Иқтисодий ижтимоийлашув концепцияси: назариядан амалий тадқиқотлар сари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-44
48
3
Поделиться
Умарова, Н. (2013). Иқтисодий ижтимоийлашув концепцияси: назариядан амалий тадқиқотлар сари. Экономика и инновационные технологии, (1), 37–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8018
Н Умарова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Иқтисодий ижтимоийлашув муаммоси нафақат иқтисодчи, балки маҳаллий психолог мутахассисларнинг эътиборидан бироз четда қолиб, ҳозирги интеграциялашган соҳанинг ўз ечимини кутаѐтган долзарб муаммолардан бирига айланиб улгурди

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

Н.Ш. Умарова,

Тадқиқотчи ТДИУ

ИҚТИСОДИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ КОНЦЕПЦИЯСИ: НАЗАРИЯДАН

АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР САРИ

Иқтисодий ижтимоийлашув

муаммоси нафақат иқтисодчи, балки

маҳаллий психолог мутахассисларнинг эътиборидан бироз четда қолиб,
ҳозирги интеграциялашган соҳанинг ўз ечимини кутаѐтган долзарб
муаммолардан бирига айланиб улгурди. Болалик давридан балоғат даврига
ўтиш босқичи – иқтисодий психология соҳаси тадқиқотларининг предмети
сифатида оммалашмаган мавзулар сирасига киради. Бу борада етакчи ва кўзга
кўринган чет эл ижтимоий психологлари

И.С. Кон, Т.Шибутани, Б.Д. Паригин,

Г.М. Андреева, А.А. Бодалев, А.А. Реанлар

нинг фикрича, ҳатто ўспиринлар ва

талабаларнинг умумий ижтимоийлашуви масаласи ҳам фан оламида энг кам
ўрганилган муаммолардан биридир.

Шу боис ҳам мазкур мақолада биз,

иқтисодий ижтимоийлашув

жараѐнига гуруҳий муносабатлар таъсирини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий-
психологик омиллар гуруҳи сифатида яхлитлаш мақсадида олиб борилаѐтган
илмий изланишимизга концептуал (шахсга фаолиятли) ѐндашувни амалга
оширамиз ҳамда

шахс иқтисодий ижтимоийлашуви

концепцияси ва

режалаштирилган

экспериментал

тадқиқотга

доир

асосий

ғоявий

йўналганликни белгилаймиз. Бунинг учун эса

«шахсга фаолиятли ѐндашув»

модели орқали иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнини –

шахс

,

хулқ-атвор

ва

фаолият

каби таянч психологик тушунчалар контекстида ўрганамиз.

1-чизмада келтирилган шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐни

муаммосининг шахсга фаолиятли ѐндашуви моделида, ана шу таянч
тушунчалар иқтисодий психология соҳасининг мазмун-моҳиятини очишда
қандай роль бажараѐтганлигини гувоҳи бўлиш мумкин (масалан, А.П. Вяткин).
Бунда

фаолият

тузилмаси

«мақсад»,

«восита»

ва

«натижа»

компонентларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, ундан доимий ҳаракатдаги
борлиқ(материя)нинг моҳиятини тушунтиришда фойдаланилган (масалан, Э.Г.
Юдин). Жумладан, иқтисодий муносабатларга йўналтирилган шахс
фаолиятининг

мақсади

хатти-ҳаракатларнинг қисм ва босқичларини

аниқлаштириб берувчи вазифалар ечимидан ташкил топган бўлиб, у, асосан
иқтисодий воқеликда аѐн бўлади. Бунда шахснинг муваффақиятга эришиш
мотивациясини юзага чиқарувчи усул/услублар иқтисодий фаолият мақсадига
етишиш

воситаси

сифатида қўлланилади. Иқтисодий муносабатлар жараѐнида

эришилган фаолият

натижасидан

эса шахс томонидан дастлабки қўйилган

мақсаднинг самарадорлигини текшириш ва баҳолаш ѐки зарурий ҳолларда унга
тузатиш киритиш/янгисига алмаштириш учун фойдаланилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2





























иқтисодий

фаолият

хўжаликни

бошқариш

иқтисодий

инсон

иқтисодий

онг

мулкчилик

контекстида

шахснинг

ўзини намоѐн

этиши

истеъмол

Умумпсихологик

тушунча

Иқтисодий-

психологик

тушунча

Мақсад

Психологик

восита

Ф

А

О

Л

И

Я

Т

Ш

А

Х

С

иқтисодий

хулқ

Х

У

Л

Қ

иқтисодий роллар

тадбиркор

ишлаб чиқарувчи

сотувчи

харидор

иқтисодий қобилият

англаш

мулоқот

ташаббускорлик

таянч иқтисодий

кўникма

рақобат

ҳамкорлик

қарор қабул қилиш

иқтисодий роллар

истеъмолчи

харидор

хўжалик

бошқариш

мақсади ва

вазифалари

иқтисодий

йўналганлик

мотив –

мотивацион

ҳолатнинг

мақсади

максимум фойда

қониқиш

шахснинг

иқтисодий

ижтимоийлашуви

ўзини ўзи

баҳолаш

иқтисодий

қобилиятлилик

иқтисодий роллар

иқтисодий

малака

қониқиш

максимум фойда

Иқтисодий-

психологик

натижа

Иқтисодий

натижа

моддий

жиҳатдан

таъминланганлик

ва иқтисодий

фаровонлик

чекланган

русурслар

билан тўлиқ

таъминлан-

ганлик

ресурслардан

фойдаланишни

самарадорлиги

одилона

тақсимот

1-чизма. Шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐни концепциясининг «шахсга фаолиятли ѐндашув» модели

Манба: А.П. Вяткин изланишлари асосидаги муаллиф

ёндашуви


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

3

Худди шундай ѐндашув орқали,

шахс

ва

хулқ-атвор

тушунчаларини ҳам

юқоридаги каби шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнининг моҳиятини
ѐритишда зарур бўладиган (изоморфизмнинг мантиқ тамойилларига асосланган
ҳолда, масалан, В.М. Алахвердов) таянч тушунчалар сифатида эътироф
этишимиз мумкин.

Адабиѐтлар таҳлилига асосланадиган бўлсак, қабул қилинган иқтисодий

ижтимоийлашув тушунчасида, иқтисодий муносабатлар диққат маркази йўлида
бош ролни

«иқтисодий инсон»

ўйнайди ѐки асосий вазифани шахснинг

иқтисодий онги

бажаради. Шунингдек, шахс

хулқ-атвори

мулкдорлик

психологияси контекстидаги замонавий тадқиқотлар предметига айлантирилиб,
иқтисодий психология фанининг мулкий муносабатларни тушунтирувчи таянч
тушунчаларидан бири сифатида қабул қилинган.

Иқтисодий нуқтаи назардан баҳолаганда,

фаолият

тушунчаси, бу

хўжаликни юритиш, ташкил этиш ва бошқариш билан боғлиқ шахс хатти-
ҳаракатлари алгоритмини ифодаловчи

иқтисодий фаолият

деган мазмунни

беради.

Хулқ-атвор

тушунчаси билан боғлиқ, худди шундай қарашни,

маркетинг психологияси соҳасининг тадқиқотлари предметига айланган
истеъмолчи психологиясига дахлдор

иқтисодий хулқ

кўринишини

тушунтиришда ҳам қўллаш мумкин. Агар, шу соҳада кенг қамровли
изланишларни олиб борган Н.В. Полякованинг фикрига эътиборни қаратадиган
бўлсак, бундай иқтисодий хулқ кўриниши, одатда, хўжаликни бошқариш ва
истеъмол қилиш билан боғлиқ шахс фаолиятида намоѐн бўлади.

Муҳими, мазкур концептуал ѐндашув бизга, бозор муносабатлари

шароитида шахс (иқтисодий онг) ижтимоийлашуви (ривожланиши) ва ўзини
намоѐн этишининг зарурий ташқи шартларини тушуниш имконини беради.
Бунда диққат-эътиборимизни

«мақсад → восита → натижа»

занжирли

тузилма кўринишидаги яхлит тушунчани

фаолият

,

шахс

ва

хулқ-атвор

даражасидаги таҳлилига қаратамиз.

Шахс иқтисодий йўналганлик даражасидаги хўжалик юритиш ва уни

бошқариш фаолияти

мақсад

-вазифаларининг ўзаро мувофиқ келиши, икки

томонлама характер касб этадиган ижтимоий-психологик жараѐн ҳисобланади.

Бир томондан

,

ушбу жараѐн шахс иқтисодий йўналганлиги даражасида

хўжаликни ташкил этиш ва уни ривожлантириш билан боғлиқ кўпқиррали
мақсадни қабул қилиш ва англаш вазифасини келтириб чиқарса,

иккинчи

томондан

,

иқтисодий йўналганлик ривожланиши шахсдан хўжалик юритиш

мақсадини адекват тушуниш заруратини талаб қилади.

Худди шундай изчилликка асосланувчи қонуниятларни биз

шахс

ва

хулқ-атвор

тушунчалари моҳиятини очишда ҳам қўллашимиз мумкин.

Масалан, товар ѐки хизматларга бўлган эҳтиѐж(мотив)ни англаш ҳамда
мотивацион ҳолатнинг мақсади билан боғлиқ хатти-ҳаракатларда шахс
истеъмолчи

хулқини

намоѐн этади.

Бунда иқтисодий-психологик натижага эришишнинг асосий психологик

воситаси

ҳамда усул/услублари сифатида, иқтисодий қарашларда қабул

қилинган тушунчалар: «иқтисодий роль», «иқтисодий қобилият» ва «иқтисодий
малака»лар эканлиги эътироф этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

4

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, бунда шахс бажараѐтган ҳар қандай

иқтисодий роль

унга таъсир кўрсатаѐтган ташқи шарт-шароитлар ва у

иштирок этаѐтган иқтисодий воқеликлар негизида ўз ифодасини топади.

Концепцияда булар фаолият ва хулқ-атворнинг мутаносиблиги

даражасига қараб ўзаро ажратилган. Жумладан, англанган

иқтисодий

қобилият

лар, ўз ичига, рационал фикрлаш, ҳисоб-китоблилик, ўз ресурси ва

бажараѐтган иқтисодий ролларига нисбатан ўзини ўзи баҳолаш билан боғлиқ
шахс фазилатларини қамраб олса,

коммуникативлигига

эса гуруҳий

қарорларни қабул қилишдаги мулоқатмандлик ҳамда ўзини ўзи намоѐн қила
олиши хусусиятлари киради. Шунингдек, воқеликлар ривожида иқтисодий
қобилият ва малакалар яхлит ҳолда иқтисодий муносабатларга киришаѐтган
шахснинг

хулқ-атвори

самарадорлигини таъминлашда намоѐн бўлади.

Концепцияга

мувофиқ, моддий жиҳатдан таъминланганлик ва иқтисодий

фаровонлик, асосий

иқтисодий натижа

сифатида қаралиб, бизга, иқтисодий

муносабатлар субъектининг чекланган русурслар билан тўлиқ таъминланганлик
даражасини, ана шу ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ѐки бўлмаса
ушбу ресурсларнинг жараѐндаги одилона тақсимоти билан боғлиқ
масалаларнинг туб моҳиятини тушунишда ѐрдам беради.

Демак,

иқтисодий-психологик натижа

эса бутун шахс иқтисодий

ижтимоийлашуви жараѐнини мувофиқлаштирадиган тўртта компонент
тўғрисидаги асосий маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Бу тўртта
компонент

(1)

ўзини ўзи баҳолаш,

(2)

иқтисодий қобилиятлилик, (3) иқтисодий

роллар ва (4) иқтисодий малака ҳисобланиб, улар ўз навбатида иқтисодий
ижтимоийлашув жараѐнида шахс эришадиган асосий иқтисодий натижани
баҳолашнинг очқич

«калити»

саналади.

Шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐни маҳсули ҳисобланадиган

иқтисодий масъулиятлиликни шаклланиш

босқичида илк ўспиринларда

юқори/паст даражада тараққий этган шахс хулқ-атвор тизимига йўналган
маълум бир даражадаги қадриятлар тизими шаклланиши содир бўлади.
Шахснинг қадриятларга йўналганлик тизими ментал қадриятлар таъсири остида
шаклланса-да, лекин унинг таъсир кўлами устувор ижтимоий-иқтисодий сиѐсат
ѐки бевосита уни ўраб турган ижтимоий муҳит томонидан қатъий тарзда
белгиланмаганлиги билан ажралиб туради. Сабаби, иқтисодий ижтимоийлашув
жараѐнида шахс ўз йўналишларини шакллаништиришда ҳеч қачон
сусткашликни намоѐн қилмайди. Бунда у жамият томонидан таклиф қилинган
қадриятларни ўз эҳтиѐжлари олами ва ижтимоий-иқтисодий тасаввурларига
таянган ҳолдаги танлови ѐрдамида ўзлаштиради. Илк ўспиринларнинг
қадриятларга нисбатан ориентациясида нафақат

ижтимоий омиллар

, балки

уларнинг индивидуал-типологиясига хос баъзи бир характер ва

шахслилик

хусусиятлари

ҳам ўз таъсирини ўтказади ҳамда бу ҳолат шахс иқтисодий

ижтимоийлашуви жараѐнининг муваффақиятли ѐки муваффақиятсиз кечган-
кечаѐтганлигини муносиб баҳолашда

мезон

вазифасини бажариши мумкин.

Илк

ўспиринларнинг

қадриятларга

ориентациясини

иқтисодий

ижтимоийлашув жараѐни контекстида ўрганиш учун, энг аввало,

иқтисодий

воқеликлар

шарт-шароитини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Яъни ѐш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

5

даврларининг ушбу босқичида иқтисодий муносабатлар субъекти сифатида
шахс

иқтисодий ролларни

бажаришда ўзини қай тарзда тутиши ва

ролли-

субъектив фаолиятни

бозорнинг қайси қоидалари асосида ташкил этиши

зарурлигини аниқлаш муҳим саналади. Назаримизда, иқтисодий воқеликлар
доирасидаги ролли-субъектли фаолиятга дахлдор муносабатлар шарт-шароити
даставвал иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнида намоѐн бўлади. Иқтисодий
луғатда таъкидланишича, шахснинг иқтисодиѐтга

ижтимоийлашуви

жараѐни

иқтисодий муносабатлар доирасидаги ижтимоий талабни қайта ҳисобга олиш,
кишилар

меҳнати

ва

ҳаѐтини

инсонпарварлаштириш,

ижтимоий

дифференциацияни юмшатиш, иқтисодий соҳаларни юксалтириш каби қатор
воқеликлар ҳамда ҳодисаларда намоѐн бўлади. Бу борада тадқиқотлар олиб
борган хорижлик ижтимоий психологлар(масалан, Н.А. Журавлева)нинг
фикрича, иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнига:

(1)

шахс истиқомат қилаѐтган

умумий ижтимоий-иқтисодий вазият;

(2)

оилавий установка ва қадриятлар;

(3)

иқтисодий фаолиятда истеъмолчи сифатида намоѐн бўлиши билан
узвийликдаги учта асосий шарт-шароит таъсир ўтказар экан.

Шахснинг иқтисодий муносабатларга алоқадор

қадриятлари

иқтисодий

ижтимоийлашувнинг

асоси

бўлиши мумкин, деган

илмий фаразни

исботлаш

мақсадида ишнинг ушбу босқичида, илк ўспиринлар гуруҳидан ташкил топган
респондентлар М.Р. Рокичнинг

«Қадриятлар ориентацияси»

номли

методикаси ѐрдамида синовдан ўтказилди. Методика ѐрдамида иқтисодий
воқелик(ҳодиса, муносабат)ларда илк ўспириннинг субъект сифатида ўзини ўзи
индивидуал мавжудлигини эътироф этиши ѐки унга нисбатан ички интилишини
ифодаловчи

терминал

қадриятлари ҳамда ана шу воқелик(ҳодиса,

муносабат)лар доирасидаги иқтисодий ролларни бажаришида қўл келадиган
мақбул ҳаракат шаклини танлашга ѐки шахс хусусиятини намоѐн этишга
нисбатан мувозанатлашганлигини тушунтирувчи

инструментал

қадриятлари

аниқланди. Йўриқномага мувофиқ, турли демографик ҳудудларга мансуб илк
ўспирин респондентлар мазкур икки туркумга тааллуқли қадриятларнинг
аҳамиятлилик даражасига кўра тартиблашлари талаб этилди.

Респондентлар амалга оширган танловлари асосида, уларнинг иқтисодий

муносабатларга киришишга йўналганлигини баҳолашга ҳаракат қилар эканмиз,
қуйидаги бир-бирига мутаносиб бўлмаган манзаранинг гувоҳи бўлинди.
Жумладан,

шаҳарда

истиқомат қилаѐтган респондентлар терминал қадриятлар

қаторидан ўзлари учун энг аҳамиятли деб,

моддий муваффақият

ва

шахслараро муносабатлар

билан боғлиқ икки хил йўналганликни намоѐн

этишди. Масалан, «ижтимоий мавқе ва мансабга интилиш», «жамоатчиликка
тан олинганлик», «ўзига тўқ, бой-бадавлат бўлиш» каби қадриятлар
аҳамиятлилик хусусиятига кўра

энг баланд

қадриятлар сифатида эътироф

этилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

6

Шаҳарлик илк ўспиринлардаги

устувор терминал қадриятлар

(n=28)

Қишлоқлик илк ўспиринлардаги

устувор терминал қадриятлар

(n=25)

1-расм.

Манба: муаллиф изланишлари

Натижалар, шаҳарлик илк ўспиринлар келажакка йўналганлик борасида

беқарор эканликлигини кўрсатиб, ўзини ўзи тўғри баҳолаш борасида
муваффақият қозона олмаслигига ишорат беради. Юқори даражали
аҳамиятлиликдаги қадриятлар сифатида таъкидланган

,

«жамоатчиликка тан

олинганлик»

қадрияти – шаҳарлик илк ўспиринларда 71,4 фоиз, қишлоқда

истиқомат қиладиган илк ўспиринларда – 24,0 фоиз; «ижтимоий мавқе ва
мансабга интилиш» қадрияти – шаҳарлик коллеж ўқувчиларида 89,3 фоиз,
қишлоқлик коллеж ўқувчиларида – 12,0 фоиз; «ўзига тўқ, бой-бадавлат бўлиш»
қадрияти эса шаҳарлик синалувчиларда 75,0 фоиз қишлоқлик синалувчиларда –
88,0 фоиз эканлиги, ушбу қадриятларнинг бозор иқтисодиѐти шароитида янгича
иқтисодий фикрлашни амалга ошираѐтган илк ўспиринлар учун катта ҳаѐтий
аҳамият касб этаѐтганлигини аниқлаб, ўзига хос демографик хусусиятни
намоѐн этди ҳамда қадриятларга йўналганликни белгилашда

мезоомиллар

таъсири борлигини яққол кўрсатди. Тадқиқотнинг кўрсатишича, 1-гуруҳ
вакиллари ориентациясининг мазмунини «ижтимоий мавқе ва мансабга
интилиш» ва «жамоатчиликка тан олинганлик» каби

ижтимоий

қадриятларга

йўналганлик омиллари мажмуаси ташкил қилса, 2-гуруҳ аъзоларидаги
ориентацияда эса «севимли инсонга интилиш», «оилада ўзаро ишонч ва
мустаҳкам

муносабат»

ва

«саранжом-саришталик,

уйда

қулайлик

яратувчанлик» каби

оилавий ҳаѐт

қадриятларига йўналганлик омиллари

яхлитлиги устуворлик касб этади (1-расмга қаранг). Ушбу ҳолат уларнинг
иқтисодий ижтимоийлашувида у ѐки бу даражадаги қадриятлар таъсири
аҳамиятлилигини ва гуманизм ғоялари билан суғорилган мамлакатимиздаги
ѐшлар сиѐсатининг

инсонпарварлиги

ва

оилапарварлигидан

дарак беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

7

Шаҳарлик илк ўспиринлардаги

устувор инструментал қадриятлар

(n=28)

Қишлоқлик илк ўспиринлардаги

устувор инструментал қадриятлар

(n=25)

2-расм. Манба: муаллиф изланишлари

Турли демографик ҳудудларда истиқомат қилаѐтган илк ўспиринлар

томонидан,

инструментал

қадриятлар қаторидан биринчи даражали

аҳамиятлиликда деб топилган танловларда ҳам, худди терминал қадриятлар
шаклланишидаги каби тафовутлар борлиги аниқланди. Масалан, шаҳарда яшаб
келаѐтган синалувчиларимиз учун муҳимлиги бўйича:

«ўз фикр ва

қарашларида қатъий тура билиш ва орқага чекинмаслик», «ўзини ўзи
англаш, иқтисодий қизиқишларига мувофиқ келувчи фаолият билан
шуғулланиш» ва «иродали бўлиш»

каби қадриятлар биринчилар қаторида

танланди (2-расмга қаранг). Шунингдек, тадқиқот натижаларининг далолат
беришича, умумий доминантлик кўрсаткичлари бўйича қишлоқдаги коллежда
таҳсил олаѐтган илк ўспирин ўқувчилардаги етакчи қадриятлар параметри
сифатида

«тарбияланганлик», «сабрли бўлиш, бошқалар фикрини

тинглаш, ҳурмат қилиш, хато ва камчиликларни кечириш»

ва

«меҳнатсеварлик,

ишлардаги

самарадорлик»

омилларидан

иборат

йўналганлик мажмуаси эътироф этилган қадриятлар

жинсий хусусиятлар

воситасида қўлга киритилади, деган хулосага олиб келади.

Натижаларни таҳлил қилар эканмиз, яъни инструментал қадриятларни

терминал қадрият билан таққосларканмиз, илк ўспиринларда терминал
қадриятлар қаторидан «моддий муваффақият» омилига оид –

«моддий

қийинчиликларнинг йўқлиги», «ўзига тўқ, бой-бадавлат бўлиш», «вақтни
ѐқимли ва қизиқарли ишлар билан ўтказиш», «оилавий моддий
қадриятларнинг мавжудлиги»

каби қадриятлар танлаб олинганида,

инструментал қадриятларни танлаш жараѐнида эса бозор муносабатларига
киришишдаги иқтисодий ролларни бажаришда –

«юксак талаб (иқтисодий

муносабатларга киришишдаги талабчанлик ва иқтисодий даъво)», «ўзини
ўзи англаш, иқтисодий қизиқишларига мувофиқ келувчи фаолият билан
шуғулланиш», «бошқалар билан ҳамкор бўлиш (олди-берди ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, 2013 йил

8

шерикчилик

муносабатларини

шаклланганлиги)»

каби

моддий

муваффақиятни белгиловчи қадриятларни эмас, балки умуман бошқа бир
қадриятларга тўхталинганлигини гувоҳи бўламиз. Бундай номутаносиблик
синалувчини бозор муносабатларига асосланиладиган жамиятда тўғри
иқтисодий ижтимоийлашмаган, фаолиятга йўналганлик тузилмасида эса

«мақсад»

,

«восита»

ва

«натижа»

компонентларини

ўзида

мужассамлаштирганлигидан далолат бериб, бу тоифа шахсларни бозор
муносабатларига киришишга тайѐр эмас, деб баҳоланишига

сабаб

бўлади.

Назаримизда, ҳар иккала қадриятлар мажмуасининг нисбий аҳамияти

шундаки, у нафақат, турли жинс вакиллари учун, балки ижтимоий-демографик
гуруҳлар учун ҳам хилма-хил бўлади, бу тафовутланишдан эса бозорни
сегментларга ажратиш мезони сифатида фойдаланиш мумкин. Бу ҳолатни эса
шахс иқтисодий ижтимоийлашуви жараѐнига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-
психологик омиллар

мотивацион-қадриятли тузилмасининг механизми

деб

баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Мазкур механизмни қуйидаги мисол орқали
ҳам изоҳлаш мумкин. Масалан, шодлик ѐки лаззатни қадрлайдиган

эгоцентрик

лаѐқати юқори илк ўспирин ѐшидаги қиз бир қадаҳ қаҳвани ѐқимли таъми учун
ичишни хоҳласа, мақсадга эришганлик ҳиссини қадрлайдиган

социоцентрик

лаѐқати илк ўспирин-йигит қаҳвага ишлаб чиқариш унумдорлигини
оширадиган кучсиз стимулятор сифатида қарайди. Ва яна

анъанавий

лаѐқатига

асосланган ҳолда бошқалар билан илиқ муносабатда бўлишни қадрлайдиган
яна бир тоифа (ўғил ва қиз аралаш) илк ўспиринлар эса ижтимоий урф-одатга
риоя қилган ҳолда бир чашкадан қаҳва ичишни хуш кўрадилар.

Демак

иқтисодий ижтимоийлашув концепцияси

шартларига мувофиқ,

биринчидан

, терминал қадриятлар иқтисодий ижтимоийлашув жараѐнида

шахснинг, тадбиркор, ишлаб чиқарувчи, сотувчи каби иқтисодий ролларни
бажариши билан боғлиқ фаолият соҳасидаги муҳим хусусият – иқтисодий
муносабатларга киришиш

қобилиятини

баҳоловчи

омил

ролини бажарса,

иккинчидан

,

мотивацион

йўналганликни

ифодаловчи

инструментал

қадриятларнинг лаѐқатлар шаклида шахс иқтисодий хулқининг у бажараѐтган
истеъмолчи, харидор каби роллари мазмунида намоѐн бўлиши эса таянч

иқтисодий кўникмага

эга бўлган истеъмолчи хулқ-атвори шаклланганлик

даражасини ўлчовчи

омил

сифатида юзага чиқади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов