Оценка и управление банковскими рисками посредством аппетита к риску и профиля риска

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-30
26
11
Поделиться
Тошпулатов, Д. (2021). Оценка и управление банковскими рисками посредством аппетита к риску и профиля риска. Экономика и инновационные технологии, (4), 18–30. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11921
Даврон Тошпулатов, Акционерный коммерческий банк "Узбекский промышленно-строительный банк"

Начальник отдела Финансовые риски заместитель, к.э.н.

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлен набор индикаторов, позволяющих осуществлять постоянный мониторинг банковских рисков и заранее предупреждать об уровне рисков и значительных рисков, от которых банк согласился или намеревается отказаться для достижения своих бизнес-целей. Также даются научные предложения и заключения по процессу разработки индикаторов риск-аппетита и профиля риска, по совокупности механизмов и систем в банках.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

18

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

БАНК РИСКЛАРИНИ РИСК АППЕТИТИ ВА РИСК ПРОФИЛИ

ОРҚАЛИ БАҲОЛАШ ҲАМДА БОШҚАРИШ

Тошпулатов Даврон Акромович

“Саноат-қурилиш банки” АТБ “Молиявий рисклар” бошқармаси бошлиғи

ўринбосари, PhD

E-mail:

toshpulatov.davron@mail.ru

Аннотация.

Мақолада банк рискларини доимий равишда мониторинг қилиш ва

хавфлилик

даражаси тўғрисида олдиндан огоҳлантиришга имкон берадиган кўрсаткичлар

тўплами

,

маълум бир сценарий бўйича белгиланган аҳамиятлилик меъёридан ошиб, банк

нуфузига жиддий зарар етказадиган ёки банк стратегиясини ўз вақтида амалга оширишга
тўсиқ бўладиган банк учун йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган риск турлари ҳамда
банк ўз бизнес мақсадларига эришиш учун банк қабул қилишга рози бўлган ёки воз кечишини
режалаштирган муҳим рисклар

тўғрсида фикр юритилган. Шунингдек риск

-

аппетити ва

риск профили кўрсаткичларини ишлаб чиқиш жараёни, механизми

ва тизимлар мажмуи

бўйича илмий таклиф ва хулосалар берилган

.

Калит

сўзлар:

рисклар,

риск аппетити

,

риск профили,

риск

-

аппетити

кўрсаткичлари, банкнинг бизнес мақсадлари.

Аннотация.

В

статье

представлен

набор

индикаторов,

позволяющих

осуществлять постоянный мониторинг банковских рисков и заранее

предупреждать об

уровне рисков и значительных рисков, от которых банк согласился или намеревается
отказаться для достижения своих бизнес

-

целей.

Также даются научные предложения и

заключения по процессу разработки индикаторов риск

-

аппетита и профиля риска, по

совокупности механизмов и систем

в банках

.

Ключевые слова

:

риски, аппетит к риску, профиль риска, показатели аппетита к

риску, бизнес

-

цели банка

.

Abstract.

The article is a set of indicators that allow you to constantly monitor the risks of the

bank and warn about the level of risk, types of risks that exceed the established significance level,
which can seriously damage the bank's reputation or lead to losses for the bank in a particular
scenario that makes it impossible to implement the banking strategy in a timely manner and
significant risks that the bank has agreed to or plans to waive in order to achieve its business
objectives. There are also scientific proposals and conclusions on the process of developing risk-
appetite and risk profile indicators, a set of mechanisms and systems.

Keywords:

risks, risk appetite, risk profile, risk-appetite indicators, business goals of the bank.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши

сифатида кредит портфели ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш,
кредитлаш ҳажмларининг

мўътадил ўсишига амал қилиш мувозанатлашган

макроиқтисодий сиёсат юритиш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун
технологик ечимларни татбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий
барқарорлигини таъминлаш [

1

] белгиланганлиги банкларда рискларни бошқаришнинг

халқаро тажрибаларини ўрганиш хусусан банкларда

юзага келиши мумкин бўлаган

рискларга бардошлилик даражаларини ҳисобга олган ҳолда асосий риск
кўрсаткичлари лимитларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

19

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий тузилма

томонидан таваккалчиликларни бошқариш тизими, шу жумладан,

риск

-

аппетит

ва

таваккалчиликларни бошқариш сиёсатининг ишлаб чиқилиши, уларга риоя этилиши ва
уларнинг ўз вақтида янгилаб борилиши устидан назорат қилиш[2] белгиланганлиги
банкларда риск

-

аппетити кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни бошқириш бўйича

банк ўзининг ички меъёрий хужжатлари ишлаб чиқиш лозим бўлади.

Aйнан риск аппетитининг тўғри аниқланиши кўпгина банкларга глобал молиявий

беқарорлик даврида банкротликдан қочишга имкон беради. Риск аппетити
даражасини аниқлаб, ҳар бир банк рискларни бошқариш соҳасида ишлашнинг ўзига
хос стратегиясини ишлаб чиқади.

Риск аппетитини самарали бошқариш ҳам Регуляторнинг мажбурий меъёрий

талабларни бузиш рискини камайтиради, айниқса банкларни тартибга солишнинг янги
стандартига ўтиш шароитида

-

Базел 4 [3]

.

Халқаро стандарт шуни кўрсатадики, ҳар хил мақсадлар ҳар хил даражадаги

хавфни англатади, шунинг учун ҳар бир ташкилот ўз фаолияти давомида қанча ва
қандай турдаги таваккал қилишга тайёрлигини ўзи учун шакллантириши керак. [4]

Ушбу ҳолатлар банкларда рискларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, олдини олиш

ва бошқариш мақсадида ҳар

бир банк риск аппетити ва риск профилини ишлаб чиқиш

нуқтаи назардан назарий ва амалий аҳамияти юзасидан илмий изланишларни олиб
боришни талаб этади

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Карл Берч

“ҳар қандай компаниянинг таваккалчиликни бошқариш

фалсафасининг асосий таркибий қисми унинг риск аппетитини аниқлашдир. Риск
аппетити компаниянинг молиявий ва операцион имкониятларига, ўсиш суръатларига
ва манфаатдор томонлар томонидан рентабеллик истиқболларига қараб, юзага
келиши мумкин бўлган риск миқдорини акс еттиради” деб тарифлайди.

[5]

Игор Тарасов

Риск

-

аппетити

-

бу хавфни камайтириш чоралари талаб

қилинишидан олдин ташкилот ўз мақсадларига еришиш йўлида қабул қилишга тайёр
бўлган максимал риск даражаси. Ҳар қандай бизнес ўз моҳиятига кўра рискли бизнес
бўлиб, унда фойда олиш учун таваккал қилиш зарур ва риск аппетити ташкилот учун
рисклар ва олинадиган фойда ўртасидаги мақбул мувозанатни кўрсатади”

[6]

деб

тариф беради.

Банк назорати бўйича Базелда “Риск аппетити ташкилот ўз мақсадларига

еришиш учун қабул қилишга тайёр бўлган риск

(ноаниқлик) миқдори

ва турларини акс

еттиради”

[7].

“Риск аппетии

-

бизнинг минимал миқдорий кўрсаткичлар ва сифатли баёнотлар

тўплами билан белгиланадиган стратегик мақсадларимизга еришиш учун биз қабул
қилишга тайёр бўлган рискнинг умумий даражасини ифодалайди.” [

8]

Бошқа муаллифлар Риск

-

аппетитини солиқ тўлангунган қадар фойдадан ёки

капиталдан улушлар асосида аниқланувчи (“юқоридан пастга” ёндашуви) ёки рисклар
юзага келгандаги йўқотишларнинг тарихий тахлиллар асосида аниқланувчи (“пастдан
юқорига” ёндашуви) сифатида фикр билдиради

[9].

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, риск аппетити

-

рискларни қабул қилиш

доирасида банк бизнес

-

режасининг мақсадли кўрсаткичлари

ҳамда стратегик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

20

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мақсадларга эришиш учун банк томонидан олдиндан қабул қилишга ёки рад этишга
рози бўлган рискларнинг умумий ҳажми ва/ёки сифатини ифодасига

айтилади.

Риск профили эса банк фаолиятининг асосий жиҳатларида рисклар фаолиятини

тавсифловчи асосий кўрсаткичлар қийматларининг йиғиндиси тушунилади. Риск
профили

кўрсаткичлари

қаторига

риск

-

аппетити

кўрсаткичлари,

мажбурий

стандартлар, молиявий ковенантлар ва шунингдек бошқа ички кўрсаткичлар киради.

Республикамизнинг Банк фаолиятига алоқадор айрим меъёрий ҳужжатларида

риск аппети мавжудлиги бўйича талаблар мавжуд бироқ, уни ишлаб чиқиш
метадалогиясига қўйилган талаб ва кўрсатмалар йўқлиги сабабли банклар ўзларининг
тижорат фаолиятидан келиб чиқиб риск аппети бўйича ички меъёрий хужжатларини
ишлаб чиқади.

Тадқиқот методологияси

Мақолада, тижорат банкларда риск аппетити ва риск профили кўрсаткичларини

Марказий банкнинг пруденциал

талабларига ва соҳанинг етакчи амалиётига мувофиқ

ишлаб чиқиш, уларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш

мониторинг ва назорат қилиш

бўйича

эътиборга олиниш лозим бўлган жихатларни тадқиқ этиш

бўйича хорижий ва

маҳаллий олимлар томонидан бажарилган илмий тадқиқот ишларининг илмий
хулосалари ва муаллифларнинг амалий тажрибалари асосида мустақил ёндашувлар
шакллантирилди

.

Шунингдек

жадвал, аналитик таққослаш, мантиқий таҳлил, гуруҳлаш

каби усуллардан ҳамда статистик маълумотлардан

кенг фойдаланилган

.

Таҳлил ва натижалар

Банкда рискларни бошқаришнинг мақсади қонунчилик талабларига, банк

акциядорлари ва инвесторларнинг кутган талабларига мувофиқ, рискларни онгли
равишда қабул қилиш ва банк фаолияти давомида юзага келадиган рискларни
бартараф этиш учун тегишли шарт

-

шароитларни яратиш сифатида белгиланади.

Банк бир

-

бири билан боғлиқ бўлган босқичлардан иборат риск

-

аппетити

кўрсаткичларини аниқлаш ва муҳокама қилиш, риск профили кўрсаткичлари,
рискларини камайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш тузилмаси бўйича риск

-

аппетитини бошқариш тадбирларини кетма

-

кет равишда амалга оширади.

1-

расм. Риск аппетитини ишлаб

чиқиш ва бошқариш жараёни

1

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

21

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Риск

-

аппетити кўрсаткичларини аниқлаш жараёнида жорий рискни баҳолаш,

риск даражаси прогнози ва турлари ҳамда бардошлилик прогнози амалга оширилади,
шунингдек, Банк фаолиятининг ташқи ва ички чекловлари аниқланади ва риск
қилишнинг якуний кўрсаткичлари танланади

.

Банк риск

-

аппетити кўрсаткичларини аниқлашда банк ўзининг ҳозирги ва

келгуси даврларда рискни қабул қилиш қобиляти, банкнинг мақсадли кўрсаткичлари
ва стратегик ҳамда жорий ривожланиш йўналишлари, банк қонунчилигининг ҳозирги

ва келажакдаги талаблари, банкнинг инвесторлар томонидан кутаётган натижалари,
шу жумладан молиявий шартномалари, банк мавжуд бўлган минтақаларда банк
секторини ривожлантириш истиқболлари, банк асосий рақобатчиларининг фаолияти
ва молиявий кўрсаткичлари, рейтинг агентликларининг сўнгги профессионал
хулосаларида қайд этилган банкнинг кредит рейтингини қўллаб

-

қувватлаш ва ошириш

омилларини ҳисобга олиш лозим.

Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш бўлимаси томонидан риск

-

аппетити

ва риск

-

профили кўрсаткичларининг лимитларини бошқариш бўйича банк таркибий

бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштиради, ҳозирги ва келажакдаги даврларда, шу
жумладан, йирик битимлар ва янги операциялар турларини амалга оширишда риск

-

аппетити ва риск

-

профилининг ҳолатини баҳолайди, риск

-

аппетити ҳамда риск

-

профили кўрсаткичларига риоя қилинишини назорат қилади ва Банк Бошқарувига
кўрсаткичларнинг бузилишлари тўғрисида ҳисобот беради.

Банкнинг бизнес йўналишлари бўлимлари операция турлари бўйича риск

-

аппетитининг энг юқори кўрсаткичларини белгилайди. Йирик битимлар ва янги
операцияларни амалга оширишдан олдин, риск

-

профилининг кўрсаткичлар

мониторинги ва шунга мос равишда банкнинг риск

-

аппетити кўрсаткичларига

мувофиқлиги ҳар ойда ёки зарур ҳолларда тез

-

тез амалга оширилади. Бузилишлар

аниқланган тақдирда банк томонидан риск даражасини камайтириш тўғрисида қарор
қабул қилинади.

1-

жадвал

Банкнинг риск

-

аппетитини бошқариш чора

-

тадбирлари

2

Босқич

Жараён натижаси

I -

Босқич: Риск

-

аппетити кўрсаткичларини аниқлаш

1

Риск динамикасининг охирги 3

-

12 ойдаги ҳозирги

таъсирини баҳолаш.

Риск ҳақида мунтазам ҳисобот

2

Банкнинг бизнес режаси ва стратегияси маълумот

-

лари

асосида рискларни олдиндан аниқлаш

Асосий риск кўрсаткичлари
прогнози

3

Белгиланган мезонлар бўйича ҳозирги ва келгуси
даврлардаги муҳим рисклар рўйхатини шакллантириш

Банкнинг муҳим рисклар рўйхати

4

Банк фаолиятидаги чекловларни баҳолаш (меъёрлар ва
ковенантларни рискка чидамлилиги)

Ташқи ва ички риск чекловла

-

рини

қабул

қилиш рўйхати

5

Барча маълумотларни таққослаш орқали риск

-

аппетитини аниқлаш

Риск

-

аппетити кўрсаткичлари

иловалари

II -

Босқич: Риск

-

аппетити кўрсаткичларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш

1

Банк Бошқаруви

учун риск

-

аппетити кўрсаткичлари

бўйича якуний таклифларни шакллантириш

Банк риск

-

аппетити декларацияси

лойиҳаси

2

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

22

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Босқич

Жараён натижаси

2

Банкнинг манфаатдор бўлимлари билан риск

-

аппетити

кўрсаткичларини муҳокама қилиш

Риск

-

аппетити декларацияси бўйича

изоҳ ва муносабатлар

3

Декларация лойиҳасини Банк Кенгашининг
Таваккалчиликларни назорат қилиш қўмитаси
даражасида муҳокама қилиш

Риск

-

аппетити лойиҳаси бўйича

тавсиялар

4

Риск

-

аппетити лойиҳасини тасдиқлаш ва манфаатдор

томонларга хабар бериш

Риск

-

аппетити декларациясини

тасдиқлаш тўғрисида қарор

III -

Босқич: Риск

-

профили кўрсаткичлари чегараларини белгилаш

1

Риск

-

профили кўрсаткичлари тўпламини шакллан

-

тиришнинг асосий омилларини таҳлил қилиш

Риск

-

профилини зарур

кўрсаткичларини асослаш

2

Риск

-

профили кўрсаткичлари тўпламига асосланган

жорий рискларни ҳисоблаш

Риск

-

профили кўрсаткич

-

ларини

ҳисоблаш натижаси

3

Риск

-

профили кўрсаткичларига асосланиб рискга оид

прогноз

Риск

-

профили кўрсаткич

-

лари

прогнози ва натижаси

4

Ҳисоблаш натижалари асосида риск

-

профили

кўрсаткичларини чегара қийматларини аниқлаш

Риск

-

профили кўрсаткич

-

лари

бўйича таклифлар

5

Банкнинг коллегиал органлари томонидан риск

-

профили кўрсаткичларини чекланган қийматларини
тасдиқлаш

Риск

-

профили кўрсаткич

-

ларини

тасдиқлаш тўғрисида қарор

IV -

Босқич:Риск

-

аппетити кўрсаткичлари мониторинги

1

Риск

-

аппетити ва риск

-

профили кўрсаткичлари бўйича

доимий мониторинг ўрнатиш

Кўрсаткичлар мониторинги
тўғрисида ҳисобот

2

Риск

-

аппетити ва риск

-

профили кўрсаткичларига

мувофиқлигини назорат қилиш ва режадан ташқари
мониторинг қилиш

Мониторинг натижаларини таҳлил
қилиш

3

Транзакциялар ва операциялар учун риск

-

аппетити ва

риск

-

профилининг белгиланган кўрсаткичлари

-

га

мувофиқлигини мониторинг қилиш

Белгиланган кўрсаткич

-

ларга

мувофиқлиги тўғрисида хулоса

4

Банк раҳбарияти томонидан қарор қабул қилишда
бузилишлар тўғрисида маълумот тақдим этиш

Риск

-

профили лимитлари

бузилганлиги тўғрисида ҳисобот

5

Белгиланган чекловлар битимлар ва операцияларни
бузилиши фактлари бўйича қарорлар қабул қилиш

Бузилишлар бўйича қарор

V -

Босқич:Рискларни камайтириш учун қарорлар қабул қилиш

1

Банк раҳбарияти томонидан қарор қабул қилиш учун
рискларни камайтириш бўйича таклифларни
шакллантириш

Рискларни камайтириш тўғрисида
хулоса

2

Банкнинг тегишли қўмиталари томонидан рисклар

-

ни

камайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш

Қўмита мажлис баёнлари

3

Банкнинг тегишли қўмиталари томонидан риск

-

профили кўрсаткичларини камайтириш бўйича
қарорларни тасдиқлаш

Қўмита мажлис баёнлари

4

Банк раҳбариятининг қарорларига мувофиқ рискларни
камайтириш бўйича қарорларини бажариш

Банк раҳбариятини қарорларни
бажариш бўйича ҳисобот

5

Қарорлар ва қўшимча тадбирларни бажарилишини
назорат қилиш

Қўмита мажлис баёнлари

Риск

-

профилларини эрта аниқлаш ва риск

-

профилларини риск

-

аппетити

кўрсаткичларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида Банк доимий равишда риск
даражаси ва динамикасини таҳлил қилиши учун риск

-

профилининг кўрсаткичларидан

фойдаланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

23

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Риск

-

профили кўрсаткичларини шакллантириш улардан фойдаланиш ва

такомиллаштириш жараёнида Банк қуйидаги тамойилларга асосланади:

риск

-

профили кўрсаткичлари қаторида молиявий, йил давомида банк

фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар бир муҳим рискларни ҳар
томонлама баҳолайдиган кўрсаткичлар бўлиши;

риск

-

профилининг кўрсаткичлари асосан рискга объектив миқдорий баҳо

берадиган тарзда танланиши керак. Риск

-

профилининг қийматлари ҳисоблаб чиқилиб

кўрсаткичлари тасдиқланган ҳисоблаш методологиясига эга бўлиши керак, бу
кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам ҳисоб

-

китобларнинг тўғрилигини текшириш учун

ҳам қўлланилади;

риск

-

профилининг кўрсаткичлари белгиланган тебранишга мувофиқ мунтазам

равишда баҳоланиши керак. Ҳисобот санасида барча ҳисобланган риск кўрсаткичлари
учун таққосланадиган баҳолар олиниши керак, яъни битта ҳисобот тарихи ва битта
тарихий давр учун риск

-

профилининг кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилиши керак.

Риск

-

профили кўрсаткичлари ҳисобот ва мониторинг мақсади учун икки гуруҳга

ажратилади:

асосий кўрсаткичлар

-

бунинг учун риск

-

профилининг кўрсаткичлари банкнинг

маъсул бўлинмалари томонидан талаб қилинадиган чекловлар бу ҳисобот даврида
бузилиши мумкин ва бу банкнинг назорат органлари, акциядорлари ва инвесторлари
олдидаги мажбуриятларини бажармаслигини англатади.

асосий бўлмаган кўрсаткичлар

-

улар учун риск

-

профили кўрсаткичлари

тавсиявий чекловлар ўрнатилган. Уларнинг бузилиши банк фаолияти учун бевосита
салбий оқибатларга олиб келиши мумкин эмас, шунингдек, банк томонидан тарихан
минимал қийматга нисбатан минимал маржани ушлаб турадиган кўрсаткичлар бу тез

-

тез бузилишларни келтириб чиқариши мумкин.

Банк мониторинг натижалари асосида риск

-

профилининг чегаравий ва назорат

қилиш даражаси қийматларига риоя этилишини назорат қилади ва риск

-

профилининг

ҳолатига қараб қуйидаги бошқарув стратегияларини қўллайди:

агар бирон

-

бир лимит бузилса, банкнинг таваккалчиликларни бошқариш

бўлинмаси томонидан

бу ҳақида Банк раҳбариятини хабардор қилади ва зарур

бўлганда риск

-

профили кўрсаткичларининг мақсадли қийматларидан оғишларни

камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

лимит бузилиш риски мавжуд бўлганда Банкнинг таваккалчиликларни

бошқариш бўлинмаси риск

-

профилининг кўрсаткичлари бўйича назорат сигнали

қийматлари бузилишларини қайд этади ва белгиланган чекловларга риоя қилиш учун
маъсул бўлимни хабардор қилади ҳамда риск

-

профилининг чегаравий лимитларидан

ошиб кетишининг олдини олиш бўйича таклифларни биргаликда ишлаб чиқади;

лимит бузилган тақдирда Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш бўлинмаси

бу ҳақида бошқарув коллегиал органларини ва риск

-

профилининг ушбу кўрсаткичи

учун белгиланган чекловларга риоя қилиш учун масъул бўлган бўлимни дарҳол
хабардор қилади ва тегишли риск

-

профили кўрсаткичининг чегарасидан ошиб

кетишини ёки қайта кўриб чиқишни тезда бартараф этиш бўйича сўнги таклифларни
ишлаб чиқади.

Риск аппетитининг ишлаб чиқилиши қуйида келтирилган рискларга олдини

олишга қаратилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

24

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Стратегик риск:

Тасдиқланган стратегияга мувофиқ Банк фаолиятини тизимли равишда

ривожлантиради ва банкнинг режалаштирилган стратегик ташаббусларни ўз вақтида
ва кутилган натижалар асосида амалга оширади. Унга риоя қилмаслик стратегик
рискка олиб келади;

Банк стратегиясига мос келмайдиган ва тегишли ваколатларга эга бўлмаган

ҳаракатлар ички тартибларни қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади;

Банк Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланиши ва равнақига ҳар

томонлама ҳисса қўшиб, банк секторида етакчи мавқеига эга бўлишга интилади.
Банкнинг интилишларини рўёбга чиқариш активларнинг ўсиш суръати, даромадлилик
даражаси ва асосий

рақобатчилар даражасидан паст бўлмаган кредит рейтинги билан

ўлчанади;

активлар ўсиш динамикаси, фойданинг ўзгарувчанлиги, кредит рейтинги ва

маблағ тўплаш Банк томонидан рискларни бошқариш сифатини баҳолашнинг энг
муҳим мезонлари сифатида кўриб чиқади. Банк қуйидаги рискларни қабул қилади
яъни, катта йўқотишларнинг олдини олиш, банкнинг кредит рейтингини сақлаб қолиш
ва чет эллик ҳамкорлар томонидан молиялаштиришни қисқартирмаслик;

Банк стратегик рискини сценарий таҳлилидан фойдаланган ҳолда банк фаолият

ёмонлашуви таъсирини баҳолайди. Стратегик риск

натижасида йўқотишларни

минималлаштириш чораларини

молиявий барқарорликни тиклаш режасига киритади;

Бозор риски:

Банк молия бозорида савдо операцияларини минимал чегараларини амалга

оширишда бозор рискларига паст аппетитли риск профилининг бозор рискини қоплаш
учун капитал ҳажмини чеклаш, бозор нархидаги қимматли қоғозларга инвестициялар

киритишни чеклаш,очиқ валюта позицияларини чеклаш ҳамда савдо позициялари
миқдорини белгилашда қарор қабул қилишда ваколатини чегаралаш

каби чекловлар

тизимидан фойдаланиш;

қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек чет эл валютасида

стратегик позицияларни шакллантириш рискларни баҳолаш ва мумкин бўлган
молиявий натижалар асосида активлар ва пассивларни бошқариш қўмитанинг қарори
билан амалга оширади. Молия бозорида спекулятив арбитражга йўл қўйилмайди.

Ликвидлилик риски:

Банк актив ва пассивларини муддатига номутаносиб бўлмаслик риски учун

ўртача аппетит ўрнатади ва бозорнинг стандарт шароитларида фоиз ставкаларини
қайта кўриб чиқади, шу билан бирга ликвидлик меъёрларини бузилишига йўл
қўймайди;

инқирозли вазиятда, Банк етарлича ликвидли активлар заҳирасини

шакллантириш, фоиз ставкаларини минималлаштириш ва молиявий барқарорликни
тиклаш режасига мувофиқ бошқа чора

-

тадбирларни амалга ошириш орқали энг паст

риск аппетитини ўрнатади;

Банк томонидан ликвидлилик ҳолати ҳар куни реал вақт режимида, шунингдек

йирик битимларни режалаштиришда, ҳар қандай вақтда мумкин бўлган
бузилишларни олдини олиш учун минимал даражадаги ликвидлилик заҳирасини
яратади.

Капитал етарлилиги риски:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

25

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Банк ўз капиталининг етарлилиги риски аппетитидан паст даражада бўлса

белгиланган капиталнинг етарлилик кўрсаткичларини бузиш риски мавжуд бўлиб,
Банк молиявий барқарорликни тиклаш бўйича тасдиқланган режага мувофиқ
рискларни жалб қилиш операциясидан воз кечади ёки рискли активларни
камайтиради;

Банк назорат органларининг талаблари, молиявий шартнома ковенантлари,

бизнесни ривожлантириш режалари ва Банк стратегияси даврида улар билан боғлиқ
потенциал йўқотишларни қоплаш учун етарли миқдорда қўшимча капиталнинг
мавжудлигини таъминлайди ва зарур бўлганда ташкил этишни режалаштиради;

Банк ҳар куни капитал етарлилиги

меъёрларига риоя қилиниши шунингдек,

йирик кредит операцияларини режалаштиришда Банк мумкин бўлган бузилишларни
истисно қилиш учун минимал стандарт қийматларга мувофиқ капитал заҳирасини
етарли даражада сақлаши керак.

Кредит риски:

Банк кредит портфели стратегик мақсадларига эришишда кредит риски учун

ўртача аппетити ўрнатади ва мос равишда амалга оширади;

йирик кредит лойиҳаларини сотиб олиш, сотишни режалаштирмаслик, давлат

органларининг қарорлари билан боғлиқ операциялар бундан мустасно;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ ссудалар бўйича мумкин бўлган йўқотишлар

учун консерватив

заҳира яратиш сиёсатига

риоя қилиш;

Банк оқилона кредит сиёсати, қатъий мезонлар ва кредитлаш стандартлари,

рискларни баҳолаш орқали юқори сифатли портфелни шакллантириш ва бу орқали
кредит рискини эҳтиёткорлик билан бошқаришни амалга ошириш.

Риск концентрацияси:

Банк концентрацияси учун аппетити паст бўлган ва ўз фаолиятини

диверсификация қилишни амалга ошириб, риск профилига кредитлашнинг тармоқ
чегаралари, кредитлашнинг ҳудудий чегаралари

,

кредит портфеллар ва мижоз

сегментлари бўйича чекловлари, кредитлашнинг хорижий валютада чегаралари,
хорижий валютадаги активлар ва мажбуриятларга чегаралари каби чекловлар
тизимини жорий қилиш;

aктивлар сифатини чеклаш (ички хавфларни баҳолаш моделларига асосланган

ҳолда)

ҳамда қарз олувчининг тўлов қобилиятига асосан молиялаштириш лимитларни

ўрнатиш.

Операцион риск:

Банк операцион рискларга паст даражада аппетитни белгилайди ва халқаро

стандартларга, илғор банк амалиётига мувофиқ банк фаолиятининг асосий
йўналишларида операцион рискларни бошқариш тизимини изчил амалга ошириб
боради;

операцион риск турлари бўйича лимитлар ўрнатилади, яъни операцион рискдан

бевосита йўқотишлар, операцион рискни капитал билан қопланганлиги ва бошқалар;

операцион рискнинг муҳим турлари таснифланади бунда ушбу рискларнинг

манбаларини аниқлаш, мумкин

бўлган йўқотишларни баҳолаш, рискларни самарали

олдини олиш ҳамда камайтириш чораларини кўриш учун синчковлик билан таҳлил
қилади;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

26

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Банк ҳуқуқий риск, фирибгарлик риски, ахборот хавфсизлиги риски, модел риски

ва бизнеснинг узлуксизлиги рискини ўз ичига олган операцион рискнинг муҳим
турларини бошқариш тартибини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Репутацион риски:

Банкда репутацияси паст риск аппетитига ўрнатилади. Банк репутациясига

жиддий зарар етказиши мумкин бўлган воқеалар тезда Банк раҳбариятига етказилади,
фикр

-

мулоҳазалар олинади ва энг қисқа вақт ичида ҳал қилинади;

Банк доимий равишда янги маҳсулотларни, инцидентларни бошқариш

тизимини, кузатув механизмларини, чеклаш операцияларини, автоматлаштиришни ва
бошқаларни тасдиқлаш орқали

репутацион риск хавфининг олдини олиш бўйича иш

олиб боради;

Банк ташкилоти ичида ўрнатилган қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилади ва

ички талабларни қасддан бузишга йўл қўйилмайди;

Қонун талабларини бузиш хавфининг олдини олиш мақсадида, Банк санкция

рўйхатига киритилган мамлакатлардаги фаолиятни амалга оширмайди шунингдек пул
ювиш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ фаолиятга фаол тўсқинлик
қилади.

Фирибгарлик риски:

Банк учинчи шахслар ёки унинг ходимлари томонидан амалга оширилган ҳар

қандай фирибгарлик ёки коррупцияга аппетит ўрнатмайди. Банк фирибгарлик ёки
коррупцияда гумон қилинган барча даъволарни қабул қилади, уларга амалдаги
қонунчилик ва Банкнинг ички ҳужжатларида кўзда тутилганидек тўлиқ ва адолатли
жавоб беради;

фирибгарлик рискининг такрорланишига йўл қўймаслик учун Банк даъво

муддати тугамасдан, Банкка қарши фирибгарлик ҳаракатларини амалга оширишда
илгари қайд этилган юридик ва жисмоний шахслар билан ҳар қандай операцияларни
рад этади;

Банк келажакда юқорида кўрсатилган рискларни келтириб чиқарадиган

инцидентлар бўлиши мумкинлигини тан олади, аммо Банк уларни тезда йўқ қилиш
учун энг фаол ҳаракатларни амалга оширишни режалаштиради ва янги янада
ривожланган бошқарув механизмларини жорий қилишни режалаштиради бу эса
бундай ҳодисаларнинг такрорланиш эҳтимолини камайтиради.

2-

жадвал

Риск

-

профилининг асосий кўрсаткичлари рўйхати

3

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг ҳисоблаш методологияси

Умумий редит риски

1

Протфель қиймати,% жами активлар

Умумий кредит протфели / Жами Активлар

2

Йил бошидан буён протфелнинг ўсиш
сураъти , %

Жорий даврнинг умумий кредит портфели / йил
бошидаги жами кредит портфели

3

Муаммоли кредитни(NPL) жами
кредитга нисбати, %

Муаммоли кредитларни(3

-

5 гурух) / умумий

кредит портфели

4

Резерв суммаси ,%жами кредитлар

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳирлар / жами кредит портфели

3

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

27

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг ҳисоблаш методологияси

5

Муаммоли кредитларнинг заҳиралар
билан қопланиши, %

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳиралар / жами муаммоли кредитлар портфели

Корпоратив мижозлар кредит риски

1

Протфель қиймати,% жами активлар

Юридик шахслар кредитлари / Жами активлар

2

Йил бошидан буён протфелнинг ўсиш
сураъти , %

Юридик шахсларнинг жорий давр кредитлари /
Йил бошидан буён юридик шахсларга берилган
кредитлар

3

Муаммоли кредитни(NPL) жами
кредитга нисбати, %

Муаммоли кредитларни(3

-

5 гурух) / умумий

кредит портфели

4

Заҳира суммаси ,%жами кредитлар

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳиралар / юридик шахслар кредит портфели

5

Муаммоли кредитларнинг заҳиралар
билан қопланиши, %

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳиралар / жами юридик шахслар бўйича
муаммоли кредитлар портфели

Жисмоний шахслар кредит риски

1

Протфель қиймати,% жами активлар

Умумий жисмоний шахслар кредит протфели /
Жами Активлар

2

Йил бошидан буён протфелнинг ўсиш
сураъти, %

Жисмоний шахсларнинг жорий давр кредитлари /
Йил бошида юридик шахсларга берилган
кредитлар

3

Муаммоли кредитни(NPL) жами
кредитга нисбати, %

Муаммоли кредитларни(3

-

5 гурух) / умумий

кредит портфели

4

Резерв суммаси ,%жами кредитлар

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳиралар / жами жисмоний шахслар

5

Муаммоли кредитларнинг заҳиралар
билан қопланиши, %

Кредитлар учун мумкин бўлган йўқотишлар учун
заҳиралар / жами жисмоний шахслар бўйича
муаммоли кредитлар портфели

Риск концентрацияси

1

Ўз маблағлари ҳисобидан
ажратилган кредитлар , %

Ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар /
умумий кредит портфели

2

Жисмоний шахслар жами
кредитлари

Жисмоний шахслар кредитлари / умумий кредит
портфели

3

Йирик кредитлар, %

Йирик кредитлар (капиталнинг10% юқори) / 1

-

даражали капитал

4

1-

даражали капитал

5

Битта қарз олувчига берилган
кредитлар, % 1

-

даражали капитал

Битта қарз олувчига берилган кредитнинг
максимал миқдори (гуруҳ) / 1

-

даражали кредит

6

Давлат дастурлари бўйича кредитлар

Давлат дастурлари бўйича кредитлар / Умумий
кредит портфели

Капитал етарлилиги риски

1

Капитал етарлилиги кўрсаткичлари

Хусусий капитал / рискка тортилган активлар

2

Капитал етарлиги коэффиценти

Асосий капитал / рискка тортилган активлар

3

Молиявий кўрсаткичлар

Умумий капитал / умумий активлар

4

Хусусий капиталнинг ўсиш суръати

Жорий давр капитали /йил бошидан 1

-

даражали

капитал

5

Асосий капитал, % хусусий капитал

асосий капитал / хусусий капитал

Ликвидлилик риски

1

Ликвидлилик активлар, % жами
активлар

Юқори ликвидлилик активлар / умумий актив

2

Ликвидлиликни қоплаш
коэффициенти

Юқори ликвидлилик активар / кейинги 30 кун
ичида аниқ чиқиб кетиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

28

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг ҳисоблаш методологияси

3

Соф барқарор молиялаштириш
коэффиценти

Соф барқарор молиялаштириш коэффициенти /
зарур миқдори

4

Кредит / Депозит, %

умумий кредит портфели / мижозларнинг
маблағлари

5

Ликвидлилик активлар /
мижозларнинг маблағлари

Ликвидлилик активлар / мижозларнинг
маблағлари

Бозор риски

1

Бозор рискининг капитал билан
таъминланганлиги, %

Бозор рискнинг капитал билан таъминланганлиги,
% хусусий капитал

2

Умумий очиқ валюта позицияси, %
хусусий капитал

Умумий очиқ валюта позицияси, % хусусий капитал

3

Битта валюта бўйича очиқ валюта
позицияси, % хусусий капитал

Битта валюта бўйича ОВП, % хусусий капитал

4

Валюта билан ифодаланган активлар,
% жами активлар

Валюта билан ифодаланган активлар, % жами
активлар

5

Қимматли қоғозлар савдо портфели,
% жами активлар

Қимматли қоғозлар савдо портфели, % жами
активлар

Операцион риск

1

Операцион рискни капитал б

-

н

қопланганлиги, % РК

Операцион рискни капитал билан
таъминланганлиги

2

Тўғридан

-

тўғри йўқотишлар, %

режали йўқотишлар

операцион рискдаги йўқотишлар / режалисоф
даромад

3

Ходимларнинг иш билан бандлиги
%ишчиларнинг ўртача сони

(Ёлланган ишчилар сони + Ўз хохишига кўра ишдан
бушатилган ишчилар сони) / [(Давр бошидаги
ишчилар сони + Давр охиридаги ишчилар сони ) /

2]

4

Ахборот хавфсизлигини бузишга
уринишлар сони

Ахборот хавфсизлигини бузишга уринишлар сони

5

Транзит омонат ҳисобварақлари
қолдиғи

Транзит омонат ҳисобварақлари қолдиғи млн.сўм

Репутацион риски

1

Мижозлар ҳ/рдаги қолдиғининг ўсиш
сураъти, йил бошига нисбатан %

Жорий даврдаги мижозлар ҳисобварағларидаги
қолдиқлар / йил бошидаги мижозлар
ҳисобварағларидаги қолдиқлар

2

Мижозлар ҳисобварағлридаги айлан

-

мани ўсиш сураъти йил бошидан %

Жорий даврнинг

мижозларидаги

ҳисобварағларидаги оборотлари / йил бошидаги
мижоз ҳисобварағларидаги айланма

3

Юридик шахслар мижозларининг
ёпиқ ҳисоб рақамлари сони

Ҳисобот даврида Юридик шахслар (мижозлар)нинг
ёпиқ ҳисоб рақамлари сони

4

Ҳисобот даврида мижозлардан

келиб тушган талаб ва шикоятлар
сони

Ҳисобот даврида мижозлардан келиб тушган талаб
ва шикоятлар сони

5

Тартибга солиш органларнинг
жарималар (млн.сум)

Ҳисобот даврида тартибга солувчи органлардан
олинадиган жарималар сони

Стратегик риск

1

Жами активларнинг режадан четга
чиқиши, %

Умумий активлар / Активларнинг
режалаштирилган қиймати

2

Умумий активлар бўйича бозор
улуши, %

Банкнинг умумий активлари / банк секторининг
умумий активлари

3

Соф фойданинг режалаштирилган
қийматдан оғиши,%

Соф фойда / Режалаштирилган соф ойда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

29

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кўрсаткичларнинг номи

Кўрсаткичларнинг ҳисоблаш методологияси

4

Банкдаги 1 ходимнинг соф даромади

Соф даромад / Ходимларнинг ўртача сони

5

Банкнинг кредит рейтинги (гуруҳ)

Банкнинг кредит рейтинги (гуруҳ)

6

Банкнинг кредит рейтинги (гуруҳ)

Банкнинг кредит рейтинги (гуруҳ)

Операцион бошқарув даражасида рискларни бошқариш функцияси "ҳимоя

қилишнинг учта йўналиши" концепциясига мувофиқ амалга оширилади. Фронт
офиснинг бўлинмалари биринчи ҳимоя чизиғи, Банкнинг таваккалчиликларни
бошқариш бўлинмаси ва Комплаенс назорат бўлинмалари иккинчи ҳимоя чизиғи
ҳамда Ички аудит хизмати эса учинчи ҳимоя чизиғида бўлиб, ҳар бир ҳимоя чизиғи
бир

-

бири билан ўзаро боғланади ва қарорларни қабул қилиш “пастдан юқори”

тамойилига асосланиб иш олиб боради.

Хулоса ва таклифлар

Банкнинг юқори даражали раҳбарлари ва ходимлари рискларни бошқаришнинг

мақсад ва вазифаларига қатъий риоя қилиш, Банк томонидан қабул қилинган
қадриятлар ва ахлоқий меъёрларга амал қилиши шарт. Банк Бошқаруви ва юқори
раҳбарлар рискларни тўғри бошқариш ва Банкда рискларни бошқариш тизимини
изчил ривожлантириш учун асосий масъулликни ўз зиммаларига олиш лозим.

Банкнинг таркибий бўлинма раҳбарлари рискларни аниқлаш ва баҳолаш,

тегишли назорат механизмларини яратиш, ўз ваколатлари доирасидаги операциялар
билан

боғлиқ рискларни олдини олиш ва минималлаштириш бўйича ишларни ташкил

этиш.

Риск

-

профилининг кўрсаткичлари мониторинги ва ҳар бир кўрсаткич бўйича

чекловларга риоя қилиш мониторинги натижаларига кўра Банк томонидан риск

-

профилининг ҳолатига мувофиқ агар назорат сигнали ва чегарвий қийматлар
бузилмаса “Паст риск” даражаси берилиши, агар фақат назорат сигнали чегаравий
қийматлари бузилган бўлса “Ўрта риск” даражаси берилиши ҳамда агар риск

-

профилининг чегаравий қийматлари бузилган бўлса “Юқори риск” даражаси
берилиши мақсадга мувофиқ.

Риск

-

аппетининг меъёрларига риоя этилишини кўп босқичли бошқариш

тизимидан фойдаланган ҳолда доимий мониторинг қилиб, Рискларни қабул қилиш
жараёнида барча таркибий бўлинмалар томонидан операцион назорат қилиб бориш,
назорат рискларни бошқаришда банкнинг таваккалчиликларни бошқариш бўлинмаси
ва банкнинг ички назорат бўлималари томонидан жорий назоратни амалга ошириш,
Банк стратегиясини амалга оширилишини ва тасдиқланган аудит режаси доирасида
Ички аудит хизмати томонидан назоратни амалга ошириш лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“2020

-

2025

йилларга

мўлжалланган ўзбекистон республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегияси тўғрисида” ги ПФ

-5992-

сонли Фармони 2020 йил 12 январ

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банкларида

корпоратив бошқарув тўғрисида”ги 3254

-

сонли низом. 2020 йил 30 июнь.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

30

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Пашковская И.В., Хоткин А.В. Значимость риск

-

аппетита в разработке

стратегии управления коммерческим банком // Экономика: вчера, сегодня, завтра.
2020. Том 10. № 3А. С. 57

-64. DOI: 10.34670/AR.2020.94.4.007

4.

Rittenberg, L., Martens, F. (2012). Enterprise Risk Management

Understanding

and Communicating Risk Appetite. Retrieved from:

http://www.coso.org/documents/ERM

Understanding%20%20Communicating%
20Risk%20AppetiteWEB_FINAL_r9.pdf

5.

Берч Карл. Риск Аппетит: «Не откусывайте больше, чем можете проглотить».

[Электронный

ресурс].

Режим

доступа:

https://www.cfin.ru/finanalysis/risk/Risk_Appetite.shtml

.

6.

Игор Тарасов Риск Аппетит [Электронный ресурс]. –

Режим доступа:

https://upravlenie-

riskami.ru/риск

-

аппетит/

7.

Basel Committee on Banking Supervision. (2011). Operational Risk

Supervisory

Guidelines

for

the

Advanced

Measurement

Approaches.

Retrieved

from:

http://www.bis.org/publ/bcbs196.pdf

8.

https://annualreport.deutsche-bank.com/2017/ar/risk-report/risk-and-capital-

framework/risk-appetite-and-capacity.html

Lamanda, G., Võneki, Z.T. (2015).

Hungry for Risk. A risk appetite framework for

operational risks

. Public

Finance Quarterly, 2, 212-225.

9.

Lamanda, G., Võneki, Z.T.

(2015). Hungry for Risk. A risk appetite framework for

operational risks. Public Finance Quarterly, 2, 212-225.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президентининг "2020-2025 йилларга мулжалланган узбекистон республикасининг банк тизимини исло цилиш стратегияси тугрисида" ги ПФ-5992-сонли Фармони 2020 йил 12 январ.

Узбекистон Республикаси Марказий банкининг "Тижорат банкларида корпоратив бошкдрув тугрисида"ги 3254-сонли низом. 2020 йил 30 июнь.

Пашковская И.В., Хоткин А.В. Значимость риск-аппетита в разработке стратегии управления коммерческим банком // Экономика: вчера, сегодня, завтра. 2020. Том 10. № ЗА. С. 57-64. DOI: 10.34670/AR.2020.94.4.007

Rittenberg, L, Martens, F. (2012). Enterprise Risk Management - Understanding and Communicating Risk Appetite. Retrieved from: http://www.coso.org/documents/ERM Understanding%20%20Communicating%

Risk%20AppetiteWEB_FIN AL_r9.pdf

Берч Карл. Риск Аппетит: «Не откусывайте больше, чем можете проглотить».

- (Электронный ресурс]. - Режим доступа:

https://www.cfin.ru/finanalysis/risk/Risk Appetite.shtml.

Игор Тарасов Риск Аппетит [Электронный ресурс]. - Режим доступа: https://upravlenie-riskami.ru/pncK-anneTHT/

Basel Committee on Banking Supervision. (2011). Operational Risk - Supervisory Guidelines for the Advanced Measurement Approaches. Retrieved from: http://www.bis.org/publ/bcbsl96.pdf

https://annualreport.deutsche-bank.com/2017/ar/risk-report/risk-and-capital-framework/risk-appetite-and-capacity.html

Lamanda, G., Voneki, Z.T. (2015). Hungry for Risk. A risk appetite framework for operational risks. Public

Finance Quarterly, 2, 212-225.

Lamanda, G., Voneki, Z.T. (2015). Hungry for Risk. A risk appetite framework for operational risks. Public Finance Quarterly, 2, 212-225.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов