Обеспечение занятости населения: проблемы, анализ и решения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
104-111
18
4
Поделиться
Маматкулов, Т. (2021). Обеспечение занятости населения: проблемы, анализ и решения. Экономика и инновационные технологии, (4), 104–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11928
Тухта Маматкулов, Термезский государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуется опыт развитых стран в обеспечении занятости населения, выделяются факторы, вызывающие безработицу. Уровень занятости и безработицы в стране, их изменения и занятость анализируются по отраслям. Также были разработаны предложения по обеспечению занятости и сокращению безработицы.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

86

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ:

МУАММОЛАР, ТАҲЛИЛЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Маматкулов Тухта Даминович

Термиз давлат университети ўқитувчиси

E-mail:

tuxta_mamatkulov@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада аҳолини иш билан бандлигини

таъминлаш бўйича

ривожланган мамлакатлар тажрибалари ўрганилган, ишсизликни келтириб чиқарадиган
омиллар

ёритиб

берилган. Мамлакатимизда аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсизлик

даражаси, уларнинг ўзгариш тенденциялари

ҳамда аҳоли бандлиги соҳалар бўйича таҳлил

қилинган. Шунингдек, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ва ишсизлик даражасини
камайтириш бўйича

таклифлар

ишлаб чиқилган

.

Калит сўзлар:

аҳоли, бандлик, ишсизлик, иш ўринлари,

меҳнат мигрантлари

,

ўз

-

ўзини банд қилиш, таҳлил

.

Аннотация.

В статье исследуется опыт развитых стран в обеспечении занятости

населения, выделяются факторы, вызывающие безработицу. Уровень занятости и
безработицы в стране, их изменения и занятость анализируются по отраслям. Также
были разработаны предложения по обеспечению занятости и сокращению безработицы

.

Ключевые слова:

банк, население, занятость, безработица, рабочие места,

трудовые мигранты, самозанятость, анализ

.

Abstract.

This article examines the experience of developed countries in providing

employment to the population, highlights the factors that cause unemployment. The employment
and unemployment rate in the country, their changes and employment are analyzed by industry.
Proposals have also been developed to provide employment and reduce unemployment.

Key words:

population, employment, unemployment, jobs, labor migrants, self-employment,

analysis.

Кириш

COVID-

19 пандемияси аҳоли бандлигига катта

таъсир кўрсатди ва ҳозиргача

давом этмоқда. Аҳолининг соғлиғига таҳдиддан ташқари, иқтисодий ва ижтимоий
нотинчлик

миллионлаб одамларнинг узоқ муддатли ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид

солмоқда. Бу эса ҳукуматлар

олдида

касалликка қарши курашиш билан бир қаторда

,

аҳоли

бандлигининг барқарорлигини таъминлаш

вазифаси ҳам долзарб масалалардан

бири бўлиб қолди.

Бу айниқса, касалнинг тарқалиши кучли кечган давлатлар,

жумладан АҚШ, Европа мамлакатлари, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Хиндистон,
Африка давлатлари ва бошқа давлатларда аҳоли бандлиги долзарб йўналишга
айланиб улгурди

.

Аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида Халқаро меҳнат

ташкилоти (ХМТ) дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида

700 га яқин фаол дастур

ва

лойиҳалар

бўйича иш олиб бормоқда

.

Шунингдек, ХМТ бандликнинг барқарор

ривожланишини таъминлаш учун давлатларнинг техник, ташкилий ва институционал
имкониятларини қўллаб

-

қувватлаб келмоқда

[19].

Глобал пандемия чекинаётган давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам 2020

йилда пандемия сабабли юзага келган ишсизлик

кўрсаткичи пасайиб, мавжуд иш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

87

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўринлари тикланмоқда. Аммо, аҳоли бандлиги пандемиядан олдинги даврдаги
ҳолатига қайтгани йўқ. Бунинг асосий сабаби ташқи миграция билан боғлиқ.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги

кунда мамлакатимизда бошқа давлатларга бориб меҳнат қилаётган меҳнат
мигрантлари сони 2,6 млн. нафардан ортиқ бўлиб, мазкур кўрсаткич жами аҳоли
сонининг 7,5 фоизини ва жами меҳнат ресурсларининг эса 13,6 фоизини ташкил этади.

Пандемия шароитида кўплаб иш жойларининг ёпилиши ва яшаш шароитининг
қийинлашганлиги боис аксарият меҳнат мигрантлари мамлакатимизга қайтиб
келдилар. Бу эса ишсизлик даражасининг ўсиши

ва аҳоли даромадларининг

пасайишига олиб келди.

Шу боис, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фаол тадбиркорликни

рағбатлантириш, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш

орқали

янги иш ўринларини яратишга қаратилган изчил чора

-

тадбирлар амалга

оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14

июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3856-

сон қарори

[1]

қабул қилинган. Шунингдек, республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш
бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш
ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд
қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора

-

тадбирлар кўрилмоқда.

Аммо, ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали

-

ҳамон юқори даражада кескинлик

сақланиб қолмоқда, доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин

-

қизлар, кам

таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш,
шунингдек

ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари ҳал

этилмаяпти.

Бу эса мавзунинг нечоғлик долзарб эканлигини ҳамда бу борада илмий

тадқиқот ишларини олиб бориш

зарурлигини кўрсатади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Аҳоли бандлигини

таъминлаш ҳар доим

ҳам

долзарб масалалардан бири бўлиб

келган. Айниқса, глобал пандемия шароитида бандлик масаласи глобал
муаммолардан бири эканлигини яна бир бор кўрсатди

ва бу борада янада

кўпроқ

илмий тадқиқот

ишларини олиб боришни тақозо этмоқда

.

Жумладан:

Хорижий олимлардан, аҳолини

иш билан бандлиги таъминлашда

мавжуд

муаммолар

ечимлари бўйича Б.Д.

Бреев

[2],

норасмий бандлик

ва унинг давлат

молиясига таъсири

бўйича В.Н. Салин

ва

В.В. Нарбутлар

[3],

бандлик ва ишсизликнинг

статистик таҳлили бўйича Е.А. Долгих

[4],

ўз

-

ўзини иш билан таъминлаш ва узоқ меҳнат

натижасида юрак

-

қон томир касалликлари хавфи

бўйича

C. Krittanawong, A. Kumar, Z.

Wang, U. Baber ва D.L. Bhatt

[5],

демографик ўзгаришларининг

аҳолини иш билан

таъминлашга таъсири

бўйича

P.Ge, W.Sun

ва

Z.Zhao [6]

ҳамда

COVID-

19 пандемияси

даврида ўз

-

ўзини иш билан таъминлашнинг давомийлиги ва рақобатдошлик

таҳлиллари бўйича

J. Grashuis [7]

лар илмий тадқиқот

ишларини олиб бормоқда

.

Маҳаллий олимлардан

Д

.

А

.

Насимов

[8]

рақамли иқтисодиёт шароитида

бандликнинг

замонавий шаклларини жорий этиш методологик

-

услубий асосларини

такомиллаштиришни

,

М

.

К

.

Абдуллаев ва Д

.

Б

.

Бегаловалар

[9]

мамлакатимизда

бандлик

кўрсаткичлари

таҳлилларини

,

С.А.

Бозорова

[10]

аҳолининг иш билан

бандлигини оширишда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ҳолатини, А.Б. Ирматова

[11]

аёлларни интеллектуал меҳнат билан банд бўлиш муаммоларини, А. Ташпулатов

[12]

ва Ш

.

Р

.

Холмуминов, Б.Х. Умурзаков, Т.А. Махмудовлар

[13]

қишлоқ аҳолисининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

88

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иш билан бандлиги

ва уларининг норасмий иш билан бандлигини камайтиришнинг

стратегик ижтимоий

-

иқтисодий аҳамиятини тадқиқ этиб келмоқда

.

Мазкур тадқиқотларнинг натижалари, улардаги илмий асосланган таклифлар,

амалий тавсиялар ва хулосаларга

қўшилган ҳолда айтиш жоизки, аҳолини иш билан

бандлиги таъминлаш

борасидаги мавжуд муаммоларни ечиш ва бу бўйича статистик

таҳлилларни

амалга оширган ҳолда масалани ҳал этишнинг ташкилий, иқтисодий ва

институционал жиҳатларини илмий жиҳатдан янада тадқиқ этиш, шунингдек
инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш лозим

.

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқотда эксперт баҳолаш, таққослаш,

қиёсий таҳлил

ва

тизимли

ёндашув

усуллардан, статистик жадваллар

ва

графиклар ҳамда

диаграммалардан

,

шунингдек Халқаро меҳнат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

кабиларнинг

расмий статистик

маълумотлари

ҳамда тадқиқот мавзусига оид маҳаллий ва хорижий олимларнинг

илмий тадқиқот

ишларидан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Давлатлар иқтисодиётининг интеграциялашуви ҳамда давлатлараро ижтимоий

-

иқтисодий, стратегик алоқаларнинг ривожланиши, шунингдек туғилиш камлиги
сабабли аҳоли ўсиши турғун ёки паст даражада бўлган давлатлар (Европа давлатлари,
Россия, Жанубий Корея кабилар

)

ҳисобига

ҳалқаро меҳнат миграцияси

тобора

кенгайиб бормоқда.

Бу жараён ҳар қайси давлатга фойда келтиради. Яъни, меҳнат муҳожирлари

борадиган мамлакатларнинг ўсиши ва ривожланишига ўз ҳиссаларини

қўшсалар, пул

ўтказмалари ва улар

эгаллаган тажрибаларидан ўз мамлакатларига катта фойда

келтиришади

.

Аммо, миграция жараёнини

бошқариш, меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш,

миграция ва ривожланиш алоқалари ҳамда

халқаро ҳамкорлик масалалари

тартибга

солиш мураккаб масалалардан бири ҳисобланади

.

Аҳолининг ўсиш суръати юқори бўлган ҳамда аксарият ривожланаётган ва

ривожланиши паст бўлган давлатларда аҳолини иш билан таъминлашда етарли
даражада муаммолар мавжуд. Масалан, иш ўринларининг камлиги, ойлик
маошларнинг пастлиги, меҳнат ресурсларининг касбий малакаси ва

билим

савиясининг етишмаслиги шулар жумласидандир.

Иқтисодиётда ишсизликнинг бешта

асосий сабаби мавжуд

[14]:

янги технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ бўлган ва иқтисодиётдаги

бошқа таркибий ўзгаришлар;

меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг пасайишига олиб келадиган

иқтисодий таназзул;

давлат сиёсати

,

энг кам иш ҳақининг ошиши ва шу сабабли ишчи кучига

талабнинг пасайиши;

иқтисодиётнинг айрим тармоқларида мавсумий тебранишлар;

демографик ўзгаришлар, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўсиши

.

Ишсизликни бартараф этиш

ва

аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш

бўйича ривожланган мамлакатлар

ўзига хос

моделларни яратган ва аҳоли бандлигини

таъминлаш

сиёсатини олиб боришда фойдаланиб келадилар.

Энг ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида бандлик сиёсатининг қуйидаги

моделлари қўлланилади

[15]:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

89

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1.

Европа модели

меҳнат унумдорлиги ошиши билан ишчилар сонининг

камайиши ва

ишчилар даромадларининг кўпайишини назарда тутади.

2.

Скандинавия модели

давлат секторида ўртача иш ҳақи даражасида иш

ўринлари яратиш орқали деярли барча муҳтожларни иш билан таъминлашга
асосланган.

3.

Америка модели

иқтисодий фаол аҳолининг катта қисми учун юқори

маҳсулдорликни талаб қилмайдиган иш ўринларини яратишга асосланган. Бунда
ишсизлик камаяди, аммо

,

кам даромадли аҳоли

сони кўпаяди

.

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш

бўйича амалий чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тадбиркорлик ва

кичик бизнесни, оилавий тадбиркорликни

ва

ўз

-

ўзини банд қилишни ҳар томонлама

қўллаб

-

қувватлаш ҳамда уларнинг

ривожлантириш

учун қулай шарт

-

шароитлар яратиб

бериш орқали янги иш ўринларини яратиш асосида аҳоли бандлигини ошириш шулар
жумласидандир.

2021 йил январ ҳолатига кўра, мамлакатимизда аҳоли сони 34,6 млн. нафарни

ташкил этиб, шундан 17,5 млн. нафари шаҳарларда ва

17,1

млн. нафари қишлоқ

жойларда истиқомат қилади.

Аҳоли зичлиги эса республика бўйича 1 кв.км

га

77

минг киши тўғри келади.

Аммо, ҳудудлар бўйича аҳоли жойлашуви кескин фарқ қилади, хусусан
Қорақалпоғистон Республикасида 1 кв.км га

11,5

минг киши

тўғри келса, Андижонда

741,4 минг, Бухорода

48,4 минг,

Жиззахда

66,5 минг

,

Қашқадарёда 116,7 минг,

Навоийда

9,1 минг, Наманганда

385,4 минг,

Самарқандда 235,4 минг,

Сурхондарёда

133,4 минг, Сирдарёда

201,2 минг, Тошкентда 196,3 минг, Фарғонада 565,1 минг,

Хоразмда

312,9 минг ва Тошкент шаҳрида

эса

7874,1 минг кишини ташкил этади. Бу эса

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши турли даражада бўлган ҳудудлар бўйича ички

меҳнат миграциясининг кучлилигини билдиради.

1-

жадвал

Ўзбекистонда меҳнат ресурслари таркиби динамикаси

(минг киши)

Меҳнат ресурслари

таркиби

2000

2004

2008

2012

2016

2020

Меҳнат ресурслари

12469,0 14048,8 15685,7 17564,3 18488,9 19142,3

доимий аҳолига нисбатан, фоизда

50,6

54,3

57,5

59,0

58,1

55,9

шу жумладан:

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга
лаёқатли аҳоли

12245,4 13880,4 15474,6 17451,5 18371,7 19052,0

доимий аҳолига нисбатан, фоизда

49,7

53,7

56,7

58,6

57,7

55,7

меҳнат

ресурсларига

нисбатан,

фоизда

98,2

98,8

98,7

99,4

99,4

99,5

Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва
катта ёшдаги ишловчилар

223,6

168,4

211,1

112,8

117,2

95,1

доимий аҳолига нисбатан, фоизда

0,9

0,6

0,8

0,4

0,4

0,3

меҳнат

ресурсларига

нисбатан,

фоизда

1,8

1,2

1,3

0,6

0,6

0,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Таҳлилларга кўра, республикада меҳнат ресурслари

сони

19,1 млн. кишини

ташкил этиб, бу доимий аҳолининг 55,9 фоизини ташкиш этади. Жами меҳнат
ресурсларининг 19,

0

1 млн. нафарини ёки 99,5 фоизини меҳнатга лаёқатли ёшдаги

меҳнатга лаёқатли аҳоли

ташкил этса, унинг 0,09 млн. нафарини ёки 0,5 фоизини

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар

ташкил этади (1

-

жадвал).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

90

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жами меҳнат ресурсларининг

77,3

фоизи ёки 14,8 млн. нафари иқтисодий фаол

аҳоли ҳисобланади. Шунингдек, 13,2 млн. киши ёки меҳнат ресурсларининг

69,2

фоизи

иқтисодиётда банд аҳолидир

(1-

жадвал

).

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги

(минг киши)

Ҳудудлар номи

Меҳнат

реурслари

Иқтисодий фаол

аҳоли

Иқтисодиётда

бандлар

1

Қорақалпоғистон
Республика

1069,0

781,7

699,3

2

Андижон

1752,9

1387,3

1236,7

3

Бухоро

1070,4

876,7

783,6

4

Жиззах

774,6

598,9

533,1

5

Қашқадарё

1817,6

1334,2

1186,7

6

Навоий

556,3

446,2

404,3

7

Наманган

1579,5

1205,3

1078,0

8

Самарқанд

2130,4

1585,4

1410,9

9

Сурхондарё

1457,6

1104,1

982,0

10

Сирдарё

485,7

375,1

333,7

11

Тошкент

1614,9

1336,5

1195,6

12

Фарғона

2068,5

1613,9

1438,3

13

Хоразм

1042,4

800,8

713,7

14

Тошкент шаҳри

1722,3

1351,8

1243,7

Республика бўйича жами:

19142,3

14797,9

13239,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Таҳлилларга кўра, 2020 йил бўйича иш билан банд аҳолининг

3,6

млн. нафари

ёки 26,9 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

, 1,8

млн. нафари ёки

13,5

фоизи

саноат

, 1,3

млн. нафари ёки

9,6

фоизи қурилиш

, 1,4

млн. нафари ёки

10,3

фоизи савдо

,

0

,6 млн. нафари ёки

4,7

фоизи ташиш ва сақлаш

, 1,1

млн. нафари ёки

8,8

фоизи таълим

,

0,7

млн. нафари ёки

4

,9 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар

ҳамда

2,7

млн.

нафари ёки

21,3

фоизи бошқа фаолият турлари

ҳиссасига тўғри келади

(1-

расм)

.

1-

расм.

Иш билан банд аҳолининг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби

(минг киши)

.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Қишлоқ,

ўрмон ва

балиқ

хўжалиги

Саноат

Қурилиш

Савдо

Ташиш ва

сақлаш

Таълим

Соғлиқни

сақлаш ва

ижтимоий
хизматлар

Бошқа

турлари

3

1

1

8

,1

1

6

0

5

,7

1

0

3

3

,7

1

2

3

5

,6

5

0

9

,9

1

1

0

2

,0

5

9

6

,2

2

4

2

7

,2

3

6

0

1

,7

1

7

6

8

,7

1

2

2

2

,2

1

4

1

3

,8

6

1

4

,7

1

1

0

5

,3

6

0

1

,5

2

7

3

0

,4

3

5

6

0

,0

1

7

8

9

,7

1

2

6

7

,8

1

3

6

4

,4

6

2

3

,0

1

1

6

0

,0

6

5

2

,1

2

8

2

2

,5

2010

2015

2020


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

91

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2020 йилда иш билан

бандлик даражаси 2010

йилга нисбатан 113,9 фоизга

,

2015 йилга нисбатан 101,4 фоизга ўсган

бўлса, иқтисодий

фаолият турлари бўйича мос равишда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

114,2 ва 98,8

фоизга

,

саноат

111,5 ва 101,2 фоизга

,

қурилиш

122,6 ва 103,7 фоизга

,

савдо

110,4 ва

96,5 фоизга, ташиш ва сақлаш

122,2 ва 101,4 фоизга

,

таълим

105,3

ва

104,9

фоизга

,

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар

109,4

ва

108,4

фоизга

ҳамда бошқа фаолият

турлари

бўйича

116,3

ва

103,4

фоизга

ўсиш кузатилган.

Шунингдек, иш билан банд аҳолининг мулкчилик турлари бўйича таҳлил

натижаларига кўра, 2020 йилда давлат секторида бандлар сони 2,5 млн. кишини ва
нодавлат секторда бандлар эса 10,7 мнл. кишини ташкил этган. Сўнги йилларда
аҳолининг давлат секторларида банд

бўлганлар сони кўпаймоқда. Хусусан, давлат

секторида банкликнинг ўсиш суръати

2012

йилда (2010 йилга нисбатан) 98,0 фоиз, 201

4

йилда (

2012

йилга нисбатан) 98,

4

фоиз, 201

6

йилда (201

4

йилга нисбатан)

100,2

фоиз,

2018

йилда (201

6

йилга нисбатан)

104,1

фоиз, 20

20

йилда (201

8

йилга нисбатан)

102,9

фоизга ўсган (

2-

расм

).

2-

расм.

Иш билан банд аҳолининг мулкчилик турлари бўйича

тақсимланиши (минг

киши)

.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2021 йил январ ҳолатига кўра

[18]

, мамлакатимизда меҳнат идораларидан

рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 37,1 минг кишини ташкил этган. Мазкур кўрсаткич

2010

йилга нисбатан қарийб 2,3 бараварга ошган бўлса, унинг ўсиш суръати 20

00

йилда

0,4

фоиз, 20

0

4 йилда

0,4

фоиз, 20

08

йилда

4,9

фоиз

, 2012

йилда

4,9

фоиз, 2016 йилда 5,2

фоиз

ва 2020 йилда 1

10,5

фоизни ташкил этган

(3-

расм)

.

3-

расм.

Бандлик ва ишсизлик даражаларининг ўзиш суръати

(

банд аҳоли сонининг

меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонига нисбатан, фоизда

).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

0,0

5000,0

10000,0

15000,0

2010

2012

2014

2016

2018

2020

2

4

1

0

,2

2

3

6

3

,2

2

3

2

4

,7

2

3

3

0

,4

2

4

2

7

,0

2

4

9

7

,0

9

2

1

8

,2

9

8

6

0

,6

1

0

4

9

3

,7

1

0

9

6

8

,0

1

0

8

4

6

,1

1

0

7

4

2

,5

1

6

,2

6

,0

3

,4

5

,0

3

2

,3

3

7

,1

Давлат сектори

Нодавлат сектор

Меҳнат идораларида рўйҳатдан ўтган ишсизлар

69,4

67,7

67,6

66,6

68,7

66,1

0,4

0,4

4,9

4,9

5,2

10,5

64,0

65,0

66,0

67,0

68,0

69,0

70,0

0,0

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

12,0

2000

2004

2008

2012

2016

2020

Бандлик даражаси

Ишсизлик даражаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

92

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мамлакатимизда банд аҳоли сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонига

нисбатан

бандлик даражаси

2000-

2020 йиллар давомида ўртача 67,7 фоизни ташкил

этиб келган. Жумладан, 2000 йилда 69,4 фоиз, 2004 йилда 67,7 фоиз, 2008 йилда 67,6
фоиз, 2012 йилда 66,6 фоиз, 2016 йилда

68,7

фоиз ва 2020 йилда

66,1

фоизни ташкил

этган

.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда аҳолини иш билан

бандлигини таъминлаш

ва

ишсизлик даражасини камайтириш

бўйича қуйидагиларни

ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади:

1.

Аҳолини иш билан бандлигини ошириш борасидаги муаммоларни қуйидан

юқорига қадар чуқур

таҳлил қилиш ва амалий ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда

бажарилишини назорат қилиш лозим.

2.

Одатда яширин иқтисодиёт ишсизликни камайтиришда муҳим аҳамият касб

этади. Шу боис, яширин иқтисодиётга қарши курашишда бюрократик йўл билан эмас,
балки иқтисодий имтиёзларни қўллаш

орқали ташкил этиш керак.

3.

Аҳолининг демографик ўзгаришларига паралел равишда янги иш ўринларини

ошириб бориш ва бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан
фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.

4.

Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнида янги пайдо бўладиган касбларга

нисбатан унинг натижасида юзага келадиган ишсизлик даражаси юқорироқ бўлади.
Шундай экан

,

давлат ва нодавлат

секторларда юқори малака талаб этмайдиган иш

ўринларини кўпайтириш, хусусан ўз

-

ўзини банд қилишни янада рағбатлантириш керак.

5.

Бугунги кунда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базаси нодавлат

секторлар орасида

www.ish-bor.uz

,

www.olx.uz

каби бир қатор онлайн платфорфалар

асосида йўлга қўйилган. Аммо, давлат секторлари веб сайтларида бўш иш ўринлари

тўғрисида маълумотлар жуда кам ва аксарият ишга қабул жараёнлари ёпиқ ҳамда тор
миқёсда амалга оширилади. Бу эса нафақат бандликка, балки мазкур идоралардаги
иш унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис, давлат ва нодавлат
секторлардаги бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ маълумотларнинг ягона онлайн
платформасини яратиш лозим.

6.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун

давлат ва нодавлат агентликлар фаолиятини кенгайтириш ҳамда улар устидан
назоратни кучайтириш керак.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, аввало аҳолини реал ва тўғри ҳадловдан

ўтказиш лозим. Бу аҳолининг демографик ўзгариши ва иш билан бандлигини
таъминлашга доир таҳлил ва тадқиқотлар

натижаларининг самарадорлигини

оширишга хизмат қилади. Шунингдек, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш,
ишсизлик даражасини камайтириш ва яшаш шароитларини яхшилашга доир
истиқболли стратегияларни

реал

ишлаб чиқиш имконини беради.

Умуман олганда

янги иш ўринларини яратишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг муносиб тарифларидан
фойдаланиш нафақат меҳнат унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади,

балки

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш даражасини оширишга ҳам олиб келади

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли

бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини
ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3856-

сон қарори

.

www.lex.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

93

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Бреев Б.Д. Занятость населения в России: современность и перспективы //

Экономическая наука современной России. №4, 2001. 59

-

74 с.

3.

Салин В.Н., Нарбут В.В. Неформальная занятость населения России: оценка

масштаба и влияния на государственные финансы страны // Финансы: теория и
практика. Том 21, № 6, 2017. –

60-

69 с.

4.

Долгих Е.А. Статистический анализ занятости и безработицы в Российской

Федерации. Автореферат, дисс. канд. экон. наук, М.: ГУУ, 2010.

5.

Krittanawong C., Kumar A., Wang Z., Baber U., Bhatt D.L. Self-employment and

cardiovascular risk in the US general population // International Journal of Cardiology
Hypertension. Vol. 6 (100035), 2020.

1-

4 р.

6.

Ge P., Sun W., Zhao Z. Employment structure in China from 1990 to 2015 // Journal

of Economic Behavior & Organization. Vol. 185, May 2021.

168-

190 р.

7.

Grashuis J. Self-employment duration during the COVID-19 pandemic: A competing

risk analysis // Journal of Business Venturing Insights. Vol.15 (e00241), 2021.

1-

9 р.

8.

Насимов Д.А. Рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий

шаклларини жорий этиш методологик

-

услубий асосларини такомиллаштириш. И.ф.д.

(DSc) дисс.си автореферати, Т.: СамДУ –

2020.

9.

Абдуллаев М.К., Бегалова Д.Б. Ўзбeкистон Рeспубликасида аҳоли бандлигини

таъминлашдаги долзарб масалалар // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
Илмий электрон журнали. № 2 (00052), 2021. –

114-

120 б.

10.

Бозорова С.А. Аҳолининг иш билан бандлигини оширишда хизмат кўрсатиш

соҳаларининг ўрни // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали. № 3 (00035), 2018. –

1-

7 б.

11.

Ирматова А.Б. Интеллектуал меҳнатни ривожланиши аёлларни иш билан

бандлигига таъсири // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” Илмий электрон
журнали. № 1 (00045), 2020. –

93-

100 б.

12.

Ташпулатов А. Қишлоқ меҳнат бозорини прогнозлаштириш усуллари //

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” Илмий электрон журнали. № 5 (00049),

2020.

70-

76 б.

13.

Холмуминов Ш.Р., Умурзаков Б.Х., Махмудов Т.А. Қишлоқ жойларда

аҳолини норасмий иш билан бандлигини камайтиришнинг стратегик ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти / «Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг замонавий
йўналишлари» мавзусидаги Республика илмий

-

амалий конференциясининг илмий

мақолалар тўплами. –

Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт

-

матбаа уйи», 2020

.

26-

41 б.

14.

Ляпкало А.С. Статистический анализ уровня занятости населения.

http://www.vectoreconomy.ru/images/publications/2018/2/laboureconomics/Lyapkalo.p
df

15.

Васильева Е.Г. Рынок труда и занятость населения: проблемы и

перспективы

//

“Nova

Info”

интернет

журнал,

62

-1,

2017.

http://novainfo.ru/article/11932

16.

www.ilo.org

Халқаро меҳнат ташкилоти расмий сайти.

17.

www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг

расмий сайти.

18.

www.mehnat.uz

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг расмий сайти.

19.

https://www.ilo.org/pardev/lang--en/index.htm

Библиографические ссылки

9збекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Ах,оли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК,-3856-сон царори. www.lex.uz

Бреев Б.Д. Занятость населения в России: современность и перспективы // Экономическая наука современной России. №4, 2001. 59-74 с.

Салин В.Н., Нарбут В.В. Неформальная занятость населения России: оценка масштаба и влияния на государственные финансы страны // Финансы: теория и практика. Том 21, № 6, 2017. - 60-69 с.

Долгих Е.А. Статистический анализ занятости и безработицы в Российской Федерации. Автореферат, дисс. канд. экон, наук, М.: ГУУ, 2010.

Krittanawong С., Kumar A., Wang Z., Baber U., Bhatt D.L Self-employment and cardiovascular risk in the US general population // International Journal of Cardiology Hypertension. Vol. 6 (100035), 2020. - 1-4 p.

Ge P., Sun W., Zhao Z. Employment structure in China from 1990 to 2015 // Journal of Economic Behavior & Organization. Vol. 185, May 2021. - 168-190 p.

Grashuis J. Self-employment duration during the COVID-19 pandemic: A competing risk analysis // Journal of Business Venturing Insights. Vol.15 (e00241), 2021. - 1-9 p.

Насимов Д.А. Рацамли ицтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этиш методологик-услубий асосларини такомиллаштириш. И.ф.д. (DSc) дисс.си автореферати, Т.: СамДУ - 2020.

Абдуллаев М.К., Бегалова Д.Б. 'Узбекистон Республикасида ах,оли бандлигини таъминлашдаги долзарб масалалар // "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" Илмий электрон журнали. № 2 (00052), 2021. - 114-120 б.

Бозорова С.А. А^олининг иш билан бандлигини оширишда хизмат курсатиш со^аларининг урни // "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3 (00035), 2018. - 1-7 б.

Ирматова А.Б. Интеллектуал ме^натни ривожланиши аёлларни иш билан бандлигига таъсири // "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" Илмий электрон журнали. № 1 (00045), 2020.-93-100 б.

Ташпулатов А. К,ишлок, ме^нат бозорини прогнозлаштириш усуллари // "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" Илмий электрон журнали. № 5 (00049), 2020.-70-76 6.

Холмуминов Ш.Р., Умурзаков Б.Х., Махмудов Т.А. К,ишлок, жойларда а^олини норасмий иш билан бандлигини камайтиришнинг стратегии ижтимоий-ицтисодий а^амияти / «К,ишлоц а^олисини иш билан таъминлашнинг замонавий йуналишлари» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясининг илмий макрлалар туплами. - Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2020. - 26-Al б.

Ляпкало А.С. Статистический анализ уровня занятости населения. http://www.vectoreconomy.rU/images/publications/2018/2/laboureconomics/Lyapkalo.p df

Васильева Е.Г. Рынок труда и занятость населения: проблемы и

перспективы // "Nova Info" интернет журнал, № 62-1, 2017.

http://novainfo.ru/article/11932

www.ilo.org - Халцаро мех,нат ташкилоти расмий сайти.

www.stat.uz - Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитасининг расмий сайти.

www.mehnat.uz - 'Узбекистон Республикаси Бандлик ва мех,нат муносабатлари вазирлигининг расмий сайти.

https://www.ilo.org/pardev/lang-en/index.htm

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов