Шахснинг пулга муносабати ва установкаларини шакллантирувчи омиллар

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
150-158
19
3
Поделиться
Умарова, Н. (2011). Шахснинг пулга муносабати ва установкаларини шакллантирувчи омиллар. Экономика и инновационные технологии, (2), 150–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7738
Н Умарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги даврда дунѐ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат - миллий иқтисодиѐтнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда, бу жараѐнлар халқаро майдондаги рақобатнинг кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун олиб борадиган курашининг кучайишига таъсир кўрсатади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

1

Н.Ш. Умарова,

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи,

ТДИУ

ШАХСНИНГ ПУЛГА МУНОСАБАТИ ВА УСТАНОВКАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛЛАР


Ҳозирги даврда дунѐ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти

ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади.
Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат - миллий иқтисодиѐтнинг тобора
интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда,
бу жараѐнлар халқаро майдондаги рақобатнинг кескинлашувига, ҳар бир
мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун
олиб борадиган курашининг кучайишига таъсир кўрсатади. Юртимизда жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози таъсирини камайтириш ва юмшатиш мақсадида
қабул қилинган «Инқирозга қарши чоралар дастури»

1

га асосан, ҳукумат

томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қулай
шарт-шароитлар яратилаѐтган бир вақтда психологларнинг олдида турган энг
муҳим масала, бу ѐшларда тадбиркорлик мотивациясини ижтимоий-психологик
омиллар таъсирида, хусусан,

иқтисодий

ижтимоийлашув

жараѐнида

шакллантириш муаммосидир.

Бугунги кунга келиб, юртимизда рўй бераѐтган ижтимоий-иқтисодий

ўзгаришларнинг асосий сабабчиси ва уни амалга оширишга масъул шахс, унинг
ижтимоийлашуви масаласи психология, маркетинг, иқтисодиѐт ва бошқа
фанлар кесимидаги тадқиқотлар объекти сифатида ўрганилмоқда.

Замонавий ижтимоий психологияда кенг тарқалган таърифларга кўра,

ижтимоийлашув

-

индивиднинг ҳаѐти давомида ўзи яшаѐтган жамият

тааллуқли

бўлган

қадриятлар,

ижтимоий

роллар,

хулқ-атворларни

ўзлаштиришидир. Бу ҳолатда ижтимоийлашув чексиз ҳисобланиб, бирон бир
даври билан чегараланмай, аксинча, индивиднинг ҳаѐти давомида ижтимоий
малакаларни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳисобланади. Ижтимоийлашув ўзида,
индивидни жамият аъзоси сифатида ҳис қилиши учун зарур бўладиган барча
одоб-ахлоқ ва қадриятлар тизимини ўзлаштириши билан боғлиқ ижтимоий
жараѐнларни мужассамлаштиради. Баъзи олимлар ижтимоийлашув билан бирга
унинг акси, яъни

«

ассоциализация

»

,

«

десоциализация

»

ва

«

ресоциализация

»

жараѐнларини ва уларга таъсир қилувчи омилларни ҳам тадқиқ қилишган.

Хорижий ижтимоий психологияда ижтимоийлашув бир неча босқичларга

ажратилган. Ижтимоий психология фанининг ривожига ўзининг бетакрор
улушини қўша олган рус олимаси

А.Г. Андреева

ижтимоийлашув

босқичларини: а) меҳнатгача, б) меҳнат жараѐнида ва в) меҳнатдан сўнг каби уч
туркумга фарқлаб, кенг қамровли тадқиқотлари орқали ҳар бир босқичнинг

1

Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент

Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи . – 14.02.2009.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

ижтимоийлашув институтларини ҳам ажратиб берган.

1.

Меҳнатгача бўлган ижтимоийлашув жараѐни

ҳам ўз навбатида

иккита босқичдан иборат бўлиб, у ўз ичига,

эрта ижтимоийлашув

(индивиднинг туғилганидан то мактаб таълимигача бўлган даври) ва

ўқиш

(болалик ѐки ўсмирлик даври) каби босқичларни қамраб олади. Бунда
ижтимоийлашув

институтлари

сифатида:

оила,

мактабгача

таълим

муассасалари ва таълим муассасалари намоѐн бўлади.

2.

Ижтимоийлашувнинг меҳнат босқичи

ўз ичига етук шахсни, яъни

инсоннинг бутун меҳнат фаолияти даврини қамраб олган. Бу босқичдаги энг
муҳим ижтимоийлашув институти – меҳнат жамоасидир.

3. Меҳнатдан

кейинги ижтимоийлашув босқичи

нинг талқини

замонавий ижтимоий психологиядаги баҳс-мунозараларга бойлиги билан
алоҳида характерга эга. Фанда бу босқич таҳлилига икки хил ѐндашув (қараш)
мавжуд бўлиб,

биринчи

ѐндашув тарафдорларининг фикрича, шахснинг

ижтимоий вазифалари қайта кўрилиб, бунда у десоциализация даврини бошдан
кечиради.

Иккинчи

ѐндашув ҳимоячиларининг нуқтаи-назарига кўра, бу

ѐшдаги ижтимоий тажриба – жамиятдаги ишлаб чиқариш жараѐнига аҳамиятли
тарзда ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Кенг қамровли адабиѐтлар таҳлилига таянадиган бўлсак, бугунги кунда

ѐшларнинг иқтисодий ижтимоийлашувига таъсир қилувчи ҳамда динамик
характер касб этувчи ижтимоий омилларни қуйидаги кўринишда тўлақонли
тасаввур қилиш мумкин:

а)

мегаомиллар

:

трансмиллий

корпорациялар, халқаро ташкилотлар;

б)

макроомиллар

:

мамлакат,

давлат, маданият;

в)

мезоомиллар

:

этнос (миллат),

ҳудудий шарт-шароитлар, шаҳар ва
қишлоқлар, ОАВ;

г)

микроомиллар

:

оила, меҳнат

жамоаси, таълим муассасалари ѐки
диний идоралар.

Ўсиб келаѐтган баркамол авлодни

ўтиш давридаги танаффуслар оралиғида
уларни ўзгараѐтган шарт-шароитларга
мос равишда аниқ билимларга таяниб
тарбиялаш, моҳиятан долзарбдир.

Шундан келиб чиққан ҳолда соҳа

мутахассислари олдида турган вазифа-
лардан бири - бу боланинг шахс бўлиб шаклланиши давомида унга иқтисодий
ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларни сингдириш, яъни иқтисодиѐт оламида
намоѐн бўладиган воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги билимларни болалик даври
босқичларига мос равишда шакллантиришдир.

1-расм.

Шахснинг иқтисодий

ижтимоийлашувига таъсир қилувчи

омиллар гуруҳи.

Манба:

муаллиф изланишлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

Ижтимоийлашувнинг

биринчи

босқичи

да самарадорлик кўпроқ

оила

,

ундаги ижтимоий-психологик муҳит ва
ота-онанинг

тарбиячилик

бурчини

қандай адо этганлигига, хусусан,
оилавий

ижтимоийлашувга

боғлиқ

бўлса, унинг кейинги босқичларида

таълим муассасалари

ва

меҳнат

жамоалари

нинг роли ортиб боради

ҳамда шунга мос равишда янги
жабҳадаги

ижтимоийлашув

«

иқтисодий ижтимоийлашув

»

ўзлаш-

тирилишини тақозо этади.

Шахснинг иқтисодий ижтимоий-

лашувига гуруҳли муносабатлар таъси-
рини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий-
психологик омиллар гуруҳи сифатида
яхлитлаш

мақсадида

олиб борган назарий таҳлилларга кўра,

иқтисодий

ижтимоийлашув

нинг

маданий-иқтисодий

таърифи – бу бутун дунѐ иқтисодий

трансформацияси таянч замирини ташкил этувчи ва ўз ичига хусусий ҳамда
умумий мулкчиликнинг мавҳум томонларини уйғунлаштирувчи замонавий
аралаш

иқтисодиѐтнинг

муҳим

хусусиятларидан

биридир,

деб

таърифлашимизга асос бўлди. Хусусан, у ишлаб чиқариш жараѐнининг

«жамоавий - субъектив

индивидуал-объектив»

муносабатлар тизимида:

ижтимоий талабни қайта ҳисобга олиш, кишилар меҳнати ва ҳаѐтини
ривожлантириш, ижтимоий дифференциацияни юмшатиш, иқтисодий
соҳаларни юксалтириш каби қатор воқеликлар ҳамда ҳодисалар замирида
намоѐн бўлади.

Унинг ижтимоий-психологик таърифини, эса умумий ҳолда

шахснинг

жамиятдаги муайян иқтисодий муносабатлар тизимига мослашув
жараѐнидир

,

деб эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу эътирофга кўра,

иқтисодий ижтимоийлашув жараѐни тадқиқот объекти (шахс), тадқиқот асоси
(иқтисодий муносабатлар тизими), шунингдек, тадқиқот предмети (шахснинг
иқтисодий муносабатлар тизимига мослашуви)ни ўз ичига қамраб олади.
Таърифда келтирилган

«мослашув»

атамасидан тадқиқот мақсадидан келиб

чиққан ҳолда фойдаланилган бўлиб, моҳиятан у

(а)

«иқтисодий онгнинг

шаклланиши ва вужудга келиши»,

(б)

«индивид (бола ѐки катта ѐшли киши)

томонидан иқтисодий фаолиятга киришишни таъминловчи роллар: мулкдор,
тадбиркор, сотувчи, харидор, акционерларга хос бўлган билим, малака ва
кўникмаларни ўзлаштириш» каби иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнининг

«жамоавий-объектив

индивидуал-субъектив»

муносабатлари тизимини

интеграл ёндашув

орқали асосланилишини назарда тутади.

2-расм.

Омиллар гуруҳининг

ижтимоийлашув босқичларидаги ўрни.

Манба:

муаллиф изланишлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

4

Фикримизча, иқтисодий ижтимоийлашувнинг ҳар иккала тоифа муноса-

батлар тизими таъсири остида ўсмирларда

«ижтимоий установкалар

ҳаѐтий

қоидалар

пулга бўлган муносабат»

тизимининг шаклланиши содир бўлади

ҳамда бунда бирламчи ижтимоийлашув масканлари ва улардаги референт
гуруҳнинг роли етакчилик қилади. Оила муҳити ҳар бир ўсмир учун ана
шундай бирламчи, дастлабки ижтимоийлашув манбаи, маскани ҳисобланади.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида ота-оналарнинг болалар иқтисодий
тарбиясига алоҳида аҳамият қаратишлари ҳам оила, ҳам боланинг келажаги
учун қўйилган муваффақиятли қадамларидан бири саналиб, установкаларнинг
шаклланиши йўлида ўзига хос мотивацион характерни намоѐн этади.

Юқорида зикр этилган иқтисодий ижтимоийлашув тизимига доир

установкаларнинг ижтимоий-психологик табиатини асослашда А. Фернам ва
М. Аргайлларнинг (1998 - 2005)

«

Шахснинг пулга бўлган установкаларини

аниқлаш

»

методикаси натижаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади. Психологик-педагогик луғатда қайд этилишича,

умумий

установка

– у ѐки бу вазиятларда ўша вазият талаб қилган хатти-ҳаракатларга

кишининг муайян йўналиш ѐки кўринишда ҳаракат қилишга ички тайѐрлигини
билдирувчи ҳодисадир. Бошқача қилиб айтганда, «установка – бўлғуси
воқеалар ѐки маълум йўналишларда ҳаракат қилишга субъектнинг тайѐрлиги,

Индивидуал – объектив

(иқтисодий)

шахснинг иқтисодий хулқини ней-
рофизиологик корреляциялаш;

шахснинг даромад даражаси;

шахс тасарруфидаги моддий ва но-
моддий мулки.

Жамоавий – объектив

(ижтимоий)

индивиднинг иқтисодий ва профес-
сионал фаолияти характери;

жамиятнинг иқтисодий тузилиши;

иқтисодий муносабатларни тартиб-
га солувчи меъѐрий-ҳуқуқий база.

Индивидуал – субъектив

(психологик)

шахснинг билим, малака, кўникма-
лари;

умумий ва махсус қобилиятлар;

шахснинг иқтисодий йўналганлиги,
иқтисодий англанганлик, иқтисо-
дий мотив ва тафаккур;

қадрият – мотивлар доираси;

ўзини-ўзи баҳолаш;

умумий ва махсус маълумоти.

Жамоавий – субъектив

(маданий)

шахснинг коммуникатив малакаси;

шахснинг иқтисодий тарбияси,
оилавий анъаналар асосида мулкка
бўлган муносабати;

шахснинг иқтисодий ролини амалга
ошириш;

мулкчилик муносабатларига бўлган
миллий установкалар ва этник
стреотиплар.

3-расм.

Шахснинг иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнига таъсир

қилувчи омиллар гуруҳининг соҳалар доирасидаги кўриниши.

Манба: В.В.Казаринов изланишлари асосидаги муаллиф ёндашуви


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

мойиллигидир». Унинг мавжудлиги шахсни турли вазиятлардаги турли хил
ҳолатларга, воқеаларга, шарт-шароитларга мослашувини тезлаштиради,
адекват, яъни мақсадга мувофиқ ҳаракатларини таъминлайди. Мазкур
методика, ўсмирлардаги пулга бўлган позитив-рационал муносабатни, пулни
жамғариш ва иқтисод қилиш, унга нисбатан хавотир ҳисси ва молиявий
хавфсизлик мотивларини, пулга бўлган салбий муносабат ва пулдан
асабийлашиш ҳамда пулдан қониққанлик даражаларини аниқлаш имкониятини
беради ва натижалар бешта шкала бўйича таҳлил қилинади.

4-расм.

Манба:

муаллиф изланишлари

Бунинг учун дастлабки изланишларда респондент сифатида иштирок

этган жами 124 нафар ўсмирнинг жавобларини юқорида зикр этилган 5 та
шкала бўйича олинган натижаларнинг компьютер SSPS дастури ѐрдамида
факторли таҳлили амалга оширилди. Махсус компьютер дастури воситасида
ўтказилган факторли таҳлил методикадаги жами 45 та тасдиқ бўйича амалга
оширилди ва натижа ўсмирлар томонидан пулга бўлган қизиқишнинг
жиҳатларига кўра 5 та гуруҳга ажратилди. Бироқ, ушбу 5 та гуруҳ омиллари-
нинг ҳаммаси ҳам «фактор юкламаси»га кўра етарлича аҳамият касб
этмаганлиги сабабли, олинган натижалар бўйича юкламаси юқори бўлган 3 та
гуруҳдаги тасдиқлар ажратиб олинди (жадвалга қаранг). Ушбу юкламаси юқори
бўлган 3 та гуруҳ омилларини ажратиш ўсмирларнинг пулга бўлган установ-
каларини ўзига хос айрим ижтимоий-психологик хусусиятларини, хусусан:

(а)

эгоцентрик

, (б)

социоцентрик

ва (в)

анъанавийлик

жиҳатдан умумлаштириш

имконини тақдим этди.

Ўсмирлардаги пулга бўлган установкани шаклланишига таъсир

кўрсатувчи омилларнинг дастлабки, яъни 1-гуруҳи уларнинг эҳтиѐжлар
қондирилишига қаратилган

эгоцентрик

установкалари (39,5% ўсмирлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

фикрича) билан боғлиқ бўлиб, «қанча пул тўплаганимни ҳамиша биламан»,
«менинг барча муаммоларимни пул ечиши мумкинлигига ишончим комил»,
«бизнинг мамлакатда инсонни унинг пулини миқдорига қараб баҳолашади»,
«пулни сақлаш қобилиятим билан фахрланаман», «душманим ѐки рақобатчимга
таъсир қилиш учун кўпинча пулни ишга соламан», «баъзида мен ўртоқларимда
таассурот уйғотиш учун ўзимга кераксиз бўлган буюмларни сотиб оламан»,
«мен қарзга пул олишни ѐқтирмайман», «менинг кўпгина ўртоқларим менга
нисбатан кўп пулга эгадирлар»; «мен лоторея ўйнайман»; «пулни сарфлаш мен
учун мароқлидир» деган юкламали юқори тасдиқлар танловининг амалга
оширилиши билан характерланади. Бундай танловларни амалга оширган
ўсмирларнинг иқтисодий хулқини ўрганишга бағишланган суҳбатдан маълум
бўлишича, улар кўп вақтини пул ҳақида ўйлаш, орзу қилиш ва хаѐл суриш
билан ўтказишар экан.

Сўровларда берган жавобларига

мувофиқ, ушбу тоифа ўсмирлар учун
пул эркинликка эга бўлиш «қуроли»
ҳисобланади. Улар ўзларининг даромад
даражаси, яъни оиласининг ўзига
тўқлиги, молиявий муваффақияти ва
имконияти билан ғурурланишларини
алоҳида эътироф этишган. Енгил тур-
муш тарзини ѐқлаганликлари боис,
пулни «руҳий сиқилиш» ва «зерикиш»
нинг энг муҳим давоси сифатида
кўришади. Ана шу омил таъсирида
ўсмирлар иқтисодий муносабатларга киришиш даврида пул ва буюмлардан
атрофдагиларга ўзларини кўз-кўз қилиш воситаси сифатида фойдаланадилар,
онгдаги

эгоцентрик установкалар

устуворлиги,

иқтисодий мулоҳаза

юритиш қобилияти

нинг етарли даражада шаклланмаганлиги сабаб, теварак-

дагиларнинг ижтимоий кутилмаларига қараб, ихтиѐрсиз истеъмолчи сифатида
дастлабки ҳиссиѐтлари таъсирида харидларни амалга оширишади ва доимо
диққат марказида бўлиш истагида ҳаддан ташқари бежирим кийинишади.
Шунингдек, бу гуруҳ ўсмирлар пулнинг қадр-қимматини етарлича баҳолаш-
майди ва истеъмолчи вазифасини бажаришаѐтганда иқтисод қилишга нисбатан
ички уринишларни ҳис этишмайди. Бу улар онгида иқтисодий муносабатларни
тартибга солувчи

меъѐрий-ҳуқуқий база тўғрисида

етарлича билим, малака ва

кўникманинг йўқлигидан далолат беради. Шу жиҳатдан ҳам улар бозорнинг энг
устувор қонунлари, яъни нархлар динамикасига эътибор қилишмайди ҳамда
нарх чегирмаларидан унумли фойдаланишмайди.

Бола тарбиясига масъул шахслар (ота-она ѐки устозлар) томонидан

бадиийлаштирилган воқеликлар ѐки ибратли ҳикояларнинг ноўрин қўлла-
нилиши оқибатида, баъзан, ўсмирлар онгида пулга нисбатан салбий муносабат
шаклланиши ва ундан фойдаланишда

асабийлашиш

ҳолати юзага келиши

мумкин. Ижтимоий-психологик нуқтаи назаридан баҳолаганда ўсмирнинг
пулга бўлган салбий муносабати, ушбу товар-бойликни

«

ѐвузлик

»

омили

5-расм.

Манба:

муаллиф изланишлари

Эгоцентрик установкалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

7

сифатида тасаввур қилинишига сабаб бўлиб, оиласининг ўзига тўқ ҳолатига
ички норозиликни кучайтиради ва ўзини айбдор ҳис қилишга мажбур этади.
Бундай ички зиддият ўсмирнинг хулқ-атворида пулдан «ҳазар қилиш» ва ундан
қутулишга бўлган яширин

интилишни

оширади.

Фикримизча, жамиятнинг

иқтисодий тузилишини

тўғри англамаслик,

ушбу тоифа ўсмирлар хулқ-атворида айрим интолерантлик хусусиятларини
шаклланишига сабаб бўлиб, бу уларнинг келажак ҳаѐтида иқтисодий муноса-
батлар доирасида

шахсий ва касбий

фаолият мутаносиблигига эришишда ўзи-

га хос

салбий омил

(тўсиқ) сифатида хизмат қилади ва

«

сабаб

пул

оқибат

»

кўринишидаги гуруҳли муносабатлар таъсирининг

бевосита

эканлигини

кўрсатади.

Ўсмирлардаги пулга бўлган установкани шаклланишига таъсир

кўрсатувчи омилларнинг 2-гуруҳи уларнинг эҳтиѐжлар қондирилишига
қаратилган

социоцентрик

установкалари (44,4% ўсмирлар фикрича) билан

боғлиқ бўлиб, у «менимча, кишининг пул топиши ундаги ҳаракат ва
қобилиятига боғлиқдир», «мен ота-онам ѐки ўртоқларим билан пул билан
боғлиқ муаммоларимни муҳокама қиламан», «мен пулларимни ҳамѐнга
уларнинг қадр-қимматига қараб жойлаштираман», «харид вақтида, аввало,
унинг нархи ҳақида ўйлайман», «пул миқдорининг қанчалигидан қатъи назар,
уларни сарф қилиш учун бир қарорга келишим қийин кечади», «ҳамиша
қайтимни санаб оламан» деган юкламали юқори тасдиқлар танловининг амалга
оширилиши орқали изоҳланади. Аниқланишича, бундай танловни амалга
оширган синалувчилар пулни қадр-қиммати жиҳатидан ўртача ўринда турувчи
товар-бойлик сифатида кўришсада, баъзан унинг аҳамиятини керагидан
ортиқроқ

баҳолашга

мойилдирлар.

Лекин

шундай

бўлсада,

оиладаги

берилган иқтисодий тарбия таъсирида
ушбу тоифа ўсмирлар онгида бозор
муносабатлари тўғрисида дастлабки

билим

,

малака

ва

кўникмалар

тўғри

шакллантирилган бўлиб, буни пулни
ҳуда-беҳудага сарф қилмаслик ва имкон
қадар уни тежашга уриниш билан
боғлиқ хатти-ҳаракатлар алгоритмида
кўриш мумкин. Иқтисодий муносабат-
ларнинг тўғри

йўналганлиги

сабабли,

иқтисодий ҳодисаларнинг моҳиятини

англашда

бозор қонунларига амал қиладилар, жумладан, нарх кўтарилиши ѐки

тушиши билан боғлиқ жараѐнларни мунтазам кузатиб боришади, вазиятни
таққосий таҳлилини юритиб, самарали хулоса чиқаришади. Бу эса уларда
мотивларни англашга нисбатан ўзига хос

иқтисодий мулоҳаза юритиш

қобилияти

шаклланганлигини кўрсатади. Толерантлик хусусиятининг юқори-

лиги боис, улар ўзларининг молиявий аҳволини пул ѐки қимматбаҳо буюмлар
билан атрофдагиларга кўз-кўз қилишмайди, одмироқ, сипороқ кийинишга
уринишади ҳамда кам таъминланганларга нисбатан ғамхўрликларини намоѐн

6-расм.

Манба:

муаллиф изланишлари

Социоцентрик установкалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

8

этишади. Ижтимоий-психологик нуқтаи назардан баҳолаганда, бундай хулқ-
атвор кўриниши, одатда, ўсмирларнинг иқтисодий муносабатларга доир
қадриятли-мотивацияли қарашларида кўпроқ

аутопсихологик компетентли-

гини

намоѐн этишида, яъни ўзини-ўзи баҳолай олиши ва ўзини-ўзи коррекция-

лай билиши жараѐнида яққол намоѐн бўлади ва бизнингча, буни

ижобий омил

сифатида баҳолаш мумкин.

Олиб борган дастлабки тадқиқотлардан маълум бўлишича, ўсмирлардаги

пулга нисбатан

хавотир ҳиссининг пайдо бўлиши

,

бу улардаги

молиявий

хавфсизлик эҳтиѐжининг

қониққанлик даражасига боғлиқ бўлиб, қуйидаги

мотивлар таъсирида юзага келади. Ушбу тоифа ўсмирларнинг пул учун тез-тез
ташвишланиши маълум бўлиб, бундай ҳолат улар йирик суммадаги харажатни
амалга оширишаѐтганда ѐки қимматбаҳо нарса сотиб олишаѐтганда юзага келар
экан. Шу боис бундай ўсмирларда қарор қабул қилиш юзасидан иккиланишлар
вужудга келиб, танловни амалга оширишида асабийлашиш, қайғуриш
ҳолатлари яққол намоѐн бўлади. Улар ўзларининг молиявий аҳволини ҳаддан
ортиқ назорат қилишади, чиқимларни мунтазам равишда ҳисоблаб боришади ва
пулнинг аҳамиятини ўта юқори баҳолашади. Шундан бўлса керак, синфдош
(дўст)ларидан камдан-кам ҳолларда қарз олишиб беришади.

Молиявий муносабатларда пул учун жуда ҳам тежамкорликни намоѐн

қилишиб, аксарият ҳолларда унинг учун «курашиш»га ҳам тайѐрликларини
билдиришади. Бу гуруҳдаги ўсмирларда пулнинг аҳамиятини ортиқча баҳо-
лашга нисбатан мойиллик сезилиб, пул тез-тез уларнинг фикру хаѐлини банд
қилиши ҳамда

ҳиссий тўйиниш объекти

бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу

жиҳатдан ҳам улар тенгдошлари билан ўзларининг молиявий аҳволини муҳо-
кама қилишни ѐқтиришмайди. Шунингдек, бу тоифа синалувчиларнинг пулга
бўлган ижтимоий тасаввурлари ижобий ҳиссиѐтлар билан боғлиқ бўлиб, у
одатда ўсмирларнинг иқтисодий тарбияланганлик даражаси ва оилавий анъана-
лар таъсирида шаклланган мулкий муносабатлар кўламида бевосита акс этади.

Хусусан, улардаги мулкий муносабатларга бўлган

социоцентрик

установкаларнинг

юқори даражаси пул билан боғлиқ негатив ҳиссиѐтларни

пайдо бўлишини олдини олади. Демак, бундай тоифали ўсмирларнинг
иқтисодий ролларни амалга оширишда пулни режалилик тамойилига мувофиқ
ҳисоб-китоб билан ишлатишга ўрганишгани, уни муайян

меҳнат самараси

деган қарорга келишгани

«

восита

пул

мақсад

»

кўринишидаги гуруҳли

муносабатлар омилининг таъсирини билвоситалилигидан далолат беради.

Пулга

бўлган

установкани

шаклланишига

таъсир

кўрсатувчи

омилларнинг 3-гуруҳи уларнинг эҳтиѐжлар қондирилишига қаратилган

анъанавийлик

установкалари (16,1% ўсмирлар фикрича) билан боғлиқ

саналиб, бу ҳолат «садақа беришни ѐқтираман», «пулни «қора кун»га атаб
йиғаман», «кўпинча, агар менда кўп пул бўлса нима қилар эдим, дея хаѐл
сураман», «кўпинча, майда қайтимни сотувчига қолдираман» каби юқори
юкламали тасдиқлар танловининг амалга оширилиши билан тушунтирилади.
Шундай танлов соҳиби саналган ўсмир оиласининг молиявий жиҳатдан бекаму
кўстлиги ҳисобига хотиржам ва ўзига ишонган кўринишади. Кузатишлардан
маълум бўлишича, улар жуда ҳам камдан-кам ҳоллардагина пул учун


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

9

қайғуришади. Синфдош (дўст)лари билан сайрга чиқишганда, катта миқдордаги
пулни тез харж қилишлари ѐки қимматбаҳо нарсани узоқ ўйлаб ўтирмай, ҳеч
ким билан маслаҳатлашмай тезда сотиб олишлари мумкин. Асосийси, бундан
улар ҳеч қачон қайғуришмайди ва пулнинг аҳамиятини баҳолай олишмайди.
Ўзига тўқ оиланинг вакили бўлган синфдош дўстларини молиявий
муваффақиятига ҳасад билан қарашмайди, таваккалчилик даражаси жуда паст,
камдан-кам ҳолларда қарз олишади ѐки қарз беришади.

Ўтказилган тадқиқот натижаларидан яна шу нарса маълум бўлдики,

ўсмирларнинг пулга бўлган установкалари шаклланганлик даражасида ҳам
айрим

гендер

ўзига хосликлар мавжуд экан. Жумладан, аксарият

ўғил

бола

ларнинг пулга бўлган установкаси

анъанавийлик

хусусиятидан кўра,

жамоавийлик манфаатларига интилган, ижтимоий йўналган

социоцентрик

табиатли бўлса,

қиз

болалардаги установка, одатда

эгоцентрик

характерга

эгалиги билан эътиборни ўзига жалб қилади.

Умуман олганда олиб борган

дастлабки изланишлар қуйидаги

илмий

хулоса

ва

тавсияларни

илгари суриш

имкониятини берди.

Биринчидан

,

ўсмирларнинг

«ижтимоий установкалар → ҳаѐтий
қоидалар → пулга бўлган муносабат»
тизимининг шаклланишига

«

восита

пул

мақсад» кўринишидаги гуруҳли

муносабатлар

омилининг

таъсири

билвосита

бўлиб,

бу

ўсмирлар

томонидан

жамиятнинг

иқтисодий

тузилишини тўғри англамаслиги, улар

хулқ-атворида айрим интолерантлик хусусиятларини мавжудлиги ҳисобига
келажакда иқтисодий муносабатлар доирасидаги

шахсий

ва

касбий

фаолият

мутаносиблигига эришаолмасликда намоѐн бўлади.

Иккинчидан

,

«ижтимоий установкалар → ҳаѐтий қоидалар → пулга

бўлган муносабат»

тизимининг шаклланишига

«сабаб

пул

оқибат»

кўринишидаги гуруҳли муносабатлар омилининг таъсири

бевосита

саналиб, бу

ижтимоий-психологик нуқтаи назаридан изоҳлаганда, ўсмирларнинг иқтисодий
ролларни амалга оширишда пулни режалилик тамойилига мувофиқ ҳисоб-
китоб билан ишлатишга ўрганишгани, уни

«муайян меҳнат самараси»

деган

қарорга келишгани, улардаги қийин вазиятларни конструктив равишда енгиб
ўтишга бўлган хулқ-атвор таъсирчанлигини ифодаловчи копинг-стратегиялари
таркибида кўринади.

Учинчидан

,

ўсмирларнинг пулга бўлган установкаларини тўғри

шакллантиришда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигини йўлга қўйиш,
уларнинг иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнини муваффақиятли бўлишига
олиб келиши мумкин ҳамда у шахс

«когнитив»

ва

«хулқ-атвор»

оламининг

доимий равишда бўладиган ўзгаришларини ички ва ташқи талаблар асосида
бошқаришга бўлган уринишларида ўз ифодасини топади.

7-расм.

Манба:

муаллиф изланишлари

Анъанавийлик установкалар

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов