Ўзбекистонда аҳолининг демографик ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
169-178
16
3
Поделиться
Абдураманов, Х. (2011). Ўзбекистонда аҳолининг демографик ривожланиши: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 169–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7748
Х Абдураманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда иқтисодиѐтни янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга ошириб келинаѐтган иқтисодий ислоҳотлар бугунги кунда ўз натижаларини намоѐн этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиѐтда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни янги техника ва технологиялар асосида қайта жиҳозлаш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, кичик бизнес, хусусий табиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини барқарор ривожлантиришда сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Албатта, бунда мамлакатда шаклланган демографик вазиятнинг ўрни катта.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

Х.Х. Абдураманов,

иқтисод фанлари номзоди, катта ўқитувчи,

ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ ДЕМОГРАФИК РИВОЖЛАНИШИ:

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистонда иқтисодиѐтни янгилаш ва модернизация қилиш борасида

амалга ошириб келинаѐтган иқтисодий ислоҳотлар бугунги кунда ўз
натижаларини намоѐн этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиѐтда
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни янги техника
ва технологиялар асосида қайта жиҳозлаш, аҳоли даромадларининг ўсишини
таъминлаш, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, кичик бизнес, хусусий
табиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини барқарор ривожлантиришда
сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Албатта, бунда мамлакатда шаклланган
демографик вазиятнинг ўрни катта.

Демографик вазият мураккаб ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий жараѐн

бўлиб, мамлакат аҳолиси ўртасидаги туғилиш, ўлим, табиий кўпайиш ва
миграцияда ўз аксини топади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ўзига хос
демографик вазият вужудга келди ва у аҳоли ўсиш суръатининг пасайиши,
туғилишнинг камайиши, аҳолининг ѐш таркибида кекса ѐшдагилар улушининг
ортиши, ѐшлар салмоғи камайиши, шу билан бирга ўрта ѐшдаги аҳоли сони
кўпайишида намоѐн бўлмоқда.

Республика Президенти И.А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги
маърузасида

мамлакатдаги

демографик

вазиятга

алоҳида

тўхталиб,

қуйидагиларни айтиб ўтдилар: “...аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун
йўналтирилган давлат ҳаражатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш
даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар
ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг
ўртача умр кўриши 67 дан 73 ѐшга, жумладан, аѐлларнинг ўртача умр кўриши
75 ѐшга етганини мамнуният билан таъкидласак арзийди, деб ўйлайман”

1

. Ўз

навбатида, ўртача умр кўриш муддатининг узайиши кекса ѐшдаги аҳоли
сафининг кенгайишини таъминлайди.

2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 28453,7

минг кишини ташкил этган. Аҳолининг умумий сонига кўра, Ўзбекистон
жаҳоннинг 230 мамлакати орасида 43, Осиѐда эса 18-ўринда туради. Марказий
Осиѐ республикалари жами аҳолисининг 45 фоизи Ўзбекистон ҳудудида
истиқомат қилади.

Айтиш жоизки, мустақиллик йилларида (1991-2010 й.)

Ўзбекистон

аҳолисининг сони 7,4 млн. кишига, яъни ўртача йилига 389,1 минг кишидан
кўпайди. Ўтган қарийб 20 йил мобайнида республикада аҳоли сони – 1,35,
шаҳар аҳолиси – 1,73, қишлоқ аҳолиси эса 1,1 мартага кўпайди. Бироқ,

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. // Халқ сўзи. 2010 йил 13 ноябрь. №220 (5135).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2

мустақиллик йилларини алоҳида даврларга бўлиб ўрганиш кўрилаѐтган
даврнинг турли оралиқларида республика ва унинг шаҳар ҳамда қишлоқ
жойлари миқѐсида аҳоли сонининг кўпайиш суръати турлича бўлганлигини
кўрсатади (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўзгариш динамикаси (минг киши)*

Ёш гуруҳлари

Йиллар

2010 йилда 2006

йилга нисбатан

ўзгариши

2006

2007

2008

2009

2010

+,-

%

Жами аҳоли сони

26312,5 27072,2

27533,3 28001,4 28453,7

2141,2

108,1

Шундан:

Шаҳар аҳолиси

9495,1

9584,6

9758,3

14327,8 14618,4

5123,3

153,9

Қишлоқ аҳолиси

16817,4 17487,6

17775,0 13673,6 13835,3

-2982,1

82,2


Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


1-жадвал маълумотларининг таҳлили 2006-2010 йиллар давомида жами

аҳоли сонининг 2142,2 минг киши ѐки 8,1 %га кўпайганлигини кўрсатади.
Бироқ кўрилаѐтган даврда республиканинг шаҳар ва қишлоқ жойларида аҳоли
сонининг ўсиш суръатларини бир меъѐрда кечмаган. Жумладан, 2010 йилда
2006 йилга нисбатан шаҳар аҳолиси сони 53,9 %га кўпайган бўлса, қишлоқ
аҳолиси эса 17,8 %га камайган. Шу билан бирга, бу даврда жами аҳоли
таркибида шаҳар аҳолиси улуши 36,0 %дан 51,4 %га ортган, қишлоқ
аҳолисиники эса 64,0 %дан 48,6 %гача камайган.

Кўриниб турибдики, республикада аҳолининг шаҳарлашув жараѐни

кучаймоқда. Қишлоқ аҳолиси сонининг камайганлиги эса Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси аҳоли
пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 13 мартдаги 68-сонли қарорига кўра,
республикадаги 966 та қишлоқ пунктига шаҳарча мақоми берилганлиги билан
изоҳланади.

Республикада аҳоли сонидаги ўзгаришлар унинг бевосита ѐш таркиби

билан боғлиқ. Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги ѐш таркиби 90-йилларда
бошланган туғилиш даражасининг қисқаришига қарамай, ѐш ҳисобланади.
Яъни аҳоли таркибида 30 ѐшгача бўлган ѐшлар улуши 62,1%ни, 16 ѐшгача
бўлган болалар улуши – 33,3%ни, 16-29 ѐшдагилар улуши – 28,8%ни ташкил
этади

2

. Шу билан бирга, статистик маълумотлар таҳлили сўнгги йилларда 0-15

ѐшдаги аҳоли мутлақ сонининг камаяѐтганлигини кўрсатмоқда (1-расм.).

2

Ата-Мирзаев О.Б. Народонаселение Узбекистана: история и современность. – Т.: Ижтимоий фикр, 2009,

с.154-155.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

3

1-расм. Ўзбекистонда аҳоли ёш таркибининг ўзгариши.


Расм Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


Расмга кўра, 2006-2010 йиллар давомида республикада аҳоли таркибида

меҳнатга қобилиятли ѐшгача бўлган аҳоли сони 235,4 минг кишига ѐки 2,6
фоизга камайган. Бундай тенденцияни бу гуруҳнинг аҳоли таркибидаги
улушида ҳам кузатишимиз мумкин. Масалан, 2006 йилда меҳнатга лаѐқатли
ѐшгача аҳоли улуши 35,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб, бу
кўрсаткич 31,5 фоизга тенг бўлган. Мазкур ҳолат мустақиллик йиллари
республикада туғилиш кўрсаткичининг камайганлиги билан изоҳланади.
Жумладан, 1991 йили республикада туғилишнинг умумий коэффициенти 34,5
‰дан

3

2010 йили 23,2 ‰гача

4

камайган.

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида йиллар давомида шаклланган

қадриятлар, урф-одатларда ўзига хос ўзгаришлар рўй бераѐтганлиги, халқнинг
муносиб

турмуш

шароитини

яратишга

интилиш,

омма

ўртасида

ҳомиладорликдан сақловчи тиббий воситаларнинг кенг тарқалиши, аѐлларнинг
ижтимоий ишлаб чиқаришда бандлиги ортиши, ҳар бир оила ўз иқтисодий
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фарзандлар туғилишини назорат этиши
каби омиллар туғилиш кўрсаткичи пасайишига олиб келди.

Кўрилаѐтган даврда (2006-2010 йй.) меҳнатга қобилиятли ѐшдаги аҳоли

сони - 13,6, меҳнатга қобилиятли ѐшдан юқори бўлган аҳоли сони эса 16,0
фоизга ортган. Таҳлил натижалари меҳнатга қобилиятли ѐшдан катта бўлган
аҳоли сонининг меҳнатга қобилиятли ѐшдаги аҳоли сонига нисбатан юқори
суръатда ўсганлигини кўрсатади. Бу ҳолат иккинчи жаҳон урушидан кейинги
“демографик тўлдириш” даврида туғилган аҳолининг бугунги кунда кексалар
гуруҳи қаторига қўшилиши билан изоҳланади.

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ѐш таркибидаги ўзгаришлар

унинг ҳудудлари бўйича бир меъѐрда кечмаган (2-жадвал).

3

Демографический ежегодник Узбекистана 2003. – Ташкент, 2004, c.127

4

Социальное развитие и уровень жизни населения в Узбекистане 2010. – Ташкент, 2011, c.46


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришлар, минг киши ҳисобида

Ҳудудлар

Меҳнатга лаёқатли ёшгача аҳоли

(0-15 ёш) сони

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли

(16-54 ёш аёл, 16-59 ёш эркак) сони

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта

бўлган аҳоли (55 ва ундан юқори

ёшдаги аёллар, 60 ва ундан

юқори ёшдаги эркаклар) сони

2005 й

2010 й

2010 йилда

2005 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

2005 й

2010 й

2010 йилда

2005 йилга

нисбатан

ўзгариши, %

2005 й

2010 й

2010 йилда

2005 йилга

нисбатан

ўзгариши,

%

Ўзбекистон
Республикаси

9217,0

8981,9

97,4

15241,3

17320,5

113,6

1854,2

2151,6

116,0

Қорақалпоғистон
Республикаси

553,3

532,2

96,2

921,6

1007,4

109,3

96,9

109,2

112,7

Вилоятлар:

Андижон

824,5

811,1

98,3

1386,5

1593,5

114,9

165,0

190,9

115,6

Бухоро

508,3

486,2

95,6

911,1

1024,2

112,4

106,5

126,7

118,9

Жиззах

406,4

387,9

95,4

578,7

668,2

115,4

66,3

78,8

118,8

Қашқадарѐ

944,7

924,0

97,8

1334,1

1575,7

118,1

141,6

169,1

119,4

Навоий

270,8

255,0

94,1

487,1

544,0

111,6

54,7

64,7

118,2

Наманган

760,1

730,7

96,1

1206,7

1409,1

116,7

136,9

158,2

115,5

Самарқанд

1093,1

1069,5

97,8

1632,2

1895,4

116,1

182,2

212,0

116,3

Сурхондарѐ

758,8

738,2

97,2

1055,2

1249,4

118,4

111,1

128,8

115,9

Сирдарѐ

242,2

234,2

96,7

398,6

448,0

112,4

36,2

42,8

118,2

Тошкент

791,8

765,2

96,6

1474,5

1612,3

109,3

201,6

232,4

115,2

Фарғона

996,0

964,2

96,8

1668,7

1918,9

115,0

214,2

244,9

114,3

Хоразм

519,0

515,8

99,3

843,7

967,5

114,6

91,1

106,1

116,4

Тошкент ш.

548,0

567,0

103,4

1342,6

1406,7

104,7

249,9

286,7

114,7


* Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

5

2-жадвал маълумотларининг таҳлили республиканинг барча ҳудудларида

меҳнатга лаѐқатли ѐшгача бўлган аҳоли сонининг камайганлигини (Тошкент
шаҳри бундан мустасно), аксинча меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги ва меҳнатга
лаѐқатли ѐшдаги катта бўлган аҳоли сонининг юқори суръатда
кўпаяѐтганлигини кўрсатади.

Шундай қилиб, аҳолининг кексайиш жараѐни Ўзбекистонга учун ҳам хос

бўлмоқда. Республикада кечаѐтган демографик жараѐнларнинг замонавий
тенденцияларининг таҳлили аҳолининг ѐш таркибида болалар салмоғининг
камайиб, меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги ва қариялар салмоғининг ошиб
бораѐтганлигини кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида, истиқболда мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши

йўналишларида

ҳам

ўзига

хос

ўзгаришларнинг амалга оширилиши, аҳоли кексайишининг ҳудудий ва гендер
жиҳатлари эътиборга олинган кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш лойиҳа ва
дастурларини ишлаб чиқишни талаб этади. Мазкур тадбирларнинг амалга
оширилиши демографик ривожланиш истиқболини белгилашга боғлиқ. Шуни
ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг 2025 йилгача даврдаги узоқ муддатли
демографик прогнози “ѐшни силжитиш” усулидан фойдаланиб, амалга
оширилди.

Истиқболда демографик жараѐнлар ва бу жараѐнларнинг бориши билан

боғлиқ юзага келадиган тенденциялар, биринчи навбатда, репродуктив ѐшдаги
аѐллар сонининг истиқбол кўрсаткичларига боғлиқ (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистонда репродуктив ёшдаги аёллар сонининг истиқбол

кўрсаткичлари, минг киши ҳисобида*


Йиллар

Репродуктив ёшдаги аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича сони

15-19

20-24

25-29

30-34

35-39

40-44

45-49

15-49

2011

157,3

156,0

137,2

110,9

98,0

86,2

82,8

828,4

2012

153,4

157,6

143,5

114,6

99,6

88,8

82,6

840,1

2013

148,5

158,3

148,7

119,1

101,4

91,0

82,7

849,7

2014

143,3

158,7

151,9

123,9

104,2

93,2

82,9

858,1

2015

137,6

158,7

153,6

129,7

107,2

95,3

83,4

865,5

2016

131,5

156,8

155,3

136,4

110,1

97,1

85,2

872,4

2017

127,0

153,0

156,9

142,6

113,8

98,7

87,7

879,7

2018

124,3

148,1

157,6

147,8

118,2

100,5

90,0

886,5

2019

123,1

142,9

158,0

151,0

123,0

103,3

92,1

893,4

2020

129,2

137,2

158,0

152,7

128,8

106,3

94,2

906,4

2021

137,0

131,1

156,1

154,4

135,4

109,1

96,0

919,1

2022

145,6

126,7

152,3

156,1

141,6

112,8

97,6

932,7

2023

154,8

123,9

147,4

156,7

146,8

117,2

99,3

946,1

2024

164,3

122,8

142,3

157,0

150,0

121,9

102,1

960,4

2025

167,6

128,8

136,6

157,1

151,6

127,7

105,1

974,5

2025 йилда 2011

йилга нисбатан, %

106,5

82,5

99,5

141,6

154,7

148,1

126,9

117,6

* Жадвал муаллифнинг ҳисоб-китоблари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

6

3-жадвалга кўра, 2011 йилдан бошлаб, республикада 15-19 ѐш гуруҳидаги

аѐлларнинг сони кескин камая бошлайди. Сўнгра бу тенденция 2016 йилдан
аҳолининг 20-24 ѐш гуруҳига, 2021 йилдан эса 25-29 ѐш гуруҳига ўтади. Бу
тенденция республикада 1996 йилдан бошланган туғилиш даражаси кескин
камайган даврда туғилган аҳолининг 15-19 ѐш гуруҳига кириши билан
изоҳланади. Туғилиш даражаси юқори бўлган 1980-1995 йилларда туғилган
аҳоли когортасининг 30-34, 35-39, 40-44, 45-49 ѐш гуруҳларига ўтиши ҳисобига
бу ѐш гуруҳларидаги аѐлларнинг сони мунтазам ортиб боради. Хусусан, 2025
йилда 2011 йилга нисбатан 30-34 ѐш гуруҳидаги аѐллар сонининг 41,6 %га, 35-
39 ѐшдагиларнинг – 54,7, 40-44 ѐшдагиларнинг – 48,1, 45-49 ѐшдагиларнинг
эса 26,7 %га ўсиши кутилади.

Таъкидлаш лозимки, 1987-1991 йилларда туғилиш даражаси юқори бўлган

даврда туғилган аҳолининг 2002 йилда 15-19 ѐш гуруҳига ўтиши натижасида
республикада туғилиш даражасининг бирмунча ортганлиги ҳисобига шу
йилларда туғилган аҳолининг 2020 йилда 15-19 ѐш гуруҳига, 2025 йилда эса 20-
24 ѐш гуруҳига ўтиши бу ѐш гуруҳидаги аѐллар сони ортишига олиб келади.

Аҳолининг кексайиши туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикасида рўй

берадиган такрорланмас ўзгаришлар натижасидир (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистонда туғилиш ва ўлим коэффициентларининг истиқбол

кўрсаткичлари, ‰ ҳисобида*


Йиллар

Демографик кўрсаткичлар ( 1000 киши ҳисобида)

Жами аҳоли

Шаҳар аҳолиси

Қишлоқ аҳолиси

туғилиш

ўлим

туғилиш

ўлим

туғилиш

ўлим

2011

21,0

5,5

17,6

6,7

23,2

4,8

2015

21,9

5,7

18,8

7,0

24,8

4,9

2020

20,5

6,4

17,9

7,4

23,2

5,2

2025

19,2

7,2

17,3

8,5

21,9

6,0

2025 йилда 2011

йилга нисбатан

ўзгариши (+,-)

-1,8

1,7

-0,3

1,8

-1,3

1,2

* Жадвал муаллифнинг ҳисоб-китоблари асосида тузилган

Прогноз қилинаѐтган даврда жами аҳолида, шу жумладан, шаҳар ва

қишлоқ аҳолисида ҳам туғилиш умумий коэффициентининг 2011-2025 йиллар
давомида нисбатан камайиши ва бу тенденция барқарор бўлмаслиги кутилади.
Хусусан, 2011-2015 йиллар давомида жами аҳолида туғилишнинг умумий
коэффициенти 0,9 пунктга кўпайиши ва 2015-2025 йилларда 2,7 пунктга
камайиши кутилади. Республика ва унинг ҳудудларида 2015 йилгача бўлган
даврда туғилиш кўрсаткичининг ортиши туғиш ѐшидаги аѐллар мутлақ
сонининг нисбатан барқарор ўсиши ҳамда узоқ давр мобайнида туғилиш
кўрсаткичининг нисбатан юқори бўлганлиги ҳисобига таъминланади.

2015 йилдан кейинги даврда туғилиш коэффициентининг бирмунча

камайиши эса 1991-2000 йиллардаги туғилишнинг паст даврида туғилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

7

аҳолининг асосий репродуктив ѐшга (20-24, 25-29 ѐш) кириши билан
боғлиқдир.

Ҳисоб-китобларга

кўра,

прогноз

қилинаѐтган

давр

охиригача

Ўзбекистонда ўлим умумий коэффициентининг мунтазам ортиб бориши
кутилади. Агар 2011-2025 йилларда республикада ўлимнинг умумий
коэффициенти 1,7 пунктга кўпайса, шаҳар аҳолисида бу кўрсаткич – 1,8,
қишлоқ аҳолисида эса 1,2 пунктга ортади. Бундай ҳолат мамлакат аҳолиси ѐш
таркибида нисбатнинг кекса ѐш гуруҳига томон силжиши билан изоҳланади.
Маълумки, қарияларда ўлим кўрсаткичи юқори ва бу ўз навбатида, аҳоли
ўртасида ўлим кўрсаткичининг кўпайишига олиб келади.

Асосий демографик жараѐнларга хос бўлган юқорида кўрилган

тенденциялар аҳоли ѐш таркибига таъсир этади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда
республика аҳолиси ѐш таркибининг 2025 йилгача бўлган истиқболи аниқланди
(5-жадвал).

5-жадвал

Ўзбекистонда аҳоли ёш таркибининг истиқбол кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Бирлик

Йиллар

2025 йилда

2015 йилга

нисбатан

ўзгариши

2015

2020

2025

+,-

%

Жами аҳоли сони

минг киши 30189,6 32346,5 34390,7

401,1

113,9

фоиз

100,0

100,0

100,0

-

-

Меҳнатга

қобилиятли

ѐшгача бўлган аҳоли сони
(0-15 ѐш)

минг киши

9841,8

9995,0

9835,7

-6,1

99,9

фоиз

32,6

30,9

28,6

-4,0

-

Меҳнатга

қобилиятли

ѐшдаги аҳоли сони
(16-54 ѐшдаги аѐллар, 16-59
ѐшдаги эркаклар)

минг киши 17842,0 19440,2 21012,7 3170,7

117,7

фоиз

59,1

60,1

61,1

2,0

-

Меҳнатга

қобилиятли

ѐшдан юқори бўлган аҳоли
сони
(55 ва ундан юқори ѐшдаги
аѐллар,
60 ва ундан юқори ѐшдаги
эркаклар)

минг киши

2505,8

2911,3

3542,3

1036,5

141,3

фоиз

8,3

9,0

10,3

2,0

-


Манба: Жадвал муаллифнинг ҳисоб-китоблари асосида тузилган.

Жадвалга кўра, прогноз қилинаѐтган даврда республикада жами аҳоли

сони 13,9 фоизга кўпаяди ва 2025 йилга бориб, 34390,7 минг кишини ташкил
этиши кутилади. Бу давр мобайнида аҳоли таркибида меҳнатга лаѐқатли ѐшгача
бўлган аҳоли сонининг 0,1 фоизга камайиши, аксинча меҳнатга лаѐқатли
ѐшдаги аҳоли сонининг 17,7, меҳнатга лаѐқатли ѐшдан катта бўлган аҳоли
сонининг 41,3 фоизга кўпайиши кузатилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича аҳолининг ѐш таркибидаги

ўзгаришлар таҳлили асосида хулоса қилиш мумкинки, болалар сони мунтазам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

8

камайиб, аксинча меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги ва ундан катта бўлган аҳоли сони
ортиб боради. Бу ўз навбатида, республиканинг барча ҳудудларида аҳолининг
“қуйидан” қариш жараѐнининг ривожланаѐтганлигидан далолат беради
(6-жадвал).

6 - жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида аҳолининг қариш индекси

динамикаси, (% ҳисобида)




Ҳудудлар

Й и л л а р

2010 йилда

1991 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

1991

1995

2000

2005

2010

Ўзбекистон

17,9

17,9

18,3

20,1

24,0

6,1

Қорақалпоғистон 13,6

14,4

15,5

17,5

20,5

6,9

вилоятлар:

Андижон

17,2

16,9

17,9

20,0

23,5

6,3

Бухоро

15,5

16,3

18,3

21,0

21,9

6,4

Жиззах

14,2

14,0

14,7

16,3

20,3

6,1

Қашқадарѐ

13,4

13,4

13,5

15,0

18,3

4,9

Навоий

15,9

16,5

17,7

20,2

25,4

9,5

Наманган

16,1

15,9

16,3

18,0

21,6

5,5

Самарқанд

16,5

15,7

15,5

16,6

19,8

3,3

Сурхондарѐ

13,7

13,5

13,4

16,4

17,4

3,7

Сирдарѐ

13,8

13,6

13,8

14,9

18,2

4,4

Тошкент

22,9

23,0

23,3

25,5

30,3

7,4

Фарғона

19,3

19,1

19,4

21,5

25,4

6,1

Хоразм

14,6

15,2

15,8

17,5

20,5

5,9

Тошкент ш.

38,0

40,2

41,4

45,6

50,6

12,6

Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

6-жадвал маълумотларига кўра, 1991-2010 йилларда Ўзбекистон

Республикаси аҳолисининг қариш индекси 6,1 пунктга кўпайган. Албатта,
кўрилаѐтган даврнинг турли оралиқларида ҳудудлар миқѐсида аҳолининг
қариш индексининг кўпайиш суръати турлича бўлган. Жумладан, 1991-1995
йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида аҳолининг
қариш индекси – 0,8, Тошкентда – 0,1, Навоий ва Хоразм вилоятларида – 0,6,
Тошкент шаҳрида – 2,2 пунктга ўсган бўлса, бу кўрсаткич Андижонда – 0,3,
Самарқандда – 0,8, Жиззах, Наманган, Сурхондарѐ, Сирдарѐ ва Фарғона
вилоятларида – 0,2 пунктга камайган.

Демак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Тошкент, Навоий,

Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида аҳолининг кексайиш жараѐни 1991
йилдан бошланган ва бу бу тенденция 2000-2010 йилларда республиканинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

9

барча ҳудудларига улар аҳолисининг ѐш таркибида болалар мутлақ сонининг
қисқариши ҳисобига қариш индекси кўрсаткичи ортиши билан ѐйилди.

Ҳисоблаб чиқилган аҳолининг қариш индексига асосланган ҳолда

ҳудудлар аҳолисининг кексайиш даражаси жаҳонда қабул қилинган
демографик мезонга кўра уч гуруҳга ажратилди:

– биринчи гуруҳга – аҳолиси нисбатан суст кексаяѐтган ҳудудлар

(20%дан кам): Қашқадарѐ, Самарқанд, Сурхондарѐ ва Сирдарѐ вилоятлари;

– иккинчи гуруҳга – аҳолиси ўртача даражада кексаяѐтган вилоятлар (20-

30%): Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий,
Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари;

– учинчи гуруҳга – аҳолисининг кексайиши юқори даражада бўлган

ҳудудлар (30%дан баланд): Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти киритилди.

Юқорида қилинган таҳлилларга асосланган ҳолда айтиш жоизки, аҳолиси

нисбатан суст кексаяѐтган вилоятларда ҳам аҳолининг қариш индекси
кўтарилиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, яқин келажакда республикамизнинг
барча ҳудудларида ҳам аҳолининг кексайиш даражаси ривожланишини
кўрсатади.

Ўз

навбатида,

аҳолининг

кексайиши

мамлакатлар

миллий

иқтисодиѐтининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади ҳамда бу жараѐн
қуйидаги қатор ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади.

Биринчидан, кексалар улуши ортиши аҳолининг иқтисодий фаоллигини

пасайтиради. Одамнинг ѐши қанча катта бўлса, маҳсулдорлиги шунчалик паст
бўлади.

Иккинчидан, аҳолининг кексайиши иқтисодиѐтда ѐшлар улуши

камайишини англатади. Бу эса иш билан банд аҳолини касб-малака ва тармоқ
таркибининг ўзгариши жараѐни ва бинобарин, иқтисодиѐтнинг самарадорлиги
ошишини секинлаштиради.

Учинчидан,

пенсия

жамғармаси

зиммасига

пенсиялар

тўлаш

харажатларининг бениҳоя оғир юки тушади. Зеро, пенсионерлар улушининг
кўпайиши билан бир йўла пенсия жамғармаларига маблағ тўлаб борадиган
меҳнатга лаѐқатли аҳоли салмоғи қисқаради.

Тўртинчидан, кексаларга тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча маблағ

сарфлаш, геронтологик муассасалар тармоғини кенгайтириш ва бутун соғлиқни
сақлаш тизимини сифатли тарзда қайта қуришни талаб этади.

Бешинчидан, ҳали ишлашни истайдиган “ѐш қариялар”ни иш билан

таъминлаш лозим. Бу осон вазифа эмас, чунки пенсия ѐшига етмаганларга ҳам
иш ўринлари етишмайди.

Олтинчидан, аҳолининг кексайиши моддий ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатиш соҳасининг таркибига таъсир кўрсатади, яъни аҳоли бу гуруҳининг
талаб-эҳтиѐжларига мувофиқ равишда товар ва хизматлар ассортиментини
ўзгартиришга тўғри келади. Баъзи технологик операцияларни ҳам ўзгартириш,
машина ва ускуналарни ходимларнинг ѐш хусусиятларига мослаштириш керак.
Транспорт воситалари ҳам кексаларнинг талабларига монанд бўлиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

10

Фикримизча, аҳолининг кексайиши шароитида қарияларнинг турмуш

фаровонлигини ошириш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:

-

пенсия жамғармасининг молиявий ҳолатини яхшилаш;

-

нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қарияларни манзилли

ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини янада кучайтириш;

-

соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳузурида гериатрик марказ ва

республиканинг барча туман ва шаҳарларида шу марказнинг бўлимларини
очиш ҳамда улар томонидан аҳолининг шу категориясига кўрсатиладиган
тиббий хизмат турларини кўпайтириш;

-

бакалавриат

ва

магистратура

йўналишлари

классификаторига

“Геронтология”,

“Гериатрия”

ихтисосликлари,

тиббиѐт

коллежларига

“Патронаж ҳамшираси”, “Ижтимоий ходим” ихтисосликларини киритиш
бўйича давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар киритиш ва шу
ихтисосликлар бўйича кадрлар тайѐрлашни йўлга қўйиш;

-

барча маҳаллаларда қариялар учун мўлжалланган кундузги мулоқотда

бўлиш ва ҳордиқ чиқариш жамоатчилик марказларини кўпайтириш;

-

ѐлғиз кексаларга ўз уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини

ошириш.

Ўйлаймизки, юқорида берилган таклиф ва тавсияларни амалиѐтга татбиқ

этиш Ўзбекистонда истиқомат қилаѐтган қарияларнинг ижтимоий-иқтисодий
фаровонлигини янада юксалтиришда ѐрдам беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов