Аҳоли кексайиш даражасининг шаклланиш механизмлари ва кўрсаткичлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
299-310
21
3
Поделиться
Абдураманов, Х. (2012). Аҳоли кексайиш даражасининг шаклланиш механизмлари ва кўрсаткичлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 299–310. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7957
Х Абдураманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ер курраси кўпгина мамлакатларини қамраб олган жамиятнинг қариши ўз аҳамиятига кўра, аллақачон миллий чегаралар доирасидан чиқиб кетган. Бунинг оқибатлари билан боғлиқ турли хусусиятлар фақат демографлар, социологлар, статистикларнигина эмас, балки сиѐсатшунослар, шунингдек, хўжалик раҳбарлари ва ҳокимият вакиллари учун жўшқин баҳс ва мунозаралар мавзусига айланган.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Х.Х. Абдураманов,

иқтисод фанлари номзоди, доцент,

ТДИУ

АҲОЛИ КЕКСАЙИШ ДАРАЖАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ ВА КЎРСАТКИЧЛАРИ

Ер курраси кўпгина мамлакатларини қамраб олган жамиятнинг қариши ўз

аҳамиятига кўра, аллақачон миллий чегаралар доирасидан чиқиб кетган. Бунинг
оқибатлари билан боғлиқ турли хусусиятлар фақат демографлар, социологлар,
статистикларнигина эмас, балки сиѐсатшунослар, шунингдек, хўжалик
раҳбарлари ва ҳокимият вакиллари учун жўшқин баҳс ва мунозаралар
мавзусига айланган.

Тарихий нуқтаи назардан демографик қариш жараѐнининг айрим

хусусиятлари XIX ва XX асрлар чегарасида кўзга ташланган эди. Бироқ муайян
давлатлар ва жаҳон минтақаларида кексайган кишилар улушининг мунтазам
ортиб бориши сабаблари, омиллари ва натижаларини тизимли тадқиқ этиш
ўтган асрнинг иккинчи ярмида бошланди. Иқтисодчи олимларнинг (масалан,
А.Я.Боярский, Ж.Божѐ-Гарнье, Ж.Буржуа-Пиш, И.В.Калинюк, С.И.Пирожков,
Н.Н.Сачук, Э.Россет ва бошқалар) илмий ишларининг аксариятида демографик
қариш (ѐки аҳолининг қариши) аҳоли умумий сонида кексайган кишилар
салмоғи ортиши билан боғлиқ жараѐн сифатида талқин этилади.

Фикримизча, жамиятда кексалар салмоғининг ортиб бориши жараѐни

макро-, мезо- ва микродаражаларда айнанлаштирилиши мумкин. Уларнинг
мазмуни 1-расмда акс этган.

1-расм. Аҳоли кексайишининг асосий даражалари.

Аҳолининг кексайиш

даражалари

Микродаражада

кексайиш

Мезодаражада

кексайиш

Макродаражада

кексайиш

1.

Глобал даражада –

бутун

ер

шари

аҳолисининг кексайиши
2.

Континентал

даражада – континент
аҳолисининг кексайиши
3.

Мамлакат даражасида

Маъмурий-ҳудудий
даражада:
1. Мамлакат битта
субъекти аҳолиси-
нинг кексайиши
2. Субъектлар
гуруҳи аҳолисининг
қариши

Локал

(маҳаллий)

даражада:
1.

Туман

(шаҳар)

аҳолисининг кексайиши
2. Туманлар (шаҳар-
лар) аҳолисининг
кексайиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Аҳолининг қариши қатор омиллар узвий боғлиқлигининг натижаси

сифатида намоѐн бўлади. Демографик нуқтаи назардан туғилиш, ўлим ва
миграция уларнинг асосийлари ҳисобланади. Қайд этилган бу омилларнинг
таъсири қуйидагича рўй беради: туғилишнинг ортиши жамиятнинг ѐшаришига,
камайиши эса қаришига сабаб бўлади. Ўлим динамикаси эса анча мураккаб
хусусиятларга эгадир. Бунда ҳамма нарса аҳолининг қайси ѐш гуруҳларида
ўлим интенсивлигининг ортиши ѐки қисқаришига боғлиқ бўлади. Агар ўлим 60
ѐшга тўлмаган аҳоли гуруҳида ортса, бу аҳолининг қаришига, 60 ѐшдан кейин
эса ѐшаришига олиб келади ҳамда бунинг аксича бўлади. Миграциянинг роли
эса муайян бир ҳудудга кишиларнинг келиши ва бу ердан кетиши, худди ўлим
ҳолати билан бўлгандек, мигрантлар ѐшига боғлиқ равишда табақалаштирилган
ҳолда қараб чиқилишидан иборатдир. Масалан, миграция оқими ижобий
томонга ўсаѐтганда, унинг таркибида 60 ѐшгача бўлганлар кўпчиликни ташкил
этса, бу - ѐшаришга, 60 ѐшдан катта бўлганлар кўпчиликни ташкил этса -
қаришга олиб келади. Бунда туғилиш, ўлим ва миграция доимий ўзаро боғлиқ
ҳолда бўлади. Шу сабабли якуний натижа айрим омиллар йўналиши ва таъсир
кучи ўзгаришини қоплаш механизми сифатида намоѐн бўлади (2-расм).

Т

Ў

0-59

МҚ

0-59

МК

0-59

ТҚ

Ў

60+

МҚ

60+

МК

60+

2-расм. Аҳоли кексайиш даражасининг шаклланиш механизми


Бу ерда: S

0-59

– 0-59 ѐшдаги аҳоли сони;

Т – туғилганлар сони;
МҚ

0-59

- 0-59 ѐшдаги аҳолининг миграцион кўпайиши;

МК

0-59

– 0-59 ѐшдаги аҳолининг миграцион камайиши;

Ў

0-59

– 0-59 ѐшдаги аҳолининг ўлим ҳолати (табиий камайиши);

S

60 ва ундан юқори

- 60 ва ундан юқори ѐшдаги аҳоли сони;

ТҚ – қуйи контингентдагиларнинг 60 ва ундан юқори ѐшдаги аҳоли

сафига табиий қўшилиши;

МҚ

60+

- 60 ва ундан юқори ѐшдаги аҳолининг миграцион кўпайиши;

МК

60+

60 ва ундан юқори ѐшдаги аҳолининг миграцион камайиши;

Ў

60+

- 60 ва ундан юқори ѐшдаги аҳоли ўлими (табиий камайиш).

S

0-59

S

60 ва ундан юқори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

Жамият қариши жараѐнининг моҳияти кекса ѐшдаги шахслар

салмоғининг ортиши оқибатида яққол намоѐн бўлади. Бу жараѐнни қуйидагича
тизимлаштириш мақсадга мувофиқ (1-жадвал).

1-жадвал

Демографик кексайишнинг асосий оқибатлари

Оқибат тавсифи

Оқибат мазмуни

Демографик жиҳати

- аҳоли ѐш таркибининг кексайиши;
- туғилиш жараѐни ривожланиши учун базанинг
торайиши;
- ўлим жараѐни ривожланиши учун базанинг
кўпайиши;
- аҳоли такрор барпо бўлиш параметрларининг
торайиши.

Иқтисодий жиҳати

- меҳнат ресурсларининг кексайиши;
- меҳнат

ресурслари

ўсиш

суръатининг

қисқариши;
- иш билан банд бўлган аҳоли ўртача ѐшининг
ортиши;
- кексаларнинг иш билан банд ва меҳнатга
лаѐқатли ѐшдаги аҳолига тушадиган иқтисодий
юкининг ўсиши.

Ижтимоий жиҳати

- жамият ѐрдамига мухтож кексалар сонининг
ортиши;
- кексалар ижтимоий таъминотига сарфланади-
ган бюджет харажатларининг ортиши;
- кексалар

жамиятининг ижтимоий инфра-

тузилмага (соғлиқни сақлаш, транспорт ва ҳ.к.)
тушадиган юкининг ўсиши;
- кексаларнинг турмуш даражасига боғлиқ ҳолда
ижтимоий-иқтисодий сиѐсатни тузатиш.

Кексалар салмоғи ортишининг демографик, иқтисодий ва ижтимоий

оқибатларига яхлит ҳолда қараш асосий хулосага келиш имконини беради.
Яъни бу аҳоли қаришининг кузатилиши турли ва ниҳоятда долзарб муаммолар
кенг кўламларини ўзида мужассамлаштирган энг муҳим ижтимоий-демографик
жараѐн ҳисобланади. Ижтимоий такрор ҳосил қилиш барқарорлиги ва
самарадорлиги тобора кўпроқ даражада ана шу муаммоларни муваффақиятли
ҳал этишга боғлиқ.

Амалиѐт жамиятнинг қариши бир хилда кечмаслиги ва турли ўзига

хосликларга эга бўлишидан яққол далолат бериб турибди. Шу сабабли 60 ѐш
ва ундан катта ѐшдагилар салмоғи ортишини табақалаштириш ва бу жараѐн
хусусиятларини тадқиқ этиш учун махсус таснифлаш талаб этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

Фикримизча, бундай таснифлаш қуйидаги энг муҳим белгиларни қамраб олиши
керак:

1.

Жараён ривожланишининг хусусиятига кўра:

-

жамиятнинг

барқарор демографик қариши

(кўриб чиқилаѐтган даврда

аҳоли қаришининг коэффициенти ўзгармасдан сақланиб қолади ѐки ортади);

-

жамиятнинг

беқарор демографик қариши

(кўриб чиқилаѐтган даврда

аҳоли қаришининг коэффициенти тебраниш ҳолатида бўлади, яъни динамика
йўналишини ўзгартиради).

2.

Жараённинг аҳоли яшаётган ҳудуд, аҳоли жинси ва ҳоказолар

бўйича қамраб олишига кўра:

-

жамиятнинг ялпи демографик қариши (аҳолининг барча гуруҳлари

яшаш ҳудудлари, жинси ва ҳоказолар бўйича ялпи қариш жараѐни билан
қамраб олинган);

-

жамиятнинг қисман демографик қариши (аҳолининг қисман гуруҳлари

яшаш ҳудудлари, жинси ва ҳоказолар бўйича қисман қариш жараѐни билан
қамраб олинган).

3.

Жараён ривожланиши суръатига кўра:

-

жамиятнинг секин демографик қариши (аҳоли қаришининг

коэффициенти йилига 0,1 % гача ўзгаришни ташкил этади);

-

жамиятнинг ўртача демографик қариши (аҳоли қаришининг

коэффициенти йилига 0,1 % дан 0,2 % гача ўзгаришни ташкил этади);

- жамиятнинг тез демографик қариши (аҳоли қаришининг коэффициенти

йилига 0,2 % дан 0,3 % гача ўзгаришни ташкил этади);

- жамиятнинг жуда тез демографик қариши (аҳоли қаришининг

коэффициенти йилига 0,3 % ва ундан кўп ўзгаришни ташкил этади).

4. Жараён ривожланиши турига кўра:

- жамиятнинг бир текис демографик қариши (аҳоли қариши

коэффициенти ўсишининг ўзгармай сақланиб туриши);

- жамиятнинг тез демографик қариши (аҳоли қариши коэффициенти

ўсишининг доимий ортиб бориши);

- жамиятнинг секин демографик қариши (аҳоли қариши коэффициенти

ўсишининг доимий қисқариб бориши);

-

жамиятнинг тебраниб демографик қариши (аҳоли қариши

коэффициенти ўсишининг сақланиб қолиши, ортиши ва қисқариши ихтиѐрий
ўзгариб туриши).

Жамият демографик қариши турларининг биз томондан таклиф этилган

таснифланишини, фикримизча, аҳоли қаришини иқтисодий-статистик
тадқиқотида тўлалигича қўллаш мумкин. Чунки, унинг таркиби тадқиқот
объектининг хусусиятлари ва таркибини ҳар томонлама таҳлил этиш имконини
берувчи энг муҳим ва зарур белгиларни қамраб олган. У мазмунан зарур
даражада ихчам ҳамда олинган натижаларни талқин этишда қийинчилик
туғдирмайди. Тўғри, унинг айрим жиҳатлари, масалан, демографик қариш
жараѐнининг бу жараѐн тезлигига боғлиқ равишда миқдор кўрсаткичларини
аниқ белгилаш мунозара мавзуси бўлиши мумкин. Аммо бу тадқиқот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

объектини

таркибий

асослашда

қўлланилган

белгиларни

танлаш

асосланганлигини инкор этмайди.

Умуман, кўриб чиқилаѐтган жараѐнлар шаклланиши, унинг оқибатлари ва

ривожланиш турлари моҳияти ҳамда механизмининг таҳлили аҳолининг
демографик қариши иқтисодий-статистик тадқиқи сифатида ҳам умумий, ҳам
ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини тасдиқлаш имкониятини беради.
Умумий ҳусусиятга эга бу белгилар мезодаражада макродаражага (масалан,
мамлакат ѐки бутун ер куррасига) хос бўлган хусусиятлар сақланиб
қолинишидан далолат беради. Уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

Биринчидан, агар аҳоли таркибида кекса кишилар салмоғи ортиб

боришнинг оқибатлари таҳлил этиладиган бўлса, буни кўп хусусиятли, амалда
ҳар қандай ҳудуд турмуши барча томонларига тааллуқли мураккаб жараѐн
сифатида эътироф этиш керак.

Иккинчидан, 2-расмда келтирилган аҳоли қариши механизмининг

шаклланиши чизмаси катта ѐшдаги шахслар улуши фақат катта ѐшдаги
шахслар ўртасидагина эмас, балки унинг доирасидан ташқарида ҳам (60 ѐшгача
бўлган аҳоли сонининг динамикаси, шу жумладан қариялар сафининг табиий
тўлиб бориши кўлами) омилларининг ўзаро боғлиқлиги натижаси сифатида
шаклланади, деб тасдиқлаш имконини беради. Демак аҳоли қаришининг
демографик таркибий қисмлари кўп хусусиятлидир, уларнинг эҳтимол тутилган
таркибий нисбатлари эса бир хил эмас. Шунинг учун бу жараѐнни миқдорий
моделлаштириш ва прогноз қилиш жуда қийинчилик билан кечади. Бунда
туғилиш, ўлим ва миграция жуда кўп миқдордаги ижтимоий-иқтисодий
омилларга боғлиқ ҳамда жамият қариши томонидан тескари таъсирга учрайди.

Учинчидан, аҳолининг қариши динамик ижтимоий жараѐндир.

Фуқаролар ѐшлар гуруҳлари таркибидаги муайян ўзгариш ва силжишлар
табиий ва миграция ҳаракати мавжудлиги сабабли амалда ҳар кун рўй беради.
Шунинг учун мезодаражада аҳоли қариши кўрсаткичларини статистик
жиҳатдан баҳолаш жуда тез фурсатда долзарблигини йўқотади ва уларга
мунтазам аниқлик киритиб туриши талаб этилади.

Йирик мегаполислар (айниқса, давлат пойтахтлари) даражасидаги жамият

қаришининг юқорида қайд этилган умумий белгилари аниқ минтақавий
хусусиятлар, яъни тадқиқ этилаѐтган демографик жараѐннинг шаклланиши ва
тадрижий ривожланишида ўз аксини топади. Пойтахт шаҳарларида, биринчи
навбатда, ўзига хос демографик ва ижтимоий-иқтисодий муҳит мавжуддир.
Унинг мамлакатдаги ўртача даражага нисбатан демографик хусусиятлари кўп
ҳолларда қуйидагилардан иборатдир:

а) туғилиш даражасининг пастлиги;
б) ўртача яшаш даражасининг юқорилиги;
в) ижтимоий вазият ўзгаришида миграция ролининг ортиши ҳамда

миграция оқимларини қатъийроқ тартибга солиш зарурати.

Бу хусусиятлар жамланганда йирик мегаполисларда одатда аҳоли қариши

тезроқ ривожланиши учун шарт-шароитлар пайдо бўлади. Ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан пойтахт мегаполисларида объектив равишда аҳоли, шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

жумладан катта ѐшдаги шахслар учун ҳам қулай турмуш кечириш шароитлари
таркиб топади. Бу қуйидагилардан иборатдир:

- номинал пул даромадлари ўртача олганда юқори даражада бўлиши;
- ишга жойлашиш учун кенгроқ имкониятлар мавжудлиги;
- ижтимоий инфратузилманинг (транспорт, соғлиқни сақлаш ва

ҳоказолар) яхшироқ ривожланганлиги.

Бу хусусиятлар, фикримизча, кенг маънода қариш, жамият томонидан

ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кишилар муаммолари
оқибатларини юмшатади.

Аҳолининг қариши кўп тарафлама ва кўп жиҳатли ижтимоий жараѐндан

иборат. Уни миқдор кўрсаткичлардан фойдаланмай статистик тадқиқ этиш
имконияти йўқ. Статистик тадқиқот мавҳум мулоҳаза юритиш ва назарий
хулосалар чиқаришдан тадқиқот объекти моҳияти, таркиби ва хусусиятларини
аниқ баҳолашга таянувчи амалий таҳлилга ўтиш билан фарқланади.

Жамият аҳолиси қариши кучайиши ҳолатининг статистик хусусиятлари

ва йўналишлари мутлақ равишда ҳар қандай даражада ҳам битта, ҳам бир нечта
кўрсаткичларга таяниши мумкин. Ҳар қандай (ҳатто энг мукаммал ҳисобланган
ҳам) миқдор индикатори жамият қаришининг бир томонига диққат-эътиборни
жамлашга қодирдир. Айрим ҳолларда интеграл кўрсаткичлар аҳоли таркибида
кекса кишилар салмоғи ортиши билан боғлиқ жараѐннинг бир неча турдош
қирраларини яхлит боғлиқ ҳолга келтириш имконини беради.

Бироқ аҳолининг қариш даражаси, бунинг таркибий элементлари омил ва

натижаларини комплекс тадқиқ этиш, фикримизча, статистик кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. Бундай тизимда
ҳар бир кўрсаткич қатъий аниқ ўринни эгаллайди, аниқ функцияларни
бажаради ва фойдаланилаѐтган бошқа кўрсаткичларни узвий равишда
тўлдиради.

Тизимли кўрсаткичларга нисбатан айрим кўрсаткичлар заифлигини

исботлаш (ѐки аскинча инкор этиш) учун аҳоли қаришининг маълум бўлган ва
энг оммабоп статистик индикаторларининг мазмуни, афзаллик ва
камчиликларига тўхталиш талаб этилади. Миллий ва хорижий демографик
статистикада таркиб топган анъанага мувофиқ уларга қуйидагилар киради:

а) 60 ѐш ва ундан катта ѐшдаги шахслар сони;
б) аҳоли умумий сонида 60 ѐш ва ундан катта ѐшдаги шахсларнинг

салмоғи.

Бу қайд этилган кўрсаткичлардан биринчиси вақтнинг муайян санасида

кекса кишилар жамланма миқдорининг миқдор кўрсаткичлари ҳолатини акс
эттирадиган мутлақ кўрсаткич ҳисобланади. У мазкур ҳудудда қанча кишилар
яшайди, деган саволга аниқ жавоб бериш имконини беради. Бу кўрсаткичнинг
асосий афзаллиги унинг оддийлиги, кўргазмалиги ва статистикага доир
материаллардан аҳолининг ѐшига нисбатан тақсимланиши тўғрисида
маълумотлар олиш имкониятидир.

Кўриб чиқилаѐтган бу кўрсаткичнинг камчилиги унинг санага қатъий

боғлиқлиги ва кам ахборот беришидир. Жумладан, 60 ѐш ва ундан каттароқ
ѐшдаги кекса кишилар тўғрисида маълумотга эга бўлган ҳолда бу кўрсаткич


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

аҳолининг қайси жамланмасидан ҳисоблаб чиқилганлиги мутлақо мавҳум
қолади. Бу эса кўрсаткични таққослама таҳлилда фойдаланишнинг мақсадга
мувофиқлигига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, иккита мамлакатда ѐки ҳар
қандай иккита минтақа, ҳудудий бирликда кекса кишилар сони бир хил бўлса,
бу жамиятда демографик қариш жараѐни бир хил даражада, интенсивликда ѐки
ривожланиш кўламида деб хулоса чиқариш учун асос бўла олмайди.

Иккинчи кўрсаткич нисбий ҳисобланиб, аҳоли умумий сонидаги кекса

кишилар салмоғини ифодалайди. У расман эълон қилинадиган статистика
маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ва жамият демографик қариши
кучайишини таққослама таҳлил этиш имконини беради. Назарий нуқтаи
назардан эса мазкур кўрсаткичнинг энг заиф жиҳати шундан иборатки, қари
кишиларни аҳоли умумий сони билан таққослаш эҳтимол тутилган, лекин
ҳисоб-китобнинг ана шундай ягона воситаси эмас.

Биринчидан, кекса кишилар сонини ота-оналар авлоди (14 ѐшдан 50

ѐшгача, ѐки 60 ѐшгача бўлган), меҳнатга лаѐқатли аҳоли ва ҳоказолар билан,
яъни бутун жамият билан эмас, балки унинг муайян қисми билан таққослаш
мумкин.

Иккинчидан, аҳолининг қариш даражасини аҳоли таркибидаги болалар

ѐрдамида тадқиқ этилаѐтган жараѐннинг мутлақ ва нисбий хусусиятлари
ўртасидаги бевосита мантиқий алоқани йўқотиш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда
қайд этиш мумкинлиги тўғрисидаги фикрни инкор этиб бўлмайди. Бунда
жамият қариши у ѐки бу коэффициентини амалда танлаш ҳамиша баҳс-
мунозараларга сабаб бўлиши ва бир хил қарашга олиб келмаслигини алоҳида
таъкидлаш лозим.

Аҳоли қаришининг мутлақ ва нисбий кўрсаткичлари одатда умумий

аҳолини жинсига нисбатан таснифлаш ҳолатида кўриб чиқиш қабул қилинган.
Бу қайд этилган баҳолашга муайян тизим хусусиятини беради. Фикримизча,
икки хусусият, ҳатто жинс жиҳатидан олинганда ҳам, жамиятда кекса кишилар
салмоғи ортиб бориши жараѐнларининг принципиал жиҳатдан муҳим
томонларини қамраб олиш ва акс эттириш учун етарли эмаслиги аниқ-
равшандир. Улар чекланган саволларга жавоб топа оладилар, холос.

Айни пайтда, амалий жиҳатдан кўпгина қимматли масалалар, жумладан

тадқиқот объектининг таркибий силжишлари, омиллари, тезлиги ва оқибатлари
очилмай қолади. Бунда демографик қариш нисбий кўрсаткичларини танлаш
кўп хиллиги мураккаб кўринса-да, мамлакат аҳолиси қариши кўрсаткичлари
тизимини яхлит ва мантиқий жиҳатдан асосланган ҳолда шакллантиришга
нисбатан қуйи даража муаммосидир.

Юқорида қайд этилган сабабларга кўра мамлакатлар аҳолиси қаришининг

асосий хусусиятларини тадқиқ этиш ниҳоятда муҳимлиги ва долзарблигини
ҳисобга олган ҳолда, объектив жиҳатдан статистик кўрсаткичларнинг махсус
тизимини яратиш зарурати пайдо бўлади. Бу тизим айрим локал масалаларни
эмас, балки макродаражадаги масалаларни ҳам ҳал этиш имконини берган
бўларди.

Кўрсаткичларнинг ҳар қандай тизимини шакллантириш моҳият

жиҳатидан икки босқични қамраб олади. Энг аввало, у қайси бўлимлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

8

(қисмлар, боблар ва ҳоказолар)дан иборат бўлишини ҳал этиш талаб қилинади.
Яъни бунда моҳият жиҳатидан статистик таҳлилнинг устувор йўналишларини
ажратиб кўрсатиш керак. Шундан сўнг белгилаб олинган бўлимларнинг ҳар
бирини аниқ кўрсаткичлар билан тўлдириш бўйича амалий ишларга киришиш
мумкин.

Фикримизча, демографик қаришнинг статистик кўрсаткичлари тизими уч

бўлимни қамраб олиб, улар тадқиқот обьекти ривожланишининг ҳолати,
омиллари ва чуқурлиги, шунингдек, оқибатларини босқичма-босқич акс
эттириши лозим. Умумий кўринишда уни қуйидагича тасаввур этиш мумкин
(3-расм).

3-расм. Аҳолининг кексайиш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлари

тизими

АҲОЛИНИНГ КЕКСАЙИШ

ДАРАЖАЛАРИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Аҳоли кексайиши

ривожланиши ва чуқур-

лашуви омилларининг

кўрсаткичлари

Аҳоли кексайиши

оқибатларининг

кўрсаткичлари

Кекса ѐшдаги аҳоли

сони, таркиби ва

динамикаси

кўрсаткичлари

60 ва ундан юқори
ѐшдаги

аҳоли

таркибидаги
силжишлар

туғилганлар сони ва
динамикаси

60 ва ундан юқори
ѐшдаги аҳоли сони

яшаш жойи, жинси
ва бошқа белгилари
бўйича кекса ѐшда-
гиларнинг тақсимоти

кекса ѐшдаги аҳоли
сони динамикаси

ўлганлар сони ва
динамикаси,

улар-

нинг ѐши бўйича
тақсимоти

аҳоли

миграцияси

кўлами, ѐш таркиби
ва

ўсиши

динамикаси

аҳолининг кексайиш
коэффициентлари
(умумий, хусусий ва
бошқа)

демографик

юк

коэффициентлари

аҳолининг ѐшариш
коэффициентлари

аҳоли туғилиши ва
ўлими коэффициент-
лари ва даражаси

аҳоли

меҳнат

таркибининг
динамикаси ва ҳолати

меҳнат

юкламаси

коэффициентлари

кексалар таъминоти ва
парваришига жамият
харажатлари динами-
каси ва даражаси

кексаларнинг ҳаѐт
даражаси ва бошқалар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

9

3-расмда таклиф этилган статистик кўрсаткичлар тизимини яратиш

мантиқи икки тамойилга асосланган. Энг аввало, у маълум бўлган ҳамда якка
ўзлари ѐки гуруҳланган ҳолда турли ижтимоий-демографик, баъзан эса
иқтисодий вазифаларни ҳал этишда қўлланиладиган миқдор кўрсаткичларини
бирлаштириш ва ўзаро боғлиқ ҳолатга келтиришга мўлжалланган. Бундай
ѐндашув йирик мегаполис даражасида қараб чиқилган жамиятнинг демографик
қаришини комплекс таҳлил этилишининг узвий давомийлигини таъминлайди.
Иккинчи муҳим тамойил - ажратиб олинган кўрсаткичлар бўлимларини изчил
жойлаштиришдан иборат.

Ишлаб чиқилган тизим 60 ѐшдан ўтган шахслар миқдори ва таркиби

хусусиятларидан бошланади. Чунки, бевосита улар аҳоли қариши жараѐнининг
ҳолати тўғрисида бирламчи, лекин нисбатан юзаки тасаввур ҳосил қилиш
имконини беради. Биринчи бўлим кўрсаткичларига аниқлик киритишга аҳоли
қаришининг ривожланиши ва чуқурлиги омилларига доир кўрсаткичлар
ҳисобига эришилади. Улар кам маълумот берадиган кўпгина мутлақ ва
таркибий хусусиятлардан халос бўлиш имконини беради, чунки тадқиқот
обьекти шаклланиши механизмини очиб беради ҳамда муайян ижтимоий
жараѐннинг интенсивлиги ва нисбатлари тўғрисида хулоса чиқариш имконини
беради.

Аҳоли қаришининг оқибатларини акс эттирадиган сўнгги бўлимдаги

кўрсаткичлар ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг улар мавжудлиги, бутун
турфалиги ҳолатидаги тадрижий ривожланиши натижалари таҳлилининг сўнгги
босқичида акс эттириш мақсадга мувофиқлиги билан боғлиқдир. Чунки акс
ҳолда, ахборот берилиши мантиқини изоҳлаш мушкулдир. Фикримизча,
ижтимоий-демографик натижалар оқибатлари пайдо бўлиши сабабларини
аниқламасдан, дарҳол уларни баҳолашга ҳаракат қилишдан кўра бу
натижаларга қайси асосда ва қайси йўл билан эришилганлигини кўрсатиш
яққолроқ ва қулайроқ бўлади.

Кекса ёшдаги аҳоли сони, таркиби ва динамикасига доир бўлим

мазмуни бўйича:

- 60 ѐш ва ундан катта ѐшдаги аҳоли сони демографик қаришни статистик

тадқиқ этишнинг бирламчи асос кўрсаткичи ҳисобланади, чунки кўриб
чиқилаѐтган жараѐн кўламлари тўғрисида дастлабки тасаввур ҳосил қилиш
имконини беради ҳамда жамиятнинг ѐш таркиби ўзгариши, шу жумладан
бунинг фақат ижтимоий оқибатлари эмас, балки иқтисодий оқибатлари
хусусиятларига доир кўпгина нисбий кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш учун
асос вазифасини ўтайди;

- кекса ѐшдаги шахсларни турли ижтимоий-демографик белгилар (жинс,

яшаш жойи ва ҳоказолар) бўйича тақсимлаш қарилик ѐшидан ўтган аҳоли
таркибининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш имконини беради;

- иқтисодиѐтга маълум чизиқли, квадрат ва интеграл коэффицентлар

ѐрдамида

аниқланадиган

таркибий

силжишларнинг

статистика

кўрсаткичларисиз кекса кишилар таркибининг ичида содир бўлаѐтган
ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолаш мушкул. Бундай ўзгаришлар муайян


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

10

даражада кўриб чиқилаѐтган ижтимоий-демографик жараѐнларни ҳам
юмшатиши, ҳам кучайтириши мумкин;

- катта ѐшдаги шахслар сони динамикасининг анъанавий статистика

кўрсаткичлари (мутлақ ўсиш, ўсиш суръати, ортиш суръати ва бошқалар)
биринчи бўлимнинг юқорида қайд этилган барча кўрсаткичларини узвий
равишда тўлдиради, чунки улар тадқиқот обьектининг ривожланиш
йўналишлари ва суръатларига оид саволларга жавоб беради;

- кекса ѐшдаги аҳоли сони, таркиби ва динамикасининг жамланма

кўрсаткичлари жамият ѐш таркиби ўзгариши жараѐнларининг кўпроқ ташқи
белгиларини акс эттиришга қаратилган бир турдаги ва ўзаро боғлиқ
кўрсаткичлар гуруҳини ташкил этади.

Аҳоли қариши ривожланиши ва чуқурлиги омилларининг

кўрсаткичлари бўлими мазмуни бўйича:

- туғилганларнинг сони жамият аъзолари табиий кўпайишининг энг

муҳим манбаи ҳисобланади, аҳолининг ѐшариши шу ҳисобга рўй беради.
Шунинг учун демографик қариш ривожланиши механизмини таҳлил этишда
туғилиш даражаси ва динамикаси обьектив жиҳатдан эътибордан четда қолиши
мумкин эмас;

- ўлганларнинг сони ва ѐши тақсимланишини вақт бўйича ўзгаришлар

нуқтаи назаридан кўриб чиқиш аҳолининг табиий кўчиб кетиши жамиятдаги
кекса кишилар салмоғи динамикасида қандай акс этишини англаш имконини
беради;

- аҳоли миграцияси кўламлари, ѐш таркиби ва ўсиши динамикаси

кишиларнинг худудий ҳаракатчанлиги қай тарзда жамият табиий
ҳаракатчанлиги натижаларига аниқлик киритиши ҳамда 60 ѐш ва ундан катта
ѐшдаги аҳоли салмоғи ўзгаришини баҳолаш имконини беради;

- аҳолининг жамият барча аъзоларига нисбатан ҳамда алоҳида эркаклар

ва аѐлларга (ѐки аҳоли бошқа гуруҳларига) нисбатан аниқланган коэффициенти
кекса ѐшдаги шахслар сони ва таркиби хусусиятларига қўшимча вазифасини
ўтайди, чунки кекса кишилар салмоғи ортиши билан боғлиқ демографик
жараѐнларнинг нисбий кўламлари ѐки чуқурлигини ифода этади;

- демографик юк коэффицентлари амалиѐтда анъанавий, кўргазмали ва

оммабоп ҳисобланган статистик кўрсаткичлар сифатида намоѐн бўлади, улар
аҳоли асосий ѐш гуруҳлари ўртасидаги нисбатларни ифода этиш учун
қўлланилади, демак аҳоли қариши омилларини тадқиқ этиш жараѐнида инкор
этиш мумкин эмас;

- аҳолининг ѐшариши коэффициентлари (болаларнинг ѐки бутун

жамиятдаги ѐхуд аҳолининг муайян гуруҳларидаги салмоғи жинс, яшаш жойи
ва ҳоказолар бўйича ажратиб кўрсатилган ҳолда) аҳоли қариши
коэффициентларига қўшимча аниқлик киритадиган мезон ҳисобланади, яъни
тадқиқ этилаѐтган демографик жараѐн чуқурлигини баҳолашда бир ўлчамли
кўрсаткичлардан икки ўлчамли кўрсаткичларга ўтиш имконини беради;

- жамланма ҳолда жараѐн ривожланишини шакллантириш механизми ва

даражасига диққатни жалб этувчи омиллар ривожланиши ва чуқурлашиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

11

кўрсаткичи 60 ѐш ва ундан катта ѐшдаги аҳоли салмоғининг жамиятда ортиши
хусусиятларига аниқлик киритади.

Аҳоли қариши оқибатларининг кўрсаткичлари бўлими мазмуни

бўйича:

- жамият аъзолари ѐш таркибининг тури (прогрессив, муқим ѐки

регрессив) ва динамикаси аҳоли қаришининг ташқи демографик оқибатлари
тўғрисида умумий тасаввур беради, чунки аҳоли асосий ѐш гуруҳлари
ўртасидаги нисбатнинг ҳолати ва ўзгаришларидан далолат беради;

- аҳоли меҳнат таркибининг ҳолати ва динамикаси жамият демографик

қаришининг иқтисодий оқибатлари соҳасига босқичма-босқич ўтиш имконини
беради, чунки аҳоли ѐш таркибининг ўзгариши аҳолининг мехнатга лаѐқатли ва
лаѐқатсиз гуруҳлари ўртасидаги нисбатга қандай таъсир қилишини кўрсатади;

- меҳнат юкламаси коэффицентлари аҳолининг меҳнат таркиби тадрижий

ривожланиши натижаларига аниқлик киритади, чунки ишга жойлашиш
жараѐни ҳамда унумсиз элементларнинг меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги шахсларга
“босим ўтказиш” даражасини миқдорий баҳолаш имконини беради;

- жамиятнинг кексалик ѐшидаги шахсларни сақлаш ва таъминлаш учун

ҳаражатлари даражаси ва динамикаси тадқиқотни аҳоли қаришининг ижтимоий
оқибатлари

соҳасига

ўтказади,

демак

кўриб

чиқилаѐтган

жараѐн

ривожланишининг комплекс, ҳар томонлама натижаларини олиш имконини
беради;

- катта ѐшдаги шахсларнинг турмуш даражаси давлат ҳокимиятининг

ижтимоий етуклиги ва қодирлигини акс эттиради, 60 ѐш ва ундан катта
ѐшдагиларнинг салмоғи мунтазам ортиб бораѐтган шароитларда тақсимлаш
муносабатлари ўзгариши механизмлари ва жамоатчилик фикри шаклларини
англаш имконини беради;

- умумий ҳолда аҳоли қариши оқибатларининг кўрсаткичлари тадқиқ

этилаѐтган жараѐн намоѐн бўлишининг турлича шаклларини, айниқса уларнинг
мамлакат даражасида ҳозирги даврдаги жамият турмушига таъсири нуқтаи
назаридан аниқлашга қаратилган бир турдаги кўрсаткичлар мазмуний гуруҳини
ташкил этади.

Таклиф этилган демографик қариш статистика кўрсаткичларининг

тизими мазмуни, тузилиш мантиқи, илмий жиҳатдан янгилиги ва амалий
аҳамияти билан боғлиқ муайян афзалликларга эга. Ўз моҳияти бўйича улар
етарли даражада универсал хусусиятга эга ва эҳтиѐж бўлган ҳолда унча катта
бўлмаган ўзгартиришлар киритилиб, жамият қариши жараѐнларини тадқиқ
этишнинг бошқа ҳар қандай даражаси учун мослаштирилиши мумкин. Яъни
туман (шаҳар)дан минтақага ѐки умуман мамлакат миқѐсига ўтиш мавжуд
миқдор кўрсаткичларини тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этмайди. Таҳлил
этилаѐтган жараѐнлар кўлами ва таркибидан унинг ривожланиш омиллари ва
интенсивлиги орқали ижтимоий оқибатлар сари изчил ҳаракат қилишга
мўлжалланган мазкур тизим тузилишининг мантиқи, фикримизча, аҳолининг
қариши моҳияти тўғрисида комплекс ва муфассал тасаввур ҳосил қилиш
имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

12

Шакллантирилган кўрсаткичлар тизимининг амалий аҳамияти шундан

иборатки, у бўлимлар бўйича ѐки тўла ҳажмда аҳоли қариши жараѐнларининг
батафсил хусусиятлари юзасидан маълумотлар олиш учун, шунингдек,
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб
чиқишда фойдаланиши мумкин.

Шубҳасиз, таклиф этилган аҳоли демографик қаришининг статистик

кўрсаткичлари тизими мутлақо бенуқсон эмас. Унинг айрим таркибий
қисмлари амалиѐтда синаб кўрилиши пайтидаги натижалар ҳисобга олинган
ҳолда аниқлик киритилишини талаб этади. Биринчи навбатда кўриб чиқилган
назарий конструкцияни, фикримизча, жамиятда кексалик ѐшидаги кишилар
салмоғи ортиши

жараѐнининг ижтимоий-демографик

ва иқтисодий

оқибатларининг интеграл кўрсаткичларини ишлаб чиқиш йўналишида
кучайтириш имкони мавжуд. Бу тадқиқот обьектининг ривожланиши
натижасида умумий тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Умуман, аҳоли қаришига доир ишлаб чиқилган кўрсаткичлар тизими

жамият демографик ривожланишининг муайян даражасига боғлиқ ҳолда аҳоли
қаришини таҳлил этишга доир илмий-амалий вазифалар комплексини ҳал этиш
имкониятини яратади ҳамда аҳоли ѐш таркиби ўзгариши оқибатларининг
етарлича тўлиқ ва ҳар томонлама статистик хусусиятларини очиб беради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов