, шу жумладан, инвестиция

лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш –
ҳудудларда консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи марказлар
ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш лозим;

– инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий асосларининг

белгиланган талабларга жавоб бермаслиги сабабли тадбиркорларга инвестиция
лойиҳаларини ишлаб чиқишда тижорат банклари, ҳудудлардаги Савдо-саноат
палатаси ва бошқа масъул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини
маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этиш ва доимий назоратга олиш
керак;

– амалиётда айрим лойиҳа ташаббускорлари молиявий-иқтисодий

ҳолатининг ночорлиги кузатилиши сабабли инвестиция дастурлари ва
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш
таклиф этилаётган лойиҳалар ташаббускорларининг молиявий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳолатини маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банклари томонидан чуқур таҳлил
қилинишини таъминлаш;

– маҳаллий ҳокимликларнинг хорижий инвесторларни ҳудуд тўғрисида

тўлиқ инвестицион муҳитга оид маълумотлар билан таъминлашдаги фаоллигини
ошириш – хорижий инвесторларни тўлақонли равишда ахборот билан
таъминлаш, инвестиция фаолиятига оид конференциялар, семинарлар ва
тақдимотлар (республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда) ўтказиш лозим,
айрим корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишдаги ҳамда
хомашё сотиб олишга айланма маблағлар етишмаслиги бўйича корхонанинг
молиявий-иқтисодий аҳволини ўрганиб чиқиб, уни молиявий соғломлаштириш,
қарзларини реструктуризация қилиш бўйича мувофиқлаштириш ишларини олиб
бориш орқали экспорт салоҳиятини ошириш зарур;

– ишлаб чиқариш инфратузилмасига оид муаммолар, шу жумладан,

корхоналарнинг электр энергияси, табиий газ, сув ва ёқилғи маҳсулотлари билан
таъминлашдаги узилишларни ҳал этган ҳолда экспортёр корхоналарни узлуксиз
равишда электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш ва назоратга олиш лозим;

– технология ва асбоб-ускуналарнинг эскириб бораётганлиги, ишлаб

чиқарилган

маҳсулотнинг

халқаро

стандартларга

мослиги

ва

рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий тадбиркорларнинг
халқаро кўргазма-савдоларда иштирок этишини таъминлаш, тежамкор
технологияларни танлаш ва уларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш
керак;

– корхоналарда маркетинг хизматини тўғри ташкил қилиш, уларнинг чет эл

бозорлари, ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари тўғрисидаги маълумотлар
билан мунтазам таъминланишига эришиш мақсадида корхоналарда маркетинг
билан шуғулланувчи ходимлар билими, малакасини ошириш, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт
салоҳияти, маркетинг ва маҳсулотларни сотишга бағишланган ўқув
машғулотлари, семинарлар ва кўргазмаларни ташкил этишни мунтазам йўлга
қўйиш лозим.

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида ва бозор муносабатлари

талабларидан келиб чиқиб, жаҳонда инвестициялар учун қатъий рақобатли
кураш изчил давом этмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш,
мамлакатимиз иқтисодиётига бевосита хорижий инвестицияларнинг жалб
қилинишини таъминловчи ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-
шароитларни такомиллаштириш, хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ
эшиклар

сиёсатини

ўтказиш,

маблағларни

мамлакатнинг

иқтисодий

мустақиллигини таъминловчи устувор йўналишлар ҳамда рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишларда мужассам қилиш
республикада ўтказилаётган инвестиция сиёсатининг асосий тамойилларидир.[5]

Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишда бир

қатор омиллар мавжуд. Булар жумласига республиканинг бой табиий
ресурслари, ишлаб чиқариш тизими шаклланганлиги, нисбатан арзон иш кучи,
геосиёсий жойлашуви кабиларни киритиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Миллий иқтисодиётнинг янги сифат ҳолатига эришуви учун иқтисодий

сиёсат соҳасида янги мезон ва мақсадлар жорий этилиши талаб қилинади. Фақат
эришилган ютуқларни шунчаки мустаҳкамлаш эмас, балки иқтисодий ўсишнинг
янги сифатини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Ана
шундай жиҳатлардан бири хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида
эришиладиган самаралар, яъни хориждан замонавий техника-технологиялар
олиб кириш ва уларни ўзлаштириш, бошқарув тажрибаларини ўзлаштириш, янги
иш жойларини яратиш ҳамда инновация лойиҳаларини ўзлаштириш
ҳисобланади.

Демак,

иқтисодиётимиз

ривожланиши

хорижий

инвестицияларнинг қай даражада жалб қилиниши ва улардан қанчалик самарали
фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Иқтисодиёт тармоқларининг сифат
жиҳатдан юксалиши кўп томондан инвестиция ҳажмидаги таркибий ўзгаришлар
билан боғлиқ.

Таркибий ўзгартириш эса, ўз навбатида, хорижий инвестицияларни жалб

қилиш ва бунинг учун қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва унинг
барқарорлигини таъминлаб боришдан иборат.

2014 йилда хорижий инвестицияларининг тармоқлар бўйича таркибида

ёқилғи-энергетика тармоғига йўналтирилган инвестициялар улуши 35,0 дан 59,9
% гача ўсди. Бир вақтнинг ўзида транспорт ва алоқа тармоғи (2013 йилдаги
40,3% дан 22,1% гача), кимё (3,7дан 0,8% гача), енгил саноат (3,6дан 1,3% гача),
машинасозлик (1,4дан 1,0% гача) ҳамда қишлоқ хўжалиги (3.0дан 2,3% гача)
соҳасига йўналтирилган чет эл инвестициялари улуши камайди.[6]

Бу ўзгаришлар, албатта хорижий инвесторлар учун берилган имтиёзларни

иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, мамлакатимизга хорижий

инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошириб
келинмоқда. Кейинги йилларда Ўзбекистон учун янги тармоқларни қарор
топтирган бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилди. Бироқ узоқ муддатли
истиқболлар имкониятлари ҳали тугаганича йўқ. Иқтисодиётни комплекс тарзда
таркибан қайта қуришга, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган
муҳим инвестиция дастурларини амалга ошириш давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 2015-2019 йиллар учун ишлаб

чиқаришнинг таркибий ислоҳотлар билан таъминлаш, модернизация ва
диверсификациялар бўйича чора-тадбирлар Дастуриниқабул қилинди. Хусусан,
2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва
диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш
доирасида жами қиймати 38 миллиард долларга тенг бўлган 870 та йирик
инвестиция лойиҳаси рўйхати шакллантирилди. Ушбу лойиҳаларга биноан 415 та
янги корхона барпо этиш ҳамда 455 та ишлаб турган корхонани модернизация
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш назарда тутилмоқда. Дастурнинг
принципиал тарзда ажралиб турадиган жиҳати шундаки, экспортга мўлжалланган,
ички ва ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулот турларини аниқлаш ва юқори
технологияга асосланган ишлаб чиқариш корхоналарини жадал ривожлантиришга
асосий эътибор қаратилган. Булар жумласига тайёр тўқимачилик буюмлари ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

яримтайёр маҳсулотлар, полимерлар ва углеводородларни чуқур қайта ишлаш
орқали олинадиган бошқа маҳсулотлар, электр-маиший ва электрон товарлар,
маиший кимё товарлари, замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари, чарм-
поябзал, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати маҳсулотлари киради.

Маҳаллий хомашё ва материалларни чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган

ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажмини
оптималлаштириш мақсадида 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи
буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш дастури
тайёрланмоқда. Дастур маҳаллий минерал хомашёни чуқур қайта ишлашни ва
талаб юқори бўлган 1225 тамаҳсулоттурини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган
600 та лойиҳани ўз ичига олади. Дастурнинг ижроси ҳар йили3,5миллиард
доллар миқдоридаги импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ўзимизда ишлаб
чиқариш ва 13 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини беради.[3]

Бундай лойиҳаларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти – импорт ўрнини

босадиган ва жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган, юқори даражада қайта
ишланадиган ва пировард истеъмолчига тайёр ҳолатда етказиб бериладиган
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини локаллаштиришга қодир бўлган
амалда тайёр технологик занжирларни нисбатан қисқа вақт ичида барпо
этишдир.

Республикада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бирга инвестицияларни

жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларни ҳал қилиш
Ўзбекистонни янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Уларни ҳал этишда
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

- қўшма корхоналарнинг ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятини

жадаллаштириш, валюта оқимини барқарорлаштириш;

- инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятини олдини олиш

мақсадида янада кўпроқ манфаатдорлик, мойиллик яратиш;

- аҳоли бўш пул маблағларини инвестиция жараёнларига жалб қилиш

мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш;

- ишлаб чиқаришни тузилмавий-технологик қайта қуришни жадаллаштириш

мақсадида марказлашган кредит ресурсларининг бир қисмини тез қоплайдиган
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга қаратиш;

- инвестиция лойиҳалари молиялаштиришнинг нокредит усулларидан

бўлган лизинг, франчайзинг, факторинг кабилардан фойдаланишни янада
кенгайтириш;

- инвестиция лойиҳаларини сифатини ошириш, лойиҳаларни капитал

қўйилмалар самарадорлиги талабларига мос келиши мақсадида тижорат асосида
доимий равишда фаолият юритувчи инвестиция лойиҳалари кўргазмасини
ташкил қилиш;

-эркин

иқтисодий-ҳудудларни

янада

ривожлантириш,

етакчи

мамлакатларнинг бу йўналишдаги амалиётини ўрганиш ва уларни жорий
қилишга эришиш;

- айрим тармоқлар ва минтақаларда хорижий инвесторлар учун реал амал

қилиши учун қўшимча имтиёзлар тизимини яратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

- хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали ва замонавий

механизмини яратиш;

- иқтисодиёт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича тадбирларни

жадаллаштириш.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон ўзининг ишончли ва тўлов қобилиятига

эга ҳамкор эканини, мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш
бўйича ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратилганини амалда
исботламоқда. Шундай экан, юқорида келтирилган фикрларнинг ўзи ҳам
хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш,
техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтириш бугунги даврнинг энг
муҳим масалаларидан бири эканлигини исботлаб бермоқда. Буларни амалга
ошириш учун юртимизда улкан салоҳият ва кенг имкониятлар мавжуд.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. Халқ сўзи №11 (6194), 2015йил 17 январь.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
4609-сонли фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги“2015-

2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва
диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури
тўғрисида”ги ПФ-4707- сонли фармони.

4.Бекмуродов А.Ш., Карриева Я.К., Нематов И.У. ва Хорижий

инвестициялар. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2010. - 166 б.

5.Боди, Зви, Кейн, Алекс, Маркус, Алан. Принципы инвестиций, 4-е

издание. Учебное пособие. –М.: Вильямс, 2008. - 984 стр.

6.

www.stat.uz

-Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайт

маълумотлари.

7.

www.cer.uz

- Ўзбекистон иқтисодиёти ахборот-таҳлилий бюллетени, 2014

йил.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи №11 (6194), 2015йил 17 январь.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Узбекистон Республикасида инвестиция иклими ва ишбилармонлик мухитини янада такомиллаштиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида”™ ПФ-4609-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги“2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий узгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш буйича чора-тадбирлар дастури тугрисида”ги ПФ-4707- сонли фармони.

Бекмуродов А.Ш., Карриева Я.К., Нематов И.У. ва Хорижий инвестициялар. Укув кулланма. - Т.: Иктисодиёт, 2010. - 166 б.

Боди, Зви, Кейн, Алекс, Маркус, Алан. Принципы инвестиций, 4-е издание. Учебное пособие. -М.: Вильямс, 2008. - 984 стр.

www.stat.uz-Узбскистон Республикаси Давлат статистика кумитаси сайт маълумотлари.

www.cer.uz - Узбекистон иктисодиёти ахборот-тахлилий бюллетени, 2014 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов