Особенности формирования новой демографической ситуации в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
22-31
35
5
Поделиться
Абдураманов, Х. (2013). Особенности формирования новой демографической ситуации в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (3), 22–31. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8083
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыта социально-демографическая сущность воспроизводства населения, систематизированы показатели характеризирующие его, оценена сегодняшняя демографическая ситуация в Республике Узбекистан, а также разработаны основные направления демографической политики.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

1

Х.Х. Абдураманов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯНГИ ДЕМОГРАФИК

ВАЗИЯТНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

В данной статье раскрыта социально-демографическая сущность

воспроизводства населения, систематизированы показатели характери-
зирующие его, оценена сегодняшняя демографическая ситуация в Республике
Узбекистан, а также разработаны основные направления демографической
политики.

This article reveals the socio-demographic nature of the population replacement

systematically characterize its performance, assess’ the current demographic
situation in the Republic of Uzbekistan as well as developed the basic directions of
population policies.

Калит сўзлар:

аҳоли таркиби, демографик тўлқин, демографик вазият,

демографик коэффициентлар, демографик сиѐсат.

Ҳар қандай сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий жараѐнлар демографик

хусусиятлар билан боғлиқ бўлиб, барча давлатлардаги жамият ҳаѐтига ўз
таъсирини кўрсатади. Туғилиш даражасининг тебраниши муайян вақтдан кейин
таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда, меҳнат бозорида иш
билан бандликда, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларида бевосита ўз
аксини топади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
Конституция қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали
маросимидаги

маърузасида

қуйидагиларни

таъкидлаб ўтганлар:

“...

мамлакатимизда ҳар йили давлат бюджетини қабул қилишда айни
ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. 2013
йилда

бу

соҳага

ажратилган

маблағлар

бюджетимиз

умумий

харажатларининг 60 фоизини ташкил этди. Бу эса 2012 йилга нисбатан 1
триллион сўмга кўпроқдир”

[1].

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ўзига хос демографик вазият вужудга келган

ва у аҳоли сони ўсиш суръатининг пасайиши, туғилишнинг камайиши,
аҳолининг ѐш таркибида кекса ѐшдагилар улушининг ортиши, меҳнатга
лаѐқатли ѐшгача бўлган аҳоли сонининг камайиши, шу билан бир вақтда ўрта
ѐшдаги аҳоли сонининг кўпайиши, урбанизация жараѐни ортаѐтганида намоѐн
бўлмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли сони динамикаси

Йиллар

Жами аҳоли

сони, минг

киши

Шаҳар аҳолиси сони

Қишлоқ аҳолиси сони

минг

киши

жами аҳоли

сонидаги

улуши, %

минг

киши

жами аҳоли

сонидаги

улуши, %

2000

24487,7

9165,6

37,4

15322,2

62,6

2001

24813,1

9225,3

37,2

15587,8

62,8

2002

25115,8

9286,9

37

15828,9

63

2003

25427,9

9340,8

36,7

16087,2

63,3


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

2

2004

25707,4

9381,3

36,5

16326,2

63,5

2005

26021,4

9441,9

36,3

16579,4

63,7

2006

26312,7

9495,1

36,1

16817,6

63,9

2007

26663,8

9584,6

35,9

17079,2

64,1

2008

27072,2

9698,2

35,8

17374

64,2

2009

27533,4

14236

51,7

13297,4

48,3

2010

28001,4

14425,9

51,5

13575,5

48,5

2011

29123,4

14897,4

51,2

14225,9

48,8

2012

29555,4

15143,2

51,2

14412,1

48,8

2012 йилда

2000 йилга

нисбатан

ўзгариши

+,-

5067,6

5977,7

13,8

-910

-13,8

%

120,7

165,2

-

94,1

-

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

1-жадвалдан

кўриниб

турибдики,

2000-2012

йиллар

давомида

республикада жами аҳоли сони 5067,6 минг кишига ѐки 20,7 фоизга кўпайган ва
2012 йилга келиб 29555,4 минг кишига тенг бўлган.

Таҳлилларни шаҳар ва қишлоқ аҳолиси кесимида амалга ошириш унинг

бир меъѐрда кечмаганлигини кўрсатади. Жумладан, 2012 йилда шаҳар аҳолиси
сони 2000 йилга нисбатан 65,2 фоизга ортган, бу даврда эса қишлоқ аҳолиси
сонининг 5,9 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин. Шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, жадвал маълумотлари қишлоқ аҳолиси сонида 2009
йилдан бошлаб камайиш кузатилганлигини кўрсатади. Мазкур ҳолат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги

“Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий
тузилишини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги 68-
сонли қарори

га кўра республикадаги 965 та қишлоқ пунктига шаҳарча мақоми

берилганлиги билан изоҳланади [2].

Бугунги кунда (2012 й.) Ўзбекистонда аҳолининг урбанизация даражаси

51,2 фоизни ташкил этади. Ваҳоланки бу кўрсаткич 2000 йилда 37,4 фоизга тенг
бўлган.

Мустақиллик йиллари қишлоқ жойларида бозор, ижтимоий ва ишлаб

чиқариш

инфратузилмаларининг

ривожланиши

кичик

шаҳар

манзилгоҳларининг пайдо бўлишига асос бўлди. Бунинг натижасида

“Қишлоқ

тараққиѐти ва фаровонлиги йили”

да

965 та қишлоқ жойларига шаҳарча

мақоми берилиб, уларнинг сони 1080 тага етди.

Ўзбекистонда аҳоли сони йил сайин кўпайиб, унинг ўртача йиллик ўсиш

суръати йиллар давомида бир меъѐрда кечмаган (1-расм).


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

3

1,2

1,1

1,3

1,5

1,7

1,7

4

1,5

0,6

0,6

0,9

1,2

46,8

1,3

3,3

1,6

1,6

1,4

1,6

1,7

-23,5

2,1

4,8

1,3

-30

-20

-10

0

10

20

30

40

50

60

2005 йил

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2011 йил

2012 йил

жами аҳоли

шаҳар аҳолиси

қишлоқ аҳолиси

1-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳоли сонининг ўртача

йиллик ўсиш суръати, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

1-расмдан кўринадики, 2005 йилда аҳоли сони ўртача йилига - 1,2, 2012

йилда эса 1,5 фоизга кўпайган. Бундай кўпайиш тенденциясини шаҳар ва
қишлоқ аҳолиси сонида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, кўрилаѐтган даврда
шаҳар аҳолиси сони мос равишда 0,6 ва 1,6 фоизга, қишлоқ аҳолиси сони эса
1,6 ва 1,3 фоизга ортган. Таҳлиллар 2009 йилда шаҳар аҳолиси сонининг 46,8
фоизга ўсганлигини, аксинча қишлоқ аҳолиси сонининг эса 23,5 фоизга
камайганлигини кўрсатди. Бу ҳолат юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қишлоқ
жойларига шаҳарча мақоми берилганлиги билан изоҳланади.

Айтиш жоизки, 2011 йилда аҳоли сонининг ўртача йиллик ўсиш суръати

энг юқори босқичга кўтарилган (4 фоиз). Бу йили шаҳар аҳолиси сони - 3,3,
қишлоқ аҳолиси сони 4,8 фоизга ўсган. Бу тенденция аҳолининг механик ўсиши
билан боғлиқ.

Республикамизда аҳоли сонининг кўпайиши асосан табиий ўсиш

ҳисобидан таъминланади ва ўрта ҳисобда йилига 500 минг кишидан ўсиши
кузатилган. Бироқ олиб борилган таҳлиллар 2011 йилда аҳоли сонининг 1122,0
минг кишига ортганлигини кўрсатди. Мазкур юқори суръатда ўсиш
тенденцияси асосан йилга нисбатан аҳоли сонининг 1122,0 минг кишига
кўпайганлигини кўрсатади. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2011 йил 14 мартдаги

“Аҳоли сонининг танлама статистик

кузатувини тайѐрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 71-сонли
қарори[3]

а асосан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида аҳоли сонининг

10 фоизини қамраб олган ҳолда ўтказилган аҳоли сонининг танлама статистик
кузатувида 642,5 мингта кишининг механик кўпайганлиги аниқланганлиги
билан боғлиқ.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

4

Мамлакатда юқоридаги демографик вазиятнинг вужудга келиши

аҳолининг такрор барпо бўлиш хусусиятлари билан боғлиқ. Ўз навбатида
аҳолининг такрор барпо бўлиши жамиятнинг мавжудлигини, аҳоли сонининг
ўсиб (камайиб) боришини таъминловчи биологик жараѐн бўлиб, инсон
авлодининг мунтазам янгиланиб туришидир.

Илмий манбаларда “аҳолининг такрор барпо бўлиши” тушунчасининг

моҳияти кенг ва тор маъноларда ѐритилган. Масалан, кенг маънода “аҳолининг
такрор барпо бўлиши” тушунчаси ўз ичига ѐши, жинси, ижтимоий гуруҳлари,
миллати, оилавий ҳолати, таълим даражаси, касбий таркиби бўйича аҳоли
таркибини ривожланиши ва янгилашини қамраб олади [4]. Тор маънода,
аҳолининг такрор барпо бўлиши – бу инсон авлодининг туғилиш ва ўлим
натижасида янгиланишидир [5].

Аҳоли такрор барпо бўлишининг қуйидаги уч тури фарқланади:

-

қисқарган такрор барпо бўлиш – бунда яшаѐтган аҳоли ўзининг ўрнини

тўлдирувчиларни такрор барпо қила олмайди. Кекса авлод вакилларининг сони
ѐш авлод сонидан кўп бўлади.

-

оддий такрор барпо бўлиш. Аҳоли такрор барпо бўлишининг мазкур

турида ѐш авлод билан кекса авлод вакилларининг сони тенг бўлади ва
аҳолининг стационар тури вужудга келади.

-

кенгайган такрор барпо бўлиш. Бу тур ѐш авлод вакилларининг сони

кекса авлодга нисбатан кўплиги билан ажралиб туради. Аҳолида ѐш-жинсий
таркибининг прогрессив тури вужудга келади, унинг мутлоқ сони эса ўсиб
боради [6].

Аҳолининг такрор барпо бўлишини илмий тадқиқ этишда қуйидаги

кўрсаткичлардан кенг фойдаланилади:

1.

Аҳолининг табиий ўсиш суръати коэффициенти

туғилиш билан

ўлимнинг умумий коэффициентлари ўртасидаги фарқни англатади. Статистик
маълумотлар таҳлили мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини табиий
ўсиш суръати коэффициентига ўсиш тенденцияси хос бўлганлигини кўрсатади
(2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг табиий ўсиш суръати

коэффициентининг ўзгариши, %

Ҳудудлар

Туғилишнинг

умумий

коэффициенти

Ўлимнинг

умумий

коэффициенти

Табиий ўсиш

суръати

коэффициенти

2000 й

2012 й

2000 й

2012 й

2000 й

2012 й

Ўзбекистон
Республикаси

21,3

20,8

5,5

4,9

15,8

15,9

Қорақалпоғистон
Республикаси

24,0

22,3

5,6

4,8

18,4

17,5

Андижон

19,9

21,1

5,2

5,1

14,7

16,0

Бухоро

20,0

19,8

4,7

4,3

15,3

15,5

Жиззах

24,3

21,1

4,3

3,9

20,0

17,2

Қашқадарѐ

26,3

23,0

4,4

3,9

21,9

19,1


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

5

Навоий

19,4

20,3

5,3

4,7

14,1

15,6

Наманган

21,0

20,6

5,1

4,7

15,9

15,9

Самарқанд

22,7

21,9

5,2

4,4

17,5

17,5

Сурхондарѐ

25,5

23,2

4,6

4,1

20,9

19,1

Сирдарѐ

22,0

21,0

5,4

4,9

16,6

16,1

Тошкент

18,5

19,6

6,4

5,9

12,1

13,7

Фарғона

19,7

20,1

5,3

5,1

14,4

15,0

Хоразм

24,0

21,0

5,2

4,6

18,8

16,4

Тошкент шаҳри

14,5

16,3

8,5

6,9

6,0

9,4

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Жадвалдан кўринадики, 2000-2012 йилларда республика бўйича ҳар 1000

минг кишига ҳисоблаганда туғилишнинг умумий коэффициенти 21,3 дан 20,8
гача ѐки 0,5 промиллега камайган. Туғилиш коэффициентидаги ўзгаришлар
ҳудудлар бўйича турлича бўлган. Жумладан, туғилишнинг умумий
коэффициенти Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарѐ,
Наманган, Самарқанд, Сурхондарѐ, Сирдарѐ ва Хоразм вилоятларида нисбатан
камайган, республиканинг қолган ҳудудларида (Андижон, Навоий, Тошкент,
Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри) эса ортган.

Энди туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича Ўзбекистон ва унинг

ҳудудларига баҳо берадиган бўлсак, 2000 йилда туғилиш даражаси Сурхондарѐ
ва Қашқадарѐ вилоятларида –

юқори

, Тошкент шаҳрида –

паст

, республикада

ва унинг қолган ҳудудларида

ўртача

бўлган. 2012 йилга келиб демографик

вазият бир мунча ўзгарган. Яъни, республиканинг барча ҳудудларида
туғилишнинг умумий коэффициенти

ўртача даражани

ташкил этган. Бу

республика ва унинг ҳудудларида аҳоли сонининг ўсишини таъминлайдиган
ижобий даража ҳисобланади.

Мустақиллик

йилларида

аҳолига

тиббий

ѐрдам

кўрсатишнинг

яхшиланиши, соғлиқни сақлаш тизимида замонавий технологияларнинг жорий
қилиниши, даволаш масканларининг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши,
бу соҳада юқори малакали кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш ҳамда
соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга эътиборнинг катталиги
туфайли аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг нисбатан пасайиб бораѐтганлиги
кузатилмоқда. Жадвал маълумотларининг таҳлили ҳам республикада 2012
йилда 2000 йилга нисбатан ўлимнинг умумий коэффициенти 0,6 промиллега
камайганлигини кўрсатади. Айтиш жоизки,

Ўзбекистон дунѐда ўлим

кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатлар қаторига киради

.

Ўз навбатида, туғилганлар сонининг нисбатан ортиш ва ўлганлар сонининг

камайиб бориш тенденцияси табиий ўсиш даражасида бевосита таъсир қилади.
Статистик маълумотларга қараганда, таҳлил қилинаѐтган даврда (2000-2012
йиллар) аҳолининг табиий ўсиш суръати коэффициенти 0,1 промиллега
кўпайган. Шу билан бирга, бугунги кунда (2012 й.) республика ҳудудларида
табиий ўсиш суръати коэффициенти 14,0-19,0 промилле атрофида.

2.

Аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто-коэффициенти

шартли

гипотетик авлоднинг ҳар бир 15-49 ѐшдаги аѐл нечта қиз фарзанд кўришини
ифодалайди. Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто-


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

6

коэффициенти кўрсаткичлари динамикасида яқин келажакда қандай
ўзгаришлар кутилмоқда, оналар ўз ўринларига нечтадан она қолдиришади,
аҳоли такрор барпо бўлишини бугунги ҳолати она авлоди “алмашинувини”
таъминлайдими? Ушбу саволлар ечими учун туғилишнинг йиғинди
коэффициенти асосида аҳоли такрор барпо бўлишини брутто-коэффициентини
ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

Ҳисоб-китобларга қараганда аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто-

коэффициенти туғилиш даражаси юқори бўлган 1969-1990 йилларда 2,5 – 2,7
ни ташкил этган. Демак, Ўзбекистонда бундан 40 йил муқаддам ҳар бир аѐл ўз
ўрнига 2-3 тадан қиз болани, яъни онани қолдирган (шаҳарда – 1,8, қишлоқда –
3,57). Авлодлар алмашуви аҳоли такрор барпо бўлишини кенгайган тури
даражасида содир бўлади [7].

Бугунги кунда Ўзбекисонда аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто-

коэффициенти 1,25 атрофида.

Аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто-коэффициенти кўрсаткичи аҳоли

такрор барпо бўлишини қандай тури шаклланаѐтганлигини аниқлаб беради.
Демографик манбаларда қайд этилишича, агар аѐл 15 ѐшда никоҳга кириб,
туғилишни чекламаса, яъни фарзандлар туғилиши табиий ҳолда давом этса, у
ўзининг фарзанд кўриш даврида ўртача 10 та фарзанд кўриши мумкин. У ҳолда
брутто-коэффициент

4,9

га

тенг

бўлади.

Бу

кўрсаткич

брутто-

коэффициентининг максимал даражасидир.

1970 йилда Ўзбекистонда туғилишнинг энг юқори кўрсаткичи кузатилган

пайтда аҳоли такрор барпо бўлишини брутто-коэффициенти 2,794 ни ташкил
этган. Бу кўрсаткич максимал даражадан 1,8 марта камдир.

Шаҳар аҳолисида 2005 йилда брутто-коэффициент 0,969 ни ташкил этган.

Яъни бирдан кичик бўлган. Бундай ҳол қисқарган аҳоли такрор барпо
бўлишидан дарак берган. Лекин кейинги йилларда шаҳар аҳолиси брутто
кўрсаткичи 1 дан кўтарилди ва аҳоли такрор барпо бўлишини нормал, оддий
турини таъминлади. Қишлоқ аҳолисида эса брутто-коэффициент аҳоли такрор
барпо бўлишини кенгайган турини таъминлаш ҳолатида ҳисобланади.

Прогнозларга кўра, 2020 йилларга қадар аҳоли такрор барпо бўлиши

брутто коэффициенти республика бўйича - 1,2, (шаҳарда – 1,1, қишлоқда –
1,3)ни ташкил этиши кузатилади. Яъни, аѐллар авлоди алмашувида кескин
ўзгариш кутилмайди.

Юқорида қайд этилганидек, аҳоли такрор барпо бўлишининг брутто

коэффициенти бир аѐлнинг репродуктив даврида кўрган қиз фарзанди сонини
ифодалайди. Лекин ҳамма туғилган қиз ҳам она ѐшигача етиб бориши
кафолатланмайди. Улардан маълум қисми камолга етиб, репродуктив даврида
яна фарзандлар кўради ва авлодлар алмашинувини таъминлайди. Аҳолини
такрор барпо бўлишида она ѐшигача тирик қолган қиз болалар муҳимдир.
Уларни, яъни туғилган қизлардан қанча қисми она ѐшига етиб боришини
аниқлашда аҳоли такрор барпо бўлишининг нетто-коэффициентидан
фойдаланилади.

3. Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо бўлишининг нетто коэффициенти

динамикасида ўзига хос ўзаришлар кузатилади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

7

1991-2000 йилларда Ўзбекистонда туғилишнинг камайиши (туғилишнинг

йиғинди коэффициенти ушбу даврда республика бўйича 4,2 дан 2,5 гача, шаҳар
жойларида 2,1 дан 2,12 га, қишлоқларда 4,9 дан 2,7 гача) кузатилиши
натижасида аҳоли такрор барпо бўлишининг нетто коэффициенти ҳам камайди.
Айниқса нетто-коэффициенти шаҳар аҳолисида 2000-2005 йиллар R

0

<1 бўлиб,

аҳоли такрор барпо бўлишини қисқарган режимга ўтган. Лекин 2005
йиллардан бошлаб республикада туғилишнинг бир мунча кўтарилиши
шаҳарларда қайд этилган демографик инқирозга барҳам берди.

Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистон аҳоли такрор барпо бўлишининг нетто

коэффициенти кўрсаткичлари бўйича, яьни R

0

>1 дан, аҳоли такрор барпо

бўлишининг кенгайган режимининг энг пастки чегарасида турибди. Чунки,
ҳозирда республиканинг қишлоқ аҳолисида туғилишнинг нетто-коэффициенти
1,3 ни ташкил қилгани учун республика умумий кўрсаткичига таъсир этмоқда.
Шаҳар аҳолисида эса аҳоли такрор барпо бўлиши оддий турига деярли ўтган,
чунки нетто коэффициент 1,0 га тенг.

Мамлакатдаги демографик вазиятга баҳо беришда аҳолининг такрор

барпо бўлиши ва ѐш таркибининг ўзаро алоқадорликдаги таҳлилини амалга
ошириш муҳим аҳамиятга эга (3-жадвал).

3-жадвал

Аҳоли ѐш таркибининг турлари, %

Ёш гуруҳлари

Ёш таркиби

прогрессив

стационар

регрессив

0-14

40

27

20

15-49

50

50

50

50 ва ундан юқори

10

23

30

Манба: Абдураҳмонов Қ.X., Абдураманов X.X. Демография. Ўқув қўлланма. – T.:

Ношир, 2011, 90-б.

Жадвалдан кўринадики, аҳолининг ѐш таркибида репродуктив ѐшдаги (15-

49) аҳоли ўрта ҳисобда 50 фоиз деб олинади. Қолган ѐш гуруҳларининг (0-14,
50 ва ва ундан юқори ѐшдагилар) ўзгариши аҳолининг қайси турга хос
эканлигини аниқлаб беради.

Ўзбекистонда шаклланган замонавий демографик вазият аҳоли таркибида

0-14 ѐшдаги аҳоли улушининг йил сайин камайиб бораѐтганлигини, аксинча 50
ва ундан юқори ѐшдаги репродуктив функцияда иштирок этмайдиган аҳоли
улушининг кўпайиб бораѐтганлигини кўрсатади (8-жадвал).

8-жадвалдан кўриниб турганидек, 2001-2012 йилларда аҳоли таркибида 0-

14 ѐшдаги аҳолининг улуши 8,8 пунктга камайган, 15-49 ѐшдагилар улуши
аксинча – 5,1, 50 ва ундан юқори ѐшдагилар улуши эса 5,4 пунктга камайган.

Жадвал маълумотларининг таҳлили халқаро амалиѐтда қабул қилинган

мезондан келиб чиқиб қуйидагича хулосага келиш имконини беради:

-

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

аҳолиси прогрессив ѐш таркибдан стационарга ўтмоқда;

-

Тошкент шаҳри аҳолиси таркибига стационар таркиб хос.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

8

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли ѐш таркибининг ўзгариши (йил бошига нисбатан)


Ҳудудлар

0-14 ѐш гуруҳидаги аҳолининг

улуши, %

15-49 ѐш гуруҳидаги аҳолининг

улуши, %

50 ва ундан юқори ѐшдаги аҳолининг

улуши, %

2001
йил

2006
йил

2012
йил

2012 йилда

2001 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

2001

йил

2006

йил

2012

йил

2012 йилда

2001 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

2001

йил

2006

йил

2012

йил

2012 йилда

2001 йилга

нисбатан

ўзгариши

(+,-)

Ўзбекистон
Республикаси

37,3

32,6

28,5

-8,8

52,0

55,7

57,1

5,1

9,0

11,7

14,4

5,4

Шу жумладан:

Қорақалпоғистон
Республикаси

37,4

32,6

29,9

-7,5

52,9

56,9

57,5

4,6

8,7

10,4

12,6

3,9

вилоятлар:

Андижон

37,0

32,3

28,1

-8,9

52,6

56,2

57,6

5,0

8,5

11,6

14,3

5,8

Бухоро

35,8

30,8

26,9

-8,9

53,9

57,4

58,1

4,2

8,7

11,8

15,0

6,3

Жиззах

40,8

35,9

30,6

-10,2

49,8

53,4

56,1

6,4

7,9

10,7

13,3

5,4

Қашқадарѐ

41,9

36,5

31,0

-10,9

49,3

53,7

56,6

7,3

7,0

9,9

12,4

5,4

Навоий

35,9

31,1

27,0

-8,8

53,8

57,2

58,4

4,6

9,3

11,7

14,6

5,3

Наманган

38,8

33,5

28,4

-10,4

51,4

55,7

58,1

6,7

7,9

10,8

13,5

5,6

Самарқанд

40,0

35,0

30,1

-9,9

50,2

54,4

56,2

6,0

7,9

10,6

13,7

5,7

Сурхондарѐ

42,4

36,7

31,2

-11,2

48,9

53,8

56,9

8,0

6,9

9,5

12,0

5,0

Сирдарѐ

38,7

33,2

29,7

-9,0

52,4

57,0

58,0

5,6

7,8

9,8

12,3

4,4

Тошкент

34,4

29,7

26,8

-7,7

52,9

56,5

56,7

3,8

11,2

13,8

16,5

5,3

Фарғона

37,0

32,3

27,6

-9,4

52,0

55,7

57,4

5,5

9,1

12,0

15,0

5,9

Хоразм

37,8

33,3

29,9

-7,9

52,6

56,3

57,4

4,8

7,9

10,4

12,7

4,8

Тошкент ш.

26,2

23,8

23,3

-2,9

56,0

57,2

55,5

-0,5

16,5

19,0

21,2

4,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

9

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақилликнинг дастлабки йиллари

республикада туғилиш кўрсаткичлари бир мунча пасайди. Яъни, 1991 йилда
туғилишнинг умумий коэффициенти 34,5 промиллени ташкил этган бўлса, 2001
йилга келиб бу кўрсаткич 20,4 промиллега тенг бўлган [8]. Ўтган давр давомида
кузатилган тенденция аҳоли таркибида меҳнатга қобилиятли ѐшгача бўлган
аҳоли сонининг нисбатан камайишига олиб келди (2-расм).

2-расм. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга қобилиятли ѐшгача бўлган

аҳоли (0-15 ѐш) сони динамикаси (йил бошига нисбатан минг киши)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Расмдан кўриниб турганидек, 2010 йилдан бошлаб республикада

меҳнатга қобилиятли ѐшгача бўлган аҳоли сони ортиб борган. 1980 йилларда
туғилишнинг энг юқори даврида туғилган аҳолининг бугунги кунда
репродуктив ѐшга кириши Ўзбекистонда энг юқори демографик салоҳиятнинг
шаклланишига асос бўлди. Сўнгги беш йилликда (2007-2012 йй.) республикада
ўртача йилига 180 мингга яқин аѐл репродуктив ѐшга ўтмоқда. Бу эса
никоҳнинг

юқорилиги

ва

ажралишнинг

пастлиги

кузатилаѐтган

мамлакатимизда туғилиш кўрсаткичининг мунтазам ортиб боришини
таъминламоқда.

Бундан ташқари, яқин келажакда Ўзбекистоннинг демографик

ривожланишида аҳоли сонининг ва туғилиш даражасининг мунтазам ўсиши;
аҳоли таркибида меҳнатга лаѐқатли ва ундан катта ѐшдаги аҳоли сонининг
юқори суръатда кўпайиши, республикадан ташқарига миграцион кўчишлар
ҳажмининг камайиши; урбанизация даражасининг барқарорлашуви; оналар ва
болалар ўлимининг доимий камайиши; ҳаѐт давомийлигининг мунтазам
узайиши каби ижобий тенденциялар кузатилади.

Юқоридаги ижобий тенденциялар билан бирга мамлакатда демографик

ривожланишни янада юқори сифатли аҳолини такрор барпо қилиш
шароитларини таъминлаш мақсадида демографик ривожланишнинг биринчи
галдаги вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

-

туғилишни узоқ муддатли истиқболда ҳам демографик такрор барпо

2000 йилда 9944,1 минг киши

2010 йилда 8982,9 минг киши


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 8, ноябрь-декабрь, 2013 йил

10

қилишнинг оддий режимини таъминлаш даражасида сақлаш;

-

аҳоли соғлиғини сақлаш тизимини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш,

даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш,
аҳолига юқори сифатли, замонавий талаб ва стандартларга мувофиқ тиббий
хизмат кўрсатишни таъминлаш;

-

узоқ ва бориш қийин бўлган жойларда яшовчи аҳолини чуқур тиббий

кўрикдан ўтказишда тиббиѐт олий ўқув юртларининг, республика
ихтисослаштирилган марказларининг ва илмий-тадқиқот институтларининг
етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокини таъминлаш;

-

тўғри овқатланиш ва гигиена, соғлом ҳомиладорлик ва бола парвариши,

репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи масалаларида аҳолининг
тиббий саводхонлигини ошириш;

-

ишлаб чиқаришда меҳнат қилишнинг хавфсиз шарт-шароитларини

таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар, заҳарланишлар ва жароҳатларнинг олдини олиш.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган демографик сиѐсатнинг

стратегик мақсадига эришиш йўналишларини мунтазам амалга ошириш
республикада аҳолини такрор барпо қилувчи юксак демографик салоҳиятни
шакллантиришга ва ундан самарали фойдаланишга замин яратади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати

1.

Амалга ошираѐтган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамияти қуриш – ѐруғ келажагимизнинг асосий омилидир.
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги
маърузаси. // Халқ сўзи. 2013 йил 7 декабрь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13

мартдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий
тузилишини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги 68-сонли
қарори // www.lex.uz.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14

мартдаги “Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини тайѐрлаш ва ўтказиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 71-сонли қарори // www.lex.uz.

4.

Абдурахмонов Қ.Х., Абдураманов X.X. Демография. Ўқув қўлланма. –

T.: Ношир, 2011. – 198-бет

5.

Демография: Учебное пособие. / Коллектив авторов; под ред. В.Г.

Глушковой, Ю.А. Симагина. – 7-е изд., перераб. и доп. М.: КНОРУС, 2013. – С.
105.

6.

Доброхлеб В.Г., Джавадова С.А. Демография: Курс лекций. – М.: РГГУ,

2012. – 247 с.

7.

Абдурахманов А. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини такрорий

кўпайишини иқтисодий-статистик таҳлили. Иқтисод фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация. – Т., 2011, - 129-130 б.

Библиографические ссылки

Амалга ошираётган ислохотларимизни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамияти куриш - ёруг келажагимизнинг асосий омилидир. Президент Ислом Каримовнинг Узбекистан Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 21 йиллигига багишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халк сузи. 2013 йил 7 декабрь.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 13 мартдаги “Узбекистан Республикаси ахоли пунктларининг маъмурий-худудий тузилишини такомиллаштиришга дойр чора-тадбирлари тугрисида”ги 68-сонли карори // www.lex.uz.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 14 мартдаги “Ахоли сонининг танлама статистик кузатувини тайёрлаш ва утказиш чора-тадбирлари тугрисида”ги 71-сонли карори // www.lcx.uz.

Абдурахмонов К-Х., Абдурамаиов Х.Х. Демография. Укув кулланма. -Т.: Ношир, 2011.- 198-бет

Демография: Учебное пособие. / Коллектив авторов; под ред. В.Г. Глушковой, Ю.А. Симагина. - 7-е изд., перераб. и доп. М.: КНОРУС, 2013. - С. 105.

Доброхлеб В.Г., Джавадова С.А. Демография: Курс лекций. - М.: РГГУ, 2012.-247 с.

Абдурахманов А. Узбекистан Республикаси ахолисини такрорий купайишини иктисодий-статистик тахдили. Иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация. - Т., 2011, - 129-130 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов